Irshod.uz | Rasmiy kanal
589 subscribers
2.94K photos
778 videos
6 files
2.14K links
Тошкент шаҳар «Коҳ ота» жомеь масжиди имом хатиби Абдуҳаким домланинг расмий телеграм канали.

Саволлар бу ерга жўнатилади ⬇️
@ImomgaSavol_KohOta_Bot
Download Telegram
#КУН_ДУОСИ
رَبِّ ارْحَمْهُمَا كَمَا رَبَّيَانِي صَغِيرًا
#Ўқилиши: "Роббирҳам ҳума кама роббайаний соғийро".

#Маъноси: «Эй Раббим! Мени (улар) гўдаклик чоғимда тарбиялаганларидек, Сен ҳам уларга раҳм қилгин!»

Исро сураси, 24-оят.

🌐 Улашинг: @irshooduz
#КУН_ДУОСИ

اللَّهُمَّ إِنَّا نَسْأَلُكَ مِنْ خَيْرِ مَا سَأَلَكَ مِنْهُ نَبِيُّكَ مُحَمَّدٌ وَنَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ مَا اسْتَعَاذَ بِكَ مِنْهُ نَبِيُّكَ مُحَمَّدٌ وَأَنْتَ الْمُسْتَعَانُ وَعَلَيْكَ الْبَلاَغُ وَلاَ حَوْلَ وَلاَ قُوَّةَ إِلاَّ بِاللَّهِ

Ўқилиши: "Аллоҳумма иннã насъалука мин хойри мã са‘алака минҳу набиййука Муҳаммад. Ва наъузу бика мин шарри мã мастаъãза бика минҳу набиййука Муҳаммад. Ва антал мустаъãну ва ъалайкал балãғ. Ва лã ҳавла валã қуввата илла биллãҳ".

Маъноси: "Ё Аллоҳим! Набиййинг Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам сўраган яхши нарсаларни Сендан сўраймиз. Набиййинг Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам паноҳ тилаган ёмон нарсалардан Сендан паноҳ тилаймиз. Сен мададкоримизсан, ҳамма нарса Сенга етиб боради. Аллоҳникидан бошқа ҳеч бир ҳаракат ва қувват йўқдир".

Имом Термизий ривояти.

🌐 Улашинг: @irshooduz
#КУН_ДУОСИ

اَللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ الْعَفْوَ وَالْعَافِيَةَ فِي الدُّنْيَا وَالْآَخِرَةَ .
اَللَّهُمَّ أَسْأَلُكَ الْعَفْوَ وَالْعَافِيَةَ فِي دِينِي وَدُنْيَايِ وَأَهْلِي وَمَالِي
🤲 Ўқилиши: “Аллоҳумма инний ас‘алукал ъафва валъафийата фид дунйа вал ахиро. Аллоҳумма ас‘алукал ъафва валъафийата фий дийний ва дунйайи ва аҳлий ва маалий”.

🔶 Маъноси: “Ё Аллоҳим! Мен Сендан дунё ва охиратда офият-тинчлик, омонлик сўрайман. Ё Аллоҳим! Мен Сендан афв қилишингни, диним, дунёим ва аҳли-оилам ҳамда молим борасида офият-тинчлик, омонлик беришингни сўрайман”.

Имом Ибн Можа ривояти.

🌐 Улашинг: @irshooduz
#КУН_ДУОСИ

اللهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ خَيْرَهَا وَخَيْرَ مَا فِيهَا وَخَيْرَ مَا ارْسِلَتْ بِهِ وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّهَا وَشَرِّ مَا فِيهَا وَشَرِّ مَا أَرْسِلَتْ بِهِ
#Ўқилиши: «Аллоҳумма инний ас`алука хойроҳа ва хойро ма фийҳа ва хойро ма урсилат биҳи ва аъузу бика мин шарриҳа ва шарри ма фийҳа ва шарри ма урсилат биҳи».

#Маъноси: “Ё Раббим, Сендан унинг яхшисини, ундаги яхшиликни ва у билан юборилган нарсанинг яхшисини сўрайман. Ё Раббим, Сендан унинг ёмонидан, ундаги ёмонликдан ва у билан юборилган нарсанинг ёмонлигидан паноҳ сўрайман".

Имом Муслим ривояти

🌐 Улашинг: @irshooduz
#КУН_ДУОСИ

بِاسْمِ اللهِ الَّذِي لاَ يَضُرُّ مَعَ اسْمِهِ شَيْءٌ فِي الأَرْضِ وَلاَ فِي السَّمَاء وَهُوَ السَّمِيعُ العَلِيمُ

🔶Ўқилиши: “Бисмиллаҳиллазий лаа йазурру маъасмиҳи шай`ун фил арзи ва лаа фис самаи ва ҳувас самийъул ъалийм”.

Маъноси: “Шундай Аллоҳнинг исми билан бошлайманки, Унинг исми туфайли еру осмонда бирор нарса зарар бера олмайди. У эшитувчи ва билувчи Зотдир”.

Имом Абу Довуд ривояти.