ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ
42.9K subscribers
5.24K photos
4.5K videos
17 files
8.68K links
💖Ishq haloldir. Ikki qalbning bir - birini deb urishi , yuraklarning sevgi ila jo'sh urib, ishq daryosida oqishi Allohning rahmatini jilvasidir. 💖       

Reklama uchun👉👉 @reklamala_arzon

Talab taklif shikoyat uchun👉👉 @Neiba_bot
Download Telegram
Бу воқеа йигирма йил олдин Мозори шарифда рўй берганди. Юрт нотинч. Узоқ яқинда жанг кетарди. Бир неча қарама қарши кучлар тахт учун аёвсиз курашарди. Шунинг учун мени битта ўзимни тўртта қўриқчи қўриқларди. Мени эса, Ҳазрати Али мақбараси салобати, муҳташамлиги, гўзаллиги билан маҳлиё қилганди. Кўм кўк мовий қубба қуёшнинг заррин нурларида товланар, тоқидаги ҳилол осмону фалакка туташиб кетганди. Гир айланиб учаётган оппоқ кабутарлар қадимий қуббани муаллақ кўтариб тургандай. Мақбара ҳовлисида оппоқ кабутарлар юрар, танг қиладиган мўъжизани қарангки, бир неча юзлаб кабутарнинг ичида оқ рангдан бошқа рангдагиси йўқ эди. Бу ақл бовар қилмас ҳодиса. Чунки, кабутарлар ранг алмашишга мойил бўлади, ёввойи кулранг кабутарлар, қора, сариқ, жигарранг, кумушранг, оқ қора олачипор кабутарларнинг биттаси қўшилса, оқ каптарларнинг рангги ўзгариб кетади. Бу ерда илоҳий қудрат хукмрон эди. Оллоҳ таоло инсонни халифа қилиб яратганди. Аммо биз мана шу каптарларчалик бўлолмаганимиздан ўкинардим. Биз Она заминни гуллаб яшнатиш ўрнига, қонга бўяётганимиздан ўкинардим.
Шу ўкинч ва надомат билан, шаҳар кеза кеза бозорга бориб қолдим. Шарқ мамлакатларининг ҳаммасида бўлганидай, бу ер ҳам гавжум. Одам тўла, ғала ғовур, бақир чақир, биров бировни чорлаган, биров пиёзини мақтаган, биров арава ҳайдаган, биров қоп орқалаган, биров шошган, биров чопган.. савдо сотиқ батанг авжида.
Юриб юриб, орагимни симиллатиб оғритган ҳодиса, ўз онасини сотаётган бола диққатимни тортди. Бола 16-17 ёшларда, она 35-36 ёшлардаги ўранган муштипар аёл эди. Бола жон куйдириб онасини мақтарди:
- Уй ишларини қилишга уста, кир ювади, таппи қоради, сигир соғади, ўтин ёради, ер ағдаради, иддаси чиққан, яхши эр бўлса яна туғади, овқат қилишда пазанда, бир ҳовуч ундан бир тандир нон ёпади, иккита пиёздан бир қозон овқат тайёрлайди, келинг кеб қолинг, олганлар дармонда, олмаганлар армонда арзон гаровга бериб юбораман, сув текин, сув текин бор йўғи 250 минг авғони..
Она чимматга ўралган, лекин сўраганларга, оларманларга, шунчаки қизиққанларга, ҳавасмандларга чимматни очиб, онасини кўрсатар, бўй бастини, қадди қоматини кўз кўзларди. Онанинг кўзлари ҳуркак қушдай оларманларга жовдираб қарарди. Аёл юпун кийинган, қашшоқлик, очлик қаддини дол қилган, аччиқ қисматнинг кейинги таҳқирларига рози, маюс ва маҳзун, мўлтираб турарди.
Ниҳоят 200 минг авғонига харидор чиқди. Бу тахминан ўша пайтнинг нарх навоси бўйича тўрт минг доллар атрофидаги каттагина ақча эди. Лекин бола анча пишиқ экан, оёқ тираб тураверди:
- Буни яхши кийинтирсангиз, қорнини тўйдирсангиз, авайлаб асрасангиз сизга кўп хизмат қилади. Ҳали тишлари бутун, танида касали йўқ, ўзи мулойим, қаттиқ гапирмайди, айтган ишингизни хўп деб бажаради, наша чекмайди, тамаки чекмайди, болаларни уриб безор қилмайди, бундай аёл бозорга кам чиқади, отам ўлди, энди буни уйда ушлаб туролмайман. Олсангиз пулингиз ўзингиз билан кетади. Барака топасиз. Уйингизни ҳамма ишини саранжом саришта қилади. Айтган пулимдан кам беролмайман. Пул зарурлигидан сотаяпман.. Онам бу мани онам..
Харидорлар чўғи бир кўпайди, бир озайди, бироз ўтиб оладиган талабгор қолмади. Бола онасининг олдига ҳорғин чўкди. Она боланинг елкасига қўлини қўйиб шивирлади:
- Болам пулни бўлар бўлмас нарсаларга сарфлама, каму кўстингни бутла, ошқозонинг касал, табибга бориб даволат, устингга яхши кийим ол, қиш келаяпти, озиқ овқатни ғамла, укангга қара, битта сигир, битта эшак сотиб ол.
- Ўзим яхши биламан она, хавотир олманг.
- Уйни атрофини ўраб экин эк. Бир икки йил пул тўпла, аста секин сарпо суруқни ғамлаб бор, етим есирга бўлса ҳам уйлан.. бу пулни йўқ қилсанг кейин сенга пул қайда... хотинсиз қоласан. Бу бозор, кўтарганига бериб юборавер. Тезда табибга кўринмасанг ўласан. Сени ичинг тамом бўлган. Йиринг тушаяпти.
- Она, ичимда олов ёнаяпти. Зўрға тик турибман. Таним қалтираяпти.
❤111😢63👍21🌚3
Яна уч тўрт одам келиб, Онани ўраб олди. Бириси у деди, бириси бу деди, биров пачакилади, биров алқади. Биров болани жеркиди, биров “барака” сўради, ниҳоят савдо 220 минг авғонийга пишди. Бола ўзида йўқ, ютоқиб пулларни санашга тушди.
Харидор эшагини миниб кетишга ҳозирлана бошлади. Аёлни мингашиб олишга буйруқ берди. Аёл, пулни санаб чўнтагига солган болани қучоқлаб юз кўзларидан ўпди. Ўкраб йиғлади. Боланинг сочларини, елкаларини силаб ёлвора бошлади:
- Аввало милтиқ ол, сен бугундан ҳаммани нишонидасан, эҳтиёт бўл болам, эҳтиёт бўл, сени пули бор деб пайингга тушадилар, ўлдирадилар... Отанг йўқ эди, бугундан онанг йўқ. Энди ўзингни ўзинг асра.. жон болам.. сени ўлдириб кетмасинлар.. жувонмарг бўлма..
Она, фарзандини қучоқлаб узоқ йиғлади. Тоқати тоқ бўлган харидор аёлни шарт кўтариб эшакка ўтирғизди. Ўзи ирғишлаб мингач, хилла босди, эшак жони борича йўртиб кетди.
Мен, Саланг тоғ тизмалари оралаб Қобул сари йўлга тушдим. Тилимда Ҳазрат Навоийнинг “Оналар оёғи остидадур, Равзайи жаннату жинон боғи. Равза боғи висолин истар эсанг, Бўл онанинг оёғин тупроғи,” деган шоҳ байтлари тинимсиз айланар, такрорлаган сари кўзимга ёш қуюлар, онаизорим бот бот ёдимга тушарди. Бир пайтлар Онасининг пойига бош қўйиб, юрак қони билан ушбу сатрларни битган улуғ алломанинг юрти қай аҳволга тушгани тобора хўрлигимни келтирарди. Қаттиқ тишлаганимдан лабларим қонаб кетди. Йўллар ўнқир чўнқир. Тоғлар баланд. Машина жар ёқасида аранг кетиб борарди. Мен эса, отиб ташласалар ҳам Ҳиротга бораман дея аҳд қилгандим.
❤101😢69👍21😇9✍3❤‍🔥2🔥2🤨2
✍ СИНГЛИМ ЭРИМНИ ЖАЗМАНИ

— Биринчи бор турмуш қуриб оғзим куйган. Эрим билан чиқишолмай, ота уйимга қайтгандим. Қизим бор, ҳозир кап-катта бўлиб қолди. Қайтиб келган пайтларимда дунё кўзига қорнғу кўринарди, мана шундай оғир дамларда кичик синглим далда бўлиб, жонимга оро кирган. Шу-шу орамиздан қил ўтмайдиган дугонадек эдик. Аксига олиб, унинг ҳам турмуши бўлмай, ажрашишга мажбур бўлди. Бу орада менга совчилар кела бошлади. Бир бор оғзи куйган одам қатиқни ҳам пуфлаб ичади дейишганича бор экан. Иккинчи марта турмуш қуриш олдидан узоқ ўйландим. Қарорим қизимнинг тарбиясига ёмон таъсир қилишидан қўрқардим. Умр эса тўхтамай ўтиб бораверар экан. Яқинларимнинг розилиги билан устачилик қиладиган бир инсон билан оила қурдим. Рўзғор оғирликлари менинг бўйнимда эди. Оилам тинч бўлсин, яқинларим ҳеч нарсага зориқмасин деб куну тун тиним билмай ҳаракат қилавериб, эримнинг эгри қадамларини сезмай қолибман. Тақдир ҳазилини қарангки, ўша яхши кўрган, сирдош синглим ўз поччасининг жазмани экан. Уларнинг хиёнатига гувоҳ бўлганимга ҳам бир ойдан ошди. Бўлган воқеалар ҳеч кўз ўнгимдан кетмаяпти, сира ҳазм қила олмаяпман! Эрим-ку майли, етти ёт бегона, аммо ўз жигаримнинг нима сабабдан бундай тубанликка қўл урганига ақлим етмаяпти. Хаёлимда фақат шу савол айланаверади. Агар унинг ўрнида дугонам ёки бегона аёл бўлганида ҳам чидашим, кечиришим мумкин эди... Энди қандай кўзимга қарайди, уни қандай жигарим дейман? Эрим кечирим сўраб олдимга келди, қизим бу гаплардан хабар топмасин деб, хиёнаткор билан бир том остида яшаяпмиз. Ўзимдан ўтганини ўзим билаяпман, бу туришда ё касал бўлиб қоламан, ё ич-этимни еб битираман. Синглим эса тинмай қўнғироқ қилади, аммо унга жавоб беришни истамайман. Энди нима қилишга бошим қотиб қолди, маслаҳат беринг.
😢90❤76😨35🌚19🙈6💘4🤨2😇1
✒️​​Ота ризоси...

Тўйга бир ой қолганда қиз йигит билан учрашиб келди-ю, унга тегмайман деб туриб олди. Бу гапни аввал онасига айтди. Отасига айтишдан қўрқди. Чунки куёв бўлмишнинг отаси падари бузруквори билан жуда қалин дўст эдилар. Тақдир экан, улар бошқа вилоятга кўчиб кетишди. Йиллар ўтиб эса икки дўст ўзаро ришталарни мустаҳкамлаш ниятида фарзандларининг тақдирини боғлашга аҳд қилдилар. Қарангки, учрашувга чиқиб келган қиз менинг бошқалардан қаерим кам, дея йиғлашдан тинмасди. Ҳамма ҳайрон. Кейин сабабини билишса, йигитнинг оёғи оқсоқ экан. Бу гапни эшитгач, ота ҳам довдираб қолди. Лекин тўйни қолдиришни иснод деб билди.

Аёл йиғлаб дардини тўкади. Эркак эса ичига ютади. У йигитнинг айбини яширган дўстидан хафа бўлди. Бироқ, йигит оқсаб юрса-да ақли ҳуши жойида, топармон-тутармон, қалби мусаффо эди.

Ҳам отасининг эзилаётганини кўрган, ҳам опасининг изтиробига дош беролмаган сингил ўртага чиқди:

— Мана мен тегаман ўшанга, — деди. — Оёғи оқсагани ҳеч нарсамас, қалби бутун бўлса бўлди. Отажоним, қаддингизни кўтаринг. Эл-юрт олдида юзингиз шувут бўлишини хоҳламайман!!!

Шу билан тўй ҳам ўтди. Опасининг ўрнига турмушга чиққан сингилнинг ҳозир тўққизта фарзанди, 16 та набираси бор.

Опа эса бой-бадавлат оилага келин бўлди. Аммо тирноққа зор бўлиб, армон билан дунёдан ўтиб кетди.

Ҳар гал шоирнинг:
«Инсон қалби билан асло ўйнашманг,
Инсон қалби билан сен қилма ҳазил.
Инсон қалби – офтоб акс этган чашма,
Гоҳ булутдай енгил, гоҳ тоғлардай зил. Инсон қалби билан ҳазиллашманг, сиз” деб бошланувчи шеърини ўқисам, мана шу воқеа лоп этиб кўз ўнгимдан ўтаверади..!
❤110👏29🔥28👍5💯4
... Кўчада 17ёшли қиз 2ёшли фарзандини кўтариб кетаётса айтишади:
ʺАна у фоҳишада, 15 ёшида фарзанд кўрган!ʺ
Билмайдиларки қиз бечора МАЗЛУМни 15 ёшида зўрлаб, номусига тажовуз қилинганини...
—------------------------------------------------------
... Юзлари чандиқ, кўринишидан одам сесканадиган баҳайбат эркак хақида айтишади:
ʺБу жиноятчи, каззоб, кўриниши айтиб турибди, балки қамалиб хам чиққандурʺ.
Билмайдиларки бу Инсон ЁНҒИНдан бир неча инсонни ҳаётини қутқараман деб, ўз жисмини аямай фидо қилганлигини...
—------------------------------------------------------------
... Қўлидаги телефонга ҳар сонияда қараб, хабар кутаётган қиз хақида айтишади:
ʺЙигитлар билан тинмай мулоқотда бўлади, телефонга қарамасдан юролмайдиʺ
Билмайдиларки, бу қиз ўлим тўшагида ётган ОНАсидан ҳавотирланиб, бетоқат бўлаётганини...
—----------------------------------------------------------
... Кундузи бекатда, автобусда ёки талабалар аудиториясида чарчаб ухлаб қолган йигит хақида дейдилар:
ʺКечаси билан санғиб, айшу ишрат қилиб ухлашга вақти бўлмаган...ʺ
Билмайдиларки, кечаси билан БЕМОР ОТАсини бошида мижжа қоқмай парвариш қилганини......
—------------------------------------------------------------
Гумон, шубҳадан ўзини сақлаган одам гуноҳидан ҳам сақланган бўларкан
❤144🔥37👏35👍24😢11💯6🤨2
✍БИР ДУСТИМНИНГ МАКТУБИ

ЯХШИЛИКНИНГ УМРИ УЗУН-ЯХШИЛИК КИЛИНГ, АЗИЗЛАР!..

Эътибор қилганмисиз, яхшилик қилишнинг сеҳрли бир хусусияти бор. Бундан яхшилик қилган одам ҳам, шунга сазовор бўлган инсон ҳам бирдек ҳузурланади, ҳаловат топади. Яхшиликнинг катта-кичиги бўлмайди, бари бирдек қадрли. Айниқса, муҳтожликда, икки дунё кўзингизга қоронғи бўлиб турган оғир бир дамда қилинган яхшилик неъматини ҳеч нарсага қиёслаб бўлмайди. Яшириб нима қилдик, ҳар қандай нарсани таъмалар тўқнашуви ҳал қилаётган, мол- давлат ҳаммасидан устундек туюлаётган бугунги кунда савоб учун, шунчаки, яхшилик қиладиганларни кўрганимизда ҳатто ҳайратланамиз. Якинда ўзим мана шундай бир ҳолатнинг гувоҳи бўлдим. Республика Кардиология маркази поликлиникасига бир танишимни тиббий кўрикка олиб борган эдим. Кун иссиқ, навбат кутаётганларнинг эса охири кўринмасди. Биз ҳам кута бошладик. Шу пайт яқингинамизда ғала-ғовур бошланди. «Доктор, тез келинглар», деган овозлар эшитилди. Беихтиёр ўша томонга қараб юрдим. Текширувга келган ўрта ёшлардаги бир киши ҳушидан кетган эди. Бир зумда шифокорлар ўраб олишди. Беморни алоҳида палатага олиб киришди. Шифокорлар елиб- югуриб ёрдам кўрсатар, унинг ҳамроҳи — ўрта ёшлардаги аёл (афтидан, турмуш ўртоғи) эса унсиз йиғларди. Уни юпатиш учун «Опа, сиқилманг, яхши бўлиб кетади», — дея олдим, холос. Бирпасда шу ердаги одамлар ўртасида турли гап-сўзлар оралади: «Бечора, шу ернинг ўзида инфаркт бўлиб қолибди...», «Эсиз, навбатини куттирмай ўтказиб юборсак бўларкан...», «Узоқдан келган, шекилли...» Ҳамшира кўринди. Бараварига аҳволини сўрадик. Ҳамшира қиз «ҳа, аҳволи яхши, хотини қараяпти», деб гапни қисқа қилди-ю ўтиб кетди. Сал ўтиб ичкаридан беморнинг турмуш ўртоғи чиқди. Қизарган кўзларини қайта-қайта дастрўмоли билан артарди. — Опа, — деди унинг изидан чиққан шифокор, — Эрингизни тезда шифохонага ётқизмасак бўлмайди, касали жиддий. Кассага бориб харажатларини тўланг, жой тайёрлашларини айтаман. Аёл бироз довдираб, сўнг йиғламсиради: — Биз ётишларини билмаганимиз учун пул олиб келмагандик. Ҳозир қўлимиз калтароқ… Шифокор хўрсиниб ичкарига йўналди. Шу пайт бир аёл уни эшик олдида тўхтатиб нималарнидир сўради. Сўнг шифокор ортига қайтиб келди. — Опа, сиқилманг. Мана бу аёл барча харажатни мен тўлайман, деяптилар. Ҳозир хўжайини пул олиб келаркан. Тез тўлаб, ётқизинглар. Тўғриси, шу ердаги ҳаммамиз шифокорга ва бояги аёлга жуда ҳайрон бўлиб қарадик. Аёл ҳам довдираб, бир шифокорга, бир ёрдам бермоқчи бўлган аёлга тикиларди. — Ахир, бу кишини танимайман-ку! Қандай қилиб пул оламан, — деди бироз ўзига келиб. — Опа, йўқ деманг, — унинг елкасидан қучди аёл. — Кеч бўлмасин, тағин. Ана, хўжайиним ҳам келди. Аёл бориб бир пакет пулни олиб, йиғлаётган аёлнинг қўлига тутқазди: — Опа, бугун жума, фақат дуо қилиб қўйсангиз етади. Юринг, касса бу ёқда. Улар биргалашиб кассага кетаркан, навбат кутаётганларнинг ҳаммаси бўлиб ўтган воқеалардан карахт эдик. Икки кун ўтиб, яна ўша шифохонага бордим. Ўша аёлни учратдим. Исми Муқаддасхон экан. Мени кўриб яна кўзлари ёшланди: — Дунёда яхши одамлар борлигига шукр. Ўша аёлни умуман танимайман, аммо у бизга танимай-билмай туриб ҳам яхшилик қилди. Унинг ҳатто кимлигини ҳам билмайман, фақат исми Дилдорахон экани эсимда қолди. «Хўжайинингиз бошингизда доим соғ бўлсин», деб қўлимга икки миллион пулни тутқазди-ю кетди. Тузукроқ раҳмат ҳам айта олмадим. Вилоятдан келган эдик. Ёнимизда пулимиз ҳам йўқ, қариндошлар уч-тўрт сўм йиққунча вақт ўтиб кетарди. Илоҳим, бола-чақасининг роҳатини кўрсин. Оғир пайтимизда қилган ёрдамининг ажр-савобини албатта кўрсин. Муқаддас опа билан хайрлашар эканман, негадир ич-ичимдан хурсанд эдим. Фақат бир нарсани ўйлардим: юртимизда шундай инсонлар борлиги учун ҳам Яратган Ўзбекистонни ёмон кўзлардан, балолардан асраб келаётган бўлса, ажаб эмас...
❤163🔥32👏12👍6✍2😍1
#Ҳаётий ҳикоя

​​"ЎЗИМГА АЧИНДИМ..."

Кўп қаватли уйда тураман. Мавземизга кираверишда, “Шифокорлар шахарчаси”нинг кичик бозорчаси бор. Ўзи кичик бозор бўлса-да, бирламчи эҳтиёж маҳсулотларининг бари мавжуд. Шу бозорча кираверишида 2 аёл “Пишган жўхори” сотади. “Олтин тепа” тарафдан ҳар куни 2 қоп маккажўхори олиб келиб, тирикчилик қилишади. Офтобдан қорайган, меҳнатдан дағаллашган, оғир-оғир қопларни кўтаравериб эркаклашган мунис аёллар. Уларнинг бири, ўзимизнинг жайдари, иккинчиси голланд навили жўхори сотади. Икковининг ҳам ўзига яраша мижозлари бор. Кунига 60-70 минг топмаса ҳам, ҳарна қора қозонни қайнатишга кўмак деб  қўйишади...

Фарзандларим маккажўхорини яхши кўришади, кунда бўлмаса ҳам 3-4 кунда бир, уйга албатта маккажўхори олиб кираман. Охирги 10 кунлар чамаси, аёлларнинг бирлари кўринмай қолдилар. Бу орада, жайдари маккажўхори сотувчи аёлдан нафақат мен, балки бошқа харидорлар ҳам олди. Аёлнинг даромади ҳам аввалги кунларга нисбатан ошгани табиий. Бугун, эски сотувчи аёл яна савдога чиқибдилар, бир четда, тирикчилик дардида, ҳорғин ўтириб савдо қиляптилар. Саломлашиб, кўришиб, опа бормисиз, фарзандларим “голланд жўхориларингиз”ни соғинди, нега кўринмай қолдингиз деб сўрадим, кулиб.

Улар ҳам кулиб, эҳ ука, мени жўхорим “голланд” навли, юмшоқроқ, сал қиммат бўлса-да тез сотилади. Шеригимники жайдари, ширин бўлса ҳам сал қаттиқроқ, шунга сотилиши камроқ. Даладан қатнаймиз, қорақозон, тирикчилик... Ҳаммамизнинг дардимиз бир... Бизни уйда иккита сигир бор, сутини сотаман, жўхорини ён фермадан олиб, пишириб сотаман, болалар ейман дейди, хуллас амаллаб яшаяпмиз.

Шеригимнинг тирикчилиги эса фақат  шу  жайдари жўхоридан,  у  тўй бошлаб қўйган, мен-ку
10 кун сутимни сотсам куним ўтади, унга бошқа ёрдам бера олмасам, ҳеч бўлмаса шу ёрдам бўлсин, мен йўғимда кўпроқ жўхори сотиб, кўпроқ пул топсин деб чиқмадим, унга эса мазам бўлмади, деб қўя қолдим...

Ҳалолликка қурилган савдо ва иймон тўла қалбни шу аёлда кўрдим ва ўзимни сарҳисоб қилиб, ўзимга-ўзим ачиндим…
❤130🔥37👍10😍8✍3🙈1
​​Сут она.

(Бўлган воқеа)

Мен илк фарзандим ўғлимни қийналиб дунёга келтирдим. Уни жонлантириш бўлимига ётқиздилар. Хонада саккиз аёл ётар эдик. Ҳамширалар чақалоқларни бағир-буғур қилиб хонага олиб кириб оналарига беришганда, ҳавасим келар эди. Битта мен бағримга босолмас эдим. Йўлакда бир рус қиз ётар эди. Хоналарда жой бўлмагани учун уни йўлакка жойлаштиришган экан. Боламни кўргани хонадан чиқганимда у қизни кўп кузатар эдим. Ҳеч вақоси йўқ, на ейдиган, на ичадиган бир хароба аҳволда кўрар эдим. Кўпинча ўзимдан ортганини ўша қизга олиб чиқиб илинар эдим. Бир куни чақалоқларни ўз оналарига бериб, чиқиб кетишди. Юрагим сиқилиб ташқарига чиқдим. Чақалоқлар хонасидан бир боланинг бақириб, чириллаб йиғлаётган овози эшитилди. У овозни доим эшитардиму лекин нимагадир ўша куни унинг овози алоҳида эътиборимни тортди. Хонага мўраладим. Ҳеч ким йўқ. Секин кирдим. Бола жим бўлиб қолди. Ёнига бордим. Оқ-сариқдан келган тўлагина бола эди. Қўлимга олдиму бағримга босдим. У овуниб қолди. Секин жойига ётқизиб чиқиб кетдим. Хонада орқамни ўгириб ётиб, юм-юм йиғлардим. Бир куни ҳамшира кириб, бир бола борлигини, аммо ҳеч кимга айтмаслик шарти билан сут беришим мумкинлигини айтиб қолди. Кимни боласи эканлигига қизиққанимда эса, ўша йўлакда ётадиган рус қизнинг боласи эканлигини билдим. Олдига чиқиб вазиятни тушунтирдим. У пинагини бузмади. Бемалол қарашим мумкинлигини айтиб, саволларимга жавоб берди. Бир ўзбек эркак билан зино қилган ва бўйида бўлиб қолгани, ота боласидан воз кечгани, қизнинг онаси эса, туғиб ташлаб келишини айтгани, бола билан уйга киргизмаслигини, сут бермаслигини, сут берса меҳри тушиб қолишини айтиб, тушунтириб берди. Шундан келиб чиқиб, қиз ҳам боласини бирор бир марта қўлига олмаган экан. Оиламдан изн олиб, болани болалар уйига кетгунига қадар сут беришга қарор қилдим. Тўйиб бағримда ухлаб қолар, хонага киришим билан жим бўлиб қолар эди. Кўтариб чиқиб онасига неча бор кўрсатдим. Балким олиб кетар деган умидда. Йўқ, парво ҳам қилмади. Кўп вақт ўтмасдан болани олиб кетишганини билдим. Ўзимни ўғлим тузалиб, шифохонадан чиқиб кетдик. Лекин ўша болада ҳаёлим қолган эди. Уни суриштириб, кўп қидирдим. Кўп жойларга бордим. Афсус топа олмадим.
Иккинчимни дунёга келтирдим. Уч ёшга тўлганида касал бўлиб қолди. М. Горькийдаги 14- касалхонага ётдик. У ерда бир аёл билан танишдим. Етимхонадаги касал чақалоқларни даволатишга ётишган экан. Исми Маҳфуза эди! У аёл билан кўп гаплашдим. Ўша болани сўрадим. Танишини, роса ақлли бола бўлганини ва қаерда эканлигини айтди. Қизим тузалиб, уйга келганимиздан сўнг, ўша аёл айтган жойга бордим. Юнус - Обод, Спорт дўконини орқасида жойлашган етимхона. Мудира аёлга учрашдим. Жуда очиқ юзли, муомаласи чиройли аёл эди. Ўша болани сўрадим. Исми Темур, 4-октябрда туғилган. Айтишим билан таниди. У аёл ҳам болани ақлли, одобли бўлганини айтди. Хурсанд бўлдим. Аммо...бир кун олдин болани бир эркак олиб кетганини, асраб олганини айтди. Ўша етимхонага ёрдам бериб юрадиган бир инсон экан. Темур исмини Абдуллоҳ деб ўзгартиришибди. Мудира хоҳласам манзилни беришини айтди. Журъат қила олмадим. Раҳмат айтиб, чиқиб кетдим. Ҳозир у 20 ёшга кирди. Унга оқ сут берган онаси бўламан!!! Исломга хизмат қиладиган ўғил бўлсин!
Уни кўришни хоҳлайман.
Аммо қаерда эканини билмайман!


Зулфия Махмуд.
❤154😢66🕊21👍11✍2👏2🤨2😇1
✒️​​Мактабимизда буфет бўлар эди. Ўша тарафдан ажойиб хидлар келардида ўзиям...

Чўнтагимизда беш-ўн тийин пулимиз бўлса, катта танаффус бўлди дегунча ўша ёққа югурардик.
Кўржик, язик, икрали нон 5-тийин эди. Майизли булочка 10-тийин.
Трубочка 15-тийин.
Иссиқ овқат учун 20-тийин керак бўларди. Бунча пул менда камдан-кам бўлар эди. Шунинг учун кўпинча, кўржик ёки усти шакарли, тил шаклидаги язик олар эдим.

Буфетимизда иккита аёл галма-гал ишлар эдилар. Бири, қўполлиги учун ҳамма ёмон кўрадиган Шарофат опа (исм ўзгартирилди), иккинчиси жуда мулойим, болаларга мехрибон, кичкинагина фариштасифат, татар аёли - Хадия опа эди. Бу аёл бизнинг қўшнимиз Карим аканинг аёли эди. Икковларини хам Аллох раҳматига олган бўлсин.

Патнисда тахланган язиклар хар хил бўлар эди. Орасида қийшиқ ёки чети куйганлари хам бўлар эди. Шарофат опадан оладиган бўлсам, негадир, язикларнинг орасидан энг ёмонини танлаб олиб берар эди. Индолмасдим...

Хадия опа эса, навбатда болалар кўп бўлишига қарамасдан, эринмай, язикларнинг орасидан энг яхшисини танлаб, жилмайиб берар эдилар. Хаммага хам шундай қилар эдилар.

Бир куни онамга шуни айтдим.
- Хадияпа жа яхши хотин-а, ойи?
- Ха яхши аёл. Нега унақа деяпсан?
- Нарса олсам доим энг яхшисини танлаб оберадилар. Шарофатапа бўса энг ёмонини танлаб берадилар.
Онам бир пас ўйлаб туриб шундай дедилар:
- Бир кунда патнисдаги ўша язикларнинг хаммаси сотиб бўлинадими?
- Ха, тўртинчи соатдан кейин борсам биттаям қолмаган бўлади.
- Қара, Шарофатапа ҳар бир болага патнисдаги язикларнинг энг ёмонидан бошлаб сотиб тугатади. Хадя опа хар бир болага энг яхшисидан бериб тугатади. Ўша қийшиқ язик хам қоб кетмайди. Тўғрими? Иккови хам бор язикларнинг ҳаммасини сотишади. Лекин, биттаси ёмон хотин деб танилади. Хамма уни ёмон кўради. Иккинчиси эса, "яхши хотин" бўлиб танилади. Хамма уни яхши кўради. Энди ўзинг хулоса қил, болам....

Онам рахматлининг мана шу гаплари менга зўр дарс бўлган. Биров билан олди-берди қилаётганимда доим шу қоидани эслайман. Дўконимда иккита бир хил махсулотнинг энг яхшисини кўрсатишга харакат қиламан. Иккинчиси ҳам қоб кетмайди. Бир одамга иккита нарсадан яхшироғини берган бўламан. Иккинчисига эса, қўлимдаги борини берган бўламан.

Айниқса, пул олди-бердисида шундай қилсангиз, хаммага ёқади. Дейлик, 200-минг сўм бировга беришингиз керак. Сизда хар хил миқдордаги қоғоз пуллар бор. 500-сўмликдан то 50-минг сўмликкача. Мижоз кўриб турибди. Сиз унга пулларингизнинг орасидан энг йиригини, уларниям орасидан холати энг янги бўлганини беришга одат қилинг. Рўпарангиздаги инсонда бу ишингиз билан жуда яхши таассурот қолдирасиз. Эски пулларнинг хам жойи чиқади, албатта. Ишлатилмай қолиб кетмайди.

Шу қоидага бир амал қилиб кўринг-а!
❤119🔥25👍21👏9😇3
#JAXOLATNING СÔНГИ ҚУРБОНИ
МУАЛЛИФ НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА
186-қисм
Салтанат опа жуда кōп ōйлади. Охири бир қарорга келолмай Истиҳора номозини ōқиди
- Ё Аллоҳим қизим учун энг ҳайрлисини насиб этгин. Сабрига яраша мукофотини бергин! - деб дуо қилди. Алламаҳал бōлганда уҳлаб қолибди. Тушида эса айнан судкуни кōрган йигити Мухиддин Дилёрани қōлидан тутиб кетаётганини Дилёра эса бахтдан сармаст эканлигини кōрди.
Туши тасирида кеч ётган бōлсада тетик уйğонди. Бомдодда ҳам қизини тинмай дуо қилди.
- Аллоҳим иш қилиб адашмай....
🌹🌹🌹
Мухиддин Гулизар телифон қилиб Салтанат опа у билан гаплашмоқчи эканини эшитиб шошиб қолди. Белгиланган вақтгача буюртмаларни тезроқ тугатишга харакат қилди...
Айтилган жойга келганда аллақачон Салтанат опа келиб бōлган экан. Кутириб қōйганидан хижолат бōлди
- Ассалому алайкум - деди Салтанат опанинг рōпарасига келиб
- Ваалайкум ассалом болам, яхшимисиз?
-Раҳмат яхши, узур кутдириб қōйдим.
Салтанат опа Мухиддинни кузатди. Бип бинойидек йигит. Дилёрадан йитти ёш катта экан. Гап сōзлари манили, ōзини жуда босиб олган.
❤191🔥91👏19👍16✍14
#JAXOLATNING СÔНГИ ҚУРБОНИ
МУАЛЛИФ НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА
187-қисм.
Салтанат опа Мухиддин билан бироз иши уйи ҳақида гаплашиб мақсадга ōтди
- Мен сизга қизимни беришга дейлик розиман. Лекин айтингчи кун келиб мен ҳам қизим ҳам бундан афсусланмаймизми?
- Хола мен... шу кунгача кōп адашдим. Ёшлигимнинг энг гуллаган даврини осон пул топаман деб чув тушиб қамоқда ōтказиб юбордим. Ота онам доğимда куйиб ōлиб кетди, ёлğиз фарзанд бōлиб хатто сōнги йōлга кузатолмадим....
Мухиддиннинг овози титради
- Қани энди вақтни ортга қайтаролсам... Аммо иложи йōқ. Лекин ōтган хаётимдан бугуним учун етарлича хулоса чиқарганман. Дилёрани бахтли қилишга қōлимдан келгунча харакат қиламан.
Салтанат опа ичида ҳурсанд бōлди, ҳар қалай хавойи гапларни гапирадиган каландимоğ эмас экан.
- Шу ерда яшашга уйингиз ҳеч бōлмаса ижара домингиз борми? Чунки Дилёра у қишлоққа...қайтолмайди. Қолаверса мен ҳам...қизим яна ōша қишлоққа боришини оğриқларини қайта яшашини истамасдим.
- Албатта қишлоққа олиб бормайман Дилёрани. У ердаги уйимни сотдим. Бу ердан уч хонали дом сотиб олдим. Тайёр жихозлари мебиллари бор.
- Унда бирор яқинингиз бōлса эрта индин бизникига келинглар....
- Раҳмат хола... Иншааллоҳ сира пушаймон бōлмайсиз!!!
👏143❤137🔥66👍20😇17✍7🕊6🤨3😍2
#JAXOLATNING СÔНГИ ҚУРБОНИ
МУАЛЛИФ НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА
188-қисм.
Тез орада тōй бошланиб кетди. Мухиддиндан деярли қариндошлари воз кечиб кетган экан. Фақат битта аммаси ва холаси келди.
Мухиддин ҳам Дилёра ҳам ихчам тōй хохлашди. Шу домдаги қōшнилар Салтанат опанинг ҳам она томон қариндошлари Мухиддиннинг шогиртлари ва Тоҳировлар оиласи билан шинамгина кафеда бōлиб ōтди. Никох кечаси Мухиддин тинмай хаяжонланди. Озгина ōзини босиш учун таҳорат олиб хуфтон ōқиб олди.
Келинчак ōтирган хонага кирар олди аммаси тōхтатиб баğрига босди
- Акамга ōхшаган бōй бастинга амманг қурбон бōлсин...акагинам, янгам шу кунларни кōришса эди. Илойим улат кōрмаган роҳатлар ҳам сенга насиб қилсин болам. Кōп фарзандларинг бōлсин, келин билан қōша қаригин...
- Раҳмат амма...яхшиям келдингиз.
Мухиддин хонага кирди. Хона тōридаги чимилдиқдан аста Дилёра чиқиб келди.
- Ассалому алайкум! - дейиш баробарида эгилиб эгилиб салом солди.
- Раҳмат... Кōп яшанг, бахтли бōлайлик
Мухиддин Дилёранинг юзини очиб пешонасидан ōпди
- Фарзандларимиз кōп бōлсин....
- Чой ичасизми? - деди Дилёра бироз ōзини ортга олиб. Мухиддин Дилёрани қайта қучиб олди
-Чой ҳозирча дамини олсин мени бошқа ишим бор.
Дилёра гапирмасидан Мухиддин унинг лабларига лаб босди. Қизнинг ҳар бир тегинишидан енгил титраши уялиб қарашлари Мухиддинни баттар жумбушга келтирарди.
Мухиддин Дилёрани кōтариб олиб чироқни ōчирди
- Вой ōчирманг...аммангиз шу ердалар. Нима деб ōйлайди?! - деди эрини елкасига беозор муштлаб Дилёра
Мухиддин кулди
- Жияним севгилисини висолига етишга шошяпти дейдилар!
Дилёра юзини ёпиб олди
-Уяциииз...
❤297🙈114🔥82🤗31✍15😍10⚡9👍9❤‍🔥6😇3👏2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ХАЙРЛИ ТОНГ!

⛅️ Ассалому алайкум! Сешанба тонги муборак бўлсин

Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият тарк этмасин!

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин 🤲👇

❗️Яқинларга Ҳам Улашинг
❤12👏3
Yonimda
Ziyoda
Тушундингиза?😉☺️
❤12🔥5
Сизни ҳаётга боғлаб турувчи неъматларингиз бисёр азизим, ўшалар учун ҳам яшашда давом этинг!
Хайрли тонг!
👏23❤21
#ИЗТИРОБ
МУАЛЛИФ:
#Назли
69
Кеч бўлгани сабаб Жамила ая бугундан қудасига айланган қўшниларини кузатди. Уйига киргач кўзларига ёш олди. Тўғри Софиянинг хонасига борди. София берилган гулларга, қўлидаги узукка қараб хаёл суриб ўтирарди.
— Қизим, хурсандмисан? Жамила ая Софиянинг ёнидан жой олди. — Сени узатсам менга ким қарайди, деб хавотирга тушардим. Энди хавотир олмайман. Қаршимиздаги уйга келин бўласан, сени ҳар куни кўраман. Қизим келмаяпти деб соғиниб қолмайман.
— Бувижон... Бувисини бағрига босиб йиғлаб юборди. Онам ўрнида она бўлдингиз сизни ҳеч ташлаб кетгим йўқ...
— Қизим, узоққа кетмайсан-у, яқинимдасан. Худо хоҳласа Саидни ҳам уйлантирсак менга яна шерик келади. Софиянинг узун сочларидан силади.

🍃🍃🍃

— Матлуба опа, ҳаммаси зўр бўлди-ю, шу опаларимнинг келмагани ёмон бўлди-да. Зулфиқорнинг энг кичик аммаси Шамсия Матлубанинг қўлидаги тоғораларни ошхонага қўйди.
— Келсалар яхши эди. Ҳаммани чақирдим. Ўзингиз ҳам айтдингиз, нега келмадилар экан?
— Акам билан келинойим санаторияда экан. Қолганлар нега келмаганини билмадим. Шаҳло чой дамлаб олиб кирди. Дарвоза эшиги қаттиқ тақиллаб уч опа-сингил кириб келди.
— Ана ўзлариям келдилар. Иккиси ўрнидан туриб кутиб олмоқчи эдилар опаларининг гаплари сабаб жойларига ўтириб қолдилар.
— Жиянимга шу етимчадан бошқаси йўқмиди? Ўзи ўшанда билгандим шу етимни келин қилишни режа қилганингни!
— Опа нима деяпсиз?
— Сенам шуни ёнини оляпсанми, Шамсия?
— Зулфиқорнинг ўзи яхши кўриб қолган.
— Бошини айнитганда, у суюқ. Бизнеси бор бола кимга ҳам ёқмасди. Ўзи қўрқиб тургандим, Маржона қизингни жиянимга тиқиштирасанми деб.

— Нима гап? Уйда бўлаётган тўполон ҳовлигача эшитилиб турарди. Зулфиқор ҳовлиқиб хонага кириб келди. — Амма, хола нима бўляпти?
— Сен қайси ақлинг билан ўша етимчага уйланмоқчисан? Онасиз катта бўлган, қандайлигини билмай уйланаверасанми? Катта аммаси Зулфиқорга босиқлик билан гапирди.
— Ким етимча? Зулфиқор кимлигини билиб турса-да, аммасига савол назари билан қаради.
— Ана Софиями шу. Сени топаётган пулингга учяпти. Ўзинг пул топасан, машинанг бор. У етимча сенга шу сабаб тегмоқчи. Бўлмаса қаёққа, тегарди. Ҳозирги қизлар фақат пулга учади.
— Амма! Мен кимман? Менам етимча эмасманми? Зулфиқор аммасига ўткир нигоҳларини қаратди. — Мана мениям онам йўқ, отам йўқ. Менам етимчаман.
— Сен етимча эмассан! Сен.. сен..  аммаси довдираб қолди.
— Амма, бу менинг ҳаётим, Софиянинг онаси борми, йўқми менга умуман қизиқмас. Софияга мен уйланаман сизлар эмас! Шундай экан менинг ҳаётимга аралашманг. Ҳаммангизнинг ўз ҳаётингиз бор, ҳаммангизнинг фарзандларингиз бор, ана шуларнинг тақдирини ҳал қилинглар. Мен тақдиримни ўзим ҳал қиламан. Меҳмон бўлиб ўтирсангиз, бугунгги қувончли кун билан табриклагани келган бўлсангиз марҳамат хоҳлаганингизча қолинг. Агар менинг ҳаётимни ёки Софиянинг онасизлигини муҳокма қилмоқчи бўлсангиз уйингизга бориб оёқ-қўлингизни чўзиб дам олганингиз яхши!
🔥193👍141❤119🤨15🕊9👏7😍3🌚3
#ИЗТИРОБ
МУАЛЛИФ:
#Назли
70
— Ака, аммаларимга қаттиқ гапирдингиз, шекилли. Барча гапни эшитиб турган Севара акаси уйдан чиқишига гапирди.
— Севара, билиб қўй София атайлабдан онасиз катта бўлдими? Ёки Софиянинг қинғир-қийшиқ ҳаракатларини кўрдингми? Ҳозир мен буларни эшитиб туриб ҳам индамасам эртага аммаларим сени, Шаҳлони ёки Маржонаниям шундай дейиши мумкин! Вақтида ҳамма ўз ўрнини билгани яхши. Ҳамма ўз ҳаётининг ташвишини қилсин. Энди бориб дам ол. Зулфиқор хонасига кириб кетди.

— Бу бола бизни ҳайдадими? Уч опа-сингил бир-бирига қаради. Шу битта етимчани деб бизни ҳайдадими?
— Опа ўзингиз ҳам тўғри қилмадингиз. Зулфиқорнинг айтганлари тўғри. Ундан кўра бахт тиланглар унга.
— Сенам мана шулар томон бўлиб олдинг. Шамсияга ёв қараш қилиб чиқиб кетишди.

— Опа бизга нима уйланса уйланавермайдими?
— Марҳабойимни бир-икки айтгандим уйлан деб қайнона-қайнота йўқ маза қилиб яшайди деб ўйлагандим. Энди бу аҳвол. Катта опасининг гапидан икки сингил ҳайрон қолдилар.
— Сиз ҳали Марҳабони Зулфиқорга бермоқчи эдингизми?
— Ҳада, уй-жойи тайёр, топармон-тутармон бўлса Зулфиқор  ким куёв қилишни истамайди. Сохта йиғи қилди. — Бўлар иш бўлибди энди. Ҳали янги келиннинг қўлидан чой ичгани кўп келамиз. Сенлар ҳам Шамсияга ўхшаб Матлуба томонга ўтиб кетмайсанларми?
— Йўге опажон биз сиз билан. Иккиси биргаликда опасининг икки қўлидан ушладилар.


Тун узун... кун қисқа қиш кунлари шундай ўтиб борарди.
— Жамила ая, тўй кунини аниқ қилдик. Матлуба чойдан ичаркан Жамила ая ва ёнидаги қариндошларига кулиб қаради. — Тўйни 17-апрелда ўтказамиз. Қаршимасмисизлар?
— Йўқ, бизгаям маъқул. 
— Ҳа кейин аяжон ҳеч қандай мебеллар керакмас, Зулфиқор қатъий тайинлаб айтди. Ҳаммасини ўзим оламан деди. София ўзига керакли нарсаларни олсин деди, бошқа ҳеч ниманинг кераги йўқ деб тайинлади. Ҳеч қанақа олди-берди сарпо-суруғнинг кераги йўқ. Ортиқча ҳеч нима қилмаймиз.
— Менгаям маъқул ортиқчасининг кераги йўқ. Оддийгина бўлгани яхши.

— Кимсиз? Нега ортимдан кузатиб келяпсиз? София қаршисига туриб олган йигитга қаради.
— Нимага мен юборган совчиларга рози бўлмадингиз?
София атрофга хавотирли қарарди. Зулфиқор ёнингга бораман, бекатда кутиб тур деганди, бекатга уч-тўрт қадам қолганда йигит пайдо бўлди-ю, Софиянинг йўлига туриб олди. — Мен унаштирилдим, бошқа безовта қилманг.
— Ўша Зулфиқоргами? У бир қизни севарди-ю, билмасмидингиз, ҳатто унаштирилганди ҳам.
— Нима қилибди унаштирилган бўлса. У унаштирув бузилган. Ўтмиш ўтмишлигича қолгани яхши эслашнинг эса фойдаси йўқ. Энди йўлимдан қочинг, бўлмаса ёмон бўлади. Қаршисида келаётган машинани таниб Софиянинг хавотири баттар кучайди...
❤212✍68👍50🔥46😨23🙈6🤨5😇5🕊4👏2
#ИЗТИРОБ
МУАЛЛИФ:
#Назли
71
Машинадан тушган инсонни кўриб хавотири бироз ариди. Зулфиқорнинг машинасини Саид ҳайдаб келганди.
— Ҳее, кимсан? Саид йигитнинг ёнига келди.
— Севганиман, бор йўлингдан қолма, бизнинг ишимизга аралашма.
— Ҳозир менга қараб турган юзингни, тескари қилиб қўяман. Ўйлаб гапир гапираётганларингни қулоқларинг эшитяптими? Саид йигитнинг ёқасини тўғрилаган бўлиб қаттиқ ушлади. — Бу қиз опам бўлади. Атрофида юрганингни яна  бир марта кўрсам тескари юрадиган қилиб қўяман. Тиззаси билан қорнига тепди. София эса ҳаласкор укасининг ҳаракатларини мириқиб кузатиб турарди.
— Юринг, сизни уйга ташлаб қўяман. Зулфиқор акам айтди. Ўзининг муҳим мажлиси чиқиб қолди. Саид опасини ушлаганча машина томон юрди.
— Саид, ҳозирги ҳолатни Зулфиқор аканг билмасин. София аранг гапирди.
— Билмайди. Лекин энди тўйингиз ўтгунча мен ёки Зулфиқор акам олиб кетади. Ўқишингиздан чиқмай туринг.
— Хўп.
Саид ўзидан кичик бўлса-да баъзида унинг гап-сўзларидан қўрқув ҳис қилади. Ўзи учун баъзида унинг гапидан ҳам чиқмайди. Қаттиқ яхши кўргани сабабми укасини қаттиқ ҳурмат қилади.
— Саид, мени бозорда қолдир, керакли нарсалар олишим керак.
— Якшанба куни бирга тушамиз. Ҳозир уйга ташлайман. Бўладими, опа? Иккимиз айланайлик якшанба куни, сизга ўзим кўп нарсалар олиб бераман. Опасига хўжайин каби муносабат қилаётгандек туйилгани сабаб кичик қизларга гапирганидек охирида ҳазиллашиб қўйди.
— Хўп, укажоним сен нима десанг шу! София ҳам кулганча ортиқча гап гапирмади.
— Кечга нима овқат қилай? Уйи ёнида тушиб қоларкан укасига қаради.
— Опа овқат танламайман биласиз, хоҳлаган овқатингизни қилаверинг.
— Бўпти яхши ишлаб кел.

🍃🍃🍃

  — Қизим, боришимиз шартми? Сени ўзингни олиб борай.
— Ойижон, виждон азобида юришингизни хоҳламайман. Саид акам билан София опамни уйга чақирайлик бўлмаса.
— Шундай қилайлик, қизим. У уйга боришга юрагим чидамайди. Дилдора эски хотираларни ёдга олиб кўзлари намланди.
— Эртага чақирамиз, мен айтаман опам билан акамга. Сизни билиб юрибман, виждон азоби қийнаяпти, ойижон. Опам билан акам келса гаплашиб оласизлар.
— Хўп, қизим. Мен эртагалик учун тайёргарлик кўраман унда. Сен айтиб қўявер. Дилдора қизини қучди-ю хонадан чиқиб кетди.
— Менинг қай аҳволда юрганимни сезяпти... мен эса она бўлиб қизимни нима англаётганини тушунмайман...
❤186🔥88👍48🤨23🌚9🕊2🙈2
💥МУСОФИР ҲАҚҚИ

Гр: 🔥Ҳикоя ва қиссалар🔥

     Уйимизга меҳмон келди.
     Ўтирган жойида омонатгина, хижолат билан ош-нонга қўл узатаётган кампирнинг Тошкондаги яқинлари, қишлоққа кетиб қолгани учун эрталабгача қолди. Кетар чоғи эса дуо қилди:
- Мусофир хаққига рози бўл!
     Энсам қотди. Хамма меҳмонлар астойдил, камида ўн дақиқа дуо қилсаю, буниси туртта сўз билан якунласа. Одамлар дуо қилишга ҳам эринчоқ бўлиб кетишяпти...
     Шу воқеадан сўнг, ҳеч қанча ўтмай бир қишлоққа иш билан боришимга тўғри келиб қолди. Аксига олиб автобус,машина кам қатнайдиган бу жойларда кечгача юмушимни аранг битирдим. 
     Ғира-шира қоронғуда, йўл ёқасида турибману юрагимда мингта хадик. "Йуловчи аёллар бўлсаку" дея пичирлаб, шубхалирок машина тўхтаса панага ўтаман. Буткул бегона жой булмасада ҳар қалай бу томонларда қариндош -уруғим йўқ.
     Шу пайт қишлоқ томондан бир эмас, иккта машина келиб тўхтади. Бирин-кетин эшиклар очилиб, хайдовчилар ва бугун шу ерда иш юзасидан танишган опалар тушиб мендан ўпкаланишди:
-Нимага индамай кетиб қолдингиз меҳмон?
-Шунча ердан келиб-а?
- Ўзимиз олиб бориб қўямиз, қани ўтиринг!
   Биринчиси манзиратини тугатмай иккинчиси хам сутранг Нексиянинг олд эшигини очди:
-Синглим бизнинг мошинага ўтира қолинг. Ўғлим билан ғир этиб ташлаб келамиз.
   Хурсанд булиб, иккинчи машинадагиларга узр-у-раҳматимни айтиб, биринчи турган машинада ота ховлимга етиб олдим.
   Ўттиз километр масофа учун узатган пулимни кўрган хайдовчи ва аёли ранжиб бош чайқашди:
- Мусофирнинг ҳаққи синглим, уят бўлади...
   Шундагина уйимизга келган ўша кампирнинг сўзлари ёдимга тушиб, энг яхши дуо билан уларни кузатиб қолдим...

Муаззам Иброҳимов

Дўстларга хам улашинг 👇👇
❤135🔥62🕊15👍8👏4