Irshod.uz | Rasmiy kanal
588 subscribers
2.94K photos
763 videos
6 files
2.13K links
Тошкент шаҳар «Коҳ ота» жомеь масжиди имом хатиби Абдуҳаким домланинг расмий телеграм канали.

Саволлар бу ерга жўнатилади ⬇️
@ImomgaSavol_KohOta_Bot
Download Telegram
#Рамазон

🤲 Рамазон ойининг ҳар кунида қабул бўладиган бир дуо бор.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Албатта, Рамазоннинг ҳар кунида барча мусулмонлар учун қабул бўладиган бир дуо бор”, деганлар . Агар бу дуо рўза пайтида айниқса, ифтордан салгина олдин қилинса, мақсадга мувофиқ бўлади.

🤲 Яна Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Уч кишининг дуоси қайтарилмайди: адолатли имом, рўзадор то ифтор қилгунича ва мазлумнинг дуоси” .

🌐 Улашинг: @irshooduz
#Рамазон

Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Бир банда Аллоҳ йўлида бир кун рўза тутса, ўша кунги рўзаси сабабли Аллоҳ унинг юзини дўзахдан етмиш йиллик масофага узоқ қилади”, дедилар

(Имом Бухорий, Имом Термизий ривояти).

🌐 Улашинг: @irshooduz
#Рамазон

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Саҳар таомидан наҳор рўзасига, қайлула уйқусидан кечанинг қиёмига ёрдам олинглар”, дедилар

(Ибн Можа, Ҳоким ва Табароний ривояти).

🌐 Улашинг: @irshooduz
#Рамазон_2022

📌☝️ ҚАДР КЕЧАСИ ҚАНДАЙ ФАЗИЛАТЛАРГА ЭГА?

У минг ойдан яхшироқ кечадир, дейилади. Агар бу ҳисоб-китоб қилиб кўрилса, тахминан, 83,3 йилга тўғри келади. Мана шу кечада қилинадиган ибодатлар, зикрлар, саловот-у тасбеҳлар, дуолар ана шундай вақт кенглигини қамраб олади.

Бу – шу муборак кечада қилинган ибодатлар шунча йил давомида бажарилган ибодат савобидан афзал, деганидир. Бундан ортиқ бу кечанинг яна қандай гўзал ва улуғвор фазилати бўлиши мумкин?

Қолаверса, бу кеча омонлик ва барокот кечаси. Унда банданинг бир йиллик ҳисоб-китоби ер юзига туширилади. Бу кечада банда бедор бўлиб, Аллоҳга мухлис ҳолатида, яъни ихлос ила дуо қилса, гуноҳлари мағфирати, икки дунё саодати, ўзининг эҳтиёжлари ҳақида сўраса, дуоси шубҳасиз ижобат бўлади.

📌 🤲 БУ КЕЧАДА ҚАНДАЙ АМАЛЛАР ҚИЛГАН АФЗАЛ?

Қадр кечасида қилинажак тўғри ва нотўғри амаллар ҳақида Анвар қори Турсунов шундай деган эдилар:

«Бу кечани зиёфат қилиб эмас, яхшилик қилиб ўтказиш керак. Афсуски, кўпчилик турли таомлар ҳозирлаб олиб, дастурхонларни безаб, турли хил гапларни сотиб, биз Қадр кечасида ўтирдик, дейишлари мутлақо нотўғри амалдир. Хўш, бу кечада нималар билан банд бўлиш лозим бўлади? Аввало, қалбни мана шу кунга созлаб олиш керак. Ҳуфтон намозидан кейин, таҳоратни янгилаб, покланиб, дуо-ю зикрда бўлиш, таҳажжуд намозини ўқиш, Қуръон тиловат қилиш, истиғфор айтиш, такбир ва таҳлилларга эътибор қаратиш лозим бўлади. Ана шунда инсон ўзидаги ўзгаришларни, қалбига яхши нарсалар қуйилиб келаётганини англайди. Бу кечани мана шундай ўтказсаккина фойда оламиз...

📌 🤲🏻 БУ КЕЧАДА ҚАНДАЙ ИБОДАТЛАР ҚИЛИНАДИ?

Уларнинг махсус кўрсатиб ўтилганлари борми? Қадр кечасида қандай дуоларни қилган афзал?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф «Қадр кечаси учун махсус намоз йўқ», деб таълим берганлар. Бу кечада қазо намозлар, нафл ва таҳажжуд намозларини ўқиган афзал. Бундан ташқари, Қуръони карим тиловати, Аллоҳни улуғлаб айтиладиган тасбеҳ, истиғфор ва зикрлар, пайғамбаримиз Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васалламга бағишлаб саловат ва дурудлар айтиш улкан ажр-савобларга сабаб бўлади.

Ойша онамиз (розияллоҳу анҳо) ривоят қилади:
«Ё Расулуллоҳ агар Қадр кечасини топишга муваффақ бўлсам нима деб дуо қилай?» деб сўрадилар. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сен: «Аллоҳумма иннака ъафуввун, туҳиббул ъафва фаъфу ъанний», деб айтгин»,– дедилар» (Термизий, Ибн Можа ривояти).

Таржимаси: «Ё Аллоҳ, албатта, Сен кечиргувчисан, кечиришни яхши кўрасан. Мени (гуноҳларимни) кечиргин».


🌐 Улашинг: @irshooduz
🌙 #Рамазон_ҳайити_муборак_бўлсин

ҲАЙИТ НАМОЗИ ҚАНДАЙ ЎҚИЛАДИ?

1. Аллоҳ ризолиги учун Рамазон ҳайити намозини ўқишга ният қилинади.

2. Имом “Аллоҳу акбар” дея такбир айтгач жамоат ҳам қўлларини кўтариб, ичида ифтитоҳ такбири (Аллоҳу акбар)ни айтади.

3. Такбир айтилганидан сўнг, қўлни қовуштириб туриб, ҳар ким ичида сано дуосини ўқийди. Сўнгра имом қўлларини қулоқларига кўтариб, уч марта такбир айтади. Жамоат ҳам унга эргашади. Биринчи ва иккинчи такбирда қўллар ён томонга туширилади. Учинчи такбирдан сўнг қўллар боғланиб, қиём ҳолида турилади.

4. Имом ичида “Аъузу”ни ва “Бисмиллаҳ”ни айтиб, овоз чиқариб “Фотиҳа” сурасини ва зам сурани ўқийди. Такбир айтиб руку ва сажда адо этилади.

5. Шундан сўнг иккинчи ракатга турилади. Имом “Фотиҳа” сураси билан зам сура ўқигач, рукуга бормай туриб, худди биринчи ракатдаги каби уч марта такбир айтади.

6. Тўртинчи такбирда қўл кўтармасдан имом орқасидан руку ва сажда адо қилинади.

7. Саждадан сўнгра “Аттаҳийёт”, “Саловат” ва “Дуо” ўқилиб, салом берилиб, намоз тугатилади.

Аллоҳ ибодатларингизни Ўз даргоҳида қабул этсин! 🤲

🌐 Улашинг: @irshooduz
#Рамазон_ҳайити_муборак_бўлсин

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Ҳайит айёмингиз қутлуғ бўлсин!!!

🌐 Улашинг:
@irshooduz
#Рамазон_ҳайити_муборак_бўлсин

Жубайр ибн Нуфайрдан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари агар ҳайит куни учрашиб қолишса

"Тақоббалаллоҳу миннаа ва минкум", яъни Аллоҳ биз у сиздан (ибодатларимизни) қабул қилсин, деб бир бирларига айтишар эди.

Ҳофиз ибн Ҳажар бунинг санади ҳасан, деб айтдилар.

Ҳайит айёмингиз қутлуғ бўлсин!!!

🌐 Улашинг:
@irshooduz
#Рамазон_ҳайити_муборак_бўлсин

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Ҳайит айёмингиз қутлуғ бўлсин!!!

🌐 Улашинг:
@irshooduz
ТЎРТ ХИЛ РЎЗА

🔶 Биринчиси,
субҳдан шомга қадар еб-ичмаслик. Бу Шариат тақозо қилган рўза.

🔶 Иккинчиси, бемаъни, фойдасиз сўзларни сўзламаслик. Бу Тариқат тақозо қилган рўза.

🔶 Учинчиси, бемаъни, фойдасиз сўзларни ҳатто кўнгилга, хаёлга келтирмаслик. Бу Маърифат тақозо қилган рўза.

🔶 Тўртинчиси, кўнгилни, хаёлни Аллоҳдан ўзгасига ёпишлик. Яъни, Аллоҳдан ўзга нарса бўлмаслиги. Бу Ҳақиқат тақозо қилган рўзадир.

Саййид Абдулқодир ЖИЙЛОНИЙ

#Рамазон
┉┅━❀🌺❀━┅┉

📲Янги манзилимиз👇👇👇👇
Улашинг | https://t.me/MuslimShosh
#Рамазон

🌙 Бу ойнинг хусусиятларидан бири
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу ҳадисларида мужассамдир:

“Ким иймон ила, савоб умидида Рамазон рўзасини тутса, унинг ўтган гуноҳлари кечирилади. Ким иймон ила, савоб умидида Рамазон кечаларининг маълум бир қисмини таровиҳ намозини ўқиш билан ўтказса, унинг ўтган гуноҳлари кечирилади. Ким иймон ила, савоб умидида Қадр кечасини тоат-ибодатда ўтказса, унинг ўтган гуноҳлари кечирилади” .

Каналга
обуна бўлинг!
📲 @Abduhakim_domla
#Рамазон

Зайд ибн Холид ал-Жуҳаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Ким рўзадорни ифтор қилдирса, унга ўшанинг ажрича ажр бўлур. Шу билан бирга, рўзадорнинг ажридан ҳеч бир нарса кам бўлмас”, дедилар
(Имом Термизий ривояти).

Каналга обуна бўлинг!
📲 @Abduhakim_domla
#Рамазон_ҳикматлари

Имом Зуҳрий раҳматуллоҳи алайҳ Рамазон ойи кирса: “Албатта, бу ой Қуръон тиловат қилиш ва мискинларга таом улашиш ойидир” деб айтардилар.

Каналга обуна бўлинг!
📲 @Abduhakim_domla
#Рамазон_ҳикматлари

Муалло ибн Фазл айтадилар: “Салафи солиҳлар Рамазон ойи киришидан олти ой олдин Аллоҳ таолодан Рамазон ойига етказишини сўраб дуо қилар эдилар. Рамазондан кейинги беш ой мобайнида Рамазон ойида қилган ибодатлари ва солиҳ амалларини қабул қилишини илтижо қилиб сўрардилар.

Каналга обуна бўлинг!
📲 @Abduhakim_domla
#РАМАЗОН_ҲИКМАТЛАРИ

Рамазон ойи – унда одамларга ҳидоят ҳамда ҳидояту фурқондан иборат очиқ-ойдин ҳужжатлар бўлиб, Қуръон нозил қилинган” (Бақара сураси, 185-оят).

Рамазон ойи ва Қуръон нозил бўлишидан мақсад, сенинг Аллоҳ томон ҳидоят топишингдир.

Каналга обуна бўлинг!
📲 @Abduhakim_domla
🌙 ҲАЙИТ НАМОЗИ ҚАНДАЙ ЎҚИЛАДИ?
#Рамазон_ҳайити

1️⃣ Аллоҳ ризолиги учун Рамазон ҳайити намозини ўқишга ният қилинади.

2️⃣ Имом “Аллоҳу акбар” дея такбир айтгач жамоат ҳам қўлларини кўтариб, ичида ифтитоҳ такбири (Аллоҳу акбар)ни айтади.

3️⃣ Такбир айтилганидан сўнг, қўлни қовуштириб туриб, ҳар ким ичида сано дуосини ўқийди. Сўнгра имом қўлларини қулоқларига кўтариб, уч марта такбир айтади. Жамоат ҳам унга эргашади. Биринчи ва иккинчи такбирда қўллар ён томонга туширилади. Учинчи такбирдан сўнг қўллар боғланиб, қиём ҳолида турилади.

4️⃣ Имом ичида “Аъузу”ни ва “Бисмиллаҳ”ни айтиб, овоз чиқариб “Фотиҳа” сурасини ва зам сурани ўқийди. Такбир айтиб руку ва сажда адо этилади.

5️⃣ Шундан сўнг иккинчи ракатга турилади. Имом “Фотиҳа” сураси билан зам сура ўқигач, рукуга бормай туриб, худди биринчи ракатдаги каби уч марта такбир айтади.

6️⃣ Тўртинчи такбирда қўл кўтармасдан имом орқасидан руку ва сажда адо қилинади.

7️⃣ Саждадан сўнгра “Аттаҳийёт”, “Саловат” ва “Дуо” ўқилиб, салом берилиб, намоз тугатилади.

🤲 Аллоҳ ибодатларингизни Ўз даргоҳида қабул этсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
@Abduhakim_domla
#Рамазон_ҳайити_муборак_бўлсин

Жубайр ибн Нуфайрдан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари агар ҳайит куни учрашиб қолишса

"Тақоббалаллоҳу миннаа ва минкум", яъни Аллоҳ биз у сиздан (ибодатларимизни) қабул қилсин, деб бир бирларига айтишар эди.

Ҳофиз ибн Ҳажар бунинг санади ҳасан, деб айтдилар.

Ҳайит айёмингиз қутлуғ бўлсин!!!

🌐 Улашинг:
@irshooduz