IMOM BUXORIY-uz
310 subscribers
6.39K photos
3.38K videos
34 files
12.4K links
.Romitan tumanidagi “Mullo Narzi” Jome’ masjidi imom xatibi Ilyosov Hamza domlaning rasmiy telegram kanallari
Download Telegram
Тафсири Ҳилол

Анфол сураси 46-оят

وَأَطِيعُوا۟ ٱللَّهَ وَرَسُولَهُۥ وَلَا تَنَٰزَعُوا۟ فَتَفْشَلُوا۟ وَتَذْهَبَ رِيحُكُمْ وَٱصْبِرُوٓا۟ إِنَّ ٱللَّهَ مَعَ ٱلصَّٰبِرِينَ

46. Аллоҳга ва Унинг Расулига итоат қилинг. Ўзаро низо қилманг, у ҳолда тушкунликка учрайсиз ва куч-қувватингиз кетадир. Ва сабр қилинг. Албатта, Аллоҳ сабр қилгувчилар биландир.


☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
📚Зиё истаганлар учун!
👇
https://t.me/imomalbuxoriy1
САЖДАИ ТИЛОВАТНИ ЭШИТГАН ОДАМ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Саждаи тиловатни эшитган киши дарҳол сажда қилиши шартми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Сажда оятини эшитган ёки ўқиган заҳоти сажда қилиш вожиб эмас. Лекин саждани кечиктирмай, дарҳол қилиш афзалдир. Имом Таҳовий, саждани кечиктиришни (танзиҳий) макруҳ деганлари ҳам ривоят қилинган. ("Ал-Баҳрур-роиқ" китоби).
Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
РУКУЪ ВА САЖДА

Жубайр ибн Нуфайрдан ривоят қилинади:
"Ибн Умар розияллоҳу анҳумо намоз ўқиб намозини чўзиб юборган йигитни кўрди. У кетгач:
"Уни ким танийди?", деди. Бир киши: "Мен", деди. Шунда Абдуллоҳ:
"Агар мен таниганимда, рукуъ ва саждасини чўзишига буюрар эдим. Чунки мен Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламнинг:
"Қачон банда намозга қоим бўлса, унинг гуноҳлари келтирилиб, боши ёки елкасига қўйилади. У ҳар рукуъ ё сажда қилганида ундан тўкилиб кетади", деётганларини эшитганман", деди.
Ибн Наср ривояти.


☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
📚Зиё истаганлар учун!
👇
https://t.me/imomalbuxoriy1
Aссалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Ҳафтанинг Душанба куни муборак бўлсин


Оилангизни бахт, омад ҳеч қачон тарк этмасин.

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин

Анасдан р.а. ривоят қилинади
Расулуллоҳ ﷺ: «Кимки уйидан чиқаётганида, «Бисмиллаҳи таваккалту ъалаллоҳи вала ҳавла вала қуввата илла биллаҳ» (яъни: «Аллоҳ номи билан, Аллоҳга таваккал қилдим. Аллоҳдан ўзгада ўзгартириш ҳам, қувват ҳам йўқдир»),
деса, «Ҳидоят қилиндинг, кифоя қилиндинг ва ҳимоя этилдинг», дейилади ва шайтон ундан узоқ бўлади», дедилар.
Абу Довуд, Термизий, Насаий ва бошқалар ривояти.

Абу Довуднинг ривоятларида:
«Шайтон бошқа бир шайтонга киши ҳидоят қилиниб, кифоя қилиниб ҳимоя этилса аҳволининг қандай бўлур», сўзи зиёда қилинган.

Ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида бўлинг!


📚Зиё истаганлар учун
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
#кун_ояти

لِلَّذِينَ أَحْسَنُوا الْحُسْنَىٰ وَزِيَادَةٌ ۖ وَلَا يَرْهَقُ وُجُوهَهُمْ قَتَرٌ وَلَا ذِلَّةٌ ۚ أُولَٰئِكَ أَصْحَابُ الْجَنَّةِ ۖ هُمْ فِيهَا خَالِدُونَ

"Гўзал амал қилганлар учун гўзал савоб ва зиёдалик бордир. Уларнинг юзларини қаролик ҳам, хорлик ҳам қопламас. Ана ўшалар жаннат эгаларидир. Улар унда абадий қолурлар".
(Юнус сураси, 26-оят).

Тафсир: Аллоҳга иймон келтириб, Унинг чақириғига лаббай деб жавоб бериб, яхши амалларни қилиб яшаган бандалар бу дунёда гўзал ҳаёт кечирадилар. Охиратда эса, бу дунёда қилган гўзал амаллари учун савоб оладилар, жаннатга дохил бўладилар.


☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
📚Зиё истаганлар учун!
👇
https://t.me/imomalbuxoriy1
– Иймондан ҳам яхшироқ нарса нима?
– Иймонни асраб-авайламоқ.

– Иймондан кейинги нарса нима?
– Аллоҳ таолонинг дийдорини кўрмоқ.

– Усули дин – диннинг асослари нечта?
– Усули дин саккизтадир:
тавҳид – Аллоҳ таолони якка-ю ягона деб билмоқ;

адл – ҳар ишда адолатли ва инсофли бўлмоқ;

имомат – охират ишини дунё ишидан олдин бажармоқ;

нубувват – Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва салламни пайғамбар деб тан олмоқ;

амри маъруф – Аллоҳ таолонинг буюрган нарсаларини адо қилмоқ;

наҳйи мункар – Аллоҳ таолонинг қайтарган нарсаларидан узоқ бўлмоқ;

табарро – Аллоҳ таолонинг душманларини душман деб билмоқ;

тавалло – Аллоҳ таолонинг дўстларини дўст тутмоқ.

– Иймоннинг қалъаси нечта?
– Иймоннинг қалъаси учтадир: фарзларни билиб амал қилмоқ; вожибларни билиб амал қилмоқ ва суннатларни билиб амал қилмоқ.

– Иймоннинг нуқсони нечта?
– Иймонга нуқсон етказадиган нарсалар учтадир: куфр, ширк ва шак-шубҳа. Исломда жаҳолат узр эмас!

– Мўъмин вафот этганида иймон қаерга кетади?
– Иймоннинг феъли жони билан қолади, иймоннинг ҳукми тани билан қолади.

(“Бидон” ва “Муҳиммот ал-муслимин”).


☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
📚Зиё истаганлар учун!
👇
https://t.me/imomalbuxoriy1
Мисъар айтди: Кимга насиҳат қилган бўлсам, у менинг айбларимни қидирди.

Замахшарий, "Яхшилар баҳори" китобидан


☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
📚Зиё истаганлар учун!
👇
https://t.me/imomalbuxoriy1
​​БЕШ РАББОНИЙ МАРТАБА

1. Шафоат.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Қуръон ўқинглар! Зеро, у қиёмат куни соҳибларига шафоатчи бўлиб келади” (Имом
Муслим ривояти).

2. Рифъат.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Қиёмат куни Қуръон соҳибига: “Ўқи ва кўтарил, дунёда қандай ўқиган бўлсанг, шундай ўқи. Охирги оятни ўқиган жойинг (жаннатдаги) манзилинг бўлади”, деб айтилади» (Имом Абу Довуднинг “Сунан”идан).

3. Суҳбат.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Қуръонни моҳирона тиловат қиладиган қори элчи, ёзувчи, ўта яхши фаришталар билан (бир мақомда)дир” (Имом Бухорий ривояти).

4. Хайриёт.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Сизларнинг яхшиларингиз Қуръонни ўрганган ва уни ўргатган кишидир” (Имом Бухорий ривояти).

5. Аҳлиëт.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Инсонлар орасида Аллоҳнинг хос бандалари бор”, дедилар. “Улар кимлар?” деб сўрашди. У зот: “Қуръон аҳли - Аллоҳнинг аҳли ва хос бандаларидир”, дедилар (Имом ибн Можа ривояти).

©️Анвар АҲМАД.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
📚Зиё истаганлар учун!
👇
https://t.me/imomalbuxoriy1
#Ҳадиси_шариф

ҚЎЛ БЕРИБ КЎРИШСА...

  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мусулмон ўз биродари билан қўл бериб кўришса, икковларининг гуноҳлари дарахт барглари тўкилгани каби тўкилади»,  деганлар.

Имом Баззор ривояти.
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
📚Зиё истаганлар учун!
👇
https://t.me/imomalbuxoriy1
Фаришталарнинг исмлари ва Аллоҳнинг амри билан уларга юклатилган вазифалар қуйидагилардир:

1. Жаброил алайҳиссалом - Набий ва расулларга ваҳий олиб боришга муаккил қилинган, вазифа берилган.
2. Исрофил алайҳиссалом - қиёмат куни Сурни пуфлаш иши топширилган.
3. Мийкоил алайҳиссалом - ёмғир иши топширилган.
4. Малакул мавт - Аллоҳнинг амри билан бандаларнинг руҳларини қабз қилиш иши топширилган.
5. Кироман котибийн - бандаларнинг яхши ва ёмон ишларини ёзиб қайд қилиб бориш иши топширилган.
6. Мусаббихун - эртаю, кеч тасбеҳ айтиб, Қиёмат кунигача бўшашмаслик топширилган.
7. Сайёхун - зикр, Қуръон тиловати ва илм мажлисларига ҳозир бўлиш топширилган.
8. Ҳамалату Аршир Роҳман - Роҳманнинг аршини кўтариш иши юклатилган. Уларнинг сони саккизтадир.
9. Ризвон - Жаннатнинг хазинабонлиги топширилган. Уларнинг ҳам ёрдамчилари бор.
10. Молик - дўзаҳнинг хазинабонлиги топширилган. Унинг ҳам ёрдамчилари бор. Уларнинг бошлиқлари 19 тадир.
11. Ҳафаза - бандаларни ёмонликдан муҳофаза қилиш топширилган.

Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин,

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
📚Зиё истаганлар учун!
👇
https://t.me/imomalbuxoriy1
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

Бугун  ҳафтанинг  сешанба куни.


Янги кун, янги ҳаёт, сиз азизларга хайрли ҳамда барокатли, сермазмун ва энг асосийси солиҳ амалларга тўла кун бўлсин!

Ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида бўлинг!


📚Зиё истаганлар учун;
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
6 ёшли Маҳмуд Юсуфдан гўзал тиловат.

«Мулк» сураси

шунақа фарзандларни кўплаб Аллоҳ ўзи насиб айласин Амин!

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
📚Зиё истаганлар учун!
👇
https://t.me/imomalbuxoriy1
Аллоҳим, менга дўзахдан нажот бер.

Саҳоба Муслим ибн Ҳорис Тамимий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу кишига шивирлаб: «Шом намозини ўқиб бўлсанг, «Аллоҳумма ажирни минан нар» (Аллоҳим, менга дўзахдан нажот бер), деб етти марта айт. Шуни айтган кечангда вафот этсанг, сенга дўзахдан омонлик ёзилади. Агар ана уни бомдод намозида айтсанг ва шу куни вафот этсанг, сенга дўзахдан омонлик ёзилади», дедилар.

(Абу Довуд ривояти).

Имом Нававийнинг «Ал-Азкор» китобидан.


📚Зиё истаганлар учун;
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
ЖАННАТГА ЭЛТУВЧИ УЧ ҲОЛАТ

Имом Бухорий ва бошқа буюк муҳаддислар Абу Ҳурайра ва Анас ибн Молик розияллоҳу анҳумодан ривоят қилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам минбарга кўтарилдилар-да, "Омин", дедилар. Кейин иккинчисига кўтарилдилар-да "Омин", дедилар. СўнгРА тик турдилар-да "Омин", дедилар.
Шунда саҳобалар: «Нимага омин дедингиз, эй Аллоҳнинг Расули?» дейшди. У зот дедилар:
«Жаброил алайҳиссалом келиб, менга: «Эй Муҳаммад, ҳузурида сиз зикр қилинсангиз-у, бироқ сизга салавот айтмаган кишининг бурни ерга ишқалсин», – деди. Мен: «Омин», – дедим. Кейин: «Ота-онасини ёки улардан бирини ҳаёт ҳолида топиб, уларнинг хизматини қилмасдан жаннатни ўзига вожиб қилиб олмаган кишининг бурни ерга ишқалсин», – деди. Мен: «Омин», – дедим. Сўнг: «Рамазон ойини топиб, мағфират қилинмаган кишининг бурни ерга ишқалсин», – деди. Мен: «Омин», – дедим».
* * *
Уч ҳолатда ҳам бизга жаннатни вожиб қил, Ё Аллоҳим!

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
📚Зиё истаганлар учун!
👇
https://t.me/imomalbuxoriy1
Кун_ҳикмати

Илмни ёд олишни хоҳлайсизми?

Унда   ўнта  хислатни маҳкам тутинг

Тунда икки ракъат бўлса ҳам намоз ўқишни канда қилманг.
Доимий таҳоратда юринг.
Ботинда ҳам, зоҳирда ҳам тақво қилишга одатлпнинг. 
  Шаҳват учун эмас, тақво учун таом енг.
  Мисвок ишлатинг.
Тинмай китоб мутолаа қилинг.
  Устознинг одоб-ахлоқига риоя қилинг.
  Кўпроқ Қуръони карим тиловат қилинг.
   Ота-онанинг хизматида бўлинг.
  Гўзал хулқли бўлинг.

Мулла Нур Аҳмад Ҳусомий

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
📚Зиё истаганлар учун!
👇
https://t.me/imomalbuxoriy1
Йаа Роббим сенла мен кимману, сенсиз мен кимман?
Рахматинг олдида таслимман жимман!


Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

Аллоҳ ҳар бир лаҳзангизни бахтга тўлдирсин!

Бошланаётган янги кунингиз хайрли, файзли ва барокатли бўлсин!

Ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида бўлинг!


📚Зиё истаганлар учун;
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
📚Зиё истаганлар учун!
👇
https://t.me/imomalbuxoriy1
#Ажойиб_маълумот

Қайси пора қайси бетда жойлашган?

Қуръоннинг маълум бир пораси қайси бетдан бошланишини билиш учун муайян ҳисоблаш усули қўлланилса, бас. Масалан 9-пора:

9-1=8
8+8=16
16 нинг охирига 2 ни қўшамиз = 162
Демак, 9-пора 162-бетдан бошланар экан.

Шу йўсинда хоҳлаган поранинг бошланиш бетини билиб олса бўлади. Масалан, 15-пора:

15-1=14
14+14=28
28 нинг охирига 2 ни қўшамиз = 282


☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
📚Зиё истаганлар учун!
👇
https://t.me/imomalbuxoriy1
Бағишлов..
Бу бағишлов шундай зотга..
Етти ёшлигимда бир кеч мендан сўради: "Хуфтон намозини ўқидингми?".
Мен ёлғон сўзлаб: Ҳа, - дедим.
Менга шубҳалангандай қаради ва: "Нима десанг, дегин. Лекин У сени кўриб турибди", деди.
Унинг "Сени кўриб турибди"си мени вахимага солди ва ёлғонимга қарамай, намоз учун ўрнимдан турдим.
Онамга.. бағишлайман.

Айман Ёғий

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
📚Зиё истаганлар учун!
👇
https://t.me/imomalbuxoriy1
АВВАЛ ҚАЗО НАМОЗЛАРНИ ТУГАТИШ КЕРАКМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Намоз ўқишни бошлаганимга 10 ой бўлди. Лекин шу пайтгача фақат бомдод ва хуфтонни ўқиб келаётгандим. 1 ойдан бери 5 маҳал ўқияпман. Буни билган яқинларим аввал 5 маҳал ўқимаганлигинг учун ҳозир ўша ўқимаганларингни қазосини ўқишинг керак дейишди. Шунга аниқлик киритиб берсангиз.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу каби диний масалаларни фақат мутахассислардан сўранг. Сизга маслаҳат берган яқинларингиз нотўғри айтишган. Қазоси бор одам олдин қазоларини тугатиб кейин вақтли намозларни ўқисин деган гап йўқ. Аксинча ҳар кунги беш вақт намозни ўз вақтида ўқиш фарз. Шунинг учун намозларни ўз вақтида ўқинг ва аввал қолдирган қазо намозларингизни ҳам вақт топиб ўқиб тугатишга ҳаракат қилинг. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.