IMOM BUXORIY-uz
317 subscribers
6.04K photos
3.3K videos
34 files
11.9K links
.Romitan tumanidagi “Mullo Narzi” Jome’ masjidi imom xatibi Ilyosov Hamza domlaning rasmiy telegram kanallari
Download Telegram
Forwarded from Naqshband.uz
#Тафаккур

Қазо ва қадар

Кўп одамлар ўзларига етган хафагарчиликнинг ўзи билангина эмас, ундан ташқари яна келажакда келишини кутаётган ва фараз қилаётган хаёлий мусибатлар сабабли ҳам безовта бўлиб, қўрқадилар. Хаёллари уларни узоқларга олиб кетади ҳамда ҳаётларини ўлим ва ҳалокат қўрқувларига тўлдиради, қачондир қайсидир тарафдан ҳужум ва хиёнатга учраш хавфи билан чўчитади.

Расулуллоҳ
соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Банда такдирнинг яхши ва ёмони Аллоҳдан эканига иймон келтирмагунича ва ўзига етган нарса хато килмаслигини, хато килгани эса етмаслигини билмагунига кадар мўмин бўла олмайди” (Имом Термизий ривояти).

Бундай ҳис-туйғу кўп қийинчиликдан озод этади ва оғир ғамларни кетказади. Шунинг учун ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳнинг ҳукмига рози бўлмоғи Одам боласининг саодатидандир. Аллоҳнинг истихорасини тарк қилмоғи одам боласининг бадбахтлигидандир. Аллоҳнинг ҳукмидан ғазабланмоғи одам боласининг бадбахтлигидандир”, деганлар (Имом Термизий ривояти).

Баъзилар дангасалик, ҳаракатсизлик, сусткашлик ва бепарволикни Аллоҳга таваккул қилиш ва Унга таслим номи остига яширишга уринишади. Бу ношукурлик бўлиб, иймон ва ақлга ҳеч қандай алоқаси йўқ.

Айримлар савдогар каби ризқига қайғуради, моллари кўприкдан ўтаётганда кўприк қулаб тушиши ва бозорни бой беришдан қўрқади. Бошқалар эса қаттиқ уйқуга кетган ва ҳатто тирикчилик учун ҳам ҳаракат қилишнинг ҳожати йўқ, чунки барча ризқ тақсимланган, деб билади.

Ҳақиқат
эса ушбу қарама-қарши иккита қутбнинг ўртасини топа билишдадир. Шундай экан, ўз бурчимиз ва мажбуриятларимизни бажариб, қалбимиздаги барча шубҳа ва ташвишларни бир четга суриб қўяйлик. Аллоҳ бизга берадиган нарсадан мамнун бўлайлик, чунки Роббимиз бизга фақат яхшиликни ирода қилади. Тақдир ҳақидаги ҳадислар қайғу ва ёмон гумонларнинг ечими бўлиб, дангасалик ва сусткашлик воситаси эмас.

©️ Шайх Муҳаммад Ғаззолий
#ТАФАККУР
Инсон ҳолатининг ўлим билан боғлиқ ўзгаришидаги жиҳат шуки, унга тириклигида ошкор бўлмаган нарсалар ўлимдан сўнг ойдинлашади. Бу ҳолат бамисоли, уйкуда аён бўлмаган нарсалар уйғоқликда намоён бўлганига ўхшайди. Одамлар уйқудадирлар, ўлгач эса уйғонадилар.
     Вафотидан сўнг инсонга энг аввал зарар берадиган ёмонликлар ва фойда берадиган яхшиликлар кўринади. Булар инсон қалбининг ичкарисига яширилган китобда битилгандир. Дунё ташвишлари инсонни бу китобга диққат қилишдан чалғитган эди. Ташвишлар кесилгач, унга барча амаллари кўринади. Ёмонликларини кўриб, шу даражада ҳасрат чекадики, бу ҳасратдан халос бўлиш учун ҳатто оловнинг тубига ўзни отишни афзал билади.

Шунда унга айтилади:

«Намои аъмолингни ўқи!
Бугун ўз нафсинг ўзингга қарши етарли ҳисобчидир»
(Ал-исро, 14-оят).


☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
📚Зиё истаганлар учун!
👇
https://t.me/imomalbuxoriy1
#ТАФАККУР

“Мен сен билан яккама-якка, алоҳида гаплашмоқчиман...”

Мана шу жумлани эшитган (анча-мунча) кишида нафас олиши тўхтаб қолгандай қийинлашиб, ҳаёлидан юзлаб саволлар айланиб қолади. (“Нима гапи бор экан, бирон айбимни очармикан, четга олиб нима демоқчи, каби...”)

Энди Роббингизни: “Уларнинг барчаси қиёмат кунида ёлғиз ҳолда у зотнинг ҳузурига келгувчидир”, деган сўзига нима дейсиз?!
(Марям сураси, 95 оят)

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
📚Зиё истаганлар учун!
👇
https://t.me/imomalbuxoriy1
#тафаккур
Бир куни бир тикувчи Аллоҳнинг дўстларидан бўлган валий бир зотга шундай савол берди:
— Пайғамбаримиз саллоллоху алайхи васалламнинг: “Аллоҳ таоло гуноҳкор қулларининг тавбасини жони чиққунга қадар қабул қилади”, деган ҳадиси шарифлари ҳақида нима дейсиз?

Валий зот эса тикувчига жавоб беришдан аввал ундан сўради:
— Касбинг нима?
— Тикувчиман, кийим тикаман.
— Тикувчи учун энг осон иш нима?
— Қайчини ушлаб матони кесиш.
— Неча йилдан бери бу ишни қиласан?
— Ўттиз йил бўлди.
— Жонинг чиқадиган пайтда матони кеса оласанми?
— Йўқ, кесолмайман.
Шундан сўнг валий зот мақсадга ўтди ва шундай деди:
— Бир муддат заҳмат билан ўрганган ва ўттиз йилдан бери қўлингни ўйнатиб қилаётган бу ишингни жон чиқар пайти қила олмас экансан, умрингда ҳеч қачон қилмаган тавбангни қандай қилмоқчисан? Бугун кучинг борида тавба қил! Жон чиқар пайти балки тавба қила олмассан.

Хулоса ўзингиздан!

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
📚Зиё истаганлар учун!
👇
https://t.me/imomalbuxoriy1
#ТАФАККУР

Тилни ёлғон, ғийбат, чақимчилик, фаҳш гаплар, жафо, хусумат, мақтанчоқликка ўхшаш нарсалардан тийиб, сукутни лозим тутиш. Уни Аллоҳ таолонинг зикри ва Қуръон тиловати ила машғул қилиш. Бу тилнинг рўзасидир.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «الصِّيَامُ جُنَّةٌ، فَلَا يَرْفُثْ وَلَا يَجْهَلْ، وَإِنِ امرُؤٌ قَاتَلَهُ أَوْ شَاتَمَهُ فَلْيَقُلْ: إِنِّي صَائِمٌ...» رَوَاهُ الْخَمْسَةُ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Рўза сақловчидир. Фаҳш гап гапирмасин ва жоҳил бўлмасин. Агар бирортаси у билан урушмоқчи ёки сўкишмоқчи бўлса, «Мен рўзадорман», десин дедилар.


☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
📚Зиё истаганлар учун!
👇
https://t.me/imomalbuxoriy1
#ТАФАККУР

Пешин намозига йўл босиб борганингдаги пешонангдан оққан тер, таровеҳ намозида оққан кўз ёшдан кўра афзалдир... Чунки аввалгиси фарз амал бўлса, кейингиси нафлдир... Рамазон ойида таровеҳ намози ва таҳажжудда қоим бўлиш учун пешин ва асрда ухлаб ётиш айни адолатсизликдир! Бу биздаги туғённинг кўринишларидан биридир. Шуни билингки, биттагина фарз намозни (ўз вақтида) адо этиш бутун Рамазон ойида қоим бўлишдан афзал туради!

(Шайх Шинқитий роҳимаҳуллоҳ).


☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
📚Зиё истаганлар учун!
👇
https://t.me/imomalbuxoriy1
#ТАФАККУР

Агар ҳаётингнинг барчасини гўё Рамазондагидек яшаб ўтказсанг, охиратнинг ҳайит эканини топасан!
Нима учун Рамазонда нафсларимиз роҳатланади?
Чунки бу ойда нима учун яратилган бўлсак, ўша ғоя узра машғул бўламиз-да
.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
📚Зиё истаганлар учун!
👇
https://t.me/imomalbuxoriy1
#тафаккур
Салафлардан бирлари айтади: “Шайтон алайҳи лаъна шундай деркан: “Одам боласини бир нарса устидан зафар қучсам, кейин тарк этиб қўяверардим, кейин қанақа ибодат қилса қилаверсин”. Ундан: “Қайси амал экан?” деб сўрашди.  Шайтон: “Касбини, тирикчилигини ҳаромдан қилиб олсам бўлди. Шундан сўнг еса ҳаромдан ейди, ичса ҳаромдан ичади, агар кийса ҳаромдан кияди, садақа қилса ҳаром молидан садақа қилади. Рўза тутиб ифтор қилса, у ҳам ҳаромдан топгани билан бўлади. Агар уйланиб оила қурса ҳам ҳаром молдан сарфлаб уйланади ва ҳаж қилса, ҳаром мол-дунёдан сарфлаб ҳаж қилади”, деди.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
📚Зиё истаганлар учун!
👇
https://t.me/imomalbuxoriy1
#ТАФАККУР

Ҳасан Басрий айтдилар:
- Истиғфор айтадиган кишини Аллоҳ азоблайди деб ўйламайман.
- Нима учун? - дейишди.
- Исиғфор айтишни унинг кўнглига ким солди? - деди.
- Аллоҳ, - дейишди.
- Қандай қилиб ўзи кечирим сўрашга ундаб, яна азоблаши мумкин?! - деди.

وَمَا كَانَ اللَّهُ لِيُعَذِّبَهُمْ وَأَنْتَ فِيهِمْ ۚ وَمَا كَانَ اللَّهُ مُعَذِّبَهُمْ وَهُمْ يَسْتَغْفِرُونَ.

«Модомики улар истиғфор айтар эканлар, Аллоҳ уларни азобламас».
(Анфол сураси 33-оят).


☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
📚Зиё истаганлар учун!
👇
https://t.me/imomalbuxoriy1
#Тафаккур

Дунёни қутқармоқчимисиз?
Қизга тарбия беринг!

Дунёни гўзал қилмоқчимисиз?
Қизга тарбия беринг!

Жаннатга кирмоқчимисиз?
Қизга тарбия беринг!

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
📚Зиё истаганлар учун!
👇
https://t.me/imomalbuxoriy1
#Тафаккур

Ким Роҳманнинг эслатмасидан шабкўр бўлиб олса, Биз унга шайтонни яқин қилиб қўюрмиз, бас, у унга доимий ҳамроҳ бўлур.
(Зухруф сураси, 36-оят).

«Шабкўрлик» кундузи кўриб, кечаси кўрмай қолиш касалидир. Биз «шабкўр» деб таржима қилган сўз арабчада «яъшу» дейилиб, бу сўз баъзида кўриб, баъзан кўрмай қоладиган касалга ишлатилади. Оятдаги

«Роҳманнинг эслатмаси»дан мақсад эса Қуръон ва Исломдир. Ушбу оят таъкидламоқдаки, баъзи одамлар Қуръонга ва Исломга нисбатан шабкўр бўладилар. Бошқа нарсаларни кўриб, фарқлаб, тушуниб, керакли муомаласини қилаверадилар, аммо Қуръонга келганда, Исломга келганда, кўрмайдиган, эшитмайдиган, тушунмайдиган бўлиб оладилар. Уларнинг бу сохта касалликлари ўзларига зарар келтиради.

«Ким Роҳманнинг эслатмасидан шабкўр бўлиб олса, унга шайтонни яқин қилиб қўюрмиз, бас, у унга доимий ҳамроҳ бўлур».

Ким Аллоҳнинг зикридан ва эслатмасидан ғофил қолса, ўзини билмаганга, кўрмаганга солса, уни шайтон Миниб олади. Ундай одамнинг энг яқин дўсти шайтон бўлади. Шайтон ундан ҳеч ажралмайди, доимо васвасага солиб юради. Бу ҳол эса энг ёмон оқибатга олиб келади.

"Тафсири Ҳилол" китобидан.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
📚Зиё истаганлар учун!
👇
https://t.me/imomalbuxoriy1
#Тафаккур

ФИКРНИНГ ДАЛИЛИ СУКУТДИР

Луқмони ҳаким ўғлига насиҳат қилиб айтади:
- Эй ўғил, одамлар сўзга устомонликлари билан мақтансалар, сен сукутинг билан мақтан. Ҳар нарсанинг далили бор. Ақлнинг далили фикр, фикрнинг далили сукутдир.


☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
📚Зиё истаганлар учун!
👇
https://t.me/imomalbuxoriy1
#Тафаккур

Тарозуда ўлчанмайдиган амаллар

Учта амал бор, уларнинг савоби чексизлигидан қиёмат кунида тарозуга қўйилмайди:

1- инсонларни афв этиш. Аллоҳ таоло айтган:
فَمَنۡ عَفَا وَاَصۡلَحَ فَاَجۡرُهٗ عَلَى اللّٰهِ‌ؕ
"Ким афв этиб ислоҳ қилса, унинг ажри Аллоҳнинг зиммасидадир" (Шўро сураси, 40-оят).

2- сабр. Аллоҳ таоло айтган:
ؕ اِنَّمَا يُوَفَّى الصّٰبِرُوۡنَ اَجۡرَهُمۡ بِغَيۡرِ حِسَابٍ
"Албатта, сабр қилгувчиларга ажрлари ҳисобсиз, тўлиқ берилур" (Зумар сураси, 10-оят).

3- рўза. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: "Аллоҳ таоло ҳадиси қудсийда шундай деган:
كُلُّ عَمَلِ ابْنِ آدَمَ له إلَّا الصَّوْمَ، فإنَّه لي وأنا أجْزِي به

"ОДАМ боласининг қилган ҳамма амали ўзига, фақат рўза Менга. Унинг савобини Ўзим бераман" (Имом Бухорий ривояти).

Қиёмат кунида жарчи: "Савоби Аллоҳнинг зиммасида қолганлар қанисизлар?", деб жар солади. Шунда рўза тутганлар, сабр қилганлар ва одамларни афв этганлар савобларини олиш учун келадилар.

Бас, шундай экан, рўза тутинг, сабр қилинг ва одамларни афв этинг.

Аллоҳим барчамизни ушбу нидо билан чақириладиганлардан қилгин.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
📚Зиё истаганлар учун!
👇
https://t.me/imomalbuxoriy1
#ТАФАККУР

Бахт саодат уйланишда ҳам, фарзанд кўришда ҳам, дўстларда ҳам, сафарга чиқишда ҳам, диплом олишда ҳам, мансабга ўтиришда ҳам эмас. Саодат- Аллоҳ таоло билан алоқанг қай даражада эканида ва У билан боғланишингдадир.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
📚Зиё истаганлар учун!
👇
https://t.me/imomalbuxoriy1