ILM NURI education center
182 subscribers
367 photos
408 videos
4 files
84 links
☎️ +998979890988
☎️ +998934480988

📌Манзил Андижон ш. Ўзбекистон к. "ИМОМ АЗАМ" масжиди олдида

📨Admin @sarvarbek0988
Download Telegram
РАСУЛУЛЛОҲНИНГ 99 ИСМЛАРИ.

#Мавлид #Сийрат #Биласизми



1.Муҳаммад — мақталувчи.
2.Аҳмад — Аллоҳга ҳамд айтувчи.
3.Ҳамид — Аллоҳга ҳамду сано айтувчи.
4.Маҳмуд — мақталган.
5.Аҳид — фазилатлар бобида ягона.
6.Воҳид — ахлоқ — одобда ягона.
7.Ҳошир — ўз умматларини қиёмат куни маҳшаргоҳга йиғувчи.
8.Оқиб — ҳамма пайғамбарлар охири.
9.Тоҳо — бу сўзнинг маъноси Аллоҳгагина маълум.
10.Ёсин — бу сўзнинг маъноси ҳам Аллоҳгагина маълум.
11.Тоҳир — тоза, пок.
12.Мутоҳҳар — дили покланган.
13.Тоййиб — пок, хуштабиат.
14.Саййид — Хожа.
15.Расул — элчи, пайғамбар.
16.Набий — пайғамбар.
17 Расулур-раҳма — раҳмат пайғамбари.
18.Қаййим — тўғри йўлдан борувчи.
19.Жомиъ — барча яхши фазилатларни ўзида мужассам этувчи.
20.Муқтафий — эргашувчи (ҳақ йўлга).
21.Муқаффий — эргаштирувчи (ўзига).
22.Расулул-малоҳим — жангу жаҳон пайғамбари.
23.Расулур-роҳа — роҳат пайғамбари.
24.Комил — етук.
25.Иклил — тож.
26.Муддассир — қўрқувдан матоҳга ўраниб олган.
27.Муззаммил — муддассир.
28.Абдуллоҳ — Аллоҳнинг бандаси.
29.Ҳабибуллоҳ — Аллоҳнинг суюклиси.
30.Сафийюллоҳ — Аллоҳнинг танлагани.
31.Нажийюллоҳ — Аллоҳнинг сирдош дўсти.
32.Калимуллоҳ — Аллоҳ билан сўзлашувчи.
33.Хотамул-анбиё — набийлар охири, уларнинг хотимаси.
34.Хотамур-расул — Расуллар хотимаси.
35.Муқйий — динни тургизгувчи (ривожлантиргувчи).
36.Мунжий — халоскор.
37.Музаккир — эслатувчи (Аллоҳни ва охиратни).
38.Носир — ёрдам этувчи.
39.Мансур — ёрдам берилган, душманлари устидан зафар топган.
40.Набиййур-роҳма — раҳмат пайғамбари.
41.Набийют-тавба — тавбага тарғиб этувчи пайғамбар.
42.Ҳарисун алайкум — умматларига меҳрибон.
43.Маълум — ҳаммага маълум.
44.Шаҳир — ҳаммага машҳур.
45.Шоҳид — гувоҳ.
Шаҳид — гувоҳ.
46.Машҳуд — гувоҳлик берилган.
47.Башир — хушхабар берувчи.
48.Мубашшир — хушхабар берувчи.
49.Назир — азоблардан огоҳлантиргувчи.
50.Мунзир — охират азобларидан огоҳлантиргувчи.
51.Нур — нур.
52.Сирож — чироқ, қуёш.
53.Мисбоҳ — чироқ.
54.Ҳудо — ҳидоят қилгувчи.
55.Мухтор — танлаб олинган.
56.Ажир — динга хизмат қилгувчи.
57.Жаббор — айбларни ёпгувчи.
58.Абул-Қосим — Қосимнинг отаси.
59.Абул-Тоҳир — Тоҳирнинг отаси.
60.Абут-Тоййиб — Тоййибнинг отаси.
61.Абу Иброҳим — Иброҳимнинг отаси.
62.Мушаффаъ — шафоат ҳуқуқи берилган.
63.Шафиъ — шафоат этувчи (қиёмат куни гуноҳкор умматларнинг кечирилишини Аллоҳдан сўровчи).
64.Солиҳ — яхши ишларни қилувчи, Аллоҳнинг буйруқларини адо этувчи.
65. Муслиҳ — ислоҳ этувчи, тузатувчи (ўртани).
66.Муҳаймин — умматлари ишини кузатиб турувчи.
67.Содиқ — ростгўй.
68 Мусаддиқ — тасдиқ этувчи.
69.Сидқ — ростгўй.
70.Саййидул-мурсалин — пайғамбарлар ҳожаси.
71.Имомул-муттақин — тақводорлар пешвоси.
72.Қоидул-ғуррил-муҳажжалин — қиёмат куни сажда қилган аъзоларидан нурлар чиқиб турувчи ибодатли умматларини жаннатга элтувчи.
73.Ҳалилур-Раҳмон — Раҳмоннинг дўсти.
74.Барр — хайрли, солиҳ амаллар қилувчи.
75.Мабарр — ҳамма яхшиликлар манбаи.
76.Важиҳ — гўзал юзли.
77.Насиҳ — насиҳатгўй.
78.Носиҳ — насиҳатчи.
79.Вакил — вакил, ишонч эгаси, кафил.
80.Мутаваккил — таваккал этувчи.
81.Кафил — кафил, кафолатига олувчи.
82 Шафиқ — шафқатли, меҳрибон.
83.Муқимус-сунна — суннатни тикловчи.
84.Муқаддас — улуғланувчи, гуноҳлардан пок.
85.Руҳул-Қудус — муқаддас руҳ.
86.Руҳул-Ҳақ — ҳаққоний руҳ.
87.Руҳул-Қист — адолатли руҳ.
88.Кофий — кифоя қилувчи (диний эҳтиёжларга).
89.Муктафий — кифояланувчи (Аллоҳнинг амрлари билан).
90.Болиғ — олий даражаларга етган.
91.Мубаллиғ — Аллоҳ томонидан келган барча диний аҳкомларни умматларига тўла етказувчи.
92.Шофий — шифокор (қалб касалликларига ва маънавий иллатларга нисбатан).
93.Восил — етишувчи (Аллоҳнинг розилиги ва дийдорига).
94.Мавсул — етишилувчи (яъни он ҳазратнинг шафоатларига ва дийдорларига умматлари етишурлар, иншооллоҳ).
95.Собиқ — барча фазилат ва шарафда олдинда борувчи.
96.Соиқ — умматларини бу дунёда иймон ва амал сари, охиратда эса, дўзахдан жаннат сари ҳайдовчи.
97.Ҳодий — тўғри йўлга бошловчи.
98.Муҳдий — ҳадия, эҳсон соҳиби.

@ilmnuri_biz - Muvaffaqiyat sari yo'l!