Impuls
56 subscribers
49 photos
49 links
⚡️ Дунё сиз ўйлагандан қизиқроқ.

Боғланиш учун: @impulsmedi
Инстаграм: www.instagram.com/impuls_uzbekistan/
Download Telegram
Саккиз соат кутилган кадр: «Тюленнинг даҳшати» бош совринни олди

Норвегиялик фотограф Аудун Рикардсеннинг «Тюленнинг даҳшати» сурати OurNature Environmental Photo & Video Award 2026 танловида бош совринга сазовор бўлди.

Кадрда оқ айиқ муздаги тешик орқали сув остига ўрнатилган камерага тўғри қараб турибди.

👉 Батафсил ўқиш

@impulsdaily
Тоғлар орасидаги 335 метрлик гигант: Роғун Ўзбекистонга ҳам электр етказиши мумкин

Тожикистонда қурилаётган Роғун ГЭС тўғонининг баландлиги қарийб 190 метрга етди.

Лойиҳада уни 335 метргача кўтариш кўзда тутилган — қурилиш якунлангач, у дунёдаги энг баланд тўғон бўлиши кутилмоқда.

Станцияда ишлаб чиқариладиган электр энергиясининг бир қисмини Ўзбекистон ва Қозоғистонга етказиб бериш режалаштирилган.

👉 Батафсил ўқиш

@impulsdaily
❤1👍1🔥1
Денгиз устидан соатига 350 км: Хитой улкан темирйўл кўприги қурмоқда

Хитойнинг Ханчжоу қўлтиғида қурилаётган 29,2 километрлик темирйўл кўпригида жанубий кема қатнови қисмининг пўлат конструкцияси туташтирилди.

Соатига 350 километр тезликда ҳаракатланадиган поездларга мўлжалланган мажмуа дунёдаги энг узун денгиз устидан ўтувчи юқори тезликдаги темирйўл кўприги бўлиши кутилмоқда.

👉 Батафсил ўқиш

@impulsdaily
609 номзод орасидан: «Қува анори» раҳбари «100 қаҳрамон аёл» сафида

Фарғона вилоятидаги «Қува анори» агрофирмаси раҳбари Мастурахон Сайфутдинова БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти — ФАО эътироф этган «100 қаҳрамон аёл» қаторига кирди.

У анорчиликни ривожлантириш, замонавий агротехнологияларни жорий этиш ва фермерлар билан тажриба алмашиш борасидаги фаолияти учун тақдирланди.

👉 Батафсил ўқиш

@impulsdaily
Ҳийла, музокара ва узун найзалар: тўрт саркарда қандай ғалаба қозонган?

Фемистокл душманнинг кўп сонли флотини тор бўғозга киритган.

Брасид шаҳар аҳолисига мақбул шартлар таклиф қилиб, уни штурмсиз қўлга киритган.

Филипп II қудратли армия тузган, Александр эса шу ҳарбий меросга таяниб улкан ҳудудларни забт этган.

Бу тўрт саркарданинг қарорлари қадимги дунёда кучлар нисбатини ўзгартирган.

👉 Батафсил ўқиш

@impulsdaily
40 миллионга ярим миллион ҳам қолмади: Ўзбекистон аҳолиси 39,5 миллиондан ошди

2026 йил 1 октябр ҳолатига Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси 39 миллион 535 минг 225 кишини ташкил этди.

Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 692,2 минг кишига ёки 1,8 фоизга кўп.

👉 Батафсил ўқиш

@impulsdaily
47 қундуз кўчирилди, 20 та тўғон пайдо бўлди: АҚШдаги ғайриоддий тажриба

АҚШнинг Юта штатида қурғоқчиликдан зарар кўрган дарёларни тиклаш учун 47 та қундуз кўчирилган.

Ҳайвонларнинг фақат чорак қисми қўйиб юборилган жойда қолган бўлса-да, кузатув давомида икки дарёда 20 та янги тўғон пайдо бўлган.

👉 Батафсил ўқиш

@impulsdaily
Ҳар 10 Нобел лауреатидан уч нафари АҚШда туғилган

Нобел мукофоти лауреатларининг туғилган жойи бўйича тузилган рейтингда АҚШ 300 нафар билан етакчи бўлди.

Бу ҳисобга олинган минг нафар лауреатнинг 30 фоизидир.

Кейинги ўринларда Буюк Британия ва Германия жойлашган.

👉 Батафсил ўқиш

@impulsdaily
578 миллион долларлик сафар: Япония Марс йўлдошидан нима олиб келмоқчи?

Япония Марснинг Фобос йўлдошидан 10 грамм грунт олиб келиш учун беш йиллик космик миссияни бошлади.

Лойиҳа доирасида йўлдош юзасига кичик робот туширилади, намуналарни эса 2031 йилда Ерга етказиш режалаштирилган.

👉 Батафсил ўқиш

@impulsdaily
❤1🔥1
Россияда 4,3 миллионга камайди: мигрантлар сони қайси давлатларда кескин ошган?

2000–2024 йилларда Буюк Британия, Испания ва Германияда яшовчи мигрантлар сони жами 20,4 миллион кишига кўпайган.

Бу Европадаги умумий ўсишнинг қарийб ярмидир.

Россияда эса шу даврда мигрантлар сони тахминан 4,3 миллион кишига камайган.

👉 Батафсил ўқиш

@impulsdaily
❤2👍2🔥1👏1
Ҳужумкор операцияларга чеклов: ҳарбийларга нега Starlink’нинг ўзи етарли эмас?

Starlink интернетига уланиш ундан исталган ҳарбий вазифада фойдаланиш мумкинлигини англатмайди.

Илон Маскка кўра, SpaceX ушбу хизматни ҳужумкор операцияларда қўллашга рухсат бермайди.

Давлат ва ҳарбий буюртмачиларга мўлжалланган Starshield эса бошқа қоидалар асосида ишлайди.

👉 Батафсил ўқиш

@impulsdaily
👍2❤1⚡1🔥1👏1
Робот чарчамайди, одам-чи? Amazon’да машиналар сони миллиондан ошди

Amazon фойдаланаётган роботлар сони бир миллиондан ошди.

Машиналар буюртмаларни тезроқ тайёрлаш ва харажатларни камайтиришга ёрдам бермоқда.

Бироқ эксперт фикрича, уларнинг тезлиги ходимлар учун қўшимча босимга айланиши мумкин: одамлар ҳам роботлар белгилаган суръатга мослашишига тўғри келади.

👉 Батафсил ўқиш

@impulsdaily
Россия Хитойдан олдинда: 2026 йилги энг кучли армиялар рейтинги эълон қилинди

Global Firepower’нинг 2026 йилги ҳарбий қудрат рейтингида АҚШ биринчи, Россия иккинчи, Хитой эса учинчи ўринни эгаллади.

145 мамлакат баҳоланган рўйхатда Туркия ҳам кучли ўнликка кирган.

Ҳисоб-китобда 60 дан ортиқ кўрсаткич, жумладан, бу йилдан аҳолининг интернетдан фойдаланиш қамрови ҳам инобатга олинган.

👉 Батафсил ўқиш

@impulsdaily
Бир учувчи — икки аппарат: F-22 ҳавода жанговар дронга қўмондонлик қилди

АҚШда F-22 Raptor қирувчиси учувчиси парвоз пайтида жанговар дронга кабинадан туриб тактик буйруқлар берди.

Учувчи вазифаларни белгилаган, YFQ-44A Fury аппаратининг автоном дастури эса уларни мустақил талқин қилиб, бажарган.

Келажакда битта қирувчи бир нечта дрон ҳаракатини мувофиқлаштириши кўзда тутилмоқда.

👉 Батафсил ўқиш

@impulsdaily
Бир йўналишда 45 мингдан зиёд янги иш ўрни: АҚШга қайси муҳандислар керак бўлади?

АҚШда 2025–2035 йилларда саноат муҳандислигида иш ўринлари сони қарийб 45,4 мингтага кўпайиши прогноз қилинмоқда.

Бу 12 фоизлик ўсиш бўлиб, муҳандислик йўналишлари орасида энг юқори кўрсаткичдир.

Механика ва электр муҳандисларига талаб ҳам сезиларли ошиши кутиляпти.

👉 Батафсил ўқиш

@impulsdaily
Сувости дронлари учун «сузувчи база»? Хитойда ғайриоддий кема суратга тушди

Хитойнинг Гуанчжоу шаҳрида йирик сувости дронларини ташиш ва уларга хизмат кўрсатишга мўлжаллангани тахмин қилинаётган кема тасвирга олинди.

У аввал Шанҳайда кузатилган кемага ўхшайди.

Янги суратлар мамлакатда шундай вазифадаги камида иккита кема қурилаётган бўлиши мумкинлигини кўрсатмоқда.

👉 Батафсил ўқиш

@impulsdaily
👍1
Бир отишда саккизта бомба: F-35B учун янги имконият синалди

АҚШ Денгиз пиёдалари корпуси F-35B қирувчисидан нишонга бир марта яқинлашиш давомида саккизта юқори аниқликдаги бошқариладиган бомбани кетма-кет ташлаш синовини ўтказди.

Бу усул учувчининг нишонга қайта-қайта яқинлашиши заруратини ва шу билан боғлиқ хавфни камайтириши мумкин.

👉 Батафсил ўқиш

@impulsdaily
Кичик дейишганди: Google Earth сурати АҚШ бомбардимончиси ҳақидаги тахминларни ўзгартирди

АҚШнинг B-21 Raider бомбардимончиси ижтимоий тармоқлардаги айрим тахминлардан анча каттароқ деб баҳоланди.

Google Earth’даги сунъий йўлдош суратини таҳлил қилган The War Zone нашри самолёт қанотлари қулочи тахминан 46,3 метрни ташкил этишини ҳисоблаб чиқди.

Аввал тарқалган айрим материалларда бу кўрсаткич 39 метрдан ҳам кам деб келтирилган эди.

👉 Батафсил ўқиш

@impulsdaily
АҚШнинг энг йирик контейнер портидан беш карра олдинда: Шанҳай яна биринчи

Шанҳай 2025 йил якунлари бўйича кетма-кет 16-марта дунёнинг энг серқатнов контейнер порти бўлди.

Унинг контейнер айланмаси АҚШ етакчиси — Лос-Анжелес портиникидан беш баробардан зиёд бўлган.

Рейтингдаги энг йирик саккиз портнинг барчаси Шарқий ёки Жануби-шарқий Осиёда жойлашган.

👉 Батафсил ўқиш

@impulsdaily
Ҳаводаги «қўмондонлик маркази»: Швециянинг янги самолёти нималарга қодир?

Saab компанияси Швеция Ҳарбий-ҳаво кучлари учун тайёрланган биринчи GlobalEye самолётини намойиш этди.

У ҳаво, қуруқлик ва денгиздаги вазиятни узоқ масофадан кузатиш ҳамда ҳарбий кучлар ҳаракатини мувофиқлаштиришга ёрдам беради.

Швеция жами учта шундай самолёт буюртма қилган.

👉 Батафсил ўқиш

@impulsdaily