Irshod.uz | Rasmiy kanal
588 subscribers
2.94K photos
778 videos
6 files
2.14K links
Тошкент шаҳар «Коҳ ота» жомеь масжиди имом хатиби Абдуҳаким домланинг расмий телеграм канали.

Саволлар бу ерга жўнатилади ⬇️
@ImomgaSavol_KohOta_Bot
Download Telegram
#Ҳақ_йўлда_сабр_ва_сабот_кўрсатиш.

Юсуф алайҳиссалом катта қийинчиликларни бошидан кечирдилар: акалари қудуққа ташлаб кетишди, У Зотни карвон аҳли қудуқдан чиқариб олиб, Мисрда қул қилиб сотишди, Миср азизининг хонадонида аёллар макрига ва туҳматига учраб, бир неча йил зиндонда ётдилар. Бу қийинчиликларни Аллоҳ таолонинг синови деб билганлари сабабли, бир неча йиллардпн кейин ҳасадгўй акаларига дуч келганларида ҳам, уларга яхши муомала қилдилар. Уларнинг қилмишларини кечирдилар. Мана шу бағрикенглик барчамизга катта ибратдир.

Яна бу қийинчиликлар У Зотни ҳақ йўлдан, пайғамбарлик вазифасини бажаришдан тўса олмади. Ҳатто зиндонда икки ҳамроҳлари туш таъбирини сўрашганда, уларга аввал Аллоҳ таолони танитишдан гап бошлаб, диннинг моҳиятини баён қилдилар:

يَا صَاحِبَيِ السِّجْنِ أَأَرْبَابٌ مُتَفَرِّقُونَ خَيْرٌ أَمِ اللَّهُ الْوَاحِدُ الْقَهَّارُ

яъни: “Эй, икки ҳамзиндонларим! Турли-туман “илоҳлар” яхшими ёки ягона ва ғолиб Аллоҳми?” (Юсуф сураси 39-оят).

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/irshooduz 👈