IMOM BUXORIY-uz
308 subscribers
6.41K photos
3.38K videos
34 files
12.4K links
.Romitan tumanidagi “Mullo Narzi” Jome’ masjidi imom xatibi Ilyosov Hamza domlaning rasmiy telegram kanallari
Download Telegram
#ҳикмат

Вақт айтади: «Ҳамма нарсани унут, менга эргаш»!
Мол-дунё айтади: «Ҳамма нарсани унут, мендан
фойдаланиб қол»!
Келажак айтади: «Ҳамма нарсани унут, мен учун кураш»!
Аллоҳ таоло айтади: «Мени зикр қил, ҳамма нарсани ато
қиламан», дейди.

📚Зиё истаганлар учун;
👇
https://t.me/imomalbuxoriy1
#ҳикмат

Оқил ҳикмат қидиради...

Эътибор билан ўқинг!

Бир шайх Фиръавнни жасадини кўриб, унга қуйидагиларни айтди:

Фиръавндан ўрганган ўн ҳикматим!

Биринчи ҳикмат:

Сендан Аллоҳнинг қадари шаксиз бўлишини ўргандим. Мусо келмасин деб минглаб чақалоқларни сўйдирдинг. Лекин Мусо келганида уни ўз уйингда улғайтирдинг.

Иккинчи ҳикмат:

Сендан қалблар одамларнинг эмас, Аллоҳнинг қўлида эканини ўргандим. Сен Мусони она қалбидан маҳрум қилдинг. Аллоҳ аёлинг қалбини унга меҳрибон қилиб қўйди. Сен гўдакни онасидан маҳрум қилдинг. Аллоҳ унга бошқа онани ато қилди.

Учинчи ҳикмат:

Сендан бирор кишини адаштириш инсон қўлида эмаслигини ўргандим. Сен қасрда туриб:

أَنَا رَبُّكُمُ الْأَعْلَىٰ

«Мен сизларнинг энг олий Роббингизман», дединг. (Назиъат, 24). Осиё қўшни хонада: «Субҳана Роббиял аъло» - «Олий Роббим ҳамма айблардан пок», дер эди.

Тўртинчи ҳикмат:

Сендан уйларда сиру асрорлар борлигини ўргандим.
Киши ва унинг завжаси бир том остида ғариб яшар экан. Уларни уй эмас, қалблар жамлар экан!

Бешинчи ҳикмат:

Сендан қўшинлар битта мўминни имонидан қайтара олмаслигини ўргандим. Иймон келтирган сеҳргарлар сенинг қўшинингдан, Мошита эса қайнаб турган ёғдан қўрқмади.

Олтинчи ҳикмат:

Сендан қон сувга айланмаслигини ўргандим. Ўшанда Мусонинг опаси: «У (Мусо)ни кафилликка оладиганларга далолат қилайми?», деб уни ўз онасига қайтарди. Улар Мусони айбдор қиладиган ёшга етганида у биродари Ҳорунни тили бурророқ эканини эътироф этди.

(Мусонинг Ўз кўзи остида вояга етиши учун душман Фиръавннинг уйига уни жойлаштирган, қалбига унинг муҳаббатини солган Зот онанинг фарзанд фироқида қийналишига ҳам барҳам берди. Мурғак Мусо аёлларнинг биттасини ҳам эммай қўйди. Мусонинг опасини Фиръавн саройига юбориб, шу болани эмизадиган аёл бор, деб айтишни буюради).

Еттинчи ҳикмат:

Сендан қуллар жаллодларини ўз қўллари билан тайёрлашларини ўргандим. Сен уларнинг устига чиқиб олишга имконинг йўқ эди. Улар чўкмаганларида сенинг устингга минар эдилар.

Саккизинчи ҳикмат:

Сендан агар Аллоҳ бирор бандасига нусрат берса суянадиган, қўйларга барг қоқиб берадиган оддий ҳасса билан қувватлаб қўйишини ўргандим. Агар бирор кимсани хор қилмоқчи бўлса, уни қўшини орасида турса ҳам, хор қилиб қўйишини ўргандим.

Тўққизинчи ҳикмат:

Сендан ердаги барча нарсалар Аллоҳ учун эмас, балки одамлар учун жорий қилинганини билдим. Чўктириши мумкин бўлган анҳор сен излаётган бола учун омонликка айланди. Фақат кема билан ўтиш мумкин бўлган дарёдан у қуруқ йўлга айланганидан кейин яланг оёқ ўтди.

Ўнинчи ҳикмат:

Сендан ердаги барча нарсалар Аллоҳнинг қўшини эканини ўргандим. Аллоҳ уриш майдонида қуролни кимда бўлишини хоҳласа шунда қилар экан. Сени қўшинингчалик қўшин келтиришга қодир бўла туриб, ундан ҳам енгил, ҳар бир тирик нарсани ундан яратган сувга ғарқ қилди.

@quranuz_kanali

http://t.me/imomalbuxoriy1
#ҳикмат

Илм сени қўриқлаб юради,
Бойликни эса сен қўриқлаб юрасан.
Илм қалбингда нур пайдо қилур,
Бойлик мол-дунё зулмат пайдо қилур.
Илм сени кўтариб юрар, Бойликни сен кўтариб юрасан.

© Али Ибн Абу Толиб

📚Зиё истаганлар учун;
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
#ҳикмат

🍃 Гиламни калтак билан қоқмоқ гиламга озор бермоқ учун эмас, гиламни покламоқ учундир. Аллоҳ сенга ташвиш берар экан, сени имтиҳон қилиб тозалар, чангу ғуборингни кетказар. Қайғурма…”

Jaloliddin Rumiy.

📚Зиё истаганлар учун;
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
#ҳикмат

Кунлардан шикоят қилма, уларнинг ўрнини босувчи йўқ!
Дунёга хафа бўлма, модомики охири жўнашдир!
Аллоҳга ишон, У Зотнинг тенги йўқдир!
Унга шукр қилиб яша, барча нарсани гўзал ҳолда кўрасан!

Яқинларингизга ҳам улашинг!

📚Зиё истаганлар учун;
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
#ҳикмат

Уйқунинг турлари:
1. Нуъос – инсоннинг уйқуга рағбат қилиши.
2. Васин – бошнинг оғирлашиши.
3. Тарниқ – кўзни мудроқ босиши.
4. Каро – уйқу билан бедорлик орасида бўлиш.
5. Тағфиқ – уйқуда одамларнинг сўзини эшитиш.
6. Иғфо – енгил уйқу.
7. Таҳвим – оз уйқу.
8. Руқод – узун уйқу.

Тунингиз хайрли бўлсин!
📚Зиё истаганлар учун:
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳикмат

Уч нарсада нажот бор:

1. Ҳалол (касб ва меҳнат орқали ризқ топиб) ейиш.
2. Фарзларни (ўз вақтида ва шартларига риоя этган ҳолда) адо этиш.
3. Пайғамбар алайҳиссалом (суннатлари)га эргашиш.

Саҳл ибн Абдуллоҳ

📚Зиё истаганлар учун;
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
Forwarded from Naqshband.uz
#Ҳикмат

Намоз диннинг устунидир. Унда ўнта хислат бор:

1. Юзни зийнатлайди.

2. Қалбни нурлантиради.

3. Баданни роҳатлантиради.

4. Қабрда йўлдош бўлади.

5. Раҳмат туширади.

6. Осмонга калит бўлади.

7. Мейзон (қиёматдаги амаллар тарозуси)ни оғирлаштиради.

8. Робни рози этади.

9. Жаннатнинг қийматини қўлга киритади.

10. Дўзахдан тўсиқ бўлади.
Ким намозни қоим қилса, динни қоим қилибди. Ким намозни тарк қилса, динни бузибди.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

♻️Аллоҳ розилиги учун тарқатинг аввало амал билан!
👉 https://t.me/NaqshbandUZ
#Ҳикмат

Салмон Форсий айтадилар: Мўмин киши худди шифокори ёнида юрган беморга ўхшайди. Беморнинг ёнида юрган табиб унинг дориларини билиб, кўнгли бирор нарсани тусаганида, «Зинхор буни ея кўрма! Мабодо есанг, сени ўлимга олиб боради!» дея огохлантириб турганидек, мўмин кишининг кўнгли ҳам кўп нарсаларни истаб колганида Аллоҳ таоло уни зарарлиларидан қайтаради ва жонини олиб, жаннатга боргунига қадар назорат остида тутиб туради.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

♻️Аллоҳ розилиги учун тарқатинг аввало амал билан!
👉 https://t.me/NaqshbandUZ
#Ҳикмат

Бой инсонлар билан ўтирганни - дунёга бўлган мухаббати пайдо бўлади.

Фақиру-мискинлар билан ўтирганни - шукри зиёда бўлади.

Хокиму-Подишоҳлар билан ўтирганни - кибри пайдо бўлади.

Аёллар билан ўтирганни - уларга нисбатан рағбати ортади.

Ёш боллар билан ўтирганни - ўйинга нисбатан рағбати ортади.

Фосиқлар билан ўтирганни - дўзахга бўлган қўрқуви пасаяди.

Такводорлар билан ўтирганни - ибодатга рағбати ортади.

Олимлар билан ўтирганни - илми ва Аллох таъолодан қўрқуви зиёда бўлади.

Яқинларингизга ҳам улашинг!

📚Зиё истаганлар учун;
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
​​#Ҳикмат

Аллоҳга қасамки, албатта Аллоҳ сиздаги ташвиш ва ғамларингизни кўз очиб юмгунча бартараф қилиб, орзу қилган барча нарсангизни муҳайё қила олади.
Лекин, сиздаги сабрни, У Зотга бўлган гумонингизни текшириб, синашни истайди ҳамда, дуо-илижолардаги нолангиз, овозингизни эшитишни яхши кўради.

Зиё истаганлар учун;
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
#ҳикмат

Бой берилган фурсат
🕌
Бир бой одам масжидга кириб, намоз ўқибди. Намоздан сўнг дуо қилаётса, ёнида ўтирган бир дарвешнинг дуосини эшитиб қолибди:
– Аллоҳим! Қорним жуда оч. Менга фалон таом, фалон ширинликлардан етказгин!
Бой ичида «Бу дарвеш менга эшиттириш учун атайлаб овозини чиқариб дуо қиляпти. Шу нарсани ўзимга айтса ҳам бўларди-ку. Шу қилгани учун унга ҳеч нарса бермайман» деб ўйлабди (нафс ана шундай нарса, ҳар ишга бурнини суқаверади).
Дарвеш дуоларини тугатиб, ўрнидан турибди, сўнг масжиднинг бир четига бориб ёнбошлабди. Бир оздан сўнг масжидга бир одам қўлида сават билан кириб келибди. У тўғри дарвешнинг олдига бориб, саватни унинг олдига қўйибди. Дарвеш саватнинг устини очса, дуосида сўраган таом ва ширинликлар турган эмиш.
Ўтирган жойида ҳамма нарсани кўриб турган бой анграйиб қолибди.
Дарвеш таомдан ҳам, ширинликлардан ҳам тўйгунча еб, қолганини саватни олиб келган одамга қайтариб берибди. Ҳалиги одам индамай саватни кўтариб, масжиддан чиқиб кетибди.
Бой сакраб туриб, сават кўтарган одамнинг орқасидан югурибди. Етиб олгач, уни тўхтатиб, сўрабди:
– Сиз кимсиз?
– Бир ҳаммолман.
– Бу нарсаларни ким юборди?
– Ҳеч ким. Ўзим олиб келдим.
– Сиз бояги дарвешни танийсизми?
– Йўқ, танимайман.
– Ўзингиз танимаган, билмаган одамга нега шунча нарса олиб келдингиз?
Ҳаммол киши кулиб қўйиб, шундай дебди:
– Мен бир фақир одамман. Одамларнинг юкини ташиб кун кўраман. Бугун бир бой одамнинг юкини ташиб берган эдим, жуда кўп пул бериб юборди. Хурсанд бўлиб, бозорга бордим, бошқа пайт болаларимга едира олмаган таомларимни олиб, уйга бордим. Роса чарчаган эканман, аёлим овқатни тайёрлагунча ухлаб қолибман. Тушимда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи вассалламни кўрдим. У зот менга шундай дедилар:
– Мана шу масжидда бир валий инсон ўтирибди. У ҳозир мана шу таомларни сўраб, Аллоҳга дуо қилди. Сен унга таомларингдан, ширинликларингдан олиб бориб, едиргин. У бу таомлардан еганича есин. Қолганини олиб келиб, ўзинг бола-чақанг билан есанг, сенга баракот бўлади. Шу ишни қилсанг, жаннатга киришинг учун кафил бўламан.
Мен уйғондим-у, таомларни олиб, масжидга югурдим. Бор гап шу. Қолган гапни ўзингиз кўрдингиз.
Бой ундан «Шу қилган бозор-ўчарингга қанча кетди?» деб сўрабди. Ҳаммол фалонча кетганини айтибди.
– Шу пулнинг ўн бараварини бераман. Шу савобнинг бир бўлагини менга бер! – дебди бой.
– Бўлмайди, – дебди ҳаммол.
– Йигирма бараварини бераман.
– Бўлмайди.
– Эллик баравар!!!
– Йўқ.
– Юз!!!...
Ҳаммол бойга шундай дебди:
– Бекорга овора бўлманг, қанча берсанг ҳам, савобимни сизга бермайман. Ахир Пайғамбаримиз алайҳиссолату вассалом менга бу ишим учун жаннатни ваъда қилдилар. Сиз менга бутун дунёни берсангиз ҳам, мен сизга бу неъматни бермайман. Сиз шу одам билан ёнма-ён намоз ўқиб туриб, савобдан бебаҳра қолибсиз. Насиб қилмаган экан. Насибангиз бўлганида, бу иш сизга насиб қилган бўлар эди...


📚Зиё истаганлар учун;
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
​​#Ҳикмат

Ҳотамул Асомм розияллоҳу анҳу айтади:
"Уч ўринда қалбингдан огоҳ бўлиб тур;
1. Амал қилганингда Аллоҳнинг сенга назар солиб турганини эсла.
2. Сўзлаганингда Аллоҳ сени тинглаб турганини эсла.
3. Сукут қилганингда эса, Аллоҳ сендаги (барча нарса)ни билиб турганини эсла.


📚Зиё истаганлар учун;
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1