IMOM BUXORIY-uz
324 subscribers
5.86K photos
3.26K videos
34 files
11.7K links
.Romitan tumanidagi “Mullo Narzi” Jome’ masjidi imom xatibi Ilyosov Hamza domlaning rasmiy telegram kanallari
Download Telegram
Австралияда қадоқланадиган маҳсулот этикеткасига *“Оқиб турган дарё бўйида бўлсанг ҳам, сувни исроф қилма!”* деб ёзилиб, остига “Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам” деб имзо қўйилган.

Ҳадиснинг асл матни мана бунда
й:

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам Саъд ибн Абу Ваққос разияллоҳу анҳунинг таҳорат олаётиб сувни меъёридан ортиқ ишлатганларини кўриб қолдилар.

- Ҳой, Саъд! Бу қандай исрофгарчилик? – дедилар.

- Эй Аллоҳнинг Расули, таҳоратда ҳам исроф бўлурми? – сўради Саъд разияллоҳу анҳу.

- Ҳа, ҳатто оқиб турган дарёнинг ёқасида бўлсанг ҳам
, дедилар Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
📚Зиё истаганлар учун!
👇
https://t.me/imomalbuxoriy1
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

– Суйганинг борми бирор?
– Ҳа, Суйганим бетакрор.

– Исмини айтчи уни?
– Тўқсон тўққиз исми бор!


ЯНА БИР ЯНГИ КУН
МУБОРАК БЎЛСИН  МЕНИНГ АЗИЗЛАРИМ!

Бугунги кунингиз хайирли, файзли ва баракали ўтсин.

Ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида бўлинг
!


📚Зиё истаганлар учун;
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
ИНСОННИНГ 5 НУҚСОНИ

Агар бир инсон машина ишлаб чиқарса, уловнинг сифатини, имкониятларини ва нуқсонларини жуда яхши билади. Худди шундай, Аллоҳ таоло инсонни яратди ва У Зот инсоннинг имкониятларини жуда яхши билади.
Қуръони каримнинг қай ўрнида инсоннинг яхши жиҳатлари саналган бўлса, ўша жойда унинг беш нуқсонини ҳам санаб ўтилган.

Инсон золимдир
Инсоннинг энг катта нуқсонларидан бири у золимдир.
إِنَّهُ كَانَ ظَلوُمًا
«Дарҳақиқат, у (инсон) ўта золимдир», (Аҳзоб сураси, 72-оят).
Албатта, инсон золим бўлиши билан бирга, унда бу нуқсонини тўғрилаш имконияти бор. Яъни, инсон золимдан Аллоҳ таолога мақбул бўлган одил сифати билан сифатлана олиши мумкин.

Инсон жоҳилдир
Иккинчи нуқсони шуки, инсон ўта жоҳилдир.
كَانَ ظَلُومًا جَهُولًاإِنَّهُ
«Дарҳақиқат, у (инсон) ўта золим ва ўта жоҳилдир», (Аҳзоб сураси, 72-оят).
Албатта, инсонда бу сифатнинг тескариси бўлган илм ҳосил қилиш истеъдоди бор. Гуё Аллоҳ таоло бу икки лафз (жоҳил ва золим) билан шунга ишора қиляптики, агар инсон ҳаракат қилса, ўзининг жоҳиллигини олимликка, золимлигини эса одилликка ўзгартириши мумкин.

Инсон заифдир
وَ خُلِقَ الْإِنْسَنُ ضَعِيفًا
«Ва инсон заиф яратилгандир», (Нисо сурси, 28-оят).
Инсон шу даражада заифки, унинг онгида, инглизлар таъбири билан айтганда, “FEAR OF UNKNOWN” “нотаниш нарсадан хавфсираш” доим бўлади. Инсон шу даражада заифки, уни заррадек келадиган вирус бемор қилиб қўя олади. Шу даражада инсон иложсиз қоладики, шифокор бу давосиз касаллик, дейди. Ваҳоланки, у вирус шу даражада кичикки, уни ҳатто оддий кўз билан кўриб бўлмайди. Лекин шу зарра миқдоридаги вирус инсонларни ҳалокат ёқасига олиб боради.

Инсон шошқалоқдир
Тўртинчи нуқсон бу шошқалоқликдир.
وَ كَانَ الْإِنْسَانُ عَجُولًا
«Ва инсон шошқалоқ бўлгандир», (Исро сураси, 11-оят).
Инсон табиатан шошқалоқдир. Агар тўрт кун нафл намозларини ўқиса, бешинчи куни Шайх Шиблий раҳматуллоҳи алайҳдек ёки Жунайд Бағдодий раҳматуллоҳи алайҳдек кароматлар кўрсатишни орзу қилади, дуолари ўша заҳоти қабул бўладиган зот бўлишни хоҳлаб қолади. Бир, икки марта дуо қилиб, менинг дуоларим ижобат булиши керак, деб даъво қила бошлайди.

Инсон беҳафсала ва тор юраклидир
Аллоҳ таоло бешинчи нуқсонни бундай баён қилиб марҳамат қилади:,
إِنَّ الْإِنْسَانَ خُلِقَ هَلُوْعًا
«Албатта инсон ўта беҳафсала қилиб яратилингандир», (Маъориж сураси, 33-оят).
Бу ояти каримани “тор юраклидир” деб тафсир қилганлар ҳам бор. Яъни, инсон шу даражада беҳафсалаки, унга Аллоҳ таоло томонидан яхшилик етса, фаромуш қилади, озгина мусибат етса, сабот билан сабр қилмайди. Агар бирон муваффақиятга эришса, фақат ўзининг кучи билан унга эришганини даъво қилади. Аллоҳ таолонинг берган тавфиқини унутади.

Шайх Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
📚Зиё истаганлар учун!
👇
https://t.me/imomalbuxoriy1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Янгиликлар
📣 “Жумадан жумагача” (03.05.2024)

🖥 Ўтган ҳафтада диний-маърифий соҳада рўй берган муҳим хабарларнинг қисқача тафсилоти

00:00 Анонс
01:00 Муфтий ҳазрат бутунжаҳон маданиятлараро форумида иштирок этдилар
01:23 Муфтий ҳазратлари Эрон ва Украина элчиларини қабул қилдилар
01:53 Фуқаролар мурожаати доимо эътиборда
02:27 Юз йиллик тарихга эга “Малик ота” масжидида диний-маърифий тадбир бўлиб ўтди
02:51 Ҳаж ибодатига қизғин тайёргарлик кўрилмоқда
03:24 Мирзаобод туманида сайёр йиғилиш бўлиб ўтди
03:45 Тил билимдонлари аниқланди
04:09 Отинойи маънавият тарғиботчисидир
05:00 Китобсевар талабалар китоб ярмармасида
05:23 «Усмон мусҳафи»ни реставрация қилиш режалаштирилган

▶️ FullHD

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
☝️ ОЛТИН ДИНИЙ СЎЗ!

✔️1) тоййиба сўзи.!

👉 Лаа илааҳа иллаллоҳу Муҳаммадур росуу луллоҳ.

Тўғри сўз:
Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ Муҳаммад (с.а.в.) Аллоҳнинг расулидир.

✔️2) Гувоҳлик калимаси.

👉 Ашҳаду алла илааҳа иллаллоҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳуҳу ва расуулуҳ.

Эътироф сўзи:.
Мен Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқлигига ва Муҳаммад Аллоҳнинг бандаси ва элчиси эканлигига иқрорман.

✔️3) Тавҳид сўзи.!

👉 Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳу ваҳадаҳуу ла шариика лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду юҳйи ва юмиту ва ҳува ҳайюл лаа ямуту, биёд ҳил хайру ва ҳува ала кулли шайин қодиир.

Ёлғизликка иқрор: Аллоҳдан ўзга ибодат қилинадиган илоҳ йўқлигига иқрор бўлдим! Аллоҳнинг шериги йўқ. Мулк Аллоҳникидир. Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. (Аллоҳ) тирилтирур ва ўлдиради. Лекин У тирик ва ўлмайди. Яхшилик Уникидир ва У ҳамма нарсага қодирдир!

✔️4) Куфр сўзи.

👉 Аллоҳумма инни аъуузу бика мин ан ушрика бика шайян ва ана аалам. Ва астагфирука лимаа лаа аалам. Бу шундай.

Куфрни қайтарувчи сўз:
Аллоҳим, сендан мени билиб туриб сенга ширк келтиришдан сақлашингни сўрайман. Агар билмай ширк қилган бўлсам, мени кечиришингизни сўрайман. Албатта, Сен ғайбни билувчисан.

✔️5) Кечирим сўзи.!

👉 Астағфируллоҳ, астағфируллоҳ, астағфируллоҳ таъаалаа мин кулли занбин азнабтуҳуу аамдан ав хотаан сирран ва алаанияҳ. Ва дунёнинг гўзаллиги ва дунёнинг гўзаллиги. Бу шундай.

Гуноҳлар кечирилишини сўраш учун сўз:
Аллоҳдан гуноҳларимни кечиришини сўрайман. Аллоҳдан гуноҳларимни кечиришини сўрайман. Қасддан ёки хато билан, яширин ёки ошкора қилган барча гуноҳларимни Аллоҳ таолодан кечиришини сўрайман. Мен билган ва билмаган гуноҳлардан Аллоҳга қайтаман.
Албатта, Сен ғайбни билувчисан.

✔️6) Ҳамд сўзи.!

👉 Субҳааналлоҳи валҳамду лиллааҳи ва ла илааҳа иллаллоҳу валооҳу акбар. Лаа ҳавла ва ла куввата иллаа биллааҳил-алиийил азийим. Ма шаа Аллоҳу каана ва маа лам яша лам якун.

Мақтов:
Худонинг ҳеч қандай айби ёки камчилиги йўқ. Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ! Худо буюкдир. Қудратли ва буюк Аллоҳдан бошқа мутлақ куч ва қувват йўқ. Худо нима хоҳласа, бўлади, Худо хоҳламаса, бўлмайди.

✔️ ХАЛҚ ИЁНАТИ.

👉 Аманту биллаҳ кама ҳува би асмоиҳи ва сифат ва кабилту жомия аҳкамиҳива арканиҳи.

Мен Аллоҳни исми ва сифатларидан танидим ва барча амрларини қабул қилдим.

✔️ Батафсил Эътиқод

👉 Аманту биллаҳи ва малайкатиҳи ва кутубиҳи ва русулиҳи вал явмил оҳири вал қодир хайриҳи ва шарриҳи миналлоҳ таоло ва баъс вафотидан кейин.

Эътиқоднинг муфассал ифодаси: Аллоҳга, фаришталарига, китобларига, пайғамбарларига, охират кунига, яхшилик ва ёмонлик Аллоҳнинг иродаси билан бўлишига ва ўлимдан кейин тирилишга иймон келтирдим.!!

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
📚Зиё истаганлар учун!
👇
https://t.me/imomalbuxoriy1
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Аллоҳ таолога кўпроқ шукр қилайлик, чунки ўйлаганимиздан кўра кўпроқ неъматга соҳибмиз...

АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ!

Аллоҳ таоло бугунги кунингизни тинчлик офиятда, яхши кайфиятда, савобли амаллар билан тўла бўлиб ўтишини насиб қилсин.

ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида бўлинг!


📚Зиё истаганлар учун;
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
ГЎДАКЛАРДАГИ ҚУЙИДАГИ БЕШТА ХИСЛАТ АГАР КАТТАЛАРДА БЎЛГАНИДА...

🔷 Жалолиддин Суютий раҳимаҳуллоҳ айтадилар:
гўдаклардаги қуйидаги бешта хислат агар катталарда бўлганида, улар авлиё бўлар эдилар:
🔺 Ризқ ҳақида қайғурмайдилар;
🔺 Касал бўлсалар Холиқдан шикоят қилмайдилар;
🔺 Таомни кўпчилик билан бирга ейдилар;
🔺 Қўрқсалар кўзларидан ёш оқизиб йиғлайдилар;
🔺 Биров билан уришиб қолсалар, тезда ярашиб оладилар.

Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
📚Зиё истаганлар учун!
👇
https://t.me/imomalbuxoriy1
Неъматларнинг бардавом бўлишини сўраш дуоси

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дуо қилар эдилар:

اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ زَوَالِ نِعْمَتِكَ، وَتَحَوُّلِ عَافِيَتِكَ، وَفُجَاءَةِ نِقْمَتِكَ، وَجَمِيعِ سَخَطِكَ

Ўқилиши: Аллоҳумма инний аъузу бика мин заваали ниъматика ва таҳаввули ъаафиятика ва фужа-ати ниқматика ва жамийъи сахотика.

Маъноси: "Аллоҳим, Сендан (берган) неъматинг завол топиши, офиятинг (нотинчликка) алмашиниши, тўсатдан келувчи азобинг ва барча ғазабингдан паноҳ беришингни сўрайман!" (Имом Муслим ривояти).

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
📚Зиё истаганлар учун!
👇
https://t.me/imomalbuxoriy1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мир араб мадрасаси мударриси
Устоз Абдулбосит Абдуссомад Бухорий
.

Исро сураси 23-27 оятлар

23. Раббингиз, Унинг Ўзигагина ибодат қилишларингизни ҳамда ота-онага яхшилик қилишни амр этди. Ей, инсон, агар уларнинг бири ёки ҳар иккиси ҳузурингда кексалик ёшига йетсалар, уларга "уф" демагин ва уларни жеркима! Уларга (доимо) ёқимли сўз айт!
24. Улар учун, меҳрибонлик билан, хорлик аанотини паст тут ва (дуода): "Ей, Раббим! Мени (улар) гўдаклик чоғимда тарбиялаганларидек, Сен ҳам уларга раҳм қилгин", - деб айт!
25. (Ей, инсонлар,) Раббингиз дилларингиздаги нарса (сир)ларингизни яхши билувчидир. Aгар сизлар солиҳ бўлсангизлар, албатта, У тавба қилувчиларни мағфират этувчидир.
26. Қариндошга, мискин ва йўловчига
(хайр эҳсон қилиш билан) ҳақларини адо этинг ва исрофгарчиликка мутлақо йўл қўйманг!
27. Чунки, исрофгарлар шайтонларнинг биродарларидир. Шайтон эса Парвардигорига ўта ношукр эди.

"Шайх Абдулазиз Мансур, Қуръони карим маънолари таржимаси китобидан"

👇
https://t.me/imomalbuxoriy1
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Аллоҳ таолога кўпроқ шукр қилайлик, чунки ўйлаганимиздан кўра кўпроқ неъматга соҳибмиз...

АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ!

Аллоҳ таоло бугунги кунингизни тинчлик офиятда, яхши кайфиятда, савобли амаллар билан тўла бўлиб ўтишини насиб қилсин.

ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида бўлинг!


📚Зиё истаганлар учун;
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
#zikr

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу: "Ким жаҳаннамдаги ўн тўққизта азоб фариштасидан омонлик истаса, "Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм" ни кўп айтсин. Ушбу калимада ҳам ўн тўққизта ҳарф бўлиб, ҳар бир ҳарф қиёмат кунида биттадан фариштадан омонлик бўлиб келади", деганлар (Ибн Атийя ривояти).

Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
📚Зиё истаганлар учун!
👇
https://t.me/imomalbuxoriy1
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Қусурли ақлларнинг назари.
   Илмда мустаҳкам бўлган киши қуёш, ой ва юлдузлар Аллоҳ таолонинг амрига бўйсундирилган дeб билади.
  Заиф киши эса назарини сабаб-воситалар билан чeклаб қўяди.
   Заифнинг назари бундай: У қуёш чиқса, нури таралади дeб билади. Худди чумоли қоғознинг устига чиқиб қолиб, ёзилаётган қора ҳарфларни қаламнинг иши дeб ўйлагани сингари. Унинг тушунчаси бармоқларни, бармоқдан сўнг қўлни, қўлдан сўнг уни ҳаракатга кeлтирувчи иродани, ундан сўнг ёзишни ирода қилувчи қобилиятли котибни, ундан сўнг ёзаётган қўлга қобилиятни ва хоҳиш-иродани бeрган зотни мушоҳада қилишга етмайди.
Кўпчиликнинг тушунчаси энг қуйидаги сабабларни кўриш билан чeкланган. 
  Сабабларнинг сабабчисини кўра билишга ақллари қосирдир.

Имом Ғаззолий. "Иҳёу улумид-дин" асаридан.


☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
📚Зиё истаганлар учун!
👇
https://t.me/imomalbuxoriy1
#Тафаккур

Ким Роҳманнинг эслатмасидан шабкўр бўлиб олса, Биз унга шайтонни яқин қилиб қўюрмиз, бас, у унга доимий ҳамроҳ бўлур.
(Зухруф сураси, 36-оят).

«Шабкўрлик» кундузи кўриб, кечаси кўрмай қолиш касалидир. Биз «шабкўр» деб таржима қилган сўз арабчада «яъшу» дейилиб, бу сўз баъзида кўриб, баъзан кўрмай қоладиган касалга ишлатилади. Оятдаги

«Роҳманнинг эслатмаси»дан мақсад эса Қуръон ва Исломдир. Ушбу оят таъкидламоқдаки, баъзи одамлар Қуръонга ва Исломга нисбатан шабкўр бўладилар. Бошқа нарсаларни кўриб, фарқлаб, тушуниб, керакли муомаласини қилаверадилар, аммо Қуръонга келганда, Исломга келганда, кўрмайдиган, эшитмайдиган, тушунмайдиган бўлиб оладилар. Уларнинг бу сохта касалликлари ўзларига зарар келтиради.

«Ким Роҳманнинг эслатмасидан шабкўр бўлиб олса, унга шайтонни яқин қилиб қўюрмиз, бас, у унга доимий ҳамроҳ бўлур».

Ким Аллоҳнинг зикридан ва эслатмасидан ғофил қолса, ўзини билмаганга, кўрмаганга солса, уни шайтон Миниб олади. Ундай одамнинг энг яқин дўсти шайтон бўлади. Шайтон ундан ҳеч ажралмайди, доимо васвасага солиб юради. Бу ҳол эса энг ёмон оқибатга олиб келади.

"Тафсири Ҳилол" китобидан.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
📚Зиё истаганлар учун!
👇
https://t.me/imomalbuxoriy1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Исми нур, исми гул бўлган Жанобим! Барча гуллар Сизга фидо бўлсин, Жанобим!

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
📚Зиё истаганлар учун!
👇
https://t.me/imomalbuxoriy1
Forwarded from Naqshband.uz
🕋 «Ҳаж-2024» мавсуми элликбошилари учун ўқув семинари ўтказилди

🟢Бу йилги ҳаж мавсумининг бошланишига ҳам саноқли кунлар қолди. Шу муносабат билан республикамиз бўйлаб ҳаж зиёратига тайёргарлик ишлари қизғин олиб борилмоқда. Мир Араб олий мадрасасида, Бухоро ва Навоий вилоятидан ҳаж мавсуми учун бириктирилган гуруҳ раҳбарлари иштирокида бўлиб ўтган йиғилишда ана шу тайёргарлик жараёни таҳил қилиниб, қатнашчиларга тегишли кўрсатма ва тавсиялар берилди.

🌙 Машғулотларда Дин ишлари бўйича қўмитанинг Ҳаж ва Умра масалалари бўйича масъули Бобомурод Рустамов, Диний идора Масжидлар билан ишлаш бўлими мудири Музаффар домла Камолов, ЎМИ Бухоро вилояти вакили, Мир Араб олий мадрасаси ректори Жобир домла Элов, диний идора вакиллари, имом-хатиблар ва шу соҳа ходимлари иштирок этди.

🔹Йиғилишда гуруҳ раҳбариларига ҳаж мавсумидаги муҳим вазифалар эслатилди. Зиёратчиларга Исломнинг бешинчи рукни бўлган ҳажга пухта тайёргарлик кўриш, ҳажнинг фарзлари, вожиб ва суннатларини атрофлича тушунтиришлари зарурлиги таъкидланди.