Irshod.uz | Rasmiy kanal
587 subscribers
2.94K photos
755 videos
6 files
2.12K links
Тошкент шаҳар «Коҳ ота» жомеь масжиди имом хатиби Абдуҳаким домланинг расмий телеграм канали.

Саволлар бу ерга жўнатилади ⬇️
@ImomgaSavol_KohOta_Bot
Download Telegram
#Ҳадис #Рўза

Aбу Ҳанифа роҳматуллоҳи алайҳ Исмоилдан, у Aбу Солиҳдан, у Умму Ҳоний розияллоҳу анҳудан ривоят қилади. Умму Ҳоний айтди:

«Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам: «Қайси бир мўмин бир кун оч қолса, ҳаромлардан сақланса ва мусулмонлар молини ноҳақ емаса, Aллоҳ таоло унга жаннат меваларини едиради», деб марҳамат қилдилар».

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
t.me/irshooduz 👈
#Маълумот #Рўза

Одесса университети олимлари ўтказган тажрибалар очлик танадаги заҳарларни ҳар қандай дори-дармондан кўра самаралироқ чиқариб ташлашини кўрсатди. Масалан, рўза пайтида организмдан аммиакнинг чиқарилиши 100 баробарга кучаяди.

Рўзанинг инсон асаб тизими ва руҳиятига ижобий таъсири ҳам катта. Бунда яққол кўзга кўринадиган фойда мустаҳкам ирода ва тақвонинг шаклланишидир. Энг кучли душман – нафс устидан ғалаба қозонган киши метин иродага ега бўлади, унинг онги жисм хоҳиш-истакларни бўйсундиради. Кўп ҳолларда истаклари қулига айланаёзган одам энди уларни бошқара олади.

Физиология қонуниятларига кўра, рефлекс шаклланиши учун бир ой кифоядир. Бир ой узлуксиз рўза тутган кишида Aллоҳ қайтарган нарсалардан тийилиш рефлекси пайдо бўлади.

Бу дунёда шунча фойда ва манфаатлари бўлган рўза учун охиратда Жаноби Ҳақ ҳузурида қандай мукофотлар бўлиши мумкинлигини тасаввурга ҳам сиғдириб бўлмайди...

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/irshooduz 👈
#Рўза

ШАВВОЛ ОЙИДАГИ 6 КУНЛИК РЎЗАНИНГ ФАЗЛИ

Хазрати Суфёни Саврий роҳимаҳуллоҳ айтадилар:

"Уч йил Маккада бўлдим. Макка аҳлидан бир киши Байтул Ҳарамга ҳар куни пешин вақтида келар, Байтни тавоф қилар ва намоз ўқир эди. Сўнг менга салом бериб, қайтиб кетарди. Ҳаттоки у менга дўст бўлиб қолди ва мен ҳам унга дўст бўлдим. Кунлардан бир куни шу одам касал бўлиб қолди ва мени чақириб айтдики: — "Агар ўлсам, менга жаноза ўқиб, дафн қилинг. Ва мени ўша кечада қабрда ёлғиз қолдирманг. Қабрим олдида тунаб қолинг ва мени Мункар-Накир сўроқ қилаётган пайтда "Тавҳид калимаси"ни талқин қилиб туринг". Мен унга сўз бердим. У менга буюрган нарсаларни қилиб бўлганимдан кейин қабри олдида тунаб қолдим. Мен уйқу билан уйғоқлик орасида эдим. Тўсатдан бир нидо қилувчининг:

— "Эй Суфён, унинг нидосини эшитдим бу ерда туришингга ва талқин қилишингга у кишининг ҳожати йўқ”, деган.

— "Нега?" дедим. Нидо қилгувчи:
— "Рамазон рўзасини, кетидан шавволдан олти кун рўза тутиши сабабли", деб айтди. Уйқум кетиб қарасам, атрофда ҳеч ким йўқ, таҳорат қилиб намоз ўқидим ва яна ухлаб қолдим. Сўнгра шу нарсани уч марта тушимда кўрдим. Бу нарса шайтондан эмас, Раҳмондан эканини билиб, унинг қабри олдидан кетдим. Кетатуриб ўзимга: "Аллоҳим, мени рамазон ва шавволнинг олти куни рўзасини тутишга муваффақ қил", дедим. Алҳамдулиллаҳ, Аллоҳ мени шу неъматга муваффақ қилди".

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/irshooduz 👈
#Ҳадис #Рўза

Aбу Ҳанифа роҳматуллоҳи алайҳ Исмоилдан, у Aбу Солиҳдан, у Умму Ҳоний розияллоҳу анҳудан ривоят қилади. Умму Ҳоний айтди:

«Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам: «Қайси бир мўмин бир кун оч қолса, ҳаромлардан сақланса ва мусулмонлар молини ноҳақ емаса, Aллоҳ таоло унга жаннат меваларини едиради», деб марҳамат қилдилар».

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
t.me/irshooduz 👈
НАФЛ РЎЗАНИ САХАРЛИККА ТУРМАСДАН ТУТИШ ҲАМ МУМКИНМИ?
#рўза

589-CАВОЛ: Душанба, пайшанба кунлари рўза тутмоқчи бўлсам агар эрталаб саҳарликка туролмай уйқуда қолсаму, фақат ният қилиб ҳеч нарса емай тутсам бўладими?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Умумий ҳолда рўза тутмоқчи бўлган киши субҳидан олдин туриб, саҳарлик қилиб олиши мустаҳаб амал саналади. Набий алаҳиссалом ҳадисларидан бирида: “Саҳар таомидан кундузги рўзага, қайлула уйқусидан тундаги қиёмга қувват олинглар”, - деганлар” (Ибн Можа ривояти).

Энди, бир одам уйқудан турди, эрталаб бомдодни ўқиди ва нонушта қилмоқчи бўлди-ю, турганидан бери ҳеч нарса емаганлигини эслаб, рўза тутгиси келиб қолди. Дарҳол ният қилиб нафл рўзани бошлаб юбораверса бўлади. Бу қоида бизнинг мазҳабимиздан ташқари Шофиъий, Ҳанбалий мазҳабларида ҳам шундай.

Ҳанафий мазҳаби уламоларимиз инсон бундай ҳолатда катта чошгоҳгача ният қилиб олса бўлаверади, деганлар. Бунга Оиша онамиз разияллоҳу анҳонинг ҳадиси далил бўлган. Эрталаб Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам унга: “Ейдиган бирор нарса борми?” деганларида, ҳеч нарса йўқлигини айтадилар. Шунда Онҳазрат соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ундай бўлса, мен рўза тутдим”, деб рўза тутишни бошлаган эканлар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

🌐 Улашинг: @irshooduz
#Рамазонга_тайёрланамиз
РЎЗАНИ БУЗУВЧИ ОМИЛЛАР
#рўза

172 -CАВОЛ:
Қандай нарсалар рўзани бузади? Шу ҳақида батафсил маълумот берсангиз.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.

🔹Рўзадор қасддан овқат еса, сув ичса, дори ичса ёки жинсий алоқа қилса
рўза бузилади. Бу ҳолатларда ҳам қазо, ҳам каффорат вожиб бўлади.

🔹Рамазон рўзасидан бошқа рўзаларда каффорат йўқ.

🔹Қуйидаги ҳолларда рўзадор одамнинг рўзаси бузилади ва қазосини тутиб бериши вожиб бўлади, каффорат вожиб бўлмайди:
- Тонг отмаган деб ўйлаб, саҳарлик қилса ёки кун ботди деб ўйлаб оғзини очиб юборса-ю сўнг тонг отиб қолгани ёки кун ботмагани билинса;
- аёлини ўпиши, ушлаши орқали жунуб бўлиб қолса;
- ҳўқна (клизма) қилдирса;
- бурнига дори томизса.

🔹Беихтиёр қайт қилса рўза бузилмайди. Лекин қасддан, зўрлаб, оғзи тўлиб қайт қилса, рўзаси бузилади, кейин қазосини тутиши вожиб бўлади.

🔹Қуйидаги ҳолатларда рўза бузилмайди:
- Рўзадор эсида йўқ ҳолатда еса, ичса, жинсий алоқа қилса;
- Уйқусида ёки аёлига қараб жунуб бўлиб қолса;
- Қон олдирса;
- Сурма қўйса;
- Аёлини ўпса-ю, жунуб бўлмаса.

Лекин рўзадор одам иложи борича ўзини бундай ҳолатдан узоқ қилмоғи лозимдир.

🔹Рўзадор учун қуйидаги ишлар макруҳдир:
- Ўз нафсига ишонмаган кишининг ўз аёлини ўпиши. Агар нафсини жиловлай олса зарари йўқ;
- Бирор нарсани татиб кўриш ва мисвоқдан бошқа нарса билан тишни тозалаш;
- Эмизикли рўзадор аёл ўз боласига заруратсиз таом чайнаб бериши. Бунда агар чайнамасликни имкони бўлса, чайнамаслик маъқул. Аммо имкони бўлмаса чайнаб беришнинг зарари йўқ. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.

🌐 Улашинг: @irshooduz
САҲАРЛИККА КЕЧА ТУРИБ 1 ПИЁЛА СУВ ИЧДИМ
#рўза

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Сахарлика ухлаб қолибман андижон вақти билан 4:19 да оғиз ёпилади мен 4:25 да турдим 1 пиёла сув ичдим ва ният қилдим. Рўзам нима бўлади?

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Оғизни ёпиш учун бир пиёла сув ичиш керак деган гапни айтган одамни устидан лаънатлар ёғилади. Чунки ухлаб қолган одам саҳарлик вақти чиқандан кейин уйғонса ҳеч нарса еб ичмасдан ният қили олиши керак. Сув ичдими ўша кунги рўза унга йўқ. Қазосини тутиши шарт. Илтимос шуни кўпроқ тарқатиб юборинглар. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/172531)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈┈•
👉 Уланиш: @nurli_yol_fiqh 📚
#Маълумот #Рўза

Одесса университети олимлари ўтказган тажрибалар очлик танадаги заҳарларни ҳар қандай дори-дармондан кўра самаралироқ чиқариб ташлашини кўрсатди. Масалан, рўза пайтида организмдан аммиакнинг чиқарилиши 100 баробарга кучаяди.

Рўзанинг инсон асаб тизими ва руҳиятига ижобий таъсири ҳам катта. Бунда яққол кўзга кўринадиган фойда мустаҳкам ирода ва тақвонинг шаклланишидир. Энг кучли душман – нафс устидан ғалаба қозонган киши метин иродага ега бўлади, унинг онги жисм хоҳиш-истакларни бўйсундиради. Кўп ҳолларда истаклари қулига айланаёзган одам энди уларни бошқара олади.

Физиология қонуниятларига кўра, рефлекс шаклланиши учун бир ой кифоядир. Бир ой узлуксиз рўза тутган кишида Aллоҳ қайтарган нарсалардан тийилиш рефлекси пайдо бўлади.

Бу дунёда шунча фойда ва манфаатлари бўлган рўза учун охиратда Жаноби Ҳақ ҳузурида қандай мукофотлар бўлиши мумкинлигини тасаввурга ҳам сиғдириб бўлмайди...

🌐 Улашинг: @irshooduz
САҲАРЛИК ВА ИФТОРЛИК ДУОЛАРИНИ БИР КИШИ ҚИЛСА ЕТАРЛИМИ?
#рўза

CАВОЛ: Саҳарлик ва ифторлик дуоларини кўпчилик бир дастурхон атрофида ўтирганда, хамма ўзи учун қиладими ёки бир киши овоз чиқариб ўқиса етарлими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Саҳарликда қилинадиган дуо аслида ният қилиш бўлгани учун уни ҳамма ўзи қилиши шарт. Ифторликдаги дуони бир киши қилиб, қолганлар омин деб туришса ҳам жоиз бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (
Fatvo.uz).

🌐 Улашинг: @irshooduz
РЎЗАДОРНИ МИЛКЛАРИ ҚОНАСА
#рўза

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Милкнинг тез тез қонаб туриши рўзанинг бузилишига сабаб бўлмайдими?

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Рўзани очилиш-очилмаслиги томоғидан нарсани ўтиш-ўтмаслигига боғлиқ. Томоғдан бирор нарса ўтиб кетмаса, рўза очилмайди.

خَرَجَ الدَّمُ مِنْ بَيْنِ أَسْنَانِهِ وَدَخَلَ حَلْقَهُ يَعْنِي وَلَمْ يَصِلْ إلَى جَوْفِهِ أَمَّا إذَا وَصَلَ فَإِنْ غَلَبَ الدَّمُ أَوْ تَسَاوَيَا فَسَدَ وَإِلَّا لَا ، إلَّا إذَا وَجَدَ طَعْمَهُ

Тишлари орасидан қон чиқиб, халқумига кирса, яъни халқумдан ичкарига ўтиб кетмаса, рўза очилмайди. Агар халқумдан ичкарига кетса, қони тупукдан кўпроқ ёки баробар бўлса ёки таъмини сезса, рўза очилади. Тупукдан оз бўлса, рўза очилмайди. (Роддул Муҳтор). Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/98329)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈┈•
👉 Уланиш: @nurli_yol_fiqh 📚
ШАВВОЛ ОЙИДАГИ ОЛТИ КУНЛИК РЎЗА
#рўза

CАВОЛ: Шаввол ойидаги олти кунлик рўзани қачондан бошлаб тутилади?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Шаввол ойидаги олти кунлик рўзани Рамазон ҳайитининг эртасидан бошлаб тутган афзал. Шунингдек шаввол ойи давомида тутса ҳам бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (
Fatvo.uz).

•┈┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈┈•
👉 🌐 Улашинг: @irshooduz
ҚАЗО РЎЗАДАН ОЛДИН ШАВВОЛ ОЙИНИНГ РЎЗАСИ
#рўза

CАВОЛ: Қазо рўзадан олдин шаввол ойининг 6 кунлик рўзасини тутсам бўладими ёки аввал қазони тутишим керакми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Биринчи қазо рўзаларни тутиб олиб, кейин шаввол ойидан 6 кун рўза тутсангиз мақсадга мувофиқ бўлади. Чунки, қазо рўза нафлдан муҳим ва устун ҳисобланади. Шунингдек, қазо рўзаларда ниятни тонг отмасдан аввал қилиб олиш керак. Тонг отгандан кейин ният қилса, рўза дуруст бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (
Fatvo.uz).

•┈┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈┈•
👉 Уланиш: @irshooduz
ШАВВОЛНИНГ РЎЗАСИ ВА ҚАЗО
#рўза

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Аёллар узрли сабаб билан (хайз кўриш) рўзани тўлиқ тутиша олмиди. Шунга менда хам 6 кун рўза қазо бўлди. Шаввол ойида 6 кун рўза тутиш керак экан. Иншооллоҳ тутмоқчиман. Шу Шаввол ойидаги 6 кун тутганимни қазо рўзамга ўтадими? Ёки Шаввол ойиникини алохида, қазо рўзаларимни алоҳида тутаманми?

💬 ЖАВОБ: Ваалайкум ассалом! Қазо деб ният қилсангиз ўтади. Алоҳида тутсангиз янада афзал. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/61676)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

👉
Уланиш: @irshooduz
ЖУМА КУНИ НАФЛ РЎЗА ТУТИШ ВА ШАВВОЛ
#рўза

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Мeн, ҳар йили Шаввол ойида 6 кун рўза тутишни ният қиламан. Фақат бу йил ҳайит куни сал мазам қочиб, ҳайитнинг эртасидан эмас, ҳайитдан кeйин иккинчи кундан тутишни бошладим. Фақат бу кун жума кунига тўғри кeлди. Шу сабабдан жума кундан шаввол рўзасини тутишни бошлаш жоизми?

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Жума кунининг ўзида алоҳида тутиб бўлмайди. Олдидан ёки ортидан бир кун қўшиб тутса бўлади. Қолаверса шавволнинг рўзасини кетма-кет тутиш ҳам шарт эмас. Шу ойнинг ичида тутса бўлди. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/35109)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈┈•
👉 Уланиш: @nurli_yol_fiqh 📚
АРАФА КУНИ ЖУМА КУНИГА ТЎҒРИ КЕЛСА, УНДА РЎЗА ТУТИШ МУМКИНМИ?
#арафа_рўзаси #рўза

945-CАВОЛ: Бу йил Арафа жума кунига тўғри келмоқда. Ушбу кунда рўза тутсак бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Имом Абу Ҳанифа ва Имом Муҳаммад раҳимаҳумаллоҳга кўра, жума куни рўза тутиш макруҳ эмас. Саҳобалардан Ибн Аббос разияллоҳу анҳумонинг жума куни ёлғиз ўзида рўза тутишни одат қилганлари бунга далил бўлади.

Шунинг учун ҳам кўпчилик ҳанафий уламоларимиз жума куни рўза тутишни мустаҳаб санашган. Бу ҳақда Аллома Ибн Нужайм раҳимаҳуллоҳ шундай дейдилар:

وَمِنْهُ صَوْمُ يَوْمِ السَّبْتِ بِانْفِرَادٍ لِلتَّشَبُّهِ بِالْيَهُودِ بِخِلَافِ صَوْمِ يَوْمِ الْجُمُعَةِ فَإِنَّ صَوْمَهُ بِانْفِرَادِهِ مُسْتَحَبٌّ عِنْدَ الْعَامَّةِ كَالِاثْنَيْنِ وَالْخَمِيسِ وَكَرِهَ الْكُلَّ بَعْضُهُمْ

“Шанба куни ёлғиз ўзида рўза тутишда яҳудийларга ўзини ўхшатиш бўлгани учун макруҳдир. Лекин Жума куни ёлғиз ўзида рўза тутиш макруҳ эмас. Чунки жума куни рўза тутиш кўпчилик уламоларимизга кўра худди душанба ва пайшанба куни каби мустаҳаб саналган. Баъзи уламолар ҳар иккисини ҳам макруҳ деган” (“Баҳрур роиқ” китоби).

Имом Абу Юсуф раҳмаҳуллоҳ ва айрим мутааххир (кейинги) уламоларимиз жума куни ёлғиз рўза тутишдан қайтарилган ҳадисларни инобатга олиб, ушбу кунни ёлғиз ўзида рўза тутиш макруҳ, деганлар.

Лекин ушбу муҳтарам уламоларимизга кўра ҳам ҳар ойнинг аввалида, ўртасида ёки охирида рўза тутишни, нафл рўзаларни тутишни ўзига одат қилиб олган одам ўша кунлар жума кунига тўғри келиб қолса, макруҳ бўлмайди. Чунки улар далил қилган ҳадиси шарифнинг матнида ҳам ушбу истисно келтириб ўтилган. Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:

لا تخصوا ليلة الجمعة بقيام من بين الليالي ولا تخصوا يوم الجمعة بصيام من بين الأيام إلا أن يكون في صوم يصومه أحدكم" رواه مسلم

Жума кечасини бошқа кечалар орасидан тунги ибодатга хослаб олманглар. Жума кунини бошқа кунлар орасидан рўза тутиш учун хослаб олманглар. Лекин бирортангизнинг (доим) тутиб юрган рўзаси бўлса, мустасно”.

Ҳанафий уламоларимизда Аллома Бадриддин Айний раҳимаҳуллоҳ шундай дейдилар: “Ҳадисдаги “Лекин бирортангизнинг доим тутиб юрган рўзаси бўлса, бундан мустасно” дея истисно қилинганидан жума кунидан аввал ёки кейин қўшиб рўза тутган бўлса ёки ойдин кечаларда тутиб юрган кунлари мувофиқ келиб қолса ёхуд Арафа кунининг рўзаси каби муайян куннинг рўзаси жумага тўғри келиб қолса, унинг ёлғиз ўзини рўзасини тутиш жоиз экани келиб чиқади” (“Умдатул қорий” китоби, 17-жуз, 109-бет).

Хулоса шуки, Арафа куни рўзаси жума кунига тўғри келиб қолса ҳам, унинг ёлғиз ўзида рўза тутиш мустаҳаб бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🌐 Улашинг: @irshooduz