IMOM BUXORIY-uz
307 subscribers
5.7K photos
3.23K videos
34 files
11.5K links
.Romitan tumanidagi “Mullo Narzi” Jome’ masjidi imom xatibi Ilyosov Hamza domlaning rasmiy telegram kanallari
Download Telegram
Forwarded from Naqshband.uz
#Кун_ҳикмати

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Орани бузишдан сақланинглар. У қирувчидир», дедилар».
Термизий ривоят килган.

Шарҳ:
Орани бузиш ҳам чақимчиликдан келиб чиқади. Бир томонга бошқа томоннинг гапини ташиб, орани бузадилар. Ана ўша ора бузишлиқ худди устара сочни қиргандек, дину диёнатни қирар экан.
Бас, ким бу офатдан йирокда бўлишни истаса, чақимчиликдан йироқда бўлсин.

👉 https://t.me/NaqshbandUZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#кун_ҳикмати

Ҳақиқий йўқотиш – намозсиз ўтган ҳаётингдир.💐💐💐

"Ҳикматлар саодатга етаклар" китобидан

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

📚Зиё истаганлар учун!
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
#Кун_ҳикмати

فَاسْتَبِقُوا الْخَيْرَاتِ ۚ أَيْنَ مَا تَكُونُوا يَأْتِ بِكُمُ اللَّهُ جَمِيعًا ۚ إِنَّ اللَّهَ عَلَىٰ كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ.

"Яхшиликларга шошилинг. Қаерда бўлсангиз ҳам, Аллоҳ сизларни жамлайдир. Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсага қодирдир".
(Бақара сураси, 148-оят).

Тафсир: Гап бу ерда фақат ибодат пайтида қараладиган томон ҳақида эмас, балки умумий ҳолат ҳақида кетмоқда. Ҳар кимнинг ўз танлаган йўли бўлиб, у бошқаларни ҳам шу йўлга юритмоқчи бўлади. Жумладан, аҳли китоблар турли услуб ва амалларни ишга солиб, сизларни ўз йўлларига юритмоқчи бўладилар. Уларга эътибор берманглар. Ўз йўлларингизни маҳкам тутиб, яхшиликларни кўпроқ қилишга ошиқинглар. Чунки иймонли инсон икки дунёда ҳам яхшиликларининг ҳажмига қараб мукофот олади. Қани, бу дунёда ҳар ким ўз қибласига юзланиб, ҳар ким ўз ибодатини қилиб юраверсин-чи, охиратда, барибир, Аллоҳ ҳисоб-китоб учун барчани бир ерга жамлайди.

♻️Аллоҳ розилиги учун тарқатинг аввало амал билан!

📚Зиё истаганлар учун!
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
#Кун_ҳикмати

Вақтни бошқара олмайсиз!

Атрофимиз ажойиботларга тўла.
Энг катта юрак шифокори бирдан юрак хуружидан вафот этади. Инсон миясини даволовчи энг катта табиблардан бири айнан миядаги касаллик туфайли ҳаётдан кўз юмади. Сиз ўзингиз яшаётган замонга эгаман деб ўйлайсиз. Ҳатто бошлаган ишингизни битиришга шак-шубҳа қилмайсиз, лекин нимадир бўлади-ю ишингиз чала бўлиб қолаверади. Ҳатто ўша ишнинг устаси бўлсангиз ҳам.
Энди вақт ҳақида гаплашсак. Вақтни бошқариш қўлимизда эмас. Аксинча биз замоннинг измида юрамиз. Чунки баъзан ишимизни бошлаганимизда нимадир бўлиб охирига етмай қолади. Яъни, режалаган ишимиз биз истаган вақтда бўлмайди.
Дейлик, яқин қариндошингиздан кимдир тўсатдан вафот этди. Ёки бирдан шошилинч сафарингиз чиқиб қолади.
Шундай қилиб, хоҳлаган ишимизни хоҳлаган вақтда бажара олмаслигимиз ойдинлашди. Бу эса замон бизнинг бошқарувимизда эмаслигини билдиради.

Шайх Муҳаммад Мутавалли Шаъровийнинг
“Аллоҳнинг борлигига ақлий далиллар” номли китобидан олинди.

👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
#Кун_ҳикмати

Асло буни унутма

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мусулмон мусулмоннинг биродаридир. У унга зулм ҳам қилмайди ва ташлаб ҳам қўймайди. Ким ўз биродарининг ҳожатини чиқарса, Аллоҳ унинг ҳожатини чиқаради. Ким бир мусулмоннинг ғамдан фориғ қилса, Аллоҳ ундан қиёмат кунининг ғамларидан бир ғамни фориғ қилади. Ким мусулмоннинг айбини беркитса, Аллоҳ қиёмат куни унинг айбини беркитади», дедилар».

Тўртовлари ривоят қилган


📚Зиё истаганлар учун!
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
#КУН_ҲИКМАТИ

Агар намозда шошилсанг, ёдингда тутки, сен қўлга киритишни истаётган ва йўқотишдан қўрқаётган нарсаларнинг барчаси сен ҳузурида турган Зотнинг қўлидадир.

Али Тантовий раҳимаҳуллоҳ

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
📚Зиё истаганлар учун!
👇
https://t.me/imomalbuxoriy1
#Кун_ҳикмати

Энг улуғ жиҳод – инсоннинг ўз нафсига қарши, ўз хоҳиш-истакларига қарши жиҳодидир. Нафснинг орзулари кўпдир ва кучлидир. Бу орзулар беш босқичдан иборат:

1. Кичикликдан балоғат ёшига қадар – еб-ичиш, қорин ғами.
2. Балоғат ёшига етган вақтдан – уйланмоқ орзуси.
3. Уйлангандан сўнг – мол-мулк истаги пайдо бўлади.
4. Кейин мавқе-мақом ҳирси, орзу ҳавасларни қондириш ҳирси.
5. “Ҳубби риёсат” – бошлиқ бўлиш, мансаб ишқи дейдилар. Бу – мавқе-мақом ҳирсининг энг юқори даражаси.

👉 https://t.me/NaqshbandUZ
#Кун_ҳикмати!

Оиша розияллоҳу анҳонинг олдиларига аёллар киришди. Улар юпқа, ҳарир либосларда эдилар. Оиша: “Агар сизлар мўмина бўлсанглар, бу мўминаларнинг либослари эмасдир”, дедилар.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
📚Зиё истаганлар учун!
👇
https://t.me/imomalbuxoriy1
#Кун_ҳикмати

"أدِّبُوا أوْلادَكُمْ على ثلاثِ خِصالٍ: حُبِّ نَبِيِّكُمْ ، وَحُبِّ أهْلَ بَيْتِهِ ، وقِراءَةِ القُرآنِ ، فإِنَّ حَمَلَةَ القُرآنِ في ظِلِّ الله يَوْمَ القِيامَةِ يَوْمَ لا ظِلَّ إلاَّ ظِلُّهُ مَعَ أنْبِيائِهِ وأصْفِيائِهِ (رواه الامام الطبرانى)

яъни: “Фарзандларингизга уч хислат: Набиййингизга , У зотнинг аҳли байтига ва тиловати Қуръонга муҳаббат асосида одоб беринглар. Чунки, Қуръон эгалари Қиёмат куни Аллоҳнинг соясидан бошқа соя бўлмайдиган кунда, У Зотнинг соясида анбиёлар ва асфиёлар билан бирга бўлурлар”, – деганлар

(Имом Табароний ривоятлари).

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 https://t.me/NaqshbandUZ
#Кун_ҳикмати

Ҳазрати Умар розиаллоҳу анҳунинг дуолари:

"Аллоҳим гапирганда илм билан гапирувчи, жим турганда ҳикмат билан жим турувчи бандаларингдан қил..!"


☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
📚Зиё истаганлар учун!
👇
https://t.me/imomalbuxoriy1
#Кун_ҳикмати

Мусулмон киши, агар ниятини яхшилар экан, унинг барча амали Аллоҳга ибодат сифатида ўтади.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
📚Зиё истаганлар учун!
👇
https://t.me/imomalbuxoriy1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_ҳикмати

- Ирода бобида сувдан ўрнак олишларингизни истайман, -  деди бир
куни Суқрот ўз шогирдларига.
- Сувнинг иродаси қандай бўлади? - деб сўрашди шогирдлари...

- Сувнинг йўлини чапдан тўссалар, ўнгдан оқади, ўнгдан тўссалар, чапдан оқади, кўндалангига тўссалар эса кўкка юксалади, лекин олға бориш истагидан ҳеч қачон кечмайди, -  деб жавоб берди Суқрот.


☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
📚Зиё истаганлар учун!
👇
https://t.me/imomalbuxoriy1