"ДЕХҚОНЧЕК"ЖЎРАЛАР
15 subscribers
122 photos
37 videos
2 files
83 links
Шомирза.ҚУРБОНОВ канали
Download Telegram
Forwarded from Xatib.uz
Ихлос

Убайд ибн Умайр роҳимаҳуллоҳ айтади:
“Инсонлар қиёмат кунида мисли кўрилмаган очлик билан, мисли кўрилмаган чанқоқлик билан ва яланғоч ҳолатда тириладилар. Ким Аллоҳ учун бировга таом берган бўлса Аллоҳ уни тўйдиради. Ким Аллоҳ учун бировни суғорган бўлса Аллоҳ уни суғоради. Ким Аллоҳ учун бировни кийдирган бўлса Аллоҳ уни кийинтиради”.

Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.me/joinchat/AAAAAEim9rpbbJ9yYzZMxQ
Forwarded from Xatib.uz
Ихлос

Имом Жунайд роҳимаҳуллоҳ айтади:
“Ихлос Аллоҳ билан банда орасидаги сирдир. Уни малак билмайдики, ёзса. Уни шайтон билмайдики, бузса, ҳою-ҳавас оғдириб юборса!”.


Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.me/joinchat/AAAAAEim9rpbbJ9yYzZMxQ
Forwarded from Xatib.uz
ЗАМОН

Аббосий халифалардан бўлмиш Ҳорун ар-Рашид Маън ибн Зоида роҳимаҳуллоҳдан сўради:
- “Эй Маън! Замон ҳақида нима дейсан?”.
Маън деди:
- “Замон сизсиз эй мўъминлар амири! Сиз яхши бўлсангиз замон ҳам яхши бўлади, сиз айнисангиз замон ҳам бузилади”.
(Ибн Абди Роббиҳи Андалусий, "Ал-Иқдул Фарид")


Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.me/joinchat/AAAAAEim9rpbbJ9yYzZMxQ
Forwarded from Xatib.uz
Васият

Аҳмад Рифоий раҳимаҳуллоҳ айтадилар:
"Саййидим Абдулмалик ал-Харнутий қаддасаллоҳу сирраҳуга айтдим:
- Менга васият қилинг!
У зот дедилар:
- Эй Аҳмад! (Тўғри йўлдан) Бурилган киши ета олмайди. Шак қилган киши нажот топмайди. Ким ўзида нуқсон кўрмаса унинг барча вақти нуқсондир.
Мен бир йил мобайнида у зотнинг васиятларини такрор қилиб юрдим. Бошимга бир фикр келса дарҳол уни эслар эдим. Шунда у фикр кетар эди.
Кейинги йилда у зотни яна зиёрат қилиб қайтаётган пайтда:
- Эй саййидим! Менга васият қилинг, дедим.
У зот дедилар:
- Эй Аҳмад! Табибларда иллатнинг бўлиши, ақл эгаларида нодонликнинг бўлиши, муҳаббат аҳлида жафонинг бўлиши қандоқ ҳам қабиҳ иш!
Мен у зотнинг ҳузуридан чиқиб бир йил уни такрор қилиб у зотдан ва васиятидан манфаат олиб юрдим.
(“Бурҳонул-Муаййид”)


Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.me/joinchat/AAAAAEim9rpbbJ9yYzZMxQ
Forwarded from Xatib.uz
Синиқ қалб

Ривоят қилинадики, Аллоҳ таоло Мусо алайҳис саломга ваҳий қилди:
"Эй Мусо! Менга хазинамда бўлмаган нарсани келтир".
Мусо алайҳис салом сўрадилар:
"Эй Роббим! Сен оламлар Роббиси бўлсанг, Сенинг хазинангда нима бўлмаслиги мумкин?!".
Аллоҳ таоло деди:
"Эй Мусо! Менинг хазинам кибриё, азизлик, улуғлик ва қудратга тўла. Аммо унда ўзни паст тутиш, синиқлик ва мискинлик йўқдир. Мен қалблари Менинг учун синиқ кишилар ҳузуридаман. Эй Мусо! Менга яқин бўлгувчилар булардан кўра буюкроқ нарса ила менга яқин бўлиша олишмайди".
(“Бурҳонул-Муаййид”)


Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.me/joinchat/AAAAAEim9rpbbJ9yYzZMxQ
Forwarded from Xatib.uz
Умар ибн Абдулазиз васияти

Умар ибн Абдулазиз вафотидан олдин касал бўлиб ётганида Маслама ибн Абдулмалик уни кўргани кириб, «Эй мўминларнинг амири, фарзандларингизни одамларга муҳтож ҳолда ташлаб кетмоқдасиз. Уларга мени васий қилинг, ишларига бош бўлай, ахир уларга на мол-давлат қолдирдингиз, на бошқа нарса», деди.
Умар ибн Абдулазиз: «Эй Абу Саъид, болаларимга китобни нозил қилган Аллоҳ кифоя. У Зот солиҳларни дўст тутади», деди. Сўнг Умар фарзандларини чақирди. Улар ўн тўртта эди. Уларга бирма-бир қараб чиқди. Улар дағал кийимларда эдилар. Кўзларидан ёш оқиб, уларга шундай деди: «Сизларга васиятим шуки, улуғ Аллоҳга тақво қилинглар. Кичикларингиз катталарингизни ҳурмат қилсин, каттангиз кичикларга раҳм қилсин». Кейин Масламага шундай деди: «Эй Абу Саъид, болаларим икки ҳолатдан бирида бўлади: Аллоҳнинг тоатида бўлишса, Аллоҳ уларни ҳаргиз ташлаб қўймайди. Аллоҳга маъсиятда бўлишса уларга мол билан ёрдам беришни хоҳламайман. Туринглар, болаларим, Аллоҳ сизларни сақласин, тавфиқ берсин». Кейин Ражо ибн Ҳайвани чақирди. Иккови холи қолгач, деди: «Эй Ражо, ўлим яқинлашиб қолди. Мен сенга ҳеч кимга топширмаган бир ишни топширмоқчиман. Мен ўлсам, мени қабрга қўядиганлардан бири сен бўлгин. Қабрим устига тупроқ тортилиб, ғишт қўйилганда бир ғиштни кўтариб, юзимни очиб қара. Мен ўз қўлларим билан уч кишини қабрга қўйганман, уларнинг қабрини очиб кўрганимда юзлари қорайиб кетган, кўзлари ўрнидан чиқиб кетган эди. Эй Ражо, юзимни очиб кўр. Агар менинг юзим ҳам қорайган бўлса, буни сир тут, ҳеч кимга айтма. Бундан бошқа нарсани кўрсанг, бунинг учун Аллоҳга ҳамдлар айт».
Ражо айтади: «Мен Умар ибн Абдулазизнинг буюрганини қилдим. Унинг қабрига ғишт урилгач, бир ғиштни олиб, қабрга қарадим. Унинг юзи тўлин ойдек балқиб турар эди».
("Солиҳлар гулшани")


Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.me/joinchat/AAAAAEim9rpbbJ9yYzZMxQ
Forwarded from Xatib.uz
ҒИЙБАТНИНГ ЗАРАРЛАРИ

1. Ғийбатчи дўзахда сассиқ ва ифлос нарсаларни еб, азобланади.

2. Ғийбатчи қабрида Аллоҳ таолонинг азобига дучор бўлади.

3. Ғийбатчидан иймон нури ва Ислом асари кетади.

4. Ғийбат қилинган шахс кечирмагунича ғийбатчининг гуноҳи кечирилмайди.

5. Ғийбат бардавом ёмонликдир.

6. Ғийбат озор, зарар, хусумат ва нафрат сабабчисидир.

7. Ғийбатчи пасткаш шахсдир.

8. Ғийбат одамлар орасидаги муҳаббат ришталарини узувчи омилдир.

(“Дин насиҳатдир”)


Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.me/joinchat/AAAAAEim9rpbbJ9yYzZMxQ
Forwarded from Xatib.uz
Таҳажжуд намози
(Ибрат олинг)

Абдуллоҳ ибн Умар розиёллоҳу анҳумо бўйдоқлигида масжидда ухлар эди. Саҳобаи киромлар бирор-бир туш кўришса уни дарров Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламга айтиб, таъбирини сўрашар эди. Абдуллоҳ ҳам Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламга айтиш учун туш кўришни орзу қилди. Бир кеча туш кўрди. Тушида уни икки фаришта кўтариб дўзахга олиб боришди. Дўзах беркитилган қудуққа ўхшаган эди. Унинг ичида Абдуллоҳ танийдиган кишилар бўлиб, улар: “Аллоҳим! Дўзахдан паноҳ бер, Аллоҳим! Дўзахдан паноҳ бер”, деб бақиришар эди. Абдуллоҳ уйқусидан уйғониб кетди. Субҳ бўлгач тушини синглиси Ҳафса розиёллоҳу анҳога айтиб берди. Ҳафса онамиз розиёллоҳу анҳо уни Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламга айтиб бердилар. Шунда Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам: “Агар Абдуллоҳ кечаси қоим бўлганида эди, қандай ҳам яхши киши бўлар эди!”, дедилар.
Шундан сўнг Абдуллоҳ ибн Умар розиёллоҳу анҳумо ўлгунича кечки намозни қолдирмади!
Бир куни Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларга: “Агар сочи узун бўлмаганида, изорини узун киймаганида Хузайм Асадий қандай ҳам яхши инсон бўлар эди!”, дедилар. Бу гап Хузаймга етиб борди. Шунда у шартта ханжарини олиб сочини кесиб ташлади, изорини болдирининг ярмигача кесиб ташлади.

Уларга Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг “Фалончи фалон ишни қилмаганида қандай ҳам яхши киши бўлар эди”, деган гаплари кифоя қилар эди. Улар дарҳол Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг гапларини маҳкам тутиб, уни ўлгунларича тарк қилишмас эди.
Абдуллоҳ ибн Умар розиёллоҳу анҳу бутун умр кечаси қоим бўлди. Хузайм розиёллоҳу анҳу сочини кесиб ташлади, изорини қисқартирди. Ваҳоланки, кечаси қоим бўлиш нафл эди, сочни кесиш ва изорни қисқартириш ташқи кўринишга алоқадор нарса эди холос. Улар буни фақатгина Расулуллоҳ саллоллоҳу алаҳи ва саллам истаганлари учунгина қилишди.

Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.me/joinchat/AAAAAEim9rpbbJ9yYzZMxQ
Forwarded from Муаззамхон Хашимова
Голосовое сообщение
Ҳайзу нифос кўрган ёки ҳомиладор ва сут эмизувчи аёллар рўзаси

САВОЛ: Аёл ҳайз кўрмаслик учун Рамазоннинг рўзасини тутиш ниятида ҳайз қонини тўхтатадиган дори-дармонлар ёки бошқа муолажалар қилиши мумкинми?

ЖАВОБ: Ҳайз қони келиши аёлларга Аллоҳ таоло тарафидан тақдир қилингандир. Ҳайз кўрган аёлларга ана шу Аллоҳ таоло рўза тутмасликка рухсат берган. Бинобарин, рўза тутиш ниятида ҳайз келишини олдини олишга ҳаракат қилиш шарт эмас. Рамазон ўтгандан сўнг қиш кунларининг бирида рўзанинг қазосини тутиб бераверади.

Фуқаҳоларимиз ҳайз қони келишининг олдини олишни жоиз, дейдилар. (“Нафъ ул-муфтий”). Аммо мутахассислар билан маслаҳатлашган ҳолда, инсоннинг ўзига аниқ зарар қилмайдиган бўлсагина бу мумкиндир. Акс ҳолда ҳаром бўлади. Сийдик баданда ўз вақтида чиқмасдан кўпроқ туриб қолиши зарарли бўлганидек, қоннинг ҳам ўз вақтида чиқмай қолиши зарарли бўлса керак. Бинобарин, қон келишининг олдини олишдан сақланиш лозим.
САВОЛ: Аёл киши бомдод вақтида ёки эрталаб ҳайздан пок бўлса, ўша куннинг рўзасига ният қилиб, рўза тутса бўладими? У нима қилади?

ЖАВОБ: Хотинлар ҳайз ёки нифосларидан тонг отиши арафасида ёки тонгдан аввал поклансалар, рўзага ният қилиб, рўза тутаверадилар. Агарчи тонг отиб кетгандан сўнг ғусл қилсалар ҳам.

Аммо, бомдод вақтида ёки эрталаб қон тўхтаса, энди, рўзага ният қила олмайдилар.

Бироқ, уларнинг кечгача, ифтор вақтигача рўза тутганлардек имсок қилиб юришлари вожиб бўлади. Рамазондан кейин ўша куннинг қазосини тутиб берадилар.


САВОЛ: Ҳайз кўрган аёл рўза тутса бўладими?

ЖАВОБ: Ҳайз кўрган аёл асло рўза тутиши мумкин эмас. Агар тутса, қаттиқ гуноҳкор бўлади. Агар рўза тутса, рўзаси рўза ҳам бўлмайди. Ҳайз кўрган кунларининг қазосини пок вақтида тутиб беради.

Имом Бухорий ва Имом Муслим Ойиша разийаллоҳу анҳудан қилган ривоятларида бундай дейилади:

كنّا نحيض على عهد رسول الله صلى الله عليه وسلم فنؤمر بقضاء الصوم ولا نؤمر بقضاء الصلاة

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида ҳайз кўрганимизда, рўзанинг қазосига буюрилар, намоз қазосига буюрилмас эдик”.

Намоз бир кунда беш вақт ўқилганлиги боис, ўн кунлик ҳайз муддатида унинг қазоси кўпайиб кетади. Нифосда янада ортади. Аёлларга енгиллик бўлиши учун унинг қазоси ўқилмайди. Рўзанинг қазоси эса тутилади
САВОЛ: Бола туққан аёл икки ҳафта нифос қонини кўргандан сўнг қони тўхтади. У мусулмонлар билан рўза тута бошлади. Бир ҳафтадан сўнг яна қон келиши бошланди. Энди, у нима қилади? 

ЖАВОБ: Биринчи марта бола туғиб, қон кўраётган бўлса, қачон қон тўхтаса рўза тутиб, кейинги қон келишида тўхтатади-да, (яъни, ўртадаги покликда рўза тутиб), кейинги кўришини қирқ кунга етганидан сўнг яна рўза тута бошлайди. Агарчи ҳали қон келиши давом этаётган бўлса ҳам. Чунки, нифоснинг энг кўп вақти қирқ кундир. У биринчи марта нифос кўраётгани учун унда одат шаклланмаган. Демак, қирқ кун нифос бўлган. Қолгани истиҳозадир. Шунинг учун у қирқ кундан сўнг ғусл қилиб олади. Истиҳоза қонининг ҳукми шуки, рўза тутаверади, ҳар намозга янги таҳорат олиб, намоз ўқийверади. Икки қон ўртасидаги тутган рўзасига тавба қилади. Чунки, икки қон ўртасидаги поклик унинг ҳаққида нифосдир. 

Иккинчи ва кейинги бола туғишларидан сўнг бирор ҳафта қон кўрган аёл ҳам қони тўхтагандан сўнг рўза тута бошлайди. Бола кўрганидан қирқ кун ўтмасдан аввал яна қон кўрса, рўзасини тўхтатади. Чунки, нифоснинг энг кўп вақти уламолар ижмоъси билан қирқ кундир.

Сўнг у қон кўришини кузатади. Агар қон қирқ кун ичида тўхтаса, демак, ўша пок юрган кунлари ҳам нифос бўлган деб ҳукм қилинади. Шунинг учун у рўза тутганига, эри билан қўшилган бўлса, унга тавба қилади. 

Агар қирқ кундан бир-икки кун ўтиб тўхтаса, демак, кейинги кўрган қони истиҳоза экан. Поклангандан сўнг, пайтини топиб, ўша биринчидан кейинги қон кўрган кунларининг ҳаммасининг қазосини тутиб беради.
САВОЛ: Ҳомиладор аёл ёки сут эмизувчи аёл рўза тутса бўладими? Рўза тутмаса нима қилади? Қандай ҳолатда рўза тутмайди?

ЖАВОБ: Ҳомиладор ёки сут эмизувчи аёл, аслида рўза тутишга буюрилган. Фақат улар узрли ҳолатдагина рўза тутмасликлари мумкин. Бунда уларнинг ўзларига ёки болаларига зарар етадиган, етиш хавфи бўлса, узр бўлади.     Чунончи, Аллоҳ таоло Қуръони каримда бундай деган:

    فمن كان منكم مريضا او على سفر فعدة من ايام أخر

“Бас, сизлардан кимки бемор ёки сафарда бўлса, саноғи бошқа кунлардадир”. (Бақара сураси, 184-оят).

Анас разийаллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда ҳам бундай таъкидланади:

انّ الله وضع عن المسافر الصوم وشطر الصلاة وعن الحبلى والمرضع الصوم

“Албатта Аллоҳ таоло мусофирдан рўзани ва намознинг ярмини, ҳомиладор ва сут эмизувчи аёлдан эса рўзани (фарзиятини) олиб қўйган”.

Ҳомиладор ва сут эмизувчи аёл бу ўринда касал ҳукмидадир. Улар бошқа қулай вақт топилганда, ўтказиб юборган рўзаларининг қазосини тутиб берадилар. Мазҳабимизнинг иттифоқий фатвосига кўра, уларга бошқа ҳеч қандай фидя лозим эмас.  
САВОЛ: Бир аёл Рамазонда туғди, боласига хавф қилиб рўза тута олмади. Кейинги Рамазонгача қазосини ҳам тута олмади. Қазосини кечиктиргани учун унга гуноҳ бўладими? Шунингдек, унга каффорат ёки фидя лозимми?

ЖАВОБ: Боласига хавфсираган аёлга рўза тутмасликка рухсат берилган. У боласи учун рўза тутмайди. Ўтказиб юборган рўзасининг қазоси унга лозим бўлади. Унга бошқа ҳеч нарса, фидя ҳам, каффорат ҳам лозим эмас. 

У кейинги Рамазонгача қазосини тутгани афзал. Кундузлари қисқа қиш кунлари бор... Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам деганлар: 

الغنيمة الباردة الصوم فى الشتاء

“Қиш кунидаги рўза қийинчиликсиз топиладиган ғаниматдир”. Имом Аҳмад ва Термизий ҳамда Табароний ва Ибн Хузаймалар Омир ибн Масъуд разийаллоҳу анҳудан ривоят қилган.

Агар кейинги Рамазонгача тута олмаса, унинг ҳеч зарари йўқ. Имкон топган пайтда қазосини тутиб беради. Кечиктиргани учун, модомики ҳаёт экан, гуноҳкор бўлмайди. Ҳечдан кўра кеч, демишлар. 

Бизнинг Ҳанафий мазҳабимизга кўра, унга бошқа нарсалар (каффорат ва фидя) лозим эмас.
САВОЛ: Менинг ўғлим олти ойдан ўтди. Рамазонда рўза тутмоқчи бўлсам, қайнонам эмизадиган аёлга рўза тутмасликка рухсат бор, демоқдалар. Эмизадиган аёлга рўза тутмаслик қандай ҳолатда рухсат берилади ўзи? Баъзилар боласини уч ёшигача эмизадилар...

ЖАВОБ: Эмизадиган аёлларга рўза тутмаслик фақатгина боласига зарар етадиган бўлса ёки онасининг рўза тутганлиги сабабли қони ёхуд сути озайиб кетиш хавфи бўлсагина рухсат берилади.

Чунки, Аллоҳ таоло Қуръони каримда касалларга рўза тутмасликка рухсат беради. Ҳомиладор аёл билан сут эмизувчи хотин ана шу касал ўрнидадир.  

Агар бола она эмизмаса ҳам касал бўлиб қолмайдиган бўлса, бошқа эмизувчи топилса, нон чайнаб едириладиган бўлса, бошқа сунъий таом ва сутлар бериладиган бўлса, онага рўза тутиш фарздир.

Олти ойдан ўтган болалар сут билан бирга бошқа таомлар ҳам ейдиган бўлиб қоладилар. Бинобарин, оналари рўза тутсалар, уларга ҳеч зарари тегмайди. Демак, бундай ҳолатларда онага рўза тутмаслик узр бўлмайди. 


САВОЛ: Мендан гоҳида оппоқ сув келади. Бу рўзани бузадими?

ЖАВОБ: Сиз ҳомиладор аёлларда туғишидан бир-икки кунлар аввал келадиган оқ сувни айтаётган бўлсангиз керак. Аслида, ҳомиладор аёлларга Аллоҳ таоло рўза тутмасликка рухсат берган. Сиз ана шу рухсатдан фойдаланишингиз яхшироқ бўларди. Шу билан бирга ихлос билан рўза тутган экансиз, Аллоҳ таоло бу рўзангизни қабул айласин ва ажру савобларини икки баробар кўпайтириб берсин!

Баъзи ҳомиладор аёллардан бундай оқ ёки сариқ сувлар келиши рўзани бузмайди. Чунки, рўза ичга кирган нарсадан бузилади, чиққан нарсадан эмас.  
👍1
Channel name was changed to «"ДЕХҚОНЧЕК"ЖЎРАЛАР»
ХАР БИР жўралар 500 000-сўмдан МАСЖИДГА ПУЛ ТЎПЛАЙЛАР ЖУМА КУНГАЧА ЎЗИМГА УЧРАБ КИТОБГА ЁЗДИРИБ РЎЙХАТДАН ЎТИБ КЕТИНГЛАР ТАХОРАТ ХОНАНИ 60-КУНДА БИТИРИШИ МИЗ КЕРАК ,КЕГИНГИ ОЙДАН ХАР БИР ЖЎРА :ХАР ХАФТА 10 МИНГ СЎМДАН ТЎПЛАБ ХИССАМИЗНИ ҚЎШАМИЗ.
1👍1
ЖЎРАЛАР МАСЖИД ҚУРИЛИШИ УЧУН ХАР БИРИМИЗ ЎЗ ХИССАМИЗНИ ҚЎШАЙЛИК
👍3