#ХОРИЖ_ХАБАРИ
ИҲТ янги раҳбари иш бошлади
Ислом ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Ҳусайн Иброҳим Тоҳо кеча, 2021 йил 17 ноябрь чоршанба куни ўз лавозимига киришди, деб хабар тарқатди www.arabnews.com сайти.
2020 йилнинг ноябрь ойида Нигер пойтахти Ниамей шаҳрида ИҲТ га аъзо давлатларнинг Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 47-сессияси бўлиб ўтган, унда ташкилотга янги раҳбар этиб Ҳусайн Иброҳим Тоҳо сайланган эди.
Тоҳо ўз мамлакатида ташқи ишлар, Африка интеграцияси ва халқаро ҳамкорлик вазири, Нигер президентининг дипломатик маслаҳатчиси, мухтор вазир ҳамда Франция, Испания, Португалия, Греция ва бошқа мамлакатларда элчи бўлиб ишлаган.
Француз, араб ва инглиз тилларини биладиган ИҲТнинг янги раҳбари Чад миллий ордени, Франциянинг Фахрий легиони миллий ордени ва фахрий элчи унвонлари билан тақдирланган.
Эслатиб ўтамиз, ИҲТ раҳбарининг ваколат муддати беш йил.
🔗 Улашинг: @irshooduz