МЕҲВАР
195 subscribers
61 photos
32 videos
2 files
694 links
Ассалому алайкум.
Ушбу "МЕҲВАР"да Илмнинг моҳияти ёритиб борилади!
Download Telegram
ТАСОДИФ . . .
Бахтиёр Тураев

Тасодиф снергетик системаларда ўткинчи ва ташқи ҳодиса ҳисобланмайди, балки у айнан янги системанинг вужудга келиши ва ривожланишида конструктив етакчилик қилади, яъни янги сифатни вужудга келтирувчи зарурий омил бўлиб хизмат қилади, деб ёзган. (Бахтиёр Тураев "Оддий ва оммабоп синергетика" -Тошкент: "Akademnashr" 2025. - Б. 68-69)

Бизнингча:
Тасодиф ҳеч қачон ўз-ўзидан пайдо бўлмайди, албатта. Ҳар бир ҳаракат ва воқелик аниқ мезон-қоидага кўра амалга ошади!..
•==========*ৡ❀ৡ*==========•
    Илм меҳвари
🔥3👏21👍1🕊1💯1
ХАТО ТАШЛАНГАН ҚАДАМ . . .
Лешек Кумор
Хато ташланган қадам кўпинча янги йўлларни очишга сабаб бўлади, деб айтган. (Элзод Султонов "Афоризмлар: Минг йиллик дурдона фикрлар" -Тошкент: "Sharq-Ziyo zakovat" 2022. -Б. 29)

     Бизнингча:
Хато ташланган қадам одатда, хатонинг қайта такрорланмаслигига ишора, аслида!..
•==========*ৡ❀ৡ*==========•
    Илм меҳвари
👍5❤‍🔥1🔥1👏1👌1💯1
Ассалому алайкум, ҳурматли
Илм меҳвари кузатувчилари.
ЭРКАК ВА АЁЛ . . .

Анри Дювернуа
Эркак севиб қолгани учун уйланади, аёл эса эрга тегиши учун севади, деб айтган. (Элзод Султонов "Афоризмлар: Минг йиллик дурдона фикрлар" -Тошкент: "Sharq-Ziyo zakovat" 2022. -Б. 30)

     Бизнингча:
Эркак ва аёл севгига эришиш учун, бир мақсад йўлида оила қуради, одатда. Севгини тушуна бошлаганларида бахтни ҳис қиладилар. Тушунмаганлари эса ундан маҳрум!..
•=========*ৡ❀ৡ*=========•
    Илм меҳвари
👍3🔥1👏1💯1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ОШ . . .
Таъом ейишни "нафсга никоҳламаслик" керак. Йўқса, нафс болалаб кетиши мумкин!..
©"Меҳвар" 17. 07. 2026
•==========*ৡ❀ৡ*==========•
    Илм меҳвари
👎21❤‍🔥1🔥1🤔1😢1💯1
ЭЪТИҚОДЛИ ИНСОН . . .
Фарангис
Худодод устоздан жонини ҳам аямасди. Бутун борлиғи билан устоз олдида ўзини қарздор ҳисобларди. Мен Париждаги жонидан кечган талабалар ўртасида шундай хислатларнинг гувоҳи бўлдимки, ўтмиш китобларида ўқийдиганимизнинг айнан ўзгинаси. Булар агар бирон кишига эътиқод қўйса, ўзининг барча мафаатларидан воз кечардилар, деб айтган. (Бўзўрг Алавий "Унинг кўзлари" (тарж.: Аҳмаджон Қуранбеков) Роман. -Тошкент: "Nasim Kutub" 2025. - Б. 146-147)

     Бизнингча:
Эътиқодли инсон деганда, одатда, динга бўлган ишонч назарда тутилади. Аммо шундай инсонлар ҳам борки, кимгадир ишонч билан боғлангач, бутун эътиқоди унга қаратилган бўлади!..
•==========*ৡ❀ৡ*==========•
    Илм меҳвари
👍31🔥1🕊1💯1
Ассалому алайкум, ҳурматли
Илм меҳвари кузатувчилари.
УСТОЗГА ЭҲТИРОМ . . .
Исмоил Саифназаров

Устозга бўлган юксак эҳтиромнинг Конституциямизда ўз ифодасини топиши мамлакатимизда илм-фан, маънавият-маърифат ривожи, Янги Ренессанс пойдеворини яратиш учун кучли ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади, деб айтган. (Исмоил Саифназаров "Янги Ўзбекистон: инсон қадри улуғланган юрт" -Тошкент: "Ilm-Ziyo-Zakovat" 2023. - Б. 55)

Бизнингча:
Устозга эҳтиром - ҳар кимнинг ўз насибасининг сабабчисига қилинган муносабатида намоён бўлади. Бунинг амалий ифодаси ўлароқ, яхши яшаш учун билимга эга бўлишни устоздан ўрганишни ҳеч ким инкор этмаса керак?!...
•==========*ৡ❀ৡ*==========•
    Илм меҳвари
👍3🔥1🥰1👏1💯1
НУҚСОН . . .
Бир ҳакимга "Нега одамлар бировларнинг айбини кўрганчалик ўзининг айбларини кўра олмайди?" дейишди. "Чунки инсон ўзига ошиқдир, ошиқ эса маъшуқнинг айбини кўрмайди" деб жавоб берди, деган экан. (Анвар Аҳмад "Ҳикматлар энциклопедияси (Саодатга етакловчи ҳикматлар)" I - қисм. -Тошкент: "Munir" 2025. -Б. 7)

     Бизнингча:
Нуқсон - бошқалардан изланган қусурнинг ўзида ҳам бор бўлган "зийнат"и. Шундай экан, инсон бошқага танилишидан кўра, аввало ўзини таниса, ҳикматдандир!..
•==========*ৡ❀ৡ*==========•
    Илм меҳвари
2👍2🔥1🥰1🤔1🕊1💯1
НИКОҲ . . .
Рената Шурман-Фикус
Никоҳ - севги учун умрбод жазо, деб айтган. (Элзод Султонов "Афоризмлар: Минг йиллик дурдона фикрлар" -Тошкент: "Sharq-Ziyo zakovat" 2022. -Б. 30)

     Бизнингча:
Никоҳ — икки жинс ўртасидаги илоҳий робита. Одатда, илоҳий манбалар абадийликни даъво қилади. Шунинг учун бўлса керак, никоҳ шартномасида муддат кўрсатилмайди!..
•==========*ৡ❀ৡ*==========•
    Илм меҳвари
👍3❤‍🔥11🔥1💯1
Ассалому алайкум, ҳурматли
Илм меҳвари кузатувчилари.
Яна бир мутолаа…
Бўзўрг Алавий муаллифлигидаги "Унинг кўзлари" (тарж.: Аҳмаджон Қуранбеков) номли китобни мутолаа қилиб тугатдик!
Сизларга ҳам тавсия этамиз . . .
•=========*ৡ❀ৡ*=========•
    Илм меҳвари
👍4🔥1🥰1👏1
КАСАЛЛИК . . .
Абу Али Ибн Сино
Ваҳиманинг ўзи ярим касалликдир. Хотиржамлик ярим соғликдир. Сабр эса шифонинг бошланишидир, деб айтган. (Анвар Аҳмад "Ҳикматлар энциклопедияси (Саодатга етакловчи ҳикматлар)" I - қисм. -Тошкент: "Munir" 2025. -Б. 9)

     Бизнингча:
Касаллик - оғриқни "жароҳат"га айланитирувчи ваҳиманинг тилдаги ифодаси!..
•==========*ৡ❀ৡ*==========•
    Илм меҳвари
👍5❤‍🔥11🔥1💯1🫡1
ТУРМУШ . . .
Константин Мелихан
Аҳмоқлар уйланади, ақллилар эса турмушга чиқади, деб айтган. (Элзод Султонов "Афоризмлар: Минг йиллик дурдона фикрлар" -Тошкент: "Sharq-Ziyo zakovat" 2022. -Б. 31)

     Бизнингча:
Турмуш — аҳдлашувнинг ижтимоий шакли. Бу аҳднинг вазифаси ва мақсади билан бирга, масъулияти ҳам бўлади. Масъулиятни ким ўз бўйнига олса, аҳднинг вазифа ва мақсадини ҳам у белгилайди, одатда!..
•==========*ৡ❀ৡ*==========•
    Илм меҳвари
👍7🔥1🥰1💯1
Ассалому алайкум, ҳурматли
Илм меҳвари кузатувчилари.
МИЛЛАТ. . .
Герберт Уэллс
Бизларнинг асл миллатимиз - инсон, деб айтган. (Элзод Султонов "Афоризмлар: Минг йиллик дурдона фикрлар" -Тошкент: "Sharq-Ziyo zakovat" 2022. -Б. 32)

     Бизнингча:
Миллат — тиллар бошқа-бошқа бўлса-да, диллар бирлигидир. Одатда, диллар турлича бўлса-да, тиллар бирлиги, деб қаралади. Бироқ диллар бир бўлса ҳар қандай тилни бирлаштира олади. Шунинг учун, инсоният, аҳли башар, баний одам каби иборалар қўлланилиб келинмоқда!..
•=========*ৡ❀ৡ*=========•
    Илм меҳвари
💯3🥰2👍1🔥1
ФИКР ВА ҲУКМ. . .
Ўз фикрингизнинг тўғри эканига ҳукм чиқармасдан аввал шубҳангизни ақл эгаларига билдиринг, уларнинг фикрларини олинг. Эҳтимол, сизнинг фикрингиз хато бўлиб чиқар, деб айтилган. (Ризоуддин ибн Фахриддин "Насиҳат" (Катталар, ўғил болалар ва қизлар учун) -Тошкент: "Hilol-Nashr" 2026. -Б. 19-29)

     Бизнингча:
Фикр ва ҳукм ёнма-ён турувчи фазилатдир.
Фикрнинг поклиги саодатдан бўлса,
Ҳукмнинг чинлиги адолатдандир!..
•==========*ৡ❀ৡ*==========•
    Илм меҳвари
👍4🏆2🔥1🕊1💯1
ҚАЛБ ТИЛИ . . .
Кар-соқов фаластинлик қизларнинг қўллар ёрдамида айтилаётган шеърлар деворларни тешиб ўтишга қодир, деб айтилади. (Надежда Кеворкова "Фаластин: Агар ўлишим лозим бўлса..." (Тарж.: Ҳамид Содиқ) -Тошкент: "Trust and support" 2025. - Б. 133)

Бизнингча:
     Қалб - миллат, жинс ва ёш танламайдиган нафис ҳилқатдир. Қалб “тили”ни билганлар унинг сўзларини таржимасиз тушунадилар. Уларнинг субстанционал кучи ҳам шунда!..
•=========*ৡ❀ৡ*=========•
                     Илм меҳвари
👍32🔥1💯1🏆1
Ассалому алайкум, ҳурматли
Илм меҳвари кузатувчилари.
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ...
Тоғаев
Шавкат
Халқимиз миллий ғурурининг шаклланишида ҳамда жамиятимиз маънавиятини юксалтиришда адабиёт ва санъат ўзига хос алоҳида ўрин тутади. Улар юксак маънавий қадриятларни, миллий маданият, урф-одат, анъаналарни одамлар қалбига сингдиришга, халқнинг руҳини кўтариб, порлоқ истиқбол, буюк келажак учун курашга сафарбар қилишда жуда катта роль ўйнайди, деб ёзган. (Тоғаев Шавкат Хуррамович "Миллий ғурурни шакллантиришнинг маънавий-маданий асослари" -Тошкент: "Ilm-Ziyo-Zakovat" 2023. - Б. 97)

     Бизнингча:
Адабиёт ва санъат - миллат ва минтақа ажратмайдиган, ички ҳиссиётларнинг ташқи нормаларга кўра намоён бўлишига асос бўлувчи воқеликдир...
•=========*ৡ❀ৡ*=========•
    Илм меҳвари
👍2👏2🔥1🥰1💯1
КИТОБ . . .
Таржимасиз ўқилган китоб тафаккурни бойитади.
Таржима қилинганлари эса тасаввурни!..
©"Меҳвар" 21 07. 2026
•=========*ৡ❀ৡ*=========•
    Илм меҳвари
👍3🤔2🔥1🥰1👏1💯1🏆1
Ассалому алайкум, ҳурматли
Илм меҳвари кузатувчилари.
ВАТАН. . .
Жарко Петан
Баъзилар ватанини шунчалар мақтайдики, худди уни савдога қўймоқчи дейсиз, деб айтган. (Элзод Султонов "Афоризмлар: Минг йиллик дурдона фикрлар" -Тошкент: "Sharq-Ziyo zakovat" 2022. -Б. 32)

     Бизнингча:
Ватан — миллат ва эътиқодидан қатъи назар, ҳаммага бирдек муқаддас оиладир. Бу оиланинг энг юксак фазилати - унда қадриятлар савдолашилмаслиги билан баҳоланади!..
•=========*ৡ❀ৡ*=========•
    Илм меҳвари
2👍2❤‍🔥1🔥1👌1💯1
НАҚЛ ВА АҚЛ . . .
Китобларда:
"Билаги зўр бирни, билими зўр мингни йиқар", деган нақл бор.
Амалиётда:
Билими зўр мингни енгса-да, билаги зўр кўпинча билимлидан устун қўйилади!..
©"Меҳвар" 22. 07. 2026
•=========*ৡ❀ৡ*=========•
    Илм меҳвари
👍2🥰21🔥1💯1
ВАҚТ . . .
Афлотун
Вақт - мангуликнинг ҳаракати, деб айтган. (Элзод Султонов "Афоризмлар: Минг йиллик дурдона фикрлар" -Тошкент: "Sharq-Ziyo zakovat" 2022. -Б. 33)

     Бизнингча:
Вақт — янги имкониятга эришиш шарти. Имкониятдан унумли фойдалана олганлар - тўғри танлов қилганлардир. Танловга адашганлар - шунчаки яшаганлардир, халос!..
•==========*ৡ❀ৡ*==========•
    Илм меҳвари
👍43🔥1