Шайх Абдулазиз Тарифий
26 subscribers
51 photos
4 videos
1 file
81 links
Шайх Абдулазиз ибн Марзуқ ат Тарийфийнинг оят ва ҳадислардан олган фойдалари ва ҳикматлари. Таржимон Абу Довуд Юсуф ва бошқалар.
@ilm_izlab
Download Telegram
Аллоҳ Ўзининг лаънатини ва барча лаънатловчиларнинг (фаришталар ва мўминларнинг) лаънатини ҳақни яширган олимга нозил қилган.

إِنَّ ٱلَّذِينَ يَكۡتُمُونَ مَآ أَنزَلۡنَا مِنَ ٱلۡبَيِّنَٰتِ وَٱلۡهُدَىٰ مِنۢ بَعۡدِ مَا بَيَّنَّٰهُ لِلنَّاسِ فِي ٱلۡكِتَٰبِ أُوْلَٰٓئِكَ يَلۡعَنُهُمُ ٱللَّهُ وَيَلۡعَنُهُمُ ٱللَّٰعِنُونَ

«Биз нозил қилган ҳужжатлар ва ҳидоятдан иборат (Муҳаммаднинг ҳақ пайғамбар эканлиги ҳақидаги) нарсаларни одамларга Китобда (Тавротда) равшан қилиб берганимиздан кейин беркитган кимсаларни шубҳасиз, Аллоҳ лаънатлагай ва лаънатловчи зотлар (фаришталар ва мўминлар) лаънатлагайлар», (Бақара: 159).

Шайх Абдулазиз Тарифий

@HavaskorTarjimonlar
Умматнинг аҳволи фақат Қуръон билангина ўнгланади. Унинг ўнгланиши ва қуввати Қуръонга яқинлашиши миқдорича, тойилиши ва заифлашиши эса Қуръондан узоқлашиши миқдорича бўлади.

إِنَّ هَٰذَا ٱلۡقُرۡءَانَ يَهۡدِي لِلَّتِي هِيَ أَقۡوَمُ

«Албатта, бу Қуръон энг Тўғри Йўлга ҳидоят қилур», (Исро: 9).

Шайх Абдулазиз Тарифий

@HavaskorTarjimonlar
Кўп одамлар олдиларидаги ҳақни (ҳимоя қилмай) зое қиладилар. Чунки улар (баҳс-мунозарани) фикрларни ҳимоя қилиш билан бошлаб, ўша фикрларни кўтариб юрганларни ҳимоя қилиш билан тугатадилар.

Шайх Абдулазиз Тарифий

@HavaskorTarjimonlar
Аллоҳнинг раҳматига энг яқин одам энг кўп истиғфор айтиб, тавба қиладиган одамдир.

 لَوۡلَا تَسۡتَغۡفِرُونَ ٱللَّهَ لَعَلَّكُمۡ تُرۡحَمُونَ

«Сизларга раҳм-шафқат қилиниши учун Аллоҳдан мағфират сўрасангизлар бўлмасми?!» (Намл: 46).

Шайх Абдулазиз Тарифий

@HavaskorTarjimonlar
🌸Ҳусни хотиманинг энг катта сабаби махфий ибодат, ёмон хотиманинг энг катта сабаби эса хилватдаги гуноҳлардир.

Шайх Абдулазиз Торифий
Жума кунидаги зикрлар тожи Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтишдир. Энг кўп салавот айтувчи киши осмонда (фаришталар ҳузурида) энг кўп зикр қилинувчи ва ерда энг хотиржам бўлувчи (саодатли) кишидир.

Шайх Абдулазиз Тарифий


https://t.me/ilm_izlab
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЖУМА

Жума кунининг фазли ва унда машруъ бўлган амаллар ҳақида

• Жума хафтанинг энг афзал куни бўлиб, у кун ҳақида хос сура нозил бўлган ва у сура Исломда "Жума" деб номланган. Араблар у кунни "Аруба" деб ҳам атайдилар. Бу кунда покланиш, зикр, дуо ва намозга эрта бориш машруъдир.

• Жума кунидаги ғусл энг афзал ғусл бўлиб, (унинг машруълиги) тонг отишидан бошланади. Бу ғусл жума намозига борувчи киши учун таъкидланган бўлиб, аёл киши ва мусофир бундан мустаснодир. Зеро, ҳадисда: "Агар бирортангиз жумага келса, ғусл қилиб олсин", дейилган.

Жума кечаси ва Пайғамбарга саловат йўллаш фазли ҳақида

• Жума кечаси ҳақида биронта (саҳиҳ ҳадис) ворид бўлмаган, унинг бошқа кечалардан фарқи йўқ. Бу кеча ҳақида бир неча заиф ва тўқима ҳадислар келган. Бу кечада Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат айтиш ҳақидаги ҳадислар эса ҳасан деб топилган.

• Жума кунидаги энг афзал амал Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат айтишдир. Зеро, жума - кунларнинг энг афзали, у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам эса одамларнинг энг афзалидирлар.

Жума кунидаги дуо ижобат бўладиган вақт ҳақида

• Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир ҳадисда: "Жума кунида шундай бир соат борки, мусулмон банданинг Аллоҳдан бирон яхшилик сўраши ўша пайтга тўғри келса, Аллоҳ унга ўша сўраган нарсасини албатта беради", дедилар. Энг тўғри фикрга кўра, бу қуёш ботишидан олдинги соат бўлиб, бу фикрни Ибн Аббос, Абу Ҳурайра ва кўпчилик саҳобалар ҳамда Ато ва Товуслар айтишган.

Жума куни вафот этиш ҳақида

• Жума куни вафот этган кишининг фазли ҳақидаги ҳадис саҳиҳ эмас. Бухорий ва бошқалар бунинг сабабини баён қилишган. Зотан, кишини замон эмас, амаллари поклайди. Чунки у амални ихтиёр қила олади, замонни эмас.

Жума хутбаси ҳақида

• Хутба минбарлари фақат ваъз-насиҳат учун эмас, балки умматга оид воқеа-ҳодисаларни тушунтириш учун ҳамдир. Имом Бухорий ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам минбардан туриб ўзларига тарафдор ва мухолиф бўлган Аслам, Ғифор ва Усайя қабилаларининг аҳволини зикр қилдилар.

Шайх Абдулазиз Тарифий
Ҳавойи нафсга қуллик қилиш

1) Бутлар қуллигидан қутулиб, фикрлар қуллигига тутиладиган ҳавойи нафсга қуллик қилиш қулликнинг энг хатарли туридир. Киши бут-санамни тавоф қилмаяпман, деб ўйлайди. Ваҳоланки, ўзи кўрмаган ҳолда ҳавойи нафсини тавоф қилаётган бўлади.

2) Кўпчилик ҳурриятни инсонларга қарамликдан халос бўлиш деб ўйлайди. Ваҳоланки, ўзи ҳавойи нафсига қуллик қилаётган бўлади, бу эса қулликнинг онасидир. Бунинг мисоли қўлидаги кишанни бўшатиб бўйнига тақиб олганидан кейин, икки қўли билан қарсак чалишни ҳуррият деб ўйлаган кишининг мисолига ўхшайди.

3) Кўпинча инсон шахсларни улуғлашдан қутулдим, деб ўйлайди, ҳолбуки у ҳавойи нафсини улуғлаётган бўлади. У қуллигича қолди. Фақат хожа ўзгарди, холос.

4) Ўзини ҳур деб ўйлайди. Ҳолбуки, у бўйнидаги арқоннинг учини бир қўлидан иккинчи қўлига ўтказиш билан овора бўлаётган бир қулдир. Зотан, ҳуррият бўйиндаги арқондан бутунлай халос бўлиш демакдир. (Бу ишда инсон) Аллоҳнинг қўлидан бошқа қўлга асло муҳтож бўлмайди.

5) Инсон қул-банда бўлиш учун яратилган. Агар у Аллоҳга қуллик-бандалик қилмаса, албатта бошқасига қул бўлади. Агар қуллик қилишга ҳавойи нафсидан бошқасини топмаса, албатта ҳавойи нафсини ўзига илоҳ қилиб олади. Зеро, қалб ҳам тана каби тиз чўкади ва эгилади.

6) Инсон ичида бир бутни кўтариб юради, гоҳида қалби унга сажда қилади ва эгилади. Бу ҳавойи нафсдир.

أَفَرَءَيۡتَ مَنِ ٱتَّخَذَ إِلَٰهَهُۥ هَوَىٰهُ وَأَضَلَّهُ ٱللَّهُ

«(Эй Муҳаммад алайҳиссалоту вассалом), ҳавойи нафсини ўзига «илоҳ» қилиб олган ва Аллоҳ уни йўлдан оздириб қўйган кимсани кўрганмисиз?», (Жосия: 23).
Фикрларига ва ҳавойи нафсига сиғинади, худди бутпараст Уззога сиғинганидек.

7)

 لَّا تَعۡبُدُواْ ٱلشَّيۡطَٰنَۖ إِنَّهُۥ لَكُمۡ عَدُوّٞ مُّبِينٞ

«Шайтонга ибодат қилмангиз, чунки у сизларга очиқ душмандир», (Ёсин: 60).

Шайтонга ибодат қилиш ҳавойи нафсга ибодат қилиш демакдир. Чунки шайтон инсонга ўзининг суратида кўринмайди, балки ҳавойи нафс либосида кўринади.

8) Худди тирик таналар ўлик танлар қабрини тавоф қилаётганини кўрганимиздек, ақллар ўлик ақлларни тавоф қилиб, улуғлаётганини кўрмоқдамиз. Бу эса замонавий бутпарастликдир.

Шайх Абдулазиз Тарифий
©
Намоз сабрга ўргатади. Ушбу иккиси (намоз ва сабр) билан нусрат-ғалаба рўёбга чиқади.

وَٱسۡتَعِينُواْ بِٱلصَّبۡرِ وَٱلصَّلَوٰةِۚ

«Сабр ва намоз ўқиш билан мадад сўранглар», (Бақара: 45).

وَأۡمُرۡ أَهۡلَكَ بِٱلصَّلَوٰةِ وَٱصۡطَبِرۡ عَلَيۡهَاۖ

«Аҳли-умматингизни намоз ўқишга буюринг ва ўзингиз ҳам (намоз ўқишда) чидамли бўлинг!», (Тоҳа: 135).

Шайх Абдулазиз Тарифий
Forwarded from Шайх Абдулазиз Торифий
Бирлашишнинг энг катта сабаби тавҳидни рўёбга чиқаришдир. Агар одамлар дин асосларининг қадрини билсалар, унинг устида бирлашиб, ўзаро раҳм-шафқатли бўладилар. Агар унинг қадрини билмасалар, жузъий масалалар устида тортишиб юраверадилар.

© Шайх Абдулазиз Тарифий

🌐 Обуна манзили: @Torifiy
Ассалом алайкум ҳурматли биродарлар бошқа бир канал ҳам айнан биз билан бир хил хизмат қилиб келаётганига гувоҳ бўлдик ва ўшаларга кифояланган маъқул дея биз бу ерда бирор нарса юборишдан тўхтаймиз.

АЛЛОҲ таоло барчамизга ҳидоят берсин.
The account of the user that owns this channel has been inactive for the last 5 months. If it remains inactive in the next 27 days, that account will self-destruct and this channel may no longer have an owner.
The account of the user that owns this channel has been inactive for the last 5 months. If it remains inactive in the next 20 days, that account will self-destruct and this channel may no longer have an owner.