Irshod.uz | Rasmiy kanal
587 subscribers
2.94K photos
756 videos
6 files
2.12K links
Тошкент шаҳар «Коҳ ота» жомеь масжиди имом хатиби Абдуҳаким домланинг расмий телеграм канали.

Саволлар бу ерга жўнатилади ⬇️
@ImomgaSavol_KohOta_Bot
Download Telegram
#Тафаккур_қилинг

Қуръон (қироат қилиш) ҳаловатини хоҳласанг, уни (тезроқ) охиригача ўқиб чиқишга ошиқма.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳу бу ҳақда:
"Туни билан Бақара сурасини ўзини тадаббур қилиб, тартил билан ўқиб чиқишим, Қуръонни ҳаммасини тез ўқиб чиққанимдан кўра менга суюмлироқ, яхшироқдир", дедилар.

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/irshooduz
#Тафаккур_қилинг

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтдилар:
Агар қайси хонадонда Қуръон тиловат этилмай қоларкан, унинг аҳлига танглик етади, у уйни фаришталар тарк этади, шайтонлар ҳозир бўлади, хайру барака камайиб кетади.


Имом Доримий ривояти.

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/irshooduz 👈
#Тафаккур_қилинг

Қуръон (қироат қилиш) ҳаловатини хоҳласанг, уни (тезроқ) охиригача ўқиб чиқишга ошиқма.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳу бу ҳақда:
"Туни билан Бақара сурасини ўзини тадаббур қилиб, тартил билан ўқиб чиқишим, Қуръонни ҳаммасини тез ўқиб чиққанимдан кўра менга суюмлироқ, яхшироқдир", дедилар.

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/irshooduz
#Тафаккур_қилинг

Инсонда фаришталик, шайтоний ва ваҳший хусусияти бўлади.

Фаришталик хусусияти – иймон, раҳм, тоат ибодат, хушуъ ва нафсий юксалиш бўлади.

Шайтоний хусусияти – ҳаром қилинган шаҳват, ёлғон, ҳийла ва бузғунчилик бўлади.

Ваҳший хусусияти – ғазаб, зўравонлик ва зулм бўлади.

Рўза аслида, ваҳшийлик ва шайтоний хусусиятлардан халос бўлиб, фаришта сифат хусусиятни қўлга киритиш ойидир.

Али Тантовий.

🌐 Улашинг: @irshooduz
#Тафаккур

Аёл киши олаётган молини нархини тушириш, арзонлаштириш мақсадида сотувчи эркак билан ҳазиллашиши, сўзлашишни кўпайтириши жоиз эмас. Чунки, унинг ҳаёсининг баҳоси олаётган молининг баҳосидан анча қимматроқдир.

Манба: arabicuz

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube |
#Тафаккур

БИР КУНЛИК ҲАЁТИМИЗНИНГ ЗАКОТИ!

Бомдод – 4 ракъат.
Пешин – 10 ракъат.
Аср – 4 ракъат.
Шом – 5 ракъат.
Хуфтон – 9 ракъат.
Жами: 32 ракъат.
Намозни уйда ўқисангиз, ҳар ракъатига камида бир дақиқа вақт кетади, демак 32 дақиқа.
- Азон ва такбирларга жами 5 дақиқа кетса, 37 дақиқа бўлади.
- Бир кун (кеча-кундуз)да 1440 дақиқа бўлса, шундан 37 дақиқаси 2,5% ни ташкил этар экан.
Бир кунлик ҳаётимизнинг закоти!!!
Аллоҳ - кунингизнинг 2,5 фоизини беришингизга арзимайди деб ўйлайсизми...?!
- Шак шубҳасиз "арзийди" деб жавоб берасиз. Лекин шуни амалда кўрсатябсизми?

Yaqinlaringizga ulashing✅️
@Abduhakim_domla
#Тафаккур

Шайх Шаъровий раҳимаҳуллоҳдан сўрашди:

-Ўғлингиз уйланганида унга қандай насиҳат қилгансиз?

Шайх деди:
- Мен ўғлимга:
"Ўғлим! Бу қиз отасини, онасини, акасини, синглисини ташлаб ёлғиз сеники бўлиш учун келган. Сен унга эр бўлиш билан бирга уларнинг барчаси бўл!" дедим...

Якинларингизга улашинг✅️
@Abduhakim_domla
#Тафаккур

Бир дона чўп

Ҳаммод ибн Зайд айтади: «Отам билан бирга кетаётган эдик. Бир девордан битта сомон чўпини олдим. Отам менга: «Нега буни (эгасидан сўрамасдан) олдинг?» деди. Мен: «Атиги бир дона чўп-ку?» дедим. Отам: «Ҳамма биттадан чўп олаверса, деворда сомон қоладими?!» деди.

"Солиҳлар гулшани"дан.

Яқинларингизга ҳам улашинг
📲 @Abduhakim_domla
#Тафаккур

Ўзи қўриқчи ва қўриқчига муҳтож неъматлар

Али ибн Абу Толиб (розияллоҳу анҳу) айтдилар: “Илм молдан яхши, чунки молни қўрийсан, илм эса сени қўрийди. Молни харж қилсанг, тугайди. Илмни тарқатганинг сайин зиёда бўлиб бораверади, илм ҳокимдир, мол эса маҳкумдир. Молни йиққанлар тириклигида ҳалок бўлдилар, уламолар замонлар оша яшайдилар, таналари йўқолиб кетса ҳам, асарлари қалбларда барҳаётдир”.

"Араб ҳикматлари ва мақоллари" китобидан.

Yaqinlaringizga ulashing✅️
@Abduhakim_domla
Forwarded from MuslimShosh.uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from MuslimShosh.uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM