Irshod.uz | Rasmiy kanal
589 subscribers
2.94K photos
755 videos
6 files
2.12K links
Тошкент шаҳар «Коҳ ота» жомеь масжиди имом хатиби Абдуҳаким домланинг расмий телеграм канали.

Саволлар бу ерга жўнатилади ⬇️
@ImomgaSavol_KohOta_Bot
Download Telegram
НАМОЗНИНГ ВАҚТИ КАМ ҚОЛГАНИ САБАБЛИ ТАЯММУМ ҚИЛИШ ЖОИЗМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Киши бомдод намозини охирги вақтларига уйғониб қолса, тахорат қилса намозга улгурмаса, тахоратга деб таяммум қилиб намозни адо етиб қараса жунуб ҳолатда бўлса адо етган намози қабул бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бомдод намози, жумладан беш вақт намоз ва жума намозининг вақти кам қолгани сабабли таҳоратнинг ўрнига таяммум қилиш жоиз эмас.
Юқоридаги ҳолатда таяммум қилганидан кейин жунуб бўлгани маълум бўлса, ғусл қилиб, кейин бомдодни ўқийди. Акс ҳолда ўқиган бомдод намози дуруст бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
@irshooduz 👈
ТАВБА ҚИЛДИМ, АММО КЎНГЛИМ ҲУЗУР ТОПМАЯПТИ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Бир гуноҳ иш қилиб қўйдим, истиғфор айтиб Aллоҳга тавба қилдим, аммо негадир кўнглим ҳузур топмаяпти. Намозларимда ҳузур қилолмаяпман. Қандай амаллар қилсам ҳузур топаман? Илтимос шунга маслаҳат беринг.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аввало мусулмон инсон хавф ва ражо яъни қўрқинч ва умид ўртасида бўлиши керак. Уламоларимиз бу ҳақда инсон "хавф"ни олдига (келажакдаги ишларга), "умид"ни орқага (ўтган гуноҳларга) нисбатан амал қилиши керак дейдилар. Демак аввалда қилинган гуноҳларимизни кечирилишини умид қилишимиз ва келажакда содир бўлиши мумкин бўлган гуноҳ ишлардан "Аллоҳдан қўрқинч" тўхтатиб туриши керак. Шу нуқтаи назардан гуноҳларимизни кечиришини Аллоҳдан сўраб ноумид бўлмасдан ибодатларда бардавом бўлишимиз мақсадга мувофиқдир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
@irshooduz 👈
КЎП ЭСНАБ ОҒИЗНИ БЕРКИТСАМ НАМОЗИМ БУЗИЛМАЙДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Намозда кўп эснайман, ҳар эснаганимда қўлим билан тўсаман. 2 ёки 4 ракатли намозда 3 мартадан кўп эснайман. Намозда 3 мартадан кўп ҳаракат қилишлик намозни бузади, дейилган. Намозим бузилмайдими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламдан: "Эснаш шайтондандир, ким эснаса, оғзини ёпсин", деган мазмунда ҳадис келган.

Намозда эснаш масаласида эснов келганда аввал иложи борича оғизни очмай, эснашни қайтаради, ҳеч иложи бўлмаса, тик турганда ўнг қўлнинг ичи билан, ўтирганда чап қўлнинг орқаси билан оғизни беркитилади. Оғизни беркитгани учун намоз бузилмайди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
@irshooduz 👈
ЁШ БОЛАЛАРНИНГ МАСЖИДДА НАМОЗ ЎҚИШИ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Алҳамдулиллаҳ ўғлимиз билан намоз ўқиш учун масжидга тез-тез бориб турамиз. Ўғлим 11 ёш. Масжидга борганимизда айрим одамлар ёш бола орқа қаторда ўтириши керак деб айтишади, ахир биз эртарок бориб ўтирсак олди каторлар бўш бўлади. Шу ҳакида, яъни ёш болаларнинг масжидда намоз ўқиши ҳакида тушунча берсангиз.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳар бир ибодатни тартиб қоидалари бўлгани каби, сафда туришнинг ҳам тартиби бор. Унга кўра сафда аввало эркаклар, кейин болалар, сўнгра ҳунасалар ва охирида аёллар туради. Шунинг учун ўғлингиз орқа сафда алоҳида болалар билан бирга турса суннатга мувофиқ бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🌐 Улашинг: @irshooduz
МАСЖИДНИНГ АЗОНИ ЭШИТИЛМАСА
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Бизнинг масжидимиз туман марказида, Азон 5 вақт айтилади. Лекин биз четроқда турганимиз учун бир хил вақтлари эшитилмай қолади. Айтингчи биз намозимизни азон билан бошлашимиз керакми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Агар уйингиз бир вақт бўлса ҳам азон овози эшитиладиган ҳудудда жойлашган бўлса уйда бирор фарз намозини ўқимоқчи бўлсангиз азон айтмасдан ўқишингиз ҳам мумкин. Аммо азон айтсангиз фазилат бўлади. Бордию масжиднинг азони эштилмаса азон ва такбирни тарк қилиш макруҳ, ўзингиз эшитадиган даражада айтсангиз ҳам бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🌐 Улашинг: @irshooduz
Аввалги қазо намозларини қандай етказиб олиш мумкин?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Ассалому алайкум ҳурматли Шайх ҳазратлари. Мен энди намоз ўқимокчиман. Шу вақтгача ўқимаган намозларимнинг қазосини қандай қилиб етказиб олсам бўлади. Аср ва шом орасида қазо намоз бўлиши мумкинми ё йўқми? Шунга жавоб беришингизни илтимос қилиб сўрайман.


💬 ЖАВОБ:
Бўш вақтларингизда қолиб кетган фарз ва витр намозларини қазо дея ният қилиб ўқиб бораверасиз. Ҳар намознинг вақтида бир икки қазони ҳам ўқиб бораверсангиз ҳам бўлади. Аср ва Шом намозлари орасида қазо намоз ўқиса бўлади.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

🌐 Улашинг: @irshooduz
ЭҲРОМДА СОАТ ВА КЎЗОЙНАК ТАҚИШ МУМКИНМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Эҳромдаги киши соат ва кўзойнак каби нарсаларни тақиши мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Кўзойнак, қулоқчин (наушник), қўл соати, ҳамён учун мўлжалланган тасма кабилар эҳромдаги киши учун тақиқланган нарсалар сарасига кирмайди.
Бу масалада Мисрдаги Дорул ифто ва Шайх Али Жума ҳафизаҳуллоҳ томонидан мазкур нарсаларни ишлатиш жоиз эканлигига фатво берилган.

(Манба: Доктор Али Усмон Жародийнинг "Ҳанафий мазҳабига кўра фиқҳий ҳукмлар ва унинг шаръий далиллари" китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🌐 Улашинг: @irshooduz
ЁЛҒОНЧИНИ НИМА ҚИЛСАК БЎЛАДИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Биз бозорда материал сотамиз, умумий 15 та дўконимиз, ҳаммамиз бир қаторда ўтирамиз. Биринчи дўкон эгаси қолган 14 та дўконни ёмонлайди, "ўғри, каззоб, материалдан кам беради" дейди. Биз шу инсонни нима қилсак бўлади? Илтимос маслаҳат беринглар, биз ҳам у сабаб гуноҳга ботиб қоляпмиз! Инсонларни, намозхонларни ёмон отлиққа чиқаряпди. Биз у инсонни ўзи ўтирган дўконидан ижара ҳаққини тиклаб у инсонни дўкондан чиқариб юборсак гуноҳга ботмаймизми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бундай қилиб бўлмайди. Шариатимизда бир айбни бартараф этиш учун яна бир хатодан фойдаланиш тўғри эмас. Бу вазиятни тўғри ечими шуки, 1-дўкон эгасига тушунтириш ишлари олиб бориш, ёлғон, бўҳтон — ҳаром экани ва бу орқали топилган даромад ҳам ҳалол бўлмаслигини айтиш керак. Агар шунда ҳам бу ишидан қайтмаса бозор маъмуриятига (далил исботлар билан) мурожаат қилиб вазиятни баён қилиб муаммони ҳал қилиш керак бўлади.

Қолаверса, ризқ Аллоҳдан экани, ҳар бир иш Аллоҳдан эканини ҳис қилиб савдо қилиш керак бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.

🌐 Улашинг: @irshooduz
ТАҲОРАТДА АЪЗОЛАРНИ НЕЧА МАРТА ЮВГАНИГА ИККИЛАНГАН КИШИ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Мен таҳорат олганимда баъзида аъзоларни ювиш сонида адашиб кетяпман. Яъни 3 ёки 4 мартами деб. Бу вазиятда нима қилишим керак?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Таҳоратда уч марта ювилиши керак бўлган аъзоларни неча марта ювганида иккиланган киши оз ададни олади ва таҳорат қилишда давом этади. Масалан, 3 марта ювдимми ёки 4 мартами деб иккиланганда 3 марта ювдим деб қасд қилади ва таҳоратини давом эттиради. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 @irshooduz 👈
УЧИНЧИ РАКАТДА ҲАМ ЗАМ СУРА ЎҚИЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Учинчи ракатда Фотиҳа сурасининг ўзи (зам сурасиз) қироат қилинадими. Фарз намозида шундай қилса бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Фарз намозларининг учинчи ва тўртинчи ракатларида фақат Фотиҳа сураси ўқилади холос. Зам сура ўқилмайди. Мабодо, адашиб зам сура ўқилса ҳам намоз бузилмайди ва саждаи саҳв қилиш ҳам керак бўлмайди. Аммо витр, суннат ва нафл намозларнинг ҳар бир ракатига Фотиҳадан кейин зам сура ўқилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 @irshooduz 👈