🕌Ингичка жоме масжиди расмий канали571
85 subscribers
189 photos
7 videos
6 links
•Пайғамбар алайҳиссалом дедилар: “Ким Аллоҳ учун масжид бино қилса, у хоҳ кичик бўлсин, хоҳ катта бўлсин, Аллоҳ унга жаннатда уй бино қилади”.
Термизий ривоят қилган.
Download Telegram
#Ибрат

Ҳазрати Абу Бакр ҳеч қачон шон-шуҳрат ва мол-дунёга қизиқмасди. Тақвоси сабабли жуда пок, содда ҳаёт кечирарди. Оддий бўз ва ипдан тикилган оёқ кийим киярди. У зот чўлдаги арабларнинг кийимларини эслатадиган либос киярди. Бу либос кўйлак, эҳром, шол, салладан иборат эди.

Кўчаларда доимо камтарона юрар, оддий одамлардан сира фарқ қилмасди. Энг оддий кишилар ҳам баъзан қўпол муомала қилишса, уларни ранжитмай жавоб қайтарарди.

📚(Муҳаммад Камол. "Содиқ саҳобалар қиссаси" китобидан)

👇Каналга обуна бўлиш 👇
@ingichkajomemasjidi
Forwarded from ALHIDOYA.UZ
#Ибрат

ҲИСОБИ ҚИЛИНАДИ

Ҳазрати Мусо Парвардигорга мурожаат қилиб шундай деди:
Роббим, менга дўстларингдан бирортасини кўрсат!

Аллоҳ таоло Пайғамбарига айтди:
Эй, Мусо, анави тоққа чиқ, у ерда ғор бор, унда бир одам яшайди. Ўша ғорни макон тутган одам Менинг дўстимдир.

Ҳазрати Мусо тоққа чиқиб, ғорга кирди. Қараса, у ерда бир одам очликдан беҳол ётибди. Боши остида ғиштдан ёстиғи, ёнида жойнамози, яна биргина тўни бор, бошқа ҳеч вақоси йўқ бир фақир киши экан.

Ҳазрати Мусо:
Роббим, шу фақир одам Сенинг дўстингми? — деб сўради.

Шунда Парвардигор:
Эй, Мусо, азаматим ва қудратим ҳаққи, шу одам дўстим бўлса-да, эгнидаги кийими, ёстиқ қилган ғиштининг ҳисобини бермагунича жаннатга қўймайман, — деди.

«Кўҳна дунё ривоятлари» китобидан

═══════ ❁✿❁ ═══════
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг,
балки фойдаси тегиб қолар
⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAECSzp2Bq4Gs0PjcuQ