ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ
24K subscribers
3.39K photos
2.97K videos
17 files
5.89K links
💖Ishq haloldir. Ikki qalbning bir - birini deb urishi , yuraklarning sevgi ila jo'sh urib, ishq daryosida oqishi Allohning rahmatini jilvasidir. 💖       

Reklama uchun👉👉 @reklamala_arzon

Talab taklif shikoyat uchun👉👉 @Neiba_bot
Download Telegram
ДИЛЁРА
1-ҚИСМ
-Нафақага чиқишингизга ҳали анча эрта эди.
-Мени ўрним шу ергача экан. Энди ёшлар ҳам ишласинда.
-Барибир ҳеч ким сиздек бўлолмайди. Сиз ишдан ҳам ҳаётдан ҳам катта сабоқ бердингиз бизга.
-Бунчалик мақтама э болмаса фикрим ўзгариб қоладия.
-Ажойиб бўлар эди.
-Юр энди ташқарига чиқайлик бошқалар ҳам кутиб қолишди.
Адолат Ҳамраевнанинг бу бўлимни ўз бошқарувига олганига ўн йилча тўлди.
Мана энди соғлигидаги бази муаммолар туфайли ўз ҳоҳиши билан нафақага чиқяпти. Дилёранинг бу ерга ишга келганига 3 йил бўлди. Мана шу уч йил ичида тиришқоқлиги меҳнатсеварлиги туфайли кўплап ютуқларга эришди. Бунда Адолат опанинг ёрдами ҳам муҳим ўрин эгаллади.

Дилёра уни ўз онасидек яхши кўрарди. Шунинг учунми Адолат опанинг кетиши унга қаттиқ таъсир қилаётганди. Барча учун севимли ва қадрли бўлиб қолган раҳбарни ҳодимлари кўзида ёш билан кузатиб қолишди.
***
Барвақт уйғонган Дилёранинг юраги ғашланиб безовталана бошлади. Нега бундай бўляпти ўзи ҳам тушунмайди. Шу кўйи ўрнидан туриб нонушта ҳам қилгиси келмайбиров судрагандек бўлиб ишга жўнади.
Вақт оқар дарё бир пасда орадан тўрт йил ўтиб кетибди. Дилёра миясида минг ҳил ҳаёл билан ишхонага етиб келди.
-Бугун кечга қопдингизми ,-ҳар доимгидек маҳмадоналик қилди Робия.
-Ҳа ,йўллар тирбанд экан шунга шекилли. Нега ҳамма жой жим жит одатда Мажбурий Ижро бюросидабу ҳол камдан кам бўлади.
-Ҳамма мажлисда.
-Нега?
-Бизга раҳбар тайинланиши керак экан.

-Янги келибдими?
-Билмасам менимча шу ердагилардан бирортасини қўйишса керак.
-Балки бўлиши мумкин.
Чамаси бир соатлардан сўнг бугалтер Илҳом ака кириб келди.
-Мажлис нима бўлди Илҳом ака.
Бизга кимни қўйишди.
-Ҳоп аввалига шу ердаги номзодлардан бирини қўймоқчи бўлишди. Кейин бошқармадан қўнғироқ бўлиб qoldi.Shu билан сизларга раҳбарни улар тайинлайдиган бўлишди. Деярли тайинланди ham.Bugun тушдан кейин келиши ҳам мумкин.
-Ким экан у.
-Шу Тошкент вилоятидан исмини нима дейишдия ҳозир ... Адашмасам Юнусов Жавоҳир деган йигит .
-Ооо,Йигит денг...
-Ким дедингиз...
-Жавоҳир Юносов.
-Тошкент вилоятидан эканми?
-Ҳа Тошкен вилояти Янгийўл туманидан. Сен ҳам ўша ерданман дегансана Дилёра.
-Ҳа...
-Балки таниш ҳам чиқиб қоларсизлар. Бопти сизларга гап сотиб ўтиришимни қаранг. Бир дунё ишларим бор ўзи мени.
-Аванс қачон энди Илҳом ака.
-Сабр қил укам сабр бугун эрта тушиб қолиши керак.
Дилёра ўтирган ерида тошдек қотди. Ишқилиб у бўлмасин... Ич ичидан ўкинч алам тошиб кела бошлади. Армонлари ўтмиши ғалаён клътариб юраги сиқилди. Ёқ мен унутганман. У бўлса нима ҳамма ҳаммасини унутганман. энди у билан йўлларимиз айро,тақдиримиз туташмайди асло. Йиғламайман ҳеч қачон йиғламайман.
-Дилёра...-Ҳой сени чақиряпман нега ҳаёл суриб қолдинг. Ёки ким келаркан деб ўйлаяпсанми.
-Нега чақирдинг?.
-Гўзал келди кварталноэ ҳисоботларни олиб боришинг керак экан.
-Ҳоп.
-Нима бўлди унга бугун негаадир бошқача.
-Чарчагандир мазаси йўқдир. Инсон ҳар доим ҳам бир ҳил кайфиятда юрмайдику.
-Вой бо дарров ёнига тушасза Азиз ака.
-Тўғрида бировни ғийбатини қилгунча ишингизни қилинг.
-Буларга гапиргини қоч бўлмаса сени ҳам еб қўйишади.
Биттасига гапирсанг ўнтаси ёнига тушади.
-Бўлди қилинглар дедим...

Давоми бор.

Дурдона Алишеровна


ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ
ДИЛЁРА
2-ҚИСМ
Кунни иссиқлигини қаранг ташқарида юриб бўлмайдия. Хонамизга кўз тегмасин муздеккина.
Дилёрага ҳеч нарса ёқмаётганди ҳатто шу ердаги ҳамкасбларининг гаплари ҳам асабларини таранг қиляпти.
Шу онда коридорда бир икки кишининг қадам товушлари эшитилди. Одатда бундай вақтда 4-Этажга ҳеч ким чиқмайди. Демак у кутилаётган раҳбар бўлиши мумкин.
Дилёранинг юрак уриши гупуллаб ўзига ҳам эшитилиб турарди. Қадам товушлари яқинлашгани сари унинг юрак зарби ҳам ортиб бораверди.
-Ҳайрли кун.
-А.. Ассаломалекум келинглар..
-Мана сизлар учун тайинланган раҳбар Шу киши Жавоҳир Юнусов бўладилар.
-Диёра сен...
Кўз кўзга тушди,хотиралар уйғонди. Қалблар эса соғинчдан сўйлай бошладилар.
-Наҳотки уни топган бўлсам мана яна қаршимда турибди.
-Қўрққаним бўлди энди нима қиламан. Кўз олдимда биълса уни қандай unutaman.O'tgan тўрт йил ичида унута олдимми ўзи.
-Қанчалар бахтли эдига нега ҳеч бир сабабсиз тарк этдинг мени.
-Қани энди ҳаммасини айта olsam.Yoq ҳеч қачон буни сизга раво кўролмайман. Ўша воқеадан кейин бир сония ҳам қололмасдим у уйда.
-Уни топдим ўзингга шукурлар бўлсин.
-Ўзинг сабр бер Оллоҳим бирор ҳатога йўл қўймаслигимга.
-А , Жавоҳир сизлар таниаҳмисизлар?
-Ҳа шунчаки танишлармиз болаликдан бир маҳаллада улғайганмиз.
-Унда жуда яхши бўлдибдида. Сизга котиба қидириб ўтиришга ҳам ҳожат қолмади. Мана Дилёранинг ўзи бу ёқдаги ишларини ҳам уддалайди сизга ҳам ёрдамлааҳади. Тўғрими?
-Ҳалиги..
-Мен сенга ишонаман. Мана таниш ҳам экансизлар. Ҳеч қандай муаммо бўлмайди
Сиз бунга қарши эмасмисиз Жавоҳир.
-Ёқ мен учун ҳам шуниси яхши.
-Ана бир ўа билан икки қуённи урдик.
Жавоҳир яна бир гап.
-Эшитаман.
-Сизнинг хонангиз ҳозирда таъмирланяпти. Уч тўрт кун ҳодимларингиз билан ўтириб тураверасизми.
-Албатта бу танишиб олишимиз учун ҳам қулай фурсат бўларди.
-Тушунганингиз учун ҳам рахмат. Энди сизларни ёлғиз қолдираман яхши ишланглар.
Шуҳрат ака чиқиб кетди.
Қолганлар нима қилишларини билмасди. Дилёра ҳам ўзини зўрға ушлаб турибди. Бирор баҳона топиб шу хонадан чиқиб кетса бўлди.
-Мен отдел кадрга мана бу ҳужжатларни топширишим керак эди дея столи устидан дуч келган қоғозларни олдида жавобни ҳам кутмасдан хонадан отилиб чиқиб кетди. Шу кўйи аёллар ювиниш хонасига кирди. Ҳозирги аҳволида энг беҳавотир жой шу ер эди..Хонага кириши била ичидаги тошиб келаётган фарёдни тутиб тура олмади.
-Нега у келди нега. Бу тўғри эмас. Мен яна азобланишни қийналишни ҳоҳламайман. Аҳир ҳаммаси яхши кетаётгандику. Балки уйлангандир фарзандли ҳам бўлгандир. У кўз олдимда бўлса қандай ўзимни тутиб тураман. Елкасига бош қўйиб қучоғига отилишдан қандай тўхтатаман ўзимни. Кўз очиб кўрган инсоним бир ёстиққа бош қўйган жуфти ҳалолим ёнимда бўладию қандай қилиб унга бегоналардек муносабатда бўламан. Бу имконсиз ишни қандай уддалайман. Қандай қандай қандай .
Унинг тинчлиги учун оиласи жигарлари учун ҳамма нарсадан воз кечдим. Ҳатто жондан азиз инсонимдан ҳам. Яқинларимдан ҳам узоқлашдим фақатгина у учун. Ҳа, ҳаммаси у учун эди. Мем ҳаммасига рози бўлдим тақдиримга кўндим. Нима бўлса ҳам бу ёғи пешонамдан дедим, лекин нега у яна қаршимда пайдо бўлди.. Тақдирнинг аччиқ ҳазилими бу. Дилёра ярим соатча ўтириб кўнгли бўшагунча йиғлаб оз бўлсада ўзига келиб олди. Ойнадаги аксини кўриб эаа ҳафсаласи пир бўлди. Яхши ҳамки телефони ёнида экан. Сабинага қўнғироқ қилиб сумкасини олиб тушиб беришини илтимос қилди. Сабина келиб бу аҳволига изоҳ сўраганида мазаси бўлмаётганини баҳона қилди. Қил қимирласа қулоқлари динг турадиган Сабинани бу ҳолат беетибор қолдирмади албатта. Хонадан чиқиши билан келгандидан бери Дилйирани ҳушламайдиган унга ёмонлик тилайдиган Гўзалнинг олдига югурди.

Давоми бор

Дурдона Алишеровна😘


ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Обуначиларим кеттик Энди бирга Лола излаб❤️❤️
Бугун узим яшай😊😊


ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хамма нарса бор лекин Лола йук.
Куйларни каранг мазза килиб юришибди


ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ
ДИЛЁРА
3-ҚИСМ
-Қандосз опагинам яхши юрибсзми чарчамасдан.
-Ке Сабиночка қалисан..
-Яхшиман рахмат.
-Нима гапла.
-Бизага кеган бошлиқни кўрдизми.
-Кордим.
-Қанақа эканла.
-Так нармална бўлади.
-Красавчик денг опам.
-Балки уйланганди.
-Менимча ёқ.
-Фол очма.
-Қўлида узук ёқ эди
-Бирам сезгирсане.
-Сиз учунде ҳаммаси.
-Яхши.
-Асабларингиз жойидами
-Нега сўраяпсанн.
-Афсуски уни ҳам Дилёрага алоқаси бор
-Кимни...
-Бошлиқни. Агар Шуҳрат Носирович гапирмаганида билмадим яна қанча бир бирига термулиб туришарди.
-Жин урсин шу ерда ҳам Дилёра.
-Лекин асосийсини айтмадим.
-Нима экан.
-У келгач Дилёра хонадан отилиб чиқиб кетиб ювиниш хонасига бориб олиб роса йиглабди.
-Сен буни қаердан билдинг.
-Ҳозиргина уни ёнидан келяпман. Сумкасини олиб боришимни айтганди. Уларни ўртасида аниқ нимадир бўлган. Ҳозир оралари очиқлиги ҳам кундек равшан.
-Балки ундаймасдир.
-Аниқ шундай болмаса биттта маҳаллада улғайганлар бир бирига бундай муносабатда бўлмасди.
-Ҳа бу гапинг ҳам тўғри
-Опа ҳаракатингизнинқилинг. Ундан ўч олишингизни энг қулай фурсати келди.
-Нималар деяпсан.
-Мен сизни билмас эканманми . Қанча уни азобласез шунча мазза қиласиз.
Уч йил ичида сиздан тортиб олинган мукофотларга ҳисоб сўрашнинг энг қулай вақти
Гўзал ўйланиб қолди. Бир томондан Сабинанинг гаплари тўғридек кўриняпти. Аҳир у келганидан кейин иш ўрнодан гар йилги оладиган мукофотларидан ҳам айрилдику. Биринчи даражали мақомини ҳам Дилёрага топширди. Ўзи келган куниданоқ ёқтирмаганди уни. Майли нима бўлишини вақт кўрсатади
-Рахмат Сабина боравер энди
-Ўйлаб коринг опа.
-Ҳоп.

Дилёра ювиниш хонасидан чиқиб хоналарининг олдига келиб то"хтаб қолди.
Негаги ичкаридан барчанинг кулги товуши эшитиларди. У ҳам ўзини мажбурлаб жилмайдида ичкарига кирди.
Бу табассум шу қадар сохта чиқдики аммо Жавоҳирдан бошқа ҳеч ким сезмади.
-Келинг Дилёра қаерларда қолиб кетиЗ .
-Шу ерда эдим.
Жавоҳир сўзсзиз унга термулиб турарди ним табассум қилганча. Дилёра бу қарашлардан ўзини йўқотиб нима қилишини билмасдан компьютерига ёпишди.
-Иш вақти тугашига нақд уч соат бор. Дилёрани қўллари титрарди қанча ўзини босмасин буни эплолмаётганди.
-Яхшимисан Дилёра.
-А.. нима.
Уни ёнида Азиз турарди.
-Аҳволинг..
-Мен яхшиман.
-Унақага ўхшамаяпти юр озроқ тоза ҳавога чиқамиз.
Дилёра нажот йўлини топгандек сакраб ўрнидан турди.
-Ҳозир келамиз .
Ташқарига чиққач у чуқур нафас олди. Бориб соя жойдаги ўриндиққа ўтиришди.
-Нима бўлди.
-Яхшиман.
-Нега уни кўришинг билан ўзгариб қолдинг .
-Тепага қараманг.
-А..
-Тепага қараманг бизга қараб турибди.
-Ҳоп.
Дилёра келганидан бери шу Азиз билан яқин дўст бўлиб қолган. У ҳам Дилёрани қаттиқ севади аммо юрак ютиб буни айтишга жазм қилолмайди. Уни турмушим бўлмаган дегани ҳам Азизни севгисини ўчира олмади. Билмайдики қизнинг қалбидан бир инсондан ўзгасига асло жой йўқ
-У ... У ...мени турмуш ўртоғим...
-Нима..қанақасига аҳир..
-Ажрашмаганман шунчаки уйдан чиқиб кетганман. Ҳеч бир сўзсиз. Бир парча қоғозни ташлаб.
Тўрт йилдан бери ундан қочдим. Аммо кўриб турганингиздек тақдир бизни яна учраштирди.
-Нима бўлганди ози юрак ютиб сўради Азиз.
-Бир воқеа бўлган уни ҳеч қачон ҳеч кимга айтмайман деб қасам ичганман. Агар ўша пайт кетмаганимда уни оиласидан айирган бўлардим. Бу воқеадан хабар топса оиласидан воз кечиши тайин эди. Мен эса буни кўтара олмасдим. Турмуш қурганимизга 4 йил бўлибдики фарзандимиз ёқ эди. Шу ҳам баҳона бўлиб кетдим. Ҳатто ўз уйимга ҳам бормадим. Ҳар он ҳар дақиқа уни олдига қайтишни ҳоҳлардим. Аммо иложим ёқ эди. Бундай қилолмасдим. Ҳозир ҳам қийналиб кетяпман. Илтимос менга ёрдам беринг. Минг уни севмай ёнига қайтолмайман.
-Тушунарли.
-Буни ҳеч ким билмасин демоқчиманки у мени...
-Ҳавотир олма ҳеч ким билмиди.
-Рахмат. Энди ичкарига кирайлик. Яна нотўғти ҳаёлларга бориб юришмасин. Анча енгил тортдм сиз билан гаплашиб.

Давоми бор

Дурдона Алишеровна😍


ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💜 🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠 💜

DOIM BIR XIL SALAT QILISH JONINGIZGA TEGMADIMI? 🤔

🥙🥙🥙🥙🥙🥙🥙🥙🥙🥙🥙

😱 100$-200$ LIK KURSLARDA O'RGATILADIGAN RETSEPLAR HAMMA SIR-ASRORLARI BILAN JOYLANGAN KANAL

🥗🥗🥗🥗🥗🥗🥗🥗🥗🥗🥗🥗

🤫BU RETSEPTLARNI BOSHQA KANALLARDAN TOPOLMAYSIZ! O'CHIB KETMASIDAN ULANVOLING

https://t.me/+C0b5QYJ1a74zMmYy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ДИЛЁРА
4-ҚИСМ
Бугунги тунни тўрт киши тўрт томонда бедор ўтказишди. Тўртталаси ҳам тонггача мижжа қоқмасдан ҳаёллар гирдобига ўралиб ўтирдилар.

Жавоҳир...
Нега унга ҳеч бир сўз айтолмадим. Ҳатто бир оғиз гапимни тополмай қолдим. Аҳир тўрт йилдан бери излардимку уни. Нега учратганимда бунга журъатим етмади. Жавоҳир беихтиёр ўша кунни эслади.
-Ойи Дилёра қани ?
Ишдан келган Жавоҳир хотини кўринмагач ойисидан сўради.
-Билмадим бугун хотиниз умуман хонасидан чиққани ёқ .
-Ёнига кирмадизми.
Қўнғроқларимга ҳам жавоб бермади.
-Ёқ кирмадим яна йиғлаб ётгандурда.
-Ойи балки мазаси бўлмаётгандир
-Э ана ҳавотир олаётган бўлсанг ўзинг қара.
Ичкарига кирди аммо у ерда Дилёра ёқ эди.
-Ойи уйда ёқку.
-Мен қаердан биламан онасиникига кеткандир..икки қадам жой бўлса сўраш ҳам шартмаас унга .
-Айтиб кетардику ундай бўлса.
Жавоҳир бир нимани сезгандай рақамларни терди. Телефоннинг овози эса ичкари уйдан эшитилди. У аста юриб телефон турган жойга келди ва бир вароқ қоғоз топди.
-Жавоҳир ака мени кечиринг. Ортиқ сиз билан яшолмайман ўзимни ҳам сизни ҳам қийнамоқчимасман. Бошқасига уйланинг фарзандли бўлинг. Муҳими бахтли яшанг. Мен учун илтимос. Мени эса изламанг. Қаердалигимни ҳеч ким билмайди....
Бўлди шундан бошқа ҳеч қандай нарса ёқ. Стол устида Дилёранинг никоҳ узуги қўл телефони яна Жавоҳир опиб берган тилла буюмлар турарди. Шундан кейин уни қайта топмади. Уйига борди улар ҳам қизни излари аммо бундан ҳеч бир натижа ёқ. Осмонга учиб кетгандек ёқ бўлиб қолганди у.
Ҳеч бир сабабсиз кетиши мумкинмасди. Фарзандсизлигимиз ҳам сабаб бўлолмасди. Чунки мен унга унинг севгисига ишонаман. Бу ерда мен билмайдиган нимадир бор. У ҳатто ота онасидан ҳам воз кечиб кетди. Бу ишга уни нима мажбур қилди. Буни албатта тагига етаман. Унгача Дилёрага ҳеч нарса демайман.

Дилёра...
Ҳали ҳам ишонгим келмаяпти... Нега бундай болди. Нега яна уларни учратдим. Бир кун албатта содир бўларди бу аммо нега бу қадар тез... Оқ кўйлак жудаям ярашибди. Нигоҳлари ҳам ўзгарган. Ўйчан бўлиб qolgan.Biroz тўлишибди. Мен учун қадрдон бўлган инсон ёнимга келди. Ҳаёлимда ҳар он у билан биргаман. Уч йил бирга яшадик бутун умрлик бахтни туйдим у инсон билан. Бугунни амаллаб ўтказдим. Қолган кунлар нима бўлади. Қандай қлиб у билан ишлайман. Саволарига нима деб жавоб бераман. Уни алдашни эплай оламанми???

Азиз..
Дилёрани ҳеч қачон бундай аҳволда кўрмагандим. У хонамизга келган кун кеcаҳгидек ёдимда. Гўёки бир нур кириб келгандек бўлганди . Ширин табассуми. Яноғидаги кулгичлари нега ҳали ҳам оила қурмаганимни тушингандек бўлгандим ўшанда. Ҳа мен уни бир кўришдаёқ ёқтириб қолгандим. Ҳамон уни телбалардек севамн. Аммп уни ошкор қилолмайман. Қўрқаман ундан айрилишдан ҳозиргидек муносабатимизни йўқотиб қўйишдан жудаям қўрқаман. Бугунги ишлар мени карахт аҳволга солиб қўйди. Дилёра ҳали ҳам уни севади. Кўзлари айтиб турибди. Лекин нима қилай шундай бўлса ҳам мен ундан ҳеч қачон воз кечолмайман.

Гўзал...
Бир марта фотиҳам бузилди. Ўша аблаҳнинг номардлиги туфайли. Шундан бери ёлғизман. Мени ҳам севгим севилгим келади. Ҳамма менга бошқача назар билан қарайди. Кўпчилик ёқтирмайди буни ҳам биламан. Фақатгина бойлигим учун тўпланган дугоналар дўстлардан ҳам ҳабарим бор.
Ўша воқеадан кейин ҳеч кимни севмайман деб қасам ичгандим. Аммо бугун ўша қасамни буздим. Жавоҳир Юнусов мени тамом қилди.
Ҳа мен уни севиб қолдим. Бир кўрдиму юрагим жиз этди. Туйғуларим қайта уйғонгандек бўлди гўёки.
Бу ёгига нима бўлади буларни ўйлашни ҳам истамайман. Муҳими мен яна кимнидир севиб қола олдим....

Давоми бор....

Дурдона Алишеровна


ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ
Layk va reaksiya koʻp bolsa har soatda bir qismdan joylab boraman
Forwarded from GULXAYO ZOKIROVA BOSH ADMIN
🅰️🅰️🅰️ 🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️

Sevimli insonlaringizni quvonchli kunlarida ularni o'zgacha tarzda tabriklashni xoxlaysizmi?

🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹

Albatta buning yechimi "DIL IZXORIM" loyihasida

Bizga murojaat qiling va yaqinlaringizga
❤️ dil izhorlaringizni,
❤️tashakkurnomalaringizni,
❤️ uzrnomalaringizni
❤️ tabrik maktublaringizni go'zal tarzda biz orqali yetkazing.

Eng arzoni va sifatlisi bizda
🤗

🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸

Biz orqali yaqinlaringizni shod eting

Guruhimizda kutamiz albatta qo'shiling😊

╔═🌿══════╗    ╔═🌿══════╗
       KIRISH 🙂                 KIRISH 🙃
╚══════🌿═╝    ╚══════🌿═╝
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Дурдона Алишеровна:
ДИЛЁРА
5-ҚИСМ

Дилёра келганда хонада ҳеч ким йўқ эди. У жойига ўтирди ҳамки ортидан Жавоҳир кириб келди. Дилёра нима дейишини билмай қолди. Индамай турса бўлмайди ҳар ҳолда бошлиқ. Ноилож унга салом берди.
-Ассаломалекум...
-Яхшимисз.
Жавоҳир унга қарамади ҳам ўзи учун ажратилган столга ўтирдида стол устидаги қоғозларга термулди. Дилёра бир томондан бундай муносабатдан хурсанд ҳам бўлди. Бир тарафдан эса...
Демак унутибди. Ҳаётида бошқаси бор. Шунисигаям шукр. ФақатгинА мен ўзимни қўлга олсам бўлгани.
Бирин кетин бошқлар ҳам кириб келди.
Азиз ҳаммани ўзига қаратиб..
-Бугун бўлимдагилар ҳам ҳудудга абходга чиқаркан деб айтди.
-Қизлар ҳамми..
-Ҳа ҳамма. Ёрдамлашиш керекан инспекторлага. Соат ўнда чиқиб кетамиз.
Шу пайт Жавоҳир кимдир мен билан қолсин деди.
-Бу ерни яхши билмайман. Қилинадиган ишлар кўп.
-Ана котибангиз Дилёра олиб қолаверинг. Акмал ака шундай деди.
Бундан Азизнинг жаҳли чиқиб ранги ўзгарди.
-Дилёра бириктирилган ҳудуд борку Акмал ака.
-Ҳая узур бу эсимдан чиқибди.
-Менга фарқи ёқ бир инсон қолса бўлди.
-Унда Сабина сен қолавер. Барибир кўчада фойданг тегмайди.
-Ҳоп.
Соат ўнларда Сабинадан бошқа ҳамма чиқиб кетди. Бироз ўтиб эса Жавоҳир уни чақирди.
-Менга йиллик ҳисоботлар керак.
-У ҳужжатлар биздамас Гўзал опада бўлади.
-Бўлмаса олиб келинг.
-Ҳоп болади Жавоҳир Юнусо...
-Кераги ёқ Жавоҳир ака деяверинг расмиятчиликка ҳушим ёқроқ.
-аҳа ҳоп ..
Сабина қанот чиқариб учгудек тезликда Гўзални олдига борди.
-Ҳой секинроқ тинчликми ўзи..
-Сизни чақиряпти..
-Ким..
-Жавоҳир..
-Ким у..
-Бизни бошлиқчи .
-Нега...
-Йиллик ҳисоботларни сўради.
-Ма унда олиб бориб бер.
-Жон опажон илтимос ўзингиз олиб боринг. Биласку бунақа нарсалага асло тушунмайман. Яна ниманидир сўраса уялиб қоламан.
-Бошқалар ҳам борку.
-Улар ҳудудга чиқиб кетишди.
-Майли ҳозир бораман.

-Мумкинми?
-Келинг..
-Ҳисоботларни олиб келгандим.
-Ҳа марҳамат келинг . Адашмасам исмингиз Гўзал.
-Ҳа шундай .
-Мен Жавоҳирман хабарингиз бўлса керак
-Ҳа ҳабарим бор.
-Гўзал бандмасмисз.
-Ёқ тинчликми.
-Менга озгина ёрдамингиз керак. Ҳужжатлар бўйича..
-Майли мен тайёрман.
-Рахмат. Сабина.
-Лаббай эшитаман.
-Фаррош борми?.
-Ҳа бор. Ҳеч нарсага тушунмай жабоб берди у.
-Илтимос чақиринг хонани бир тозалаб олсинлар. Тартибсизликка чидолмайман. Кейин ўзингиз ҳам стол устидаги ортиқча нарсаларни олиб ташланг.
-Ҳоп бўлади.
-Ҳалиги..
-Нимадир демоқчимисз.
-Мени ҳонам бўш. Юрин ўша ерга бу ерни бемалол тозалаб олишарди.
-Майли қарши эмасман.
Улар Гўзални хонасига чиқишди.
Жавоҳир бошдан оёқ хонани кузатиб чиқди. Бундан қиз бироз ҳижолат бўлди.
-Хонангиз ажойиб.
-Тартибсизлик..
-Ҳаммаси жойида..
-Чанглар асабларимни бузади мени.
-Ҳа тушунарли.

-Озгина дам олайлике.
-Қанақа дам олиш яна бир икки соат қарашайлик кейин ишхонага қайтамиз
-Иссиқни қаранг қорин ҳам очиб кетди Акмал ака.
-Эй Азиз коп гапирмагин.
-Чарчаб қолмадингми Дилёра.
-Ёқ нега чарчайман.
-Ҳеч бўлмаса овқатланайлик.
-хонада овқатланамиз.
-Лекин буни маслахат бермайман Акмал ака.
-Нега ҳар доим шундай қиламизку.
-Майли фақат бошлиқ ўзини хонасига кетгунича буни қилмаганимиз маъқул .
Мени айти дейсиз хозир Фарангиз опа зўр бериб хонамизни тозалаяпти. Борганингозда танимай қоласиз.
-А шунақами огоҳлантирганинг учун рахмат.
Таниш билишчиликни шуниси яхшида
Анчадан бери танийсизларми бир бирингизни. Вой эсим қурсин битта маҳалладанмиз дединга.
-Ҳа шунақа..
-Ҳақиқатдан ҳам кун исиб кетди.
Ҳооо Азиз бор Музқаймоқ олиб кел. -Этардиз шуни эртага.
-Бол бол кетамиз эртагаям кун бор.
-Нима эртагаям шунақа сандироқлаб юрамизми.
-Гапда энди.
-Бир ойда бир марта чиқиш ҳам етади.
-Буни сен ҳал қилмайсан.
Иссиқдан бўғилиб кетаётган Азизга ҳеч кимни гапи ёқмасди. Тезроқ кетишсаку муздеккина хоналарига боришса.

Хонани кўрган Акмал аканинг оғзи очилиб Дилёрага қаради. У эса жилмайган кўйи жим турарди. Азиз ҳам унга ғалати қараб қўйди.
Акмал ака эса бир чиннидек ярақлаб турган полга бир юравериб чанг бўлиб кетган оёқ кийи


ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ
мига қарарди. Буни ко

'риб Дилёра билан Азиз кулиб юборишди.
Шуни устига Жавоҳир келиб қолди.
-Қайтингларми.
-Чарчамдизми хўжайин.
-Ёқ рахмат. Адолат опага рахмат. Ҳамма нарса жой жойида.
-Ҳа тилла аёл эдилар.
-Ишни тугатдингларми.
-Ҳа тугади.
-Эртагаям борми.
-Менимча бўлди.
-Болмаса эртага шу ердаги ишлар билан шуғулланамиз.
-Ҳоп.
-Майли кираверинг.
Уни ортидан Гўзал етиб келди
-Салом яхшимисзлар.
-Ҳа рахмат
-Жавоҳир ака мана тайёр бўлди.
-Рахмат Гўзал бугун катта ёрдам бердингиз.
-Ҳечқиси ёқ яна бирор нарса керак бўлса бемалол сўрашингиз мумкин.
-Ҳоп.


Давоми бор...

Дурдона Алишеровна


ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ
ДИЛЁРА
6-ҚИСМ
-Оҳ оҳ оҳ бунчаларам маззая.
-Нима бўлди Азиз ака. Сабина ҳайрон бўлиб сўради. Сен ҳам 60градус иссиқда юрб келганингда билардинг нима бўлганини.
-Азиз.
-Оббо яна нима бўлди.
Ҳоо Акмал ака.
-Бор ошхонадан муздек cola олиб чиқ.
-Нега мен.
-Борсангчи энди.
-Нима сизни югурдагингизманми.
-Вой бо намунча.
-АзиЗ ака олиб чиқа қолинг.
Дилёранинг гапидан сўнг Азиз қандай қилиб ўрнидан туриб чиқиб кетганини сезмай ҳам қолди. Бу эса Жавоҳирни ғашига тегди. Аммо ҳеч нарсани сездирмади.
Кеч тушди. Дилёра столи устини йиғиштираётганда Жавоҳирнинг телефони жиринглади. Дилёрани ток ургандек бўлди. Ҳалиям оша чақирув мусиқаси ҳалиям ўша телефон...
У гаплашиш учун коридорга чиқди.
-Алло. Вой мани асалим согиндинми. Манам сани согиндим. Нима есан нима оборий . Ҳоп боладиде.
Дилёра чидолмади шарта сумкасини олиб яхши қолинглар деб чиқиб кетди.
-Боргунимча ойингга айт кетиб қолмасин ўзим ташлаб келаман. Даданг келмайдими. Майли ҳоп ҳозир етиб бораман.
Афсуски суҳбатнинг давомини эшитмаганди у.
Уйланган. Фарзандли ҳам бўлган. Нега йиғлаяпман. Аҳир ўзим ҳам шуни ҳоҳлардимку. Ҳеч бир сабабсиз ташлаб кетиб яна нимани кутишим мумкин ундан. Майли бахтли бўлса бўлгани. Йиғламайман. Хурсандман хурсандман... Уйга келгач ҳам тинчлана олмади
Хонани гир айланиб уёқдан буёққа бориб кела бошлади. Беихтиёр илк маротаба танишувларини ёдга олди.

Ўшанда Дилёра лицейнинг 1-курс талабаси эди. Кечқурун соат чамаси 8 лар атрофида у ошхонада идиш юваётганди. Бегона рақамдан қайта қайта қўнғироқ бўлаверди. Оҳири ким экан дея жавоб берди.
-Алло
-Алло яхшимисз Дилёра.
-Рахмат ким бу.
-Мен кўчангизни бошидаги Жавоҳирман.
-Узур танимадим.
-Дадангизни ўртоғи Маҳмуд акани ўғли бўламан.
-Ҳоп ҳизмат.
-Сиз билан гаплашиб олсак бўладими.
-Узур ҳозир вохтим ёқ.
-Майли манам сартарошга кетяпман. Кейин қўнғироқ қиламан.
Жинними бу. Сартарошга бориши билан мени нима ишим бор. Аҳмоқ. Кимман деди кўчани бошидаги Жавоҳир негадир аввал ҳеч эшитмаганман.
Дилёра ишларини битириб хонасига кирганида яна қўнғироқлар бўлди уни жахли чиқиб кўтармади. Кейин хабар келди.
Гапим бор эди сизда. Синглингиз ҳақида . Уйдегила сўрашвотуди. Келин қиламиз деб. Сиз нима дейсиз. Ози сизни этишганди кочадан эшитдим яхши кўрганиз боракан.
Дилёрани фиғони фалакка чиқди . Ким экан у яхши кўрганим. Ярамас Аъзам гап тарқатиб юрибдимикин. Шунақанги жаҳли чиқардики нари бериси ёқ.
Оҳири жавоб ёзди.
Буни мен ҳал қилмайман. Манзилда адашдиз уйдегила нима деса шу бўлади.
Шу билан телефонини ўчирди.
Эртасига лицейга борганда ҳам кайфияти ёқ эди.
Яхши ҳамки Лобар опа ишим бор эди деб хонасига олиб чиқиб кетди яна икки қиз билан. Дилёра оҳири у ерда зерикиб телефонини ёқди.
Битта узундан узун ҳабар келганди.
-Кеча хазиллашгандим. Мен сизни ёқтириб қолдим. Уйдегила боришурсинми . Совчиликка қарорим қатъий. Ҳафа қилиб қоймадимми. Ҳеч қанақа гап эшитмадим. Фақатгина яхши хабарлар ҳаммаси. Кечаги ишим учун узр сўрайман. Телефонингизни ёқишингизни ва жавоб ёзишингизни интизорлик билан кутаман.
Дилёра ўзи билмаган ҳолда кулиб юборди.
Лекин унга ҳеч қандай жавоб қайтармади. Қайта қайта хабар ёзса ҳам ҳеч нарса демади.
Орадан уч кун ўтди.
Эрталаб дадаси эшик олдида ҳомуш турарди.
-Тинчликми дадажон нима бўлди.
-Маҳаладаги ўртоғим Маҳмудни дадаси қазо қилибди. Оллоҳим раҳматига олган бўлсин. Жойлари жаннатда бўлсин.
-Омин.
Дилёра ғалати аҳволга тушиб қолди.
Телефонини олиб Жавоҳирга ҳамдардлик билдириб хабар жўнатиб юборди.
Шу билан улар ўртасида муҳаббат куртак ёза бошлади.
22-май куни улар биринчи марта учрашишди. Дилёра зўрға рози бўлди.
-Илтимос учрашайлик.
-Ёқ бу менга тўғри келмайди. Коча тўла дадамни танишлари. Кўриб қолишса яхши бўлмайди.
-Бугун туғулган куним
-А ёге.
-Ҳа. Биласизми уч йил авва синглим вафит этган шундан бери туғулган кунни нишонламаймиз. Илтимос чиқинг.


Давоми бор ..

Дурдона Алишеровна


ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ
ДИЛЁРА
7-ҚИСМ
Улар лицейнинг орқа томондаги кўчасида учрашишди.
-Яхшимисз.
-Рахмат яхшиман.
-Ўқишлариз..
-Жойида..
-Ҳа уйдегила ҳеч нарса демадими сзга.
-Ёқ бирор нима дейишлари керакми.
-Билмасам.
Кеча адам дадангиз билан гапалшагн эканла.
-Нега.
-Сизи сўраб.
-Нимма..
-Ҳа лекин Алимардон ака қизим ҳали жуда ёш энди 1-курс. Ўқишни битирсин. Олийгоҳга кириш нияти бор деб айтибди.
-Ҳўш кейинчи.
-Адам майли қанча бўлса кутамиз деб айтибдилар.
-Сизчи ?
-Мен ҳам кутишга тайёрман..
-Масалан 10 йил кутоласизми.
-Буни вақт кўрсатади.
-Кеча ўзим ҳам сездима нимадир бўлганини.
-Нега нима бўлди.
-Ўқишдан келдим ошхонани йиғиштираётгандим дадам келиб қолдилар. Машиналари ҳам уйдеди.
-Ассаломалекум дада уйдамасмидиз.
-Ё дўстим билан биргедим
Дамингни олсанчи қизим.
-Ё чарчамадим дадажон.
Болди шу билан анча вохт қараб термулиб турдила манга. Эҳҳ дедилада кейин уйга кириб кеттила. Мен ҳеч нарсага тушунмадм. Қарасам гап бу ёқда эканда.

Телефоннинг баланд овозидан Дилёра чўчиб уйғониб кетди. Қараса азонги тўрт. Робия телефон қиляпти.
-Ҳа нима бўлди ёмон туш кўрдингми сен қиз
-Дилёрапа ану ўша кунги пушти кўйлагингизни бир кунга прокатга бериб турин илтимос.
-Ҳоп шуни каллаи саҳарлаб сўраш шартми.
-Узур нима қилай уҳлолмадим кечки томон учрашувим бор.
-Ҳа майли ишга кетаётганда олволаман.
-Рахмат ёқ демаслигингизни билардим.
-Ҳоп кўришгунча.
Дилёра бўйнини ушлади оғриб қолибди. Кечаси ҳаёлларга берилиб креслода уҳлаб қолганди. Ўрнидан турди қайтиб уйқиси келмади.
Яна одатдагидек ҳаммадан барвақт етиб борди ишга . Аммо ҳамма етиб келса ҳам Жавоҳир келмаётганди. Шу оради Жавоҳирни сўраб Шуҳрат ака келиб қолди.
-Ҳали келмадилар.
-Нега ..
-Билмадим
-Нега билмайсан котибасисан уни устига..
-Ҳҳ битта маҳаллада турамиз. Нима қилибди шунга. Мен ҳозир у ерда яшамайман.
-Бопти шунга жаҳл қилиш кереми.
Хона тайёр озинг кўриб ол бўмаса камчиликларини этасан.
-Ҳоп.
-Бу ер сени жойинг.
-Нима мен бир ўзим сўппайиб шу ерда ўтираманми.
-Ишингни битиргинда ҳоҳлаган жойингда юравер.
-Буни қаранглара.
--Бу Жавоҳирники..
-Вой бо яна бир қават эшик ўрнатмапсизларда нақд швейцария банки боларди қоларди.
-Коп гап ..
-Оббо расвоку ҳаммаси.
У одам хонага қадам ҳам босмайди.
-Нега нимаси ёмон.
-Мебеллаар жойи умуман тушмаган. Манбулани қарен краскадан қоган доғла ҳалиям турибди. Шкафдаги чангланичи..
-Ёге шунчаликми.
-Ачинарли даражада.
-Илтимос Дилёра шу нарса билан ўзинг шуғуллан.
-Менга нима.
-Илтимос уни бизга қараганда копроқ биласанку.
-битта маҳаллада турганимиз учунми.
-Нимага бўлсаям илтимос.
-Ҳоп..фақат..
-Нима фақат
-абедга тушасиз битта.
-Болдиде мен тайёр.
-Ҳазиллашдимку керемас. Қани бомаса ёрдамчилани жўнатинг.
Дилёра ҳафсала билан хонани ўз ҳолига keltirdi.shunchalik берилиб кетганидан Жавоҳирнинг келганини сезмай ҳам қолди.
-Чарчамадингми.
-А..сиз . Келдизми...
-Рахмат.
-Арзимайди. Бемалол кираверинг мен тугатдим.
-Тўхта гаплашиб олайлик..
-Ёқ истамайман
-Дилёра..
-Қўлимни қўйиб юборинг.
Кўриб қолишади.
-Гаплашиб олайлик дедим мен.
-Ҳозир эмас.
-Қачон унда..
-Ҳалироқ.
-Кутааман сени . Келмасанг ўзим ёнингга боришга мажбур бўламан.
-Ёқ буни кераги ёқ келаман.

Дилёра бир амаллаб ундан қутулди. Энди нима қиламан. Нима деб жавоб бераман унга. Яхши ҳамки ҳозир ҳеч нарса демади.
Нима бўлса ҳам яхши гапиришим керакмас. Яна аввалгидек бўлишини ҳоҳламайман. Яхшиси жеркиб гапирааман ҳаётимдан мамнунлигимни бахтлилигимни айтаман. Балки бошқасини севиб қолдим ҳам дерман. Уфф шу етмай турганди ўзи .
Соат икки болди ҳодимлар ошхонаг тушиб кетишди. Қанча қисташса ҳам Дилёра қорним тоқ дея бормади. Бироқ қолгани билам Жавоҳирни олдига ҳам боролмади.
Шу онда Жавоҳир кириб келди. Жиддий қарашлар ила.. Бу кайфиятида у билан гаплашиш яхшимаслигини Дилёра жуда яхши билади. Шунинг учун юринг хонангизда гаплашиб оламиз деди...
-Ичкарига кириб ўтиришди
-Эшитаман сени Дилёра.
-Нимани эшитмоқчисиз.
-Ҳаммасини.
Ҳақиқатни айтмас экансан бу хонадан чиқмай


ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Manzara chiroyli a😊😊😊

Yuraversang tugamasa a
Tiniq chiqmadi kamerani artib olmabman

ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ