Forwarded from XOLTO‘RAYEV ORIF
https://t.me/Oltinsoyt11sinftarixnatijalar
https://t.me/oltinsoytarix10sinf
https://t.me/Oltinsoy9sinftarixnatijalari
https://t.me/Geografiya11sinfnatijalar
https://t.me/geografiya10sinfnatijalar
https://t.me/OltinsoytumaniGeografiya9sinf
Olimpiadaning tuman bosqichi natijalarini ushbu kanallar orqali bilib borishingiz mumkin.

Telegram
Oltinsoy 11-sinf tarix natijalari
Oltinsoy 11-sinf Tarix natijalari
Forwarded from Одилжон Содиқов
Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!
“УЧ АВЛОД УЧРАШУВИ” ЎТКАЗИЛДИ
Бугун, 7 ноябрь куни Олтинсой туманидаги 30-умумий ўрта таълим мактабида Олтинсой туман ҳокимлиги, Маънавият ва маърифат маркази Олтинсой туман бўлинмаси, туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими ҳамкорлигида нуроний отахон ва онахонлар, меҳнат фахрийлари ва ёшларнинг “Уч авлод учрашуви” тадбири ташкил этилди.
"Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!" шиори остида ўтган маданий-маърифий тадбирни Олтинсой тумани ҳокими ўринбосари Хайрулла Қосимов кириш сўзи билан очиб, юртимизда ва Олтинсой туманида олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари борасида фахру ифтихор ила сўзлади ҳамда ёшларни бундай гўзал ҳаётнинг, осойишталикнинг қадрига етиб, билим ва ҳунар ўрганиб, оталар ва боболар ишига муносиб йигит-қизлар бўлиб етишишга чақирди.

Тадбирда сўзга чиққан Маънавият ва маърифат маркази Олтинсой туман бўлинмаси раҳбари Рустам Ядигаров, Туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлимининг маънавий-маърифий масалалар бўйича мутахассиси Қаҳҳор Обилов, “Жилибулоқ” маҳалласи раиси Зиёдулла Чориев, 30-мактаб директори Наргиза Қулмуродовалар ҳам Президентимиз Шавкат Мирзиёев бошчилигида ўтказилаётган ислоҳотлар шиддат билан авж олаётгани, иқтисодиётни эркинлаштиришда салмоқли натижаларга эришилиб, юртимиз жадал ривожланиш ва тараққиёт йўлидан бораётгани, бугунги кун ёшларига берилаётган имкониятлар, шароитлар ҳақидаги фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтишди.
Forwarded from Одилжон Содиқов
Учрашувда фахрийлар ва нуроний отахонлар ёшларга ўзларининг қимматли маслаҳат ва ўгитларини бердилар. Нуриддин бобо Раҳимов, Ҳасан бобо Икромов, Аҳмад бобо Ҳамидовлар ёшлар тарбияси барчанинг иши эканлиги, бугунги глобаллашув даврида ота-оналарнинг фарзанд тарбиясидаги масъулияти чандон ортиб бораётганлиги, ўқиш ва ҳунар ўрганишнинг афзалликлари борасида сўзладилар.
Тадбир иштирокчилари бугунги дориломон замонга шукроналар айтишди. Президентимиз олиб бораётган оқилона сиёсатни қўллаб-қувватлаб, эл учун, юрт учун барча бирдек ҳамжиҳатликда иш олиб боришга, давлатимиз томонидан берилаётган имкониятлардан фойдаланиб, юрт ривожига ҳисса қўшишга, меҳр-оқибат, саховат, инсонпарварлик каби фазилатларни ёшлар ўртасида ҳам кенг ёйишга барчамиз бирдек масъулмиз, деган якдил хулосага келдилар.
Худди шундай учрашув тумандаги Ҳасан Қурбонов раҳбарлик қилаётган 8-сонли айрим фанларни чуқурлаштириб ўтиладиган синфлари мавжуд умумий ўрта таълим мактабида ҳам бўлиб ўтди.
Абдуғаффор ОДИНАЕВ.

Семинар
МАКТАБЛАРДА ТИББИЙ ХИЗМАТ КЎРСАТИШНИ ЯНАДА ЯХШИЛАШ – БУГУНГИ КУН ТАЛАБИ
Бугун, 7 ноябрь куни Олтинсой туман “Жилибулоқ” маҳалласидаги 30-мактабда 1-сектор ҳудудидаги мактабларда фаолият юритаётган мактаб ҳамширалари иштирокида семинар йиғилиши ўтказилди.
“Халқ таълими тизимидаги таълим муассасаларида тиббий хизматни такомиллаштириш тўғрисида” мавзусидаги тадбирни Олтинсой туман Тиббиёт бирлашмасига қарашли Катталар поликлиникаси врачи, мактаблар бўйича куратор Муҳаммади Йўлдошев бошқариб борди.

Дастлаб семинар иштирокчилари ушбу мактабда фаолият юритаётган ҳамшира Шаҳло Аввалова ишлайдиган тиббиёт хонасидаги шарт-шароитлар билан танишдилар.
Шундан сўнг ҳамширалар иш фаолиятида нималарга кўпроқ эътибор қаратиш, мактаб ҳамшираси ва мактаб психологининг ўзаро ҳамкорлиги каби мавзуларда қизиқарли ва фойдали маърузалар тингланди. Айниқса, мактаб психологи Гулнора Муртозаеванинг бу борадаги фикр-мулоҳазалари семинар қатнашчиларида катта қизиқиш уйғотди.

Семинар якунида тадбирни бошқариб бораётган врач Муҳаммади Йўлдошев барча ҳамшираларга мактабларда тиббий хизмат кўрсатиш ҳолатини янада яхшилаш, ўқувчиларга бирламчи тиббий-санитария ва профилактик ёрдам кўрсатиш ҳамда реабилитация тадбирларини ташкил этиш, дори-дармонларни сақлаш, муомала маданияти борасида зарур кўрсатмалар берди.
Forwarded from Одилжон Содиқов
Саломатлик – туман бойлик, дейдилар. Айниқса, гап фарзандлар саломатлигини сақлаш тўғрисида борганда, бу борада масъулият ҳисси янада улкан бўлиши табиий ҳолдир. Шу маънода 30-мактабда бўлиб ўтган семинар кенгаш барча иштирокчилар учун фойдадан ҳоли бўлмаганлигини алоҳида таъкидлаш ўринлидир.
А.ОДИНАЕВ.
А.ОДИНАЕВ.