IMOM BUXORIY-uz
308 subscribers
6.4K photos
3.38K videos
34 files
12.4K links
.Romitan tumanidagi “Mullo Narzi” Jome’ masjidi imom xatibi Ilyosov Hamza domlaning rasmiy telegram kanallari
Download Telegram
👇#албатта ўқинг👇
КОРОНАВИРУС ЮЗАСИДАН ШАЙХ ТАҚИЙ УСМОНИЙ ТАВСИЯЛАРИ

Замонамиз алломаси, фақиҳи, Покистон диёри собиқ бош қозиси, муфтий шайх Муҳаммад Тақий Усмоний (ҳафизаҳуллоҳ) айтадилар:

“Кеча бир солиҳ киши телефондан менга алоқага чиқди. Мен у кишини танийман. Тушида кўп бора Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни зиёрат қилиб туриши ҳақида хабарим бор эди. Айтишича, кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни тушида кўрибди. Ул зот ҳозирги кунда ҳаммани ташвишга солаётган вабо ва бошқа барча ёмонликлардан сақланиш учун қуйидагиларни ўқишни тавсия қилибдилар:

1. Фотиҳа сурасини 3 марта;
2. Ихлос сурасини 3 марта;
3. “Ҳасбуналлооҳу ва ниъмал вакиил (- Бизга Аллоҳ таоло кифоядир ва Ул Зот энг яхши вакилдир)” дуосини 313 марта.

Шайх Муҳаммад Тақий Усмоний (ҳафизаҳуллоҳ) туш кўрган кишининг гапини айтиб бўлиб шундай дедилар: “Тўғри, туш Қуръони Карим ва ҳадиси шарифдай шаръий ҳужжат бўлмаса-да, бизга туш орқали бирор ҳушхабар келса, одатда унга амал қилиш фойдадан холи бўлмайди. Шунинг учун тушни кўрган биродаримиз барчага манфаатли бўлишини умид қилиб, мендан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мазкур тавсияларини тарқатишимни илтимос қилди. Қайси бир мусулмон мазкур тавсияларни астоидил бажарса, Аллоҳ таоло уни бу “КОРОНАВИРУС” вабосидан Ўз ҳифзида сақлашини умид қиламиз. Аллоҳ таоло барчамизни паноҳида асрасин.

Ғиёсиддин Ҳабибуллоҳ таржимаси


☝️АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!!✔️

➡️https://telegram.me/ziyoratgohh
•┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈•
Forwarded from Romitaniy.uz (Бобир Жураев)
👇#албатта ўқинг👇
КОРОНАВИРУС ЮЗАСИДАН ШАЙХ ТАҚИЙ УСМОНИЙ ТАВСИЯЛАРИ

Замонамиз алломаси, фақиҳи, Покистон диёри собиқ бош қозиси, муфтий шайх Муҳаммад Тақий Усмоний (ҳафизаҳуллоҳ) айтадилар:

“Кеча бир солиҳ киши телефондан менга алоқага чиқди. Мен у кишини танийман. Тушида кўп бора Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни зиёрат қилиб туриши ҳақида хабарим бор эди. Айтишича, кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни тушида кўрибди. Ул зот ҳозирги кунда ҳаммани ташвишга солаётган вабо ва бошқа барча ёмонликлардан сақланиш учун қуйидагиларни ўқишни тавсия қилибдилар:

1. Фотиҳа сурасини 3 марта;
2. Ихлос сурасини 3 марта;
3. “Ҳасбуналлооҳу ва ниъмал вакиил (- Бизга Аллоҳ таоло кифоядир ва Ул Зот энг яхши вакилдир)” дуосини 313 марта.

Шайх Муҳаммад Тақий Усмоний (ҳафизаҳуллоҳ) туш кўрган кишининг гапини айтиб бўлиб шундай дедилар: “Тўғри, туш Қуръони Карим ва ҳадиси шарифдай шаръий ҳужжат бўлмаса-да, бизга туш орқали бирор ҳушхабар келса, одатда унга амал қилиш фойдадан холи бўлмайди. Шунинг учун тушни кўрган биродаримиз барчага манфаатли бўлишини умид қилиб, мендан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мазкур тавсияларини тарқатишимни илтимос қилди. Қайси бир мусулмон мазкур тавсияларни астоидил бажарса, Аллоҳ таоло уни бу “КОРОНАВИРУС” вабосидан Ўз ҳифзида сақлашини умид қиламиз. Аллоҳ таоло барчамизни паноҳида асрасин.

Ғиёсиддин Ҳабибуллоҳ таржимаси


☝️АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!!✔️

➡️https://telegram.me/ziyoratgohh
•┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈•
Forwarded from Muniyr.uz
​​#албатта_ўқинг

УЙ

Расулуллоҳ с.а.в.нинг
сийратларини ўқиб унга
шунчалик берилиб кетар
эдимки, ҳатто, ўзимни ўша
даврга бориб қолгандек
сезардим. Мана, бугун ҳам шу
аҳволга тушиб ўтирибман.
Хаёлан Маккаи мукаррамани
кезиб юрганимда қулоғимга
узоқдан шодон қийқириқ
чалинди. Ўша томонга қараб
кета бошладим. Одамлардан
сўраб овоз чиқаётган уйни
топиб бордим. Эски, камбағал
одамникилиги кўриниб турган
бу маскандан этни чулғаб
олувчи меҳр нури майин
таралиб турарди. Секингина
эшикдан мўраладим: ҳовлида
ғужурлашиб катта-кичик
болалар ўйнар,бир четда
юзини қўлига қўйиб ўтирган
аёл уларга муҳаббат билан
жилмайиб боқиб турар эди.
Кейин болаларга бир-бир
назар сола бошладим.
Ҳаммаси бир-бирига жуда
ўхшайди, беғубор юзчаларида
аллақандоқ ялтироқлик бор
эди. Айниқса биттаси. Қараган
кишининг кўзи қамашадиган
даражада истарали,
кийимлари озода,кўзлари
теран ақл билан боқар эди.
Беихтиёр узоқ маҳлиё бўлиб
термулиб қолдим. Оҳ, бу юз,
бу чеҳра, бу кўзлар… инсон
боласи ҳам шу қадар ёқимли ,
дилга яқин бўладими?
Шуъуримга, агар мингта
жоним бўлса, ҳаммаси мана
шу гўдакдан садақа бўлсин,
деган ўй келди.
Шу ҳолатда уларни кузатиб
қанча ўтирдим, билмайман,
кейин орқадан келаётган
кишининг овозини
эшитиб,ўзимни четга олдим. У
қирқ ёшлардаги келишган,
бақувват одам эди. Юзидан
шафқат ёғилиб турган бу киши
уй яқинига келиб ўтирди-да
қўлларини ёйди. Болалар у
томон югуриб келишди. Ота
биринчи бўлиб ўша – юзидан
нур ёғилиб, бошқа болалардан
ажралиб турган ўғлини
бағрига босиб, юзидан ўпди.
Кейин бошқаларни ҳам…
Мен уларни шу ҳолда ташлаб
кўчага чиқиб кетдим. Ўзимга
берилган имкониятдан
фойдаланиб Каъбани, замзам
қудуғини томоша қилиб
юрдим. Бир мунча вақт ўтиб
яна ҳалиги уй кўзимга
кўринаверди. Унинг
нимасидир мени ўзига
оҳанграбодек торта бошлади.
Нега? Бу жойда қандай сир-
синоат бор , нимаси билан
бунчалар кишини жалб этади
экан? Жавоб топиш умидида
яна ўша нурли гўшага қараб
юрдим.
Мен келганда кечки овқат
вақти бўлганди. Секин
ичкарига кирдим, шундоққина
ерга ёйиб қўйилган
дастурхон атрофида олти
бола ва ота-она қора нонни
мешдаги ёғ юқига суриб еб
ўтирар эдилар. Улар шу қадар
бахтли эдиларки…. Озгина
ноннинг ҳамма боласига
етиб,тўйдирганини кўрган
ота:“ Муҳаммадим, сен жуда
ҳам баракали боласан”, деди.
Болажон эса унга самимий
меҳр билан жилмайиб қўйди.
Бу ҳолатни қалбим кўтара
олмади. Юрагимдаги барча
ҳисларим кўзларимдан ёш
бўлиб оқди. Уйқуга ётишдан
олдин ота севимли ўғилчасини
чақириб ёнида олиб ётди. Улар
бахтли эдилар. Жуда-жуда…
Бу уй шу кунгача қурилган
қасрларнинг ҳаммасидан
улуғвор эди. Чунки унда
Аллоҳнинг Расули дунёга
келган эдилар.
Унда ота-онасиз етим қолган
гўдак иззат-икром ва қадр
топиб улғаяр эдилар.
Бу уй Пайғамбаримизга
гўдаклик шавқини бера олган
маъво эди.
Бу ҳовлида Ҳабибуллоҳга
оталик қилган севикли
амакилари Абу Толиб, у зот
“онам” дея эъзозлаган Фотима,
жондан азиз жигарлари
Ақийл, Жаъфар, Али, Жумона
ва Фохиталар яшар эди.
Бу уй ўз бағрида охирги
пайғамбарни, тириклигидаёқ
жаннатий бўлган кишиларни
камолга етказди. Бу уйда унган
ниҳолчалар кейинчалик Ислом
устунларига айландилар.
Ўзимни унутиб,
Пайғамбаримиз соллаллоҳу
алайҳи ва салламнинг
гўдаклик даврларига сайр
қилиб юрганимда, кутилмаган
қандайдир бир овоз мени
чўчитиб юборди. Хаёлим
бўлиниб, секин ортга қайта
бошладим. Шууримдан, кўз
ўнгимдан тобора узоқлашиб
бораётган бу уйда қалбим
қолиб кетаётган эди. Мен, зора
шу уйнинг бир ғиштига
айлансам эди, дея ўкинч билан
ортга қайтдим…
Мен бахтлиман, ҳеч бўлмаса
хаёлимда Саодат асрида бир
лаҳза бўлса-да яшаганим,
хаёлимда Пайғамбаримиз
соллаллоҳу алайҳи ва
салламнинг ёшлик чоғларини
кўра олганимдан жуда
бахтиёр эдим. Саҳобаларнинг
бахтини тасаввур қилиш учун
шунинг ўзи ҳам етарли эди
мен учун…
2016й

© Зебуннисо Қутбиддин


@muniyr_uz сиз билан ЖАННАТ сари...
https://t.me/muniyr_uz
🌸 Аъзо бўлишни унутманг!
Forwarded from ☆☆☆
#албатта_ўқинг
#назарингиздан_четда_қолмаси

‼️‼️‼️‼️‼️Азизлар сизлардек феъли кенг, ризқи бутунлар билан ғойибона ҳамсуҳбат қилиб турган Аллоҳу Ъазза ваЖаллага ҳамдлар бўлсин! Ўзингиз гувоҳи бўлган
@romitan_mehr_ulashaylik группамизнинг "ФАРЗАНДЛАРИМИЗНИ ИЛМ ОЛИШ ЙЎЛИДА ҚЎЛЛАБ ҚУВВАТЛАЙЛИК" номли 1-акцияси жуда кўтаринки руҳда ўтди алҳамдулиллаҳ. Болажонларимизни кўзларидаги қувончларни, ўқув қуроллари ва мактаб формалари танловида -Хохлаганимни олайми?
-Мана бу дафтардан.
-Ручкани майин ёзадиганидан олиб беринг ҳусни хатим чирйли чиқсин.
-Термузча ҳам олсам бўладими?
- Бу форма манга жуда ярашди ҳаа?
-Мактабга мана бу туфлида борсам ўртоғларим ҳайрон қолишса керак......
деган сўзларидан кўнглимиз янада болажонларимизни қалбига қулоқ солишга, уларни кўнглини олишга ва ҳеч бир бола шундай тўкиз замонда кўнгли ярим бўлмаслигига ҳаракат қилишимиз кераклигини англаб етдик. АЗИЗЛАР ҚАНИ ЭДИ СИЗ ҲАМ БИЗ БИЛАН БИРГА БЎЛИБ БОЛАЖОНЛАРИМИЗНИ ҚУВОНЧИГА ШЕРИК БЎЛГАНИНГИЗДА ЭДИ.
Ҳаттоки бир болажонимиз "Ман мана шу маршалдан олмоқчи эдим фақааат , деб кўзидан ёш оққанини айтмайсизми. Азизлар! Шошилинг, ошиқинг, бизга қўшилинг. Ин шаа Аллоҳ қиёматда Росулуллоҳ (ﷺ) билан жуда жуда яқин бўлишни хохласангиз етим болаларни бошини силанг. Ин шаа Аллоҳ @romitan_mehr_ulashaylik
группаси сизни фақат ва фақат Жаннат сари чорлайди.
Мурожаат учун Телефон рақамлари
93 450 32 56
99 528 55 56
Forwarded from Muniyr.uz
#албатта_ўқинг
( كَلَّا ۖ بَل لَّا تُكْرِمُونَ الْيَتِيمَ )
Йўқ! Балки Сизлар етимларни икром қилмассизлар.

( وَلَا تَحَاضُّونَ عَلَىٰ طَعَامِ الْمِسْكِينِ )
Бир-бирингизни мискинларга таом беришга ундамассизлар.

( وَتَأْكُلُونَ التُّرَاثَ أَكْلًا لَّمًّا )
Ва меросни шиддатла ейсизлар.

( وَتُحِبُّونَ الْمَالَ حُبًّا جَمًّا)
Ва молни кўп яхши кўрасизлар.

( كَلَّا إِذَا دُكَّتِ الْأَرْضُ دَكًّا دَكًّا )
Йўқ! Вақтики, ер зилзилага тушиб парча-парча бўлиб кетса.

( وَجَاءَ رَبُّكَ وَالْمَلَكُ صَفًّا صَفًّا )
Ва Роббинг ва фаришталар саф-саф бўлиб келса.

( وَجِيءَ يَوْمَئِذٍ بِجَهَنَّمَ ۚ يَوْمَئِذٍ يَتَذَكَّرُ الْإِنسَانُ وَأَنَّىٰ لَهُ الذِّكْرَىٰ )
Ва ўша кунда жаҳаннамни келтирилса, ўша кунда инсон эслайдир. Лекин бу эслашдан энди не фойда?!
( يَقُولُ يَا لَيْتَنِي قَدَّمْتُ لِحَيَاتِي )
У, афсуски, (охират) ҳаётимга ҳам бирор нарса тақдим қилсам бўлар экан, дейдир.

Фажр сураси (17-24) оятлари

@muniyr_uz сиз билан ЖАННАТ сари...
https://t.me/muniyr_uz
🌸 Аъзо бўлишни унутманг!
Forwarded from Muniyr.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#энг_бахтиёр_оила
#албатта_ўқинг

Эр ҳам аёлининг шахсияти калитини кашф қилиши даркор!

Ҳар бир эркакнинг шахсиятига кирадиган калити бўлади. Аёл киши мана шу калитни қўлга киритиши лозим. Оила раҳбари баъзида ўз аҳли билан муҳаббатда яшаб бахт ҳис қилса, баъзида хотини у хуш кўрадиган нарсаларни қилишини кўриб хурсанд бўлади. У учун безанади, мазали таомлар тайёрлайди, ўзгача ҳолатда кутиб олади.
Шунингдек, эр ҳам аёлининг шахсияти калитини кашф қилиши даркор. Саодат шу орқали қўлга киритилади. Бундан бошқа йўлнинг эшиклари ёпиқдир, калитсиз уларни очиб бўлмайди.

Шайх Юсуф Хаттор Муҳаммад
«Оила — бахт-саодат маскани»

Ғиёсиддин Ҳабибуллоҳ таржимаси

-Солиҳа синглим турмуш ўртоғингизни покиза кийинтириб хушбўйликлар сепиб Жумъага кузатинг.
-Оиласининг Султони (Бек йигитлар)аёлингизга Жумъа совғасини олишни унутманг.

Жу
мъа айёмингиз муборак бўлсин!

Ои
лавий бахт, хотиржамлик, гўзал ибодатлар ҳамроҳингиз бўлсин. Амийн!

➡️ Манзилимиз: 📖 @muniyr_uz Сиз билан ЖАННАТ сари...
https://t.me/muniyr_uz
Forwarded from .
#албатта_ўқинг !
Ким у РУВАЙБИЗОЛАР!

Абуҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.
Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам:
“Одамларга  фрибгарлар билан тўлиб тошган бир замонлар келади.
Ёлғончилар, ростгўй каби, ростгўйлар эса ёлғончидек кўрилади.
Хоинлар  амонатгўйдек, амонатгўйларга хоин каби қаралади.
Рувабизолар гапирадиган замон бўлади.
- Саҳобалар: Ё росулуллоҳ ким у рувайбизолар?
- Росулуллоҳ: авом ҳалқ номидан гапирувчи  паскаш” дедилар.

  ┉┅━❀🍃💐🍃❀━┅┉
    Аллоҳга омонатсиз
  ┉┅━❀🍃💐🍃❀━┅┉

https://t.me/Romitoniy_uz
#албатта_ўқинг

КЎП ЎҚИШ КЕРАК БЎЛГАН ҚУРЪОНИЙ ДУО

«Лаа илааҳа иллаа анта субҳаанака инний кунту миназ золимийн».

«Сендан ўзга Илоҳ йўқ, Сен поксан,
албатта, мен золимлардан бўлдим».

(Анбиё сураси, 87-оят).

Баъзи солиҳлар ушбу оят ҳақида шундай дейишган:

«Бунда тавҳид, тасбеҳ ва истиғфор бор».

Аллоҳ таоло Юнус алайҳиссаломни шу дуони қилганларидан сўнг балиқнинг қорнидан ташқарига чиқариб, нажот берган. Шунинг учун ғамга ботган, бошига мушкул тушган, иши битмаётган кишиларга шу дуони кўп айтиш тавсия қилинган.


📚Зиё истаганлар учун!
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
#албатта_ўқинг

АГАР БАНДА ЎЗИГА ЮҚОРИ БАҲО БЕРСА...

Нақлга кўра, Жаброил алайҳиссалом:
«Эй Юсуф! Бир куни кўзгуга қараган вақтингизни эслайсизми?» – дедилар

«Ҳа, эслайман», – дедилар.

«Ўшанда кўнглингиздан нима кечган эди?» – дедилар.

«Кўнглимда, агар қул бўлганимда (қийматим баланд бўлиб) мени сотиб олишга ҳеч кимнинг пули етмас эди, деган эдим», – дедилар.

Жаброил алайҳиссалом дедилар: «Бугун ўша кунингиз келди! Туринг, энди ўз қийматингиз ва нархингизни кўрасиз!».

Бирор банда ўзига юқори баҳо берса, унинг ҳеч қандай қиймати бўлмайди, чунки нафснинг ҳеч қандай қиймати бўлмас.

Жаноб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Аллоҳ таоло сизларнинг ҳуснларингизга ҳам, жамолларингизга ҳам, бойликларингизга ҳам, сўзларингизга ҳам қарамайди, лекин сизларнинг қалбларингизга ва ниятларингизга қарайди».

"Баҳрул-маҳабба" асаридан.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
📚Зиё истаганлар учун
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
#албатта_ўқинг

Дунё яралгандан бери қабрда ётганларнинг биргина орзуси бор бўлиб, у ҳам улар учун ушалмас орзу экан. Улар, қани эди, бизни Аллох таоло бир маротаба, бир лаҳзага шу дунёга қайтарса-ю, бошимизни саждага қўйиб ҳеч бўлмаганда бир маротаба “Субҳана роббиял аъло” деб олсак, дер эканлар. Бу ушалмас орзу бизнинг кўлимизда нақд турибди. Биз хоҳлаганимизча сажда қилишимиз мумкин. Аммо биз бу нарсадан ғафлатдамиз, шайтоннинг алдови билан, ажал бизга ҳали — бери етмайдигандай туюлади.》

📚Зиё истаганлар учун!
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
#албатта_ўқинг
Ҳар бир Равзага кириб, намоз ўқиган киши, бу Суфани кўрган бўлиши керак,
Ҳа бу ўша, Ҳазрати Пайғамбаримизнинг фақир саҳобаларига ошиён бўлган жой.
Улар шу ерда таълим олдилар, овқатландилар, ухладилар, яшадилар.
Муаллим буюк эди, бу ердан буюклар чиқди.
Улардан бири муҳаддислар шайхи, Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу эдилар.
Кирганда бир қараб ўтинг, бу ердан не зотлар ўтганига қалб оинасидан назар солинг!!!
https://t.me/bobirromitaniy
⚡️⚡️⚡️#Албатта_ўқинг!

✍️ Умар ибн Абдулазиз ўгитлари!

🌷🌱🌷🌱🌷🌱🌷🌱🌷🌱🌷

☺️🌷  Камтарлик илмга, кечириш сабрга ярашади. Бу дунёда бундан ортиқ ярашадиган нарсанинг ўзи йўқ.

🌱🔸  Эй инсонлар, қалбингизни гўзал қилинг, юзингиздан нур ёғилиб турсин. Ҳаётда тирик мурда бўлиб, бирор яхшилик қилмай яшаган одамнинг аҳволига вой.

🌱🔸  Ўзини жаҳолат ботқоғидан қутқазиб, илм олишга интилмаган киши Аллоҳ марҳаматидан маҳрум бўлади.

🌱🔸  Ўғлим, ғафлат уйқусидан уйғон. Ўлим қачон келишини билмайсан. Шунинг учун савоб ишларга шошил, токи охиратинг обод бўлсин.

🌱🔸  Билиб-билмай амал қилишдан сақланинг.

🌱🔸  “Билмайман” деб тан олишни билиш илмнинг ярмини эгаллаш билан баробар.

🌱🔸  Суҳбатлашганда Қуръоннинг гўзал оҳанги билан суҳбатлашинг. Агар бунга қийналсангиз, энг ширин ва чиройли сўзлар билан суҳбатлашинг. Аллоҳ хушмуомала кишиларни севади.

🌱🔸  Ким Аллоҳдан қўрқса, Аллоҳ уни сақлайди. Ким Аллоҳга таваккул қилса, Аллоҳ унга кифоядир. Ким Аллоҳга шукр этса, У унга зиёда қилади.

🌱🔸  Шошқалоқлик, жаҳл ва нафсдан ўзини қўриқлай олган бандага Аллоҳнинг раҳмати бўлсин.

🌱🔸  Ризқингизни ҳалол йўл билан топинг. Ҳалол йўлдан юрсангиз, сизга оид ризқни тоғлар тўсиб қўйса ҳам,
албатта, сизнинг олдингизга келади.

🌱🔸  Аллоҳдан паноҳ тиланг, токи қиёматда сизни марҳамат қилинганлардан айласин.

🌱🔸 Дунё ҳеч кимга вафо қилмайди. Аввал сизни шоҳ қилади. Дунёга берилиб кетгач эса сизни гадога айлантиради.

🌱🔸  Ўз қадрингни бил. Яхши  кунингда ҳамдам, ёмон кунингда душман бўладиган риёкор билан эмас, балки савобнинг қадрига етадиган, нафс бандаси бўлмаган, оғир кунда ҳам дўстини ўйлайдиган инсон билан дўст бўл.


☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

📚Зиё истаганлар учун!
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
#албатта_ўқинг

КЎП ЎҚИШ КЕРАК БЎЛГАН ҚУРЪОНИЙ ДУО

«Лаа илааҳа иллаа анта субҳаанака инний кунту миназ золимийн».

«Сендан ўзга Илоҳ йўқ, Сен поксан,
албатта, мен золимлардан бўлдим».

(Анбиё сураси, 87-оят).

Баъзи солиҳлар ушбу оят ҳақида шундай дейишган:

«Бунда тавҳид, тасбеҳ ва истиғфор бор».

Аллоҳ таоло Юнус алайҳиссаломни шу дуони қилганларидан сўнг балиқнинг қорнидан ташқарига чиқариб, нажот берган. Шунинг учун ғамга ботган, бошига мушкул тушган, иши битмаётган кишиларга шу дуони кўп айтиш тавсия қилинган.

♻️Бошқаларга ҳам юборинг!
Улашувчи ҳам амал қилганли савобини олади, Ин Ша Аллоҳ!🤲🏻

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

📚Зиё истаганлар учун!
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
#албатта_ўқинг
Ибн Қоййим роҳимаҳуллоҳ айтди: “Ким ёшлигида Аллоҳнинг ибодатини гўзал тарзда адо қилган бўлса, кексайган вақтида Аллоҳ унга ҳикмат ато этади.
Аллоҳ таолонинг ушбу сўзини ўйлаб кўргин: «Вояга етган вақтида унга ҳукмни ва илмни бердик. Гўзал иш қилувчиларни шундай мукофотлаймиз», Юсуф сураси, 22-оят.

“Мифтаҳу дорис саъаада”(Саодат ҳовлисининг калити) асаридан.

👉https://t.me/bobirromitaniy
#албатта_ўқинг
Подшоҳ вазиридан сўради: “Нега анави ходимимни ўзимдан кўра бахтиёрроқ юрганини кўраман?  Ахир унинг ҳеч вақоси бўлмаса, менда бўлса бойлик, мол-мулк ва барча нарсанинг эгалиги бўлса? Яна мени кўнглим тўлмайди, инжиқ бўламан?
Вазир  жавоб берди: “У билан “тўқсон тўққиз” қоидасини тажриба қилиб кўринг, тушуниб оласиз”. Подшоҳ: “Тўқсон тўққиз” қоидаси нима экан?” дея сўради. Вазир: “Тунда сездирмай келиб, ходимнинг уйи эшиги олдига тўқсон тўққиз динорни қўясиз ва бир парча қоғозга “мана шу юз динор сенга ҳадядир” деб ёзиб қолдирасиз. Секин эшикни қоқиб кетиб қоласизда, бир четдан нима бўлишини кузатиб турасиз”, деди. Подшоҳ вазирининг айтганини қилди ва четдан кузата бошлади. Ходим эшикни очди ва нарсани олиб, ундаги ёзувни ўқиди. Сўнгра динорларни санаб кўрди-да, “ҳойнаҳой, бир динор ташқарида тушиб қолган бўлса керак” дея оила аъзоларини ҳам уйғотиб чақирди ва ҳаммалари бирга кўчадан уни излашга тушишди. Тун ўтиб, тонг ҳам отдики, уни топа олишмади. Уйнинг эгаси етмаётган динорни топа олишмаганидан қаттиқ жаҳли чиқди ва уларни урушиб, заҳрини сочди.
Эртасига ходим туни билан ухламай пул қидириб чиққани учун ҳам ишга ҳаёли паришон ҳолда келди ва юзи буришган, қовоғи солиқ, аҳволидан нолиган ҳолда подшоҳнинг олдига рўбаро бўлди.
Ана шунда подшоҳ “тўқсон тўққиз”нинг маъносини англади.
Биз ана шундаймиз. Аллоҳ таоло бизга ато этиб қўйган тўқсон тўққиз неъматни унутамизда, ўша “йўқотилган” биттасини излаш билан умримизни ўтказиб қўямиз... Аллоҳ таоло бизга тақдир этмагани излаш билан ўтказиб қўямиз. Унинг ҳикматини англамаймиз, кўнглимиз тўлмайди ва ичида кўмилиб юрганимиз неъматларни эса унутамиз.
Бас, ундан кўра тўқсон тўққиз неъмат билан ҳузурларинглар, улардан баҳраманд бўлинглар. Аллоҳдан Унинг фазлини сўранглар, асло санаб адоғига ета олмайдиганимиз, шукрини келтира олмайдиганимиз неъматларига шукр қилинглар.
“Ва Роббингиз сизга: «Қасамки, агар шукр қилсангиз, албатта, сизга зиёда қилурман. Агар куфр келтирсангиз, албатта, азобим шиддатлидир», деб билдирганини эсланг.” Иброҳим сураси, 7-оят.


Хожа Саид Пўлот жомеъ масжиди имом хатиби Бобир домла тайёрлади.
👉https://t.me/bobirromitaniy
​​💵 ДУНЁ ТИЖОРАТЛАРИДАН БИР МУДДАТГА БЎШАБ ОХИРАТ УЧУН ТИЖОРАТ ҚИЛИБ ҚОЛИНГ.

#Албатта_ўқинг

Аллоҳ сизга яхшиликлар берсин, Бизга ота онамиздан ҳам кўп яхшиликлар қилган, жаҳаннамга абадий тушиб кетишлигимиздан сақлаб шунга сабабчи бўлган, суюклигимиз Муҳаммад алайҳиссаломга ўн бор саловот айтишликга 2 дақиқа вақтингизни аяманг.

أَللَّهُمَّ صَلِّ وَسَلِّمْ وَبَارِكْ عَلَيْهِ.

1. 💭 “Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ъалайҳ”.

أَللَّهُمَّ صَلِّ وَسَلِّمْ وَبَارِكْ عَلَيْهِ.

2. 💭 “Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ъалайҳ”.

أَللَّهُمَّ صَلِّ وَسَلِّمْ وَبَارِكْ عَلَيْهِ.

3. 💭 “Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ъалайҳ”.

أَللَّهُمَّ صَلِّ وَسَلِّمْ وَبَارِكْ عَلَيْهِ.

4. 💭 “Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ъалайҳ”.

أَللَّهُمَّ صَلِّ وَسَلِّمْ وَبَارِكْ عَلَيْهِ.

5. 💭 “Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ъалайҳ”.

أَللَّهُمَّ صَلِّ وَسَلِّمْ وَبَارِكْ عَلَيْهِ.

6. 💭 “Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ъалайҳ”.

أَللَّهُمَّ صَلِّ وَسَلِّمْ وَبَارِكْ عَلَيْهِ.

7. 💭 “Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ъалайҳ”.

أَللَّهُمَّ صَلِّ وَسَلِّمْ وَبَارِكْ عَلَيْهِ.

8. 💭 “Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ъалайҳ”.

أَللَّهُمَّ صَلِّ وَسَلِّمْ وَبَارِكْ عَلَيْهِ.

9. 💭 “Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ъалайҳ”.

أَللَّهُمَّ صَلِّ وَسَلِّمْ وَبَارِكْ عَلَيْهِ.

10. 💭 “Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ъалайҳ”.


Айни дамда сиз Пайғамбаримиз башорат қилган қуйидаги ютуқларга эришдингиз.

Расулуллоҳ ﷺ айтдилар: «Умматимдан ким менга холис бўлиб қалбидан бир дона саловат айтса, Аллоҳ унга шу сабаб;
- ўнта раҳмат йўллайди,
- ўн даражага кўтаради,
- ўнта ҳасанот ёзади,
- ўнта хатосини ўчиради».
(📚Насоий, Табароний, Баззор)

💰Энди шу савобларингизни кўпайтиришлик учун тижорат қилинг. Бу учун сиздан икки дақиқа вақт кетади.
‌‍‌‌‌‌‍‌‌‌‌‍‌‍‌‌‌‍

‌‌‍‌‌‌‌‌‌‍‌‌‌Яқинларингизни ҳам кўп саловот айтишларига сабабчи бўлинг!
‌‌
Набий ﷺ: «Ким бир яҳшиликка бировни йўллаб қўйса унга ўша ишни қилганлик ажри бор» (Муслим ривояти)

Аллоҳ сизни яхшиликлар билан мукофотласин. Амийн!

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
📚Зиё истаганлар учун!
👇
https://t.me/imomalbuxoriy1