#JAXOLATNING СÔНГИ ҚУРБОНИ
МУАЛЛИФ НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА
186-қисм
Салтанат опа жуда кōп ōйлади. Охири бир қарорга келолмай Истиҳора номозини ōқиди
- Ё Аллоҳим қизим учун энг ҳайрлисини насиб этгин. Сабрига яраша мукофотини бергин! - деб дуо қилди. Алламаҳал бōлганда уҳлаб қолибди. Тушида эса айнан судкуни кōрган йигити Мухиддин Дилёрани қōлидан тутиб кетаётганини Дилёра эса бахтдан сармаст эканлигини кōрди.
Туши тасирида кеч ётган бōлсада тетик уйğонди. Бомдодда ҳам қизини тинмай дуо қилди.
- Аллоҳим иш қилиб адашмай....
🌹🌹🌹
Мухиддин Гулизар телифон қилиб Салтанат опа у билан гаплашмоқчи эканини эшитиб шошиб қолди. Белгиланган вақтгача буюртмаларни тезроқ тугатишга харакат қилди...
Айтилган жойга келганда аллақачон Салтанат опа келиб бōлган экан. Кутириб қōйганидан хижолат бōлди
- Ассалому алайкум - деди Салтанат опанинг рōпарасига келиб
- Ваалайкум ассалом болам, яхшимисиз?
-Раҳмат яхши, узур кутдириб қōйдим.
Салтанат опа Мухиддинни кузатди. Бип бинойидек йигит. Дилёрадан йитти ёш катта экан. Гап сōзлари манили, ōзини жуда босиб олган.

❤191🔥91👏19👍16✍14
#JAXOLATNING СÔНГИ ҚУРБОНИ
МУАЛЛИФ НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА
187-қисм.
Салтанат опа Мухиддин билан бироз иши уйи ҳақида гаплашиб мақсадга ōтди
- Мен сизга қизимни беришга дейлик розиман. Лекин айтингчи кун келиб мен ҳам қизим ҳам бундан афсусланмаймизми?
- Хола мен... шу кунгача кōп адашдим. Ёшлигимнинг энг гуллаган даврини осон пул топаман деб чув тушиб қамоқда ōтказиб юбордим. Ота онам доğимда куйиб ōлиб кетди, ёлğиз фарзанд бōлиб хатто сōнги йōлга кузатолмадим....
Мухиддиннинг овози титради
- Қани энди вақтни ортга қайтаролсам... Аммо иложи йōқ. Лекин ōтган хаётимдан бугуним учун етарлича хулоса чиқарганман. Дилёрани бахтли қилишга қōлимдан келгунча харакат қиламан.
Салтанат опа ичида ҳурсанд бōлди, ҳар қалай хавойи гапларни гапирадиган каландимоğ эмас экан.
- Шу ерда яшашга уйингиз ҳеч бōлмаса ижара домингиз борми? Чунки Дилёра у қишлоққа...қайтолмайди. Қолаверса мен ҳам...қизим яна ōша қишлоққа боришини оğриқларини қайта яшашини истамасдим.
- Албатта қишлоққа олиб бормайман Дилёрани. У ердаги уйимни сотдим. Бу ердан уч хонали дом сотиб олдим. Тайёр жихозлари мебиллари бор.
- Унда бирор яқинингиз бōлса эрта индин бизникига келинглар....
- Раҳмат хола... Иншааллоҳ сира пушаймон бōлмайсиз!!!

👏143❤137🔥66👍20😇17✍7🕊6🤨3😍2
#JAXOLATNING СÔНГИ ҚУРБОНИ
МУАЛЛИФ НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА
188-қисм.
Тез орада тōй бошланиб кетди. Мухиддиндан деярли қариндошлари воз кечиб кетган экан. Фақат битта аммаси ва холаси келди.
Мухиддин ҳам Дилёра ҳам ихчам тōй хохлашди. Шу домдаги қōшнилар Салтанат опанинг ҳам она томон қариндошлари Мухиддиннинг шогиртлари ва Тоҳировлар оиласи билан шинамгина кафеда бōлиб ōтди. Никох кечаси Мухиддин тинмай хаяжонланди. Озгина ōзини босиш учун таҳорат олиб хуфтон ōқиб олди.
Келинчак ōтирган хонага кирар олди аммаси тōхтатиб баğрига босди
- Акамга ōхшаган бōй бастинга амманг қурбон бōлсин...акагинам, янгам шу кунларни кōришса эди. Илойим улат кōрмаган роҳатлар ҳам сенга насиб қилсин болам. Кōп фарзандларинг бōлсин, келин билан қōша қаригин...
- Раҳмат амма...яхшиям келдингиз.
Мухиддин хонага кирди. Хона тōридаги чимилдиқдан аста Дилёра чиқиб келди.
- Ассалому алайкум! - дейиш баробарида эгилиб эгилиб салом солди.
- Раҳмат... Кōп яшанг, бахтли бōлайлик
Мухиддин Дилёранинг юзини очиб пешонасидан ōпди
- Фарзандларимиз кōп бōлсин....
- Чой ичасизми? - деди Дилёра бироз ōзини ортга олиб. Мухиддин Дилёрани қайта қучиб олди
-Чой ҳозирча дамини олсин мени бошқа ишим бор.
Дилёра гапирмасидан Мухиддин унинг лабларига лаб босди. Қизнинг ҳар бир тегинишидан енгил титраши уялиб қарашлари Мухиддинни баттар жумбушга келтирарди.
Мухиддин Дилёрани кōтариб олиб чироқни ōчирди
- Вой ōчирманг...аммангиз шу ердалар. Нима деб ōйлайди?! - деди эрини елкасига беозор муштлаб Дилёра
Мухиддин кулди
- Жияним севгилисини висолига етишга шошяпти дейдилар!
Дилёра юзини ёпиб олди
-Уяциииз...

❤297🙈114🔥82🤗31✍15😍10⚡9👍9❤🔥6😇3👏2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ХАЙРЛИ ТОНГ!
⛅️ Ассалому алайкум! Сешанба тонги муборак бўлсин
Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият тарк этмасин!
Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин 🤲👇
❗️Яқинларга Ҳам Улашинг

❤12👏3
#ИЗТИРОБ
МУАЛЛИФ: #Назли
69
Кеч бўлгани сабаб Жамила ая бугундан қудасига айланган қўшниларини кузатди. Уйига киргач кўзларига ёш олди. Тўғри Софиянинг хонасига борди. София берилган гулларга, қўлидаги узукка қараб хаёл суриб ўтирарди.
— Қизим, хурсандмисан? Жамила ая Софиянинг ёнидан жой олди. — Сени узатсам менга ким қарайди, деб хавотирга тушардим. Энди хавотир олмайман. Қаршимиздаги уйга келин бўласан, сени ҳар куни кўраман. Қизим келмаяпти деб соғиниб қолмайман.
— Бувижон... Бувисини бағрига босиб йиғлаб юборди. Онам ўрнида она бўлдингиз сизни ҳеч ташлаб кетгим йўқ...
— Қизим, узоққа кетмайсан-у, яқинимдасан. Худо хоҳласа Саидни ҳам уйлантирсак менга яна шерик келади. Софиянинг узун сочларидан силади.
🍃🍃🍃
— Матлуба опа, ҳаммаси зўр бўлди-ю, шу опаларимнинг келмагани ёмон бўлди-да. Зулфиқорнинг энг кичик аммаси Шамсия Матлубанинг қўлидаги тоғораларни ошхонага қўйди.
— Келсалар яхши эди. Ҳаммани чақирдим. Ўзингиз ҳам айтдингиз, нега келмадилар экан?
— Акам билан келинойим санаторияда экан. Қолганлар нега келмаганини билмадим. Шаҳло чой дамлаб олиб кирди. Дарвоза эшиги қаттиқ тақиллаб уч опа-сингил кириб келди.
— Ана ўзлариям келдилар. Иккиси ўрнидан туриб кутиб олмоқчи эдилар опаларининг гаплари сабаб жойларига ўтириб қолдилар.
— Жиянимга шу етимчадан бошқаси йўқмиди? Ўзи ўшанда билгандим шу етимни келин қилишни режа қилганингни!
— Опа нима деяпсиз?
— Сенам шуни ёнини оляпсанми, Шамсия?
— Зулфиқорнинг ўзи яхши кўриб қолган.
— Бошини айнитганда, у суюқ. Бизнеси бор бола кимга ҳам ёқмасди. Ўзи қўрқиб тургандим, Маржона қизингни жиянимга тиқиштирасанми деб.
— Нима гап? Уйда бўлаётган тўполон ҳовлигача эшитилиб турарди. Зулфиқор ҳовлиқиб хонага кириб келди. — Амма, хола нима бўляпти?
— Сен қайси ақлинг билан ўша етимчага уйланмоқчисан? Онасиз катта бўлган, қандайлигини билмай уйланаверасанми? Катта аммаси Зулфиқорга босиқлик билан гапирди.
— Ким етимча? Зулфиқор кимлигини билиб турса-да, аммасига савол назари билан қаради.
— Ана Софиями шу. Сени топаётган пулингга учяпти. Ўзинг пул топасан, машинанг бор. У етимча сенга шу сабаб тегмоқчи. Бўлмаса қаёққа, тегарди. Ҳозирги қизлар фақат пулга учади.
— Амма! Мен кимман? Менам етимча эмасманми? Зулфиқор аммасига ўткир нигоҳларини қаратди. — Мана мениям онам йўқ, отам йўқ. Менам етимчаман.
— Сен етимча эмассан! Сен.. сен.. аммаси довдираб қолди.
— Амма, бу менинг ҳаётим, Софиянинг онаси борми, йўқми менга умуман қизиқмас. Софияга мен уйланаман сизлар эмас! Шундай экан менинг ҳаётимга аралашманг. Ҳаммангизнинг ўз ҳаётингиз бор, ҳаммангизнинг фарзандларингиз бор, ана шуларнинг тақдирини ҳал қилинглар. Мен тақдиримни ўзим ҳал қиламан. Меҳмон бўлиб ўтирсангиз, бугунгги қувончли кун билан табриклагани келган бўлсангиз марҳамат хоҳлаганингизча қолинг. Агар менинг ҳаётимни ёки Софиянинг онасизлигини муҳокма қилмоқчи бўлсангиз уйингизга бориб оёқ-қўлингизни чўзиб дам олганингиз яхши!

🔥193👍141❤119🤨15🕊9👏7😍3🌚3
#ИЗТИРОБ
МУАЛЛИФ: #Назли
70
— Ака, аммаларимга қаттиқ гапирдингиз, шекилли. Барча гапни эшитиб турган Севара акаси уйдан чиқишига гапирди.
— Севара, билиб қўй София атайлабдан онасиз катта бўлдими? Ёки Софиянинг қинғир-қийшиқ ҳаракатларини кўрдингми? Ҳозир мен буларни эшитиб туриб ҳам индамасам эртага аммаларим сени, Шаҳлони ёки Маржонаниям шундай дейиши мумкин! Вақтида ҳамма ўз ўрнини билгани яхши. Ҳамма ўз ҳаётининг ташвишини қилсин. Энди бориб дам ол. Зулфиқор хонасига кириб кетди.
— Бу бола бизни ҳайдадими? Уч опа-сингил бир-бирига қаради. Шу битта етимчани деб бизни ҳайдадими?
— Опа ўзингиз ҳам тўғри қилмадингиз. Зулфиқорнинг айтганлари тўғри. Ундан кўра бахт тиланглар унга.
— Сенам мана шулар томон бўлиб олдинг. Шамсияга ёв қараш қилиб чиқиб кетишди.
— Опа бизга нима уйланса уйланавермайдими?
— Марҳабойимни бир-икки айтгандим уйлан деб қайнона-қайнота йўқ маза қилиб яшайди деб ўйлагандим. Энди бу аҳвол. Катта опасининг гапидан икки сингил ҳайрон қолдилар.
— Сиз ҳали Марҳабони Зулфиқорга бермоқчи эдингизми?
— Ҳада, уй-жойи тайёр, топармон-тутармон бўлса Зулфиқор ким куёв қилишни истамайди. Сохта йиғи қилди. — Бўлар иш бўлибди энди. Ҳали янги келиннинг қўлидан чой ичгани кўп келамиз. Сенлар ҳам Шамсияга ўхшаб Матлуба томонга ўтиб кетмайсанларми?
— Йўге опажон биз сиз билан. Иккиси биргаликда опасининг икки қўлидан ушладилар.
Тун узун... кун қисқа қиш кунлари шундай ўтиб борарди.
— Жамила ая, тўй кунини аниқ қилдик. Матлуба чойдан ичаркан Жамила ая ва ёнидаги қариндошларига кулиб қаради. — Тўйни 17-апрелда ўтказамиз. Қаршимасмисизлар?
— Йўқ, бизгаям маъқул.
— Ҳа кейин аяжон ҳеч қандай мебеллар керакмас, Зулфиқор қатъий тайинлаб айтди. Ҳаммасини ўзим оламан деди. София ўзига керакли нарсаларни олсин деди, бошқа ҳеч ниманинг кераги йўқ деб тайинлади. Ҳеч қанақа олди-берди сарпо-суруғнинг кераги йўқ. Ортиқча ҳеч нима қилмаймиз.
— Менгаям маъқул ортиқчасининг кераги йўқ. Оддийгина бўлгани яхши.
— Кимсиз? Нега ортимдан кузатиб келяпсиз? София қаршисига туриб олган йигитга қаради.
— Нимага мен юборган совчиларга рози бўлмадингиз?
София атрофга хавотирли қарарди. Зулфиқор ёнингга бораман, бекатда кутиб тур деганди, бекатга уч-тўрт қадам қолганда йигит пайдо бўлди-ю, Софиянинг йўлига туриб олди. — Мен унаштирилдим, бошқа безовта қилманг.
— Ўша Зулфиқоргами? У бир қизни севарди-ю, билмасмидингиз, ҳатто унаштирилганди ҳам.
— Нима қилибди унаштирилган бўлса. У унаштирув бузилган. Ўтмиш ўтмишлигича қолгани яхши эслашнинг эса фойдаси йўқ. Энди йўлимдан қочинг, бўлмаса ёмон бўлади. Қаршисида келаётган машинани таниб Софиянинг хавотири баттар кучайди...

❤212✍68👍50🔥46😨23🙈6🤨5😇5🕊4👏2
#ИЗТИРОБ
МУАЛЛИФ: #Назли
71
Машинадан тушган инсонни кўриб хавотири бироз ариди. Зулфиқорнинг машинасини Саид ҳайдаб келганди.
— Ҳее, кимсан? Саид йигитнинг ёнига келди.
— Севганиман, бор йўлингдан қолма, бизнинг ишимизга аралашма.
— Ҳозир менга қараб турган юзингни, тескари қилиб қўяман. Ўйлаб гапир гапираётганларингни қулоқларинг эшитяптими? Саид йигитнинг ёқасини тўғрилаган бўлиб қаттиқ ушлади. — Бу қиз опам бўлади. Атрофида юрганингни яна бир марта кўрсам тескари юрадиган қилиб қўяман. Тиззаси билан қорнига тепди. София эса ҳаласкор укасининг ҳаракатларини мириқиб кузатиб турарди.
— Юринг, сизни уйга ташлаб қўяман. Зулфиқор акам айтди. Ўзининг муҳим мажлиси чиқиб қолди. Саид опасини ушлаганча машина томон юрди.
— Саид, ҳозирги ҳолатни Зулфиқор аканг билмасин. София аранг гапирди.
— Билмайди. Лекин энди тўйингиз ўтгунча мен ёки Зулфиқор акам олиб кетади. Ўқишингиздан чиқмай туринг.
— Хўп.
Саид ўзидан кичик бўлса-да баъзида унинг гап-сўзларидан қўрқув ҳис қилади. Ўзи учун баъзида унинг гапидан ҳам чиқмайди. Қаттиқ яхши кўргани сабабми укасини қаттиқ ҳурмат қилади.
— Саид, мени бозорда қолдир, керакли нарсалар олишим керак.
— Якшанба куни бирга тушамиз. Ҳозир уйга ташлайман. Бўладими, опа? Иккимиз айланайлик якшанба куни, сизга ўзим кўп нарсалар олиб бераман. Опасига хўжайин каби муносабат қилаётгандек туйилгани сабаб кичик қизларга гапирганидек охирида ҳазиллашиб қўйди.
— Хўп, укажоним сен нима десанг шу! София ҳам кулганча ортиқча гап гапирмади.
— Кечга нима овқат қилай? Уйи ёнида тушиб қоларкан укасига қаради.
— Опа овқат танламайман биласиз, хоҳлаган овқатингизни қилаверинг.
— Бўпти яхши ишлаб кел.
🍃🍃🍃
— Қизим, боришимиз шартми? Сени ўзингни олиб борай.
— Ойижон, виждон азобида юришингизни хоҳламайман. Саид акам билан София опамни уйга чақирайлик бўлмаса.
— Шундай қилайлик, қизим. У уйга боришга юрагим чидамайди. Дилдора эски хотираларни ёдга олиб кўзлари намланди.
— Эртага чақирамиз, мен айтаман опам билан акамга. Сизни билиб юрибман, виждон азоби қийнаяпти, ойижон. Опам билан акам келса гаплашиб оласизлар.
— Хўп, қизим. Мен эртагалик учун тайёргарлик кўраман унда. Сен айтиб қўявер. Дилдора қизини қучди-ю хонадан чиқиб кетди.
— Менинг қай аҳволда юрганимни сезяпти... мен эса она бўлиб қизимни нима англаётганини тушунмайман...

❤186🔥88👍48🤨23🌚9🕊2🙈2
💥МУСОФИР ҲАҚҚИ
Гр: 🔥Ҳикоя ва қиссалар🔥
Уйимизга меҳмон келди.
Ўтирган жойида омонатгина, хижолат билан ош-нонга қўл узатаётган кампирнинг Тошкондаги яқинлари, қишлоққа кетиб қолгани учун эрталабгача қолди. Кетар чоғи эса дуо қилди:
- Мусофир хаққига рози бўл!
Энсам қотди. Хамма меҳмонлар астойдил, камида ўн дақиқа дуо қилсаю, буниси туртта сўз билан якунласа. Одамлар дуо қилишга ҳам эринчоқ бўлиб кетишяпти...
Шу воқеадан сўнг, ҳеч қанча ўтмай бир қишлоққа иш билан боришимга тўғри келиб қолди. Аксига олиб автобус,машина кам қатнайдиган бу жойларда кечгача юмушимни аранг битирдим.
Ғира-шира қоронғуда, йўл ёқасида турибману юрагимда мингта хадик. "Йуловчи аёллар бўлсаку" дея пичирлаб, шубхалирок машина тўхтаса панага ўтаман. Буткул бегона жой булмасада ҳар қалай бу томонларда қариндош -уруғим йўқ.
Шу пайт қишлоқ томондан бир эмас, иккта машина келиб тўхтади. Бирин-кетин эшиклар очилиб, хайдовчилар ва бугун шу ерда иш юзасидан танишган опалар тушиб мендан ўпкаланишди:
-Нимага индамай кетиб қолдингиз меҳмон?
-Шунча ердан келиб-а?
- Ўзимиз олиб бориб қўямиз, қани ўтиринг!
Биринчиси манзиратини тугатмай иккинчиси хам сутранг Нексиянинг олд эшигини очди:
-Синглим бизнинг мошинага ўтира қолинг. Ўғлим билан ғир этиб ташлаб келамиз.
Хурсанд булиб, иккинчи машинадагиларга узр-у-раҳматимни айтиб, биринчи турган машинада ота ховлимга етиб олдим.
Ўттиз километр масофа учун узатган пулимни кўрган хайдовчи ва аёли ранжиб бош чайқашди:
- Мусофирнинг ҳаққи синглим, уят бўлади...
Шундагина уйимизга келган ўша кампирнинг сўзлари ёдимга тушиб, энг яхши дуо билан уларни кузатиб қолдим...
Муаззам Иброҳимов
Дўстларга хам улашинг 👇👇

❤135🔥62🕊15👍8👏4
💥Чўкаётган қиз ва... биз
Гр:🔥Ҳикоя ва қиссалар 🔥
Шаҳар марказидан оқиб ўтувчи катта анҳорда бир одам чўкяпти. У сувга бўкканча жон ҳолатда ёрдам сўраб қичқиради.
— Ёрда-а-ам... Қутқари-и-и-инг... Одамла-а-а-а-а-а-ар...
Узоқроқда машина йўли, йўл четида тротуар. Йўлакдан бир гала одам уёққа, яна бир галаси буёққа шошади. Чўкаётган бечора ўлишни истамайди (ким ҳам истарди, дейсиз), дод-фарёд кўтариб қичқираверади. Шовуллаб оқаётган анҳор эса уни сув тубига тортгани-тортган.
— Одамла-а-а-а-а-а-ар... Ёрда-а-а-а-а-ааммм...
Ниҳоят бепарво йўловчилар орасида қулоғи том битмаган биттаси топилди. У бир нималарни минғирлаганча анҳор қирғоғига яқинроқ келди.
— Тавба, шу ҳаводаям чўмиладими одам? — ўзига ўзи тўнғиллади у. Ўлим билан олишаётган шўрпешона эса, кимдир унга эътибор қаратганидан руҳланиб, овозига овоз қўшди.
— Чўкяпма-а-а-а-ан... Қутқари-и-и-и-инг... Ёрда-а-а-а-а-а-аммм...
Йўловчи вазиятни тушунди шекилли, ранги оқарди.
— Ие, чўкяпман дейдими? Ҳой, ким бор?! Буёққа қарасанглар-чи, одам чўкяпти, чўкяпти деяпман сизларга!!!
Унинг жон куйдириши оқибатида яна тўрт-беш одам йўлидан қолди. Паст бўйли, семизлигидан костюмига аранг сиғадиган тепакал киши ҳарсиллаганча ҳолатни ўрганишга тушди.
— Нима бўляпти ўзи бу ерда?
— Одам чўкяпти, кўрмаяпсизми? — жавоб қилди бошқа бир йўловчи.
— Чўкяпти? Қанақасига чўкади? Нима, маст эканми?!
— Эй, мен қаердан биламан? Мен ҳам сизга ўхшаб ҳозиргина келдим бу ерга...
— Ахир кўргандирсиз? Қандай қилиб тушиб кетди у сувга? Ёки маст эканми?
— Айтдим-ку, мен билмайман... Мен уни чўмиляпти деб ўйласам, чўкаётган экан.
Гапга кўзойнак таққан талаба йигит аралашди.
— Мана шундай вазиятларда Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг умуман ишламаётгани билинади-да! Одам ўляпти, уларнинг эса иши йўқ!
Элликлардан ошган аёл гап жиловини шартта тилига, йўғ-ей, қўлига олди.
— Э-э-э-эй... бўладиган гапни гапиринг-да, ука. Қанақа фавқулод? Қанақа вазирлик? Улар номигагина бор холос. Сувга чўкиб ўладими, йиқилиб ўладими, уларга нима?!
— Ёрда-а-а-а-ам... Помогитееее... Хелп миииии...
— Буни қаранглар, рус, инглиз тилида ҳам гапираркан, бечора. А ундан кўра, сузишни ўрганиб қўйса ўлармиди?! — бояги семиз амакининг аччиғи чиқиб, оёғи остидаги ерни жаҳл билан тепди.
— Тўппа-тўғри гапирдингиз, амаки, — деди талаба йигит асабийлашганидан кўзойнагини ечиб, кўзларини ишқалаб, сўнг кўзойнакни рўмолчаси билан артиб, яна бурнига қўндираркан. — Мана, ҳамма бало халқ таълимидан бошланишига яққол мисол бу! Олий таълимни-ку, умуман, айтмасак ҳам бўлади! Мана, масалан, мен ўқийдиган институтда сув ҳавзаси бор, лекин сув йўқ! Бунақада эрта-бир кун бизнинг ҳам чўкиб ўлмаслигимизга ким кафолат бера олади? Ахир биз ҳам сузишни билмаймиз-ку!
Талаба йигит гапининг исботи сифатида бурнини шилқиллатиб тортиб қўйди.
— Бу ўзи эркакми ёки... Ие, аёл киши экан-ку! Бечора ҳаётидаги муаммолардан тўйиб, ўзини сувга отган бўлса керак. Хотин-қизлар қўмитасининг кўзи қаёқда?! — бир аёл шу гапларни айтганча уёқдан-буёққа тинимсиз юра бошлади.
— Балки бозорчи хотиндир?! — бошқа бир аёл секингина гапирган бўлса-да, бу гапни ҳамма эшитди. Айримлар унга ҳатто ўқрайиб қараб ҳам қўйишди.
Тепакали офтобда ялтираб кўрина бошлаган бояги семиз амаки чўкаётган одамга диққат билан тикиларкан, кўзлари косасидан чиқиб кетаёзди.
— Ёпирай! Ахир бу... ахир бу... ёш қизча-ку!
Теварак-атроф бирданига яна ола-ғовур бўлиб кетди.
— Ростдан ҳам ёшгина қизалоқ экан...
— Қўйсангиз-чи... Ўн беш-ўн олтиларда бўлса керак ёши...
— Ҳе, Ёшлар иттифоқи деган ташкилотнинг...
— Ҳоким ҳаммаёқда сити қургунча, анҳорларнинг четига панжара ўрнатса ўлар эканми...
Бу орада бояги овоз тобора пасайиб борарди...
— Ёрдаа-а-а-ааммм...ёр... — бечоранинг овози энди деярли эшитилар эшитилмас чиқарди.
Одам эса кўпайгандан кўпайиб бораверарди. Ғара-ғовур ҳам шунга яраша.
— Кеча битта кино беришди. Савияси ўта паст. Ўша кинода бир қиз севгилисига жаҳл қилиб ўзини сувга отворганди. Шунақа кинолардан ўрганишяпти-да бу ёшлар...
— Йўқ, бу аниқ турк сериалларининг таъсири...
— Бемаза артистлар ҳам ёз бўйи денгизу бассейнларда чўмила

❤150😢51🤨17👍7😇6🌚2😨1
ётганининг расмини интернетга жойлашди. Ёшлар ана ўшаларга тақлид қилишмоқда...
— Ҳозир мен ҳам буни интернетга жойлайман, кўрсин одамлар...
— Маҳалла қаерга қараяпти?!
— Ота-онаси-чи?! Ота-онаси бормикин ўзи бу қизнинг?
— Бор бўлса ҳам, Россияда юрган бўлса керак. Иш тополмаган-да бу ерда!
— Ота-онаси Россияда бўлса, амаки-тоғаси бордир, аммасию холаси бордир...
— Э-э-эй, нималар деяпсиз? Ҳозир одамларда оқибат қолмаган! Ўзининг боласига қарамайди-ку баъзилар...
Ҳар ким ўз фикрини айтаркан, ҳар ким ўзининг ҳақлигини исботлашга уринаркан, вақт ҳам оҳиста ўтиб борар, бу орада эса ўлим билан ҳаёт орасида кечган ЯККАкурашда ўлимнинг қўли баланд келиб бўлган эди...
Жаҳонгир Аҳмедов

😢139😨51❤37🔥11👍7🌚1
#Мулоҳазалар
📝Тўрт норасидам дунё юзини кўролмади” – оиласида қадр топмаган аёл ҳақида ҳаётий ҳикоя.
“Айбим эримни севишим эди. Эр-хотин сал бир-биримизга яхши гапирганимизни ёки эрим кулиб қараганини қайнонам кўриб қолса жанжал қилиб, урдирмагунича кўнгли жойига тушмасди. Охирги мартаси ҳеч эсимдан чиқмайди”.
Одатда оилани асраб қолиш кўпроқ аёлларнинг вазифасидек қаралади. Сув келса симириб, тош келса кемириб яшаш кераклиги ёшлигиданоқ қизлар қулоғига қуйилади. Шу сабабдан бўлса керак, калтак ****, эри уриб ўлдиргидек бўлса ҳам ота ҳовлисига қочиб бормайдиганлар кўп, ўлса ҳам эриникида ўлишни афзал кўрадиган аёллар бор. “Ҳаётий ҳикоя”ларнинг бугунги қаҳрамони ҳам шундай аёллардан. Ажрашишни ор билиб, эрининг калтакларига, қайнонасининг ҳўрлашларига чидаган аёл – Саодат опанинг (исми ўзгартирилган) ҳикоясини унинг ўзидан эшитамиз.
“Ўзимнинг турмушдан бахтим чопмаган. Эрим урганида суякларим синиб сочилиб кетди деб ўйлардим. Бир неча бор ҳушимдан кетиб кўзимни очганимда остонада ётганимни кўрганман.
Шифохонага олиб бориш қаёқда, эрим ва қайнонам устимдан ҳатлаб ўтиб-қайтаверишарди. Қиз бола сув келса симириб, тош келса кемириб яшаши керак, деб уқтиришарди бизга. Шу сабабми ёки ортимда сингилларим борлиги учун уларнинг бахтини бойламай деган ўй биланми уйга қайтмасдим.
Калтаклар таъсирида биринчи боламдан айрилдим. Докторлар энди бирор йил ўзингизни асранг дейишди. Турмушим бузилишидан қўрқиб асрай олмадим. Яна бўйимда бўлди. Худога шукур, бунисини бағримга босдим. Аммо ундан кейин яна икки фарзандим туғилмасдан, тепкилар сабаб нобуд бўлди.
Айбим эримни севишим эди. Эр-хотин сал бир-биримизга яхши гапирганимизни ёки эрим кулиб қараганини қайнонам кўриб қолса жанжал қилиб, урдирмагунича кўнгли жойига тушмасди. Охирги мартаси ҳеч эсимдан чиқмайди.
Тўртинчи боламга ҳомиладор эдим. Бирам “печенье” егим келди. Ишдан қайтишда, ўша вақтда 15 тийинми эсимда йўқ, ичида ўн дона печенье бўларди, ўшандан олиб **** келдим. Сумкамда қоғози бор эди. Қайнонам шуни кўриб қолиб уйни бошига кўтарди, ҳали сенми яшириб нарса ейдиган, деб. Эрим доимгидек калтаклаб кетди. Тепки зарбидан ерга йиқилдим. Қорнимда кучли оғриқ сездим. Турмоқчи бўламан, бошим айланиб кўзим тинади. Яна бир неча тепки зарбидан сўнг ўзимни йўқотдим.
Бу сафар кўзимни очганимда ўзимни шифохонада кўрдим. Билишимча анча вақт қон кетиб ҳушсиз ётганман. Ўзимга келавермагач, мени уйга олиб кириб ётқизиб қўйишган. Эрталабгача ҳам ўзимга келмаганимдан сўнг мени ўлиб қолди деб ўйлашган ва шифохонага олиб келишган. Доктор фарзандим нобуд бўлганини, нобуд бўлган ҳомила бачадон деворига ёпишиб қолгани сабаб уни ҳам олиб ташлашга мажбур бўлишганини айтди.
Ҳомила нобуд бўлгач ичимда кўп қолиб кетибди, шу сабаб бачадонни ҳам олишдан бошқа йўли қолмабди. Қайнонам энди туғмас келин менга керакмас, болам битта ўғил билан ўтмайди-ку, деб шифохонага қайтиб келмади. Эрим ҳам қорасини кўрсатмади.
Балки, отам шифохонадан тўғри уйга олиб кетмаганларида яна ўша ҳовлига қайтиб борган бўлармидим. Шундан сўнг яримжон бўлиб қолдим. Умримни ўғлимга бағишладим. Агар шунча азобларни ичимга ютмай ўшандаёқ қайтиб келганимда яримжон бўлмаган, тўртта болам туғилмасдан нобуд бўлмаган бўлармиди, деб кўп ўйлайман.
Шу сабабдан ҳам опа-сингилларимнинг, уларнинг қизларининг ҳаётига ҳам бефарқ қарамайман. Азобланиб яшагандан вақтида этагингни йиғиштириб олганинг маъқул дердим доим. Аммо ҳамма нарса ҳам биз кўрганимиздек бўлавермас экан.
Синглимникига борсам қизи келган экан. Яшамайман дейди. Онаси яшайсан деб уришади. Ўзим куйган эмасманми, сенга қиз керак бўлмаса, менга керак. Нега жонига жабр қиласан деб ўзим билан олиб келдим. Унинг ҳам битта боласи бор. Олдимга ўтирғизиб гаплашсам, бир дунё дарди бор экан. Мана, меникида яшайвер, дедим.
Аммо унинг турмушини бузаётган эри эмас, аксинча ўзи экан. Ишонасизми, жияним эртадан кечгача Instagram’да ўтириб, эри ишдан келганда жанжал қиларкан. Одамларнинг эри ундоқ қилибди, бундоқ қилибди, деб. Мана буни қаранг хола, одамлар хотинига машина совға қиляпти, дам олишга чет элга олиб боряпти. Мен ҳам яшаб юрибман-да, умримни ўтказиб, дейди.
Одамлар қўйган видеоларни кўрсатиб, ўзига ўзи куюниб гапириб ўтиради. Ҳатто боласига овқат ҳам қилиб бермайди. Бу ердаги чўпни у ерга олиб қўйишни айтмай қўяверай, ҳатто боласининг кийимларини йиғишга “вақти йўқ”.
Бир ҳафта аранг чидадим. Кейин “юзимни сидириб ташлаб” гапирдим. Уйда ҳам шундаймисан? Сени хотин қилиб олиб ўтирган ўша эрингга раҳмат. Холанг бўлиб мен чидолмаяпман, онанг чидолмади ҳатто, эринг қандай чидаяпти?
Ўзи ҳеч қачон иккала томонни ҳам эшитмай туриб хулоса чиқармаслик керак экан. Қани олдимга туш-чи, деб эриникига олиб бордим. Икковининг ҳам гапларини эшитдим. Мен қийинчилик кўрдим дегани, оиласидан нолийдиган ҳар бир аёл чиндан қийналаётганини билдирмаслигини тушуниб етдим.
Бахт фақат катта совғалардами? Тинчлигингнинг ўзи бахтингмасми, деб узундан узоқ насиҳат қилдим. Қўлидан телефонини олиб куёвимга тутқаздим. Хотинингизга телефон берманг. Телефон тутмасин умуман. Уйдагилари билан сизникидан гаплашсин ёки оддий телефон олиб беринг.
Қачон интернетдан тўғри фойдаланишни ўрганади, ана ўшанда қайтиб берасиз, дедим. Орадан уч-тўрт ой ўтди, ҳаёти тинч. Куёв бола кўриб қолса раҳмат айтишни унутмайди”.
Чарос Маннонова суҳбатлашди.

❤180👏26👍21🔥18😍6🕊1😇1
#JAXOLATNING СÔНГИ ҚУРБОНИ
МУАЛЛИФ НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА
189-қисм.
- Нимадан уялишим керак экан? - деди Мухиддин қизни ётқизиб бурнидан чимдиб-Сени севганимдан, сени висолингни жуда узоқ кутганимдан уялишим керакми?!
- Дарров сенми?! - аразли қаради Дилёра-уйланиб олгунча чиройли гаплар билан алдабсизда мени?!
Мухиддин кулди
- Шундай мухим, ёқимли иш турганда бизни мухокама қилаётган ишимизни қара? - деди эхтирос билан қизнинг бōйнига лаб босиб.
- Мени севасанми? -
- Сизчи?! Шу пайтгача ҳеч айтмагансиз.
- Жудаям севаман!! - деди Иккинчи қōли билан Дилёранинг кōйлак замогини ечишга уринар экан. Дилёра уни чалğитишга уриниб хадеб гап қōшиб питирлайверди
- Наздимда севадиганга ōхшамайсиз...
Мухиддин питирчилаб нозик қаршилик қилаётган Дилёрани устига бор гавдаси билан ётиб олди
- Хой қиз жим бōл-деди лабларидан ōпиб-Нима қилсанг ҳам фикримдан қайтаролмайсан...
🌹🌹🌹
Орадан уч ой ōтиб.
Дилёра жуда бахтли эди. Эри доим кōнглига қарар онасини уйига ҳам ҳар ҳафта жōнатарди. Фақат ётиб қолишга рухсат бермасди. Дилёра эса доим бундан норози бōларди. Онасини ёлğиз қолди деб хавотирланарди. Онаси эса кутилмаган бир иш қилибди. Мехрибонлик уйидан Тоҳиров ёрдамида битта ōğил бола асраб олибди. Ота онаси авария бōлиб оламдан ōтгач яқинлари боқишни истамаган экан. Исми Бахтбек экан.
Дилёра укасини юз кōзларидан ōпиб эркалади
- Бахтбек ростдан ҳам бахт олиб келдинг!!

❤208👍91😢46🔥29👏6🕊2
#JAXOLATNING СÔНГИ ҚУРБОНИ
МУАЛЛИФ НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА
190-қисм.
Икки йилдан сōнг.
Дилёра эндигина бир ёшни тōлдирган қизини қитмирликларидан холдан тойиб ётиб қолди. Атак чечак қилиб юриб қолган қизи эса уёқдан бу ёққа ōрмалай бошлади. Шу пайт Муххиддин келиб қолди
- Охоо Маликам онасини чарчатиб қōйибдику! - кулиб қизчасини кōтариб олди.
Дилёра эрига қовоқ уйиб қаради
- Ҳозир қизимизни уҳлатай кōрасиз мендан!! - деди мушт кōрсатиб.
- Шаштинг баландку, қани салом?
-Йōқ...
Мухиддин қизини ерга қōйиб мажбурлаб хотинини қучоқлади
- Нима бōлди жоним, нимага хафасан?
- Бōйимда бōп қопти яна! - эрини муштлади Дилёра - энди нима қиламан?
- Войвуу бир ōзим айбдордек қовоқ қилишини буни. Нима қилардик, худога шукр қиламиз. Эсон омон туğулиб олса бирга катта қиламиз.
- Ахир Малика энди бир ёш бōлди...қийналаман. Уни устига қизимиз озгина катта бōлса ишлайсан дегандингиз?
- Мана вадамда турдимку, энди бола туğишда ишлайсанда! - хотинини мазахлади Мухиддин.
- Э борингее..
-Ёрдам бераман жоним, қийналмайсан. Бирга катта қиламиз.
- Қандай ёрдам берасиз, манашундай ярим кечаси чарчоқдан кōзингиз сузилиб келибми?!
- Қанча чарчасам ҳам кōнглингни олиб олиб кейин уҳлаяпманку! - Мухиддин хотинига тегишди.
- Эйй уяциз!
🌹🌹🌹🌹
Мухиддин Дилёра ōğли Аннасни дунёга келтиргач ростдан қийналаётганини кōриб ёрдамчи олиб берди. Дилёра амчайин жони ором топиб яна очилиб юзлари тōлишиб қолди.
У жуда бахтли эди. Қизининг бахтини кōриб бу ёқда Салтанат опа ҳам ōğли Бахтбек билан қувониб ōтирарди.
Ҳамманинг ҳаёти ōз изида базан ташвишли базан ёқимли кунлар билан ōтарди.
Дилёра ҳар гал эри ва фарзандларини кузатар экан дилида чексиз шукроналик туярди. Эрига қōшилиб номоз ōқишни бошлаганди. Бугал мажбурланиб, калтакланиб эмас ōз истаги билан Аллоҳ қалбига солгани учун хижобланди.
Тақдир ундан олган қувончли кунлар эвазини ортиğи билан қайтарарди.
Тамом.
МУАЛЛИФ НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА. Ҳикоя кимгадир мақул бōлган бōлса, кимдир ōрнак олган бōлса бундан хурсандман. Хато ва камчиликлар учун узур!

❤605👍400🔥89👏66💘14😍12😢11🕊6😇6✍4🐳4
ди, шу сайр камераси экан, буни бошқа камералардан фарқи, ер текис қилиниб цемент билан сувалган, анчайин кенг ҳар холда саккиз-ўн одам бемалол у ёқдан бу ёққа юрса бўлади экан, истаганлар ўтириши учун ўриндиқ ҳам бор ва энг муҳими бу камеранинг тепа қисми очиқ бўлиб, фақат панжара ва симтўр билан қопланган, мусаффо осмон, учиб ўтаётган қушлар шундоққина кўриниб турар, тепада махсус юриш учун жой бўлиб, назоратчилар ўша ердан туриб махбусларни кузатиб туришар экан, ана шу сайр деб аталар экан. Бу сайрга чиққан махбуслар тинмай ҳаракатланиб юриб оёқларини чигалини ёзишар, қон айланиши учун ҳар хил енгил машқларни бажаришар ва тоза ҳаводан тўйиб-тўйиб нафас олишар ва чекишар эди. Мавжуда чекмаса-да, ёнидагиларга қараб улар қилаётгандек ҳаракатларни такрорлаб, "сайр", қилди.
Мавжудани қамоққа тушганига ҳали кўп вақт бўлмаган бўлса-да, у мана шу сайр чоғида, атрофидаги манзарадан таъсирланибми, озодлик ва эркинлик деб аталмиш туйғуларни чин маънода қадрини ҳис этди ва

❤136🔥62🙈25👍19🕊8👏3
ўз атрофидаги мўнгли кўзлар, нигоҳларда ҳам айнан ўзидан ўтаётган кечинмаларни кўргандек бўлди. Ҳеч бир бандани эркидан айирмасин экан, аёлнинг жойи муқаддас оиладир, аёл она, опа-сингил, жуфту-ҳалол аёл, тақдирнинг, ҳаётнинг кўрсатгани, қолаверса жамиятдаги айрим нокас эрларнинг қилмишлари сабаб шу жойларда умрини ўтказаётган фақатгина, биргина Мавжуда эмас, ҳа бундайлар, айнан Мавжуданинг аҳволидек бўлмаса-да, ўхшашлиги шундаки, кўргулигига эркак сабаб бўлганлар кам ҳам эмас эди.
Чамаси ўн кунлар шу тюрма деб аталмиш қарғиш теккан масканда сақланган Мавжуда ва яна бир қанча махкумаларни "этап" деб олиб чиқишди-да, ўша биринчи келишганда сақлаб туришган махкумлар "вокзал" деб атайдиган жойга олиб бориб, икки соатлар сақлашди ва кейин бирма-бир исм-фамилияларини ўқишиб аёлларни яна ўша панжарали машинага тиқишди. Мавжуда ёнидагиларнинг пичирлашини эшитди, "зонага кетамиз энди"

❤104😢64🔥26😨26👍9❤🔥3