Irshod.uz | Rasmiy kanal
589 subscribers
2.94K photos
778 videos
6 files
2.14K links
Тошкент шаҳар «Коҳ ота» жомеь масжиди имом хатиби Абдуҳаким домланинг расмий телеграм канали.

Саволлар бу ерга жўнатилади ⬇️
@ImomgaSavol_KohOta_Bot
Download Telegram
#ҳикмат

Яҳё ибн Муоздан: "Банда қачон ихлосли бўлади?" дея сўрашди. "Хулқи эмизикли гўдакнинг хулқидек бўлса, яъни мақтаган ё ёмонлаганга парво қилмаса", дея жавоб қилдилар.

🌐 Улашинг: @irshooduz
#Ҳикмат

Алий ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу айтдилар: Қалблар бир идиш бўлиб, унинг яхшиси яхшиликни ўзида сақлаганидир.

Одамлар бу хусусда уч турли бўлади:
1. Раббоний олим.
2. Нажотга эришиш йўлида таълим олувчи илм толиби.
3. Ҳар қандай ҳайқириқга эргашиб кетаверадиган авом.


Изоҳ: Раббоний олим дегани илмли, ҳаким, яъни барча ишларида ҳикмат ила иш юритувчи, ҳалим, яъни юмшоқлик билан таълим берувчи, инсонларга юқори босқич илмлардан олдин бошланғич илмларни таълим берувчи, илмларига амал қилувчи инсонлардир. Улар илм олишга ва унга амал қилишга, шунингдек, бахт-саодат омили бўлган ва уларни бой бериш ила нуқсон ва путур етадиган илмларни ўргатишга буюрадилар.

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 @irshooduz 👈
#ҳикмат

Ер юзида иккита омонлик бор эди. Бири кетди, бири қолди. Кетгани Расулуллоҳ (с.а.в)дир, қолгани истиғфордир.

Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу

🌐 Улашинг: @irshooduz
#ҳикмат

Жуда оз бўлса ҳам, кунига садақа қилишни одат қил. Чунки садақа:
• Аллоҳнинг ғазабини ўчиради;
• касалликка даво бўлади;
• мол-мулкингни поклайди;
• Қиёмат куни сенга соя бўлади;
• вафотингдан кейин ҳам ажр-савобингни кўпайтириб туради.


Шайх Муҳаммад Арийфий

🌐 Улашинг: @irshooduz
#ҳикмат

Уч нарсани доим қилиб юрсанг, бахтли бўласан:

– Неъмат келса, Аллоҳга ҳамд айт.

– Ризқинг кечикса, истиғфор айт.

– Қийинчилик етса «Лаа ҳавла валаа қуввата иллаа биллааҳ»ни кўп айт

(«Аллоҳдан ўзгада на қувват, на қудрат бор»).

🌐 Улашинг: @irshooduz
#ҳикмат

Оқил киши дунёдаги ризқига рози бўлади ва мол тўплашга машғул бўлмайди. Охират амаллари билан шуғулланади. Чунки охират қарор топиш ва неъматлар уйидир. Дунё фонийлик уйи, у хиёнаткор, фитнакордир.

Абу Лайс Самарқандий

🌐 Улашинг: @irshooduz
#ҳикмат

Ҳасан Басрийдан: “Дунёдан кўнгил узишингизнинг сири нимада?” деб сўрашди. У: “Ризқимни ҳеч ким ололмаслигини билдим ва бундан қалбим хотиржам бўлди. Амалларимни мендан бошқа бажармас экан, шунинг учун улар билан ўзим шуғулландим, Аллоҳ таоло мени доим кўриб, кузатиб турганини билдим ва Унга гуноҳкор бўлиб юзланишдан уялдим. Ўлим мени кутиб турганини англаб, Аллоҳ таолога учрашишга тайёргарлик кўрдим”, деб жавоб берди.

🌐 Улашинг: @irshooduz
#ҳикмат

«Таваккул Аллоҳнинг ҳузуридагига ишониш ва одамлар қўлидагидан ноумид бўлишдир»

Журжоний

🌐 Улашинг: @irshooduz
#ҳикмат

Сабр қилинглар, чунки сабр этиш - иймондан. Худди бош жасадда бўлганидек, сабр ҳам иймонда бўлади.

Али ибн Абу Толиб

🌐 Улашинг: @irshooduz
#ҳикмат

Ким Аллоҳдан қўрқса (тақво қилса), Аллоҳ уни сақлайди. Ким Аллоҳдан умид қилса, Аллоҳ уни ноумид қилмайди. Ким Аллоҳ йўлида эҳсон қилса, Аллоҳ унинг ўрнини тўлдиради. Шунинг учун тақвони қалбинг таянчи, дийданг жилоси қил! Зеро, ниятсизнинг амали, эзгусизнинг ажри бўлмас!

Умар ибн Хаттоб

🌐 Улашинг: @irshooduz
#ҲИКМАТ

Ким нафснинг тўйиш нима билмайдиган хоҳиш-истакларига забун бўлса, бажараётган яхши амаллари ҳам саробга айланади.

©️Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу

@Abduhakim_domla Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube |
#Ҳикмат

Уч нарса бор. Буни ҳаргиз унутма:
• Аллоҳнинг неъматлари олдингда кўринган заҳоти ҳамд айтишни..!
• Ризқнинг сенга келишлиги кечиккан патда истиғфор айтишни..!
• Бошингга машаққат тушганида "Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ" (Куч ҳам, қувват ҳам фақат Аллоҳдандир) деб айтишни..!

Шайх Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий роҳимаҳуллоҳ

Yaqinlaringizga ulashing✅️
@Abduhakim_domla