InFocus
816 subscribers
1.07K photos
263 videos
710 links
Murojaat uchun: @durdona121724

Muhim yangiliklar/ma'lumotlar qiziq va qulay formatda
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Арча ёниб кетди

Варшава марказидаги Замковая майдонида ўрнатилган 27 метрли асосий арчанинг тепа қисмига мушак учқуни келиб тушди.

Натижада дарахт айнан курантлар бонги остида аланга олди. Ёнғин жуда кучли ва таъсирли кўринган бўлса-да, қисқа вақт ичида бартараф этилди. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.

🔍 InFocusNews
👏2
Янги йилни кутиб олишмоқчи эди, эски йилда қолиб кетишди

Швейцариядаги тоғ-чанғи курортида жойлашган Le Constellation барида ёнғин чиқиб, тахминан 40 киши ҳалок бўлди. Камида 115 нафар одам жароҳат олган, кўпчилиги оғир аҳволда.

Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин мушакбозлик сабаб келиб чиққан бўлиши мумкин.

🔍 InFocusNews
Севги — бу икки қалбнинг бирлашиши, турмуш эса — икки характернинг тўқнашишидир. Кимдир бу тўқнашувда енгилади, кимдир келишади.

Ўткир Ҳошимов

🔍 InFocusNews
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Европада Янги йил кечаси: Байрам эмас, жанг майдони

​Нидерландия ҳукумати Янги йилда мушаклардан фойдаланишни бутунлай тақиқлашга қарор қилди. Бу йилги ҳодисалар сабр косасини тўлдирди:

🇳🇱 Нидерландия: Амстердамда қадимий Вонделкерк черкови ёниб кетди, бино тиклаб бўлмас ҳолатда. Тартибсизликлар учун 250 киши ҳибсга олинди, ўлим ҳолатлари қайд этилди.

🇩🇪Германия: Берлин кўчалари жанг майдонига айланди. Полицияга ҳужум қилган 400 дан ортиқ киши қўлга олинди.

🇫🇷Франция: Бир кечада 813 та автомобиль ёқиб юборилди. Пиротехника портлаши оқибатида жароҳатланганлар, жумладан, бармоқларидан айрилган болалар бор.

​Европа давлатлари хавфсизлик учун байрам анъаналаридан воз кечмоқда.

🔍 InFocusNews
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Муз даври": Аҳоли 50 соатдан бери совуқ уйларда чироқсиз ўтирибди

Россиянинг Адигей республикасида кучли қор ёғиши ортидан коммунал ҳалокат юз берди. Вазият ўта жиддий:

Сув айланиши тўхтагани сабабли иситиш тизими музлаб қолган.

Сув таъминоти узилгани учун одамлар ичишга сув тополмай, қор эритиб кун кечиришмоқда.

Қорни тозалашга махсус техникалар етишмаяпти, вазият қачон тикланиши номаълум.

🔍 InFocusNews
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янги йил осмонга ҳам кириб келди

W45154 рейси йўловчилари ҳаётидаги энг гўзал Янги йил кечасини қарши олишди. Самолёт айнан ярим тунда Неаполь осмонига етиб келди.

Учувчи шаҳар узра қўшимча равишда айланиб, осмонда бир неча дақиқа тўхтаб қолди. Бу йўловчилар пастдаги улкан мушакбозликни қуш парвози баландлигидан томоша қилишлари учун қилинди.

Бундай "экскурсия"дан сўнг рейс ўз йўналишида давом этди.

🔍 InFocusNews
InFocus
Янги йилни кутиб олишмоқчи эди, эски йилда қолиб кетишди Швейцариядаги тоғ-чанғи курортида жойлашган Le Constellation барида ёнғин чиқиб, тахминан 40 киши ҳалок бўлди. Камида 115 нафар одам жароҳат олган, кўпчилиги оғир аҳволда. Дастлабки маълумотларга кўра…
Швейцариядаги мудҳиш ёнғин сабаби очиқланди

Терговнинг дастлабки талқинига кўра, Кран-Монтана курортидаги фожиага шампан шишаларига ўрнатилган ва шифтга жуда яқин масофада ёқилган бенгаль учқунлари сабаб бўлган.

Вазиятни шифтдаги акустик кўпикли (пена) қоплама янада оғирлаштирган — у сониялар ичида аланга олган.

🔍 InFocusNews
Хитойда туғилишни ошириш учун кутилмаган қарор

Хитой ҳукумати 30 йилдан бери амал қилиб келган имтиёздан воз кечди. Энди ҳомиладорликдан сақланиш воситаларига 13% лик солиқ қўлланилади.

Нима учун? Хитой аҳолиси кетма-кет 3 йилдан бери камаймоқда. Ҳукумат демографик инқироздан чиқиш учун барча чораларни ишга солмоқда.

🔍 InFocusNews
Қонингиз қанча?

Инсон танасидаги қон миқдори унинг вазни, бўйи ва яшаш шароитига қараб фарқ қилади. Одатда қон инсон умумий вазнининг тахминан 7-8 фоизини ташкил этади.

Ўрта ҳисобда, катта ёшли эркакларда қон ҳажми 5,2 литрни, аёлларда эса 3,9 литрни ташкил қилади.

🔍 InFocusNews
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
- Дада, уйимизда фаввора қурайлик...
- Иккита баклажка сув олиб кел!

🔍 InFocusNews
Чет элликлар учун давлат тилини билиш мажбурий этиб белгиланди

2026 йил 1 январдан бошлаб Литвада чет эл фуқаролари учун янги тил қоидалари кучга кирди. Эндиликда савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида ишлаётган чет элликлар маҳаллий аҳолига давлат тилида хизмат кўрсатишлари шарт.

🔍 InFocusNews
Ўзбекистонда давлат банклари сони 4 тагача қисқаради

2030 йилгача давлат ихтиёрида ҳозирги 9 та банк ўрнига фақат 4 та банк қолади.

🔹 Қайсилари сотилади? Яқин йилларда «Ўзсаноатқурилишбанк», «Асакабанк», «Алоқабанк» ва «Туронбанк» хусусийлаштирилади.

🔹 Биринчи қадам: 2026 йилда ЕБРР «Асакабанк» акциядорига айланиши кутилмоқда.

🔹 Давлатда қайсилар қолади? NBU, «Агробанк», Халқ банки ва «Бизнесни ривожлантириш банки» 2028 йилгача давлат назоратида сақланиб қолиши мумкин.

Шунингдек, давлат банкларининг бозордаги улушини ҳозирги 65% дан 55% гача тушириш мақсад қилинган. Бу банк соҳасида рақобатни кучайтириши кутилмоқда.

🔍 InFocusNews
😱2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сув остида поезд: Аквариум ихлосмандлари учун янги тренд!

🔍 InFocusNews
Ҳаёт — бу содир бўлаётган воқеаларнинг 10 фоизи ва уларга бўлган муносабатимизнинг 90 фоизидир.

Чарльз Суиндолл

🔍 InFocusNews
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Порахўр ўлимга ҳукм қилинди

Хитойда навбатдаги йирик коррупция можароси ўз якунига етди. Хайкоу шаҳрининг собиқ мери қилган жиноятлари учун энг оғир жазони олди.

📦 Тинтув натижалари:
🔸 13,5 тонна олтин қуймалари;
🔸 23 тонна нақд пул;
🔸 Дунё бўйлаб ҳашаматли виллалар ва люкс машиналар.

Амалдор бу бойликларни давлат лойиҳалари ва ер участкаларини тарқатишда пора олиш орқали тўплаган. Хитой қонунчилиги бундай йирик миқдордаги ўғирлик ва коррупция учун муросасиз — энди уни ўлим жазоси кутмоқда.

🔍 InFocusNews
Жанна д’Арк қиличсиз қолди

Париж марказида миллий қаҳрамон Жанна д’Арк ҳайкалига ҳужум қилинди.

Сент-Огюстен майдонида бир эркак ҳайкал устига чиқиб, унинг қўлидаги қилични синдириб олди. Ўғри қилич билан вокзал томон қочаётганда полиция томонидан қўлга олинган.

Францияликлар учун муқаддас саналган ушбу ёдгорлик энди қайта тикланади.

🔍 InFocusNews
«Пицца индекси» Пентагоннинг яширин режаларини фош қиладими?

🍕Венесуэла атрофидаги вазият қалтислашган бир пайтда, АҚШда қизиқ бир кўрсаткич — «пицца индекси» кескин юқорилади.

АҚШда шундай гап бор: агар Пентагон (Мудофаа вазирлиги) ходимлари одатдагидан кўп пицца буюртма қила бошлашса, демак, улар ишхонада тунаб қолиб, катта ҳарбий амалиётни режалаштиришяпти.

Тарихда бу индекс бир неча бор (масалан, Форс кўрфази уруши олдидан) тўғри чиққан.

🔍 InFocusNews
Аввал 1 сутка 19 соат бўлган экан

Олимлар Ернинг қадимий тарихига оид ҳайратланарли фактни очиқлашди. Маълум бўлишича, бундан 1-2 миллиард йил аввал сайёрамизда вақт бошқача кечган.

Одатда Ой сайёрамиз айланишини секинлаштиради. Аммо ўша пайтда Қуёшнинг атмосферага таъсири Ернинг айланишини тезлаштириб, Ойнинг "тормоз беришини" мувозанатлаб турган. Натижада сутка давомийлиги қарийб бир миллиард йил давомида ўзгармасдан, 19 соат бўлиб қолган.

Қизиқ, ўша пайтда одамлар камроқ ишлаганмикин ёки камроқ ухлаган? 😉

🔍 InFocusNews
Ўқитувчининг ҳуқуқий ҳимояси кучайтирилмоқда: Энди асоссиз айбловларга чек қўйилади!

Ўзбекистонда педагогларни жавобгарликка тортиш мезонлари аниқ белгилаб қўйилди.

Нима ўзгарди?
Энди ўқитувчи фақат ҳақиқатда исботланган ҳақорат ёки жисмоний куч ишлатиш ҳолатлари бўйича жавобгар бўлади. Илгари кўп баҳсларга сабаб бўлган «руҳий босим» каби мавҳум тушунчалар қонунчиликдан чиқарилди.

📌 Бу нима беради?
🔸 Ўқитувчиларни ота-оналар ёки ўқувчиларнинг асоссиз шикоятларидан ҳимоя қилади.
🔸 Оддий дарс ўтиш методларини «босим» деб баҳолашга йўл қўйилмайди.
🔸 Шу билан бирга, тартибни доимий бузувчилар учун махсус реестр тузилади.

🔍 InFocusNews
Куйловчи йўллар

Япония йўлларида махсус тирқишлар ўйилган бўлиб, автомобиль ғилдираги улар устидан ўтганда турли частотадаги товушлар чиқаради.

Қизиқ жиҳати: Мусиқани тиниқ эшитиш учун тезликни соатига роппа-роса 40-45 км да ушлаб туриш керак. Бу усул ҳайдовчиларни тезликни оширмасликка ва сергак бўлишга ўргатади.
Агар тезликни ошириб юборсангиз, мусиқа ўрнига шунчаки шовқин эшитасиз.

🔍 InFocusNews