📚 Ibratli Hikoyalar 📚
34.5K subscribers
5.49K photos
1.56K videos
42 files
10.3K links
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...


Hamkorlik va reklama uchun 👇👇

@Bronzam

.



.



.



.



.





.
Download Telegram
—Энди Тошкентга борма. Шу ерда, ёнимизда бўл. Яхши бир қиз топиб уйлантирамиз. Оила, рўзғор қурасан, ҳаётинг изига тушиб кетади ҳали...
Йигит қизларини соғинарди. Аммо унинг учун шунча жон куйдирган, зиндондан қутқарган жигарларидан ўтиб кета олмасди ҳам.
—Биламан, қизларингни соғиняпсан,-деди акаси,-эртага Тошкентга бориб келамиз. Фақат энди пойтахтда қолмайсан. Ёнимизда бўласан!
Бакир акасининг шартига кўнди.

Аслиддин йўқ бўлиб кетди. Киборанинг қўнғироқларига жавоб бермас, уйга умуман келмасди. Энди йигитда таҳдидли хабарлар жўната бошлади. "Мендан осонгина қутуламан деб ўйлаганмидинг!" "Қараб тур, шармандангни чиқараман!" Кейин ялина бошларди. "Илтимос, лоақал ўғлингизга памперс билан каша олиб келиб беринг", " Сутим йўқ, музлаткич бўм-бўш, қачон келасиз! "

Йигит Кибора билан ўтган кунларига ачина бошлар, у йўқ юртларга бош олиб кетгиси келар, унга янги гўзал, бокира ҳаёт ваъда қилаётган Маъсуманинг сокин, тиниқ кўзларига асир эди.
Кейинги пайтларда ўзига таскин қидириб, масжидларга чиқар, негадир ҳўнг-ҳўнг йиғларди. Киборага пул элтиб бераркан, бошқа кўрмасликни истарди. У умр бўйи излаган муҳаббатини топгандек эди. Маъсума уни ҳар сафар ҳайратга солар. Орзулари, ҳаётга муҳаббати, яхши энергияси билан, чиройли орзулари билан йигит қалбини бахтга тўлдириб борарди. Аслиддин унинг олдидан бахтиёр қайтаркан, яқин ўтмиши эсига тушиб, ўзидан жиркана бошлар, хатоларини тузатиш ҳақида ўйларди.

Малика ҳар доимгидек дарсдан чиқиб, мактаб дарвозаси олдида синглисини кута бошлади.
Ана, узоқдан Маъмура кўринди. Опасини кўриб, қадамини тезлатди.
—Қорним очди,-деди синглиси келиши билан.
—Мен ҳам очқадим, тезроқ юрайлик, ойим нимадир пиширган бўлсалар керак,- руҳлантирди Малика сўнг давом этди.
—Биласанми, нима ўйладим? Бизнес бошламоқчиман. Синглиси индамай эшитиб кетарди.
—Битта ўртоғим кеча йигити билан кафега борган экан. Ёнига саватда гул кўтарган битта қиз келиб
— Севгилингизга гул ҳадя қилинг,-дебди. Йигит гулни олиб, пулини сўраса ўттиз минг сўм берсангиз, етади депти. Кўряпсанми, битта гулдан 20-25 минг фойда қиляпди. Бир дона атиргул нари борса, беш минг бўлади!
—Зўр ғоя! Мен ҳам ёрдамлашаман!
Опа-сингил бора-боргунча тушадиган фойда ҳақида, пули кўпайса нима қилиши ҳақида гаплашиб кетдилар. Уйларига яқинлашганда қора машинада ўтирган, кўзойнак таққан бир одам булар томонга қараб кела бошлади. Қизлар қўрқиб, қадамини тезлатди.
—Малика! Маъмура!
Бу овоз жудаям таниш эди. Қадрдон эди. Малика беихтиёр ўгирилди. Қора кўзойнагини қўлига олган киши....
—Дада, дадажооон! Югуриб кетди!- Малика.
—Дадаааа! Қучоғини очиб борди Маъмура ҳам.
Икки қизини баравар қучоқлаган Бакир кўз ёшларини тиёлмасди.
Қизларини машинага солиб, емакхонага олиб кетди.

—Қаерда юрибсизлар? Соат неча бўлди? Кибора қизларини шундай кутиб олди.
—Ойи, дадам келди,-деди Малика, кейин ҳаммасини гапириб берди. Отасининг шу куниёқ қишлоққа қайтиб кетганини ҳам эълон қилди.

Кибора йиғлади. Пешонасининг шўрлигидан ўкинди. Аслидинни қарғади.
—Отанг яхши одам. Чиққани яхши бўпти,-деди охири...

Шу куни Аслиддинга "Бугун ўғлингни уйингга олиб бораман!" дея таҳдид қилди. Пинагини бузмади, жавоб ёзмади йигит сўнг қорасини кўрсатмай кетди.
Бир куни Манфаат яна ижара пулини сўраб келди.
—Ўғлимни қуда қилдим, бой жойга қуда бўляпман. Ҳамма ижара пулларини йиғиб беринг. Келинимга сарпо қиламан,-деди аёл, Киборанинг чопқиллаб юриб кетган ўғлига тикилиб. Пичоқ бориб суякка қадалган эди.
Кибора боласини аёлнинг қошига олиб борди
—Биласизми, бу ким? Бу—сизнинг набирангиз!

—Аслиддиннинг ўғли. Мен кимман биласизми? Ўғлингизнинг аёлиман. Беш йиллик хотиниман Бу—менинг уйим. Керак бўлса, сиз чиқиб кетинг!

Манфаат анқайиб қолди. Кейин болакайни итариб юбориб, важоҳат билан Киборага ўшқирди
—Ол ҳароми ўғлингни. Сен ифлос оғзингга қараб гапир. Туҳматчи! Ўғлим келиб-келиб сендай турқи совуққа уйланадими? Башарангни қара мендан ҳам қарига ўхшайсан.
—Ёқмаса ҳам шу!
Манфаат унинг башарасига туфлаб юборди
—Йўқол уйимдан, ҳозироқ бўшат уйимни! Сенга бериб қўядиган ўғлим ҳам, уйим ҳам йўқ.
У аёлни кўчага судрамоқчи бўлди, аммо кучи етмади. Ўзи ҳарсиллаб, диванга ўтириб қолди.
Кейин ўғлига телефон қилди. Ажабо, Киборанинг қўнғироқларига бир ойдан бери жавоб бермаган йигит онасининг чакириғига биттада "Лаббай" деди.
—Манави исқиртни бугуноқ уйдан қувиб чиқармасанг, берган сутимга розимасман!
Кейин ўрнидан туриб, ғолибона юриб чиқиб кетди. Йўқ, остонага етганда мункайиб кетди. Оёқ кийимини топа олмай қолди. Малика жуфтлаб бергачгина кийиб, эшикдан чиқиб кетди.

Кибора уввос солиб йиғлар, қизларнинг юрак-бағри эзилар, қисматидан ўксир эдилар.
Малика ўзини тутиб олди.
—Ойи, мен дадамга айтаман, бизга уй олиб берадилар. Мен гул сотаман, сизни ўзим боқаман, кетайлик шу уйдан. Илтимос, ойижон. У аёл милиса олиб келиб қувмасидан кетайлик... Ўзим боқаман сизни. Энди катта бўлдим, ойи...
Маликанинг гапига фаришталар "Омин" деган эканми, Бакирнинг ўзига тўқ жигарлари шу икки қиз учун шаҳардан икки хоналик уй олиб бердилар. Уй Маликанинг номига расмийлаштирди.

Қизларнинг омади чопди. Эрталаб улгуржи нархда гул сотиб оладилар. Кечқурун уларни бир донадан саралаб, безакли қопчиқлар кийдириб, шаҳарнинг энг машҳур ресторанларига олиб борадилар. Бахтиёр жуфтликларнинг қошигп бориб, йигитларга севгилиси учун гул ҳадя қилишини сўрайдилар. Ҳеч ким рад этмайди. Баъзи кунлари уч юз—тўрт юз минг фойда қиладилар. Пулларни йиғадилар. Отасининг қизлари-да, барибир, меҳнатдан қочмайдилар.

Бакир ҳам қишлоқда фермерликни йўлга қўйиб олди. Уйланди. Қўшни қишлоқлик ёши ўтиб қолган шифокор қиз тақдирига ёзилган экан.

Қизлар пул тўплаб, етмаганини отасидан олиб ойма ой тўлаш шарти билан "Дамас" сотиб олдилар. Бир пайтлар Кибора олган ҳайдовчилик гувоҳномаси мана энди асқотди. Ўғлини боғчага жойлаб, ишга киришиб кетди. Энди у тонг саҳардан машинасига ўтирар, гулчилар хонадонидан, улгуржи бозорлардан сара гулларни ҳарид қилар, қизлари билан уларни доналаб қадоқлаб чиқар, тушда ҳам, кечаси ҳам энг машҳур емакхоналарга саватини тўлдириб кириб борар, барча гуллар сотилиб кетар, бир кунда бир миллионлаб фойда қиларди.
Кибора меҳнатнинг роҳатини ҳис қилгач, ўзини хор қилган кунларига ачина бошларди. Пули кўпайган сари ўзига ишонч ортиб борар, янада кенгроқ қатламни эгаллаб олишга тиришарди. Ресторан эгаларини ҳам қуруқ қўймас, ҳаммасини жойида ҳал қилиб кетарди.

—Бугун уч га бўлинамиз. Малика сен Юнусободдаги турк ресторанларига борасан, Маъмура сен Олмазордаги ресторанларга тарқатасан. Қолганини ўзим эплайман. Телефонда хабарлашиб турамиз!
Ишчан аёл қиёфасига кирганди у.
Охирги мўлжаллаган, пештоқига "Муҳаббат ошиёни" дея ёзилган ҳашаматли ресторанга кириб кетар экан чарчаганини ҳис қилди. Оёқлари чалишиб кетаётгандек эди. Ана, бурчакдаги столда қўш кабутардек чуғурлаб чиройли жуфтлик ўтирибди.. У саватини ерга қўйиб, ичидан яшнаб турган бир дона алвон атиргулни қўлига олди.
Йигитга узатар экан табассум қилди

—Севгилингизга гул ҳаля қилинг..
Йигит унга ялт этиб қаради.
Ранги оқариб кетди. Кибора сал довдирагандек бўлди, аммо ўзини тез қўлга олди
—Гўзал севгилингизга гул ҳадя этинг!
—Ҳа, албатта! У жонҳолатда гулга қўл узатди.
—Эҳтиёт бўлинг, тикони бор-а!-деди Кибора.
Кейин қизга қараб
—Бахтли бўлинг, синглим, —деди.
Аслиддин чўнтагини титкилай бошлади.

—Шарт эмас, мендан совға-деди, сўнг кибор аёллардек шаҳдам юриб хонани тарк этди.

Ирмоқлар дарёларга, дарёлар денгизларга қўшилиб боравераркан, умр ҳам сув мисоли оқиб ўтиб кетади.

Кибора бирин-кетин қизларини узатди. У қизларга шунчалик суяниб қолгандики, ёлғизлиги билиниб қолди. Улар кетгач, баракаси ҳам учди. Бакир қизлари учун элга ош берди, ҳеч кимдан кам қилмай уўатди. Аёли иккинчисига ҳомиладор экан катта ўғлини етаклаб эрининг ёнида турди.
Киборанинг ҳаваси келарди унга.
Қизлар қандай тез узатилган бўлсалар, шундай тез уйга қайтиб келдилар.
Кибора шундагина ёшлик чоғлари йўл қўйган хатоларини эслади.
Хаёлига бот-бот ҳофизнинг
"Бахтсиз бўлади қизи
Аёл қилса хиёнат" деган сатрлари келадиган бўлди. Қани ҳаётини ортга қайтара олса!
Қизлари ҳам аввалгидек ишчан эмас, ҳаётдан совуб кетган, соатлаб телефон титкилаб ўтирарди. Кейин келишиб олгандек бир кечада иккиси ҳам чет элга чиқиб кетдилар. Ман бир неча йилки улардан ном-нишон йўқ эди. Қаерда? Ким билан? Нима иш қиляпдилар? Дарак йўқ!

Ёшлик зувиллаб ўтди-кетди. Кибора элликка кирмай тўшакка михланиб қолди.

Кечаси билан емакхоналарда гул сотиб чарчади. Бир ҳафта бўлдики, қаттиқ ишлаяпди. Ўша куни кечаси деярли ухламади. Тонгда буюртма қилган гулларини олиш учун "Дамас"га ўтирди. Йўлда ўз- ўзидан кўзи илиниб кетаверди. Эсида қолгани баланд чинқириқ ва ағдарилиб бораётган машина....
Ҳаммаси тугади.
Ўғлини уйлантирадиган ёшида соғлиғи ҳам, ҳоли ҳам йўқ эди. Ўша Бакир олиб берган икки хона уйнинг шифтига термулиб ётаркан бир куни ўғли ўзидан ёши катта жувонни етаклаб келди.
—Бу-келинингиз,-деди у. "Хайрият, ўзи хотин топибди", — ўйлади Кибора аввалига.
Келин келин эмас бало чиқди. Оёқ қўли қимирламай қолган Кибора унинг илтифотига муҳтож эди. Кун бўйи бир қошиқ оби ёвғон илинжида кўзлари мўлтираб ётарди. Ўғлининг иши тайинсиз, бунинг устига ҳамма бахтсизлиги учун тинимсиз ва шафқатсиз тарзда онасини айбларди.

Аслиддин Маъсумага уйланди, аммо узоқ йиллар фарзанд кўра олмади. Ўша йиллар бир сабаб бўлиб ўғли борлиги, аввалги ҳаёти ҳақида аёлига гапириб қўйди. Маъсума кетиб қолди. Негадир эрини кечира олмади.
Аслиддин яна икки марта уйланди. Бу сафар ҳар иккала оиласидан ҳам фарзанд кўрди, аммо аёлларининг бири онаси билан чиқиша олмай кетган бўлса, иккинчисини хиёнат устида ушлаб олди Кўп тавба қилди йигит. Гуноҳлари учун садақалар берди. Ҳаётини изга солишга кўп уринди... Ҳамон Яратганнинг марҳаматидан умидвор яшайди у.

Аллоҳ меҳрибон. У ҳеч кимга зулм қилмайди, аммо инсонлар ўзларига ўзларига зулм қиладилар.

" Оққан дарё оқаверади" деганларидек Бакирнинг ишлари яна ривожланиб кетди. Учта ўғли бирин-кетин ёнига кирмоқда. Ўзидек ғайратли, аёлидек меҳрибон улар.

Бу—синовли дунё. Меҳрибон Аллоҳ ўзининг Саттор сифати билан гуноҳларимизни яшириб бораверар экан инсон зоти кимлигини унутиб қўяди.
Дунё ва Охиратда зарра қадар яхшилик ҳисобга олинганидек, зарра қадар ёмонлик ҳам жазосиз қолмайди.

Ҳикоя реал воқеалар асосида ёзилди, ким учундир ибрат бўлган бўлса, кимдир бироз бўлса ҳам мушоҳада қила олган бўлса мақсадимизга етибмиз.

Доно халқимизда "Ким қилмағай, шул топмағай" деган пурҳикмат мақол бор. Аллоҳ ҳар биримизни ўзининг муҳаббатига ошно қилсин.

Аллоҳ таоло бундай огоҳлантиради: “Уларда қалблар бор, лекин улар билан “англамайдилар”. Уларда кўзлар бор, лекин улар билан кўрмайдилар. Уларда қулоқлар бор, лекин улар билан эшитмайдилар. Ана ўшалар ҳайвонлар кабидирлар. Балки, улар (янада) адашганроқдирлар. Айнан ўшалар ғофиллардир” (Аъроф, 179)

Сабр билан ўқиганингиз учун, ташаккур

(тугади)

Феруза Салходжаева

@ibratli_sozlar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ХАЙРЛИ ОҚШОМ АЗИЗЛАРИМ

🌸 БИРОР НИМАДАН КЎНГЛИНГИЗ ХИЖИРМИ МУМКИН БЎЛГАНЛАРНИ КЕЧИРИНГ

🌸 ҚОЛГАНЛАРНИ ЭСА УНУТИБ ЮБОРИНГ УНУТИШ ЭНГ ЗЎР ЖАЗО ВА ЭНГ ЯХШИ ДОРИДИР

ОҚШОМИНГИЗ ФАЙЗЛИ ВА БАРОКАТЛИ ЎТСИН АЛЛОҲГА ОМОНАТСИЗ🤲


Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇💖

@ibratli_sozlar
#Қизлар_учун

Гўзал қизим!

Саодатли бўлишни хоҳласанг, орқангдан гапирганларга парво қилма...

Бировнинг ризқига кўз олайтирма...

Бошқаларнинг насибасига қарама.

Ғийбатчининг сўзига парво қилма.

Юрагингни ғаш қиладиган миш-мишларга эътибор қилма.

Сени эътироф этмаганнинг, танқидига аҳамият берма.

Осмонга қара...

Дарахтларга қара...

Қўлингдаги неъматларга қара...

Товоғингдаги ризққа қара...

Ойна қаршисига ўт, бу дунёда биттагина бўлган ўзингга қара...

Сени севган Роббингнинг раҳматига қара...

Ким нима деса десин, сен фақат ўз амалингга қара...

Сўнгра ўтир, ўгирилиб қалбингга қара, ана саодат, мана ҳаловат, ана шукр, мана улкан ташаккур!..

Умида Азиз

https://t.me/ibratli_sozlar
ОТА НИДОСИ

(Илм излаб Австралияда қўним топган ватандошимиз Фазлиддин укамизнинг хотирасига)

Ўзи берган фарзандимни олди Аллоҳим,
Қисмат экан, бошга дардни солди Аллоҳим.
Мўмин дилнинг юрагида битта далда бор –
Дийдоргина Қиёматга қолди, Аллоҳим!

Илм деса чирмовуқдек ёпишган ўғлим,
Сабоқ деса малаклар-ла чопишган ўғлим,
Бугун энди ҳурлар билан топишган ўғлим,
Дийдоргина қиёматга қолди, Аллоҳим!

Уммонорти ўлкасида порлаган сирож,
Кийдираман деб кетганди бошингизга тож...
Яъқуб бобом дуосини дилгинамга соч,
Дийдоргина қиёматга қолди, Аллоҳим!

Исёним йўқ, гарчи кўнгил қақшаб қолган-да,
Нетай, ўғлим бир олимга ўхшаб қолганда...
Дининг фазли бўлармиди яшаб қолганда,
Дийдоргина қиёматга қолди, Аллоҳим!

Дилни тирнар оиланинг аччиқ нобути,
Мушкул, дўстлар, бу лаҳзада юрак собити.
Бунча оғир бўлмаса-ей ўғил тобути,
Дийдоргина қиёматга қолди, Аллоҳим!

Аллоҳ, Аллоҳ, бу юкни-да ортиб оляпман,
Ўксук дилдан қайғуларни тортиб оляпман.
Кўз ёшимни этагимга артиб оляпман,
Дийдоргина қиёматга қолди, Аллоҳим!

Ҳаммасини Роб, Ўзингдан билгаймиз энди,
Ўша кунга иймон билан кулгаймиз энди...
Тўйгинасин жаннатларда қилгаймиз энди,
Дийдоргина қиёматга қолди, Аллоҳим!

Х. Ҳамидов

https://t.me/ibratli_sozlar
#Лайфхак

Агар тезроқ, масалан 90 км/с юриш мумкин бўлган трассада йўлнинг тезроқ юрадиганлар юрадиган қисмида 60-70 км/с кетаётган бўлсангиз ва ортингиздан келаётган автомобиль ҳайдовчиси йўл сўраса ва сиз унга йўл берсангиз, танангизнинг бирор жойи узилиб тушмайди.

Ишонмасангиз, бирор марта йўл сўраган ҳайдовчига йўл бериб, кейин йўл четига тўхтаб, яхшилаб сакраб кўринг. Ростдан ҳеч қаерингиз узилиб тушмайди))

Аслида, йўл сўралмаса ҳам шошилмаётган ҳайдовчи ўртада, шошилаётган ҳайдовчи эса белгиланган тезлик доирасидан чиқмаган ҳолатда биринчи йўлакда кетаверса, олам гулистон бўлади.

"Ҳоҳласанг айланиб ўт!", деб, чапдаги йўлни эгаллаб кетадиган юк машиналар ҳайдовчиларига ҳам бу лайфхак тегишли. Улар ҳам йўл берса, ёки йўлнинг ўнг тарафидан кетаверса, уларда ҳам ҳеч нарса узилиб, йўлда тушиб қолмайди. Синаб кўриш мумкин)

Шунингдек, бу лайфхак йўлнинг ўрта қисмида секинроқ кетаётган автоуловнинг ёнида, чап томондаги йўлни беркитиб, ўртадаги автомобиль билан бир хил тезликда юрадиганларга ҳам тааллуқли.

Меъёрдан тез юрилишига қаршимиз. Аммо, белгиланган чегара доирасида юраётганларга йўл бериш инсонни камситиб қўймайди. Кибрланманглар. Ғўддайманглар. Бошқаларни ҳурмат қилинглар.

© Инжиқ қариётган Конфуций

https://t.me/ibratli_sozlar
Айни ҳақиқат...
#Таълим

Фарзандга илм беришда Оналарнинг ўрни

Муҳаммад Ҳасан Валади Деду Шинқитий ҳафизаҳуллоҳ айтади:
«Кутубхонамдаги китобларнинг кўпи қўлёзма. Уни бувим ўз қўллари билан ёзганлар. Мақсадлари фарзанд ва набираларини китоб сотиб олиш ва уни лавҳга ёзиш машаққатидан озод қилиш бўлган. Бу китобларнинг баъзиси 7 мужалладдан иборат. Улар ҳали ҳам турибди».
Унинг гапларини эшитиб ажабланасан. Ўтган асрда Мавритания диёрининг Шинқит шаҳрида ўқийдиган, ёзадиган, тушунтирадиган, фарзандларига арабий ва шаръий билимларни ўргатадиган оналар бўлганидан ажабланасан. Биз ўзимизни ривожланган, илмий жиҳатдан улардан олдинда деб ўйлаймиз. Ҳа, бизда технология ривожланган, ғарблашишда улардан олдиндамиз. Аммо илмда, динда улардан анча ортдамиз.
Бизда аёлларнинг фарзандларига таълим беришдаги ўрни йўқолган.
Шайх Деду айтади:
«Ёшлигимдаги барча устозларим аёллар бўлишган. Онам, онамнинг аммалари, ўзимнинг аммам. Бошланғич диний билимларимни мурабийя оналардан олганман. Сўнгра 7 ёшимда қуръонни ёд олганимдан сўнг қуръони каримнинг имом Варш ривоятини отамдан санади билан олганман».
Шайх Деду айтади:
«Тахминан 6 ёшларда эдим. Онам араб тили грамматик таҳлилидан савол бердилар. Мен хато таҳлил қилдим. Опаларим устимдан кулишган эди. Ўшанда уларнинг масхарасидан йиғлаганим ҳали ҳам ёдимда».
Шайх Деду бугунги кунда энг кўп матн ёд олган буюк олимлардан саналади.
Бугун оналаримизга бу ишлар бегона бўлиб қолди.
Аҳмад ибн Ҳанбал роҳимаҳуллоҳнинг имом бўлишларига оналари сабаб бўлган.
Имом Бухорий роҳимаҳуллоҳнинг имом бўлишларига оналари сабаб бўлган.
Ибн Ҳажар роҳимаҳуллоҳнинг имом бўлишларига оналари сабаб бўлган.
Шайх Аҳмад Зарруқ роҳимаҳуллоҳнинг имом бўлишига оналари сабаб бўлган.

Бугуннинг оналари модага, яхши кийиниш ва замонавий пардозда тажрибали. Улар буюкларимизни эмас, турк сериали қаҳрамонларини яхшироқ танишади.

Ўзимизни ислоҳ этайлик муслималар.
Биздан фалончи сериални кўрганмсан, пистончи актёрни ҳаётини биласанми дея савол жавоб қилинмаймиз..

#Oybek_Muallim

https://t.me/ibratli_sozlar
✒️Қўша қаринг.

Барқ уриб ўсган гулларни кўрсангиз, боғбонига офарин дейсиз.
Йиллар ўтсада соғлиғини йўқотмаган, қадди тик, кексайганда ҳам ёшлик тароватини йўқотмаган аёлларни кўрганингизда эса  кўнглингиздан "турмуш ўртоғи яхши одам экан-да, ҳаётда қийинчилик кўрмагани сезилиб турибди", —деган ўй кечади.
Ҳар холда мен шундай ўйлайман.

Бир қизни биламан(хозир кап-катта аёл, қуда-андали), қиз бола пайти кўримсизгина бўлар, усти кийимга ёлчимас; на уйлик,  на тузукроқ кўчалик либоси бўлар, доим елкасини қисиб юрарди. Тақдир тақозоси билан яхши жойга келин бўлди-ю,  бирдан гул-гул очилиб кетди. Оҳорли либослар, яхши шароит уни тез ўзгартирди. Бора-бора характерида ҳам ўзгариш сезилди. Энди у одомови қиз эмас, дилбар, дилдор аёлга айланган эди. Турмуш ўртоғи туфайли  иззат-эътибор топди.

Яхши, тарбияли хонадоннинг қизи кунда жанжал бўладиган хонадонга келин бўлди. Ўн йил ўтар-ўтмас оиласига шунчалик мослашибдики, уни танимай қолдим. Турмуши ундан жанжалкаш аёлни ясаб улгурганди
Бунақа мисоллар жуда кўп.

" Бир иш билан банкка бордим,—дейди танишим. Елкалари эгилиб қолган бир аёл кирди. Иккаламизнинг навбатимиз олдинма кейин бўлгани учун гаплашиб ўтирдик. Ўқитувчи экан. Қачонлардир гўзал бўлгани қош-кўзидан билинсада, юзидаги чарчоқ ва бемаҳал тушган ажинлар ёшини анча катта кўрсатарди. Анча ўтирсак-да, суҳбатимиз давомида сира нолимади. Мен эса бу ажинлар сабабини топа олмадим. Бир пайт эшикдан бир эркак сўкиниб кириб келди, аёл ўрнидан сапчиб туриб кетди.
— Ўн минутда чиқаман деган эдинг,кириб кетганингга бир соат бўлди!Эркак ўдағайлар, назаримда аёлнинг букчайган елкалари янада букиларди"
Жуда кўп мисоллар келтирмоқчи эдим, вақтингизни олишни истамадим.
Фақат бир гапни айта оламан жуфти билан қўша қаришни истайдиган,  умрнинг кузакларида бир меҳрибонга зор бўлиб ёлғиз қолишни истамайдиган инсонлар(ҳоҳ эркак бўлсин, ҳоҳ аёл) йўлдошини эъзозлайди. Тириклигида жуфтига озор берганлар, алал оқибат ёлғизликка маҳкум бўладилар

Қўша қаришлик ҳам бир саодатдир. Барчамизга шундай бахт  насиб қилсин.


Феруза Салходжаева.

@ibratli_sozlar
✒️ЯХШИСИНИ КИЁЛМАЙМАН.

– Дадаси, – деди Кимё опа хўжайинини ишга кузатаётиб, – ўғлингизнинг этиги йиртилиб қолибди. Мактабга кийиб боришга оёғида бошқа поябзал йўқ.
– Йўғ-е, яқинда чет элдан битта этик, битта крассовка олиб келдим-ку.
– Ҳайронман, яхшиси ўғлингизни ўзи билан гаплашинг.
Рустам ака соатига норози кўз ташлаб қўйди-да, ошхонага қайтди.
– Исломжон, аянг нима деяпти. Наҳотки кийишга яроқли пойабзалинг қолмаган бўлса? – сўради иштаҳасизгина нон чайнаётган ўғлидан.
– Йўқ эмас, бор. Лекин мен уларни кийгани уяламан.
– Нега? – ҳайрон бўлди Рустам ака. – Қани, мен бир кўрай-чи.
– Юринг, – Исломжон дадасини хонасига бошлади. Хонага киргач тўғри бориб кийим жавонини очди. Жавоннинг тагидаги қаватида битта эмас бешта этик турарди.
– Шунча оёқ кийиминг бўла туриб нега мени хижолат қиласан. Қара, буларнинг бежиримлигини. Яна ҳаммаси чет элники бўлса. Нимаси ёқмади сенга?
– Дада, сиз эмас мен хижолатдаман. Улар ёмон эмас, аксинча жудаям яхши. Шунинг учун уларни кийиб боришга ўртоқларимдан уяламан.
– Ие, нодон бола, яхши нарсадан ҳам одам уяладими?! Буларни мен узоқ-узоқлардан, фалон пулга, боламга, деб сотиб олиб келганман. Бутун шаҳарни айлансанг ҳам бунақасини тополмайсан, – жаҳли чиқди Рустам аканинг.
– Ана шунинг учун ҳам уяламан. Чунки кўпчилик синфдошларимнинг ота-оналари болаларига бундай қимматбаҳо этикни олиб беришолмайди. Кийиб борсам, ўртоқларим ўксиб қолади-ку! Илтимос, менга ҳам оддийгина этик олиб беринг, – Исломжоннинг овозидаги узрли оҳангдан Рустам ака ғалати бўлиб кетди. Кутилмаганда дили равшанлашиб жилмайди...



https://t.me/ibratli_sozlar
ҲАЖАР АЛ АСВАД

Одам алайҳиссалом Аллоҳ таоло ман қилган дарахт мевасидан еганларидан сўнг, баданлари қорайиб, ерга туширилдилар.
Аллоҳ таоло У зотга: «Байтуллоҳни қургил ва уни тавоф қилгил, шунда Мен сени мағфират айлаб, тавбангни қабул қиламан», деб буюрди. Одам алайҳиссалом Каъбани қурдилар. Жаброил алайҳиссалом жаннатдан ҳажарал асвадни (қора тошни) олиб келдилар. Ўша вақтда у тошнинг ранги ниҳоятда оқ бўлиб, нури узоқ-узоқларга етарди. Одам алайҳиссаломнинг тошга кўзлари тушгач, жаннат роҳатлари ёдларига келиб, безовта бўлдилар, кўзларидан ёш оқди. Шунда жаннатдан туширилган ҳажарал абяз (оппоқ тош): «Сиз Аллоҳ таолога осийлик қилиб, ўзингизни хор қилдингиз», деди. Бу сўзларни эшитиб, Одам алайҳиссалом ғамгин бўлдилар ва Аллоҳ таолога: «Роббим, гуноҳим сабабли ҳамма нарса мени ёмон кўряпти, ҳаттоки жаннатдан чиққан тош ҳам маломат қилмоқда», дедилар. Аллоҳ таолонинг Одам алайҳиссаломга раҳми келди ва у кишининг қоралигини тошга берди. Шундай қилиб, у қора тошга айланди. Тошнинг оқлигини эса, Одам алайҳиссаломга берди, шунда у кишининг жисмлари яна асл ҳолига қайтиб, оппоқ бўлди.
(Сафурий, «Нузҳатул мажолис»).

«Ғийбат ўзи нима?» китобидан.

https://t.me/ibratli_sozlar
✒️Истихора.

Қайнопасининг қўнғироғидан кейин кайфияти тушиб кетган Наиманинг қўли ишга бормай қолди. Шу оила жуда ёққан эди, ўғлимга ҳам қиз маъқул келганди, улар томонга нима дейман? Ўзбошимча бўлиб кетибсизмиш. Улар айтган қиз кўнглимга ўтирмаса нима қилай?
Ўйлаб-ўйлаб, турмуш ўртоғига ёрилди.
— Адаси, Фазилат опам келин томон бўлмайди, мен айтган жойга боринглар, деяптилар, энди нима қиламиз? деди.
Эри индамади. Яна ўзига қолди. Эртага бир гап бўлса Сен қилгансан! дейишга осон...
Кечаси истихора номозини ўқиди. Жойнамозда узоқ дуо қилди. Охири Аллоҳим, меҳрибоним, мен ғойибни билмайман, ўзинг билгувчисан. Шу келин ўғлимнинг бу дунёси ва охирати учун хайрли бўлса, уни хонадонимизга хайрли қилиб юбор, дунё ва охиратимиз учун хайрсиз бўлса, ўзинг биздан узоқлаштир...
Кўнглида ярим хавотир, ярим умид билан ухлаб қолди
Туш кўрибди.Тушида қўлида каттагина кўмир парчасини ушлаб турганмиш, негадир  кўмирни ювибди, юваверибди, бир пайт қараса, қўлидаги кўмир эмас, қуйма тилла-ёмби эмиш! Руҳида бир енгиллик туйди. Аллоҳ аён қилган эди. Ёмон деб олган келини бебаҳо бўлиб чиқади! Аллоҳга таваккал қилиб тўйни бошлаб юбордилар. Тўй ўтиб, араз-гиналар унутилди. Чаққон, ўн бармоғида ўнта ҳунари бор эди келиннинг. Юзларида қуёш порлар, меҳнат қилиб, меҳр улашиб чарчамас, ибодатларга ҳам улгурарди. Наима ўзига Қуръон ўқишни ўргатаётган келинини дуо қилиб ўрнидан турган ҳам эдики, телефони чақириб қолди. Синглиси. Совчиликка бормоқчи экан. Маслаҳат сўраб қўнғироқ қилибди.
— Ҳеч кимдан маслаҳат сўрама, Аллоҳ билан гаплаш,  истихора ўқи, ғойибни фақат Қодир эгам билади, деди.
Бандаси қайданам билсин...


Феруза Салходжаева.

@ibratli_sozlar
#мулоҳаза

✔️Оила қуришингиз кечикаётган бўлса, муносиб жуфтингизни ҳамон учратмаган бўлсангиз, Хадича онамизни ёдга олинг.

У зот сабр қилдилар ва дунёдаги энг афзал инсон - Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга завжа бўлишдек шарафга эришдилар.

✔️Ҳалиям оила қура олмаган бўлсангиз, Марям онамизни ёдга олинг.

Аллоҳ таоло бу зотни умр йўлдошсиз ҳам дунё ва охиратда даражаларини олий қилди.

✔️Бордию, Аллоҳга осий бўлган бир эркакка учраган бўлсангиз, Фиръавннинг аёлини ёдга олинг.

Аллоҳ уни жаннатий аёллардан қилди.

✔️Никоҳингиз бузилганлигидан сиқилаётган бўлсангиз, ушбу оятни эсланг:

"Агар ажрашсалар, Аллоҳ Ўз фазлидан ҳар бирини беҳожат қилур. Аллоҳ фазли кенг ва ҳикматли зотдир.
(Нисо сураси, 130 оят).

https://t.me/ibratli_sozlar
Эрим муҳандис. Унинг хотиржам, мулойим табиатини севганим учун у билан турмуш қургандим. Бу хушфеъл эркакнинг кўксига бош қўйиб қалбим оташда ёнарди. Неажабки, икки йиллик ошиқ-маъшуқлик ва беш йиллик турмушдан кейин эримнинг мулойим феъли менга ёқмай қолса денг!

Эримнинг – бир пайтлари мен қаттиқ яхши кўрган- бу хусусияти энди ғашимга тегаётганди. Жуда эҳтиросли, ҳиссиётга берилувчан, романтикага ўч аёлман. Шу сабабли ҳам эримнинг “ичимдагини топ” феъли, севгисини изҳор қилмаслиги ва турмушимизда романтиканинг йўқлиги мени муҳаббатдан узоқлаштириб, эримдан кўнглим совуб кетди. Охири унга қароримни очиқладим: мен узил-кесил ажрашишга аҳд қилгандим. Эримнинг ҳайратдан кўзлари хонасидан чиқиб кетди:

-Нега?!- деб сўради.
-Бундоқ олганда аниқ бир сабаб йўқ,- дедим ўзимни бепарво тутиб.- Шунчаки бу ишқсиз турмушдан чарчадим.
Тун бўйи бир сўз демади. Ўйлаётганди. Бу ҳоли ҳам тушкунлигимни ортиради. Ҳис-туйғусини, ғам-ташвишларини билинтиришни ожизлик деб тушунадиган одам билан яшардим. Шу пайтгача бирор марта ҳис-туйғусини очиқ ифодаламаган одамдан нима ҳам кутардим-ки!?
Ниҳоят тилга кирди:

-Фикрингдан қайтишинг учун нима қилишим керак?
Ҳа, инсоннинг феъли ҳеч қачон ўзгармайди, деганлари рост экан. Сўнги илинж-истакларим ҳам сўниб бораётганди.
Саволингизнинг жавобини ўзингиз топиб, кўнглимни ишонтиролсангиз қароримдан воз кечаман. Биласизми, севгингизни исботлаш учун нима қилишингизни истайман? Тоғдаги жарлик тубида бир гўзал гул ўсади. Ҳаётингизни хавфга қўйиб бўлса-да ўша гулни мен учун узиб олиб кела оласизми?

Юзимга диққат билан тикилди ва:
-Бунинг жавобини сенга эртага айтаман,- деди.
Охирги жумлалари сўнги йилтиллаб турган умидларимни-да ўлдирди. Эртаси куни тонгда уйғонганимда, эрим уйда йўқ экан. Сутдан бўшаган шиша идишни ошхонадаги овқатланиш столига қўйиб, олдига бир хат қолдирибди.

“ Севгилим- дея бошланарди нома,-
Сен хоҳлаган гулни сен учун узиб келардим, аммо юрагим бунга йўл қўймади. Чунки ҳар доимгидек компьютерни остин-устун қилиб, бузиб қўйганингдан кейин монитор олдида йиғлаб ўтирганингда уни тузатиб бериш учун қўлларим керак бўлади. Калитларни уйда унутиб қолдирганингни билиб, кўчада кутиб қолишингдан хавотир олиб сендан аввал уйга келиш учун оёқларим керак бўлади. Машина ҳайдашни яхши кўрасан, аммо нуқул шаҳарда йўлдан адашиб юрасан. Сенга йўлларни кўрсатишим учун кўзларимга эҳтиёжим бор. Уйда ўтиришни яхши кўрасан. Зерикмаслигинг, бекорчи нарсаларга ўралашиб қолмаслигинг учун ҳикоялар айтиб беришим керак. Бунинг учун эса оғзим керак бўлади. Эртадан кечгача компьютерга қарайверганингдан кўзларинг чарчаса, нури хиралашса кексайганимизда тирноқларингни олишим, сочларингдаги кўринишини истамаганим оқ толаларни бўяшим, тепадан пастган тушаётганингда қўлларингда тута олишим, гулларнинг рангини ёшлигингда сенинг юзинг рангидек эканини айта олишим учун кўзларимга эҳтиёжим бор. Аммо сени мендан ортиқ севадиган одам бўлса, ўша сен айтган жарликдаги гулни сен учун узиб келаман, ягонам...

- Мактубни ўқир эканман кўз ёшларимни тўхтатолмасдим. Ўқишда давом этдим.
- Буларни ўқиганингдан сўнг, кўнглинг менга ишонса, илтимос, эшикни оч, жоним. Сен яхши кўрадиган кунжутли нон ва янги соғилган сут билан эшик ортида кутяпман...”

Ҳаяжон билан эшикни очдим. Эрим хавотир ва хижолатли алпозда кунжутли нон ва сут солинган халтани маҳкам тутганча эшик ортида турганди.
Энди ишончим комил эди: мени эримдан бошқа ҳеч ким бу қадар кучли муҳаббат ва ҳаяжон билан севмасди. Жарлик тубидаги танҳо гулни ўз жойида қолдиришга қарор қилдим. У севгисини исботлашга уринган бошқа ошиқларга керак бўлар. Мен эса чин муҳаббат шаробидан масту масъудман...

https://t.me/ibratli_sozlar
Уҳуд камончилари ким эди?

Туркиялик Ислом олими Мехмет Фотих Читлак хўжамиз Умра зиёрати вақтида Ухуд тоғига узоқ боқиб, ёнидаги талабаларидан сўрайди:
- Ухуд ғазотида камончилар тепалигини (ўлжа тўплаш учун) тарк этган сахобалар кимлар эди?
Хамма жим. Жавоб йўқ. Устоз саволини такрорлайди:
- Камончилар тепалигини тарк этган сахобалар кимлар эди?
Талабаларнинг хижолатдан бошлари эгик.
- Билмаймиз, устоз... - дейишади секингина.
- Ишонинг, аслида мен хам буни билмайман, - дейди устоз кўзлари ёшланиб. - Буни ҳеч ким билмайди. Уларнинг номлари хеч қачон хеч ерда айтилмаган, хеч бир манбада ёзиб қолдирилмаган. Тепаликни ташлаб кетиб, мусулмонларнинг кўп талафот кўришига сабабчи бўлган ўша камончиларнинг ким бўлганини хатто уларнинг рафиқалари хам, фарзандлари хам билмаганлар. Чунки, бошқа сахобалар буни асло ошкор этишмаган, яширишган. Йиллар ўтиб, Жамал ва Сиффин ходисаларида бир-бирларига қарама-қарши турганларида хам, "Сиз Ухуддаги тепаликни ташлаб кетгандингиз", дея ўзаро маломат қилганлари йўқ. Бир-бирларига қарама-қарши холларида ҳам бир-бирларининг хатоларини юзига солишмади. Чин мўмин-мусулмон - мана шундай гўзал ахлоқ эгасидир! Энди англаб турибманки, Уҳуд аслида мағлубият эмас, ғалаба бўлган экан - инсонийлик, мусулмонлик ғалабаси бўлган экан...

Бир-бирининг хатосини кўриб қолса, айблаш "имконияти"ни қўлдан бой бермай, дархол оммага ошкор қилишга киришадиган; бир-бирини обрўсизлантиришдан, масхаралашдан завқ оладиган "муслим"ларни, "муслима"ларни кўрганимда устозимизнинг шу гаплари эсимга тушади.

..."Мен бор гапни айтяпман, холис одамман" дея бошқаларнию ўзини алдайдиганлар икки елкаларидаги малакларни алдай олмайдилар-ку барибир! Бу ишлари учун малаклар уларнинг номаи аъмолига: "Бу банда - холислардандир" деб ёзишмайди, "Бу банда биродарининг гўштини еди" деб ёзишади.

Бир-бирининг айбу хатосини оммага ошкор қилмаган, бир-бирининг камчилигини элга достон қилишдан хазар этган асхоби киром қатори Жаннатга кирмоқни истайдиган "гапдон"лар диндошларининг гўштини чайнашга ихтисослашган оғизларини тавба суви билан поклаб олсинлар. Чунки, Жаннат - ювиқсизлар кирадиган жой эмас.

https://t.me/ibratli_sozlar
​​🌸 ГЎЗАЛ  ФИКР!

Бир аёл доим кўз ёш тўкарди. Унинг катта қизи соябон сотадиган савдогарга турмушга чиққан эди, кичкинаси эса лағмон сотувчининг хотини эди.

Аёл ҳаво очилиб, қуёш чарақлаётганини кўрганда, йиғларди ва ўйларди:

- Қандай дахшат, энди қизалоғимни дўконидан ҳеч ким соябон сотиб олмайди. Энди нима қилади?

Ҳаво бузилиб, ёмғир ёға бошласа, яна кўз ёш тўкарди, энди кичкина қизини ўйларди:

- Лағмонлар қуёшда қуримаса, қизим уларни сотолмайди. Энди нима қилади?

Шундай қилиб у ҳар куни, ҳар қандай об-ҳавода ҳасрат чекарди: ҳали катта қизи учун, ҳали кичкина қизи учун.

Кунлардан бир кун аёл бир донишмандга дуч келди, у аёл нега бундай аччиқ кўз ёш тўкаётгани билан қизиқди. Аёл унга бор ғамини сўйлаб берди.
Донишманднинг юзига табассум югурди ва у шундай деди:

- Сен, шунчаки, фикрлаш тарзингни ўзгартир, чунки сен, барибир, об-ҳавони ўзгартиролмайсан. Қуёш чарақлаганда, сен катта қизингни соябонлари ҳақида ўйлама, сен кичкина қизингни лағмонлари ҳақида ўйла.

- Қуёш нур сочяпти, кичкина қизимни лағмонлари яхши қурийди, бугун савдоси баракали бўлади, деб қувон

Ёмғир ёғса катта қизингни соябонларини эсла

- Мана, ёмғир бошланди! Қизимни савдоси яхши бўладиганга ўхшайди, деб айт

Аёлга бу маслаҳат жуда ёқди. У донишмандга миннатдорчилик билдириб, унинг тавсияларига риоя қила бошлади. Шу кундан бошлаб аёл ортиқ кўз ёш тўкмай қўйди, ҳар он қизлари учун хурсанд бўла бошлади, натижада онасини овутолмаётган қизларининг ҳам, ўзининг ҳам ҳаётига қувонч кириб келди.

Қиссадан ҳисса: Ҳақиқат дунё каби қадимийдир - сиз вазиятни ўзгартира олмасангиз, унга муносабатингизни ўзгартиринг. Атрофга бошқа назар билан қарай бошлашингиз билан, ҳаётингиз ҳам бошқа оқим бўйлаб оқа бошлайди.

Назарингиз яхшиликда бўлса,
бахт сизга ҳамроҳ бўлади...


https://t.me/ibratli_sozlar
Мадиналик икки йигит Туркияга сафар қилишга қарор қилдилар. Уларнинг бу сафардан кўзлаган мақсадлари иш топиш эмасди. Ёки бирон-бир университетга топшириш ҳам эмасди. Яна шонли аждодлари сингари Исломиятни ёйиш учун ҳам эмасди...

Улар бу ерда ўз шаҳарларида қилолмайдиган бир иш — тўйгунча спиртли ичимлик ичиш ниятида эдилар...

Улар Истанбулга етиб келиб, ичкилик сотиб олишди. Таксига ўтириб, ҳеч ким кўрмасин дея, шаҳар ташқарисидаги бир меҳмонхонага бориб жойлашдилар.
Меҳмонхона администратори рўйхатга қўяр экан, қаердан келганликларини сўради. Мадиналик эканликларини эшитиб хурсанд бўлиб кетди. Дунёнинг энг нурли шаҳрининг инсонлари бўлган бу йигитларга оддий хона бергиси келмади. Пайғамбаримиз соллаллоху алайҳи васалламга бўлган ҳурмат ва мухаббат, у шаҳарнинг саодатли аҳолисига бўлган юксак эҳтироми туфайли, меҳмонхонанинг бутун бошли бир бўлагини ажратиб берди...

Меҳмонхона ҳодимининг бу ажойиб меҳмондўстлиги сабабини ўйлаб ҳам ўтирмаган йигитлар хоналарига жойлашдилар. Ярим кечагача Истанбулдан сотиб олган ичкиликларини ичишлик билан машғул бўлдилар. Бири ғирт маст ҳолга келди. Иккинчиси эса, оёқда аранг турар бўлди. Шундан сўнг икковлон ухлаб қолдилар....

Соат 5.30 да эшик тақиллади. Ким бўлиши мумкин бундай эрта тонгда? Дўстлардан бири уйғонди ва бир амаллаб эшикни очди. Ярим юмуқ кўз билан қия очилган эшикдан мўралади. Эшикда администратор турарди. У ҳеч нарсадан шубҳа қилмай деди:
- Бизнинг масжидимиз имоми бу ерда Мадиналик меҳмонлар борлигини эшитиб бомдод намозини ўқиб беришликдан воз кечди. Марҳамат қилиб тушинглар. Биз сизни пастда, масжидда кутамиз...

Йигит эшитган сўзларидан қотиб қолди....
Тезда шеригини уйғотди.
- Сен Қуръондан у-бу нарса биласанми?
У эса:
- Намоз ўқиб берадиган ҳолатда эмасман, деди.
Гуноҳ устида қўлга тушган жиноятчилар, ҳали тўла хушёрлашмаган дўстлар бу ноқулай аҳволдан чиқиш йўлини ўйлай бошлашди.
Бирдан яна эшик тақиллади.
- Бўла қолинглар. Жамоат кутяпти. Қуёш чиқишига оз қолди...

Бошқа чора йўқ!

Улар тез ваннахонага кириб, яхшилаб ғусл қилишди. Кейин пастга тушишди.
Хонақох худди жумадагидек одам билан тўла эди. Ҳамма уларга қараб жилмаяр, хуш келдингиз, дея назарлари билан саломлашишар эди.
Йигитлардан бири имомнинг ўрнига чиқди...

Такбири таҳримадан сўнг, "Фотиҳа"ни ўқий бошлади. Аллоҳ таъолонинг хузурида ўзининг бу тубан ҳолатидан уялганидан йигит йиғлаб юборди...
Жамоат ҳам Мадина соғинчидан ва Расулуллох соллаллоху алайхи васалламни эслаб, пиқ-пиқ йиғлай бошладилар...

Воқеа қахрамонининг ҳикоя қилишича:
- Икки ракаатда ҳам зўр-базўр замга "Ихлос"ни ўқидим. Чунки, мен "Фотиҳа" ва "Ихлос"дан бошқа ҳеч бир сурани билмасдим...
Намоздан сўнг одамлар саломлашиш учун мен томонга ёпирилдилар. Бирин- кетин мени қучоқлай кетдилар...

Бу воқеа икки дўстнинг ҳидоят топишларига сабаб бўлди.

Улар Мадинага қайтиб, илм олдилар.
Ҳозирда ўша намоз ўқиб берган йигит бир масжидда имом бўлиб, инсонларни Аллоҳнинг динига чақирувчи - ажойиб даъватчига айланган...

Баъзан Роббимиз шундай ҳолатларга соладики, бу нарса бизни тамоман ўзгаришимизга сабаб бўлади. Биз аввал қадрламаган нарсаларни қадрлашга ўргатади!

Аллоҳ хоҳлаган бандасини адаштиради. Ва хоҳлаган бандасини тўғри йўлга бошлайди!

https://t.me/ibratli_sozlar
#моҳиятваҳодиса

ЯХШИ ва ЁМОН

Леонардо да Винчи “Сўнгги овқатланиш” номли расмни чизишда жуда катта қийинчиликларга дуч келди…
Яхшини ҳазрати Исо орқали тасвирлаб, ёмонни сўнгги кечки овқатда унга хиёнат қилган Яҳуда орқали кўрсатиб бериши лозим эди. Расмнинг ярмини битиргач, бу инсонларга модел вазифасини ўтаб берадиган чеҳралар қидириши лозим эди. Шу сабабли ўзи истаган юзларни қидира бошлади.
Кунларнинг бирида рассом хор концертини кўришга борди. Хордагилардан бирининг чеҳраси яхшини ифодалашга уйғунлигини ҳис қилди. Концертдан сўнг ўша одамни ўз хонасига таклиф қилиб, фикрини билдирди. Шундан сўнг у одамга қараб яхшини ифодалаб олиш мақсадида кўплаб намуналар чизиб олди.
Орадан уч йил ўтгач, “Сўнгги овқатланиш” асари ҳам тугалланиб қолган бўлса-да, Яҳудани тасвирлайдиган одамни топа олмас эди. Черков эса Леонардодан расмни тезроқ тугатишини талаб қилар эди. Бир неча кунлик изланишдан сўнг рассом ўз истагидаги одамга дуч келди. Ахлатлар ичида ётган одам мастликдан ўзини йўқотиб қўйган эди. Леонардо ўз ёрдамчилари ёрдамида, қийинчилик билан бўлса-да, ўша одамни черковга олиб борди. Чунки яна ҳам ёмонроқ одамни қидиришга унинг вақти ҳам, имкони ҳам йўқ эди.
Ёрдамчилар топилган одамни тик тутиб турдилар. Бечора нималар бўлаётганини билмас эди. Леонардо эса унинг юзида акс этган ишончсизликни, гуноҳни, худбинликни расмда акс эттирар эди…
Леонардо ишини тугатгач, одам ўзига келди. Мастлиги тарқалиб, шишиб кетган кўзларини очиб девордаги гўзал расмни кўрди ва шундай деди:
– Мен бу расмни олдин ҳам кўрганман!
– Қачон? Қаерда? – Леонардо ҳайронликдан ўзини йўқотиб қўяёзди.
– Уч йил олдин, – деди одам ҳазин тўла овоз билан. – Қўлимдаги бор имкониятлар йўқолмасидан олдин бир хорда қўшиқ айтардим. Ўша пайтларда бир рассом Исонинг юзини тасвирлаш учун мени чақирган эди…
Яхши ва ёмоннинг юзи бир хил... Фақат...

Таржима.Жўрабек Рамазон гуруҳидан.

Машхура Исакова саҳифасидан олинди.

https://t.me/ibratli_sozlar
Аёл эрининг кийимлари кирлиги учун, эридан кийимларингизни ечиб ювилган кийимларини кийиб олишни илтимос қилди..

Эр кир кийимларни ечиб аёлига берди..

Аёли кир кийимларни кирлар турган кийимларга эмас..
Балки вишилкага илиб қўйди..

Эр ҳайрон бўлиб нима учун кир кийимларимни вишилкага иляпсиз?

Аёлнинг жавоби шу қадар бўлдику..

Эримнинг кир кийимлари бўлса ҳам ерга ташлашга ҳаққим йўқ, оддий инсонни кир кийимлари эмас бу, бу кир кийимлар менинг жаннатим бўлган эримнинг кийимлари, бу кийимларни ҳатто кир бўлса ҳам ерга ташлашга ёки бошқа кир кийимларга аралаштирмайман.
Чунки бу эримга бўлган ҳурматсизлик деб ўйлайман.

Аллоҳ! Аллоҳ!

Эрини шунчалар ҳурмат қиладиган ҳатто эрининг кир бўлган кийимларини ҳам ерга ташлашга ҳаё қиладиган аёллар учун жаннатлар бўлсин...🤲

Ҳа Азизлар. Шунақа аёллар бизнинг орамизда яшаяпти. Бунақа аёллар бор экан албатта яна Имом Буҳорийлар аалодлари чиқади,
Ин Шаа Аллоҳ...

Бизни ҳам шундек солиҳа аёлларни аҳли аёл бўлиши ёки фарзандларимиз завжа бўлишлигини Аллоҳ насиб этсин АМИЙН...!!!🤲

https://t.me/ibratli_sozlar