Irshod.uz | Rasmiy kanal
587 subscribers
2.94K photos
772 videos
6 files
2.14K links
Тошкент шаҳар «Коҳ ота» жомеь масжиди имом хатиби Абдуҳаким домланинг расмий телеграм канали.

Саволлар бу ерга жўнатилади ⬇️
@ImomgaSavol_KohOta_Bot
Download Telegram
#Саодат_асрида

ДЎСТЛАР АНА ШУНДАЙ БЎЛСИН

Бир куни Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб:

-Эй Аллоҳнинг Расули!? Мен қачон Абу Бакрга йўлиқсам у аввал мен салом беришимни кутади! - дедилар.

Шу пайт олдиларига Абу Бакр розияллоҳу анҳу келиб қолдилар. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишидан бу ҳақида сўрадилар. Абу Бакр розияллоҳу анҳу:

- Я Расулаллоҳ! Мен эшитдимки, кимда ким биродарига йўлиққанда, аввал салом берса, ўша кишига жаннатда қаср барпо этилар экан! Мен ана шундай қаср биродарим Умарда бўлишини истадим!!! - дедилар.

Яқинларингизга ҳам улашинг
📲 @Abduhakim_domla