IIV Transport va turizm obyektlarida xavfsizlikni ta'minlash departamenti| Rasmiy kanali
3.56K subscribers
21.5K photos
1.07K videos
8.03K links
Download Telegram
Кучлик бекати ХТБ ҲПГ томонидан жорий йилнинг 25 январь куни хизмат худудига тегишли бўлган Кучлик ҳамда Ёриқ МФЙларда жойлашган 17,55, мактабларда бахтсиз ходисаларни олдини олиш ва хизмат худуддан ўтиб кетаётган йўловчи поездларнинг ойналарига тош отмаслик, темир йўлларда бемақсад юрмаслик , темир йўлларда қулоқчиндан фойдаланмаслик, бекатда туриб қолган вагонларга чиқмаслик ва селфи қилмаслик, вагонларда кўмир махсулотларини талон-тарож қилмаслик бу бўйича маьмурий жавобгарлик борлиги юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилиб ўқувчиларнинг ота-оналиридан темир йўлни белгиланмаган жойидан кесиб ўтмаслик юзасидан тилхитлар олинди ва тушунтириш ишлари олиб борилди. Бундан ташқари "Кучлик-Тўйтепа" темир йўл бекатлари оралиғи 31-км 2-тўсиқда жойлашган қўриқланадиган темир йўл кесишмасида хизмат олиб бораёган кесишма назоратчиси билан суҳбат ўтказилиб, ЎзР. МЖтКнинг 113-моддаси 4-қисми билан 3-нафар фуқорога нисбатан маьмурий баённома расмийлаштирилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга давлат ташрифи билан Бишкек шаҳрига келди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев вместе с супругой прибыл с государственным визитом в Бишкек.

#Mirziyoyev #tashrif #Qirgiziston

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Жорий йилнинг 27 январь куни Фарғона вилояти Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш бошқармаси ходимлари томонидан ОАВ билар хамкорликда Қўқон темир йўл транспорти техникуми ўқувчилари билан вояга етмаганлар томонидан содир этилиши мумкин бўлган жиноятлар ва хуқуқбузарликларни олдини олиш, ўткир тиғли буюмлар олиб юрмаслик ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 январь кунидаги “Ички ишлар органларини хақчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-10-сон қарорининг мазмун моҳияти юзасидан давра сухбати ўтказилди.
Жорий йилнинг 27-январь куни Тошкент минтақасидаги темир йўл транспортида ХТБ “Ўзбекистон” бекатидаги бўлинма ҲПГ томонидан темир йўлларда поездлар билан боғлиқ бўлган турли кўринишдаги бахтсиз ҳодисаларни олдини олиш мақсадида, Тошкент вилояти, Янгийўл шахар ХТБга қарашли 5-сонли мактабида “ДИҚҚАТ ТЕМИР ЙЎЛ” мавзусида профилактик йигилиш ташкиллаштирилди. Йиғилишда ўқувчи ёшларга темир йўлни белгиланмаган жойларидан кесиб ўтмаслик, темир йўл яқинида чорва молларини боқмаслик, темир йўлларда турган поезд вагонлари устига чиқмаслик, ҳаракатдаги поездларга осилмаслик ва релсларга бегона жисмларни қўймаслик тушунтириб ўтилди.
O'zbekiston Respublikasi Prezidenti SH.M.Mirziyoyevning 2023 yilning 20 yanvar kunidagi "Ichki ishlar organlarini xalqchil professional tuzilmaga aylantirish va aholi bilan yanada yaqin hamkorlikda ishlashga yo'naltirish bo'yicha qo'shimcha chora-tadbirlar to'g'risidagi" PQ-10-sonli qarorining mazmuni bo'yicha ichki ishlar xodimlari o'rtasida targ'ibot ishlari davom etmoqda. Bunda Sirdaryo viloyati Transportda XTB boshlig'ining alohida ko'rsatmasiga asosan Guliston bekatidagi bo'linma boshlig'i podpolkovnik D.Xayriyev tomonidan bo'linma xodimlariga ushbu qarorda keltirilgan kasb madaniyati etikasi va estetikasi, ya'ni Ichki ishlar organlari xodimlarining kasbiy madaniyati va xizmat intizomi kodeksi va IIO kadrlar salohiyati darajasini oshirish bo'yicha kompleks chora-tadbirlar "yo'l xaritasi" tasdiqlanganligini, bundan keyin Intizomiy jazo tariqasida lavozimidan ozod etiladigan xodimlarni boshqa sohaviy tuzilmaga o'tkazish amaliyotiga chek qo'yilishi ko'rsatilganligini tushuntirib o'tildi.
t.me/iivtransport
Бухоро вилояти Транспортда ХТБ томонидан 2023 йил 26 январь куни “Профилактика куни” муносабати билан хизмат кўрсатиш ҳудудида олиб борилган тадбирлар жараёнида Бухоро МТЙУга қарашли Бухоро-1-Когон бекатлари оралиғининг 3971 км.да Бухоро вагон депоси ҳудудида бўлган вагон цистерналарнинг вагон ғилдирак жуфтликларининг букса қисмининг 5 та кўриш қопқоқлари, 6 дона чўяндан тайёрланган тормоз колоткалари, 4 дона чўян колоткаларни ушлаб турувчи мосламалари ва 1 дона барашка винтларини талон-тарож йўли билан очиб олиб кетаётган Когон шаҳар 5 ва 6-сонли ўрта умумтаълим мактабининг ўқувчилари вояга етмаганлар Мухторов Акбар Акмалович, Исмоилов Сардор Икромович, шунингдек ҳеч қаерда ўқимайдиган вояга етмаганлар Олимов Бехруз Ориф ўғли Ҳакимов Озодбек Байрам ўғлилар воқеа жойида ушланиб холислар ва уларнинг ота-оналари таклиф қилинган уларнинг ота-оналарига нисбатан ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47-моддаси 1-қисмида асосан қонуний чора кўриш мақсадида ҳужжатлар расмийлаштирилди.
Navoiy viloyati Transportda xavfsizlikni ta'minlash boshqarmasida o'tkazilgan "Ma'naviyat va ma'rifat" darsida O'zbekiston Respublikasi Prezidentining 2023 yilning 20 yanvar kunidagi "Ichki ishlar organlarini xalqchil professional tuzilmaga aylantirish va aholi bilan yanada yaqin hamkorlikda ishlashga yo'naltirish bo'yicha qo'shimcha chora - tadbirlar to'g'risida"gi qarorning mazmun - mohiyati yana bir bor xodimlarga yetkazilib, Ichki ishlar organlarining aholining ishonchli himoyachisi sifatida xalqchil professional tuzilmaga aylantirish, ularning fuqarolar jamoat tashkilotlari hamda, keng jamoatchilik bilan yaqin hamkorlikda o'zaro ishonch va hamjihatliylikda ishlashni ta'minlab, mahallalar, aholi turar joylari va yurtimizda qonun ustuvorligi, tinchlik va osoyishtalikni yanada mustahkamlash qarorning asosiy maqsadi ekanligi xodimlarga tushuntirildi.
https://t.me/iivtransport