Irshod.uz | Rasmiy kanal
579 subscribers
2.89K photos
713 videos
6 files
2.08K links
Тошкент шаҳар «Коҳ ота» жомеь масжиди имом хатиби Абдуҳаким домланинг расмий телеграм канали.

Саволлар бу ерга жўнатилади ⬇️
@ImomgaSavol_KohOta_Bot
Download Telegram
#Ҳадис_206

ФИТР САДАҚАСИНИ БЕРИШ АФЗАЛИ...

عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ t قَالَ: فَرَضَ رَسُولُ اللهِ r زَكَاةَ الْفِطْرِ طُهْرَةً لِلصَّائِمِ مِنَ اللَّغْوِ وَالرَّفَثِ وَطُعْمَةً لِلْمَسَاكِينِ مَنْ أَدَّاهَا قَبْلَ الصَّلاَةِ فَهِيَ زَكَاةٌ مَقْبُولَةٌ وَمَنْ أَدَّاهَا بَعْدَ الصَّلاَةِ فَهِيَ صَدَقَةٌ مِنَ الصَّدَقَاتِ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَابْنُ مَاجَهْ وَالْحَاكِمُ وَصَحَّحَهُ.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

📗 «Расулуллоҳ ﷺ фитр закотини рўзадор учун беҳуда гап-сўз ва ҳаракатлардан покланиш ва мискинлар учун таомланиш бўлсин деб фарз қилдилар. Ким уни намоздан олдин адо қилса, у мақбул закот – покловчи садақа бўлур. Ким уни намоздан кейин адо қилса, садақалардан бир садақа бўлур».

✍️ Абу Довуд, Ибн Можа ва ал-Ҳоким ривоят қилган ва «саҳиҳ», деган.


📜 Шарҳ: Ушбу ривоятдаги «намоз»дан мурод - ийди фитр намозидир. Садақаи фитрни ийди фитр намозидан олдин бериш лозим эканлигини шу ердан билиб оламиз.
Ушбу садақа нима учун шариатимизда жорий қилинганининг сабаби, ҳикмати ушбу ривоятдан очий-ойдин кўриниб турибди. Рўзадор учун беҳуда гап-сўз ва ҳаракатлардан покланиш бўлсин, мискинлар учун таомланиш бўлсин деб жорий қилинган.
Рўзадор одам рамазон ойида рўза тутар экан, гоҳида билиб-билимай турли гаплар оғзидан чиқиб кетган бўлиши, шунингдек, баъзи ноқулай амаларни қилиб қўйган ва шу сабабдан кўнгли ғаш бўлиб юрган бўлиши мумкин. Ана ўша ғашликларни ювиб юбориш учун садақаи фитр тўлаш жорий қилинган.

☝️ Фитр садақаси рўзага боғлиқ садақалардан бўлиб, ҳар бир жон учун икки кило буғдой қийматида берилади. Унинг миллий пул бирлигимизда қанчага тўғри келиши ҳар йили масжидларда эълон қилинади. Фитр садақасини бериш закотга қодир кишиларга вожиб, бошқаларга ихтиёрий ҳисобланади. У фақир, мискинларга берилади. Уни Рамазон ичида бериш ҳам жоиз, аммо афзали ҳайит намозга чиқишдан олдин беришдир.

📚 KУНЛИК ҲАДИС | Манба: islom.uz
#Ҳадис

Муҳаммад ибн Башшор Яҳёдан, у киши Убайдуллодан, у киши Хубайб ибн Абдурраҳмондан, у киши Ҳафс ибн Осимдан, у киши Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан, у киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилиб айтади:

“Етти (тоифа киши) бор. Аллоҳ уларни соя бўлмаган кунда (қиёмат кунида) ўз соясида соялантиради: одил имом; Роббининг ибодатида ўсган йигит; қалби масжидга боғлиқ бўлган киши; Аллоҳ йўлида бир-бирини яхши кўрган, жам бўлган ва ажрашган икки киши; мансабдор ва чиройли аёл бир эркакни талаб қилганда (зино қилишга даъват қилганда) мен Аллоҳдан қўрқаман, деб жавоб берган киши; яширинча садақа қилган киши, ҳатто унинг чап қўли ўнг қўли инфоқ қилганлигини билмайдиган киши; Аллоҳни якка зикр қилганда кўзлари намланган киши”.

Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилган

Каналга обуна бўлинг!
📲 @Abduhakim_domla
#Ҳадис

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан Солим ибн Абдуллоҳ ривоят қилади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким кийимини кибрланиб судраб юрса, Аллоҳ таоло Қиёмат куни унга (раҳмат назари ила) қарамайди”, дедилар”. Шунда Абу Бакр: “Эътибор бериб турмасам, кийимимнинг бир томони осилиб қолади”, деди”. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сен буни кибрланиб қилмайсан-ку”, дедилар”. Бухорий ривоят қилган.

Каналга обуна бўлинг!
📲 @Abduhakim_domla
ТИК ТУРИБ ТАОМ ЕЙИШ
#ҳадис

CАВОЛ: Пайғамбаримиз Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламдан тик турган ҳолда овқат ейиш ҳақида ҳадислар келганми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Шариатимизга кўра тик туриб ёки йўлда юриб таомланиш макруҳ амал саналади. Бу тарзда таомланиш одоб-ахлоқ қоидаларига зиддир. Анас ибн Молик ҳамда Абу Саъид ал-Худрий розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган ҳадисда шундай дейилади:

عَنْ أَنَسٍ وأَبِي سَعِيدٍ الْخُدْرِيِّ رضي الله عنهما أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ زَجَرَ ( في لفظ : نَهَى) عَنْ الشُّرْبِ قَائِمًا قَالَ قَتَادَةُ لأنس : فَقُلْنَا فَالْأَكْلُ، فَقَالَ: "ذَاكَ أَشَرُّ أَوْ أَخْبَثُ " (رواه الامام مسلم).

яъни: "Албатта Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам тик туриб сув ичишдан ман қилдилар (бошқа ривоятда, қайтардилар дейилган)" дедилар. Шунда Қатода разияллоҳу анҳу Анас разияллоҳу анҳуга "Тик туриб ейишчи?" деб сўради. Анас разияллоҳу анҳу "Тик туриб ейиш — тик туриб сув ичишданда ёмонроқ ва хунукроқдир", дея жавоб бердилар" (Имом Муслим ривояти).

Ибн Ҳажар Асқалоний ўзларининг "Фатҳул Борий" китобларида ушбу ҳадисни шарҳлаб шундай дейдилар:

قال ابن حجر " قيل وَإِنَّمَا جُعِلَ الْأَكْلُ أَشَرَّ لِطُولِ زَمَنِهِ بِالنِّسْبَةِ لِزَمَنِ الشُّرْبِ " انتهى من "فتح الباري" (10/82) .

яъни: "Тик туриб таом ейишни тик туриб сув ичишга нисбатан ёмонроқ эканига сабаб — таом ейишга сув ичишдан кўра кўпроқ вақт сарфланади" (10-жуз, 82-бет).

Демак, заруратсиз тик турган ёки юрган ҳолда таом ейиш, сув ичишдан сақланиш лозим экани маълум бўлмоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

Каналга обуна бўлинг!
📲 @Abduhakim_domla
#Ҳадис

Ғийбатнинг энг мукаммал таърифи қуйидаги ҳадиси шарифда келган:

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. «Эй Аллоҳнинг Расули, ғийбат нима?» деб сўрашди. «Биродарингни ўзига ёқмаган нарса билан эслашинг», дедилар. Шунда: «Биродаримда мен айтган нарса бўлса-чи, бунга нима дейсиз?» дейишди. «Агар айтганинг унда бўлса, ғийбат қилган бўласан, айтганинг унда бўлмаса, бўҳтон қилган бўласан», деб жавоб бердилар».

Абу Довуд ривоят қилган.

Каналга обуна бўлинг!
📲 @Abduhakim_domla
#Ҳадис_611

АШУРО КУНИ ОИЛА АҲЛИГА КЕНГЧИЛИК ҚИЛИШ ҲАҚИДА

"مَنْ وَسَّعَ عَلَى عِيَالِهِ يَوْمَ عَاشُورَاءَ وَسَّعَ اللهُ عَلَيْهِ فِي سَائِرِ سَنَتِهِ" (روَاهُ الْاِمَامُ الْبَيْهَقِيُّ عَنْ عَبْدِ اللهِ ابْنِ مَسْعُودٍ)

📗 Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким оила аҳлига Ашуро кунида (озиқ-овқат, кийим-кечак ва бошқа нарсаларда) кенгчилик қилса, йилнинг қолганида Аллоҳ унга кенгчилик қилади”.

✍️ Имом Байҳақий ривоятлари.

Имом Суфён Саврий (р.а): “Биз ушбу ҳадисни амалда қўллаб, унинг айтилганидек эканлигига гувоҳ бўлдик” – деганлар.
Суфён ибн Уяйна (р.а): “Биз буни 50-60 йил тажриба қилиб кўрдик ва фақатгина яхшилик кўрдик”, – деганлар.

☝️ Демак, Ашуро куни рўзғорни бут қилиб олинса, йилнинг қолган ойлари ҳам баракали бўлиши умид қилинади.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
📚 KУНЛИК ҲАДИС
#Ҳадис:

Абдуллоҳ ибн Ҳубайб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Биз зулматли ёмғирли кечада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намоз ўқиб беришлари учун у зотни ахтариб кўчага чиқдик. У зотни топганимизда, «Айт», дедилар. Мен ҳеч бир нарса айта олмадим. Сўнгра яна: «Айт», дедилар. Мен ҳеч нарса айта олмадим. Сўнгра яна: «Айт», дедилар. Мен: «Эй Расулуллоҳ, нимани айтаман?» дедим. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

قُلْ هُوَ اللهُ أحَدٌ... قُلْ أعُوذُ بِرَبِّ الفَلَقِ... قُلْ أعُوذُ بِرَبِّ النَّاسِ...

«Қул ҳуваллоҳу аҳад», «Қул аъузу бироббил фалақ», «Қул аъузу бироббиннас» сураларини кечки пайт ва эрталаб уч мартадан айтсанг, сенга ҳар бир нарсада кифоя қилади», дедилар».

Абу Довуд, Термизий ва Насаийлар ривояти.

🌙Каналга обуна бўлинг!
📲 @Abduhakim_domla
#Ҳадис

Бу ҳақда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: "Жоним Унинг қўлида бўлган Зот Аллоҳга қасамки, агар бир киши Аллоҳ йўлида ўлдирилса, сўнгра у яшаса, кейин ўлдирилса ва яна яшаса, сўнгра ўлдирилсаю, бўйнида қарзи бўлса, то қарзи узилмагунича жаннатга кирмайди", дедилар.

Имом Насаий ривояти.

🌙Каналга обуна бўлинг!
📲 @Abduhakim_domla
#ҳадис

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:

«Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар:
«Аллоҳ азза ва жалла: «Мен Қиёмат куни қуйидаги уч тоифа одамнинг душманидурман: менинг номим бирла онт ичиб ваъда бергач, ваъдасига вафо қилмаганнинг, озод одамни (қул қилиб) сотиб, пулини еганнинг ва бир одамни ёллаб
ишлатиб, сўнг ҳақини бермаганнинг (душманидурман)», — дейди».

Имом Бухорий ривоятлари.

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
@Irshooduz 👈
#ҳадис

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Золим ёки мазлум бўлсин, биродарингга ёрдам бер», деганларида, бир киши:
«Эй Аллоҳнинг расули, мазлумга-ку ёрдам бераман, золимга қандай қилиб ёрдам бераман?» деди. Шунда у зот: «Зулмдан уни тўхтатсанг ёки манъ қилсанг, ана ўша ёрдамдир», дедилар.

Имом Бухорий ривоятлари.

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 @irshooduz