🕌Равдатул Ҳудаия🕌
358 subscribers
1.6K photos
1.4K videos
11 files
4.66K links
Download Telegram
#ибрат

1238-йилда
Муҳаммад ибнул Аҳмар Андалус мусулмонларининг сўнги умидига айланган Гранада шаҳрига музаффар ҳолда кириб келди.

Халқ уни
"Музаффар, ғолиб" деб олқишлай бошлади. Шунда у нафақат тарихга, балки Гранададаги Ал-ҳамро саройининг деворларига ҳам муҳрланган машҳур сўзини айтди: "Ва ла ғолиба иллаллоҳ" (Аллоҳдан ўзга ғолиб зот йўқ).

https://t.me/joinchat/AAAAAEzKDHU02Opn-xhmxQ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ибрат

Америкадаги ҳайвонот боғларининг бирида янги туғилган шинпанзе боласини олиб, хасталикдан муолажа қилишади. У тузалгач яна жойига қўйиб қўйишади. Бир неча кун боласини кўрмаган она шинпанзенинг бунга муносабатини қаранг.

Гап "она" ҳақида кетганида мавжудоту махлуқотларнинг қайси турига оидлиги аҳамиятни йўқотади.

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!


https://t.me/imamul_huda
#ибрат

Бургутдан сўрашибди:
- Ерга тушиб кетишдан қўрқмайсанми?
Бургут кулибди ва шундай жавоб қилибди:
- Мен одам эмасманку, бироз кўтарилсам ўзимни йўқотиб, ҳаволаниб кетсам. Мен чўққида турганимда кўзларим мудом ерда бўлади.


Қоронғулик нурдан, ёлғон тўғридан қочар
Қуёш ёлғиз бўлса ҳам атрофга нурин сочар.
Ўкинма, тўғриларнинг қисмати ёлғизлик!
Қарғалар гала бўлиб, бургут ёлғиз учар!


Айтишларича бургутлар бўрон бўлишини олдиндан сезаркан. Бошқа жониворлардан фарқли ўлароқ, бургутлар бўрондан яшириниш ўрнига, бўрон бошланишидан олдин қанотларини кенг ёзиб, кучли шамолни хавода қарши олар экан. Бўрон кучайган сари кучли шамол уларни янада юқорига кўтариб юборавераркан. Шундай қилиб, кучли бўрон бургутларнинг қанотлари остидан ўтиб кетар экан.

Инсон ҳаётида ҳам турли қийинчиликлар юзага келса, бургут сингари ундан усталик билан фойдаланиш лозим.


Ҳузурингиздаги нарса тугайдир. Аллоҳ таоло ҳузуридаги нарса эса боқийдир.

Шақиқ Балхий.
#ибрат

Доктор Муҳаммад Ротиб Набулсий ҳафизаҳуллоҳ: "Фарзандлар оилада қулоқлари билан эмас, кўзлари билан таълим оладилар" деганлар.

Болангнинг кўз ўнгида фақирга моддий ёрдам беришинг, садақа ҳақидаги мингта дарсга тенгдир.

Болангнинг кўз ўнгида ахлатни чиқинди ташлайдиган жойга ташлашинг, поклик, тозалик ҳақидаги панд-насиҳатлардан таъсирлироқдир.

Тарбияда ўзимиз намуна бўлайлик!
https://t.me/imamul_huda
#ибрат

Дунё ҳаёти бир тушдан иборатдир. Дунёда мол-давлат соҳиби бўлишлик, худди тушида хазина топиб олган киши кабидир. Дунё моли наслдан наслга ўтиб келади, аммо ҳар доим дунёда қолиб кетаверади...

Жалолиддин Румий.



https://t.me/imamul_huda
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ибрат

«(Эй Муҳаммад! Бутун борлиқни) яратган Зот бўлмиш Раббингиз исми билан ўқинг! (У) инсонни лахта қондан яратди. Ўқинг! Раббингиз карамлидир. У (инсонга) қалам билан (ёзишни ҳам) ўргатди, У инсонга билмаган нарсаларини билдирди».
Алақ сураси, 1–5 оятлар.

Роббимиз олдида қандай узримиз қолди?



@imamul_huda
#назм #ибрат

ҚОЛГАНЛАРГА САЛОМ ЎЛСИН

Биз дунёдан кетар бўлдик,
Қолганларга салом ўлсин.
Бизнинг учун эзгу дуо
Қилганларга салом ўлсин.

Ажал букар белимизни,
Сўйлатмайин тилимизни,
Бемор эдик, ҳолимизни
Сўрганларга салом ўлсин.

Таним ошкор очилгайдир,
Ёқасиз тўн бичилгайдир,
Бизни ўпгай бир важҳ ила
Ювганларга салом ўлсин.

Азроил олгайдир жонимиз,
Қурир томирда қонимиз,
Ёйиб, танга кафанимиз
Урганларга салом ўлсин.

Кетар бўлдик Дўстимизга,
Етолмадик қасдимизга,
Намоз учун устимизда
Турганларга салом ўлсин.

Бунда ҳар ким кетмай нетар
Борса келмас йўлга кетар,
Бизнинг ҳолимиздан хабар
Олганларга салом ўлсин.

Мискин Юнус сўзлар сўзи,
Қонли ёшга тўлмиш кўзи,
Билмаган не билсин бизи
Билганларга салом ўлсин!

Юнус Эмро
https://t.me/imamul_huda
#ибрат

Ҳаётдан бир ибрат...

Қадимда подшоҳлардан бири дурадгорни ўлимга ҳукм қилди. Хабар етиб боргач уни хотири паришон бўлиб, уйқуси қочди. Аёли айтди: «Эй завжим, ухланг, Робб битта, йўл эса кўп. Бу сўз унинг қалбига хотиржамлик солди. Кейин ухлаб қолди. Эрталаб эшик таққиллади. Дурадгор аёлига маҳзун қараб қўйди. Қаттиқ хўрсиниб, қалтираб эшикни очди. Эшик олдида икки соқчи майус турарди.
-Тез бўл! Подшоҳ оламдан ўтди. Унга тобут ясашинг керак.
Дурадгор табассум қилиб аёлига қаради. Аёли эса:
- Мен нима дегандим. Робб Ягона, йўл кўп, дея кеча айтган сўзини яна такрорлади.

Ибрат ва хулоса

Банда тахмин қилади, Аллоҳ тадбир қилади. Шикоятларингизни Унинг Ўзигагина ҳавола этинг!


https://t.me/imamul_huda 🕌🌙

Ravdatul Hudaiyadan 🕌🌙

Ustoz Abdulhamid Hanafiy Samarqandiy 🕌🌙
#ибрат

BESHTA FOYDALI MA’LUMOT

1. Azon nihoyasiga yetgach, uning duosini aytganingizdan so‘ng o‘zingizni ijobat bo‘ladigan duodan mahrum qilmang.
2. Namoz o‘qiyotganingizda gunohlaringiz qayerga qo‘yiladi?
Rasululloh sollallohu alayhi vasallam dedilar: «Agar banda namoz o‘qishga kirishsa, uning barcha gunohlari boshiga va yelkasiga qo‘yiladi. Ruku’ va sajda qilganda esa gunohlari undan soqit bo‘ladi.
Ey namozini shoshib o‘quvchi do‘stim! Gunohlaring sendan soqit bo‘lishi uchun imkon qadar ruku’ va sajdalaringni komil qil.Bunday ajr mukofotni o‘tkazib yuborma.
3. Har namozdan so‘ng Oyatal Kursiyni o‘qisangiz, siz bilan jannat orasida faqat o‘lim qoladi.
4. Namozni tugatganingizdan so‘ng shoshilmang, bir oz muddat o‘tiring, chunki farishtalar Robbingizning huzurida siz uchun duo qiladilar.
5. Bir soliha ayol vafot etibdi. Uning qabrining tuprog‘idan xush bo‘y hid taralardi. Buning boisini eridan so‘raganlarida u, ayolim har doim uxlashdan avval "Mulk" surasini tilovat qilishni tark qilmas edi, bu uning odatiga aylangan edi, dedi. Mulk surasini o‘qishga haris bo‘ling. Chunki u qabr azobidan najot beruvchidir.
ㅤㅤㅤㅤ
Manzilimiz 》

https://t.me/imamul_huda
#ибрат

Ибн Муборак раҳимаҳуллоҳдан:
- Инсонга берилган энг яхши нарса нима?-деб сўрашди.
-Ақл ,-дедилар.
-Агар, у бўлмаса-чи?-дейишди.
- Чиройли одоб ,-дедилар.
-Агар , у ҳам бўлмаса-чи?.
- Маслаҳат берадиган меҳрибон дўст,-дедилар.
-Агар, у бўлмаса-чи?.
-Узун сукут,-дедилар.
- У ҳам бўлмаса-чи? - деб сўрашди.
-Тезда ўлиш,-дедилар.
Гуноҳларга миниш қалбларни ўлдиради,доим гуноҳ қилавериш  хорликни келтиради, гуноҳларни тарк этиш қалбларнинг ҳаётидир. Сен нафсингга қарши исён қилишни ихтиёр эт!

Абдуллоҳ ибн Муборак

Яқинларингизга ҳам улашинг!

https://t.me/Abdulhamid_Hanafiy