Irshod.uz | Rasmiy kanal
587 subscribers
2.94K photos
757 videos
6 files
2.13K links
Тошкент шаҳар «Коҳ ота» жомеь масжиди имом хатиби Абдуҳаким домланинг расмий телеграм канали.

Саволлар бу ерга жўнатилади ⬇️
@ImomgaSavol_KohOta_Bot
Download Telegram
#Ҳадис_45 #Такрор

ЖУМА КУНИНИНГ ФАЗИЛАТИ, УНИНГ ШАРТЛИГИ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

📗 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қуёш чиққан куннинг энг яхшиси жума кунидир. У кунда Одам халқ қилинди. У кунда у жаннатга киритилди. У кунда жаннатдан чиқарилди».

✍️ Имом Муслим ривоятлари.

📜Шарҳ: Аллоҳ таоло Жумъа сурасининг 9 оятида: "Эй мўъминлар, қачон Жумъа кунидаги намозга чорланса (яъни, азон айтилса), дарҳол Аллоҳнинг зикрига (яъни, жумъа намозини адо қилиш учун) шошиб боринглар ва олди-сотдини тарк қилинглар! Агар биладиган бўлсангизлар мана шу (яъни, Аллоҳнинг зикрига — Жумъа намозини ўқишга шошилиш) ўзларингиз учун яхшироқдир", деб марҳамат қилган.
Бу улуғ кундир. Ҳабибимиз Муҳаммад алайҳиссалом ҳафтанинг энг яхши куни- муборак жума куни эканини марҳамат қилганлар. Унинг фазилатлари ҳақида гапирадиган бўлсак, Аллоҳ таоло инсониятнинг отаси бўлмиш Одам алайҳиссаломни жума кунида яратган. Худди шу кунда жаннатга кирганлар. Яна Аллоҳнинг ҳикматига биноан у ердан чиқарилганлар. Аллоҳга қайтиш ҳам жума куни бўлади. Жума кунида дуолар қабул бўладиган бир соат борки, агар мўминнинг дуоси ўша фурсатга тўғри келиб қолса, Аллоҳ уни гуноҳларини кечириб юборади. Шу сабабдан ҳам мусулмон уммати бу муборак кунда ибодат, силаи раҳм ва дуоларга машғул бўлиб, байрам каби нишонлайди.

☝️Ҳадисдан ўрганганларимиз:
1. Жума кунини бошқа кунлардан афзаллиги.
2. Мусулмон киши жума кунини қадрлайди ва у кунни байрамдек нишонлайди.
3. Мусулмон киши жума кунининг одобларини ўрганишга эътибор қилади.

••┄┄┄┄┄❅┄┄┄┄┄•••
📚 KУНЛИК ҲАДИС | Манба: islom.uz