IIV Transport va turizm obyektlarida xavfsizlikni ta'minlash departamenti| Rasmiy kanali
3.56K subscribers
21.6K photos
1.07K videos
8.08K links
Download Telegram
Vazir oʻrinbosari Metropolitenda XTBga tashrif buyurdi
Batafsil
———
Вазир ўринбосари Метрополитенда ХТБга ташриф буюрди
Батафсил

Website | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | TikTok | Ok | TV
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатимиздаги дипломатик миссиясини якунлаётган Хитой Халқ Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор элчиси Цзян Янни қабул қилди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев принял Чрезвычайного и Полномочного посла Китайской Народной Республики Цзян Янь, завершающую свою дипломатическую миссию.

#Mirziyoyev #qabul #Xitoy #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида энергия таъминоти соҳасида назорат тизимини тартибга солиш чора-тадбирлари юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.

При Президенте Шавкате Мирзиёеве состоялось совещание о мерах по упорядочению системы контроля в сфере энергоснабжения.

#Mirziyoyev #yigilish #energetika #nazorat

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, "Шухрат медали" соҳиби, Ўзбекистон миллий телерадиоканали сиёсий шархловчиси Каримбеков Қобилбек Тухтабекович "Алишер Навоий асарларида ватанпарварлик ва инсонпарварлик ғоялари куйчиси” мавзусида жорий йилнинг 4 февраль куни Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти марказий аппарати сохавий хизматлари рахбар ва ходимлари билан навбатдаги "Маънавият ва маърифат дарси"ни ўтказди.
Ўзбекистан Республикаси ИИВ ишчи гуруҳи томонидан 2023 йилнинг 7 февраль куни Фарғона вилояти ТХТБ шахсий таркибига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 январь кунидаги “Ички ишлар органларини хақчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-10-сон қарорининг мазмун моҳияти, ушбу қарор билан тасдиқланган Ички ишлар органлари ходимларининг касбий маданият ва хизмат интизоми кодекси юзасидан давра суҳбати ўтказилди.
https://t.me/iivtransport
Жорий йилнинг 7 февраль куни Қарши транспорт прокрори
Б.Назаров ва Қашқадарё вилояти Транспортда ХТБ бошлиғи подполковник А.Омонов ҳамда МТУ рахбаряти билан биргаликда Қарши харбийлаштирилган Ўқчилик ва ўт ўчириш комондаси ўқчилари ўртасида темир йўл транспортида жиноятчиликни ва ҳар-ҳил турдаги хуқуқбузарликларни содир этилишини олдини олиш борасида профлактик учрашувлар бўлиб ўтди ва уларга янада темир йўл харакат хавфсизлигини таьминлаш борасида қўшимча тушунтириш ишлари олиб борилди.
https://t.me/iivtransport
Оҳангарон бекатидаги хавфсизликни таъминлаш бўлинмаси ходимлари томонидан Тошкент вилояти Ўртачирчиқ туманидаги 34,35 сонли ҳамда Оҳангарон туманидаги 12-сонли умумтаълим мактабларида “Ёшлар орасида гиёҳвандлик ва психотроп моддалари тарқалишига қарши курашиш ҳамда бахтсиз ходисаларни олдини олиш юзасидан” учрашув ўтказилди. Учрашувда гиёҳвандлик унинг салбий холатлари юзасидан мисоллар билан тушунтирилди. Бундан ташқари темир йўл транспортида харакат хавфсизлиги, темир йўл изларига қулоқчин тақиб юриш, вагон ойналарига тош отмаслик, вагонга чиқиб расмга тушмалик туғрисида тушунтириш ишлари олиб борилди. Юқоридаги салбий холатларни олдини олиш юзасидан мактаб маъмурияти томонидан ҳар бир ўқувчи назоратда эканлигини айтишди.
https://t.me/iivtransport