IMOM BUXORIY-uz
310 subscribers
6.39K photos
3.38K videos
34 files
12.4K links
.Romitan tumanidagi “Mullo Narzi” Jome’ masjidi imom xatibi Ilyosov Hamza domlaning rasmiy telegram kanallari
Download Telegram
Forwarded from Muslim.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Premyera
1. Imom al-Buxoriy 1-qism

Imom al-Buxoriy rahmatullohi alayhning hayotlari 🌿


🌺Бизни кузатишда давом этинг.

@muniyr_uz  сиз билан ЖАННАТ сари бирга...
https://t.me/muniyr_uz
🌸 Аъзо бўлишни унутманг!
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

Бугун ҳафтанинг пайшанба куни

Ким тонг отганда!

"Розина биллаҳи Роббан, Ва бил Исламми дийнан, ва би Муҳаммадин Расулан"
дея уч марта дуо қилса Аллоҳга у инсонни рози қилиш вожиб бўлар экан.


Баҳорнинг янги бир куни, барчамизга омадли келсин!

Ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида бўлинг!


📚Зиё истаганлар учун;
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
Сабр ҳақида

Магар сабр қилганлар ва яхши амаллар қилганлар, ана ўшаларга мағфират ва катта ажр бор.
(Ҳуд сураси 11 - оят)
Ушбу ояти каримада солиҳ бандаларнинг иккита сифати алоҳида таъкидланмоқда: сабр ва яхши амаллар қилиш.
Сабр доим керак. Яхшилик етганида ҳам, ёмонлик етганида ҳам, зарар-камчилик пайтида ҳам, фойда-борчилик пайтида ҳам. Йўқчиликка сабр қилиш осон. Аммо борчилик, тўқчиликка ҳамма ҳам сабр қила олмайди. Аслида эса, банда оғир пайтда бардош билан, неъмат етганида шукр ва яхшилик билан сабр қилиши керак.
Ҳам енгил, ҳам оғир пайтларда: 
«яхши амалларни қилганлар, ана ўшаларга мағфират ва катта ажр бор».
Имом  Бухорий ва Имом  Муслимлар ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жоним қўлида бўлган зот ила қасамки, Аллоҳ мўмин банда учун нимани қазо қилса, ўша унинг учун яхши бўлади. Агар унга хурсандчилик етса, шукр қилади, унга яхши бўлади. Агар унга хафачилик етса, сабр қилади, унга яхши бўлади. Бу фақат мўминлардагина бўлади», деганлар.
Аммо одамларнинг кўплари бу ҳақиқатларни тушунмайдиганлар, дин йўлига юрмаганлар Пайғамбарлик моҳиятини ҳам англай олмайдилар.


☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
📚Зиё истаганлар учун!
👇
https://t.me/imomalbuxoriy1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ТАБИАТДА ҲЕЧ НАРСА ЎЗИ УЧУН ЯШАМАЙДИ:

— Ариқ ўз сувини ичмайди.
— Дарахтлар ўз мевасини емайди.
— Қуёш ўзи учун порламайди.
— Гуллар ўзи учун гулламайди.

Ҳатто инсонлар ҳам, «Мен ўзим учун яшайман» дейишса ҳам, барбир кимдир улар учун ҳаётларининг мазмуни ҳисобланади. Яратиқ борки, ўзи учун бўлмаган нарсаларни бошқаларга бериш билан бахтлидир. Гуллар кимларнингдир кўнглини шод айлайди. Сув эса кимларгадир ҳаёт беради...
   Сиз ҳам меҳр улашинг, табассум улашинг, ҳамдард бўлинг, дўст бўлинг... ва албатта берганарингиздан ортиғига эришасиз...

Шундай бўлингки,
атрофингиздагилар сизнинг борлигингизга шукроналар айтсин!


☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
📚Зиё истаганлар учун!
👇
https://t.me/imomalbuxoriy1
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳадис

Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осс розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Муаззиннинг азон айтаётганини эшитсанглар, у айтганидек қайтаринглар. Сўнгра менга саловот йўлланглар. Ким менга битта саловот айтса, Аллоҳ таоло унга ўнта саловот айтади. Кейин менга Аллоҳдан василани сўранглар. У (яъни, васила) жаннатдаги бир макондир. У макон Аллоҳнинг бандаларидан биттасига насиб этади. Ўша банда мен бўлишимга умид қиламан. Ким менга васила сўраса, унга шафоатим насиб этади», дедилар.

Муслим ривоятлари.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
📚Зиё истаганлар учун!
👇
https://t.me/imomalbuxoriy1
Ҳидлайдиган райҳоним

Фарзандларда жаннат ифори бор. Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳуга қиз фарзанд кўрганлари хушхабарини етказишганда: "Ҳидлайдиган райҳоним", деганлар.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
📚Зиё истаганлар учун!
👇
https://t.me/imomalbuxoriy1
Сир сенинг асиринг саналади. Уни бировга ошкор қилсанг, сен унинг асирига айланасан.

Илм ўрганинг. Буни уддалай олмасангиз зиё аҳлини севинг. Агар буни ҳам уддалай олмасангиз, ҳеч бўлмаса олимлардан нафратланишдан сақланинг.

Роҳат фароғатнигина кўзлаш инсон учун ғафлат эканлигини унутманг.

Ҳаёт ҳодисаларидан сабоқ ола билганлар сабр-бардошли бўлишади. Улар шу туфайли дунёнинг бошқалар англамаган сир-синоатларини англашади. Ҳаёт ҳеч қачон тўхтамаслиги, дунёнинг яхши-ёмом барча ишлари ўткинчи эканлиги, қувонч ҳам, қайғу ҳам абадий эмаслигини тушуниб етишади. Ортиқча шодликка берилиш такаббурлик, беҳад изтиробга тушиш ношукрлик эканини ички бир куч таъсирида сезишади.



☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
📚Зиё истаганлар учун!
👇
https://t.me/imomalbuxoriy1
«СИЗ ЗОЛИМ ЭМАССИЗКИ...»

Бир куни Умар Форуқ розияллоҳу анҳу кетаётиб йўл бўйида ўйнаётган болаларни кўриб қолди. Болалар уни кўриб қочиб кетишди. Чунки ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу ҳайбатли киши эди. Ўша жойда бир боладан бошқа ҳеч ким қолмади.
Шунда ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу болага боқди, у Зубайр ибн Аввом розияллоҳу анҳунинг ўғли Абдуллоҳ экан. Сўнгра ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу Абдуллоҳ ибн Зубайр розияллоҳу анҳумога:
– Нега сен ҳамма қочса ҳам қочмадинг, – деди.
Абдуллоҳ ибн Зубайр розияллоҳу анҳумо ҳазрати Умар розияллоҳу анҳуга:
– Эй мўминлар амири! Сиз золим эмассизки, зулмингиздан қўрқсам. Мен гуноҳкор эмасманки, жазоингиздан қўрқсам, йўл эса тор эмас – кенг, бемалол ўтиб кетаверинг, – деди.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
📚Зиё истаганлар учун!
👇
https://t.me/imomalbuxoriy1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва баракотуҳ.
🌹ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН, АЗИЗ ДИНДОШИМ!!!

Абу Умома (р.а) Расулуллоҳ (с.а.в)дан ривоят қилади:
«Сизлар ҳар жума куни менга кўп салавот айтинглар! Зеро, (айтган) салавотингиз ҳар жумада менга етказилади. (Myсулмонлар) ичида ким кўпроқ салавот айтса, мартаба жиҳатидан менга яқинроқ бўлади». (Байҳақий ривоят қилган.)

#салавот

اللهم صل و سلم و بارك على سيدنا محمد صلى الله عليه و سلم

Аллоҳумма солли ва саллим ва баърик аъла саййидина Муҳаммад (саллоллоҳу алайҳи васаллам)

Жуманинг файзу барокатини сизга тилаймиз!

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
📚Зиё истаганлар учун!
👇
https://t.me/imomalbuxoriy1
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Жуманинг файзи ва баракаси сизга ва яқинларингизга жумладан барча мўминларга бўлсин!

Аллоҳим, Жума кунида, бизларни, ота-оналаримизни, биз яхши кўрган кишиларни гуноҳларини авф этилганларингдан,
улардан рози бўлганларингдан,
гуноҳларини кечирганларингдан,
Дўзахга ҳаром қилганларингдан, Жаннатий деб ёзганларингдан қилгин Амин.

Ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида бўлинг!



📚Зиё истаганлар учун
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
اللهم صل على سيدنا محمد وعلى ال محمد كما صليت على ابراهيم وعلى ال ابراهيم انك حميد مجيد

اللهم بارك على محمد وعلى ال محمد كما باركت على ابراهيم وعلى ال ابراهيم انك حميد مجيد



📚Зиё истаганлар учун;
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
Surat Al-Kahf
Mishaari Raashid al-Aafaasee
Каҳф сураси икки жума орасидаги нурдир.

سورة الكهف

Каҳф сураси - Мишари Ал Афасий

Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким «Каҳф» сурасини жума куни ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмону фалакни ёритади ва унинг икки жума орасидаги хатолари кечирилади», деганлaр.



📚Зиё истаганлар учун;
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
فَاطِرَ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ أَنْتَ وَلِيِّي فِي الدُّنْيَا وَالْآَخِرَةِ تَوَفَّنِي مُسْلِمًا وَأَلْحِقْنِي بِالصَّالِحِينَ

«Эй, осмонлар ва Ерни ижод этган зот! Дунёю охиратда Ўзинг эгамдирсан. (Ажалим етганида) мусулмон ҳолимда вафот эттир ва мени солиҳлар (қатори)га қўшгин!»

Юсуф сураси : 101


📚Зиё истаганлар учун;
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу бир қавм олдидан ўтиб қолдилар ва улардан : "Сизлар кимсизлар?", деб сўрадилар. Улар: "Биз Аллоҳга таваккул қилувчилармиз", дея жавоб қилишди. Шунда ҳазрат Умар дедилар: "Йўқ, сизлар беғам-дангасасизлар. Таваккул қилувчи аввал уруғини ерга тикади ва сўнг Аллоҳ таолога таваккул қилади".

Ҳаким Термизий Муовия ибн Қуррадан ривоят қилган.
"Тафсирул-мунир" китобидан


☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
📚Зиё истаганлар учун!
👇
https://t.me/imomalbuxoriy1
#ибрат

ЎН ХИЛ КЎЗ ЁШИ


• Энг буюк кўзёши — ғалаба кўзёшлари.
• Энг беғубор кўзёши — гўдакларнинг кўзёшлари.
• Энг таъсирли кўзёши — тавба кўзёшлари.
• Энг юмшоқ кўзёши — онанинг кўзёшлари.
• Энг гўзал кўзёши — вафонинг кўзёшлари.
• Энг маҳзун кўзёши — азанинг кўзёшлари.
• Энг бахтли кўзёши — муваффақият кўзёшлари.
• Энг қаттиқ кўзёши — оғриқнинг кўзёшлари.
• Энг мўтабар кўзёши — надоматнинг кўзёшлари.
• Энг ёлғон кўзёши — тимсоҳнинг кўзёшлари.
• Энг чиройли, энг тотли кўзёши — Аллоҳдан қўрқиб тўкилган кўзёшлардир.

Тимсоҳларнинг кўзёшларига ишониб қолмасангиз бас! Қолган барчаси рост!


☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
📚Зиё истаганлар учун!
👇
https://t.me/imomalbuxoriy1