IMOM BUXORIY-uz
311 subscribers
6.35K photos
3.37K videos
34 files
12.3K links
.Romitan tumanidagi “Mullo Narzi” Jome’ masjidi imom xatibi Ilyosov Hamza domlaning rasmiy telegram kanallari
Download Telegram
#Кун_ҳикмати

Инсон ҳаёт учун тайёргарликсиз ҳолда туғилади. Бироқ, бу хатарли эмас. Ўлим учун тайёргарликсиз ҳолда вафот топади. Мана шуниси хатарлидир.

Аллоҳим! Бизларга хотимамизнинг гўзал бўлишини насиб эт!


Яқинларингизга ҳам улашинг!

📚Зиё истаганлар учун;
⬇️
http://t.me/imomalbuxoriy1
#Кун_ҳикмати

Умар ибн Абдулазизга:
"Эй амирал-муминийн! Одамлар бебош ва ахлоқлари ёмон бўлиб кетди. Уларни фақат қамчи тўғирлайди", дейишди.

У киши деди: "Ёлғон айтдингиз. Уларни адолат ва ҳақиқат тўғирлайди!".

Бу кунларимиз учун олтин сўзлар..

Зиё истаганлар учун;
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
🔔#Кун_ҳикмати

Бир адибдан сўрашди: «Ҳикматларнинг энг гўзали қайси?»
У деди: «Етмиш йилдан бери китоб ўқиб, мана бу сўзлардан гўзалроғини топмадим:
«Тоатнинг машаққати кетади, савоби қолади.
Гуноҳнинг лаззати кетади, жазоси қолади».
Хўш, сен ўзинг учун қайси бирини танладинг?

Зиё  истаганлар учун !
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
#Кун_ҳикмати

Умар ибн Абдулазизга:
"Эй амирал-муминийн! Одамлар бебош ва ахлоқлари ёмон бўлиб кетди. Уларни фақат қамчи тўғирлайди", дейишди.

У киши деди: "Ёлғон айтдингиз. Уларни адолат ва ҳақиқат тўғирлайди!".

Бу кунларимиз учун олтин сўзлар..

Зиё истаганлар учун;
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
#Кун_ҳикмати

Аллоҳга тақво қилиш барча яхшиликларни ўз ичига олувчи кўп маъноли калимадир. Унинг маъноси Аллоҳ таолога итоат қилиш, гуноҳ ишлардан қочиш, доимо Яратганни зикр қилиш, берган неъматларига шукр қилишдир.

Абу Лайс Самарқандий

👉 https://t.me/NaqshbandUZ
#Кун_ҳикмати

Тафаккур

Кунларнинг бирида баъзи кимсалар Имом Шофеъийнинг ҳузурларига келиб, у кишидан Аллоҳ азза ва жалланинг борлигига битта далил айтишни сўрашди. У киши бироз ўйга чўмиб, сўнгра: «Аллоҳнинг борлигига тутнинг барги далилдир», дедилар. Одамлар бу жавобдан таажжубга тушиб, «Қандай қилиб тутнинг барги Аллоҳнинг борлигига далил бўлади?» дейишди. Имом шундай дедилар: «Тут баргининг таъми бир хил. Лекин уни ипак қурти еса, ипак чиқади. Асалари еса, асал чиқади. Кийик еса, хушбўй мушку анбар
чиқади. Ахир бу нарсаларнинг аслини бир, чиқишини ҳар хил қилган ким? Аниқки, унинг яратувчиси ушбу улкан коинотни яратган Аллоҳ таолодир

📚Зиё истаганлар учун!
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
Forwarded from Naqshband.uz
#Кун_ҳикмати

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Орани бузишдан сақланинглар. У қирувчидир», дедилар».
Термизий ривоят килган.

Шарҳ:
Орани бузиш ҳам чақимчиликдан келиб чиқади. Бир томонга бошқа томоннинг гапини ташиб, орани бузадилар. Ана ўша ора бузишлиқ худди устара сочни қиргандек, дину диёнатни қирар экан.
Бас, ким бу офатдан йирокда бўлишни истаса, чақимчиликдан йироқда бўлсин.

👉 https://t.me/NaqshbandUZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#кун_ҳикмати

Ҳақиқий йўқотиш – намозсиз ўтган ҳаётингдир.💐💐💐

"Ҳикматлар саодатга етаклар" китобидан

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

📚Зиё истаганлар учун!
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
#Кун_ҳикмати

فَاسْتَبِقُوا الْخَيْرَاتِ ۚ أَيْنَ مَا تَكُونُوا يَأْتِ بِكُمُ اللَّهُ جَمِيعًا ۚ إِنَّ اللَّهَ عَلَىٰ كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ.

"Яхшиликларга шошилинг. Қаерда бўлсангиз ҳам, Аллоҳ сизларни жамлайдир. Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсага қодирдир".
(Бақара сураси, 148-оят).

Тафсир: Гап бу ерда фақат ибодат пайтида қараладиган томон ҳақида эмас, балки умумий ҳолат ҳақида кетмоқда. Ҳар кимнинг ўз танлаган йўли бўлиб, у бошқаларни ҳам шу йўлга юритмоқчи бўлади. Жумладан, аҳли китоблар турли услуб ва амалларни ишга солиб, сизларни ўз йўлларига юритмоқчи бўладилар. Уларга эътибор берманглар. Ўз йўлларингизни маҳкам тутиб, яхшиликларни кўпроқ қилишга ошиқинглар. Чунки иймонли инсон икки дунёда ҳам яхшиликларининг ҳажмига қараб мукофот олади. Қани, бу дунёда ҳар ким ўз қибласига юзланиб, ҳар ким ўз ибодатини қилиб юраверсин-чи, охиратда, барибир, Аллоҳ ҳисоб-китоб учун барчани бир ерга жамлайди.

♻️Аллоҳ розилиги учун тарқатинг аввало амал билан!

📚Зиё истаганлар учун!
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
#Кун_ҳикмати

Вақтни бошқара олмайсиз!

Атрофимиз ажойиботларга тўла.
Энг катта юрак шифокори бирдан юрак хуружидан вафот этади. Инсон миясини даволовчи энг катта табиблардан бири айнан миядаги касаллик туфайли ҳаётдан кўз юмади. Сиз ўзингиз яшаётган замонга эгаман деб ўйлайсиз. Ҳатто бошлаган ишингизни битиришга шак-шубҳа қилмайсиз, лекин нимадир бўлади-ю ишингиз чала бўлиб қолаверади. Ҳатто ўша ишнинг устаси бўлсангиз ҳам.
Энди вақт ҳақида гаплашсак. Вақтни бошқариш қўлимизда эмас. Аксинча биз замоннинг измида юрамиз. Чунки баъзан ишимизни бошлаганимизда нимадир бўлиб охирига етмай қолади. Яъни, режалаган ишимиз биз истаган вақтда бўлмайди.
Дейлик, яқин қариндошингиздан кимдир тўсатдан вафот этди. Ёки бирдан шошилинч сафарингиз чиқиб қолади.
Шундай қилиб, хоҳлаган ишимизни хоҳлаган вақтда бажара олмаслигимиз ойдинлашди. Бу эса замон бизнинг бошқарувимизда эмаслигини билдиради.

Шайх Муҳаммад Мутавалли Шаъровийнинг
“Аллоҳнинг борлигига ақлий далиллар” номли китобидан олинди.

👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
#Кун_ҳикмати

Асло буни унутма

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мусулмон мусулмоннинг биродаридир. У унга зулм ҳам қилмайди ва ташлаб ҳам қўймайди. Ким ўз биродарининг ҳожатини чиқарса, Аллоҳ унинг ҳожатини чиқаради. Ким бир мусулмоннинг ғамдан фориғ қилса, Аллоҳ ундан қиёмат кунининг ғамларидан бир ғамни фориғ қилади. Ким мусулмоннинг айбини беркитса, Аллоҳ қиёмат куни унинг айбини беркитади», дедилар».

Тўртовлари ривоят қилган


📚Зиё истаганлар учун!
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
#КУН_ҲИКМАТИ

Агар намозда шошилсанг, ёдингда тутки, сен қўлга киритишни истаётган ва йўқотишдан қўрқаётган нарсаларнинг барчаси сен ҳузурида турган Зотнинг қўлидадир.

Али Тантовий раҳимаҳуллоҳ

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
📚Зиё истаганлар учун!
👇
https://t.me/imomalbuxoriy1
#Кун_ҳикмати

Энг улуғ жиҳод – инсоннинг ўз нафсига қарши, ўз хоҳиш-истакларига қарши жиҳодидир. Нафснинг орзулари кўпдир ва кучлидир. Бу орзулар беш босқичдан иборат:

1. Кичикликдан балоғат ёшига қадар – еб-ичиш, қорин ғами.
2. Балоғат ёшига етган вақтдан – уйланмоқ орзуси.
3. Уйлангандан сўнг – мол-мулк истаги пайдо бўлади.
4. Кейин мавқе-мақом ҳирси, орзу ҳавасларни қондириш ҳирси.
5. “Ҳубби риёсат” – бошлиқ бўлиш, мансаб ишқи дейдилар. Бу – мавқе-мақом ҳирсининг энг юқори даражаси.

👉 https://t.me/NaqshbandUZ
#Кун_ҳикмати!

Оиша розияллоҳу анҳонинг олдиларига аёллар киришди. Улар юпқа, ҳарир либосларда эдилар. Оиша: “Агар сизлар мўмина бўлсанглар, бу мўминаларнинг либослари эмасдир”, дедилар.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
📚Зиё истаганлар учун!
👇
https://t.me/imomalbuxoriy1
#Кун_ҳикмати

"أدِّبُوا أوْلادَكُمْ على ثلاثِ خِصالٍ: حُبِّ نَبِيِّكُمْ ، وَحُبِّ أهْلَ بَيْتِهِ ، وقِراءَةِ القُرآنِ ، فإِنَّ حَمَلَةَ القُرآنِ في ظِلِّ الله يَوْمَ القِيامَةِ يَوْمَ لا ظِلَّ إلاَّ ظِلُّهُ مَعَ أنْبِيائِهِ وأصْفِيائِهِ (رواه الامام الطبرانى)

яъни: “Фарзандларингизга уч хислат: Набиййингизга , У зотнинг аҳли байтига ва тиловати Қуръонга муҳаббат асосида одоб беринглар. Чунки, Қуръон эгалари Қиёмат куни Аллоҳнинг соясидан бошқа соя бўлмайдиган кунда, У Зотнинг соясида анбиёлар ва асфиёлар билан бирга бўлурлар”, – деганлар

(Имом Табароний ривоятлари).

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 https://t.me/NaqshbandUZ
#Кун_ҳикмати

Ҳазрати Умар розиаллоҳу анҳунинг дуолари:

"Аллоҳим гапирганда илм билан гапирувчи, жим турганда ҳикмат билан жим турувчи бандаларингдан қил..!"


☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
📚Зиё истаганлар учун!
👇
https://t.me/imomalbuxoriy1
#Кун_ҳикмати

Мусулмон киши, агар ниятини яхшилар экан, унинг барча амали Аллоҳга ибодат сифатида ўтади.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
📚Зиё истаганлар учун!
👇
https://t.me/imomalbuxoriy1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_ҳикмати

- Ирода бобида сувдан ўрнак олишларингизни истайман, -  деди бир
куни Суқрот ўз шогирдларига.
- Сувнинг иродаси қандай бўлади? - деб сўрашди шогирдлари...

- Сувнинг йўлини чапдан тўссалар, ўнгдан оқади, ўнгдан тўссалар, чапдан оқади, кўндалангига тўссалар эса кўкка юксалади, лекин олға бориш истагидан ҳеч қачон кечмайди, -  деб жавоб берди Суқрот.


☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
📚Зиё истаганлар учун!
👇
https://t.me/imomalbuxoriy1
#Кун_ҳикмати

ҲАР БИР МАЪРУФ САДАҚАДИР

Саъид ибн Абу Бурда ибн Абу Мусо Ашъарий отасидан, у бобосидан ривоят қилади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳар бир мусулмоннинг зиммасида садақа бор», - дедилар. «Бордию, топа олмаса-чи?» - дейишди. «Қўли билан меҳнат қилади, шунда ўзига ҳам фойда келтиради, садақа ҳам қилади», - дедилар. «Агар бундай қила олмаса-чи (ёки қилмаса-чи)?» - дейишди. «Бошига иш тушган ҳожатмандга ёрдам беради», - дедилар. «Агар шуни ҳам қилмаса-чи?» дейишди. «Яхшиликка (ёки маъруфга) буюради», - дедилар. «Агар шуни ҳам қилмаса-чи?» - дейишди. «Ундай бўлса ёмонликдан тийилади, чунки бу ҳам унинг учун садақадир», - дедилар».

Имом Бухорий ривояти.


☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
📚Зиё истаганлар учун!
👇
https://t.me/imomalbuxoriy1
#Кун_ҳикмати

🔷Сизга узатилган ҳамма қӯлни тутаверманг, чунки инсон ниқобидаги неча шайтонлар бордир.

✍️Жалолиддин Румий


☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
📚Зиё истаганлар учун!
👇
https://t.me/imomalbuxoriy1