IIV Transport va turizm obyektlarida xavfsizlikni ta'minlash departamenti| Rasmiy kanali
3.71K subscribers
19K photos
1.03K videos
7.33K links
Download Telegram
Жорий йилнинг 7 февраль куни Тошкент минтақасидаги темир йўл транспортида ХТБ “Ўзбекистон” бекатидаги бўлинма ҲПГ инспекторлари томонидан "Ёшлар ўртасида гиёҳванд ва психотроп моддаларини тарқалиши, гиёҳвандликнинг оқибатлари" шунингдек темир йўлларда поездлар билан боғлиқ бўлган турли кўринишдаги бахтсиз ҳодисаларни олдини олиш мақсадида, Тошкент вилояти, Зангиота туман ХТБга қарашли 36 ва 38-сонли мактабларда “ДИҚҚАТ ТЕМИР ЙЎЛ” мавзусиларида профилактик йиғилиш ташкиллаштирилди. Йиғилишда ўқувчи ёшларга темир йўлни белгиланмаган жойларидан кесиб ўтмаслик, темир йўл яқинида чорва молларини боқмаслик, темир йўлларда турган поезд вагонлари устига чиқмаслик, ҳаракатдаги поездларга осилмаслик ва релсларга бегона жисмларни қўймаслик тушунтириб ўтилди.
https://t.me/iivtransport
Транспорт ва ТОХТД Нефть МКБ 6-отряд ( Тошкент бекати) командирлари томонидан ушбу отрядда хизмат олиб бораётган ходимларга жорий йилнинг 20 январь кунида ПҚ-10 сонли Қарорини мазмун ва мохияти тушунтирилди.
Бундан ташкари ИИВнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини билиш даражаси, амалдаги буйруғи талаблари бўйича ўқув машғулотлари ўтказилиб келинмоқда. Ходимларнинг автомашиналарини техник холати хамда хужжатлари мунтазам равишда текшириб келинмокда.
https://t.me/iivtransport
Vazir oʻrinbosari 7-fevral kuni 7534-son harbiy qismga tashrif buyurdi
Batafsil
———
Вазир ўринбосари 7 февраль куни 7534-сон ҳарбий қисмга ташриф буюрди
Батафсил

Website | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | TikTok | Ok | TV
2023 йил 7 февраль куни Тошкент минтақаси темир йўл транспортида ХТБ “Орзу” бекатида ХТБ ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати ходимлари томонидан темир йўл инфратузилмаларида хавфсизликни таъминлаш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш, ҳамда фавқулодда ҳолатларига йўл қўймаслик мақсадида “Орзу” темир йўл бекатида ишчи хизматчилар ўртасида профилактик йиғилиш ташкилаштирилди. Бундан ташқари бекатга фойдаланиш учун бириктирилган башмакларни фойдаланиш тартиби ва сақлаш холатлари текшириб чиқилди.
https://t.me/iivtransport
Навоий вилояти ТХТБ ходимлари томонидан жорий йилнинг 7 февраль куни Кармана, Тинчлик ва Навоий темир йўл бекатларида хизмат олиб бораётган хотин-қизларнинг иш фаолиятидаги ижтимоий- маънавий муҳит, муаммо ва таклифлари ўрганилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 2 сентябрь кунидаги "Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида" ги 561-сонли қонуннинг мазмун моҳияти тушунтирилиб, профилактика инспекторларининг ташриф қоғозлари тарқатилди.
https://t.me/iivtransport
Хоразм вилояти ТХТБ ходимлари томонидан “Ёшлар орасида гиёҳвандлик ва психотроп моддаларнинг тарқалишига қарши курашиш ойлиги” профилактик тадбири юзасидан, Хоразм темир йўл масофаси ишчи ходимлари ўртасида, ёшларимиз хар қандай ноқонуний йўлларга кириб қолмасликлари, гиёхвандлик билан боғлиқ жиноят ва хуқуқбузарликларга қўл урмасликлари, гиёхвандликнинг салбий иллатлари ёшлар умрига завол эканлигини тушуниб етишлари, хар қандай гиёхвандлик ёки психотроп моддалари истеъмол қилиниши инсон саломатлигига жиддий зарар етказиб, оғир касалликларга чалиниши, бундан ташқари гиёхванд модда ёки психотроп воситаларини истемол қилган инсоннинг ақлий фаоляти бузилиб, рухий таъсири натижасида жиноят содир этишга мойиллиги кучайиши ва мудхиш жиноятларга қўл уриши ва “Тиғ” тадбири бўйича ўткир жисимли буюмларни ёнида олиб юриш тақиқланганлигини акс холда бу борада жавобгарлик белгиданганлигини, булар ўз навбатида оғир оқибатларга олиб келиши тўғрисида таъкидлаб профилактик тадбирлар ва тарғибот-ташвиқот ишлари ўтказилиди.
Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш Департаменти Қорақалпоғистон Республикаси Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси Бўстон бекатидаги бўлинмаси ҲПГ ходимлари томонидан 2023 йил 7 февраль куни Қўнғирот тумани Жаслик посёлкасида жойлашган темир йўл корхона ва ташкилотларида “Ёшлар орасида гиёҳвандлик психотроп моддаларининг тарқалишига қарши курашиш” комплекс профилактик тадбирлар ўтказилди.
https://t.me/iivtransport
Forwarded from Компьютеры и орг.техника
Тошкент шахридаги бир қатор ўқув муассасаларида ИИВ Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти масъул ходимлари иштирокида “Биз коррупцияга ҳамда экстремизм ва терроризмга қаршимиз!” шиори остида давра суҳбатлари бўлиб ўтди. Тадбирда сўз олганлар сўнгги йилларда мамлакатимизда коррупцияга қарши курашда жамоатчилик назорати кучайтириш ишлари амалга оширилиб бир қатор ислохотлар олиб борилаётганлигини, шунингдек, диний-маърифий йўналишда изчил ислоҳотлар амалга оширилишига қарамасдан, ёшларимиз орасида ғараз ниятли кимсаларнинг домига тушиб қолаётганлар ҳамон учраётганлигини афсус билан тилга олиб, давра суҳбати мавзусига оид талабаларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб қайтаришди. Қизиқарли ўтган тадбир якунида ёшлар эътиборига мазкур мавзуларга оид видеороликлар намойиш этилди.
https://t.me/iivtransport