Irshod.uz | Rasmiy kanal
589 subscribers
2.94K photos
778 videos
6 files
2.14K links
Тошкент шаҳар «Коҳ ота» жомеь масжиди имом хатиби Абдуҳаким домланинг расмий телеграм канали.

Саволлар бу ерга жўнатилади ⬇️
@ImomgaSavol_KohOta_Bot
Download Telegram
#Ҳадис_486 #Такрор

КИМ РЎЗАДОРЛИГИНИ УНУТИБ ҚЎЙИБ, ЕСА ЁКИ ИЧСА

عَنِ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَنْ نَسِيَ وَهُوَ صَائِمٌ فَأَكَلَ أَوْ شَرِبَ فَلْيُتِمَّ صَوْمَهُ، فَإِنَّمَا أَطْعَمَهُ اللهُ وَسَقَاهُ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ. وَلَفْظُ التِّرْمِذِيِّ: مَنْ أَكَلَ أَوْ شَرِبَ نَاسِيًا فَلَا يُفْطِرْ، فَإِنَّمَا هُوَ رِزْقٌ رَزَقَهُ اللهُ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

📗 «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким рўзадорлигини унутиб қўйиб, еса ёки ичса, рўзасини батамом қилсин. Уни Аллоҳ едирибди, ичирибди, холос», дедилар.

✍️ Бешовлари ривоят қилганлар.

Термизийнинг ривоятларида
: «Ким унутиб еб-ичса, оғзини очиб юбормасин. Бу Аллоҳ уни ризқлантирган ризқ, холос», дейилган.


📜 Шарҳ: Ислом шариатининг умумий қоидаси бўйича, эсдан чиқариб содир этилган ҳар бир хато кечирилади. Бу қоида рўза борасида ҳам жорий этилади. Инсон гоҳида, айниқса, Рамазони шарифнинг биринчи кунларида ўзининг рўзадорлигини унутиб қўйиши табиий бир ҳол. Шунинг учун эсдан чиққан ҳолда бирор нарса еб ёки ичиб қўйса, рўзаси очилган ҳисобланмайди. Балки эслаган заҳоти ўзини ейиш-ичишдан тўхтатади ва рўзасини давом эттираверади. Мазкур қоидага ҳеч ким хилоф қилмаган.
Бу ҳам Ислом динининг енгиллик дини эканлигига ёрқин бир далилдир. Инсондаги бор заифликларни яхши билган Аллоҳ таоло шариат ҳукмини жорий қилишда мазкур заифликларни ҳисобга олиб қўйган.


📚 KУНЛИК ҲАДИС | Манба: islom.uz | Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан