IIV Transport va turizm obyektlarida xavfsizlikni ta'minlash departamenti| Rasmiy kanali
3.73K subscribers
18.8K photos
1.02K videos
7.27K links
Download Telegram
Жорий йилнинг 26 январь куни Фарғона вилояти ТХТБ раҳбарияти томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 январь кунидаги “Ички ишлар органларини хақчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-10-сон қарорининг мазмун моҳиятини кенг оммага етказиш мақсадида ХТБ шахсий таркиби ҳамда Қўқон шаҳар ХТБга қарашли 28-мактабда тушунтириш ишлари олиб борилди.
https://t.me/iivtransport
Оҳангарон бекатидаги ХТБ ходимлари томонидан Озодлик, Оҳангарон ва Ақча темир йўл бекатлари ишчи ходимлари билан темир йўл транспортида бахтсиз ходисаларни олдини олиш ҳамда юк ва йўловчи поездларини ҳаракатини сифатли таъминлаш, юк вагонларидан талон-тарож қилинилишини олдини олиш юзасидан профилактик суҳбатлар ўтказилиб хамда темир йўлга яқин жойлашган Охангарон шаҳрининг 3 ва 5 умумтаълим мактабларида “Диққат темир йўл” хамда “Ёшлар орасида жиноят ва ҳуқуқбузарликлар”ни олдини олиш юзасидан давра суҳбати ўтказилди. Суҳбат давомида ўтган 2022 йил давомида темир йўл транспорти билан боғлиқ бахтсиз ходисалар ўқиб эшиттирилди. Бундан ташқари мактаб ошхонаси кўздан кечирилиб, ошхона ишчиларига тегишли кўрсатмалар берилди.
https://t.me/iivtransport
Сурхондаре вилояти ТХТБ ходимлари томонидан "Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни" тадбири давомида маҳалла фуқаролар йиғинларида профилактик суҳбатлар ўтказилиб ҳамда фукароларга эслатма флаерлар тарқатилди. Дарбанд, Термиз темир йўл масофа корхонаси ишчи ходимлари билан ҳамкорликда темир йўл изларида рейдлар ўтказилиб, темир йўлда хавфсизлик қоидаларига амал қилмаган фуқароларга нисбатан қонунда белгиланган тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилди. Термиз минтакавий темир йўл узели ишчи ходимлари билан профилактик суҳбатлар олиб борилди.
https://t.me/iivtransport
Қорақалпоғистон Республикаси Транспортда хавфсизлткни таъминлаш бошқармаси ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 январь кунги "Ички ишлар органларини халқчил профеционал тузилмага айлантирш ва ахоли билан янада яқин хамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора тадбирлари тўғртсида"ги ПҚ 10-сонли Қарор мазмун мохияти темир йўл ишчи ходимларига тушинтириш ишлари давом этмоқда.
https://t.me/iivtransport
Навоий вилояти ТХТБ ҲПГ ходимлари томонидан жорий йил 26 январь куни хизмат ҳудудидаги темир йўлга яқин масофада жойлашган Навоий шаҳридаги 5 сонли ва 9 сонли ўрта таълим мактаби ўқувчилари билан темир йўлнинг белгиланмаган қисмидан кесиб ўтмаслик, темир йўл изларига бегона жисм қўймаслик, вагон ойналарига тош отмаслик ва бошқа темир йўл қонун-қоидалари юзасидан умумий профилактик чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Шунингдек, тадбир давомида мактабларда иситиш тизимининг соз ҳолда эканлиги, дарс машғулотларида ўқувчиларнинг давоматлари ўрганилди.
https://t.me/iivtransport
2023 йилнинг 26 январь куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ ТваТОХТД Метрополитенда ХТБнинг шахсий таркиб билан навбатдаги эрталабки хизмат олд йўриқномасида Департамент бошлиғининг ўринбосари-МХТ бошқармаси бошлиғи полковник Р.А.Ташпулатов томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 январь кунидаги 10-сонли “Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорининг мазмун-моҳияти шахсий таркибга кенг тушунтирилиб, турли даражадаги бошлиқларга Қарорнинг 1-иловасида қайд этилиб ўтилган талабларга риоя этилиши, ҳар бир бандини ёддан билиш шартлиги, дафтарларга конспектлаштирилиши ва шахсий таркибдан кодекс талаблари бўйича савол-жавоб ўтказилиши тўғрисида кўрсатмалар бериб ўтди.