IMOM BUXORIY-uz
309 subscribers
5.71K photos
3.23K videos
34 files
11.5K links
.Romitan tumanidagi “Mullo Narzi” Jome’ masjidi imom xatibi Ilyosov Hamza domlaning rasmiy telegram kanallari
Download Telegram
#Ҳадис

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Сизларнинг қайси бирингиз меросхўрингиз молини ўзингизнинг молингиздан кўра яхшироқ кўрасиз?» деганларида, саҳобалар: «Эй Аллоҳнинг Расули, орамизда ўз молидан бошқаларнинг молини яхши кўрадиган кимса йўқдир», дейишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Киши молининг қанчасини инфоқ қилган бўлса, ўша ўзиникидир. Инфоқ қилмай йиғиб қўйгани эса меросхўрлариникидир», дедилар.

Имом Бухорий ривоятлари.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
📚Зиё истаганлар учун!
👇
https://t.me/imomalbuxoriy1
#Ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Насабларингиздан силаи раҳм қиладиган нарсангизни таълим олинг. Чунки силаи раҳм аҳлнинг муҳаббатидир, молу мулкнинг кўплигидир ва умрнинг зиёдалигидир”, - дедилар.
Имом Термизий, Аҳмад ва Ҳоким ривоят қилишган.


Силаи раҳм – қариндошлик алоқаларини яхшилаш кишига бу дунёнинг ўзида ҳам бир қанча фойдаларни берар экан. Улардан бу ҳадиси шарифда саналгани қуйидагилардир:
1. Аллоҳнинг муҳаббати.
Ким Аллоҳнинг муҳаббатига сазовор бўлмоқчи бўлса, силаи раҳм қилсин.
2. Мол-мулкнинг кўплиги.
Ким кўп мол-мулкка эришмоқчи бўлса, силаи раҳм қилсин.
3. Умрнинг зиёдалиги.
Ким умрининг зиёда бўлишини истаса, силаи раҳм қилсин.

“Руҳий тарбия” китобидан.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
📚Зиё истаганлар учун!
👇
https://t.me/imomalbuxoriy1
#Ҳадис

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Боланинг ота устидаги ҳаққи 7 та дир;

1) Исмини чиройли қилиши 
2) Одобини чиройли қилиши
3) Ёзишни ўргатиши
4) Сузишни ўргатиши
5) Отишни ўргатиши
6) Ҳалол ризқ билан боқиши
7) Ақли кирганда уйлантириб қўйиши

Имом Аҳмад ривояти


☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
📚Зиё истаганлар учун!
👇
https://t.me/imomalbuxoriy1
#Ҳадис:

Абдуллоҳ ибн Ҳубайб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Биз зулматли ёмғирли кечада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намоз ўқиб беришлари учун у зотни ахтариб кўчага чиқдик. У зотни топганимизда, «Айт», дедилар. Мен ҳеч бир нарса айта олмадим. Сўнгра яна: «Айт», дедилар. Мен ҳеч нарса айта олмадим. Сўнгра яна: «Айт», дедилар. Мен: «Эй Расулуллоҳ, нимани айтаман?» дедим. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

قُلْ هُوَ اللهُ أحَدٌ... قُلْ أعُوذُ بِرَبِّ الفَلَقِ... قُلْ أعُوذُ بِرَبِّ النَّاسِ...

«Қул ҳуваллоҳу аҳад», «Қул аъузу бироббил фалақ», «Қул аъузу бироббиннас» сураларини кечки пайт ва эрталаб уч мартадан айтсанг, сенга ҳар бир нарсада кифоя қилади», дедилар».

Абу Довуд, Термизий ва Насаийлар ривояти.


☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
📚Зиё истаганлар учун!
👇
https://t.me/imomalbuxoriy1
#Ҳадис

Оиша розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.
Расулуллоҳга соллаллоҳу алайҳи васаллам биров бир нарсадан - чақами, жароҳатми - шикоят қиладиган бўлса, кўрсаткич бармоқларини ерга қўйиб, сўнгра кўтариб, қуйидаги дуони ўқир эдилар:
«Бисмиллаҳи турбату арзина бирийқоти баъзина юшфа биҳи сақиймуна биизни Раббина».

Маъноси: Аллоҳнинг исми билан, ерларимизнинг тупроғи билан, баъзиларимизнинг тупуги билан Раббимизнинг изни ила касалларимиз шифо топади.

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
📚Зиё истаганлар учун!
👇
https://t.me/imomalbuxoriy1
#Ҳадис

Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Модомики одамлар ифторликни тез қилар эканлар, хайрда бўлурлар», - дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

Абу Довуднинг лафзида: «Модомики одамлар ифторликни тез қилишар экан, дин устун бўлур. Чунки яҳудий ва насоролар уни кечга сурурлар», дейилган.

Имом Термизий ва Аҳмаднинг ривоятларида эса: «Аллоҳ азза ва жалла: «Мен учун бандаларимнинг энг маҳбуби ифторликни тезроқ қиладиганидир», деди», дейилган.

♻️Аллоҳ розилиги учун тарқатинг аввало амал билан!
👉 https://t.me/NaqshbandUZ
#Ҳадис

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Боланинг ота устидаги ҳаққи 7 та дир;

1) Исмини чиройли қилиши 
2) Одобини чиройли қилиши
3) Ёзишни ўргатиши
4) Сузишни ўргатиши
5) Отишни ўргатиши
6) Ҳалол ризқ билан боқиши
7) Ақли кирганда уйлантириб қўйиши


Имом Аҳмад ривояти


☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
📚Зиё истаганлар учун!
👇
https://t.me/imomalbuxoriy1
#Ҳадис

Сажда қилинган ерлар ҳам гувоҳлик беради.

Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Мўмин банда ернинг бирор ерида Аллоҳ учун сажда қилган бўлса, вафот қилган куни ўша жой унга йиғлайди ва қиёмат куни ўша ер гувоҳ бўлади".
Ибн Абу Дунё ривояти.


☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
📚Зиё истаганлар учун!
👇
https://t.me/imomalbuxoriy1
#Ҳадис

Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осс розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Муаззиннинг азон айтаётганини эшитсанглар, у айтганидек қайтаринглар. Сўнгра менга саловот йўлланглар. Ким менга битта саловот айтса, Аллоҳ таоло унга ўнта саловот айтади. Кейин менга Аллоҳдан василани сўранглар. У (яъни, васила) жаннатдаги бир макондир. У макон Аллоҳнинг бандаларидан биттасига насиб этади. Ўша банда мен бўлишимга умид қиламан. Ким менга васила сўраса, унга шафоатим насиб этади», дедилар.

Муслим ривоятлари.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
📚Зиё истаганлар учун!
👇
https://t.me/imomalbuxoriy1
#Ҳадис

Абу Зар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ алайҳиссалом шундай дедилар: «Мендан кейин (ёки келажакда) менинг умматимдан бир қавм чиқади. Улар Қуръон ўқийди, лекин у уларнинг ҳалқумидан нари ўтмайди. Улар диндан худди камондан чиққан ўқдек чиқишади, кейин унга қайтишмайди. Ана ўшалар одамларнинг ва барча махлуқотларнинг энг ёмонидир».

Муслим ва Абу Довуд ривоят қилганлар.


☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
📚Зиё истаганлар учун!
👇
https://t.me/imomalbuxoriy1
#ҲАДИС

ЖАННАТ ХУШХАБАРИ БИРИЛГАН КИШИЛАР ВА АМАЛЛАР ҲАҚИДА ҲАДИСЛАР

1. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким масжидга эрта бориб, кеч қайтса, ҳар бир эрта бориб, кеч қайтгани учун Аллоҳ унга жаннатда зиёфат тайёрлаб қўяди”, дедилар (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).

2. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Мусулмонларга йўл ўртасида озор бераётган дарахтни кесиб ташлаган бир кишининг жаннатда хузур-ҳаловат ила яшаётганини кўрдим”, деганлар (Имом Муслим ривояти).

3.Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким икки салқин(даги намозни – бомдод ва аср)ни ўқиса, жаннатга киради”, дедилар (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).

4. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Рад қилганлардан ташқари умматимнинг барчаси жаннатга киради”, деганларида, улар: “Ё Аллоҳнинг Расули, рад қиладиганлар ким ўзи?” дейишди. Шунда у зот: “Ким менга итоат қилса, жаннатга киради. Ким менга осийлик қилса, батаҳқиқ у рад қилибди”, дедилар (Имом Бухорий ривояти).

5. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ҳоҳ ўзига қарашли, ҳоҳ бегона етимни ўз қарамоғига олган киши билан икковимиз жаннатда бирга бўламиз”, дедилар. Молик ибн Анас ишора ва ўрта бармоқларига ишора қилдилар (Имом Муслим ривояти).

6. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким бирор касални бориб кўрса ёки Аллоҳ йўлидаги биродарини зиёрат қилса, бир нидо қилувчи: “Пок бўлдинг, юришинг ҳам пок бўлди ва жаннатдан ўзинг учун жой тайёрлаб қўйдинг”, деб нидо қилади ”, дедилар (Имом Термизий ривояти).

7.Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади “Ким менга одамлардан бирор нарса сўрамайман, деб кафолат  берса, мен унинг жаннатга киришига кафолат бераман”, деганларида: “Мен” дедим. Ҳақиқатда Савбон ҳеч бир кишидан бирор нарса сўрамадилар (Имом Абу Довуд ривояти).

8. Иёз ибн Ҳимор розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: “Жаннат аҳли уч тоифадир: 1. Адолатга муваффақ бўлган шоҳ; 2. Қариндошлари ва мусулмонларга раҳмли ҳамда қалби юмшоқ киши; 3. Болалари кўп ва ўзи мухтож бўла туриб ҳам тиланчилик қилмайдиган киши ”, деб айтганларини эшитдим. (Имом Муслим ривояти).

9. Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: “Бир мусулмон бошқа бир мусулмонни эрталаб кўргани борса, то кеч киргунича етмиш минг фаришта унинг ҳаққига дуода бўлишади. Агар кечқурун кўргани борса, то эрталабгача етмиш минг фаришта унинг ҳаққига дуода бўлишади. Ҳамда бу кишига жаннатда териб, йиғиб қўйилган мева бўлади”, деб айтганларини эшитдим (Имом Термизий ривояти).

10. Муоз розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Кимнинг охирги сўзи “Ла илаҳа иллаллоҳ” бўлса, жаннатга киради”, дедилар (Имом Абу Довуд, Имом Ҳоким ривояти).

11. Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Қачон бир банданинг фарзанди вафот этса, Аллоҳ таоло фаришталарига: “Бандамнинг фарзанди рухини олдиларингми?” дейди. “Ҳа”, деб жавоб беришади улар. “Қалбининг мевасини қабз қилдиларингми?” дейди сўнг. “Ҳа”, деб жавоб беришади яна. “Бандам нима деди?” деб сўрайди Аллоҳ таоло. Фаришталар: “Сенга ҳамд ва истиржоъ (инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиун) айтди”, дейишади. Шунда Аллоҳ таоло: “Бандам учун жаннатда бир уй қуринглар ва уни ҳамд уйи, деб атанглар”, дейди ”, дедилар (Имом Термизий ривояти).
 
12. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Аллоҳ таоло айтади: “ Дунё аҳли ичидаги севимли кишисини қабз қилганимда савоб умид қил(ил сабр қил)ган мўмин бандам учун Менинг хузуримда жаннатдан бошқа мукофот йўқ!” (Имом Бухорий ривояти).

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
📚Зиё истаганлар учун!
👇
https://t.me/imomalbuxoriy1
#Ҳадис_1046
ЭРТАГА АРАФА КУНИ

وعن أبي قتادة رضي الله عنه قال‏:‏
سئل رسول الله صلى الله عليه وسلم‏:‏
عن صوم يوم عرفة‏؟‏ قال‏:‏ ‏ "‏يكفر السنة الماضية والباقية‏"‏

Абу Қатода розияллоху анхудан ривоят килинади:
Росулуллох салаллоху алайхи ва саламдан Арафа куни рўза тутишлик хақида сўрашди?
Улар соллаллоҳу алайҳи вассаллам:
Арафа куни рўзаси ўтган йилги ва келгуси йилдаги (гуноҳларга) каффорат бўлади!” дедилар. 
(Муслим ривояти)

бошка бир ривоятда эса  “Аллоҳдан умид қиламанки" деб келган.


Ҳадис Шарҳи

Ибн Қуддома рохимахуллох:
"Бу улуғ кунда рўза тутишлик, Росулуллох саллаллоху алайхи ва саламдан саҳиҳ йўл билан ворид бўлган, ва ҳамда ҳадисда шу куни рўза тутишлик икки йилги (авалги ва кейинги кичик бўлган) гуноҳига кафорат бўлади" дедилар. 
("аль Муғний" 4/443)


📚Зиё истаганлар учун;
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
#Ҳадис

Оишадан (р.a.) ривоят қилинади. «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этганларида уйим токчасидаги бироз арпадан бошқа егани бирор егулик йўқ эди. Бир қанча пайт ундан еб юрдим. Қачонки, уни чамалаган эдим, у тугаб қолди», дедилар.

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
📚Зиё истаганлар учун!
👇
https://t.me/imomalbuxoriy1