IMOM BUXORIY-uz
313 subscribers
5.75K photos
3.23K videos
34 files
11.6K links
.Romitan tumanidagi “Mullo Narzi” Jome’ masjidi imom xatibi Ilyosov Hamza domlaning rasmiy telegram kanallari
Download Telegram
#БИЛАСИЗМИ:

- Абу Бакр Сиддиқ Билол каби азобланмаганлар, лекин Билолдан афзал эдилар.
– Абу Бакр Сиддиқ Умар каби шаҳид бўлмаганлар, лекин Умардан афзал эдилар.
– Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу Абу Зарр каби ночорликда яшамаганлар, лекин Абу Заррдан афзал эдилар.
– Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу Холид ибн Валид каби чавандоз бўлмаганлар, лекин Холиддан афзал эдилар.
– Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу Абдуллоҳ ибн Умму Мактум каби кўришдан маҳрум бўлмаганлар, лекин Умму Мактумдан афзал эдилар.
Абу Бакр Сиддиқ етукликдаги намунали шахс бўлиб, у қуйидаги сўзда ўз ифодасини топгандир:
Инсон қалби билан барча кишидан ўзиб кетишга қодирдир!”.

Изоҳ: Ҳар бир амални бажариб, қалб тил билан мос келиб, ибодатларни чин ихлос билан амалга ошириш орқали юксак мақомларга эришилади.

Яқинларингизга ҳам улашинг!

📚Зиё истаганлар учун;
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
#БИЛАСИЗМИ?

Тавба – хатолар чўлғаб олган пайтдаги нажот кемасидир.
Тавба – ёмонликлар босим қилган пайтдаги омонлик ускунасидир.
Тавба – ҳавои нафс адаштира бошлаган пайтдаги йўналишни тўғрилайдиган нарсадир.
Тавба – тойилишлар чарчатган пайтда Аллоҳнинг мустаҳкам арқонидир.
Тавба – шаҳватлар йўлдан тойдирганда тўғри йўлга солувчидир.

«Ҳикматлар – саодатга етаклар» китобидан.

📚Зиё истаганлар учун;
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
#биласизми?
Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи ва салламнинг оилалари

🟢Оталари: Абдуллоҳ ибн Абдулмуттолиб пайғамбаримиз алайҳиссалом туғилмасларидан олдин оламдан ўтганлар.

🟢Оналари: Омина бинти Ваҳб пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг 6 ёшликларида вафот қилганлар.

🟢Боболари: Абдулмуттолиб ибн Ҳошим пайғамбаримиз алайҳиссалом 8 ёшликларида дунёдан ўтган.

🟢Амакилари: Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи ва салламнинг 9 та амакилари бўлган. Уларининг исмлари:
Ҳорис,
Зубайр,
Ҳамза,
Зирор,
Абу Толиб (Абду¬маноф),
Абу Лаҳаб (Абдулуззо),
Абдулкаъба,
Муғийра,
Навфал.

🟢Аммалари:
Умайма,
Баро,
Умму Ҳакийм,
Сафия,
Арво,
Отика.

🟢Аёллари:
Хадийжа бинту Ҳавайлид,
Савда бинту Замъа,
Оиша бинту Абу Бакр,
Ҳафса бинту Умар,
Зайнаб бинту Ҳузайма,
Умму Салама (Ҳинд бинту Абу Умайя),
Зайнаб бинту Жаҳш,
Маймуна бинту Ҳорис,
Жувайрия бинту Ҳорис,
Умму Ҳабиба (Рамла бинту Абу Суфён),
Мория бинту Шамъун, С
офия бинту Ҳуяй.

🟢Ўғиллари: Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи ва салламнинг учта ўғиллари бўлган аммо улар ёшликларида вафот қилганлар. Улар:
Қосим,
Абдуллоҳ,
Иброҳим.

🟢Қизлари:
Зайнаб,
Фотима,
Руқайя,
Умму Кулсум розияллоҳ анҳунна.

🟢Куёвлари:

Абул Осс ибн Робиъ розияллоҳу анҳу – Зайнаб бинту Муҳаммад алайҳиссаломнинг турмуш ўртоқлари.

Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу – Фотима бинту Муҳаммад алайҳиссаломнинг турмуш ўртоқлари.

Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу – аввал Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи ва салламнинг Руқайя исмли қизларига уйланадилар, бир қанча вақт ўтиб Руқайя розияллоҳу анҳо вафот этганларидан сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг кенжа қизлари Умму Кулсум розияллоҳу анҳога уйланадилар. Шу сабабли Усмон розияллоҳу анҳу «Зиннурайн» - икки нур соҳиби деган ном билан шарафланганлар.

🟢Набиралари:

Абул Осс ибн Робиъ ва Зайнаб бинту Муҳаммад алайҳиссаломнинг фарзандлари: Али, Умома.

Али ибн Абу Толиб ва Фотима бинту Муҳаммад алайҳиссаломнинг фарзандлари: Ҳасан, Ҳусайн, Мухассин, Зайнаб, Умму Кулсум.

Усмон ибн Аффон ва Руқайя бинту Муҳаммад алайҳиссаломнинг фарзандлари: Абдуллоҳ.

Имом Термизийнинг«Шамоили Муҳаммадия»
асари асосида тайёрланди

📚Зиё истаганлар учун;
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
#БИЛАСИЗМИ?

Тўрт улуғ фаришта ва уларнинг вазифалари:

1. Жаброил, алайҳиссалом, фаришталарнинг энг улуғи.
Аллоҳ таолодан пайғамбарларга ваҳий келтирган фаришта.

2. Микоил, алайҳиссалом, рахматга, ризққа маъмур (вазифали) бўлган фариштадир.

3. Исрофил, алайҳиссалом, фоний олам охирлаб, қиёмат
келганида сур чаладилар.

4. Азроил, алайҳиссалом, жонларни олишга вазифадор
фаришта.

Булар улуғ фаришталардир.
Бошқа фаришталар ва уларнинг вазифаси:
Кироман- Котибин: Ҳар кайсимизнинг ўнг ва чап елкамизда ҳар бир иш ва сўзимизни ёзиб борувчи фаришталар кироман котибин фаришталаридир. Улар доим бизга ҳамроҳдир. Ўнг елкамиздаги фаришта яхши амалларимизни
ёзиб боради, чап елкамиздаги фаришта эса гуноҳ ишларимизни ёзиб боради. Охират куни ушбу ёзувлар ҳисоб- китоб пайтида бизга тақдим этилади.
Мункар ва Накир: Қабрда бизни сўроқ - савол қиладиган фаришталар.


📚Зиё истаганлар учун:
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
#Биласизми

ҚУРЪОНДА ЗИКР ЭТИЛГАН ҚАЛБ ТУРЛАРИ

Аллоҳ таоло Қуръони каримда қалбнинг бир қанча турларини зикр этган. Жумладан:

1. Салим қалб – Аллоҳга ихлос қилувчи, куфрдан, ширкдан, нифоқдан, турли разолатлардан пок қалб (Шуаро сураси, 89-оят).

2. Муниб қалб – Аллоҳга қайтувчи, Унга тавба қилувчи, тоатига юзланувчи қалб (Қоф сураси, 33-оят).

3. Мухбит қалб – бўйсунувчи, таскин топувчи қалб (Ҳаж сураси, 54-оят).

4. Важил қалб – солиҳ амалларини Аллоҳ қабул қилмай қолишидан қўрқувчи қалб (Мўминун сураси, 60-оят).

5. Тақий қалб – Аллоҳнинг қонунларини ҳурмат қилувчи тақволи қалб (Ҳаж сураси, 32-оят).

6. Маҳдий (ҳидоят қилинган) қалб – Аллоҳнинг тақдирига рози бўлувчи, Унинг амрига итоат этувчи қалб (Тағобун сураси, 11-оят).

7. Мутмаин қалб – Аллоҳнинг тавҳиди, зикри билан хотиржам бўлувчи қалб (Раъд сураси, 28оят).

8. Ҳай (тирик) қалб – эшитган гапларини тушунувчи, Аллоҳ келтирган мисоллардан ибрат олувчи қалб (Қоф сураси, 37-оят).

9. Мариз қалб – шак-шубҳага, нифоққа, ман этилган шаҳватларга гирифтор бўлган касал қалб (Аҳзоб сураси, 32-оят).

10. Аъмо қалб – тўғри йўлни кўрмайдиган, ҳақиқатни идрок этмайдиган сўқир қалб (Ҳаж сураси, 46-оят).

11. Лоҳий қалб – Қуръони каримдан ғофил, дунё шаҳватлари билан овора, ақл юритишдан маҳрум қалб (Анбиё сураси, 3-оят).

12. Осим (гуноҳкор) қалб – ҳақ гувоҳликни беркитадиган қалб (Бақара сураси, 283-оят).

13. Мутакаббир қалб – Аллоҳнинг тавҳидидан, У Зотга итоат этишдан кибр қилувчи, кўп зулм қилувчи қалб (Ғофир сураси, 35-оят).

14. Ғализ (қўпол) қалб – меҳр-шафқатдан, мурувватдан мосуво қалб (Оли Имрон сураси, 159оят).

15. Махтум (муҳрланган) қалб – ҳидоятдан тўсилган, ақл юритмайдиган қалб (Жосия сураси, 23-оят).

16. Қосий (қаттиқ) қалб – имонга юмшамайдиган, танбеҳ, огоҳлантириш таъсир этмайдиган, Аллоҳнинг зикридан юз ўгирувчи қалб (Моида сураси, 13-оят).

17. Ғофил қалб – Аллоҳнинг зикридан ғофил, нафсига бўйсунувчи қалб (Каҳф сураси, 28-оят).

18. Ағлаф (беркитилган) қалб – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сўзлари етиб бормайдиган қалб (Бақара сураси, 88-оят).

19. Зоиғ қалб – ҳақдан тойилувчи қалб (Оли Имрон сураси, 7-оят).

20. Муриб қалб – шубҳаланувчи қалб (Тавба сураси, 45-оят).

Яқинларга улашинг!

📚Зиё истаганлар учун!
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
#БИЛАСИЗМИ

Ўтганларга намозни савобини бағишлаш

Ассалому алайкум! Беш маҳал фарз намозни ўқиб савобини ўтган яқинларига бағшида этиш мумкинми?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Нафл намозларни бағишлаш жоиз. Лекин фарз намозларнинг савобини бағишлаш тўғрисида бирор бир далил йўқ. Бағишламаслик тўғрисида далил бор. Валлоҳу аълам!

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати


📚Зиё истаганлар учун;
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
​​#БИЛАСИЗМИ?

Қуръони  Каримда зикр қилинган пайғамбарлар
   
1. Одам алайҳиссалом. (Башарият отаси). 1000 йил яшаганлар. Ҳиндистонга ё Макка ёки Байтул Мақдисга дафн қилинганлар деган хабарлар бор.

2. Идрис алайҳиссалом. 865 йил умр кўрганлар.

3. Нуҳ алайҳиссалом. 950 йил яшаганлар. Куфадаги масжид ё Масжидул Ҳаромга дафн қилинганлар деган хабарлар бор.

4. Ҳуд (Абир) алайҳиссалом. 464 йил яшаганлар. Шарқий Ҳазра мавтга (Яман) дафн қилинганлар.

5. Солиҳ алайҳиссалом. Уларнинг нечи йил умр кўрганлари ҳақида китобларда зикр қилинмаган. Қабрлари Яман ҳудудида.

6. Лут алайҳиссалом. Нечи йил яшаганлари ҳақида маълумотлар мавжуд эмас. Совъар қишлоғига дафн қилинганлар дейилади. (Қайси давлат ҳудудига тўғри келиши номаълум).


7. Иброҳим алайҳиссалом. (Пайғамбарларнинг отаси). 200 йил яшаганлар. (Нуҳ алайҳиссалом даврларидаги тўфондан) 1263 йилдан сўнг туғилганлар. Фаластинга дафн қилинганлар. Биринчи аёллари Сора онамизнинг қабрлари ҳам Фаластинда.

8. Исмоил алайҳиссалом. 137 йил яшаганлар. Маккага, оналари Ҳожарнинг ёнига дафн қилинганлар.

9. Исҳоқ алайҳиссалом. 180 йилиб яшаб, Фаластинда, Оталари Халил Иброҳимнинг ёнларига дафн қилинганлар.

10. Яқуб (Исроил) алайҳиссалом. 147 йил яшаб, Мисрга дафн қилинганлар. Васиятларига кўра, кейинчалик қабрларини ўғиллари Юсуф алайҳиссалом Фаластинга Иброҳим алайҳиссаломнинг ёнларига кўчирганлар.

11. Юсуф (Тўғрисўз, Содиқ). 110 йил яшаганлар. Мисрга дафн этилганлар. Кейинчалик ака - улари Фаластинга қабрларини кўчиришган. (Шундай васият қилганлар.)

12. Шуъайб алайҳиссалом. Умрлари ҳақида маълумот йўқ. Фаластинга дафн
қилинганлар.

13. Айюб алайҳиссалом. 93 йил яшаганлар. Дамашқ яқинидаги Шайх Саъд қишлоғига дафн қилинганлар.

14. Зул Кифл (Башар) алайҳиссалом. Умрлари ҳақида маълумот йўқ. Мисрда туғилганлар. Сийнода вафот этганлар. Шом ерларига дафн қилинган деган маълумотлар бор.

15. Юнус алайҳиссалом. Умрларининг муддати ва қабрларининг зикри келмаган.

16. Мусо алайҳиссалом. 120 йил яшаганлар. Сийнода вафот этиб, шу ерга дафн қилинганлар.

17. Ҳорун алайҳиссалом. 122 йил умр кўрганлар. Сийнода вафот этиб, ўша ерга кўмилганлар.

18. Иляс алайҳиссалом. Умрлари ҳақида маълумот йўқ. Бану Исроил Фаластин ерларига киргандан сўнг таваллуд топганлар. Қабрлари Баъалабакка (Ливия) да.

19. АлЯсаъ алайҳиссалом. Умрларининг зикри келмаган. Қавмларининг исёнидан кейинги ҳаётлари ҳақида маълумотлар мавжуд эмас.

20. Довуд алайҳиссалом. 100 йил яшаб, 40 йил подшоҳлик қилганлар.

21. Сулаймон алайҳиссалом. 52 йил яшаганлар. 12 ёшларида оталаридан подшоҳлик қолади. Тахтга ўтирдилар. 40 йил бошқардилар.

22. Закариё алайҳиссалом.  150 йил яшаганлар. Ўғиллари Яҳё алайҳиссаломни ўлдирганлар томонидан арра билан арраланиб ўлдирилганлар.

23. Яҳё алайҳиссалом. Умрлари ҳақида маълумот йўқ. Ийсо алайҳиссалом туғилган йили туғилганлар. Бир фожир аёлнинг истаги ила золим подшоҳ томонидан меҳробда ўлдирилганлар. Бошлари Дамашқдаги жомеъга дафн қилинган дейилган.

24. Ийсо алайҳиссалом. Ер юзида 33 йил яшаганлар. Пайғамбар қилиб юборилганларидан уч йил ўтиб, Аллоҳ у кишини кўтарди. Ундан кейин волидалари Марям онамиз 6 йил яшадилар. 53 ёшда вафот этдилар.

25. Муҳаммад Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам. 571 йили Маккада таваллуд топдилар. 63 ёшда вафот этдилар. Оиша онамизнинг ҳужралари (Масжидун Набавий) га дафн қилинганлар.

Яқинларингизга ҳам улашинг!

📚Зиё истаганлар учун!
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
#Биласизми?
Ота-онага яхшилик қилиш фарзанд учун саодатдир

1.  Ота-онасига яхшилик қилиш туфайли фарзанднинг бошига тушган кулфатлари аритилади.
2.  Ота-онага яхшилик қилиш фарзанднинг гуноҳи кабираларига каффорот бўлади.
3.  Ота-онага яхшилик қилиш фарзанднинг ризқи кенг ва умри узун бўлишига сабаб бўлади.
4.  Ота-онанинг дуосини олиш фарзанднинг дунё ва охирати обод бўлишига сабаб бўлади.
5.  Ота-онага яхшилик қилиш фарзанднинг қилган амаллари қабул бўлишига ва  гуноҳлари кечирилиб жаннатга киришига сабаб бўлади.

Ота-онага яхшилик қилиш асосан қуйидаги ишларни адо этиш билан бўлади:

1.Ота-онага холис ният билан яхшилик қилиш; Яъни улар дунёга келишларига сабаб бўлганлари учунгина эмас, балки Аллоҳ таоло буюргани учун яхшилик қилиш.  
2.Ота-онани яхши кўриб улуғлаш;
3. Аллоҳга маъсият бўлмайдиган ўринларда уларга итоат этиш;
4.Ота-онага тавозеъли бўлиш;
5. Ота-она хурсанд бўладиган ишларни қилиш;
6. Ота-онадан олдин овқатланмаслик;
7. Ота-онанинг ҳузурига киришда ҳам, чиқишда ҳам салом бериш;
8. Ота-онанинг олдида овозини баландлатмаслик;
9.  Ота-она учун молини сарфлаш;
10. Ота-она яхши кўрадиган кишиларга ҳам яхшилик қилиш;
11. Сафарга ота-онанинг дуоларини олиб чиқиш;
12. Ота-она шариатга мувофиқ қасам ичган бўлсалар уни адо этиш учун ҳаракат қилиш;
13. Ота-онанинг жаҳллари чиқадиган ишларни қилмаслик;
14. Ота-онани исмлари билан чақирмаслик;
15. Ота-онани камситадиган ишлардан сақланиш;
16. Ота-она вафот этганларидан сўнг ҳам уларнинг ҳақларини сақлаш.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
📚Зиё истаганлар учун!
👇
https://t.me/imomalbuxoriy1
#Биласизми?

«ДЎЗАХГА КИРМАЙ ҚОЛИШ АМАЛ ТУФАЙЛИ»

  🟢 Баъзи мўмин бандалардан дўзахга мубтало қиладиган амаллар содир бўлсаю, у кейин бошқа керакли амалларни қилса дўзахга кирмай қолиши мумкин. Маълум гуноҳларни қилган одамнинг дўзахга кирмай қолишига сабаб бўладиган амалларни уламоларимиз учга бўлганлар.


               ✅️ 1. ТАВБА🔻

     فَخَلَفَ مِن بَعْدِهِمْ خَلْفٌ أَضَاعُوا الصَّلَاةَ وَاتَّبَعُوا الشَّهَوَاتِ فَسَوْفَ يَلْقَوْنَ غَيّاً(59)
إِلَّا مَن تَابَ وَآمَنَ وَعَمِلَ صَالِحاً فَأُوْلَئِكَ يَدْخُلُونَ الْجَنَّةَ وَلَا يُظْلَمُونَ شَيْئاً(60)
     «Бас, уларнинг ортидан бир ўринбосарлар қолдики, улар намозни зое қилиб, шаҳватларига эргашдилар. Бас, тезда ёмонликка йўлиқурлар. Магар ким тавба қилса ва иймон келтириб, амали солиҳ қилса, бас, ана ўшалар жаннатга кирурлар ва ҳеч зулм қилинмаслар».

   (Марям сураси, 59-60-оятлар).


        ✅️ 2. ЯХШИ АМАЛЛАР🔻

  ⚪️ Маълум гуноҳларни қилган мўмин одамнинг дўзахга кирмай қолишига сабаб бўладиган амаллар тоифасига ҳасанот - яхши амаллар ҳам киради.

     الْحَسَنَاتِ يُذْهِبْنَ السَّـيِّئَاتِ
     «Албатта, яхшиликлар ёмонликларни кетказади».

   (Ҳуд сураси, 114-оят).

  ⚪️ Мўмин киши томонидан қилинган ҳар бир яхши иш ёмонликларни кетказади ва ўз эгасининг дўзахга киришдан сақланишга сабаб бўлиши мумкин.


         ✅️ 3. МУСИБАТЛАР🔻

  ⚪️ Маълум гуноҳларни қилган мўмин одамнинг дўзахга кирмай қолишига унга бу дунёда етган мусибатлар ҳам сабаб бўлади.

     Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
     «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
     «Мусулмонга қай бир мусибат: ҳорғинликми, беморликми, ташвишми, маҳзунликми, озорми, ғам-ғуссами, ҳаттоки, тикан киришими, етадиган бўлса, албатта, Аллоҳ улар ила унинг хатоларини каффорат қилур», дедилар».

   Икки шайх ривоят қилганлар.

   «Сунний ақийдалар» китобидан.
  
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
📚Зиё истаганлар учун!
👇
https://t.me/imomalbuxoriy1
#Биласизми?

❗️❗️❗️Ғусл


— Ғуслнинг маъноси нима? 
— Бутун баданни ювиш. 

— Ғусл қай тариқа қилинади? 
— 1. Аввало, истинжо қилинади.
   2. Сўнг қўл ювилади.
   3. Таҳорат қилинади (бундан фақат оёқ ювилиши мустасно).
   4. Ундан сўнг бошга, сўнгра ўнг елкага, сўнгра таннинг бошқа аъзоларига сув етказилиб, ҳамма жой ювилади.
   5. Сўнг яна икки марта шу тариқа ювинилади.
   6. Якунда оёқ ювилади. 

— Ғусл таҳорат ўрнига ўтадими? 
— Ўтади. 

— Ғуслнинг фарзи нечта? 
— Учта:
   1. Оғизга сув солиб ғарғара қилиш.
   2. Бурун ичини ювиш.
   3. Баданнинг ҳамма жойини ювиш. 

— Ғуслнинг суннатлари нечта? 
— Ўнта:
   1. Истинжо қилиш.
   2. Нажас бор ерни ювиш.
   3. Қўлни ювиш.
   4. Ўн саккизта суннатга амал қилиб таҳорат қилиш. Лекин оёқлар ювилмай турилади.
   5. Аввал бошга, сўнг ўнг елкага, сўнг таннинг қолган барча аъзоларига бир маротаба сув етказиб ювиш.
   6. Қўл етган жами жойларни бир маротаба ишқалаб ювиш.
   7. Ҳар бир аъзога уч бора сув етказиш.
   8. Ўнг тарафни чап тарафдан олдин ювиш.
   9. Сувни кераклича сарфлаш.
   10. Ғусл вақти қиблага олдини ўгирмаслик, яъни терс туриш лозим. 

— Соч ва соқолнинг ҳар бир толасига сув етказиш фарзми? 
— Эркакларга фарз. Аммо аёлларнинг соч остиларига сув етса, бас. Ўрилган сочларни ёйиш лозим эмас. 

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
📚Зиё истаганлар учун!
👇
https://t.me/imomalbuxoriy1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#БИЛАСИЗМИ
“Кавсар” cурасидаги ажойиботлар

Ушбу сура Қуръони каримдаги энг қисқа суралардан.
Ундаги сўзлар сони 10 та.
Ундаги биринчи оят 10 та ҳарфдан иборат.
Ундаги иккинчи оят ҳам 10 та ҳарфдан иборат.
Ундаги учинчи оят ҳам 10 та ҳарфдан иборат.
Сурада энг кўп такрорланган ҳарф “алиф” ҳарфидир. У 10 марта такрорланган.
Сурада фақат бир марта келган ҳарфлар сони ҳам 10 та.
Сурадаги барча оят “ро” ҳарфи билан тугаган. “Ро”нинг тартиб рақами 10.
“Ро” билан тугайдиган Қуръондаги суралар сони 10 та. 10 чиси "Кавсар" сураси.

Сурадаги 10 рақамининг сири нимада?

Ундаги 10 рақами Зулҳижжанинг 10-кунига ишорадир. Ундаги: “Бас Роббинг учун намоз ўқи ва қурбонлик қил”, ояти қурбонлик куни бўлмиш 10-кунга ишорадир.

Аллоҳ сизни ва бизни жаннатдаги “Кавсар” булоғидан суғорсин ва ундан сўнг умуман чанқамаслигимизни насиб этсин!
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
📚Зиё истаганлар учун!
👇
https://t.me/imomalbuxoriy1