This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Аллох_йулида_илиндим
АЛЛАХНИНГ ИСМЛАРИ
(ни бирга айтиб зикр қилинг)
Asma Allah (Имена Аллаха) таржима субтитри рус тилида
🎙 Sami Yusuf
#Хайрли_тонг
ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК
БЎЛСИН, АЗИЗЛАР!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

#Аллох уммат онасидан рози бўлсин...
Оиша розияллоҳу анҳо-
У кишининг буюк ҳаётларини диққат билан ўрганган уламолар Оиша онамиз розияллоҳу анҳода бошқаларда бўлмаган қирқта комилалик сифатлари бор эканини таъкидлайдилар.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг завжаи мутоҳҳаралари – Оиша онамизнинг фазллари ҳақида сиз билган ва билмаган маълумотлар:
Росулуллоҳ ﷺ нинг фазилатли ва энг суюкли ҳонимлари-Оиша розияллоҳу анҳо бўладилар.
Росулуллоҳ ﷺ нинг энг севимли дўстлари Абу Бакрнинг қизи-Оиша розияллоҳу анҳо.
Росулуллоҳﷺ нинг энг ёш ва ягона бокира аёллари-Оиша розияллоҳу анҳо.
Отаси ҳам онаси ҳам муҳожир бўлган ягона оиланинг қизи-Оиша розияллоҳу анҳо.
Жаброил алайҳиссалом салом берган ягона аёл.
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Эй Оиша! Мана бу Жаброил, у сенга салом айтмоқда», дедилар.
«Ва алайҳиссалому ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу! Эй Аллоҳнинг Расули, сиз мен кўрмаган нарсани кўрасиз», дедим».
Росулуллоҳﷺ таърифларида барча аёллардан устун деб тилга олинган аёл-Оиша розияллоҳу анҳо.
Оишанинг бошқа аёллардан устунлиги сарийднинг бошқа таомлардан устунлигига ўхшайдир», дедилар».
Иккисини Бухорий, Муслим ва Термизий ривоят қилганлар.
Ушбу мақомга бу дунёда фақат Оиша онамиз розияллоҳу анҳо сазовор бўлдилар.
Росулуллоҳ ﷺга инсонлар ичида энг маҳбуби Оиша онамиз ва оталаридир.
Термизий ва Бухорий Амр ибн Ос розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам мени Зотус-Салосил аскарига бошлиқ қилдилар. Қайтиб келганда:
«Эй Аллоҳнинг Расули, одамларнинг қайсиниси сиз учун энг маҳбубдир?» дедим.
«Оиша», дедилар.
«Эркаклардан-чи?» дедим.
«Унинг отаси», дедилар.
«Сўнгра ким?» дедим.
«Сўнгра Умар», дедилар ва бир неча одамларни санадилар.
Бу дунёда ким ушбу мақомга сазовор бўлибди?
Ушбу мақомга бу дунёда Оиша онамиз розияллоҳу анҳо сазовор бўлибдилар.
«Менга ҳеч бир аёлга берилмаган тўққиз нарса берилган:
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга уйланишга амр қилинганларида Жаброил алайҳиссалом суратимни олиб тушиб, у зотга кўрсатган.
– У зот менга бокира ҳолимда уйланганлар. Мендан бошқага бокира ҳолида уйланмаганлар.
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бошлари менинг қучоғимда турган ҳолда вафот этдилар.
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менинг уйимда дафн қилиндилар.
– Фаришталар менинг уйимни ўраб олган эдилар. У зотга мен у кишининг кўрпаларида турганимда ваҳий нозил бўлар эди. У зот мени ўзларидан узоқлаштирмас эдилар.
– Мен у зотнинг халифалари ва сиддиқларининг қизиман.
– Менинг оқловим осмондан нозил бўлган.
– Мен покнинг ҳузурида пок яратилганман.
– Менга мағфират ва карамли ризқ ваъда қилинган».
Мен менга туҳмат қилинганда Аллоҳ тарафидан оят нозил қилиниб оқланганман.
«Баъзи аҳли таҳқиқлар айтурлар:
«Юсуф алайҳиссалом фаҳш ишда туҳмат қилинганида Аллоҳ у кишини бешикдаги гўдакнинг тили билан оқлади.
Марям фоҳишаликда туҳмат қилинганида Аллоҳ у кишини ўғиллари Ийсо алайҳиссаломнинг тили билан оқлади.
Оиша фаҳш ишда туҳмат қилинганида Аллоҳ у кишини Қуръон билан оқлади. Аллоҳ у киши учун гўдакнинг оқлашини ёки набийнинг оқлашини раво кўрмади.
Аллоҳ у кишини туҳматдан Ўз каломи ила оқлади».
Аллоҳ таоло бу дунёда кимни туҳматдан Ўз каломи ила оқлабди?
Аллоҳ таоло бу дунёда фақат Оиша онамиз розияллоҳу анҳони туҳматдан Ўз каломи ила оқлаган.
Оиша онамиз ва Ҳадижа онамиз ёнларида бўлсаларгина Жаброил алайҳиссалом У муборак зотнинг ҳузурларига кирар,
бошқа аёллари билан бўлсалар кирмас экан.
Росулуллоҳ билан битта мисвокни ишлатган,тупуклари у зотнинг муборак тупугига қўшилган ягона аёл-Оиша розияллоҳу анҳодирлар.
Имом Абу Довуд раҳматуллоҳи алайҳи Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан ривоят қилади:
''Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам мисвок қилар ва мисвокни ювишим учун менга берар эдилар. Мен дарҳол аввал ўзим мисвок қилар ва сўнгра уни ювиб, у зотга берар эдим''.
Росулуллоҳ ﷺ нинг
Ааъиш
Муваффиқо
Ҳумайро
ва Сиддиқнинг қизи Сиддиқа деган лақаблар билан эркалатилган бахтли аёл-Оиша розияллоҳу анҳодирлар.
https://t.me/insofsaritv

Telegram
Insof Sari TV
Устозларимиз Маърузалари каналига Ҳуш келибсиз
🔴Youtube каналимиз : https://www.youtube.com/channel/UCnVW4qbodggNjuTKIpEE_zA
🔴Admin га савол, мурожаат ва таклиф: http://t.me/InsofSariTV_bot