Irshod.uz | Rasmiy kanal
578 subscribers
2.75K photos
645 videos
6 files
2.01K links
Тошкент шаҳар «Коҳ ота» жомеь масжиди имом хатиби Абдуҳаким домланинг расмий телеграм канали.

Саволлар бу ерга жўнатилади ⬇️
@ImomgaSavol_KohOta_Bot
Download Telegram
УМРА ҚИЛУВЧИНИНГ ТАВОФ НАМОЗИ
#Ҳаж_умра

CАВОЛ: Умра қилувчи киши бомдод намози вақтида ёки асрдан кейин тавоф қилса, тавоф намозини қачон ўқийди?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Умра қилаётган киши бомдод намози вақтида ёки аср намозидан кейин тавоф қилса, тавофдан кейинги икки ракатлик намозни кечиктириб туради. Яъни, бомдод вақтида тавоф қилган бўлса, тавоф намозини қуёш чиққандан кейин ўқийди. Аср намозидан кейин тавоф қилган бўлса, шом намози вақти киргунча кутади. Аввал шомнинг фарзини ўқийди, кейин икки ракат тавоф намозини ўқийди, сўнгра шом намозининг суннатини ўқийди. Агар тавоф намозини бомдод намози вақтида ёки аср намозидан кейин ўқиса, намоз макруҳлик билан дуруст бўлади. Бу ҳақда Баҳрур-роиқ китобида шундай дейилади:

وَيُكْرَهُ تَأْخِيرُهَا عَنْ الطَّوَافِ إلَّا فِي وَقْتٍ مَكْرُوهٍ أَيْ ؛ لِأَنَّ الْمُوَالَاةَ سُنَّةٌ ، وَلَوْ طَافَ بَعْدَ الْعَصْرِ يُصَلِّي الْمَغْرِبَ ثُمَّ رَكْعَتَيْ الطَّوَافِ ثُمَّ سُنَّةَ الْمَغْرِبِ وَلَا تُصَلَّى إلَّا فِي وَقْتٍ مُبَاحٍ فَإِنْ صَلَّاهَا فِي وَقْتٍ مَكْرُوهٍ قِيلَ صَحَّتْ مَعَ الْكَرَاهَةِ (البحر الرائق شرح كنز الدقائق)

"Тавоф намозини тавофдан кечиктириш макруҳ, фақат (намоз ўқиш) макруҳ бўлган вақтларда тавоф намозини кечиктириш макруҳ эмас. Чунки тавофни изидан (дарҳол) тавоф намозини ўқиш суннатдир. Агар асрдан кейин тавоф қилса, шомни фарзини ўқийди, кейин икки ракат тавоф намозини, сўнг шомнинг суннатини ўқийди. Тавоф намозини (нафлларни ўқиш) мубоҳ бўлган вақтдагина ўқийди. агар (нафлларни ўқиш) макруҳ вақтларда ўқиса, макруҳлик билан дуруст бўлади, дейилган" ("Баҳрур-роиқ").
("Муҳити Сарахсий", "Ал-жавҳароҳ", "Бадоиъ" ва "Баҳрур-роиқ" китоблари). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

🔗 Улашинг: @Abduhakim_domla
ЭҲРОМДА ВАЗЕЛИН ИШЛАТИШ
#Ҳаж_умра

CАВОЛ: Иссиқ ҳавода кўп юриш натижасида айрим одамларда икки оёғи ораси қизариб, ачишади. Эҳромда шундай ҳолатда малҳам, вазелин каби нарсалар суртса бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Эҳромдаги киши сиз айтгандек ҳолатга тушиб қолганда ёки товони ёрилганда хушбўй бўлмаган малҳамлардан фойдаланиши мумкин. Бунда ҳеч қандай жарима лозим бўлмайди. Агар хушбўй малҳам ёки вазелиндан фойдаланса, бунда садақа қилиши лозим бўлади. Агар кўп марта суртса, жонлиқ сўйиш вожиб бўлади. Шунинг учун бундай касалликка дучор бўлган инсон имкон қадар хушбўй бўлмаган малҳамлардан фойдаланиши мақсадга мувофиқ бўлади. Бу ҳақида фуқаҳоларимиз шундай дейдилар:

وَلَوْ دَاوَى بِهِ جُرْحَهُ أَوْ شُقُوقَ رِجْلَيْهِ فَلَا كَفَّارَةَ عَلَيْهِ ؛ لِأَنَّهُ لَيْسَ بِطِيبٍ فِي نَفْسِهِ إنَّمَا هُوَ أَصْلُ الطِّيبِ أَوْ طِيبٌ مِنْ وَجْهِ فَيُشْتَرَطُ اسْتِعْمَالُهُ عَلَى وَجْهِ التَّطَيُّبِ.

“Эҳромдаги киши жароҳат, оёқ ёриқларини зайтун ёғи билан ёғласа, зиммасига ҳеч нарса вожиб бўлмайди. Чунки у хушбўйлик эмас, балки хушбўйлик олинадиган нарса ёки бир жиҳатдангина хушбўйлик холос. Каффорат вожиб бўлишлиги учун уни хушбўйланиш учун истеъмол қилган бўлиши шарт” ("Ҳидоя" китоби).

Аллома Камол Ибн Ҳумом раҳимаҳуллоҳ айтадилар:
“Эҳромдаги инсон ёғ ёки сиркани еса, жароҳати ёки товонидаги ёриқларига суртса ё қулоғига томизса, унга ҳеч қандай жарима лозим бўлмайди” ("Фатҳул Қодир" китоби).

Мулла Али ал-Қорий раҳимаҳуллоҳ айтадилар:

ولو تداوى بالطيب او بدواء فيه طيب غالب ولم يكن مطبوخا فألزقه بجراحته يلزمه صدقة اذا كان موضع الجراحة لم يستوعب عضوا

“Агар хушбўй нарса билан ёки хушбўйлик ғолиб бўлган нарса билан даволанса ва улар оловда пиширилган бўлмаса, сўнг уни жароҳатига ёпиштирса ва жароҳат бир тўлиқ аъзони ташкил қилмаган бўлса, садақа лозим бўлади”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Каналга обуна бўлинг!
📲 @Abduhakim_domla
ПИЁДА ҲАЖ ҚИЛГАН АФЗАЛМИ ЁКИ УЛОВДАМИ?
#ҳаж

CАВОЛ:
Ассалому алайкум. Мен пиёда ҳаж қилмоқчиман, шу масалага динимизда нима дейилади?

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом. Пиёда
ҳаж қилиш тўғрисида мазҳаббошимиз Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ макруҳ, деганлар. Чунки пиёда ҳаж қилишда сафар машаққати одамнинг хулқига салбий таъсир кўрсатиб, киши феълини тажанг қилиб қўяди. “Мажмаъул анҳур” китобида: “Уловда ҳаж қилиш пиёда ҳаж қилишдан афзалдир ва фатво ҳам шунгадир”, дейилади.

Ҳозирги кунда ватандошларимизнинг хавфсизлиги ва қулайлигини ҳисобга олиб, фақат уюшган ҳолда ва ҳаво йули орқали
ҳаж сафари қилинади. Ҳар бир ҳожининг хавфсизлиги, соғлиги ва ибодатларни тўлиқ бажариши махсус ишчи гуруҳ диққат-эътиборида бўлади.

Демак якка тартибда пиёда ва автомобилларда
ҳаж сафари қилиш мақсадга мувофиқ эмас. Чунки пиёда сафар қилинганда бир нечта хорижий давлатлар чегаралари кесиб ўтилади ва йўлнинг хавфсизлигига ҳеч ким кафолат бера олмайди.

Ҳукуматимиз томонидан барча қулайликлар яратилиб турганда бир пайтда, жонимизни хавфга қўйиб, пиёда
ҳаж қиламан, дейиш маъқул эмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.


Каналга обуна бўлинг!
📲 @Abduhakim_domla
ЭҲРОМНИ ҚАЕРДАН БОҒЛАНАДИ
#Ҳаж_умра

CАВОЛ: Умра ва ҳаж учун эҳромни қаердан боғланади?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Юртимиздан борган ҳожиларимиз одатда таматтуъ ҳажини адо этишади. Яъни улар Макка шаҳрига умра ниятида эҳром боғлаб келишади. Умрани адо қилишганидан кейин токи ҳаж кунлари келгунча эҳромдан чиқиб юришади.

Ҳаж амаллари бошлангунча умра қилмоқчи бўлган кишилар Танъим (Оиша онамизнинг) масжидига чиқиб эҳромга кирадилар. Маккада турган киши ҳажга эҳром боғламоқчи бўлса, ҳарам (яъни, меҳмонхонадан) эҳром боғлайди. Бу ҳукм кўплаб фиқҳ китобларимизда зикр қилинади, масалан, Имом Марғилоний шундай дейдилар:

ومن كان بمكة فوقته في الحج الحرم وفي العمره الحل لأن النبي عليه الصلاة و السلام أمر أصحابه رضي الله عنهم أن يحرموا بالحج من جوف مكة وأمر أخا عائشة رضي الله عنهما أن يعمرها من التنعيم وهو في الحل ولأن أداء الحج في عرفة وهي في الحل فيكون الإحرام من الحرم ليتحق نوع سفر وأداء العمرة في الحرم فيكون الإحرام من الحل لهذا إلا أن التنعيم أفضل لورد الأثر به

Яъни: “Ким Маккада турган бўлса, унинг мийқоти ҳаж учун ҳарам, умра учун эса ҳилл (мийқотлар ва ҳарам ўртасидаги жойлар)дир. Чунки Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларга ҳаж учун Макканинг марказидан эҳром боғлашни буюрдилар. Оиша онамизнинг акасига эса, синглисини умра учун эҳром боғлагани Танъим масжидига олиб боришни буюрдилар. Танъим ҳиллда жойлашган.

Ҳажни адо қилиш Арафотда бўлади. Арафот ҳиллда жойлашган. Сафарнинг бир тури (яъни, қисқа сафар) юзага чиқиши учун ҳажнинг эҳроми ҳарамда боғланади. Умрани эса ҳарамда адо этилади, сафар маъноси юзага чиқиши учун унинг эҳроми ҳиллда боғланади. Ҳадис ворид бўлгани сабабли Умранинг эҳромини Танъимда боғлаш афзал"
(“Ҳидоя” китоби).

Мана шу маъно барча мўътабар китобларимизда такрорланган ва бу сўзга ихтилоф қилган уламолар топилмайди.

Демак, ҳожиларимиз биринчи умрани қилиб, эҳромдан чиққанларидан кейин яна умра қилмоқчи бўлсалар, масжиди Танъимга бориб эҳром ўраб келадилар. Агар бу нарса уларга оғир бўлса, ҳаж кунлари бошлангунча яна қайта умра қилмаган киши ҳам гуноҳкор бўлмайди.

Ҳаж кунлари келганда эса, ўзлари турган меҳмонхонадан эҳром боғлайдилар.

Бунга тескари иш қилганларнинг ҳукми ҳақида шундай дейилади:

وَلَوْ تَرَكَ الْمَكِّيُّ مِيقَاتَهُ وَأَحْرَمَ لِلْحَجِّ فِي الْحِلِّ وَلِلْعُمْرَةِ فِي الْحَرَمِ يَجِبُ عَلَيْهِ دَمٌ .)الجوهرة(

Маккада турган киши мийқотини тарк қилиб ҳаж учун ҳиллда эҳром боғласа ёки умра учун ҳарамда эҳром боғласа, унга қон чиқариш (жонлиқ сўйиш) вожиб бўлади (“Жавҳаротун-наййироҳ” китоби).

Умра учун меҳмонхонада ният қилган киши ҳарам ҳудудидан ташқарига чиқиб, қайтиб кирса ва умрани бажарса, қон чиқариш соқит бўлади. Шунингдек, ҳарамдан ташқарида ҳаж учун эҳромга кирган киши ҳарамга қайтиб кириб, сўнг ҳаж амаллари учун Мино ва Арафотга чиқса, қон чиқариш соқит бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Каналга обуна бўлинг!
📲 @Abduhakim_domla
ВИДОЛАШУВ ТАВОФИНИ ЗУЛҲИЖЖА ОЙИДА ҚИЛИБ ОЛИШ КЕРАКМИ?
#Ҳаж

CАВОЛ: Ҳаж ибодатини адо этиб, айни пайтда Маккада бўлиб турибмиз. Бу ердан кетиш вақтимизга ҳали бир неча кун бор. Шунга видолашув тавофини адо этганимиз йўқ. Гуруҳимиздаги ҳожилардан бирлари: “Видолашув тавофини Зулҳижжа ойида қилиб олишимиз керак, акс ҳолда қўй сўйиш вожиб бўлиб қолади” дедилар. Ҳақиқатда шундайми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Видолашув тавофи ҳажнинг вожибларидан бири бўлиб, уни айнан Зулҳижжа ойида қилиш шарт қилинмаган. Балки Ифоза тавофини аксарини адо этгандан кейин адо этиш мумкин. Имкон қадар ҳожи Маккаи мукаррамадан чиқиб кетиш олдидан адо этгани мустаҳаб саналади.
Видолашув тавофининг охирги вақти белгиланмаган бўлиб, ҳожи Маккаи мукаррамада йиллар давомида яшаб қолгандан кейин у ердан чиқиб кетиш олдидан адо этса ҳам адо бўлаверади. Бу ҳақда фиқҳий китобларимизда шундай дейилган:
ولا اخر له ما دام مقيما فلو أتى به ولو بعد سنة يكون أداء لا قضاء
“Ҳожи модомики Маккада истиқомат қилиб турар экан видолашув тавофининг охирги вақти йўқдир. Агар уни бир йилдан кейин бажарса ҳам адо бўлаверади, қазо бўлмайди” (“Ғунятун носик” китоби, 305-бет).
Демак, ҳожиларимиз видолашув тавофини Маккадалик пайтларида Зулҳижжа ойидан кейин ҳам адо этишлари мумкин. Бунинг учун улар бирор жиноят қилган саналмайдилар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Яқинларингизга ҳам улашинг
📲 @Abduhakim_domla
МАСЪУЛЛАРНИ ЧАЛҒИТИШ УЧУН ЭҲРОМ КИЙСА БЎЛАДИМИ?
#Ҳаж_умра
#эҳром #нафл_тавоф

CАВОЛ: Бугунги кунда Каъба ёнида тавоф қилиш учун эҳромсиз зиёратчиларни қўйишмаяпти. Мийқотга бормасдан ва умрани ният қилмасдан эҳром кийиб фақат тавоф қилсак бўладими? Шариат бўйича мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳаж ва умра учун қилинадиган тавофдан бошқа тавофлар нафл тавоф бўлиб, бу учун ёлғон ишлатиш жоиз эмас. Ҳозирги кунда ҳаж ва умра ибодатини бажарувчилар кўплиги ва улар фарз ёки вожиб тавофларини эмин эркин бажариб олишлари учун ташкилотчилар шу чорани кўришган бўлсалар, бунга итоат қилиш лозим. Зотан суннат амал ҳисобланган "Ҳажарул асвад"ни ўпиш ёки силаш чоғида бошқаларга озор берадиган бўлса, узоқдан қўл кўтариб ишора қилинади.

Ҳозирги кунда Каъбанинг ёнида тавоф қилишнинг имкони бўлмасада, Масжидул Ҳарамнинг иккинчи ва учинчи қаватларида кучи етганча тавоф қилса бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @irshooduz