📚 Ibratli Hikoyalar 📚
35.8K subscribers
5.4K photos
1.54K videos
42 files
10.1K links
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...


Hamkorlik va reklama uchun 👇👇

@Bronzam

.



.



.



.



.





.
Download Telegram
#Ҳикоялар

ЎШАНДА ҲАМ КУЗ ЭДИ.....

Низом институтдан қайтганда ойиси ичкари уйда ким биландир гангур-гунгур гаплашиб ўтирарди. Она унинг шарпасини дарров сезди. Суҳбатини тўхтатиб, одатдагидек енгил, шарпасиз қадамлар билан унинг ёнига келди.— Келдингми, болам?
— Ҳим, яхши ўтирибсизми?
— Шукур. Меҳмон бор.
— Ким?
— Лутфи опоқинг.
— А?! — Низом эндигина ечган костюмини негадир қайтадан кийди, — Нега? Нега киритдингиз?
— Жим. Уят бўлади. Қариндошлариникига келган экан, кўчада кўришиб қолдик. Ўзим олиб кирдим уйга. Сўрашиб қўй..Низомнинг ранги оқариб кетган эди. Баҳри хола жонсиз, қалтираган қўллари билан унинг елкасидан силаб, секин шивирлади:
— Жон болам, гина сақлашни ўрганма. Ҳаммаси ўтиб кетди. Уйигача кирган одамга қаттиқ гапириш, сўрашмаслик одобдан эмас. Мени ҳижолатга қўйма.
Баҳри холанинг мулойим, меҳрибон кўзлари ўғлига ёлбориб қарар, Низомнинг юрагида қанча алам, ғазаб ётган бўлсада, бу кўзларга қарши бир нима деёлмасди. Баҳри хола меҳмон ҳузурига кириб кетди.
— Низомжон экан. Ўқишдан келди. Бу йил охирги курс. Киравер, болам, опоқинг бўйларингни бир кўриб қўйсин.Остонада Низом пайдо бўлди. Меҳмоннинг лаблари пирпиради. Низомнинг авзойига қараб, кулишини ҳам, сўрашишини ҳам билмай, охири бурни тагидаги икки дона тишини кўрсатиб илжайди, ўрнидан турди.
— Омонмисан, Низомжон?
— Келинг. Яна нимага…
— Болам! — Низом сакраб ўрнидан турган онасининг кўзларига бир қаради-ю, шахт ўгирилиб чиқиб кетди. У тўхтамади, орқасига ҳам қарамади. Уйларидан анча олислаб кетганини ҳам билмай қолди. Нимагадир чеккиси келди.
Йўл четидаги будкадан бир дона сигарет олиб, ҳиёбоннинг бир четидаги бўш скамейкага бориб ўтирди.Ҳозир унинг кўнгли бўм-бўш, ҳудди мана шу сокин, кузги ҳиёбонга ўхшаб қолганди. Сигарет олибди-ю, гугурти йўқ. Сигарет донасини бармоқлари билан эзғилаб, атрофга аланглади. Ўтиб кетаётган бир йигитдан туташтириб олдида, қаттиқ сўрди. Бурни, оғзидан буралиб чиққан аччиқ тутун ҳушини ўзига келтиргандай бир оз енгиллашдими, секингина энтикиб қўйди. Унинг кўзига яна бурни тагидаги иккита тишини кўрсатиб илжайган башара кўриниб кетди. Унинг бағри бутунлигини шафқатсизлик билан тортиб олган бу аёлни кўришга Низомнинг тоқати йўқ эди.Ҳозирку ақли-ҳуши бор, кап-катта йигит. У вақтларда гўдак эди. На ота-онанинг ҳидига, на уларнинг бағрида эркаланишга тўйган эди. Ана шу бағри тош аёл, маъсумгина бир гўдакнинг эркаликка, эркаланишга бўлган ҳаддига биринчи бўлиб тирноқ ботирган, чанг солган эди. Баҳри хола жуда ювош, бировдан озор кўрса ҳам озор бермайдиганлардан. Низомни ҳам шунақа тарбиялашга ҳаракат қиларди. Ўша пайтларда қанча қийналса ҳам Лутфихонга бир оғиз қаттиқ гапирмаганди.Мана, ҳозир ҳам уйига олиб кириб меҳмон қилиб ўтирибди. Ўша пайтларда улар бир маҳаллада яшашарди, Лутфихоннинг Содиқ деган ўғли билан Низом ўртоқ эди. Содиқларнинг ҳовлиси анча катта бўлгани учун сабзи, помидор экишар, сигир боқишарди. Онаси, бировнинг қўлидан ишини олгин, меҳнатдан қочма, эринма, деб кўп насиҳат қилгани учун Низом Содиққа доим ёрдамлашар, сигир ўтлатар, кўкат юлар, қарашгани-қарашган эди.
Шунинг учун бўлса керак, Лутфихон уни яхши кўрар, кириб қолса, минг ўргилиб, минг айланарди. Низомнинг дадаси касаллиги туфайли эрта пенсияга чиққан, ёлғиз онаси ишларди. У аёллар кўйлагини жуда чиройли тикарди. Ишхонадан келгандан кейин ҳам машина тепгани-тепган эди.Низом болаларнинг каттаси, ўшанда олтинчи синфда ўқирди. Укаси билан синглиси ҳали кичкина эдилар. Бирдан уларнинг бошига оғир ташвиш тушиб қолди. Дадаси қазо қилди. Бир ойнинг ичида онаси чўпдек бўлиб озиб кетди. Низом энди дадаси қолиб, онасига ачинар, у йиғласа, чидаёлмас, бағрига кириб юпатгиси келар, лекин дилидаги гапларни айтолмай, қўшилишиб йиғларди, холос.Бир куни онаси Низомнинг бошини силаб, кўзларига тикилди-ю, орқасига қоқиб деди:
— Бор, болам, ўртоқларинг билан ўйнаб кел. Авжи ўйнаб ўйинга тўймайдиган пайтларинг. Бор, ўргилай.Низом кўчага чиқди. Дадаси ўлгандан бери ўйнамаганини ҳам шунда сезди. Секин Содиқларникига кирди. Лутфихон сўрида эри билан қотган жўхориларни уқалаб ўтирарди.
#Ҳикоялар
САИДА АЗИЗ
☘️☘️☘️
БУГУН ТЎҒИЛГАН КУНИМ ЭДИ.

Эрталаб онам, отам, укаларим табриклашди. Ўғлим ҳамон уйқуда.

Телеграм орқали дўстларим, синфдошларим қутлашди. Кийиниб, ишга отландим. Ўғлим ҳамон ширин уйқудан турмади. Уйғотмоқчи бўлдим. Кўнглим бўлмади. Безовта қилгим келмади.

Иш жойимга кириб борарканман, ҳамкасблар томонидан илиқ тилаклар айтилди. Яна табриклар қуршовидаман. Раҳбарим алоҳида эътироф этиб, муборакбод қилди. Сен учун аталган сўзларни эшитиш бирам ёқимли. Киши қалбига завқ бағишлайди. Борлигингдан хурсанд бўласан. Шу оламда бежиз яшамаётганингни ҳис қиласан.

Тушлик вақти бўлди. Ҳамон боламдан дарак йўқ.

“Тавба, наҳот ёдида бўлмаса”, деб хаёлга бораман. Ҳамма табриклар бир томон, боламники бир томон эканми? Наҳот, менга шуунча табриклар камлик қилса...

Телефондан суратини топдим. Бу бола кимга ўхшади ўзи? Йигирмага киради. Наҳот, отасига тортган бўлса. Отаси ҳам жуда ёмон эмасди. Фақат журъатсиз инсон эди. “Мен оилам билан яшайман. Ажрашмайман у билан”, деёлмади. Онасининг, опасининг гапига кирди. Олти ойлик ҳомиладор ҳолимда, мендан узоқлашганди. Оқ либосла турмуш қурган қиз олти ойдан сўнг ҳомиладор ҳолимда қайтиб келдим-у, шу билан эр остонасига қайта бормадим. Бир- икки марта келган эрим онасининг гапидан ўтолмаслигини таъкидлади. Мени ҳайдаб чиқарган у ҳовлига қайтолмасдим. Бизнкилар: “ Алоҳида ижара уй олиб барамиз, бирга яшанглар”, дейишди. Йўқ, шижоат етишмади унда. Агар журъатли, қатъиятли бўлолганида яшаб кетардик.

Умидимни ота ҳовлимда дунёга келтирдим. Болам дадамни “бобо” эмас, “дада” деб катта бўлди. Тоғаларини “ака” деб улғайди. Ўз отасики ундан хабар олмади, қолган эркаклар нима бўларди, деган хавотирда қайта турмуш қуришни ўзимга эп кўрмадим. Бор умидимни Умиджонимга тикдим.

Тинмадим, ўз устимда ишладим. Бугунги мавқеимга уйқусиз тунлар, тинимсиз ҳаракатлар эвазига эришдим. Ҳаммасини шу болам учун қилдим. Ортиқча гап чиқмасин, деб ота-онам ҳовлисидан узоқлашмадим. Топганимни жигарларимга улашдим. Улар билан баҳам кўрдим. Укаларимнинг уй-жой қилишларига кўмаклашдим. Ота ҳовлида волидам ва падарим ёнида қолиб ,уларга меҳрибонлик қилиш учун астойдил тер тўкдим. Бугун кичик укам ёнимда. Қолганлар ўз ҳовлисида. Бағрим тўлиқ, шукр. Ота-онам ёнимда. Бахтим бутун, шукр, ўғлим ёнимда.

Баъзан дугоналарим турмуш қуриш ҳақида эслатиб қўйишади. “Эрта-индин келин қилсанг, ёлғиз қоласан. Бир суянадиган елка керак”, дейишади. Қайдам, ўғлимга суянарман, яна кимим бор ундан бошқа... шукр, ақл-ҳушли. Оғир-босиқ йигит бўлиб улғаймоқда.

Боламнинг суратига тикилиб, ўйга толдим. Йигирмага кирган болам наҳот менинг таваллуд кунимни ёддан чиқарган бўлса....

Ишдан қайтарканман, негадир йиғлагим келарди. Ёлғизгинам эсламадиям-а...

Дарвозадан киришим билан ўғлим қучоқ очиб кела бошлади. “Онажоним, туғилган кунингиз билан!” Йиғлаб юбордим.

- Кечгача лоақал телефон қилишга ярамадинг-а...
- Телефонимда пулим йўқ эди-да она..
- Кеча ташлагандим атайин...
- Хўп, кечиринг. Бахтимга соғ бўлинг, - деб қучоқлаб, пешонамдан ўпди. Бўйи бўйимдан узун нуридийдам бағрида елкаларим силкиниб йиғладим.
Онам қўлимдан тутди. “Юр, чиройли либосингни кийиб олгин!” Ҳайратдаман.

Либосларимни алмаштириб чиқишим ҳамон, ўғлим кўзларимни боғлади. Уйимиз рўпарасидаги кафега бошлади. “Бу менинг онам” мусиқасининг янграши этимни жимирлатди. Кўзларимни очди. Катта ҳарфлар билан “ОНАЖОН” деб ёзилган саҳна. Атрофда гуллар. Барча яқинларимиз... ўғлим эса қўлидаги кичик қутичани узатди. “Онажоним, бахтимга ҳамиша соғ бўлинг!” Бежирим тилла узук. Йиғладим. Қалбим тўлқинланиб кетди. Умидларим ушала бошлаганди Умид билан. Очиғи, унинг бундай қилишини кутмагандим. Ишлаб йиққан пулларига менга тилла узук совға қилибди. Бу дунёдаги энг қимматбаҳо туҳфа эди мен учун. Бу галги туғилган кун ҳаётимдаги энг ёдда қоладиган кун бўлганди. Мен боламдан бекорга ранжиганимни тушундим. Уни айблаганимдан уялдим, виждоним қийналди. Бағрига бошимни қўярканман, ич-ичимдан Роббимга шукроналар оқиб келарди: “Ўзингга шукр, Аллоҳим!”.

@ibratli_sozlar
#Ҳикоялар

Қўшнининг оқибати
(ҳикоя.)
Шаҳар чеккасида эл орасида "Шимолий туман" деб номланадиган маҳаллага янги оила кўчиб келди.Қатор қилиб қурилган кўркам коттежлар, ёнида икки қаватли уйлар солинган бу жойга асосан ёш оилалар кўчиб келишаётган эди.
Нозигул ва Ахтамжон ҳам уч қиз-у, бир ўғиллари билан янги коттежга кўчиб келишди.Атрофда ҳали ҳамма уйлар тўлиқ қуриб битказилмаганлиги боисидан деярли ҳеч ким яшамас, фақат ўнг тарафларидаги уйда чол кампир Одил бобо ва Тўйбиби хола яшарди. Нафақадаги кекса чол кампирнинг уч қиз ва икки нафар ўғиллари бўлиб,катта ўғиллари Қодиржон иш юзасидан бошқа шаҳарда яшар,қизлари турмушидан тинчиб кетишган, фақат кенжатой ўғиллари Камолжон ҳарбий хизматдан қайтишини кутишаётган экан.Коттежлар кичик қишлоққа туташиб кетган эди.
Нозигулга янги уйлари жуда маъқул бўлди.Хоналари унча катта бўлмаса -да болалари билан яшаш учун ҳамма шароит бор.Ошхонаси ҳам ичида.У кўп йиллар қайноғасининг оиласи билан бир ҳовлида тиқилишиб яшашгани учунми,бу ерда ўзини жуда эркин ҳис қилаётганди.Нозигул боғчада тарбиячи бўлиб ишлар,Ахтамжон эса ҳайдовчиликни ўргатадиган мактабда ўқитувчи эди.
Янги қўшнининг кўчиб келиши Тўйбиби холага унча ёқмади.Хола табиатан ғийбат қилишни яхши кўрадиган,кўчада дарвозасининг олдида ўтирволиб, қишлоқчага ўтиб қайтадиган кишиларга ҳамманинг орқасидан гапириб ўтирадиган аёллар тоифасидан бўлиб, Нозигулнинг унинг бекорчи гапларига эътиборсизлиги,гап-сўзга ҳуши йўқлиги холани ранжитган эди.Нозигул кўнгли, қўли очиқ бўлса -да,миш-миш гапларни ёқтирмаслигини айтгани холанинг аччиғини келтирди."Ҳап сеними,ҳали шошмай тур" -хола ўзича қўшнисини шундай деб ичида яниб қўйди.
Бу орада кўклам нафаси сезилиб қолди.Ахтамжон фарзандларини ёнига олиб кичиккина экин ерини тартибга келтирди.Қўшниларининг катта ўғли,қизлари шаҳарда яшашларини билгани учун улардан ҳам ўз ёрдамини аямади.Ўзи ва қўшнисига тегишли бўлган экин ерларини текислаб,помидор,бодринг,қовоқдан тортиб ловиягача экди.
Аммо Одил бобонинг еридаги экинлар унча яхши ўсмади.Ахтамжоннинг ери эса гуллаб яшнади.Эҳтимол,Нозигул ҳам эрига ёрдам бериб,болалари билан бирга экин ерига алоҳида меҳр билан қарагани бунга сабаб бўлгандир.Қўшниларнинг ҳовлиси орасида девор бўлмаганлиги боис,уларнинг гуллару,экинлар билан чиройли кўринаётган ҳовлиси Тўйбиби холанинг асабини қўзғарди.
Бир куни Ахтамжоннинг ҳовлисида ҳеч ким йўқ деб ўйлаган хола секин уларнинг ҳовлисига ўтди.Гуллаб яшнаб турган атиргул кўчатларини, эндигина бош кўтараётган токларни тагидан қўпориб ташлади.Ҳовли юзасида қолиб кетган болалар ўйинчоқларини,кичик велосипедни олиб ўз ҳовлисига ўтиб кетди.Аммо мактабдан бироз эрта келиб, унинг қилмишларини дераза орқали кузатиб ўтирган қўшнисининг катта қизи Озодани кўзи илғамади.
Озода 9 -синфда ўқийдиган,эс- ҳушини таниган қиз бўлса-да,қўшни холанинг нега бундай қилганини дастлаб тушунмади.Хола укасининг велосипедини олиб кетгани жуда алам қилди."Демак ҳовли юзасида қолиб кетадиган қанча буюмларнинг ўз ўзидан ғойиб бўлаётгани бекорга эмас экан да.Тўйбиби хола нега бунақа қилади? Онам эшитсалар қанча хафа бўладилар.Ўтган куни кир ювадиган катта тоғорамиз йўқолди.Қайсидир куни Гули синглимнинг чиройли туфличаси ғойиб бўлди...Энди ҳовлида ҳеч нарса қолдирмай ўзим йиғиштириб қўяман."
Озода шу хаёллар билан ҳовлига тушди-ю,ҳозиргина хола қўпориб ташлаган атиргул ниҳолларини,токларни қайтадан ўрнатмоқчи бўлди.Айрим ниҳолларнинг илдизи қолиб,танаси узиб ташлангани учун қайта ўрнатишнинг иложи бўлмади. Қизнинг йиғлагиси келиб кетди.Онасининг асабини бузмаслик учун кечқурун отасига бугунги воқеани гапириб берди.
Ахтамжон бироз ўйланиб турди-да,қизига бу гапни онасига айтиб ўтирмаслигини тайинлади.Ўзи бўлса қўшни билан орасини бузмаслик учун аввалгидек муомала қилиб юраверди. Нобуд бўлган кўчатлар ўрнига бошқаларини экди.Ўғлига худди ўшанақа бошқа велосипед олиб берди.
#Ҳикоялар

ДЎХТИРНИНГ ДАРДИ

Бир соатдан буён кўчага термулавериб хуноби ошган Абдумажид кечиккан дўхтирга заҳрини сочди:
– Сизларни чақирган одам келгунингизча омонатини топшириб қўя қолади-да, ўзиям.
– Қўйинг, ака, энди сиз ҳам ярамни тирнаманг, – афтини бужмайтирди беморнинг қон босимини ўлчай бошлаган оқ халатли йигит. – Врач шу кунда ҳеч кимга одам саналмай қолган...
Машина бу ёққа келаётганда йўл-йўлакай хабар қилишадики, ўртоқ Фалончиевникига кириб ўтиш зарур, ўғилчаси ҳамма ёқни бузаётган эмиш. Кириб билсаларки, кенжатой боқаётган лайчанинг думи узилиб кетган, чақиртирилган ветврач эплолмаслигини айтган. Болакай эса тинимсиз фарёд уради, ўртоқ Фалончиев зудлик билан бош ҳакимга қўнғироқ қилади, у эса «03»га...
– Демак, итнинг думини улаб бердим денг?
– Қанақасига улайман, иложи йўқ, ахир, – қулочини керди врач. – Иннайкейин, ака, мен инсонларни даволашим керак, сизга ўхшаган қанча одам йўлимга қараб ўтирибди.
Истимада куйиб ётган беканинг кўзлари очилиб кетди:
– Вой ноинсофей, – инқиллади аёл. – Итга-я, итга «тез ёрдам» чақирибдими?
– Сиз ташвишланманг, опа – жилмайди дўхтир. – Сал шамоллабсиз, дори ёзиб бераман, икки-уч кун режим қиласиз, ўтиб кетади.
– Кейин нима бўлди? – сўради Абдумажид.
– Нима бўларди, ўртоқ Фалончиевнинг ўғли чинқирганича қолди. «Давлатнинг пулини текинга олиб, ақалли итнинг думини улай олмайдиган сендай оқ халатлиларга ҳайф, еган нонинг ҳаром»... Ана шундай баҳони олиб, у ердан чиқувдик, бу ерга кириб, сизнинг баҳойингизни...
– Э-э, қўйинг энди, – Абдумажид дўхтирнинг елкасига қўл ташлади.
– Хафа бўлманг, дўхтир, – қаддини тиклаган бемор термосдан чой қуйиб узатди. – Садқайи амалдор кетсин, ўз иззатини билмаган одам экан.
– Қалай, опа, сал енгилладингизми?
– Анча дуруст, – уколдан сўнг ўзига келган аёлнинг чеҳраси ёришганди. – Сиз-чи?
– Яхши, – кулимсиради юрагини бўшатиб олган дўхтир.

Рустамжон УММАТОВ.

@ibratli_sozlar
#Ҳикоялар
КЕЛИН.

Йигитлик чоғларида нафақат туман, балки қўшни вилоятда ҳам ном таратган Ҳамдам полвоннинг уйи синиб, кампиридан айрилганига ҳам уч йил бўп қолди.

Чол-кампир олтита ёшига етиб-етмай нобуд бўлган болаларидан кейин элликнинг остига бориб, тилаб олган ёлғиз ўғиллари Турдимурод бояқишларнинг пешонасига сиғмаган экан.

Тақдирни тадбир қилиб бўлмас экан-да, начора. Қиш куни шаҳардан йўловчи машинада келаётиб, музлаган йўлда ҳалокатга учраган Турдимурод оппоқ қорни қизилга бўяб бу оламдан шаҳид кетди. Бу вақтда ёшгина келин икки яшар боласи билан бева қолди.

Полвон «ўғлимиздан ёдгор, неварамиз бор-ку» деб, ҳарчанд далда бўлишга ҳаракат қилмасин, ёлғиз ўғлининг доғида адо бўлган кампири ҳам кўп ўтмай вафот қилди. Каттакон ҳовлида Ҳамдам полвон келини Шоира ва невараси билан қолди. Қайнота ва келин, айниқса, кампирнинг вафотидан кейин бир-бирларига жуда суяниб қолишганди. Асли яхши оиланинг фарзанди бўлган Шоира фаҳму-фаросати, қўл-оёғи чаққонлиги учун чол-кампир хонадонларига келган кунлариданоқ унга меҳр қўйиб қолишган эди. Келин дарров қайнонасининг қўлидан ишларини олган, айниқса дастурхон тузаш, ҳар хил аччиқ-чучук, газакларни қойил қиларди...

Чол кўнглини ёзиб келсин деб, вақти-вақти билан неварасини қўшиб, келинни ота-онасиникига юборар, ўзи юбориб яна ўзи йўлга кўз тикиб ўтирар эди. Келин ҳам сигир-бузоқ баҳона, аслида қайнотасини кўзи қиймасдан, борган жойида кўп қолмасди. Шоира қишлоқ амбулаториясида ҳамшира бўлиб ишларди. Шу воқеалардан сўнг ишдан ҳам бўшади. На қайнотаси, на ҳамкасблари юрак ютиб уни ишга қайтаролди. Уйда сигир-бузоққа, томорқага қарар, бошқа турмуш қилмасдан ҳовлида қолишга қатъий аҳд қилган эди у. Қайнотасини ҳам ёш болага қарагандай астойдил парвариш қилар, шу юмушлар билан овуниб кунни қаритар эди. Чол ҳар азон турганида уйининг эшигида таҳорат суви тайёрланган турар, келини сигир соғаётган бўларди.

Лекин шунча кўргиликлардан кейин саксонга бориб қолган чолнинг барваста жисмидан соат сайин мадор кетиб борар, сўнгги пайтларда кўкси симиллаб, юраги безовта қиладиган бўлиб қолган эди.
Қудалари ҳам андишали одамлар экан, йигирма тўрт-йигирма бешга кириб-кирмай бебахт бўлиб қолган қизларини дарров олиб кетишмади. Аммо орқаваротдан қудалариникига қизларини сўраб у ёқ-бу ёқдан одам қўйишаётганлари қулоғига чалинарди. Шоира бир неча марта отасиникидан авзойи бузилиб келганидан, бошқа қайтиб бормайман, деб аччиқ қилишидан чол ҳаммасини фаҳмлаб турар эди. Полвоннинг ўзидан ҳам бир неча бор келинини сўратишди. Баъзи сўраб келган жойларни полвон ўзига маъқул бўлмагани, айримларини эса танимагани учун ҳам рўйхушлик қилмади.

Ҳамдам полвон бунақа туриш-турмушга иложи борича тезроқ барҳам бериш, келинини бирор маъқул жойга узатиб кўзи тириклигида эгалик қилиш, сўнг хотиржам омонатини топшириш илинжида бор азобларга матонат билан бардош бериб келар эди.

Шундай кунларнинг бирида
— Полвон бува, уйдамисиз? — деб чақириб кеп қолди ён қўшниси уста Расул. — Ассалому алайкум, бардаммисиз, — уста ийманиброқ қўл бериб кўришди полвон билан. Сўнгра Ҳамдам полвоннинг дангал ва ўзидай одамларни хушлашини билганлиги учун дарров мақсадга ўтиб қўяқолди:
— Бир қошиқ қонимдан кечсангиз, полвон бува, мен... қулчиликка келдим, — полвон индамади. Расул бува унга бир қараб давом этди, — ҳув анови Учтутдаги жияним Адолатни яхши танийсиз, полвон. Кўп йил ўқитувчилик қилиб нафақага чиққан, раҳматлик эри Абдунаби ҳам ўқитувчи, олим одам эди, — Ҳамдам чол тасдиқлаб бош силкиди. — Ўғли Абдураҳим ҳам ўқимишли йигит, шаҳарда бир корхонада ишлайди, иши яхши. Хабарингиз бор, йил бўп қолди-ёв, шу Адолатнинг келини туғруқ пайти нобуд бўлди, чақалоғиниям сақлаб қолишолмади, олти-етти ёшли бир қизчаси қолган. Келинингизга қанча жойдан харидор чиқди, ҳеч бирига розилик бермадингиз. Эшитишимча, келин бошқа рўзғор қилмасликка қарор қилган эмиш, лекин полвон куни борнинг куни ортиқ, дейишган.
#Ҳикоялар
Кўз ёшлар.

Манзурани қайнонасининг тўқмоқдай овози ҳушига келтирди.– Эшитяпсизми? Ё эсингиз кирар-чиқар бўлиб қолдими?
У “эшитяпман” дегандай қайнонасининг рўпарасига туриб, ерга қаради.
– Энди сиз ҳам кап-катта хотин бўлдингиз. Қариндош-уруққа қўшилинг. Эртага Зулайҳоникида тўй. Айтиб кетишган. Биласиз-а?
– Биламан,-ожизгина шивирлади Манзура.
– Мени оёғим бўлмаса борай десам. Битта дастурхон қилиб бориб келинг. Уйини биласизми…
– Биламан. Эри ўтганда борганмиз-ку…
Манзуранинг бу хонадонга келин бўлиб тушганига қирқ йилдан ошган. Ҳов етмишинчи йиллар эди. Мана, катта қизининг боласи уйланадиган бўлди. Бу каби “тўйга боринг”дейдиган гап жуда кам бўлади.
– Мен ўлганда борасиз. Ўшанда Сизга катта кўча бўлади. Ҳа дегувчи ҳожилар бўлмайди, – дейди қайнонаси Рихсинисо хола ҳар гал ўзи тўйга отланиб.
– Бемалол бораверинг,буви. Унингсиз ҳам ишим кўп. Бодрингни чопиш керак… – деганча қайнонасини итоаткорона жўнатади.
Бугунги офтоб қаёқдан чиқди, Манзура ҳайрон эди.Йиқилиб, оёғини босолмай тургани учун бўлса керак-да.
– Буви, ўғлингиз билан борсак-чи… – Манзуранинг хаёллари гўё эртакларга туташди. Тоҳир-Зуҳроликни орзуладими, ўзи ҳам билмади.
– Қачондан бери етаклашиб қолдиларинг. Кўп валдирамай, бориб келаверинг. Эриз кечадан бери қорасини кўрсатгани йўқ-ку. Ичиб, қайси кўчаларда гумдон бўлиб юрибди ўзи?
– Уйда буви.Нариги уйда ётибди.
– Ўшани судрамай бораверинг…
Манзура “хўп”дегандай ташқарига чиқди.Кечагина ўғли чопиб, эгатлар олинган ерига қаради. Шу ҳовлисидаги бир парчагина ер-овунчоғи. Унга бодринг экишади, сабзи сепишади, помилдори, қалампирларни парваришлашади. Учта қиз, битта ўғилни, ростини айтганда,шу ер билан боқишди. Ёшлигида озми-кўпми, далада ишлаган. Болалар катта бўлгач, ғалва ҳам кўпайди. Гўё энди уларнинг ҳаммаси орқада қолгандай. Ортига бир қайрилиб қарагиси келмайди. Энди фақат олдиндаги умр кўзига кўринаётгандай. Қанча умри қолди? Ўтган олтмиш йилдан кўнглида ўзи нима қолди? Шу болалари, холос. Эрининг бирор кун уйга ичмай келганини эслолмайди. Қайнонасининг қарғиши эшитилмаган кун бормиди ўзи?!
– Ҳа,ичмай ер ютгур, сани илоё гўр тузатсин…
Манзуранинг раҳматли отаси ҳисобчи эди. Маҳаллада обрўли, эътиборли инсон эди. Юзидан нур томиб турарди. Ошнамнинг жияни деб, шу Сатторга узатиб, кейин хўб пушаймон еган.
– Энди ортга қайтиш йўқ. Болангни тирик етим қилма, чида қизим. Ҳали ёш, эринг ҳам ўнгланиб қолар, – деди отаси бир кун қон-қон йиғлаб борганида. Манзура шу-шу,отасининг юзини деб, рўзғоридан гап очмайдиган бўлди.
– Ҳов… Манзура-а… – ичкаридан қайнонасининг йўғон, юракни вайрон қилгудай овози келди. Манзура ичкарига шошди.
– Бир пиёла чой ҳам берай демайсиз. Қорангиз ўчиб кетди-я…
– Мана, чойни дамлаб, ёнингизга ўраб қўйганман.
– Бир пиёла қуйиб беринг бўлмаса. – Келинга кунинг қолмасин-да. Ҳаром ўлдиришдан ҳам тойишмайди.
Манзура ҳам ўқдек отилгиси келди.
– Унақа деманг,буви.
– Э… қўйинг, икки соатдан бери бир хабар олай демайсиз-у, яна ўқраясиз.
-Қани ўқрайганим…
-Э…боринг,чақчаймай,ишингизни қилинг.
Манзура ўчоққа ўт ёқди. Сал офтоблар илиб, қозон ҳам ҳовлига чиқди. Тушликда одам кўпайди. Қайнсинглиси келди. Набираси, эри… бешовлашиб, ярим косадан овқат ичишди.
– Эртагаликка, тўйга қатлама қилаймикин? – тараддудланди Манзура. Қайнонасидан изн сўрамай, супра очиб бўлмайди. Маслаҳат солди.
– Ҳа, Сиз ўшандан бошқа нимани ҳам биласиз…
Манзуранинг ёшликдаги ой чеҳрасидан асар ҳам йўқ. Қошлари қачон ўсма кўрган, эсида йўқ. Ўсма қўйишмагани учунми, неча йилки, ўсма ҳам экилмайди. Эртанги тўйни эслабми, Манзуранинг хаёлига ўсма келди, чоғи.
Зулайҳо қайнонасининг жияни. У набира тўйи қиляпти, ҳам келин туширяпти. У ҳам қишлоқда яшайди. Шундай бўлса ҳам тўйга бутун шаҳарликлар боради. Акалари, опалари, ҳаммаси шаҳарда яшашади. Манзура кийимларини бир сидра хаёлидан ўтказди. Қайси кўйлагини кияди? Устидаги жемпери ҳам уринган,олганига тўрт йилдан ошиб қолди.
#Ҳикоялар
ИШОНЧНИНГ КУЧИ.

Кичик бир болакай денгиз бўйида кўзларини бир нуқтага тикиб ўтирарди. Бир соатдан бери ўтирган бу боланинг ҳоли яқин жойда ўтирган бир қариянинг диққатини ўзига тортди. Қария боланинг ëнига бориб:
- Ҳа, ўғлим, хорманг. Бугун денгиз жуда ҳам чиройлими-а? - деди.
Болакай қарияга қарамасдан:
- Лекин бугун шамол бор. Коптогим денгизга тушиб кетиб, шамол билан анча узоққа кетиб қолди.
- Агар ëш бўлганимда, сузиб бориб коптогингни олиб берардим - деди боланинг ëнига ўтирган қария.
Бола жавоб бермади. Кўз олдидан узоқлашиб кетаëтган коптогига қараб ўтиришда давом этди. Қария сокин овоз билан:
- Умидингни хеч қачон йўқотма. Менимча, дуо қилсанг, яхши бўлади.- деди. Бола қувонч билан:
- Дуо қилсам, коптогим қайтиб келадими? - дея сўради.
- Агар Аллоҳ истаса, қайтиб келади. Агар қайтиб келмаса ҳам дуоларингнинг савоби сенга етади.
Болакай қариянинг гаплари хақида озгина ўйланиб, орқасидан бувасидан ўрганган дуоларни ўқий бошлади. Кейин коптоги қайтиб келиши учун Аллоҳдан ëрдам сўради. Лекин бу унинг дардига дармон бўлмади. У коптокни олиш учун узоқ вақт харакат қилган, хатто байрамда олган пулларини хам копток учун асраб қўйган эди. Ҳозир копток қайтиб келишига биргина имконият шамолнинг ўз йўналишини ўзгартириши эди. Лекин денгиз катта, копток эса кичик.
Кечга яқин хаво ўзгарди. Қуëш ботиши арафасида балиқчилар денгиздан қайта бошлади. Уйига коптоксиз кетишни истамаган болакай қария билан бирга ўтириб балиқчиларни кутарди. Қария балиқни хар доим Карим балиқчидан харид қиларди. Кўзи билан Каримни излаб топган отахон:
- Овингиз бароридан келган бўлса керак иншоАллоҳ - деди. Карим балиқчи ëнидаги қутига ишора қилиб:
- Бу сафар балиқ оз - деди.
- Дуо қилмадингизми? - дея гапга аралашди болакай. -Умидингизни асло йўқотманг.
Карим балиқчи болакайнинг бошидан силаб:
- Дуо... Дуо қилсам балиқ тутаманми?
- Тута олмасангиз хам дуоларингизнинг савоби сизга етади. Мен ҳозиргина ўргандим буни.
Карим балиқчи бу гапни биринчи маротаба эшитаëтган эди.
- Мен ҳам энди ўргандим. Буни менга кичкина ўқитувчи ўргатди - деди балиқчи.
Бу гапларни эшитиб болакай жуда қувонди. Копток унинг эсидан ҳам чиқиб кетган эди. Балиқчи кемасига қайтиб чиқди ва қўлига бир копток олди. Уни болакайга узатиб:
- Ўқитувчилар хақини адо этиш қийин. Бу коптокни денгиздан топиб олдим - деди.
Болакай худди туш кўраëтгандек эди. Кутилмаган нарсалар бўлаëтган туш. Атрофга қаради. Хаммаси хақиқий. Балиқчи ҳам, кема ҳам, қария ҳам... Копток қўлида. Уни қаттиқ қучоқлаб:
- Мендан рухсатсиз узоққа кетиш йўқ - деди. Дуо қилмаганимда нима бўларди?

СОРА САИДОВА.
@ibratli_sozlar
#Ҳикоялар
Қизларидан воз кечган ота...

Иккинчи марта ҳомиладор бўлганида, ўғил туғиш учун ким нима маслаҳат берса, барчасига амал қилди. Амал бошқа, тақдир бошқа экан.
Учинчиси ҳам қиз туғилганда эрининг фиғони фалакка чиқди. Аввал «аяжониси» бўлган Матлуба, энди «Матлу! Қайси гўрдасан»га айланди. Баъзан ўзи ҳам ҳаётда яшаяптими ёки жаҳаннамдами, фарқига бормас даражага етди. Гўё онаси уни азоб учун туққан эди. 
Мана яна бир умид, яна бир тўққиз ойлик интизор кутиш...
Қорни дўппайганга қадар ҳомиладор эканини ҳаммадан беркитди. Худди кўз тегишидан қўрққан оҳудай, кечалари Худога нола қилиб эри учун лочин ўғил тилади.
«Ҳолва экан, қоқиндиқ, кутганингиз нима эди?» — чақалоқ йиғиси аралаш келган овоз орзуларини чил чил қилди. Эри, ҳатто, бир бор келиб сўрамади ҳам, туғруқхонадан армонга айланган орзулари устидан ёлғиз ўзи қадам ташлаб чиқди.
Салом, ёлғизлик!.. Бирин кетин туғилган тўрт қиз бир бирини сочини тортиб, қиқиқирлашиб ўсишарди. Матлуба уларга тикилар экан, кечқурунги совуқ тўшак ҳам, кунларни тунларга улаган жияк, кашталари ҳам барчаси ёдидан чиқарди.
Яқинда қулоғига чалинди. Эри ўз орзусига етибди. Мана, энди унинг лочин ўғли бор. Қизларининг укаси бор. «Бир бора бўлса ҳам келиб кўрмади я шу Меҳрини...» — ичи зил кетди Матлубанинг.
Умр ўтади, дардлар секин аста унут бўлиб, уларнинг ўрнини қувонч ниҳоллари эгаллайди. Мева бера бошлаган ёш дарахтларни кўрганда қалб хурсандликдан ёрилай, дейди ю, «Ўша кунлар бўлмаганда, бу кунларнинг қадри шундай ширин бўлармиди?» деган фикр ўтади хаёлдан.
Тўйнинг ширин ғала ғовури. Матлубанинг уйида яна бир хавотирли кутиш, «Келармикин? Таклифномани қўлига бердингми, Мурод?» деб сўрайди у укасидан. «Опа, нима мунча кутдингиз а? Келмаса келмас! Қўлига бердим, айтдим ҳам. Агар сизнинг илтимосингиз бўлмаганда, шу одамни юзига ҳам қарамасдим. Биз бормиз ку ёнингизда. Битта тоға еттита отанинг ўрнини босади. Қизингизнинг бир эмас, учта тоғаси бор. Хавотир олаверманг”.
«Дадангнинг оёғини ўпиб, остонадан унинг дуоси билан кетиш насиб етмабди сенга, қизим. Кечир мени...» — дейди Матлубанинг кўз ёшлари. Ҳарир либосда, юзида назокат, қизлик малоҳати барқ уриб турган қизининг юзларидан ўпаркан, унинг кўз ёшлари билан қоришиб, «Онажон, йиғламанг...» сўзлари дардларини ортга чекинтиради.
«Ҳа, мана энди қизлардан ҳам тинчидингиз, эгачи. Бемалол оёқ узатиб ўтирсангиз ҳам бўлади. Шу Меҳрингиз бирам чиройли келин бўлди ей», дейди қўшниси.
Бир бирига меҳр билан қараган қизи ва куёвини ҳар тонг ишга кузатар экан, «Худо назардан сақласин!» дея туф туфлайди Матлуба.
Дарвоза таққилади. «Ҳозир», дея эшикка йўналди аёл. 
Қаршисида юзлари кўкариб, моматалоқ бўлган қари киши турарди. «Гадоймикин?» — ўйлади Матлуба. Гадой деса, кийимлари туппа тузук.
— Матлу... — таниш овоз, қалбининг бурчак бурчагида тирилиб қайтган узун йиллар хотираси.
— Мансур ака?
— Уйга киришга изн берасанми? 
Аёл аста чекинди. Мансур ҳовлига кирди, атрофга қаради.
— Қизларинг йўқми? — худди йиллар ўтмагандек сўради Мансур. 
— ...
— Менга бундай қарама, Матлу... Биламан, уларнинг энди ўз уйлари бор. Кўчанинг нариги тарафида анча кузатдим. Куёв билан қизинг кетгандан кейин дарвозани таққилатдим. «Бу ким?» деган саволни ўз қизимдан эшитишни истамаганим учун балки шундай қилгандирман. Бош эгиб келганим, айбимни тан олганимнинг белгиси. Мени ҳайдама, хор бўламан!
Дарсларини тугатиб, Меҳри уйга қайтди. Дарвозанинг очиқ турганини кўриб ҳайрон бўлди. «Қўшни кирган шекилли» — хаёлидан кечди унинг. Ҳовлига кираркан, чорпояда ўтирган нотаниш кишига кўзи тушди. Каловланиб, нима дейишни билмай қолди да, сўнгра:
— Ассалому алайкум, — деди.
Нотаниш киши унга узоқ ва мунгли қараб турди, ҳатто Меҳрига унинг кўзлари ёшга тўлгандай туюлди.
— Ваалайкум ассалом, қизим, – деди.
Меҳри нима қиларини билмай ошхонага ўтди. Ичида онасига деди: «Оҳ, онам а, одам шунчалар ҳам раҳмдил бўладими?»........
УМИД.

(ҳикоя)

#Ҳикоялар
Комила
- Оббо , оғайни заб келибсан-да,- деди  Азиз, - лекин ҳизматчилик, кўрмайсанми шу вақтда чақирув бўлиб қолди. Тўғрисини айтсам, бу бемор онахон худди ўзимни онамдек бўлиб қолганлар. Шунинг учун сал тоблари қочса ҳам дарров чақиринглар деб фарзандларига тайинлаган эдим.
      Мен Азизнинг гапларига бошимни силкиб маъқуллаб кетяпман. Яп- янги олинган машинам қишлоқ кўчасида учиб кетяпти. Аслида бу ерни қишлоқ демасаям бўлади. Йўллари чиройли асфальтланган,  икки четига жуда чиройли қилиб манзарали дарахтлар ўтказилган , солинган уйлари бири биридан файзли тоғли ҳудуд. Қисқача айтганда, нақд курортнинг ўзгинаси. Мен Азиз билан анча йиллар олдин ҳарбийда танишганман. У вақтлар олови ичига сиғмаган бўз бола эдик. Лекин дўстлигимиз йиллар давомида тобланиб , мустаҳкамланиб борди. Гарчи соҳаларимиз бошқа бўлса ҳам жуда яхши чиқишамиз. Биз туфайли аёлларимиз ҳам анчайин қалин дугона бўлиб олишгани рост.
      Ўтган хафта Азиз  "Умид , таътилга чиқдим, бир келсанг-чи?!" деб қилган қўнғироғи сабабли ҳозир шу ердамиз. Таътилдаман деган дўстим таътилидаям жони сарак. Майли, бу дунёда кимгадир фойдаси тегиб яшашни ўзи бахт.
  Хаёлимни Азизни овози бузди:
- Иии, оғайни машинангни тўхтатвор, ану аёл танишим, йўлимиз бир,  олакетайлик.
    Машинани у кўрсатган аёлнинг ёнига бориб секинлатиб тўхтатдим. Яхшигина кийинган, бошига рўмолини томоғлари билан чиройли қилиб ўраб олган, кўзида каттагина қора кўзойнак тақиб олган аёл етти ёшлар  чамасидаги болани қўлидан ушлаб туриб бизга ҳайрон боқди.
- Машинага чиқвуринг синглим , ман Азизман, танимадизми?
   Аёл қўлини кўксига қўйиб нимадир дегандек бўлди. Афтидан салом берди шекилли.
Азиз  чаққонлик билан машинанинг орқа эшигини очиб уларга мулозамат қилди. Аёлнинг юзи яхши кўринмасди.
   Ҳа синглим, тинчликми, ҳозир тушлик вақтида марказда нима қилиб юрибсиз?- Азиз хушфеъллик билан саволга тутди аёлни.
- Тинчлик, манабу кичкинтойимни эркалиги деб- ...
    ... Аёлни овозини эшитиб тормозни босишдан ўзимни базўр тўхтатиб қолдим. Бу ... мени неча йиллар даъвомида  ўтларга солган ... Комиланинг овози эди. Мен беш йил қидирган, ўн беш йилдан бери бир нафас унутмаган  Комиланинг, менинг Комиламнинг овози эди.
     Мен уни мактаб давридан яхши кўрардим. У биздан икки  синф пастда ўқирди. Бениҳоя чиройли қиз бўлганлиги учун жуда кўп йигитлар унинг ошиғи эди . Хатто қўшни мактабнинг ўзига ишонган олифта йигитчалари ҳам мактаб атрофида ўралашганлари ўралашган  эди .  Мен Комиланинг нафақат хусни, балки заковатига, зеҳнига ҳам шайдо эдим. Вақт ўтиб, унинг ҳам менга бефарқмаслиги маълум бўлди. Хуллас , мактабни битириш арафасида унинг ваъдасини олган эдим. Ўша йили институтга киролмагач, ҳарбий ҳизматга жўнаб кетадиган бўлдим. Уйдагилар барча гаплардан хабардор эдилар. Менга гап орасида икки йилдан кейин тўй деб шаъма қилиб қўйишар  эди.
     Икки йил ўтиши қийин бўлмади. Уйдан ва Комиладан кўнглим тўқ эди. Бир хат ёзишиб туришар ва бир биримизга қаттиқ ишонардик.
      Ва ниҳоят , уйга хам қайтадиган бўлдим. Бир олам умид билан уйга қадам қўйганимда, мени шумхабар кутиб турар эди. Комила  ота- онаси билан холасининг тўйидан қайтаётганда автоҳалокатга учрабди... Онаси ...воқеа жойида вафот этибди. Отаси ва Комила касалхонада экан. Комиланинг аҳволи оғир эмиш. ...
      Комиланинг ёнига саккиз кун деганда кира олдим.
     Мен уни дафъатан таний олмадим. Ранги докадек оппоқ, бир сўз айтишга мажоли йўқ эди. Шу вақтгача икки марта операция қилишибди. Мен оҳиста унинг ёнига бориб кровати ёнига чўккаладим. Секин қўлини кафтларим орасига олдим. Унинг кўзларидан икки томчи ёш сизиб чиқди. Нимадир демоқчи бўлди , лекин гапира олмади. Назаримда ойим дегандек туйилди... Унга жавоб беришга ожиз эдим.
            Орадан бир йил ўтди.
     Уйдагиларнинг талабига кўра Комилага тўйдан гап очдим. У ёқ бу ёқдан гапириб , маъюс кўнглини кўтариш мақсадида ярим хазил, ярим чин тегишдим......
#Ҳикоялар

ДЎХТИРНИНГ ДАРДИ

Бир соатдан буён кўчага термулавериб хуноби ошган Абдумажид кечиккан дўхтирга заҳрини сочди:
– Сизларни чақирган одам келгунингизча омонатини топшириб қўя қолади-да, ўзиям.
– Қўйинг, ака, энди сиз ҳам ярамни тирнаманг, – афтини бужмайтирди беморнинг қон босимини ўлчай бошлаган оқ халатли йигит. – Врач шу кунда ҳеч кимга одам саналмай қолган...
Машина бу ёққа келаётганда йўл-йўлакай хабар қилишадики, ўртоқ Фалончиевникига кириб ўтиш зарур, ўғилчаси ҳамма ёқни бузаётган эмиш. Кириб билсаларки, кенжатой боқаётган лайчанинг думи узилиб кетган, чақиртирилган ветврач эплолмаслигини айтган. Болакай эса тинимсиз фарёд уради, ўртоқ Фалончиев зудлик билан бош ҳакимга қўнғироқ қилади, у эса «03»га...
– Демак, итнинг думини улаб бердим денг?
– Қанақасига улайман, иложи йўқ, ахир, – қулочини керди врач. – Иннайкейин, ака, мен инсонларни даволашим керак, сизга ўхшаган қанча одам йўлимга қараб ўтирибди.
Истимада куйиб ётган беканинг кўзлари очилиб кетди:
– Вой ноинсофей, – инқиллади аёл. – Итга-я, итга «тез ёрдам» чақирибдими?
– Сиз ташвишланманг, опа – жилмайди дўхтир. – Сал шамоллабсиз, дори ёзиб бераман, икки-уч кун режим қиласиз, ўтиб кетади.
– Кейин нима бўлди? – сўради Абдумажид.
– Нима бўларди, ўртоқ Фалончиевнинг ўғли чинқирганича қолди. «Давлатнинг пулини текинга олиб, ақалли итнинг думини улай олмайдиган сендай оқ халатлиларга ҳайф, еган нонинг ҳаром»... Ана шундай баҳони олиб, у ердан чиқувдик, бу ерга кириб, сизнинг баҳойингизни...
– Э-э, қўйинг энди, – Абдумажид дўхтирнинг елкасига қўл ташлади.
– Хафа бўлманг, дўхтир, – қаддини тиклаган бемор термосдан чой қуйиб узатди. – Садқайи амалдор кетсин, ўз иззатини билмаган одам экан.
– Қалай, опа, сал енгилладингизми?
– Анча дуруст, – уколдан сўнг ўзига келган аёлнинг чеҳраси ёришганди. – Сиз-чи?
– Яхши, – кулимсиради юрагини бўшатиб олган дўхтир.

Рустамжон УММАТОВ.
#Ҳикоялар
МАРВАРИД ДОНАСИ.

Эрталабдан кўнгли ғашланди. Ҳолбуки, бугун яхшигина мукофотга лойиқ топилганди. Ҳамкасблар, таниш-билишлар қутлашар, уларга минғирлаб, мужмал жавоб қайтарарди. Совринни кабинетининг бир чеккасига қўйди. Очиб кўрмади ҳам. Қаердандир кўнглига ёпирилиб кирган дилхиралик тарқамаётганди. Кечга бориб бетоқат бўла бошлади. Қишлоққа – отасига қўнғироқ қилди. Ҳол-аҳвол сўрашди. Сўнг онасининг қалтираган овози эшитилди:
– Яхшимисан, болам? Келиним, наварам зўрми?
– Тузукмисиз, нега овозингиз қалтираяпти, соғлигингиз яхшими?
– Яхшиман, болам! Мендан ҳечам хавотир ома. Бу таманларға алағда бўма. Хўпми улим?! Ҳар замонда бир тилпонда «эна» десанг бас…
Онаси негадир гапни қисқа қилишга уринди. Йигитнинг ҳадиги босилмади. Орадан икки кун ўтиб, яқин дўстининг онаси оламдан ўтди. «Шунга экан-да, ичимдаги ғашлик, яхши аёл эди», – қишлоққа отланган йигит ўзини овутиб борар, аммо ҳануз мужмал кайфиятда эди.
Оғир кунида дўстининг ёнида турди. Ундан онасининг кўзидан марварид донасига ўхшаган ёш думалаб-думаламагани ҳақида сўрамоқчи бўлди…
Кечқурун ота-онасининг ёнида тунади. Кўзи энди илинай деганда бош томонига кимдир ўтиргандай бўлди. Кўзини очмади – онаси унинг сочларини силарди.
– Ҳой, билдириб қўясан… Қани, ухла энди… – отасининг шивири кўнглидаги ҳадикни яна қўзғатиб юборди.
«Нимани сир тутишаяпти экан», – унинг уйқуси қочди. Тўлғониб ётаркан, секингина жойига бориб ётган онасининг гапи қулоқларини қиздириб юборди:
– Биргина кўргим келувди-да…
– Уйғотиб қўясан, деяпман, – таҳдидли шивирлади отаси...
– Кейин кўнгли эзилиб, ишида унум бўмай юради. Шу керакми сенга?!
Онаси бошқа гапирмади. Йигитнинг кўзлари катта-катта очилди. Марваридга ўхшаган кўз ёш ҳақида ўйлади. Алламаҳалгача карахт ётди… Эсига яна ишхонадаги бўлим мудираси Афифа опа яқинда таъсирланиб ҳикоя қилиб берган ўша воқеа тушди. Афифа опа онаси билан охирги бор хайрлашаётганда онасининг кўзидан одатдаги кўзёшидан фарқли, худди марварид донасига ўхшаган бир томчи ёш чиқиб, яноғи устида тўхтаб қолган, юзи аллақандай нурдан ёришиб кетган экан. Орадан уч кун ўтмай боқий дунёга рихлат қилган ўша кампир сиймоси кўз олдида жонланаркан, ҳозир онасининг ҳам йиғлаб юбориши ва кўзида ўша марваридга ўхшаган ёш пайдо бўлишидан қаттиқ қўрқди. Яратганга ич-ичидан дуолар қилди.

Эртасига нонушта қилиб бўлгач, ўртанча акасиникига чиқди. Янгасини гапга солиб, кечаги «жумбоқ»қа жавоб излади. Маълум бўлдики, онаси тўрт-беш кун қаттиқ бетоб бўлиб, ҳатто ейишдан қолибди. Эшикка термулиб, ким кирса, унинг исми билан янглиштириб чақирармиш. Шундай бўлса-да, кенжасига хабар беришларига унамабди. Йигит мутаассир бўлди. Шаҳд ўрнидан турди. Ҳозир бориб онасини қучоқлаб олгиси, қадоқ қўлларини юзга суртиб йиғлагиси келди. Аммо негадир уйга келиши билан бундай қила олмади. Нимага шундай бўлди, уни нима тўхтатиб қолди, аниқ-тиниқ билолмади ҳам. Балки онасини аягандир. Унинг «болам узоқларда қийналиб юрган экан», деб хавотир олишидан чўчигандир. Ҳар ҳолда яна ўзини бепарво тутди.
Отаси эрталабдан қаергадир кетганди. Келиши билан чўнтагидан пул чиқариб, хона ўртасига қурилган сандал устига ташлади. Сўнг печ ёқишга тутинган онасига юзланди:
– Ҳалиги пулларни ҳам олиб чиқ, ҳаммасини.
– Хўп…
Онаси секин туриб, жамалагига тақилган калит билан сандиқ қулфини очди. Унинг ичидан кичикроқ рангпар бўхчани олиб чиқди. Матолар тахини бузмасдан бир-бир олиб қўйди. Энг тагидаги кийимлик ичидан тўрт тахлам майда пулни олиб отасига узатгач, матоларни силаб-сийпалаб яна аввалгидай тахлай бошлади…
Пул санаб, белини бойлаётган ота олдида ўғил ўзини бемаврид қарзини қистаб келган одамдай сезди. Отасига ожизгина қаршилик қилган бўлди:
– Пулим кўп, буларни ўзингиз ишлатинг. Мана, сумкамда бир пачка мингталик турибди…
– Илойим, давлатинг зиёда бўсин, улим! Бизникиям бир илинчак-да.
Етмаганда ямоқ бўлар…
Отанинг оғзи гапдан, қўли пул санашдан тўхтаб қолди:........
#Ҳикоялар
Қўш келинларни қувонтирган бахт..

Эрта тонг. Ҳали қуёш нурларини ер узра ёзмасиданоқ ҳовлида супур-сидирнинг овози эшитилиб турарди. Шодия аста пардани кўтардию «Вой, ўлмасам, яна ухлаб қолибман», дея апил-тапил кийиниб, ташқарига йўналди. Қараса, овсини Умида ҳовлини супуришга тушиб кетибди. Катта каравотда жой тайёрланган, газда чой қайнаб турарди.
— Умидахон, эрта туриб барчасига улгурибсиз-а, раҳмат сизга…
Яхшиям шу Умида бор. Мана, қўш келин бўлиб тушишганига бир ҳафта бўлса ҳам Умида уни қўллаб-қувватлаб, ухлаб қолганини билдирмайди. Аксига олиб, эри ҳам жуда уйқучи. Уйғотай, демайди. Мана, оқибат. Қайнонасининг олдида уялиб қоладиган бўлди.
Шодия аста қайнонаси ётадиган уйга ишора қилди. Умида овсинининг зинадан тушаётганини кўриб «Ҳаммаси жойида», дегандек бошини ирғагач, ошхонага йўл олди. Овсини иссиққина қатламаларни дастурхонга ўраб қўйибди. Шодия шу топда овсинини қучиб, раҳмат айтгиси келди. Аммо у аллақачон ташқарини супуришга чиқиб кетган эди.
Эрталабки нонуштага йиғилган оила аъзолари келинларнинг чаққонлигига тасаннолар айтишди. «Айниқса, қатламалар жуда ширин чиқибди-я, бай-бай-бай, нақ оғизда эрийди», деди қайнота қўлларини сочиққа артаркан.
— Шодия опам пиширдилар, — деди Умида аста ер остидан овсинига қараб.
Шодия шундай овсинга учраганидан миннатдор бўлди. Келинларнинг аҳиллигини кўрган қайнона ҳам шод эди.
Шодия оилада тантиқроқ бўлиб ўсгани учун ҳам рўзғор ишларига уқувсизлиги шундоққина билиниб турарди. Қайнонаси Лола опа буни яхши англаб турса-да, келини Умида уни йўлга солиб олишига ишонарди. Келинлар бирга-бирга, аҳил ва иноқ бўлиб овқат тайёрлашар, бир-бирининг ўрнини тўлдириб, кези келганда, чақ-чақлашиб, болалик дамларини эслаб, узоқ кулишарди. Келинларнинг шодон кулгиси ҳовли узра ёйилиб, қўни-қўшниларнинг томорқасига қадар эшитилиб турарди. Лола опанинг азалий қўшниси Хуршида хола: «Вой-эй, бунчалар аҳил-а бу овсинлар, илоҳим, кўз тегмасин! Аллоҳим бирини биридан кам қилмасин», дея дуо қиларди. Хотинларининг опа-сингилдек чиқишиб кетганини кўрган ака-ука — Ваҳоб ва Суҳроблар ҳам уларнинг қаҳ-қаҳасини бир чеккада кузатиб, жилмайиб қўйишарди.
— Ҳой, секинроқ, нима сенлардан бошқа одам йўқми ҳовлида?
Суҳроб сал жаҳлдор бўлгани учун уларни баъзида тергаб ҳам қўярди. Аммо Лола опа дарров келинларининг ёнига тушарди.
— Вой, болам-а, «Қиз — тилаган жойида азиз», дейишади. Қўй, бир маза қилишсин. Илоҳим, кўз тегмасин болаларимга.
Иккала овсин навбати билан ота уйига бориб келишарди. Ота-онасига овсинини оғзидан бол томиб мақтаётган Шодияни кузатиб турган онаси:
— Барака топсин овсининг, шундай яхши қизни тарбия қилган ота-онасига раҳмат. Бошида бироз чўчигандим, аммо ҳаммаси ўтиб кетди, — дерди.
Умиданинг ота-онаси ҳам уларни тушунган қудалар учраганидан жуда мамнун эди.
— Қизим, агар овсининг бирорта хато қилса, албатта, унга ёрдам бер, — дея бот-бот такрорларди онаси.
Бир куни овқат пишираётган Умиданинг тўсатдан мазаси қочди. Ҳовли орқасига югуриб ўтиб кетган овсинини кўрган Шодия сув кўтариб, унинг ортидан борди.
— Вой, овсинжон, нима бўлди? Рангингиз оқариб кетибди-ку, мана, мана, бу сувни ичиб олинг.
— Билмасам, бирдан кўнглим алағда бўлиб кетди.
— Умидахон, бу яхшиликка-ку, муборак бўлсин!
Умида вужуди тагида яна бир вужуд пайдо бўлганидан мамнун жилмайиб қўйди. Икки овсин бир-бирини узоқ қучоқлаб туришди.
Шодия бу янгиликни Лола опага етказганида қайнона дарров келинига суюнчи узатди: — Мана, болам, илоҳим, умри ва ризқи билан берган бўлсин…
Шодия суюнчини оларкан, ич-ичидан хурсанд бўлди. «Илоҳим, менга ҳам бу бахт тезроқ насиб этсин», дея тилак билдирди. Ўша кундан бошлаб ош-овқат Шодиянинг зиммасига тушди. У овсинининг кўнгли тусаган нарсани пишириб берар, ой-куни яқинлашгани сари Умида яна ҳам чиройли бўлиб, тўлин ойдек товланарди. Ҳамма уни асраб-авайлар, кўнглига қарарди.
Лола опа эса тезроқ иккинчи келинига ҳам тирноқ сўраб, кунда Аллоҳга илтижо қиларди. Бир куни қўшниси Дилбар опа чақиб олди: