Irshod.uz | Rasmiy kanal
573 subscribers
2.88K photos
702 videos
6 files
2.07K links
Тошкент шаҳар «Коҳ ота» жомеь масжиди имом хатиби Абдуҳаким домланинг расмий телеграм канали.

Саволлар бу ерга жўнатилади ⬇️
@ImomgaSavol_KohOta_Bot
Download Telegram
#жамоат_намози_вақтлари_сурилди

Масжидда ўқиладиган жамоат намози вақтлари:

🕌 ТОНГ: 06:25
🕌 БОМДОД: 06:55
🕌 ПЕШИН: 13:00
🕌 АСР: 15:45
🕌 ШОМ: 17:30
🕌 ХУФТОН: 18:55

♻️ Дўстларингизга ҳам эслатинг!
@irshooduz
#жамоат_намози_вақтлари_сурилди

Масжидда ўқиладиган жамоат намози вақтлари:

🕌 БОМДОД: 06:50
🕌 ПЕШИН: 13:00
🕌 АСР: 15:55
🕌 ШОМ: 17:40
🕌 ХУФТОН: 19:10

♻️ Дўстларингизга ҳам эслатинг!
@irshooduz
28.01.2022 #жамоат_намози_вақтлари_сурилди

Масжидда ўқиладиган жамоат намози вақтлари:

🕌 БОМДОД: 06:50
🕌 ПЕШИН: 13:00
🕌 АСР: 16:00
🕌 ШОМ: 17:45
🕌 ХУФТОН: 19:10

♻️ Дўстларингизга ҳам эслатинг!
@irshooduz
01.02.2022 #жамоат_намози_вақтлари_сурилди

Масжидда ўқиладиган жамоат намози вақтлари:

🕌 БОМДОД: 06:50
🕌 ПЕШИН: 13:00
🕌 АСР: 16:05
🕌 ШОМ: 17:50
🕌 ХУФТОН: 19:15

♻️ Дўстларингизга ҳам эслатинг!
@irshooduz
🕌 БОМДОДГА МАСЖИДГА КИРГАН ОДАМ...
#жамоат #намоз

📌 Бомдоднинг суннатини ўқиса фарз жамоатига етиша олмайдиган бўлса, суннатни тарк қилади. Чунки фарзнинг савоби суннатнинг савобидан афзал. Ким фарздан бир ракъатга етадиган бўлса ҳам, суннатини ўқийди. Бомдоднинг фарзидан бир ракъатга етиш имкони бўлса ҳам суннатни ўқилади. Чунки шу тариқа ҳам фарзнинг, ҳам суннатнинг фазли топилади.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
📗 «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қачон намозга келсангиз биз сажда қилиб турган бўлсак, сиз ҳам сажда қилинг ва уни ҳеч нарса санаманг. Ким ракъатни топса, намозни топган бўлади», дедилар».
✍️ Абу Довуд ва Дора Қутний ривоят қилган.

📌 Масжидга кирган одам Бомдоднинг суннатини ўқимаган бўлса, бир четда ўқийди. Сафнинг орқасига бориб ўқимайди.


(https://savollar.islom.uz/s/5347)
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
👳🏼‍♂️ ИМОМДАН ОЛДИН САЛОМ
#жамоат

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Жамоат намозида имомдан олдин салом берилса намоз бузилади деб биламан. Лекин жамоат намозларида эътибор қилсам имом саломни чўзиб айтади. Лекин муқтадийлар имом саломни бошлаб ҳали айтиб тугатмасдан салом бериб қўйишади. (Чўзмасдан тез айтганлиги учун имом саломни бошлаганда бошлаб имом тугатмасдан олдин тугатишади). Ушбу ҳолатда муқтадийнинг намози бузилмайдими?


💬 ЖАВОБ:
Ваалайкум ассалом! Намози бузилмайди, лекин гуноҳкор бўлади. Шу ўринда муҳим бир масалани яъни такбири таҳрима ҳақида қуйида келтириб ўтамиз.

Иқтидо қилувчининг таҳримаси имомнинг таҳримасидан аввал бўлмаслиги. Икки имом: “Имом “Аллоҳу акбар”нинг “р”сини айтганида, иқтидо қилувчи такбир айтишни бошлайди” деганлар. Иқтидо қилувчи “Аллоҳ” лафзини имомдан кейин, лекин “акбар” лафзини имом акбар дейишидан аввал тугатса, имомга иқтидо қилган бўлмайди. Яъни имомга иқтидо қила туриб, имомдан аввал намозга кирган бўлади. Бундай бўлиши муқтадийнинг намозини дуруст бўлишидан тўсади.

Аксар ҳолатларда иқтидо қилувчилар қўлларини кўтариб, такбир айтишга шай турадилар. Имом эса овозини чўзиб “Аллооҳу акбар” дегунича муқтадий тездан “Аллоҳу акбар”ни айтиб, имомдан олдин қўлини боғлаб, намозга кириб олган бўлади. Чунки у имом каби такбирни чўзиб айтмайди. Бундай ҳолатда унинг иқтидоси жоиз эмас ва намозини қайта ўқиши вожиб бўлади. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
ТАКБИРИ ТАХРИМА АЙТИЛМАСА
#жамоат #намоз

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Жамоат намозига келганимда такбири тахримани эсдан чиқариб намозга қўлларни боғлаб қўшилсам, намозга қўшилган бўламанми?


💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Намозга киришиш учун “Аллоҳу акбар” лафзини ҳар бир инсон ўзи эшитадиган даражада айтиши шарт. Агар айтмаса ёки хаёлидан ўтказиб ёки эшитмайдиган даражада айтса намозга киришга бўлмайди ва қайтадан ўқиши шарт. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/55389)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸