Toshkent shahar IIBB I Rasmiy kanal
22.8K subscribers
19.2K photos
7.45K videos
17 files
18.1K links
Download Telegram
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

☑️ Ўзбошимчалик – “ўзича судлаш” (самосуд) фуқароларга БҲМнинг учдан бир қисмидан 1 бараваригача (300 минг сўмгача), мансабдор шахсларга эса 1 бараваридан 3 бараваригача (900 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

➡️ Худди шу ҳаракатлар кўп миқдорда зарар (БҲМнинг 300-500 бараваригача) ёки жиддий зиён етказилишига сабаб бўлса, мазкур қилмиш жиноят ҳисобланиб, БҲМнинг 50 бараваригача (15 млн сўмгача) жарима ёки 300 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

❗️Бундан ташқари, ушбу қилмишни содир этган шахс самосуд оқибатида вужудга келадиган жиноятлар (тан жароҳати етказиш, ўзини ўлдириш даражасига етказиш, қасддан одам ўлдириш ва ҳ.к.)нинг ҳар бири учун алоҳида жавобгарликка тортилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

🚫 Оммавий ахборот воситаларидан жиноий ва бошқа жавобгарликка сабаб бўладиган ҳаракатларни содир этиш учун фойдаланилишига йўл қўйилмайди.

Журналистлар шахснинг ҳуқуқлари ва эркинликларини, шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилиши шарт ҳамда ўз касбига доир ахборотдан шахсий мақсадларда фойдаланиши мумкин эмас.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

❗️Ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш, яъни уларни ғаразли ёки бошқа паст ниятларда қийноққа солиш ёки уларга азоб бериш БҲМнинг 3 бараваридан 5 бараваригача (900 минг сўмдан 1 млн 500 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

☑️ Агар бу ҳолат ҳайвонларнинг ўлимига ёки майиб бўлишига олиб келса, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, БҲМнинг 50 бараваригача (15 млн сўмгача) миқдорда жаримадан 6 ойгача озодликдан маҳрум қилишгача жазо чораси қўлланилишига сабаб бўлиши мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

Шахснинг яланғоч ҳолдаги фото- ва (ёки) видеотасвирини ўз ичига олган ахборотни унинг розилигисиз тарқатиш, шу жумладан ОАВда, телекоммуникация тармоқларида ёки Интернетда тарқатиш ёхуд бундай ахборотни тарқатиш билан қўрқитиш БҲМнинг 400 бараваридан 600 бараваригача (132 млн сўмдан 198 млн сўмгача) миқдорда жарима ёки 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

❗️Қандай ҳолларда гўшт маҳсулотларини сотиш мумкин эмас?

🚫 Қуйидаги ҳолларда гўшт маҳсулотларини сотишга рухсат берилмайди:

🔹сўйилиши ихтисослаштирилган ва мини сўйиш корхоналарида амалга оширилмаган бўлса;

🔹гўшт ва гўшт маҳсулотларини ташиш учун белгиланмаган транспорт ёрдамида етказиб берилган бўлса;

🔹тегишли ветеринария ҳужжатлари бўлмаса;

🔹ветеринария-санитария экспертизасининг хулосаси (маълумотномаси) бўлмаса;

🔹оёқлари ва бош қисми жун билан бирга бўлса, шунингдек парранда ва қушларнинг патлари юлинмаган бўлса;

🔹хона ёки кўча ҳароратида илгакка осилган ёки ерга (очиқ раста устига) очиқ ҳолда қўйилган ҳолатда бўлса;

🔹ветеринария-санитария жиҳатидан хавфсизлиги кафолатланган гўштларнинг ягона электрон маълумотлар базасига киритилмаган бўлса.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

🚫 Йўловчи транспорт воситаси ҳаракатланаётган вақтда салондан тана қисмларини (қўлдан ташқари) чиқариши тақиқланади. Бу талабнинг бажарилишини ҳайдовчи назорат қилиши керак.

💰 Транспорт воситаси ҳаракатланаётган вақтда йўловчи томонидан тана қисмларини (қўлдан ташқари) салондан чиқариш БҲМнинг бир баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

🚫 Йўл ҳаракати қоидаларига кўра, қуйидаги ҳолларда одамларни ташиш тақиқланади:

🔹болаларни юк автомобилларининг юкхонасида;

🔹транспорт воситасининг кабинасидан ташқарида (одам ташиш учун мўлжалланган бортли юк ёки фургон-юк хонали автомобиллар бундан мустасно);

🔹тракторлар ва бошқа ўзиюрар ускуналар, юк ташиладиган тиркамалар, тиркама-уйча, юк мотоцикллари юкхонасида;

🔹мотоциклларнинг конструкциясида кўзда тутилган жойларидан ташқарида;

🔹12 ёшга тўлмаган болаларни мотоциклнинг орқа ўриндиғида, шунингдек болаларни ушлаб турувчи махсус қурилма ўрнатилмаган транспорт воситасининг олд ўриндиғида;

🔹одам сони транспорт воситасининг техник тавсифномасида кўзда тутилган миқдордан ортиқ бўлганда.

❗️Бунда транспорт воситасининг ҳақиқий вазни уни ишлаб чиқарган корхона белгилаган рухсат этилган вазндан ошмаслиги керак.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

🚫 Пиёдалар ўтиш жойида ҳаракатланаётганда нималар тақиқланади?

Батафсил инфографикада👆

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

🔰 Қонунчиликка кўра, тезкор ва махсус хизматларнинг кўк ёки қизил ёхуд кўк ва қизил рангли ялтироқ маёқчани ёққан ҳолда ҳамда махсус товушли сигналлар билан яқинлашиб келаётган транспорт воситаларига уларнинг тўсиқсиз ўтиб кетиши учун йўл берган транспорт воситалари ҳайдовчилари томонидан содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар фото- ва видеоқайд этишнинг махсус автоматлаштирилган техник воситалари орқали қайд этилган тақдирда, ҳайдовчиларнинг маъмурий ҳуқуқбузарлиги охирги зарурат ҳолатларда содир этилган деб топилади ва маъмурий иш тугатилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

❗️Намойишлар ўтказиш тартибини бузиш жавобгарликка сабаб бўлади

Қонунчиликка кўра, йиғилишлар, митинглар, кўча юришлари ёки намойишлар ўтказиш тартибини бузиш 15 суткагача маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

Шундай ҳаракатлар маъмурий жазо қўлланилганидан кейин такроран содир этилса, 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

‼️Веб-сайт эгаси ва блогер интернетдаги саҳифасида нималарга йўл қўймаслиги кераклигини биласизми?

🔰 Веб-сайтнинг ва веб-сайт саҳифасининг ёхуд бошқа ахборот ресурсининг эгаси, шу жумладан блогер ҳамма эркин фойдаланиши мумкин бўлган ахборот жойлаштириладиган интернетдаги ўз веб-сайтида ва веб-сайт саҳифасида ёхуд бошқа ахборот ресурсида қуйидагиларга йўл қўймаслиги шарт:

▪️Ўзбекистоннинг мавжуд конституциявий тузумини, ҳудудий яхлитлигини зўрлик билан ўзгартиришга даъват этиш;

▪️оммавий тартибсизликларга, фуқароларга нисбатан зўравонлик қилишга, шунингдек белгиланган тартибни бузган ҳолда ўтказиладиган йиғилишлар, митингларда, кўча юришларида ва намойишларда иштирок этишга даъват қилиш, шунингдек мазкур ноқонуний ҳаракатларни мувофиқлаштириш;

▪️жамоат тартибига ёки хавфсизлигига таҳдид солувчи ёлғон ахборот тарқатиш;

▪️уруш, зўравонлик ва терроризмни, шунингдек диний экстремизм, сепаратизм ва фундаментализм ғояларини тарғиб қилиш;

▪️давлат сирларини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи маълумотларни ошкор этиш;

▪️миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатувчи, шунингдек фуқароларнинг шаъни ва қадр-қимматига ёки ишчанлик обрўсига путур етказувчи, уларнинг шахсий ҳаётига аралашишга йўл қўювчи ахборотни тарқатиш;

▪️жамиятга, давлатга, давлат рамзларига ҳурматсизликни намоён этувчи, шу жумладан беодоблик билан ифодаланган ахборотни тарқатиш;

▪️гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни ва прекурсорларни тарғиб қилиш;

▪️порнографияни, зўравонликни ва шафқатсизликни тарғиб қилиш, шунингдек ўз жонига қасд қилишга даъват этиш;

▪️фуқароларни, шу жумладан вояга етмаган шахсларни уларнинг ҳаётига ва соғлиғига ёхуд ўзга шахсларнинг ҳаётига ва соғлиғига таҳдид солувчи ғайриҳуқуқий ҳаракатларни содир этишга ундашга ёки бошқа тарзда жалб қилишга қаратилган ахборотни тарқатиш;

▪️қонунга мувофиқ жиноий ва бошқа жавобгарликка сабаб бўладиган ўзга ҳаракатларни содир этиш мақсадларида фойдаланилиш.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

🔰 Шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонунчиликни бузиш фуқароларга БҲМнинг 7 баравари (2 млн 310 минг сўм), мансабдор шахсларга эса – БҲМнинг 50 баравари (16 млн 500 минг сўм) миқдорида маъмурий жарима солишга сабаб бўлади.

▶️ Ушбу ҳаракатлар маъмурий жаримадан кейин содир этилса БҲМнинг 100 бараваридан 150 бараваригача (33 млн сўмдан 49 млн 500 минг сўмгача) жарима ёки 3 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

🔰 Пиёдалар ўтиш жойида ҳаракатланаётганда:

▫️телефондан фойдаланиш;
▫️китобларни ёки даврий нашрларни ўқиш;
▫️видеоматериалларни томоша қилиш;
▫️аудиоматериалларни эшитиш;
▫️эътиборни чалғитадиган бошқа электрон воситалардан фойдаланиш;

❗️Шунингдек, йўлнинг ҳаракат қисмини белгиланмаган жойлардан кесиб ўтиш:

🔹БҲМнинг учдан бир қисми (110 минг сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

Қачон судланганлик ҳолати тугалланади?

🔘 Шахснинг судланганлик ҳолати қуйидаги пайтларда тугалланади:

🔹 шартли ҳукм қилинганларга нисбатан – синов муддати тугаган кундан бошлаб;

🔹 мажбурий жамоат ишлари, хизмат бўйича чеклаш ёки интизомий қисмга жўнатиш тарзидаги жазоларини ўтаб чиққач;

🔹 жарима жазоси ижро этилган кундан кейин, шунингдек муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёки ахлоқ тузатиш ишлари жазолари ўталганидан кейин – 1 йил ўтгач;

🔹 озодликни чеклаш жазоси ўталганидан кейин – 2 йил ўтгач;

🔹 5 йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси ўталганидан кейин – 4 йил ўтгач;

🔹 5 йилдан ортиқ, лекин 10 йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси ўталганидан кейин – 7 йил ўтгач;

🔹 10 йилдан ортиқ, лекин 15 йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси ўталганидан кейин – 10 йил ўтгач.

🚫 Қонунчиликка кўра, судланганлиги, шу жумладан тугалланган ва олиб ташланган судланганлиги сабабли шахсларни ишга қабул қилмаслик (бундан қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар мустасно) ёхуд шахсларни уларнинг яқин қариндошлари судланганлиги, шу жумладан тугалланган судланганлиги муносабати билан ишга қабул қилмаслик мумкин эмас.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot