📚 Ibratli Hikoyalar 📚
34.4K subscribers
5.49K photos
1.56K videos
42 files
10.3K links
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...


Hamkorlik va reklama uchun 👇👇

@Bronzam

.



.



.



.



.





.
Download Telegram
#Жаҳон адабиёти
МАСХАРАБОЗ

Бемор докторга ўз дардини тўкибди:

— Докторбей, тобим йўқ. Ҳаётдан завқ ололмаяпман. Изтиробларимни унутолмай қийналяпман. Иштаҳам йўқ. Томоғимдан қил ўтмайди. Кўз олдимдан оч-яланғоч инсонлар кетмайдиган бўлди. Тонггача ухлолмай улар билан бирга совқотиб чиқаман.
Жиноят ҳақидаги хабарларни ўқиганда ўша жиноятда менинг ҳам айбим йўқмикан, деб ўйга толаман. Қотил тутган пичоқнинг сопи қўлимни куйдураётгандек бўлаверади. Отилган ҳар бир ўқ менинг қалбимга санчилгандек азобланаман. Жамиятдаги барча айб,
жиноят ва гуноҳларни ортмоқлаб кетаётгандек ҳис қиламан. Кулишни тамоман унутиб юбордим. Докторбей, менга ёрдам бермасангиз ҳолим хароб — дея шикоят қилибди.

Доктор беморни текширгандан сўнг, елкасига қўлини қўйиб дераза олдига олиб борибди. Пардани тортиб бармоғи билан кўча бетидаги афишани кўрсатибди. Унда цирк масхарабозининг расми бор экан. Доктор ўша масхарабозга ишора қилиб:

— Азизим, — дебди. — Анави масхарабозни кўряпсизми? Ҳар куни оқшомда ажойиб томошалар кўрсатмоқда. Сизга тавсиям, ўша томошага боринг, барча изтиробларингизни унутасиз, маза қилиб кулиб дам оласиз. Дилингиз яйрайди. Касалликдан ҳам асар қолмайди.

Бемор бошини эгибди ва чуқур бир уҳ тортгандан кейин дебди:

— Докторбей, ўша масхарабоз, менман!

Азиз Несин, турк ёзувчиси

@ibratli_sozlar
ХАЁТИЙ ХИКОЯ.

“Эски калиш ва икки дона “перашки”— ҳаётимни ўзгартирган икки воқеа”: чекка бир қишлоқдан чиққан профессор ҳикояси
Акам билан мактабга битта этикни алмашиб киярдик. У тушгача, мен тушдан кейин ўқирдим. Бир куни дарси чўзилдими, акам ҳеч келавермади. Учратиб қоларман деган умидда эски калишда йўлга тушдим. Мактабга етиб келганимда ҳам акамни кўрмадим. Ўшанда синф хонасига киришга уялиб, анча вақт эшик орқасида туриб қолдим...

(Ҳикоямиз қаҳрамони ўтмишини ўзгалар билишини истамагани учун исми-шарифи ўзгартириб берилди.)Сочларига оқ оралаган, ўзи мункиллаб қолганига қарамай, университет биносига кириши билан ёшлардек ғайратга тўлиб кетувчи Юсуф Қобиловни билимидан ҳам кўпроқ инсоний фазилатлари учун қадрлашади.
Талабаларига касбий билим бериш билан биргаликда, ҳаётий сабоқлар беришдан ҳам эринмайди. Шунинг учунми шогирдлари уни нафақат устоз, балки отасидек кўришади.
Ёшларни қўллаб-қувватлаши, ўқишга рағбатлантириши, ўзи ҳам шундай ўқитувчи сабаб тақдири яхши томонга ўзгариб кетганидан бўлса, ажаб эмас.“1945 йил айни уруш тугаб, одамларнинг силласи қуриган, қишда очдан ўлмаган аҳолининг ёлғиз умиди тут пишиғига етиш бўлган даврларда дунёга келган эканман.
Оилада 5 фарзанд эдик.
Онамни эслолмайман, мен ёшлигимда вафот этиб кетганлар. Отам йўқчиликда яна бир томоқни кўпайтирмаслик учунми, ёки бизни ўгай онанинг қўлига қаратмаслик учунми билмайман, хуллас бошқа уйланмаган эдилар.

Отам колхозда ишлар, топгани ейишимизга етса, кийимимизга етмасди. Иккитамиз қиз, учтамиз ўғил эдик. Мендан олдин акам ва опам бўлиб, акамнинг фикр-у хаёли тезроқ саккизни тугатиб, отамнинг ёнига кириш эди. Опам эса бутун уй юмушларини қилар, кийимларимизни ямаб, имкон борича йўғимиздан бор қилишга уринарди.

Эрталаб, тушлик ва кечқурун ҳаммамизга бир бурдадан нон бўлиб берарди. Уйимизда ҳамма нарса ўлчоғлик эди. Бу фақат бизда эмас, ўша пайтда кўпчиликнинг рўзғори шундай эди. Тўйиб-тўймай овқатланарди ҳамма. Тушликда тўйиб нон еса, кечқурун оч қолишини тушунмаган болалар яна деб хархаша қиларди.

Онам йўқлигигами ёки отамнинг бизни қийналиб боқаётганини кўрганимиз учунми кўп ҳам нарса сўраб отамни қийин аҳволга солмасдик.
Акам билан мактабга битта этикни алишиб киярдик. Акам тушгача мен эса тушдан кейин ўқирдик (бу ҳам бизнинг бахтимиз).У вақтда ҳозиргидек мактаблар қаерда, поли лойшувоқ қилинган, ёмғир ёғса, этикларимизга илашиб кирган лой билан қўшилиб бир қарич лой бўлиб кетарди синф хоналар ҳам.Шундай кунларнинг бирида дарси чўзилдими, акамдан дарак бўлавермади. Дарс бошланишига эса оз вақт қолди. Қишлоқ мактаби бўлгани учун масофа ҳам яқин эмас. Мактабгача ярим соатлар юриш керак.
Учратиб қоларман, деган умид билан таваккал эски калишимда йўлга тушдим. Лекин бахтга қарши акамни кўрмадим. Мактабга етиб келганимда ҳам акамни тополмадим. Дарсга қўнғироқ чалинган, бахтимга ҳовлида ҳеч ким йўқ. Лекин дарсга шу аҳволда кираманми?
Киришга уялиб анча вақт эшик орқасида турдим.
Синфдаги шовқиндан ҳали ўқитувчи кирмаганини англаш қийин эмас эди. Бир кўнглим қайтиб кет дейди, яна бири кир дейди. Нима қилишимни билмай иккиланиб турганимда ўқитувчимиз келиб қолибди.Саломимга алик олиб нега кирмаётганимни сўради.
Нима дейишимни билмай ерга қарадим. Ўқитувчимиз гап нимадалигини билди чоғи, ўзи вазиятни ўнглаб кетди. Ҳа, дарсга шошганингдан оёқ кийимингни алиштиришни унутдингми, деди.
Баҳона топилганидан хурсанд бўлиб кетдим. Дарсга тайёрмисан, деб сўради ўқитувчим. Ҳа, дедим. Доимгидек баракалла, деб синф эшигини очди устоз. Орқама-кейин хонага кирдик. Шовқин тиниб, ҳамма ўрнидан туриб салом берди.Йўқламадан сўнг бир-бир уй вазифасини сўради устоз. Доимгидек дарсга тайёр эдим. Шариллатиб жавоб бердим. Дарс қилишга кўп вақт ажратмасдим, лекин битта ўқиганимда эсимда қолиб кетарди.
Ўқитувчимиз, дарсга шошганидан оёқ кийимини алиштиришни ҳам унутибди. Фанни шу даража яхши кўриш керак. Дарсларга шундай шошиш керак, баракалла Юсуфжон, деб синфдошларим ичида мақтагани ўртоқларимга нисбатан калишларимдан уялиш ҳиссини ҳам йўқ қилди.
Шу куни мен кимё фани ўқитувчимни фақат дарсни яхши ўтадиган ўқитувчи эмас, яхши инсон сифатида кашф қилдим. Меҳр қўйдим.Акам саккизни тамомлаб техникумга ўқишга кирди. Шу билан бирга ишлай бошлади. Отамнинг оғири оз бўлса-да енгиллади. Акамга ҳавас қилардим. Мен ҳам тезроқ саккизни тамомлаб, акамнинг ёнига кирсам, отамга фойдам тегса дердим. Лекин кимё фани ўқитувчим билан бўлган суҳбат ҳаётимни бутунлай ўзгартириб юборди.Дарсга эртароқ келган эканман.
Мактаб ҳовлисида айланиб юрсам ошхона деразасини ичкаридан кимдир урди. Яхшироқ тикилсам кимё ўқитувчим экан. Қўли билан мени имлади. Кирдим. Иккита “перашки” олиб кел, деб пул берди. “Буфетчи”дан иккита перашки олиб ўқитувчимнинг олдига қўйдим. Ўтир деди.
Ликопчани олдимга сурди. Ол, Қобилов, уялма. Қани айт-чи, келажак режаларинг қандай, деб гапга тутди. Иссиққина бўғирсоқлар бирам мазали эдики, таъми ҳали ҳам оғзимдан кетмайди. Чайналиб-чайналиб режаларимни айтдим.
Ундай қилма, деди устозим. Ҳозир отамга ёрдам бераман деб ўйлашинг мумкин. Лекин ишлаганинг сари, улғайганинг сари ўзингнинг ҳам муаммоларинг, эҳтиёжларинг ортиб боради. Оилангга чин дилдан яхшилик қилмоқчи бўлсанг, тўққиз-ўнни ҳам ўқи. Шу билиминг билан тўғри институтга кирасан. Ўқишни тамомлаганингдан сўнг оилангга чинакамига фойданг тегади. Отанг сен билан фахрланади. Болаларинг мактабга бир оёқ кийимни алишиб кийишга мажбур бўлмайди. Билиминг увол кетмайди
.Уялганимда юзим қизариб кетди, буни икки бетим қизиганидан сездим. Демак ўқитувчим ҳаммасини билар экан-да, ўшанда мени хижолат қилмаслик учун ўзи баҳона тўқиган экан. Қандай шунчалар бағрикенг бўлиши мумкин.Ўша вазиятда ўзимни ўқитувчимдан қарздор ҳис қилардим, ҳаммаси учун. Буларни қайтаришнинг биргина йўли ўқиш ва ўқувчиларимга устозим каби ғамхўрлик қилиш бўлиб кўринарди.
Университетга киргунимча қийналдим. Ишлашни режалаштирган икки йилимда ўқиш осон кечмади. Опамни узатдик. Отам билан акам анча қийналиб қолишди. Лекин менга ўқишни қўй, ишла дейишмади.Ўқишга кирганимни эшитганда отамнинг кўзларида ёш кўрдим. Ўқитувчим тўғри айтган экан. Болам катта одам бўлади, деб отамнинг қувончи чексиз эди. Ўқиш мобайнида ноним ҳам, овқатим ҳам китоблар эди. Кутубхонадан чиқмай ўқирдим.Қийналиб қолган дамларимда акам доим ёрдам қўлини чўзди. Ўқишни тамомлаб кимёгар бўлиб чиқдим. Оиламизда мендан бошқа ҳеч ким ўқимади, лекин ҳаммалари мен билан ўзлари ўқигандек фахрланишарди.Бирма-бир илмий ишларимни ёқладим. Ўқиганим сари даражам кўтарилиб, дарс соатларим камайиб, ойлигим ошиб бораверди. Профессор Қобилов даражасига етишишимда доимо оиламнинг, акамнинг меҳнатларини, отамнинг кўзларидаги ёшни ҳамда ўқитувчимнинг сўзларини пойдевор деб биламан.
Билим мени улуғлади. Мен илмда ўзимни топдим. Оила аъзоларим: аёлим, болаларим, набираларимни ҳам ўқитдим. Ҳозир набира келинларимни ўқитяпман. Келажакда ўзига, фарзандларига яхши”, дея сўзларини якунлади профессор.

Суҳбат давомида ўқитувчининг ўқувчи ҳаётида нечоғлик муҳим рол ўйнашига яна бир бор амин бўлдим. Ўқувчисининг иқтидорини тўғри йўналтирган, йўл-йўриқ берган ўқитувчи нафақат бир инсоннинг, балки бутун жамиятнинг эртаси учун ўз ҳиссасини қўшган бўлади.
Ўқитувчида нафақат касбий билимлар, балки инсоний фазилатлар ҳам шаклланган бўлиши, боланинг фақатгина билимига эмас, руҳияти, яшаш тарзига ҳам разм сола билиши қанчалар муҳимлигига ушбу ҳаётий ҳикоя ёрқин мисол бўла олади.

Чарос Маннонова .
@ibratli_sozlar
Endi nima qilamiz??? Davomi davomi dedingiz! Mana MALAK TUGAB QOLDI
Турли миллатли дугоналар суҳбатлашиб қолишибди.⠀

Рус аёли:
— Мен тўйдан кейин эримга уй ишларини қилмаслигимни айтдим. У кўчага чиқиб кетди, кечгача уни кўрмадим. Кечқурун уйимизга бир хизматкор олиб келди...

Япон аёли:
— Мен эса тўйдан кейин умуман уй юмушларини бажармаслигимни айтсам, эримни бир ҳафта кўрмадим. Бир ҳафтадан кейин у робот олиб келди. Ҳозир ҳамма ишларни робот қилади...

Оҳири ўзбек аёли:
— Мен ҳам тўйдан кейин эримга уй ишларини қиламаслигимни айтгандим, эримни тўрт кун кўрмадим. Кейин секин бир кўзим очилди. Мана бугундан иккинчи кўзимни хам кўкаргани кетиб, униси-ям кўра бошлади... - деямиш.

👉🏻 @ibratli_sozlar
​Va qayerda sevgi tugasa nafrat boshlanadi...

©️Lev Tolstoy (Anna Karenina) kitobidan

@ibratli_sozlar
“Одамлар нима дейди?...”

Кун жуда иссиқ бўлди. Кўчага кўйлакчан чиқдим. Қаршимдан бир танишим келиб қолди. Салом берар-бермас, жиддий туриб:
— Нимага бундай қилдингиз?! — деди. Бу саволдан довдираб қолдим.
— Нима қилибман?
— Ахир кастимсиз юрибсиз-ку? Бундай юриш сизга ярашмайди. Одамлар нима дейди?
Жавоб қилмай, ўйланиб қолдим. Демак, мен одамларга пўрим, савлатли кўринишим учун шу жазирамада ҳам кўчага кастим кийиб чиқишим керак экан-да!
Теваракка разм солдим. Илк кўрганим баланд пошнали туфли кийиб олган бир аёл эди. Бундай туфлида юриш қийин. Ишонмасангиз, марҳамат, оёғингиз учида юз қадамча юриб кўринг. Ўзини бундай қийнашда қандай маъно бўлиши мумкин?
Трамвайда ўриндиқлар бўшлигига қарамай, тик туриб кетаётган аёлга кўзим тушди. Ўтиришга таклиф қилсалар-да, кўнмас эди. У жуда тор кийим кийиб олган, ўтира олмаётганининг боиси ҳам шу. Сўрашингиз мумкин: ўзини нега бунақа азоблайди? Чиндан ҳам, шўрлик аёл ичдан азобланиб турган бўлса ҳам, зоҳиран одамларга чиройли кўринмоқчи бўлади.
Баъзи йигитчалар сочини тартибга келтиришга ярим соат овора бўлади. Сўнг шабада эсишидан ёки автобусда бирор адашган қўл тегиб кетиб, бу антиқа кўргазмани йўққа чиқаришидан кунбўйи қўрқиб юришади.
Ҳеч кузатганмисиз, айрим аёллар меҳмонларни, дугоналарини очиқ чеҳра билан қаршилашади. Табассум, мулойим гап-сўз, чиройли одоб кўрсатишади. Эри билан муомаласида эса, бошқача...
Баъзилар кўчага чиқса, бегоналар учун зийнатланади, либосларнинг энг чиройлисини кияди. Турмуш ўртоғига эса сочлари ҳурпайган, кир-чир кийим билан юзланаверади.
Мабодо уйга бирон-бир киши келадиган бўлиб қолса-чи? Дастурхон тартиб бериб безатилади. Қаердадир яшириб қўйилган товоғу ликоблар, гулу райҳонлар саф-саф қилиб терилади. Ётоқхонадаги диванлар, каштали ёпинчиқлар ҳам одамлар кўриши учун.

Тўй-маросимда ҳам хўжакўрсинга елиб-югуришлар, машаққат чекишлар кўп. Барча ўйларимиз бир кунда ўтадиган тўй ҳақида бўлади.
Одамлар кўриб: “Аллоҳ ёрлақасин, жуда зўр!" дейишлари учун сеп-сидирға йиғамиз. Никоҳ маросимида тўй-томошани дабдабали қилишга уринамиз. Молларни увол қилиш билан шайтонни хурсанд қиламиз. Бир-икки соатга кийиладиган келин либосига қанча-қанча пул сарфлаймиз. Баъзиларнинг тўй дастурхонига қўядиган писта-бодом пулига ўртачароқ тўйни ўтказса бўлади.
Булар ҳаммаси нима учун? Келин-куёвнинг фойдаси учунми? Савоб учунми? Йўқ! Унда нима учун? Одамларга мақтаниш учун!
Бироқ биз ҳар қанча сарфласак, биздан ҳам кўпроқ сарфлайдиганлар топилаверади. Одамлар эса: “Фалончи мана бундай тўй қилган эди”, дея гапиришини ташламайди. Таъзияларимизда ҳам исроф оз эмас.

Қўшнимиз бой-бадавлат бўлса-ю, бизнинг ойлик маошдан бошқа даромадимиз бўлмаса, шундаям паст кетмаймиз: агар у минг долларлик қандил, музлатгич, кир ювадиган машина, ё гилам сотиб олса, биз ҳам сотиб олишимиз керак. Йўқса, одамлар гап қилади.
Хулоса шуки, туришимиз, ўтиришимиз, ейишимиз, кийинишимиз, кундалик сарф-ҳаражатларимиз одамлар хоҳлаганидек бўлиши керак. Бўлмаса, одамларнинг тескари тилига тушиб қоламиз...

Ахир биз қачон ўзимиз учун яшаймиз? Биз қачон ақл чегарасида тура оламиз? Орамизда мана шу исканжаларни синдирадиган ақлли, бақувват кишилар борми?!
Шундай иродали, имони комил бўлишни истаганларга, мана, улуғлардан қолган насиҳат: ҳар ким, аввало, динига эргашсин, бирор ҳаром иш қилмасин; сўнг ақлига эргашсин, нимани яхши деб билса, шуни қилсин, кўрпасига қараб оёғини узатсин. Бойларнинг бойи бўлса ҳам, зарурий харажатга пул сарфласин, исрофдан қочсин. Одамларнинг гапларидан қўрқмай яшасин...

Али Тантовий роҳимаҳулоҳ
@ibratli_sozlar
​Kelajakni bilmoqchi bo‘lgan odam istiqbolini ko‘rishi mumkin bo‘lgan yagona joy qabristondir. Har bir qabrtoshga qaraganimda, shubhasiz, o‘z kelajagimni ko‘raman.

©️Fotih Duman (Sir. Oshiqlar o‘lmas) kitobidan

@ibratli_sozlar
✒️​Мени кечир, жон болам!

5-синфда ўқийдиган кичик қизимни синфдошлари, икки ўғил бола хафа қилибди. Аясига йиғлаб телефон қилди, ёнида эдим. Тушундимки, биринчи марта эмас, олдин ҳам шунақа ҳолатлар бўлган. Қизим тинчлантирилган, ўқитувчисидан илтимос қилинган, ота-оналарга тушунтирилган...

Албатта, ҳеч ким ўз боласини ёмон демайди. Лекин қизим жуда одобли ва бировга озори тегмайдиган, ўзим биламан буни. Ўғил болалар шўхлик қилиши ҳам табиий, ўзимиз улғайгунча қизларимизни неча марта хафа қилиб йиғлатганмиз.

Лекин барибир отаман, қизимнинг кўз ёшлари қаттиқ таъсир қилди, онасининг қаршилигига қарамай мактабга бордим. Икки болани чақирдим. Шўхлиги қайнаб турган беғубор полвонлар...
Ўзларига гапирсам бошқача қабул қилинади, шу боис сўроққа тутдим:
– Дадангнинг номерини бер, гаплашаман!
Кўзлари катта-катта боланинг кўзлари янаям катта-катта бўлиб кетди. Секин ерга қараб деди:
– Билмайман номерларини...
Гап отасига етмаслиги учун алдаяпти деб ўйлаб янаям қаттиқроқ сўрадим:
– Бер дедим, барибир топаман!

Боланинг кўзлари ёшга тўлди. Негадир тескари қараб кўксини муштлаб-муштлаб йиғлай бошлади. Уни кўриб шериги ҳам йиғлади ва ўртоғини овутди:
– Йиғлама...
Устозининг олдига олиб чиқиб ҳар иккисини койидим, огоҳлантирган бўлдим.

Пастга тушсам аёлим кутиб турган экан. Дарҳол олдимга келди:
– Қаттиқ гапирмадингизми? Телефон қилсам олмадингиз. Мен ҳам ҳозир билдим, у боланинг отаси йўқ экан...
Тор дунё кўзларим олдида икки карра торайди. Боланинг кўксини муштлаб-муштлаб йиғлаши кўз ўнгимдан ўтди. Қайтиб тўртинчи қаватга югурдим. Устозининг қаршилигига қарамай болакайни яна чақириб олдим. Қучоқладим, кўзларим тўлди:
– Мени кечир, жон болам... Билмагандим. Нега айтмадинг?! Кечир мени!
Бола олдингидан икки карра кўпроқ ёш олди кўзига.
– Айтолмадим...

Қандай бедодлик қилдим. Отасиз бола олдига қизимнинг ҳимоячиси – ОТА бўлиб келиб, кўнглини бир ўкситдим. Кейин отасини дўқлаб суриштириб, бу дардни икки қилдим.
– Энди сенга бегона эмасман. Дўст бўлинглар. Агар бирор муаммонг бўлса менга айт, қўлимдан келса ёрдам бераман. Фақат мени кечир...

Бир олам юк билан пастга тушдим. Бунгача онаси аёлимга телефон қилган экан. Менга ҳам боғланиб хафа бўлди табиийки. Узримни сўрадим яна бир бор.

Ҳалигача кўз ўнгимда ўша болакай...


Аброр Зоҳидов.

@ibratli_sozlar
✒️Падаркуш.

(Дарахтни қулатган болтага хам дарахтдан соп ясалади.)
Бундан роппа роса бир ой олдин Мурод исмли навқирон ёшдаги йигитнинг суди бўлиб ўтди. Жиноят кодексининг тегишли моддаларига кўра 13 йилга озодликдан махрум этилди. Азиз дўстларим озроқ вақтларини менга ажратишса, бу хукм келиб чиқиш сабаблари ва оқибатлари хақда имкон қадар сўзлаб бераман.
Фазлиддин хаётда деярли хамма орзуларига эришган, бахтли одам эди. Уч тўртта камази бор, тинмай Россияга мева-чева сабзавот ва полиз экинларини олиб бориб сотади. Егани олдида емагани кетида аммо бу бахтига соя ташлаб турган бир жихат бор эди. Тўғри узоқ муддат фарзанд кўрмай юрган кезлари Аллохдан ёлвориб илтижо қилганида туғилажак фарзандининг ўғил ёки қизлигини фарқи йўқ эди. Илтижолари амалга ошиб қиз фарзандли хам бўлди. Иштаха овқат пайти очиларкан-да, қаранг! Энди ўғил кўриш орзусида яшай бошлади. Аммо, кетма-кет қиз туғилавергач аламини хотинидан ола бошлади. Аёли бешинчи марта юкли бўлганда дангал шарт қўйди:
-Ўғил туғмасанг, касалхонадан тўғри онангникига кетавер!-Муштипар аёл, кўз ёшларини ичига ютди.
-Айб мендами, Худо бермаса нима қилай! Айтишади-ку, экканингни ўрасан!-эътироз билдирарди ичида. Овоз чиқариб гапиришга эса, эридан қўрқарди, аёллик шаъни йўл бермасди.
1990 йилда Аллохнинг уларга рахми келдими, ё гулдек оиланинг бузилиб кетишини истамадими, бу сафар “Ол қулим” деб қўчқордек ўғил берди. Фазлиддин қувонганидан уч кун халққа ош берди. Муродимга етдим деб, ўғлига “Мурод” исмини қўйди.
Тўрт қиздан кейин туғилган бола аллада азиз тўрвада майиз каби униб-ўса бошлади. Бола мактабга борганда чўнтагида бир талай пул билан борар, бу эса тенгдошлари ичида хукмдорлик қилишига хазмат қиларди. У дўкондан майда-чуйдаларни кўп харид қилар, буюрган ишини бажараётган ўртоқлари билан бахам кўрарди. Секин-аста ўқитувчилар шикоят қилиб кела бошладилар. Дада кўпроқ сафарда бўлар, онанинг тергашлари кўп фойда бермасди. Бундай вазиятларда боласи пул сўраганда бермасдан жазолар, бу болага ёқмасди албатта. Аммо, Мурод бунинг хам йўлини топди. Ўзидан бир синф катта болалар билан аввалига Вали каптарбознинг саккизта каптарини ўғирлаб чиқишди-да, бозорда сотиб юборишди. Кейин яна бир махалладошларининг товуқлари хам “қулоғини ушлаб кетди”. Хали мактабни битирмай туриб, йигитчалар енгил хаёт кўчасига кириб улгурдилар.
Уларнинг ўғирликлари фош бўлмагани учун кундан кунда йигитлар хаволаниб боришар, ўз кўнгилларида шохона хаёт кечиришарди. Донолар билиб айтганлар, йигитни тўқчилик, қизни йўқчилик бузади, деб. Катта **** сассиқкекирдак бўлган қахрамонимиз махалласига келган бегона йигитларни урадиган одат чиқарди. Ўзи кўпам махалласидан четга чиқолмас, катагида қичқирган хўроздек, бутун Тошкеннинг йигитларига Дам бераман деб кўксига урарди. Бир-икки кичик ишкаллардан, дадасининг пули эвзига қутилиб кетгани, дадаси томонидан қаттиқ танбех олмагани эрка ўғилни бадтар қутиртириб юборди.
Шу кунлари иккита кўча наридаги Нафисани нишонга олиб, пойлай бошлади. Тенгдошлари ичида чиройликкина бўлган бу қизни Тўйтепалик Карим хам севиб қолганди. Аммо, маст холда машина миниб, одам уриб ўлдиргани учун қамалиб чиққан бу йигитга қизни бермасликлари аниқдек кўринарди.
Мурод Нафисанинг уйини разведка қилиб, кундуз кунлари деярли хеч ким ховлида қолмаслигини, катталар бозорда савдо қилишларини аниқлади. Шундан кейин қоқ туш махали - одамлар салқинда дам олишаётганда қизникига борди. Пичоқча ёрдамида дарвоза илгагини кўтариб, ичкари кирдида яна илиб қўйди.
Шу куни бозорга чиқмай дам олган онаси қаттиқ чинқириқ овозидан уйғониб, қизи ётган хонага чопди. Афсуски, кеч қолганди… Катта жанжал бўлди. 17 ёшли Мурод шармандаларча қамалиши аниқ бўлиб турган кунлари, дадаси бир амаллаб йўлини топди. Қанча кетса хам сарфлаб, бу ишни ёпишга эришди. Аслида, Карим бу воқеадан кейин хам қизга уйланиш фикридан қайтмагани, уларга қўл келди. Қизни унга узатдилар. Тўй харажатларининг катта кисмини Фазлиддин чекига олди. Шундан кейин ота Муродга кўп насихат қилди, ўғил эса нос чекволган бангидек жим эшитди.
Бу гаплар ўғлининг бир қулоғидан кириб иккинчи қулоғидан чиқиб кетаётганини ота билмасди ўша пайтда.

Муродда заррача афсусланиш, ачиниш хисси шаклланмаганди. У фақат ўзининг “МЕНИ” ни севар, фақат шу “МЕН” учун хар балога тайёр эди. Бу ишлардан сўнг Мурод бошқа бир қизни ёқтириб қолди. 18 ёшли йигит 28 ёшли татар қизга ошиқ бўлиб қолганди. Онасига шу қизни олиб беринглар деб айтганда, онасининг афти лимон егандек тиришиб кетди. Онаси у қизнинг келиб чиқишини билгани учун келин қилишни истамади, аммо, ўғлим ким ўзи деган савол хаёлигаям келмади. Ха, кирпи боласини юмшоғим деса, қарға оппоғим дерканда!
Дадаси хам бу қизни келин қилишни истамади. Бу оиланинг обруси йўқ эди шахарда. Қизнинг онасини бир пайтлар анчагина “гапи” чиққан, енгилтабиат аёл эди.
Мурод хар куни уйидагилар билан уришар, аммо севганига уйланиш учун розилик ололмасди. Йигит уйдагилардан норози эканини бўрттириш учун уйига келмай қўйди. Дадаси уч кун деганда аллақаёқдаги ишратхонадан топиб келди.
Хозирда Фазлиддиннинг хам ишлари юришмай қолганди. Ўғлининг “шарофати” билан иккитата “Камаз”ларини сотган, хозир битта эскироғини ўзи миниб турибди. Тонгда ишга отланган ота ўғли яна қочиб кетганини билиб роса бўғилди. Ўғли шу кетганча бир хафта йўқолиб кетди. Бир хафтадан кейин эса формали одамлар излаб келди. Бу пайтда Мурод гадойтопмас жойларга уриб кетди. Хамтовоқлари билан уч-тўрт кун аввал ўғирликка тушишганда хонадон эгаси таниб қолган экан. Эртаси кўчада Муродни кўриб дўқ урди:
-Мурод, сениям, Денисниям танидим. Учинчи одам Адхам бўлса керак а? Яхшиликча олган нарсаларингни қайтаринглар, йўқса ўзларингга ёмон бўлади.
Ўғриларнинг пайтавасига қурт тушиб қолди. Олган пулларини, тиллаларни қайтариб ишни бостириш мумкин эди. Аммо, улар бошқача йўл тутишдиким, эртасига қотил сифатида қидирила бошладилар.
Фазлиддин охирги “Камаз”ни хам сотди. Адвокат ёллади, ишни бостиришга киришди. Ээх, қанча тўполон, югур-югурлар бошландия! Эски “Камаз”ни пули урвоқ хам бўлмади. Данғиллама уйини сотишга мажбур бўлди. Адвокат хам, терговчи хам Фазлиддинга кўп маслахат беришди:
-Ака, қўйинг, эгри дарахни нихоллигида тўғриланади. Кейин тўгрилолмайсиз синиб кетади. Айбдор бўлса Жазосини олсин, кўзи очилсин!
-Мени болам қотил эмас, ўртоғи қилган бўлса касофатига қолябди холос, - деб ўғлининг қотиллигига ишонмади. Кейин Денис билан учрашди.-Денис, қилган ишингни бўйнингга олиб, ёлғиз эдим, деб кўрсатма берсанг жазо енгил бўлади. Уйимни сотдим, ярмини оилангга бераман, ўзим кўчиб кетаман бу ерлардан.
Денис шу ерда ақлига бўйсунди. Шерикларим йўқ, деб хамма ишни бўйнига олди. Фазлиддин бор будини сарфлаб ўғлини сақлаб қолди. Кейин сотилган уйининг ярим пулига Олмалиқдан кичкинароқ уй олди. Бу сафар ўғлини қаттиқ тергади. Муроднинг хам кўзи очилганди гўё. Энди кўчада беъмани тентирамаса-да, ота-онасидан яширинча татар севгилиси билан учрашиб келарди. Мурод хар қанча тихирлик қилса хам бу қизга уйланишига ота-онасини рози қилолмай, дилида алам қолди. Аламини бостириш учун эса, наша чекишга зўр берди.
Фазлиддин ўғлининг бу зохирий босиқлигидан анча хотиржам тортиб қолди. Ўғлини хам ўзи билан балиқ овига олиб бора бошлади. Охирги балиқ овига боришганда Мурод “Мен бироз ухлаб олай” деб дарёдан узоқлашди. Фазлиддин қармоққа тикилиб ўтирганда эса, ортидан келиб бўғзига чанг солди. Ота хар қанча қаршилик қилса хам ўғлига кучи етмади. Падаркуш отасининг қўл оёқларни боғлаб олди-да, боши салафан пакет кийдириб димиқтира бошлади. Отасининг ранги кўкариб жон холатда оёқ қоқаётганда пакетни ечиб олди. Кайфдан кўзи қизарган ўғил бу қийноқ усулидан лаззатланаётганди худди, ё алхазар!
Орадан йиллар ўтиб кетди, Фазлиддиннинг жасади топилмади. Падаркуш энди ўзини тергаётган опаларига хам, онасига хам бемалол қўл кўтарар, одамийлик сиёхини буткул йўқотганди. Онасининг калтак еганига чидолмаган катта опа, участка нозирини чақириб келди.
-Ука, шу болани бир-икки кун қамаб, сал ховуридан туширайлик. Онамга қўл кўтарибди.
Мурод шу қамалганча қайтиб озодликка чиқмади. Аввалига, участкавой унинг махалладаги майда жиноятларини аниқлаб, ишни туманга оширди.
​Тумандагилар эса, ўз отасини ўлдирганини аниқлашди. Буни қандай аниқлашди, хамма хайрон. Хар холда, ички ишлардаги йигитлар ўз ишининг усталари экан
, ўз методлари борда.
Бу хабардан карахт бўлган опа укаси билан учрашувга борганда сўради:
-Жаллод!!! Отамни кўзига қараб туриб ўлдира олдингми, падаркуш?!
-Ха ўлдиролдим. Васиятиниям айтиб берайми сенга?-масхара қилиб кулди Мурод. Кейин, бирдан жиддий тортиб қолди. Хаёлида ўша жараён гавдаланди...
-Бўпти ўғлим, сени қўлингда ўлиш насибам экан, охирги гапимни гапириб олай. Билмадим қаерда хароm еган эканман-у, сен пайдо бўлган экансан. Сен хеч қачон уйланма болам. Худойим сенга фарзанд бермасин! Ота ўз фарзанди қўлида ўладиган бўлса, сен бола кўрмагин ўғлим. Катталар бекорга айтишмаган экан: “Ўзимдан чиқса бало, Қайдан топарман даво”...
Мурод дадасинин гапларини опасига айтганда аёлнинг кўзлари жиққа ёшга тўлди. Энди укасига бегонадек, қотилга қарагандек дахшат билан тикилиб турди-ю, бирор сўз айтолмай ортига кайтди.


ТАМОМ.


@Ibratli_sozlar
#Ҳикоялар
Қизларидан воз кечган ота...

Иккинчи марта ҳомиладор бўлганида, ўғил туғиш учун ким нима маслаҳат берса, барчасига амал қилди. Амал бошқа, тақдир бошқа экан.
Учинчиси ҳам қиз туғилганда эрининг фиғони фалакка чиқди. Аввал «аяжониси» бўлган Матлуба, энди «Матлу! Қайси гўрдасан»га айланди. Баъзан ўзи ҳам ҳаётда яшаяптими ёки жаҳаннамдами, фарқига бормас даражага етди. Гўё онаси уни азоб учун туққан эди. 
Мана яна бир умид, яна бир тўққиз ойлик интизор кутиш...
Қорни дўппайганга қадар ҳомиладор эканини ҳаммадан беркитди. Худди кўз тегишидан қўрққан оҳудай, кечалари Худога нола қилиб эри учун лочин ўғил тилади.
«Ҳолва экан, қоқиндиқ, кутганингиз нима эди?» — чақалоқ йиғиси аралаш келган овоз орзуларини чил чил қилди. Эри, ҳатто, бир бор келиб сўрамади ҳам, туғруқхонадан армонга айланган орзулари устидан ёлғиз ўзи қадам ташлаб чиқди.
Салом, ёлғизлик!.. Бирин кетин туғилган тўрт қиз бир бирини сочини тортиб, қиқиқирлашиб ўсишарди. Матлуба уларга тикилар экан, кечқурунги совуқ тўшак ҳам, кунларни тунларга улаган жияк, кашталари ҳам барчаси ёдидан чиқарди.
Яқинда қулоғига чалинди. Эри ўз орзусига етибди. Мана, энди унинг лочин ўғли бор. Қизларининг укаси бор. «Бир бора бўлса ҳам келиб кўрмади я шу Меҳрини...» — ичи зил кетди Матлубанинг.
Умр ўтади, дардлар секин аста унут бўлиб, уларнинг ўрнини қувонч ниҳоллари эгаллайди. Мева бера бошлаган ёш дарахтларни кўрганда қалб хурсандликдан ёрилай, дейди ю, «Ўша кунлар бўлмаганда, бу кунларнинг қадри шундай ширин бўлармиди?» деган фикр ўтади хаёлдан.
Тўйнинг ширин ғала ғовури. Матлубанинг уйида яна бир хавотирли кутиш, «Келармикин? Таклифномани қўлига бердингми, Мурод?» деб сўрайди у укасидан. «Опа, нима мунча кутдингиз а? Келмаса келмас! Қўлига бердим, айтдим ҳам. Агар сизнинг илтимосингиз бўлмаганда, шу одамни юзига ҳам қарамасдим. Биз бормиз ку ёнингизда. Битта тоға еттита отанинг ўрнини босади. Қизингизнинг бир эмас, учта тоғаси бор. Хавотир олаверманг”.
«Дадангнинг оёғини ўпиб, остонадан унинг дуоси билан кетиш насиб етмабди сенга, қизим. Кечир мени...» — дейди Матлубанинг кўз ёшлари. Ҳарир либосда, юзида назокат, қизлик малоҳати барқ уриб турган қизининг юзларидан ўпаркан, унинг кўз ёшлари билан қоришиб, «Онажон, йиғламанг...» сўзлари дардларини ортга чекинтиради.
«Ҳа, мана энди қизлардан ҳам тинчидингиз, эгачи. Бемалол оёқ узатиб ўтирсангиз ҳам бўлади. Шу Меҳрингиз бирам чиройли келин бўлди ей», дейди қўшниси.
Бир бирига меҳр билан қараган қизи ва куёвини ҳар тонг ишга кузатар экан, «Худо назардан сақласин!» дея туф туфлайди Матлуба.
Дарвоза таққилади. «Ҳозир», дея эшикка йўналди аёл. 
Қаршисида юзлари кўкариб, моматалоқ бўлган қари киши турарди. «Гадоймикин?» — ўйлади Матлуба. Гадой деса, кийимлари туппа тузук.
— Матлу... — таниш овоз, қалбининг бурчак бурчагида тирилиб қайтган узун йиллар хотираси.
— Мансур ака?
— Уйга киришга изн берасанми? 
Аёл аста чекинди. Мансур ҳовлига кирди, атрофга қаради.
— Қизларинг йўқми? — худди йиллар ўтмагандек сўради Мансур. 
— ...
— Менга бундай қарама, Матлу... Биламан, уларнинг энди ўз уйлари бор. Кўчанинг нариги тарафида анча кузатдим. Куёв билан қизинг кетгандан кейин дарвозани таққилатдим. «Бу ким?» деган саволни ўз қизимдан эшитишни истамаганим учун балки шундай қилгандирман. Бош эгиб келганим, айбимни тан олганимнинг белгиси. Мени ҳайдама, хор бўламан!
Дарсларини тугатиб, Меҳри уйга қайтди. Дарвозанинг очиқ турганини кўриб ҳайрон бўлди. «Қўшни кирган шекилли» — хаёлидан кечди унинг. Ҳовлига кираркан, чорпояда ўтирган нотаниш кишига кўзи тушди. Каловланиб, нима дейишни билмай қолди да, сўнгра:
— Ассалому алайкум, — деди.
Нотаниш киши унга узоқ ва мунгли қараб турди, ҳатто Меҳрига унинг кўзлари ёшга тўлгандай туюлди.
— Ваалайкум ассалом, қизим, – деди.
Меҳри нима қиларини билмай ошхонага ўтди. Ичида онасига деди: «Оҳ, онам а, одам шунчалар ҳам раҳмдил бўладими?»........
​​Ошхонада куйманаётган онасини кўрди.
— Ойи, анови чорпаяда ўтирган киши ким? – деди эшикдан кирар кирмас.
Онаси қизини кўриб шошиб қолди. Шунда Меҳри онасининг ёш тўла кўзларини кўрди.
— У нотаниш киши эмас… сенинг отанг…
Меҳри отаси борлигини билар, аммо ҳеч қачон онасидан «Отам қаерда?» деб сўрамаганди. Онаси опалари билан уни қийналиб ўлғайтираётганини билар, бир дардига ўн дард қўшишни истамасди. Қўни қўшнилардан отасининг бошқа оиласи борлигини ҳам эшитганди.
Кечқурун бир дастурхон атрофида йиғилишди. Аммо гап гапга қовушмас, орага ноўнғай сукунат чўкарди. Бирдан Мансур ҳамма иродасини йиғиб гап бошлади:
— Ўғил, ўғил, деб сени қон қақшатдим, Матлу. Худо ҳам мени ўша ўғил билан қон қақшатди.
Бу ҳовлининг янги аъзосига айланган куёв қайнотасининг гапларидан хижолат чекар, ўрнидан туриб кетишга эса истиҳола йўл бермасди. Меҳри энди отасидан кўзини узмас, юз ифодасидан унинг ҳисларини билиш қийин эди. Матлуба ерга қараганча, қимир этмай ўтирарди.
— Ўғилли бўлдим. Ўниб ўсди, ўлғайди. Бироз саёқлиги бор эди, унча эътибор қилмадим, ўғил бола, деб оқладим. Адашган эканман, бир кун келиб қўл кўтарди, сўнгра эса калтаклашни одат қилиб олди. Аввалига «Нега бундай бўлди?» деб кўп кўйиндим. Кейин сен ақлимга келдинг, Матлу! Сени қон қақшатганларимни эсладим, қизларимни эсладим. Кеч бўлса да, эсладим…
Меҳри опа бизнинг мактабда ишларди. Онаси Матлуба ая анча йил аввал оламдан ўтган, Мансур ота эса соқоллари оппоқ нуроний ва файзли бобо бўлиб қолганди. У кишини мактабдан қайтишимда кузатишни яхши кўрардим. Ҳали қўлида токқайчи, ҳали кетмон билан ишдан бўшамайдиган бу кишининг бирор марта гапирганини эслай олмайман. Ҳар доим боши эгик, кўзлари ерга қараб турарди. Мансур бобонинг сокин чеҳрасига қараганим сари ҳеч қачон жаҳли чиқмаса керак, деган фикрга келардим. У кишининг ҳаётини ҳикоя қилиб беришганда яхшилик ҳақидаги хаёлларим чилпарчин бўлганини ҳис қилганман. Аммо беайб Парвардигор, дейдилар.
Кавсар АСҲОБОВА
@ibratli_sozlar
💥#Кибора.

Гр:🔥Ibratli hikoyalar 🔥

Муаллиф: Феруза Салходжаева.
Жисминги кийиб кетасан ночор...
Аммо, қайтиб келар дарҳол ёнимга,
Менга ўрганган кўнглинг.

Фарида Афрўз



Ёзнинг ўртасига бориб ҳаво исиб кетди. Катта шаҳарда одамлар офтобдан қочиб ўзини соя-салқин жойга урар, зарурат бўлмаса, тирикчилик деб аталмиш ҳаёт чархпалагини айлантирувчи куч бўлмаса, кўчага ҳам чиқмас эдилар.
Кибора қизларини қўшнисига ташлаб чиққач, қадамини тезлаштирди. Билди, қўшнисига малол келди, аммо на илож, бугун иш топмаса, оч қолади. Мактаб ёшидаги қизлар бўлса, қўшниси малолланмаса ҳам бўларди. Уйга ташласа ҳам бўларди-ю, кеч қолиб кетса тушлик берар деб ўйлади. У қизларининг жавдираб қолган нигоҳини ҳам, қўшни аёлнинг "Тез қайтасизми?", деган сўроғини ҳам, норози чимирилган қошларини ҳам унутмоқ истагида хаёлларини яқин ўтмишига бурди.

Бакир билан севишиб турмуш қурди. Ўзидан бир синф юқорида ўқийдиган йигитнинг отаси яхшигина пулдор эди. Бошида Киборани менсимаган йигит бора-бора қандай қилиб тузоғига илинганини билмай қолди. Олти фарзанд ичида учинчи ўғил эди у. Келишган, спортчи, яхши ўқирди. Умуман, йигитнинг оиласига қишлоқда ҳамманинг ҳаваси келарди. Ота-онасининг қаршилигига қарамай Киборага уйланди у. Кейин ўқиши баҳона Тошкентга кўчиб келдилар. Ўшанда қайнотаси ҳаёт эди. Ёш оилага уй олиб берди. У бошқалардек ижарама ижара юрмади. Бакир ҳам ишини топди. Кетма- кет қизлари дунёга келиб, ўзлари тошкентлик бўлиб қолдилар. Камбағалгина оиланинг оқ-сариқдан келган қизига омад кулиб боққанди. Қулай шароит, иссиқ сув, совуқ сув, ўчоқ тандир йўқ, ҳамма нарса муҳайё! Бакир ишдан келгач, баъзан машинада, баъзан пиёда сайрга чиқадилар. Шаҳарнинг озода кўчалари, бахтиёр одамлар, биров билан бировнинг иши йўқ. Сокин, бахтли ҳаёт...
Аммо Киборанинг бахтига кўз тегди. Аввал қайнотаси, кейин қайнонасини ерга қўйдилар. Турмуш ўртоғи чўкиб қолди. Ғам, ҳасрат эзиб юрган кунлари ғафлат босиб аравача етаклаб кетаётган ёшгина жувонни уриб юборди. Аёл ҳам болакай ҳам вафот этди. Қиёмат қўпди. Бакирнинг ака-укаси аралашиб ҳам ишни келишув асосида ҳал қила олмади. Арман йигит хотини ва боласининг ҳуни учун йигитнинг умрини қамоқда чиритмоқчи бўлди.

Шанба куни эди. Ўша куни турмуш ўртоғи эрталабдан Киборага ёмон туш кўрганини айтганди. Нафси кундан кун ошиб бораётган аёл интернет орқали тоғдан дала ҳовли гаплашган, бугун кечаси йўлга чиқсалар, якшанба кун бўйи
дам олиб, кечга шаҳарга қайтишлари керак эди.
—Тушингизни сувга айтиб юборинг, —деди "донолик" билан.
Унинг хаёлини тоққа бориш учун кўрилажак тадорик эгаллаб олган, эрининг алланечук ўйчан нигоҳини ҳис қилмаётган эди.
Мудҳиш воқеа эса ишда ушланиб қолган Бакирга қайта-қайта телефон қилаётган Баҳоранинг тезлаши билан ривожланиб кетди. Светофорнинг яшил чироғи пиёдаларга ҳам улов эгаларига ҳам баравар ёнган чорраҳада қонун бўйича аввал пиёдалар ўтиши керак эди, у барча пиёдаларни ўтказиб юбордим деб ўйлаб, бирдан газни босади-ю...
У ёғи қўрқинчли тушга ўхшарди...

Мана Бакир ҳозир қамоқхонада. Киборанинг қўлида на хунари бор, на дипломи! Яхши ҳаётга ўргатиб кетган эри эса панжара ортида.

Кибора иш излаб чарчади. Идиш-товоқ ювувчи бўлиб ишлашни ўзига эп билмади Эрининг қариндош-уруғи ҳам юз ўгирди. Уларнинг наздида Кибора зоти паст ва Бакирнинг омадсизлини учун асосий сабабчи эди.
Бугун ҳам иш топилмади. У оқ-сариққа мойил юзлари қизариб уйига етиб келди. Қўшнисининг уйидан қизларини олиб, яхшигина жиҳозланган, шинамгина уйига кириб келди.
Турмуш ўртоғи йиғиб қўйган пулларнинг ҳам таги кўриниб қолди. Тағинам бир йилга етказди-ку тежаб-тергаб.
У боя қайнатиб ўчириб кетган қозонининг тагига қайта гугурт чақди, кейин хамир ёйиб, угра кесди, кечки овқатга уннади.
Бакир ёнидалигида нафсига хуш ёқмаган таомини хозир тезроқ пишишини истарди. Қорни очганди аёлнинг. Бир вақтлар эриниб, овқат қилишни истамаса, тайёр, тотли таомларга буюртма берар, егани ейилиб, қолгани ахлат челакка улоқтириларди.
Аслиддин йигирма тўрт ёшга кирди. Отасининг эркаси. Уч қиздан кейин кўрган арзандаси. Мана бир ҳафта бўлди, дадаси ўзининг тикув цехини унга топширди. Йигит авваллари ҳам бу корхонага келиб-кетиб юриб, анча иш ўрганиб қолганди. Мана энди у раҳбар. Дадаси Тошкент вилоятида ҳам бир неча тикув корхоналар эгаси бўлгани сабабли, асосан ўша томонларда юргани сабабли шаҳардаги юмушлар секин-аста йигитнинг қўлига ўтди.

Бугун ҳам ишчиларни бир кўздан кечиргач, ташқарига йўл олди. Пишиб, мевалари тўкилиб ётган ўрик дарахти тагида бир қиз турарди. У иккиланиб турганга ўхшар, "кирсамми, кирмасамми", дегандек ўйланиб турарди
—Сизга ким керак? —сўради йигит шунчаки.
—Ишга кирмоқчи эдим, кимга учрашишни билмаяпман.
—Келаверинг, —деди Аслиддин қўлидаги сигаретини улоқтириб.

Аёл ҳаммасини гапирди. Орада бироз кўз ёш тўкди. Йигит Киборани ишга қабул қилди.

Иш қийин эди. Оғир. Саккиз соатлик қатъий тартиб, оз маош.

Кибора қизларини қишлоққа— ота-онасининг уйига олиб бориб ташлади. Сут— қатиқ ичар, гўштсиз бўлса ҳам иссиқ овқат ер. Ўзи ишга тушди. Куз келса, мактаблар бошланиб қолар, пул топишни уддаласа, қўшимча машғулотга берар...

Бир ой ишлаб бўлари бўлди. Оғир эди ишлаш. Бир бурда нон топиб ейиш шунчалик машаққатли экан-да?! Бакир ёнидалигида оғзидан чиққанини муҳайё қилар, у истаса бўлгани эди. Энди эса шу оғир меҳнатга кўнишга мажбур.
Тикув машиналарининг ёқимсиз овози, унга қўшилиб баланд товушда сўзлайдиган, хонани бошига кўтариб куладиган шанғи аёллар овози —ҳамма ҳаммаси асабига тегар, уйига боргач, қозон қайнатгани ҳоли қолмас, бир бурда нон еган бўлар, сўнг" Борса келмас"га кетган эридан эсталик қимматбаҳо телефонини титкилар, шодумон кунларини ёдга олар, сўнг йиғлаб-йиғлаб уйқуга кетарди.

Аслиддин ёш бўлса ҳам пишиққина, қаттиққўл. Ҳозир ҳам маҳсулотларни текшириб юраркан,
Киборанинг қошига келиб, тўхтаб қолди.
—Келинойи, биз, асосан, чет эл буюртмаси асосида ишлаймиз. Чокингиз тоза эмас, шу кунда маҳаллий бозорларга чиқараётган кийимимиз кўпайиб кетди, сал эътиборли бўлинг, илтимос! Бу цеҳ маҳсулотлари анчагина сифатли бўлиб, сал ўхшамай қолган маҳсулот ҳам ички бозорда харидоргир эди.
Йигит илтимос, деди-ю, аммо оҳангида заҳар бор эди.
"Ҳап сеними, шошмай тур!"-деди аёл ичида.
Сиртида эса йигитга шундай жилмайдики... Мана шу табассуми, мана шу ҳокисор нигоҳлари билан бир пайтлар Бакирни асир қилганди. Унинг остонаси олдидан ўтишга ҳазар қиладиган қайнота-қайнотасини бош эгдириб совчи қилиб уйга келтирганди.
Унинг сирли, табассуми, маъюс, шу билан бирга чўғ сачраб турган чиройли бодомқовоқ кўзлари йигитнинг бошини айлантириб қўйди... Тез-тез у ўтирган дасгоҳ ёнига келадиган бўлди йигит.

—Келинойи, ўтиринг, уйингизга ташлаб қўяман,-деди Аслиддин тасодифан йўлидан чиққан жувоннинг жавдираб турган, аммо нақ юракка борадиган нигоҳларига қараб. Кибора бир ҳафта уриниб эришгани бу муваффақиятни қўлдан беришни истамади, худди ноилож қолгандек машинага чиқиб ўтирди. Йигит тузоққа илинганди.
Қиёмат яқин қолганини билдирувчи аломатлардан бири зинонинг кенг ёйилишидир. Бири бўз йигит, бири эрли аёл шайтон қўйган тузоққа шундай қилиб кириб бордилар.
Кибора мақсадига эришгач ишдан бўшади. Энди қизларини мактабга кузатади, ундан сўнг уйга келмасликни, қўшимча машғулотга кетишларини тайинлайди-ю, ўзи Аслиддинни кутиб олишга тайёрланади. Йигит у истаган пулни беришга тайёр. Осмонларда учиб юрар, сўнг қанот қоқиб ўзидан етти ёш катта шу аёлнинг қошига етиб келарди. Ўзини унинг эри деб ҳисоблар, бор ҳаражатини бўйнига олганди.
Қамоқдаги эри ҳам ёдидан кўтарилган Кибора баъзи-баъзида қўрқинчли туш кўриб уйғониб кетар, тушида Бакир қамоқдан чиқиб уни қувиб юрган бўларди. Баъзида қилмишидан афсуслана бошлар, аммо йигитни кўргач, пушаймони ёдидан кўтарилар, уни куўатгач эса, эридан талоқ олиб, унга турмушга чиқиш режасини тузиб борарди.

Бугун унга учрашув белгиланган. Шу пайтгача Бакир билан кўришишдан қочиб юрганди. Энди ўзи истади. Талоқ сўрайди.
Кибора қўрқибми, уялибми борди учрашувга. Қизиқ эри биттада сезди.
—Бошқасини топгансан!
Аёл каловланиб қолди. Эркак унинг кўзларига тик боқди.
—Сенинг ким эканлигингни билишим учун шу синовлар тушган экан-да бошимга. Ота-онам айтганди-я зоти паст бу авлоддан қиз олмаймиз деб. Бор, боравер, йўлинг очиқ. Мени ўлдирдинг, тириклайин сўйдинг. Талоқсан, уч талоқ! Сени учратган кунимга минг лаънат! Эркак ортига бурилиб кетди. Кўз ёшини кўрсатмади аёлга.

Бакир уни илк бор сўкди, илк бор лаънатлади, илк бор ундан юз ўгирди. Кибора қимирлай олмай ўтирар, туриши кераклигини билар, нимадандир қўрқарди. У секин юриб кетди. Йигитнинг гаплари кўксини тешиб ўтган, ювошгина, мўмингина эркакдан бунақа гаплар чиқишини тахмин қилса-да, бу қадар оғир бўлади деб ўйламаган эди.
У тезроқ талоқ олишни ўйлаган, бор макрини ишга солиб тезроқ Аслиддинга турмушга чиқиб олишни режа қилганди.
Йўл бўйи Бакирни эсламасликка уринди, аммо виждон азоби хотираларни олиб келиб шуури қатига ураверди.
Мана у. Ҳомиладор аёлини тепаликка кўтариб олиб чиқяпди. Отаси, онасидан олис шу юртларда унинг мусофирлигини сездирмаган мард йигит. Мана у, туққанида ижтимоий тармоқдан ўрганиб қараб атала пишириб келган, чиройли табассум билан ойнадан қўлини кўтариб турган энг олийжаноб эркак. Мана у ҳар туғилган кунида гулдаста кўтариб келадиган эътиборли жуфт...
Хотиралар бунча кўп бўлмаса...Бунча яхшиэди унинг эри...
Виждон азобими, аламми аёлнинг юрак бағрини тобора эзиб борарди. Кўнглига ғашлик солар, қайтиб бориб Бакирнинг оёқлари остига ўзини ташлашни истарди.
Кейин унинг "зоти паст", " минг лаънат"деган гапларини эслаб, енгиллашар, айбни эркакнинг ўзига ағдармоқчи бўларди.

Шу аҳволда уйига етиб келди. Зўрға, судралиб.
Боши оғриқдан ёрилай дер, ҳеч кимни кўргиси келмас, қисматидан ўксиб йиғларди...
Аслиддин келганида бир аҳволда эди аёл. Йигитнинг ҳар доимгидек ёниб турган кўзлари бугун совуқ кўринди.
—Кетинг, бугун тинч қўйинг,-деди.
Ўрганиб қолганди йигит. Кета қолмади. Унга кўп нарса ваъда берди.
—Никоҳ ўқитаман! Уйланаман сенга!
Шу битта гап аёлни ўз ҳолига қайтарди. Бакир қайтармиди? Ҳали қамоқдан чиқадими, йўқми? Бошқа кўришмайди у билан. Уйланмаган йигит олмоқчи уни. Энди у эркак олисларда қолди.
Бехудо эди аёл. Ислом тарбиясини кўрмаган, Аллоҳни танимаган. Нафсининг қули эди у.

Кибора кеч турди. Бугун якшанба, қизлари ўқишга бормайди. Улар ҳам ухлаб ётибди. Юз-қўлини ювиб, чой қўйди. Аслиддиннинг хизмати ўлароқ музлаткич тўла эди. Нимадир пиширмоқчи эди эринди. Тўртта тухумни қайнатишга қўйди. Сариёғ, пишлоқ, яхна гўшт олган бўлди. Кимдир эшикни қаттиқ-қаттиқ тақиллата бошлади.
—Бунча! Хозир, синади!.!
У эшикни очди-ю, ранги оқариб кетди. Остонада Бакирнинг акаси-қайноғаси турарди.
Салом берди аёл.
Алик олди эркак тишлари ғичирлаб.
—Уйни бўшат! Бугуноқ.
—Бу уй қизларимники! Ҳеч қаёққа чиқмайман.
—Яхшиликча кет, бу уй энди меники!
Қайноғаси ҳуқуқшунос. Шундан қўрққанди. Демак эри нимадир қилган. Уй ҳам аслида эрининг номида ҳам эмасди. Прописка деган балодан ўтолмай кимнидир номига олинганди. Шуни ўйламабди Кибора. Ўз макри билан иккита эркакни йўлдан уришни уддалаган бўлса-да, барибир, илмсиз эди у.

Қайноғаси унга икки кун муҳлат бериб, кўчага чиқиб кетди.
Аслиддинга қўнғироқ қилди аёл.
Йигит ҳам аллақачон унга ўрганиб улгурган, хўрозқандидан айрилишни истамаган гўдак мисоли эди. Тез етиб келди. Сора излай бошлади.

Қасрмонанд уйнинг кенг, салқин ҳовлисидаги ҳашаматли сўрида чой ичиб ўтирган Аслиддин отасига гап қотди.
—Дада, ТТЗдаги домга квартирант қўйсак дегандим.
Эркак бироз ўйлаб, секин гап бошлади.
—Сенга ҳалақит беряпдими?
—Йўқ, нега ҳалақит беради? Шунчаки ойимларга берардик ўша пулни. Ҳар ойда ўзлари учун ишлатардилар.
—Вой ўзим ўргилай сендан. Аёлнинг кўзлари порлаб кетди.
—Тўғри айтяпди дадаси, нима кўп қишлоқдан келганлар уйсизлар кўп. Ижарачи қўйсак, ойига 400-500 кўкида кеп турса ёмонми?
—Билганингни қил! Тўхтамурод гапни калта қилди.
Аслиддин ўрнидан туриб ҳовли адоғига қараб юрди. Телефонни қулоғига маҳкам босиб гапирди.
—Бўлди, бугун домимизга кўчираман сизларни!
Кибора қизлари билан янги уйга кириб келди. Аслиддин унга ким сўраса, ижарачимиз деб айтишни тайинлаб, жўнаб кетди.

Янги уйда ҳам ҳамма нарса муҳайё эди. Аммо қизлари хайрон бўлди.
—Нимага уйимиздан чиқиб кетдик ойи?
—Бу кимнинг уйи ойи?
—Энди шу ерда турамизми?
—Бу йигит ким?
Кибора ҳамма саволларга бирдан жавоб беришни истади.
—Ўтир,-деди катта қизига, сўнг кичигига ишора қилди
—Сен ҳам ўтир!
—Даданг қамоқлан қайтмас экан. Амакинг уйни биздан тортиб олди. Бу йигит энди сизларга оталик қилади. У бизга мана шу уйини берди! Энди шу ерда яшаймиз.
—Ойиии, —деди анча эси кириб қолган Малика, қанақасига у бизга оталик қилади, дадам қайтади, ойи, керакмас, келмасин, мен амаким билан гаплашаман, бизни ҳайдамайдилар, уйимизга кетайлик. Менга ёқмаяпди, ойи, илтимос, ойижон.
—Йўқ, уларга уй керак, сенинг керагинг йўқ! Мен Аслиддинга тегяпман. Энди отанг шу йигит!

Қиз бечора изиллаб йиғлар, кўнглини алам, ҳасрат, рашк, яна аллақандай тушунарсиз ҳислар эгаллаб борар, аммо унинг ҳолати онасининг тош юрагини зарра қадар юмшатолмасди.
Йиғлай-йиғлай кўнди Малика. Жавдираб-жавдираб кўнди Паризода ҳам...
Аслиддин энди истаган пайти бу хонадонга кириб келар, онанинг битта имоси билан қизлар кўчага чиқиб кетарди. Баъзан ётиб қоларди йигит...
Ижара пулини онасига берди йигит. Ўз уйига пул тўларди у.
Орадан олти ойлар ўтиб Киборанинг қистови билан домла топиб келди. Иккита мардикор йигит бир кунлик иш ҳақи эвазига гувоҳликка келтирилди. Никоҳ ўқилди.

Кибора бугунги кун учун бошқача тайёргарлик кўрди. Ётоғини атиргул барглари билан безатди. Юрак нусхали шамлар келтирди...
Ўша куни у Аслиддинга ота бўлишини эълон қилди...

—Болам, ёшинг 25 дан ўтиб, 26 га қараб кетяпсан, кўз остингга олганинг бўлса айт, совчиликка борай, бўлмаса, ўзим ҳаракат қилаверай. Сен тенгилар битта-иккита болалик бўлди...
Аслиддин, "Шошманг, ойи", —деди гапни қисқа қилиб. Кейин ҳам неча бор шу мавзуда гап очилмасин, ортга сураверди йигит.
Зинонинг бу қадар урчиб кетишида, бўз йигитларнинг эрдан чиққан жувонларга илакишиб кетишида миллат оналарининг ҳам айби каттадир. Орзу-ҳавасни камайтириб, ўнта одам сақириб бўлса-да ўғилларни уйлаб қўймоқ лозим. Бу оилада эса ҳамма нарса етарли эди. Агар Манфаат сал жидду жаҳд қилганида эҳтимол....
Ҳа майли, биз воқеалар ривожини бирга кузатамиз...

Кибора ўғил туғди. Ўз фамилиясини берди ўғлига. Отаси деган жойга эса " Аслиддин ўғли" деб ёздирдилар. Энди йигит тамомила боғланиб қолди аёлга.

—Йигирма саккиз ёшга киряпсан, қачон уйланасан ахир! Манфаат опа энди росмана ташвишга тушиб қолганди.
Онасининг саволларидан қочарди йигит.

Манфаат опанинг тушлари алоқ-чалоқ эди. Бомдодни ўқигач узоқ дуо қилди. Ўғли келмабди. Қўнғироқ қилди, кўтармади, кўнгли ғаш тортди. Кейинги пайтларда уйга кам келаётган ўғлидан сабабини сўраганда
—Буюртмалар кўпайиб кетди, икки сменлаб ишлаяпмиз,-деган жавобни олганди.
Демак, чарчаб, ишхонада ухлаб қолган.
Тушга яқин йўлга тушди. Синглиси билан гаплашмаса, бу ғашлик уни **** битиради. Ўғлига яхши қиз топиши керак. Тагли зотли, ўқимишли, қория, солиҳа бўлса яна яхши. Уй-жойи рисоладагидек бўлса, ўзи чаққон, ширинсўз бўлса. Ҳар кеч Манфаатнинг оёғини уқалаб қўйса!

Манфаат синглисиникида узоқ қолиб кетди. Аслиддиндек йигитга ким қизини бермас экан.
Ўқимишли, бойвачча, таг-тугли, ёлғизгина ўғил бўлса. Аввал узоқроқ қариндошлар мўлжал қилинди. Кейин синглисининг, ўзининг қудалари томондаги қизлар сараланди. Кейин улар ичидан энг яхшилари ажратиб олина бошланди. Охири учта қиз қолди. Совчиликни энг аввало Турсун қорининг уйидан бошлайдиган бўлдилар. Яхшигина тадбиркор, тақволи оиланинг уч ўғилдан кейин кўрган ёлғиз қизи бор экан. Энди ўн саккизга тўлган, совчилари сочидан кўп қиз эмиш. Шарқшунослик институтининг араб тили куллиёти талабаси экан.
Во ажабо, Аслиддин қизни рад этди! Ёқмаганмиш. Унга тўғри келмасмиш.

Қишлоқда гап болалади.
"Бакир қамалиб, хотини биров билан юриб кетганмиш"
"Бакирнинг акаси Киборани ўйнаши билан тутиб олиб уйдан ҳайдаб чиқарибди"
"Киборага ўйнаши уй олиб берибди"
"Шундоқ йигит хор бўлди, қишлоқнинг олди йигити эди-я!"
"Зоти паст оиладан уйланиш шундай бўлади, қизимни ол деб қанча имо қилдим, шу тасқарани танлаганди ўзи, унга бу ҳам кам. Мана менинг қизим таваррук бўлиб юрибди!"

Гулойим ҳовли четидаги лой супанинг тагида пахта титиб ўтирар, катта келини тушликка пиёва тайёрлар экан, кичиги кирга сув иситар, ҳовлини қора тутун босган, иси димоқни ачитарди. Паша ғувилларди.

Эшикдан қўшни Майрам хола кўринди. Гулойим ўрнидан туриб кўришар экан, эски кўрпачанинг четига ишора қилди.
—Ўтиринг, опа.
—Тинчлик, хотиржамлик бўлсин, —дуо қилди қўшни. Кейин бир сиқим пахтани қўлига олади.
—Нима ҳаракат?
—Ҳа, шу... Ўзингиз саломатмисиз? Яхши ўтирибсизларми?
—Ўтирибмиз, худонинг куни ўтяпди, ҳарқалай...
Гулойим сезди буниси ҳам Киборани сўрайди. Гап олгани чиққан. Сир бой бермай ишини қилиб ўтираверди. Келинлар чиқиб кўришди.
Бироз сукутдан сўнг қўшни гап очди
—Ҳай, Гулой, Киборангни эри қамоқда эмишми?
—Ҳа, шундай бўлиб қолди.
—Уйдан нега ҳайдашди қизингни.
—Шу уй уларга керак бўлса, олсин, менинг ҳам кўчада қоладиган қиз эмас. Ундан яхши уйда ўтирибди.
—Шундай дейсану уят бўлибди-да, эрини кутса бўларкан.
Гулойимнинг сариқ юзи қизариб кетди.
Бошидаги кир рўмолини тўғирлаб қўшнисига чақчайди
—Сизни ишингиз бўлмасин, хўпми! Қизим қайда бўлса ҳам, нима қилса ҳам нонини сариёғ билан **** ўтирибди. Менга мишиғини оқизиб келмаяпдими, бўлди! Аёл қўшнисига аччиқ қилгандек тез-тез чигит суғура бошлади.
Қўшнининг муроди ҳосил бўлдими, ўрнидан қўзғалди.
—Бўлмаса, мен бора қолай...
Гулойим минғирлаб хайрлашган бўлди...

Кибора ҳомиладор бўлиши Аслиддиннинг юрагига ғашлик солиб қўйди. Шундагина у катта хато қилганини, энди ортга қайтиш амри маҳол эканини ўйлаб қолди. Ҳар куни уйланиши кераклигини эслатаётган ота-онасини ўйлаб ҳам қўрқиб кетарди. Улар икки дунёда ҳам Киборани қабул қилмайдилар. Бу-аниқ. Ўзи ҳам у билан бўлаётган муносабатида ғашлик сезади уни ҳеч қачон аёли сифатида қабул қила олмайди. Бўлажак фарзандларининг онасини бошқача тасаввур қилади. Оқила, меҳрибон. Кибора у кириб келганда ташқарида қандай об-ҳаво бўлмасин қизларини ташқарига қувади. Баъзида муроди ҳосил бўлган йигит кўп қаватли уйнинг балконига чиқиб сигарет тутатаркан опа-сингилларнинг мунғайибгина ўтиришига, ҳасрат,алам тўла нигоҳларига кўзи тушар, ўзини ҳам Киборани ҳам ёмон кўриб кетарди. Кейин анча вақтгача бу уйга қадам босолмас, аёл эса уни яна авраб-алдаб чақириб оларди... У эса қандай қилиб яна шу уйга келиб қолганини сезмай қоларди...
Бу ой ҳаражатлари кўпайиб кетди. Кибора туғди-ю, ўзини Аслиддиннинг ҳақиқий аёлидек тута бошлади. Тўғрида, ўртада шаръий никоҳ бор ахир. Аёли бўлмай ким? Шундай экан яхшилаб таъминлаб қўйсин.
Аслиддиннинг отаси пишиқ одам. "Пул минг сўмлаб йиғилади!" дейдиган одамлар хилидан. Негадир ўғлига топширган цехининг тушуми паст. Ҳаражатлар қаёққа кетяпди. Ўғли рўзғор қилмаса, ортиқча кийим-бош олмаса!
Отаси цехнинн молиявий томонларини ўз қўлига олгач, Аслиддин пулдан қийнала бошлади. Онасига ваъда қилган ижара пулининг ҳам уч ойлигини бера олмади.
Ўзи йигирма тўққизга кириб ўттизга қараб кета бошлади.


У онаси кўрсатган қизларга ўзини лойиқ кўрмас, негадир учрашувга чиқса, бошини кўтара олмай қоларди.
Уйга келиб эса қизларнинг ёқмаганлигини айтар, шу билан мавзу ёпилар, онаси ҳам бир-икки кун йиғлаб-сиқтаб, кейин кўнарди.

Манфаат опа ҳамма таниганларига совчиликка бориб бўлди, энди ким яхши қизнинг дарагини айтса, ўша ёққа бора бошлади. Кеча қўшниси бообрў бир хонадон ҳақида оғиз очди. Яхшироқ кўйлак олишни мўлжал қилди аёл. Эридан пул сўрагиси келмай, ўғлига қўнғироқ қилди

—Аслжон, ўғлим, анави ижарачиларинг пул берадиганми?
Мен кўйлак олишим керак.
Йигит онасига аёлнинг эри қамалиб қолганлигини сабаб қилиб қутулди. Онасига берадиган қийматдаги пул йўқ эди унда.
Манфаат опа индамади.
"Ўғлимнинг кўнгли бўш, ўзим бориб келаман. Эри қамалса мен қаматибманми? Пулимни топиб берсин!"
Баҳорнинг илиқ ҳавоси, ям-яшил, катта-катта дарахтлар орасидаги "дом" нинг чиройини очиб юборганди. Манфаат учинчи қаватдаги қўнғироқ тугмасини босиб тураркан, ҳансирарди.
Эшикни сочлари тўзғиган 35-40 ёшлардаги аёл очди. Қўлида бир ёшлардаги бола, иккинчи қўлида сўрғичли шиша кўтариб олганди.
—Сизга ким керак? -деди эшикни ярим очиб турган жувон
—Бу менинг уйим,-деди Манфаат, сўнг аёлни итаргудек бўлиб уйга кирди.
—Ўғлим сизни ижарага қўйган. Жувоннинг шундоқ ҳам оқ-сариқ юзи баттар оқариб кетди.
Аёл тўғридаги уйга кириб диванга ўтирди
—Бунинг устига лоақал битта кўрпача ташлаб қўймайсизми,, фалон пулга олганман. Кир бўлиб кетибди.
Кейин фотиҳа қилган бўлди. Ичкаридан иккита қиз чиқиб келди, қўрқиброқ салом берди. Қизлар 15-16 ёшларда, новдадеккина, ҳуркак нигоҳ эдилар.
—Ман ижара пулини сўраб келдим, —деди Манфаат опа мақсадга кўчиб. —Уч ойдан бери бир тийин бермайсизлар. Бугун қаердан топсангиз, шу ердан топинг. Пул олмагунимча уйимдан кетмайман.

Кибора довдираб қолди.
—Ҳалиги, ўғлингиз...
—Ўғлим ўзи шунақа кўнгли бўш. Сизга индамаган. Ўзи шу ўғлим учун яхши бир жойга совчиликка кетяпман. Сиздан пулимни олсам, кийиниб келаман. Ёши ўттизга қараб кетяпди, уйланиш нияти йўқ бу болани. Шу сафар қиз ёқса, бўйнидан тортиб бўлса ҳам уйлаб қўяман. Кўчада нима кўп, ёмон хотин кўп. Битта-яримта исқиртга илашиб қолмасин.

Кибора қўлида отилиб турган ўғилчасини қўйиб юборди. Болакай эмаклаб бориб Манфаатнинг этагига осилиб турмоқчи бўлди. Аёл болакайни кўтариб тиззасига ўтказиб ўзича ният қилди
—Илойим, менга ҳам шунақа неваралар берсин!
Кибора "Дод!" деб юборай деди. Лабини тишлаб тураркан, ичида "Бу хотин хозир неварасини қучоқлаб ўтирганини билса қай аҳволга тушаркин?" деб ўйларди.
Манфаат эртагача пул топиб қўйишни тайинлаб, уйдан чиқиб кетди

Ўша куни бу уйда Қиёмат бўлди. Аслиддин умри бино бўлиб бунақа жанжални кўрмаганди. Аввалроқ ҳам Киборанинг сал нарсага тутақиб кетишини, бесабрлигини билганди, шунда ҳам уни ўзига ҳақли деб билмасди. Қачондир бу аёлдан қутулиб кетаман деб ўйларди.
Кибора кучдан қолгунча бақирди
—Онанг сени уйлантираётган экан! Энди мен бу болани нима қиламан!? Онанг ҳар куни келаман, деб кетди. Сени деб уйсиз қолдим! Энди болани биттага кўпайтириб қочиб кетасанми?! Чинқириб чарчади аёл. Йигит серрайиб турарди.
Кейин аёл кўксини чангаллаб ҳушидан кетди. Умрида бундай томоша кўрмаган йигит қўрқиб кетди. Нима қилишини билмай турар, кап-катта бўлиб қолган қизлар йигитнинг қораси кўриниши билан кўчага чиқиб кетганди.
Аёл бир пайт ўзига келди. Кўксини чангаллаб, инқиллаб ётоғига ўтиб кетди...

Кечқурун Аслиддин онасига ижара пулини берди.
Аёл якшанба куни совчиликка борадиган, ўзи билан Аслиддинни ҳам олиб кетадиган бўлди.

Йигитнинг учрашуви Бакирнинг жазони муддатидан аввал ўтаб чиқадиган кунига тўғри келди.

Онаси айтганича бор экан. Ҳашаматли эди уй. Қиз ниҳоятда гўзал эди. Аслиддин умри бино бўлиб бунақа чиройли қизни кўрмаган эди. Қизда гўзаллик билан бирга нафосат, юзларида бир ҳотиржамлик мужассам эди.
Йигирма беш ёшга кирган қиз дунё кўрган, магистратурани ҳам битирган, ўз бизнесини очиб улгурганди. Гаплашиб гапи тугамади уларнинг. Қиз уни ўрнидан туриб, назокат билан кузатиб қолди.


Қамоқхонада осмон тўртбурчак бўлади. Бу Бакир озодликка чиққач ҳис қилган илк туйғу эди.
Акалари уни тўғри қишлоғига олиб кетди. Тўй бўлди қишлоқда. Қўйлар сўйилди, элга ош тортилди. Аслида, аламлар унут бўлиши учун озодликнинг ўзи кифоя эди, аммо Бакир безовта эди. Қизларини кўргиси келар, Киборанинг хиёнатини бир лаҳза унутмаган эди. Гарчи ўзи талоқ қилган бўлса-да йигитлик ори уни тинч қўймасди. Акалари, опа-сингиллари ақл билан иш тутдилар.