IMOM BUXORIY-uz
307 subscribers
6.4K photos
3.38K videos
34 files
12.4K links
.Romitan tumanidagi “Mullo Narzi” Jome’ masjidi imom xatibi Ilyosov Hamza domlaning rasmiy telegram kanallari
Download Telegram
МАҲСУЛОТНИНГ ҲАЛОЛЛИГИНИ СОТУВЧИДАН СЎРАШ МАСАЛАСИ
#ҳалол_ҳаром

978-CАВОЛ: Мен Москва шаҳрида ишлайман. Гўшт олиш учун бир нечта жойларга бориб учрашдим, суриштирдим, бисмиллаҳи Аллоҳу акбар, деб сўясизларми, деб сўрадим. Сотувчи айтдики, бу ерда гўшт сотадиганларни деярли ҳаммаларига тайёр сўйилган гўшт келади. Олиб келган болалар ҳалоллигига гарантия деб айтган дейишди, шу ҳолатда қандай йўл тутиш жоиз?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу масала киши яшаётган шаҳар ва замонга боғлиқ бўлади. Бу ҳақда “Ал-Фатовол-ҳиндия” китобида бундай дейилган:

رَجُلٌ اشْتَرَى مِنْ التَّاجِرِ شَيْئًا هَلْ يَلْزَمُهُ السُّؤَالُ أَنَّهُ حَلَالٌ أَمْ حَرَامٌ قَالُوا يُنْظَرُ إنْ كَانَ فِي بَلَدٍ وَزَمَانٍ كَانَ الْغَالِبُ فِيهِ هُوَ الْحَلَالَ فِي أَسْوَاقِهِمْ لَيْسَ عَلَى الْمُشْتَرِي أَنْ يَسْأَلَ أَنَّهُ حَلَالٌ أَمْ حَرَامٌ وَيُبْنَى الْحُكْمُ عَلَى الظَّاهِرِ ، وَإِنْ كَانَ الْغَالِبُ هُوَ الْحَرَامَ أَوْ كَانَ الْبَائِعُ رَجُلًا يَبِيعُ الْحَلَالَ وَالْحَرَامَ يَحْتَاطُ وَيَسْأَلُ أَنَّهُ حَلَالٌ أَمْ حَرَامٌ .

Яъни: “Киши сотувчидан бирор нарса сотиб олса, ундан бу нарса ҳалолми ё ҳаромми, деб сўраши лозим бўладими? Фақиҳлар айтадилар: “Қаралади, агар ўша пайтдаги шаҳар бозорларида ҳалол маҳсулотлар кўп бўлса, харидор ҳалолми ё ҳаромми, деб сўраши шарт эмас. Ҳукм маълум бўлиб турган ҳолат устига қурилади (яъни, бозордаги маҳсулотлар ҳалол ҳисобланади). Агар бозорларда ҳаромлик устун бўлса ёки сотувчи ҳаромни ҳам, ҳалолни ҳам сотаверадиган киши бўлса, эҳтиёт бўлади ва маҳсулотнинг ҳалол ёки ҳаромлигини сўрайди” (“Ал-Фатовол-ҳиндия” китоби).

Демак, сиз яшаётган шаҳарда ҳалол гўшт маҳсулотлари кўп бўлса, унинг ҳалоллигини сотувчидан сўраш шарт эмас. Лекин ҳаром гўшт маҳсулотлари кўп бўлса, ёки сотувчи ҳалол-ҳаромни фарқламасдан сотаверадиган бўлса, ундан гўштнинг ҳалол ёки ҳаромлигини сўраш керак. Гўштни мусулмондан сотиб олгани ёки мусулмон сўйган ҳайвоннинг гўшти эканига гувоҳлик берса, кейин еса бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
ОРАЛИҚ НАЗОРАТ ИШИНИ ЎЗИМ ЁЗСАМ ТЎҒРИ ҚИЛГАН БЎЛАМАНМИ?
#ҳалол_ҳаром

1017-CАВОЛ: Мен талабаман. Дарсга бора олмаган куним оралиқ назорат иши бўлибди. Ўша куни ўқитувчимиз ҳам келмабди. Курсдошларим менинг номимдан ҳам ёзиб юборибди. Бу ҳолда мен нима қилишим керак? Ўқитивчимизга курсдошларим менинг номимдан ҳам ёзиб юборганини ҳақида айтсам ва оралиқ назорат ишини ўзим қайтадан ёзсам тўғри қилган бўламанми? Бунда курсдошларимнинг айбини очган бўлмайманми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Албатта, уни ўзингиз ёзишингиз тўғри иш бўлади. Зеро, имтиҳондан кўзланган мақсад ҳам Сизнинг билимигизни аниқлашдир. Аксинча иш қилиш эса, ёлғончилик, алдамчилик саналади. Бу эса, шариатимизга мутлақо зиддир. Пайғамбаримиз алайҳиссалом кўплаб ҳадиси шарифларида ёлғондан қайтарганлар.

"وإياكم والكذب؛ فإن الكذب يهدي إلى الفجور، وإن الفجور يهدي إلى النار، ولا يزال الرجل يكذب ويتحرى الكذب حتى يكتب عند الله كذابًا" (متفق عليه).

“Ёлғон гапиришдан сақланинглар. Чунки ёлғон фожирлик – бузғунчиликка, фожирлик эса инсонни дўзахга олиб боради. Биров ёлғон гапиришда ва ёлғонни маҳкам ушлашда бардавом бўлиши билан Аллоҳ ҳузурида ёлғончи деб ёзиб қўйилади” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

📚Зиё истаганлар учун;
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
Forwarded from Zaynulobidin Turg'unboyev (Zaynulobidin Turg'unboyev)
КАРМИН (E120) МОДДАСИ ҚЎШИЛГАН МАҲСУЛОТЛАР ҲАРОММИ?
#ҳалол_ҳаром

1044-CАВОЛ: Ҳозирги кунда ижтимоий тармоқларда кармин E120 моддаси қўшилган маҳсулотлар ҳаром экани ҳақида хабар тарқалди. Шу хабар қанчалик асосли? Шунга аниқлик киритиб берсангизлар?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Кармин – қизил рангли бўёқ моддаси бўлиб, Е120 рақами остида озиқ-овқат қўшимчалари сифатида фойдаланилади. Ушбу модда ярим қаттиқ қанотлилар гуруҳига мансуб бўлган кошенил ҳашаротидан олинади. Тўрт мазҳаб уламоларининг наздида чигирткадан бошқа ҳашаротларни истеъмол қилиш қатъий ман қилинган. Лекин, ҳашаротлардан олинадиган моддалар, шу жумладан кармин Е120 моддаси ҳам муайян кимёвий жараён ва усуллардан ўтиши билан ҳолати ўзгариши соҳа мутахассислари ва уламоларимиз томонидан айтилган. Бу боради Иордания фатво ҳайъатининг 3240-сонли Фатвосида қуйидагилар баён қилинган:
وأما المواد التي تستخرج من الحشرات وتتحول بعمليات كيميائية إلى مواد أخرى فهذه العملية تسمى في الفقه الإسلامي بالاستحالة، وهي انقلاب العين من حالة إلى أخرى، فتنقلب من النجاسة إلى غيرها بحيث تفقد صفاتها
Яъни: “Ҳашаротлардан олинадиган моддалар кимёвий йўллар билан бошқа моддага айланади. Бу жараённи Ислом шариатида “Истиҳола” яъни бир моддани бошқасига ўзгариши дейилади. Натижада, нажосат ва нопок бўлган нарсалар ўз сифатларини йўқотиб бошқа нарсага айланади”.
Бу масалада ҳанафий мазҳабимизнинг машҳур алломаси Камол ибн Ҳумом раҳматуллоҳи алайҳ “Фатҳул-Қодийр” китобларида бундай деганлар:
لأن الشرع رتب وصف النجاسة على تلك الحقيقة، وتنتفي الحقيقة بانتفاء بعض أجزاء مفهومها فكيف بالكل ونظيره في الشرع العصير طاهر فيصير خمراً فينجس ويصير خلاً فيطهر
Яъни: “Шариат (бирор нарсани) нажосат бўлишини муайян моҳиятга боғлаган. Нажосатнинг баъзи сифатлари йўқолиши билан нажосатлик моҳияти ҳам йўқолади. Агар нажосатнинг барча сифатлари йўқолса, нажосатлик моҳияти ҳам тўлиқ йўқолган бўлади. Бунинг шаръий масаладаги мисоли: узум суви пок саналади. (Вақт ўтиши билан) хамр (маст қилувчи ичимлик)га айланиб, нажосат бўлади. (Яна вақт ўтиши билан) хамр сиркага айланиб, пок бўлади”.
Кармин моддаси ҳақида Фатволар ва тадқиқотлар бўйича Европа Кенгаши ўзининг 19-сонли фатвосида қуйидагича қарор қилган: “Carmine E120 моддаси гарчи келиб чиқиши ҳайвонлардан бўлса ҳам, кимёвий ишловдан ўтади, натижада ўз тузилишини ўзгартиради ҳамда асл хусусиятларини йўқотади”.
Демак, юқоридагилардан кармин — E120 моддаси қўшилган маҳсулотларни истеъмол қилиш жоиз экани маълум бўлмоқда. Лекин ушбу фатволар уламолар томонидан эълон қилинган бўлсада, замонамиздаги айрим аҳли илмлардан мазкур масалада эҳтиёт йўлини тутишни тавсия этганлари ҳам бор.
Хулоса қилиб айтганда, уламолар рухсат бериб қўйган тарафни олиб баъзи бир одамлар кармин моддаси қўшилган маҳсулотни истеъмол қилса, тақво ва эҳтиёт йўлини тутганлар уларни маломат қилмасликлари керак. Валлоҳу аълам.

© Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази
ЭРКАК ВА АЁЛНИНГ ДЎСТ БЎЛИШИ
#ҳалол_ҳаром

254-CАВОЛ:
Бир қиз бола йигит билан (улар севишмаган бўлса) тўғри маънода дўстлашиши ёки бирга дарс тайёрлаши мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Шариатимизда номаҳрам эркак ва аёл хилватда ёлғиз қолишлари жоиз эмас. Уларнинг ёлғиз қолиши аксар ҳолатда катта гуноҳларга сабаб бўлгани учун бу ёмонлик эшиги Аллоҳ таоло ва Расул алайҳиссалом томонидан беркитилган. Бу ўринда улар яхши маънода дўстлашганми ё севишганми, дарс қиладиларми ё ишлайдиларми аҳамияти йўқ.
Қуръон ва суннатда зинодан нафақат қайтарилган, балки унга яқин йўламасликка даъват қилинган. Аллоҳ таоло зино ҳақида Қуръони каримда шундай дейди:
وَلَا تَقْرَبُوا الزِّنَا إِنَّهُ كَانَ فَاحِشَةً وَسَاءَ سَبِيلًا
яъни: “Зинога яқинлашмангиз! Чунки у фаҳш ва ёмон йўлдир” (Исро сураси, 32-оят).

Зино – катта гуноҳ, унга олиб борувчи амаллар ҳам гуноҳ ҳисобланади. Номаҳрам эркак ва аёлнинг ёлғиз қолиши зинога ташланган биринчи қадамдир.
Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадиси шарифларида шундай деганлар:
" لا يخلون رجل بامرأة إلا كان ثالثهما الشيطان " (رواه الامام الترمذي عن عمر رضي الله عنه)
яъни: “Ҳаргиз эркак киши бегона аёл билан ёлғиз қолмасин. Акс ҳолда учинчилари шайтон бўлади” (Имом Термизий ривоятлари) Шайтон у иккиси зинога қўл урмагунча тиниб-тинчимайди, васвасада давом этади.

Бошқа ҳадиси шарифда айтилади:
"لاَ تَلِجُوا عَلَى الْمغيبَاتِ. فَإِنّ الشّيْطَانَ يَجْرِي مِنْ أحَدِكُمْ مَجْرَى الدّمِ"(رواه الامام الترمذي عنْ جَابِرٍ)
яъни: “Эри йўқ аёлларнинг ёнига кирманглар. Чунки шайтон (ҳар) бирингизнинг қон томирида юради...” (Имом Термизий ривоятлари).

Эътибор бериб қаралса, номаҳрам эркак ва аёллар ўртасидаги фаҳш ишлар, гуноҳ ва хиёнатлар ёлғиз қолишдан бошланади.

Умумий маънода динимизда мўмин-мусулмонлар ўртасидаги дўстлик, ўзаро муҳаббат мақталади, тарғиб қилинади. Аллоҳ таоло мўминларни Қуръони каримда “ихва” яъни, ака-укалар деб атаган. Ҳатто дунёда бир-бирини Аллоҳ йўлида яхши кўрган дўстлар Қиёмат куни соя йўқ пайтда Аршнинг соясида бўлишлари ҳадисларда таъкидланган. Бу ердаги дин қардошлиги эркагу аёлни ўз ичига олади. Аёллар мўминларга диндош опа-сингил ҳисобланадилар. Уларга динимиз белгилаб берган чегарада муомала қилишимиз айни муддаодир.

Энди номаҳрам эркак ва аёл яқин дўст бўлишларига келсак, бунинг энг маъқул ечими никоҳдир. Никоҳдан кейин уларнинг ўзаро дўстликлари, муҳаббатлари ибодатга айланади, улуғ савоб бўлади. Бу Аллоҳ таолонинг ислом умматига берган имтиёзи ва ундан фойдаланиш керак.

Лекин никоҳсиз бундай дўстликнинг охири яхшиликка олиб келмайди, албатта. Чунки бундай “дўстлик” кўпинча зинога олиб келади, натижада никоҳсиз фарзандлар дунёга келади. Бундай фарзандлар аксар ҳолларда туғилмасдан “ўлдирилади” ёки чекка жойларга, ахлатхоналарга ташлаб кетилади. Гуноҳ устига гуноҳ, разолат устига разолат бўлади.
Бошқа томондан, қайси бир эркак, синглиси ёки хотинини яқин эркак “дўсти” бўлишига, улар хилватда ёлғиз қолишига рози бўлади?! Қайси эркакни синглиси ё хотини “самимий дўсти” билан ёлғиз қолгани, уларнинг “қалби тоза” экани тинчлантира олади!? Бундай “дўстлик” оқибатида қанча қанча қизлар ҳали турмуш қурмасдан бир умрга бадном бўлаётгани, туппа-тузук оилалар бузилиб кетаётгани инкор этиб бўлмас ҳақиқатдир.

Бу мавзуда тўғри ечим шуки, ҳавои-нафсимизни қўйиб, ҳақ йўлга эргашиш лозим, зеро Аллоҳ таоло марҳамат қилади:
قُلْنَا اهْبِطُوا مِنْهَا جَمِيعًا فَإِمَّا يَأْتِيَنَّكُمْ مِنِّي هُدًى فَمَنْ تَبِعَ هُدَايَ فَلَا خَوْفٌ عَلَيْهِمْ وَلَا هُمْ يَحْزَنُونَ
яъни: “...Бас, сизларга Мендан ҳидоят келганда, ҳидоятимга эргашганларга хавф йўқдир ва улар ташвиш ҳам чекмайдилар” (Бақара сураси, 38-оят).
Юқоридаги маълумотлардан шариатда эркак-аёл умуман гаплашиши мумкин эмас, деган хулоса чиқмайди. Динимизда номаҳрам эркак ва аёллар ўртасидаги муносабатлар: ҳужжатларни расмийлаштириш, савдо, ижара, қарз олди-бердиси, таълим бериш, даволаниш ва шу каби ишларда, зарурат миқдорича гаплашишга рухсат берилган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.


🔗 Расмий канал: @diniy_savol
ФАРЗАНДИМИЗ ВАЛАДИЗИНО ЭМАСМИ?
#ҳалол_ҳаром

508-CАВОЛ: Тўйдан аввал аёлим билан зино қилиб юрганман. Фарзандимиз тўйдан кейин туғилган. Ўша фарзандимиз бизга ҳалолми? Баъзилар валадизино деяпти?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аввало шуни яхши билиш керакки, никоҳдан олдин қиз ва йигит гарчи унаштириб қўйилган бўлсада бир бирларига номаҳрам ҳисобланади. Улар бир бирлари билан холи қолиши, учрашиб юриши, зарурат бўлмаса, телефон орқали бўлсада гаплашиб юриши мутлақо ножоиз иш. Бундай ишларга тавба қилиш, истиғфор айтиш лозим бўлади.

Боланинг ҳалол-ҳароми бўлмайди, балки уни дунёга келтирганлар ҳалол ёки ҳаром иш қилган бўлишади. Болада айб йўқ, ҳамма касофат унинг катта маъсият иш қилган ота-онасида!

Саволнинг жавобига келсак, агар бир киши никоҳдан олдин унаштириб қўйилган қиз билан зино қилган бўлса ва никоҳдан олти ой ўтиб бола туғилса унда бу боланинг насаби шу эрдан собит бўлади. Яъни никоҳсиз бўлган яқинлик зино, гуноҳи кабира бўлсада, лекин туғилган бола валади зино дейилмайди. Аммо олти ой ўтмасдан аввал туғилса, боланинг насаби мазкур эрдан собит бўлмайди ва бу бола зинодан туғилган, дейилади. Шундай бўлсада мазкур эр туғилган болани ўзидан эканига иқрор бўлса, боланинг насабини унга нисбат бериш мумкин бўлади. Бу ҳақда “Дуррул Мухтор” китобида шундай дейилади: “Ўзаро зино қилган эркак ва аёл кейинчалик никоҳланса, бирор муддат кутмасдан жинсий яқинлик қилишлари ҳалол бўлади. Туғилган бола ўша эрдан ҳисобланиб, унинг нафақаси мазкур эрнинг зиммасига лозимдир” (3-жуз, 49-бет). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

🔗 Расмий канал: @diniy_savol
ТЎНҒИЗ СУЯГИДАН ТАЙЁРЛАНГАН СУВ ФИЛЬТРИДАН ФОЙДАЛАНСА БЎЛАДИМИ?
#ҳалол_ҳаром

546-CАВОЛ: Биз уйимиздаги сув қувурларига тоза сувга ювиниб, қўл ювиш учун фильтрлар ўрнатганмиз. Ўрганиб кўрсам, баъзи филтрлар таркибида чўчқани суяклари бўларкан. Шунга, олиб ташлаш керакмикин, деб ўйланиб қолдим. Оиламдагиларга айтсам менга қулоқ солишмайди.

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ичимлик суви фильтрлари таркибида чўчқанинг суяклари ёки бирор аъзосидан фойдаланиш тўғрисида ҳозирча бирор маълумотга дуч келмадик. Савол берувчи айнан ўша фильтрни ёки уни ишлаб чиқарган компаниянинг номини келтирмаганлиги ҳам саволга аниқ жавоб беришга тўсқинлик қилади. Шунинг учун агар ҳақиқатда сув фильтрлари таркибида чўчқа маҳсулотлари аралашса ундан фойдаланиш жоиз бўлмайди. Чунки, Аллоҳ таоло бу мавзуда қуйидагича марҳамат қилган:

قُلْ لَا أَجِدُ فِي مَا أُوحِيَ إِلَيَّ مُحَرَّمًا عَلَى طَاعِمٍ يَطْعَمُهُ إِلَّا أَنْ يَكُونَ مَيْتَةً أَوْ دَمًا مَسْفُوحًا أَوْ لَحْمَ خِنْزِيرٍ فَإِنَّهُ رِجْسٌ أَوْ فِسْقًا أُهِلَّ لِغَيْرِ اللَّهِ بِهِ فَمَنِ اضْطُرَّ غَيْرَ بَاغٍ وَلَا عَادٍ فَإِنَّ رَبَّكَ غَفُورٌ رَحِيمٌ

"Айтинг (эй Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам): Менга ваҳий қилинган нарсада таомланувчи учун ҳаром қилинган нарсани топмаяпман. Магар ўлимтик ёки оқизилган қон ёки тўнғиз гўшти бўлса, албатта, у ифлос, ҳаромдир...” (Анъом сураси, 145 оят).

Имом Алусий бу оят тўғрисида шундай дейдилар: “Ояти каримада тўнғизнинг бошқа аъзолари ҳам ҳаром бўлсада гўшти зикр қилинишига сабаб, гўшт ҳайвонларнинг энг кўп ейиладиган аъзоси. Қолган аъзолар унга тобедир”.

Тўнғизнинг ҳамма жойи нажосат экани Қуръони карим билан собит бўлган. Нажосат ҳаромдир ва ундан четланиш эса вожибдир. Тўнғизнинг ҳам ҳамма нарсаси ҳаром, бундан унинг жуни ва бошқа нарсалари истисно бўлмайди. (“Кувайт фиқҳ энциклопедияси)

Агар фильтрга чўчқа маҳсулотлари ёки бирор ҳаром нарса аралашганлиги аниқ бўлмаса “Аслида ҳамма нарса мубоҳ - ҳалолдир” қоидасига кўра ушбу сув филтрларидан фойдаланиш жоиз бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

🔗 Расмий канал: @diniy_savol
ОЛТИН ҚЎШИЛГАН ТАОМ ЕЙИШНИНГ ҲУКМИ
#ҳалол_ҳаром
#таомланиш
#исроф #кибр

1119-CАВОЛ: Ҳозирда олтинни ош, кабоб ёки пиццага қўшиб тайёрлаш урф бўлмоқда. Динимизда ушбу таомларни тановул қилиш мумкинми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Олтинни ўзини ейиш ёки уни бирор таомга қўшиб тановул қилиш динимизда дуруст эмас.
Биринчидан, аслида олтин ва кумуш нақд пул ҳамда аёлларга зийнат қилиб яратилган. Уни ейдиган нарсага айлантириш жоиз эмас. Бундай қилиш шаръий ва инсоний урфга зиддир. Чунки бирор бир миллат, дин ёки жамият олтин ва кумушни таом сифатида қабул қилмаган. Қуръони каримда Аллоҳ таоло шундай деган:

وَقُلْنَا يَا آَدَمُ اسْكُنْ أَنْتَ وَزَوْجُكَ الْجَنَّةَ وَكُلَا مِنْهَا رَغَدًا حَيْثُ شِئْتُمَا وَلَا تَقْرَبَا هَذِهِ الشَّجَرَةَ فَتَكُونَا مِنَ الظَّالِمِينَ

“Биз айтдик: «Эй Одам, сен ва жуфтинг (Ҳавво) жаннатда яшангиз ва хоҳлаган жойларингизда ундан (неъматларидан) бемалол тановул қилингиз. Фақат мана бу дарахтга яқинлашмангиз, (акс ҳолда) золимлардан бўлиб қолурсиз” (Бақара сураси,35-оят).

Ушбу оятда емаслик керак бўлган нарсани ейиш зулм, деб эътиборга олинмоқда. Демак, тилла ёки кумушни ейиш ҳам зулм ҳисобланади.

Иккинчидан, олтин ва кумушдан ясалган идишларда таомланиш ва ичиш ҳам жоиз эмас. Пайғамғамбаримиз алайҳиссалом бу ҳақда шундай деганлар:

"لَا تَشْرَبُوا فِي آنِيَةِ الذَّهَبِ وَالفِضَّةِ" (متفق عليه)
“Олтин ва кумуш идишларда (таом ва сув) ичманглар...” (Муттафақун алайҳ).

Уламоларимизнинг сўзларига кўра, бу қайтариқнинг сабаби олтин ва кумуш идишларда еб-ичиш кибр ҳамда фахрга олиб боради ва фақир инсонларнинг кўнглини синдиради. Ушбу салбий сифатлар олтинни идиш сифатида ишлатгандан кўра олтинни истеъмол қилишда кўпроқ топилади. Бу эса ўз навбатида инсон қалбидаги бандалик сифатини йўқолишига сабаб бўлади.

Учинчидан, бу молни исроф ва зое қилиш ва неъматларнинг қадрини ерга уриш ҳисобланади. Пайғамбаримиз алайҳиссалом еб-ичиш, садақа ва кийинишда исроф қилиш ҳамда кибрга кетишдан қайтариб шундай деганлар:

كُلُوا واشرَبوا وتَصدَّقوا والْبَسوا ما لم يخالِطْهُ إسرافٌ أو مَخيَلةٌ (رواه الامام ابن ماجه)

“Модомики исроф ва кибр аралашмас экан енглар, ичинглар, садақа қилинглар ва кийинглар” (Имом Ибн Можа ривояти).

Бошқа ҳадиси шарифда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Аллоҳ таоло қийлу қол (миш-миш тарқатиш), кўп савол бериш ва молни зое қилишингизни ёмон кўради”, деганлар (Имом Муслим ривоятлари).

Тўғри, айрим табиблар шифо мақсадида кам миқдорда олтин истеъмол қилишни тавсия қилган бўлиши мумкин. Бу заруратда бошқа дори қолмагани учун “ҳаром билан даволаниш” бобидан бўлиб, алоҳида мавзу ҳисобланади. Лекин одатдаги ҳолатда тилла ва кумушни таомга қўшиб ейиш ҳалол эмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: https://t.me/vaqfuz
ЖАРРОҲЛИК АМАЛИЁТИ БИЛАН ОШҚОЗОННИ КИЧРАЙТИРИШ
#ҳалол_ҳаром

1198-CАВОЛ: Бир танишим жуда ҳам семириб, семизлик уни соғлиғига зарар бераётган экан. Бир ишончли шифокор ошқозоннинг бир қисмини кесиб ташлаш керак, дебди. Амалиётдан яхши чиқишига кафолат билан амалга оширилар экан. Шу мақсадда бундай амалиёт ўтказиш мумкинми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Саволда сўралган ушбу жарроҳлик амалиётида рухсат берилган ва рухсат берилмаган ҳолатлар бор. Чирой, кўркамлик учун бўлса, жоиз эмас. Чунки бу ишлар зарурат ҳисобланмайди. Танадаги айб-нуқсонни тўғрилаш мақсадида бўлса, жоиз бўлади. Чунки бу ҳолат заруратга айланади.
Замонамизнинг кўзга кўринган уламолари ошқозонни кичрайтириш амалиётини бир қанча шартлар билан рухсат берганлар:
1. Бу шунчаки озиш ёки тананинг шаклини чиройли қилиш учун бўлмаслиги керак.
2. Бу амалиёт натижасида бошқа касалликка дучор бўлмаслиги керак.
3. Семизликни йўқотишнинг мазкур амалиётдан бошқа йўли бўлмаслиги керак.
4. Аврат масаласига риоя қилиш керак.
Уламолар мазкур фатволарига фиқҳий манбаларда келган қуйидаги ибораларни асос қилиб келиб келтирадилар:
لا بأس ‌بقطع ‌العضو إن وقعت فيه الآكلة لئلا تسري كذا في السراجية. لا بأس بقطع اليد من الآكلة وشق البطن لما فيه كذا في الملتقط.
“Бирор аъзога тушган қорасон касаллиги бошқа аъзоларга тарқаб кетмаслик учун шу аъзони кесиб ташлашда гуноҳ йўқ. Қорасон касаллиги теккан қўлни кесишда, қориннинг ичини даволаш мақсадида қоринни ёришда гуноҳ йўқ” (“Фатово Оламгирия” китоби).
من له سلعة زائدة يريد قطعها إن كان الغالب الهلاك فلا يفعل وإلا فلا بأس به كذا في خزانة المفتين
“Ортиқча ёғли шиши бор инсон шу шишни олиб ташламоқчи. Агар бундай муолажалар аксар ҳолатда ҳалок бўлиш билан тугаса, жоиз эмас. Агар ундай бўлмаса, яъни аксар ҳолатда муваффақиятли ўтса, зарари йўқ. “Хизонатул муфтийн” да шундай келган” (“Фатово Оламгирия” китоби)
أما قطع الإصبع الزائدة ونحوها فإنه ليس تغييرا لخلق الله وإنه من قبيل إزالة عيب أو مرض
“Ортиқча аъзони кесиб ташлаш каби ишлар Аллоҳ таоло яратган нарсани ўзгартиришга кирмайди. Балки у айб ёки беморликни йўқотиш қабилидан ҳисобланади” (“Фатҳул мулҳим” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
​​УЙ УЧУН ҚИЛИНГАН ТЎЛОВДАН ЗАКОТ БЕРАМАНМИ?
#ҳалол_ҳаром

1202-CАВОЛ: Оилам билан истиқомат қилиш учун уй олиш мақсадим бор. Табиийки бир деганда уй олиш бир мунча қийинроқ. Шуни инобатга олиб, ҳамда яхши жамғарма бўлгани учун ва албатта Роббимнинг мадади билан пул тўплаб икки хоналик иккита уйга тўлов қилдим. Иккаласининг тўловини босқичма-босқич (бўлиб-бўлиб) амалга оширганман, иккинчи уй эса ҳали битмаган. Закотни қандай тўлашим керак?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Уч турдаги молдан закот чиқарилади. Бу ҳақида Аллома Косоний раҳимаҳуллоҳ қуйидагича баён қилган:
أَمْوَالُ الزَّكَاةِ أَنْوَاعٌ ثَلَاثَةٌ أَحَدُهَا : الْأَثْمَانُ الْمُطْلَقَةُ وَهِيَ الذَّهَبُ وَالْفِضَّةُ ، وَالثَّانِي : أَمْوَالُ التِّجَارَةِ وَهِيَ الْعُرُوض الْمُعَدَّةُ لِلتِّجَارَةِ ، وَالثَّالِثُ : السَّوَائِمُ
“Закот бериладиган моллар уч турлидир: 1) олтин ва кумуш; 2) Тижорат моллари. Улар тижорат учун тайёрлаб қўйилган буюмлар; 3) Чорва ҳайвонлари”. (“Бадоеъус саноеъ” китоби).
Сиз тўлов қилган уйларни оилангиз билан яшаш учун дебсиз. Агар иккала уйни ҳам яшаш учун олган бўлсангиз, уларнинг бирортасидан ҳам закот бермайсиз. Чунки уларни тижорат мақсадида сотиб олмагансиз.
وَلَيْسَ فِي دُورِ السُّكْنَى وَثِيَابِ الْبَدَنِ وَأَثَاثِ الْمَنَازِلِ وَدَوَابِّ الرُّكُوبِ وَعَبِيدِ الْخِدْمَةِ وَسِلَاحِ الِاسْتِعْمَالِ زَكَاةٌ لِأَنَّهَا مَشْغُولَةٌ بِحَوَائِجِهِ الْأَصْلِيَّةِ
“Яшаб туриладиган ҳовли, уст-бошлар, уй жиҳозлари, уловлар, хизматдаги қуллар ва иш қуролларида закот йўқ. Чунки, улар аслий ҳожатлари ҳисобланади” (Жавҳаратун наййира).
Агар бирида яшаш, иккинчисини сотиш мақсадида олган бўлсангиз, сотиш учун олинган уйнинг қийматидан закот берасиз. Чунки бу уй тижорат молига айланган бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
БУКМЕКРЛИК КОМПАНИЯЛАРДА ФУТБОЛ УЙИНЛАРИГА ПУЛ ТИКИБ УЙНАШ ЖОИЗМИ?
#ҳалол_ҳаром #букмекрлик

548-CАВОЛ: Менинг турмуш ўртоғим букмекрлик компанияларда футбол уйинларига пул тикиб уйнайди бухам кимор уйини хисобланадими?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Букмекрлик компанияларда футбол уйинларига пул тикиб уйнаш қимор ҳисобланади. Бундан мусулмон инсон сақланиши лозим. Чунки Исломда қимор ўйини уламолар иттифоқи билан ҳаром деб эълон қилинган. Бунга Аллоҳ таолонинг ушбу ояти асос бўлган:

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُواْ إِنَّمَا الْخَمْرُ وَالْمَيْسِرُ وَالأَنصَابُ وَالأَزْلاَمُ رِجْسٌ مِّنْ عَمَلِ الشَّيْطَانِ فَاجْتَنِبُوهُ لَعَلَّكُمْ تُفْلِحُونَ

“Эй иймон келтирганлар! Албатта, хамр, қимор, бутлар ва (фол очадиган) чўплар ифлосдир. Шайтоннинг ишидир. Бас, ундан четда бўлинг. Шоядки, нажот топсангиз” (Моида сураси, 90-оят).

Қимордан топилган молни емоқ судхўрлик билан топилган молни емоқдан ҳам оғирроқдир. Чунки қиморбоз шариатда ҳаром қилинган икки гуноҳи азимга қўл уради. Ҳаром ўйин ўйнайди ва ўйинда ютиб олган ҳаром молни ўзлаштиради. Ундан ташқари қимор Аллоҳнинг зикридан, намоздан тўсади. Шунинг учун ҳам Исломда қимор ўйнаш судхўрликдан олдинроқ ҳаром қилинган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

🔗 Расмий канал: @diniy_savol
​​ИЖАРАГА ОЛИНГАН НАРСАНИ ИЖАРАГА БЕРИШ
#ижара #ҳалол_ҳаром

1247-CАВОЛ: Мен олдиндан бир йиллик ижара пулини тўлаб қўйиб, кейин ўзим қимматроқ пулга ижарага берсам бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ижарага олинган нарсани ижарага бериш жоиз. Лекин бир қанча шартлар бор. Бу ҳақда “Фатовои Оламгирия” китобида шундай дейилган:
"وإذا ‌استأجر ‌دارا وقبضها ثم آجرها فإنه يجوز إن آجرها بمثل ما استأجرها أو أقل، وإن آجرها بأكثر مما استأجرها فهي جائزة أيضا إلا إنه إن كانت الأجرة الثانية من جنس الأجرة الأولى فإن الزيادة لا تطيب له ويتصدق بها، وإن كانت من خلاف جنسها طابت له الزيادة ولو زاد في الدار زيادة كما لو وتد فيها وتدا أو حفر فيها بئرا أو طينا أو أصلح أبوابها أو شيئا من حوائطها طابت له الزيادة، وأما الكنس فإنه لا يكون زيادة وله أن يؤاجرها من شاء إلا الحداد والقصار والطحان وما أشبه ذلك مما يضر بالبناء ويوهنه هكذا في السراج الوهاج".
“Бир ҳовлини (бинони) ижарага қабул қилиб олса, сўнг уни бошқага ижарага бермоқчи бўлса, ўзи олган нархга ёки ундан арзонроққа ижарага берса, жоиз бўлади.
Агар ўзи олган нархдан қимматроқ баҳога ижарага берса ҳам жоиз бўлади. Аммо бу ижараси учун олган ҳақи биринчи ижарадаги ҳақнинг жинсидан (масалан, сўмга олиб сўмга берса, долларга олиб долларга берса) бўлса, ортиқча олган пули унга ҳалол бўлмайди, уни садақа қилиши лозим бўлади.
Агар бошқага ижарага берганда иккинчи ижарачи томонидан бериладиган маблағ биринчи ижарачи томонидан бериладиган маблағнинг жинсидан бошқа (масалан, сўмга олиб, долларга берса) бўлса, унда ортиқча олган қиймати ҳам ҳалол бўлади. Агар ижарага олинган ҳовлига бирор қўшимча киритса, масалан қудуқ кавласа, қозиқ ўрнатса, лой билан шуваса, эшикларни тузатса ёки деворларини таъмирласа, шунда ҳам ортиқча олинган қиймат ҳалол бўлади. Аммо ҳовлини супуриб тозалаш қўшимча киритиш ҳисобланмайди.
Ижарага олган бино ёки жойни темирчи, тегирмончи, кир ювувчи каби бинога, жойга шикаст етказадиган ишлар билан шуғулланувчига ижарага бермайди”.
Шунга биноан сиз пулнинг жинсида ўзгариш қилсангиз ёки олган жойингизга матнда келгани каби ўзгартиришлар киритсангиз, олган ҳақингиз жоиз бўлади. Аммо ҳеч қандай ўзгартириш бўлмаса, олган ортиқча сумма ҳалол бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
МАҲСУЛОТНИНГ ҲАЛОЛЛИГИНИ СОТУВЧИДАН СЎРАШ МАСАЛАСИ
#ҳалол_ҳаром

978-CАВОЛ: Мен Москва шаҳрида ишлайман. Гўшт олиш учун бир нечта жойларга бориб учрашдим, суриштирдим, бисмиллаҳи Аллоҳу акбар, деб сўясизларми, деб сўрадим. Сотувчи айтдики, бу ерда гўшт сотадиганларни деярли ҳаммаларига тайёр сўйилган гўшт келади. Олиб келган болалар ҳалоллигига гарантия деб айтган дейишди, шу ҳолатда қандай йўл тутиш жоиз?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу масала киши яшаётган шаҳар ва замонга боғлиқ бўлади. Бу ҳақда “Ал-Фатовол-ҳиндия” китобида бундай дейилган:

رَجُلٌ اشْتَرَى مِنْ التَّاجِرِ شَيْئًا هَلْ يَلْزَمُهُ السُّؤَالُ أَنَّهُ حَلَالٌ أَمْ حَرَامٌ قَالُوا يُنْظَرُ إنْ كَانَ فِي بَلَدٍ وَزَمَانٍ كَانَ الْغَالِبُ فِيهِ هُوَ الْحَلَالَ فِي أَسْوَاقِهِمْ لَيْسَ عَلَى الْمُشْتَرِي أَنْ يَسْأَلَ أَنَّهُ حَلَالٌ أَمْ حَرَامٌ وَيُبْنَى الْحُكْمُ عَلَى الظَّاهِرِ ، وَإِنْ كَانَ الْغَالِبُ هُوَ الْحَرَامَ أَوْ كَانَ الْبَائِعُ رَجُلًا يَبِيعُ الْحَلَالَ وَالْحَرَامَ يَحْتَاطُ وَيَسْأَلُ أَنَّهُ حَلَالٌ أَمْ حَرَامٌ .

Яъни: “Киши сотувчидан бирор нарса сотиб олса, ундан бу нарса ҳалолми ё ҳаромми, деб сўраши лозим бўладими? Фақиҳлар айтадилар: “Қаралади, агар ўша пайтдаги шаҳар бозорларида ҳалол маҳсулотлар кўп бўлса, харидор ҳалолми ё ҳаромми, деб сўраши шарт эмас. Ҳукм маълум бўлиб турган ҳолат устига қурилади (яъни, бозордаги маҳсулотлар ҳалол ҳисобланади). Агар бозорларда ҳаромлик устун бўлса ёки сотувчи ҳаромни ҳам, ҳалолни ҳам сотаверадиган киши бўлса, эҳтиёт бўлади ва маҳсулотнинг ҳалол ёки ҳаромлигини сўрайди” (“Ал-Фатовол-ҳиндия” китоби).

Демак, сиз яшаётган шаҳарда ҳалол гўшт маҳсулотлари кўп бўлса, унинг ҳалоллигини сотувчидан сўраш шарт эмас. Лекин ҳаром гўшт маҳсулотлари кўп бўлса, ёки сотувчи ҳалол-ҳаромни фарқламасдан сотаверадиган бўлса, ундан гўштнинг ҳалол ёки ҳаромлигини сўраш керак. Гўштни мусулмондан сотиб олгани ёки мусулмон сўйган ҳайвоннинг гўшти эканига гувоҳлик берса, кейин еса бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
ИТ БОҚИШНИНГ ҲУКМИ
#ҳалол_ҳаром

CАВОЛ: Ассалому алайкум. Ит боқса бўладими?

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом. Ислом шариатига кўра заруратсиз ҳолатда ит боқиш мутлақо жоиз эмас. Абу Талҳа разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Фаришталар ит ва сурат бор уйга кирмаслар”, деганлар (✍️ Имом Бухорий ривояти).

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қилади Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дедилар: “Кимки ит боқса ҳар куни савоб ишларига бериладиган ажрларидан бир қийрот ёки икки қийрот камаяди. Қўриқчи, подачи ва овчи итлар бундан мустаснодир” (✍️ Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).

Ҳадисда айтилган “қийрот” сўзининг изоҳи борасида Имом Муслим ривоятида “Унинг кичиги Уҳуд тоғидек», дейилган.
Ривоятларда келтирилишича, “Қиёмат аломатларидан бири кишиларнинг ит боласини боқишни одат қилишларидир. Ҳатто бу ишни улар ўз фарзандини парваришлагандан ҳам юқори даражага қўйишади” (✍️ Имом Табароний ва Имом Ҳоким ривоят қилган).

☝️ Ҳадисдан маълум бўладики, уй қўриқлайдиган, подага қарайдиган ва овчи итлардан бошқасини боқиш мумкин эмас. Демак, сабабсиз ёки қизиқиш учун уйда ит сақлаш ва боқиш шариатда қайтарилган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
АЁЛ КИШИ АТИР СЕПИБ КЎЧАГА ЧИҚИШИ МУМКИНМИ?
#ҳалол_ҳаром

671-CАВОЛ: Аёл киши атир сепиб кўчага чиқиши мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аёл киши зарурат юзасидан кўчага чиқса, ўзига оро бермай, эркакларнинг назарини ўзига қаратмайдиган, авратларини тўсадиган, шаффоф бўлмаган кийимда бўлиши шариатимиз талабидир.

َنْ أَبِي مُوسَى رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: إِذَا اسْتَعْطَرَتِ الْمَرْأَةُ فَمَرَّتْ عَلَى الْقَوْمِ لِيَجِدُوا رِيحَهَا فَهِيَ زانية. رَوَاهُ أَصْحَابُ السُّنَنِ

Абу Мусо разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисида Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қайси бир аёл атир билан хушбўйланса сўнг (кўчага) чиқса ва унинг ҳидини ҳидлашлари учун бирор қавм олдидан ўтса, бас, у зинокордир. Ҳар бир кўз зинокордир” (Имом Аҳмад, Имом Насаий ва Имом Ҳоким ривоят қилишган).

Ҳадисда “ўша аёл зониядир” дейилди. Чунки хушбўй нарса ила бегона эркакларнинг эътиборини қасддан жалб қиладиган яхши аёл бўлмайди. Бу нарсага аёл-қизларимиз алоҳида эътибор бермоқлари лозим.

Шунинг учун ҳам Исломда аёл кишининг ўткир ҳидли хушбўй нарсаларни ўзига суртиб олиб, бегона эркакларнинг шаҳватини қўзитишлари ўта маданиятсизлик ҳисобланади. Маданиятли муслима бундай вазиятда ҳидсиз воситалардан фойдаланади. Валлоҳу аълам!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
📚Зиё истаганлар учун!
👇
https://t.me/imomalbuxoriy1
АСАЛАРИГА ЧАҚТИРИБ ДАВОЛАНИШНИНГ ҲУКМИ
#ҳалол_ҳаром

1417-CАВОЛ: Асаларига чақтириб даволаниш мумкинми? Эшитишимча ҳадисларда арини ўлдиришдан қайтарилган экан. Маълумки, ари инсонни чаққандан кейин ўлади. Бу уни ўлдиришга кирмайдими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Асаларига чақтириб даволаш табиблар томонидан қадимдан қўлланилиб келаётган муолажа турларидан ҳисобланади. Бу хусусда ҳаттоки машҳур ҳаким Буқрот (Гиппократ)нинг китобларида ҳам маълумотлар учрайди. Чаққан асалари танасидаги заҳари унинг ниши орқали инсон танасига кириб, айрим хасталикларга шифо бўлиши исботланган.
Фиқҳий китобларимизда айнан асаларига чақтириш орқали даволаш ҳақида сўз юритилмаган бўлса ҳам бироқ шунга ўхшаш бўлган заҳар билан даволаниш масаласи зикр қилинган. Ибн Қудома раҳматуллоҳи алайҳ “Муғний” китобида қуйидаги сўзларни айтади:
و ما فيه السموم من الأدوية: إن كان الغالب من شربه واستعماله الهلاك به أو الجنون: لم يبح شربه، وإن كان الغالب منه السلامة ويرجى منه المنفعة: فالأوْلى إباحة شربه لدفع ما هو أخطر منه كغيره من الأدوية.
“Заҳар қўшилган дорилар аксар ҳолда ҳалокат ёки мажнунликка сабаб бўлса, уни ичиш мубоҳ эмас. Агар аксар ҳолда саломатликка сабаб бўлса ва ундан манфаат умид қилинса, уни ҳам бошқа манфаатли дорилар каби мубоҳ дейиш афзалдир. Чунки бунда заҳар ичишнинг зараридан кўра хатари кучлироқ бўлган касалликларни бартараф қилиш бор. Зотан, кўп дориларда қандайдир хавф мавжуд бўлишига қарамай ундан ёмонроқ касалликларни даволаш учун уларни ичиш мубоҳ ҳисобланади”.
Умумий тарзда айтилган ушбу ҳукмдан келиб чиқилса, асаларига чақтириб даволаш ҳам шу ишда моҳир бўлган табиб ёки мутахассис томонидан ёки унинг назорати остида амалга оширилса жоиз эканлиги келиб чиқади.
Асаларини ўлдиришдан қайтарилган ҳадисга биноан бундай даволанишни жоиз эмас, дейилмайди. Чунки мазкур ҳадис асаларини беҳуда ўлдириш ҳолатларига тегишлидир. Аммо инсон учун манфаат бўлса, бу иш жоиз ҳисобланади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar