#ИЗТИРОБ
МУАЛЛИФ: #Назли
65
— Зафар ака, бу таклифни қабул қилмайман. У уйга боришга виждоним йўл қўймайди. Сиз яхши инсонсиз, ўзингизга ўхшаган оқкўнгил аёл учрайди. Мен бу таклифни қабул қилолмайман. Пуллар учун раҳмат. Дилдора яна бироз ўтирса йиғлаб юборишини билиб сумкасини олди-да, чиқиб кетди.
— Маҳлиё учун эди фақат! Зафар ҳам Дилдоранинг ортидан чиқди-да, машинасини уйи томон ҳайдади.
🍃🍃🍃
Кечги вақт Зулфиқор ишдан келгач Матлуба бўлган гапларни айтди. — Эртага учрашувга чиқасан. Туман марказидаги боғда.
— Раҳмат, хола. Зулфиқор хурсанд бўлганча хонасига кириб кетди.
Жамила ая София дастурхонни йиғиб кетгач Матлуба келганини айтди.
— Зулфиқоргами? Зафар бироз ўйланиб қолди.
— Ҳа, Зулфиқорга нима қилибди? Яхши бола, уйим жойим дейдиган мана ўз иши бор, шунча йил кўзимиз олдида катта бўлди, қандай йигитлигини биласан.
— Онангнинг гаплари тўғри, Зулфиқор яхши бола. Эртага учрашиб кўрсинлар, София рози бўлса узатамиз.
— Хўп, дада. Тўғри Зулфиқор яхши бола, София нима дейди.
— Эртага кўришса ҳал бўлади ҳаммаси. Жамила ая Софиянинг ортидан ошхонага кирди.
— Қизим сенга айтганмидим, Зулфиқорга йўқ демайдилар деб. Эртага тайёргарлик кўр. Яна бола айниб кецин деб юзингга алламбалолар суриб чиқма, Зулфиқор билади сени қандайлигингни.
— Хўп, бувижон. София ўша учрашувни эслаб кулиб қўйди. Лекин эртанги кунни ўйласа қандайдир ҳаяжон босарди.
Эрта тонгдан уйғониб олган Зулфиқор машинасини ювди, уст бошига кийим танлади. Учрашув белгиланган соатни интозорлик билан кутарди.
— Хола, мен кетдим.
— Яхши бориб кел, ўғлим. Софияни рози қилиб кел -деганча кузатди.

❤226😍53👍43🔥26😇22🕊10🤨2
✒️Фириб.
Иссиқ сув учун, совуқ сув учун, чироқ учун, газ, телефон, чиқинди... Нафақаси тўла-тўлалардан ортмаётган Хуршида момонинг боши қотди. Ахир уйни таъмирлаш ҳам керак. Бунинг устига иситиш қувурлари янгиланмаса, эрта-индин занг босиб кетган темир қувурларнинг бирон жойи ёрилиб, ҳов бир галгидай ҳаммаёқни қайноқ сувга ботириши аниқ. Икки қаватли ғиштин уйларда қувурлар бошқа домлардагидек ертўлада эмас, чордоқда жойлаштирилган. ЖЭКдагилар эса: «Қувур йўқ, пайвандловчи йўқ» ва ҳоказо баҳоналарни рўкач қилиб, таъмирлаш ишларини бажаришни пайсалга солиб келади. Йигирма йил деганда фақат умумий йўлакни оҳак билан оқлаб кетишди, холос. Ўшанга ҳам уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш пулидан ташқари, ҳар бир хонадондан қўшимча солиқ олишди. Аслида, сотиб олиниб, ишлатилган оҳак ва чала-чулпа иш қилган икки йигитнинг хизмат ҳаққи шунча пулга арзимас ҳам эди.
Чоли вафот этганда, дастлаб ёрдам пули бериб турган маҳалла фуқаролар йиғини раиси ҳам айниди-қолди. Момо ўша ерга пул сўраб борди-ю, шундоқ ҳам нимадандир авзойи бузилиб, жиғибийрон бўлиб ўтирган маҳалла оқсоқолидан дашном эшитди:
— Бўлди-да, энди! Ҳадеб «пул-пул» деяверасизларми? Роса жонга тегдингизлар-ку, ўзиям. Тўғри, боқувчисини йўқотган, моддий ёрдамга муҳтожларга қўлдан келганча кўмаклашамиз. Чолингизнинг дафн маросими, жанозаси-ю маросимлари учун баҳоли қудрат ёрдамимизни аямадик. Лекин ўғлингиз бор. Ҳеч кимингиз бўлмагандаям бошқа гап эди, – деди-ю «гап тамом», дегандек аллақандай қоғозларга нималарнидир ёза бошлади.
Хуршида момо «зора раҳми келса», деган умидда унинг қаршисида бир муддат мўлтираб тураверди. Раис ҳам унга ўхшаганларни кўраверганидан кўзи пишиб кетганми ёки безор бўлганми, ҳар ҳолда «миқ» этган садо чиқармади.
— Бўлмаса мен кетақолай, – кампирнинг овози титраброқ чиқди.
Маҳалла раиси унга «ҳалиям шу ердамисиз?» дегандек оғриниб қаради-ю зўр-базўр бошини қимирлатиб қўйиш билан кифояланди.
Эшикдан кўчага чиққан заҳоти Хуршида момо ўпкасини тутолмасдан, йиғлаб юборди. Худо раҳмат қилгур чоли тирик бўлганда, кимларнингдир олдида сарғаярмиди? Ўғлингиз бормиш… Ўғли бир ой, икки ой деганда аранг вақт топиб, хабар олиб кетишини-ю, шунда ҳам маоши камлиги боис рўзғорига бир амаллаб етказаётганидан тинмай нолишини билмайди-да. Уялганидан бўлса керак, онасига нон-пон, у-бу егулик олиб келади. Хуршида момо алам билан хўрсинди: “Эрим келтирган нонни ўйнаб-ўйнаб ейман, болаларимникини ўйлаб-ўйлаб, деб зап топиб айтишган экан-да...”
Эшигини кунда, кун ора тақиллатиб, гоҳ чироқ идорасидан, гоҳида иссиқ сувдан ва яна қайси бир идоралардан келиб турган ходимлар бўлмаганда ҳам бошқа гап эди. Неваранг тенгги тирмизакларнинг «чироғингни ўчираман, газингни ўчириб қўяман» каби дўқ-пўписа қилганлари қари одамга баттар алам қиларкан. Куни кеча биттаси келиб: «Чироқ идорасиданман, қарзларингиз кўпайиб кетибди, тўламасангиз, чироғингизни ўчирамиз», деганча огоҳлантириб кетди. Ойма-ой ҳамма тўловларга баҳоли қудрат пул бериб келаяпти, аммо егуликка, “қора кунга” ҳам пул қолиши керак-ку, ахир. Электр ҳисоблагич бўйича тўламаганмиш. Ҳисоблагич деган ўлгур ғириллаб айланса, айб кимда? Ўзи шундоқ ҳам кундузи кўзойнаксиз яхши кўрмаса, қоронғуда туртиниб-суртиниб, йиқилиб тушмайдими? Қариган чоғингда ҳеч кимни ёлғиз қолдиргулик қилмасин экан. Ўғлидан олдинги бешта фарзанди турмади… Якка-ю ёлғиз арзандаларини асраб-авайлаб ўстиришди, аммо у ҳам оилали бўлгач, бола-чақа, рўзғор ташвишларидан ортмайди. Тўғри, ўғли бир неча марта: «Она, бизникида турақолинг, бу уйни неварангизга хатлаб беринг», ҳам деди. Лекин келиннинг қош-қовоғига қараб кун кечиришдан ёмони йўқ. Ҳа, майли, ишқилиб омон бўлишсин.
Кампир уйига кириб, газ плитаси устига сув тўлдирилган чойнакни эндигина қўйган эди ҳамки, яна эшигини кимдир қоқди. Йўлдан чарчаб келган, ҳали нафас ростлашга улгурмаган кампир оғриётган оёқларини аранг босиб, эшикни очди ва жилмайиб турган хушрўйгина жувонни кўрди.
— Мен иссиқ сувданман, – ўзини таништирди жувон. – Иссиқ сув учун қайси ойларда тўлаганингиз ҳақидаги қоғозларингизни олиб чиқиб кўрсатинг-чи.

❤172😍26🌚25👍18❤🔥7🔥6🤨6🙈6🕊4
— Уйга кирақол, болам, ташқарида турма, – деганча, Хуршида момо уни ичкарига таклиф қилди.
Барча тўлов қоғозларини кўздан кечирган жувон момонинг икки ой учун қарзи борлигини, агар ҳозир тўламаса, иссиқ сувни ўчириб қўйишларини, устига устак, вақтида тўланмагани учун жарима сифатида қўшимча пул ҳам олинишини писанда қилиб ўтди.
Кампирнинг арз-ҳолини эшитгач, жувон юмшагандай бўлди:
− Майли, ҳеч бўлмаса, ўтган ойдаги қарзингиздан қутулинг, бу ой учун эса “тўланди”, деб қоғоз ёзиб қўяман. Кейин ўзим келаман, нафақа олганингизда берарсиз. Кекса киши экансиз, иссиқ сувингизни ўчириб қўйишса, қийналиб қоласиз. Жарима солишса, бундан бешбаттар ёмон...
Кампир суюниб кетиб, ётоқхонада, ёстиғининг тагидаги кафанлиги учун йиғиб қўйган пулидан кераклигини олиб чиқиб, жувонга тутқазди.
— Илоё, барака топ, қизим! Кексаларни эъзозласанг, асло кам бўлмайсан... Бир пиёла чойга нима дейсан? Уйма-уй юравериб, томоғинг ҳам қақраб кетгандир-а, болам?
— Сизни овора қилиб қўяман-да... Лекин бир пиёла чой бўлса, ҳақиқатан, ёмон бўлмасди. Ростдан ҳам чанқаб турувдим. Авлиё эмасмисиз, мабодо? Эндигина чой сўрагим келиб турувди, фақат сизни уринтиришдан истиҳола қилиб тургандим, − ширингина кулимсиради жувон.
— Во-ой, овораси бор эканми, жон болам, мен ҳозир, — деганча, Хуршида момо ошхонага ўтиб кетди.
Пиёлалар чой юқидан қорайиб қолганини кўрган момо идишларни шу аҳволда меҳмонга олиб чиқишдан уялди-да, жўмракдан иссиқ сувни очиб, шоша-пиша юва бошлади. Мана, иссиқ сувнинг афзаллиги. Совуқ сувда, биринчидан, доғлар яхши кетмайди, иккинчидан, қўли совуқ ейди. Момо пиёла барибир яхши тозаланмаганини кўриб, бир сиқим туз олди-да, кўнгилдагидек обдон ювди. Унгача чой ҳам қайнаб қолди. Кампир чойнакка қуруқ чой солаётганида, тўлов қоғозларини қўлида тутган жувон унинг ёнига келди.
− Келинг, ёрдамлашиб юборай.
Жувон қайноқ темир чойнакни сочиқ билан тутганча, чинни чойнакка қайноқ сув қуйиб, чой дамлади, сўнг уй бекасига бир пиёла қуйиб узатгач, ўзи ҳам бир қултум чойни ошиқиб ичди ва кампирга қараб яна жилмайди.
— Бўпти, опоқижон, мен энди бора қолай. Ҳали кирадиган уйларим кўп. Ҳар бир хонадонда чой ичиб ўтираверсам, ҳаммасига улгурмайман. Ҳа, айтганча, тўлов дафтарчангизга икки ой учун пул тўлаганингиз тўғрисида ёзиб, имзо қўйдим. Майли, раҳмат, бўлмаса, мен кетдим.
Кампир уни дуо қила-қила кузатиб қўйгач, дастурхонни йиғиштириб қўйиш учун ошхонага қайтиб кирди. Момо ҳаётда шундай олижаноб одамлар ҳам борлигини ўйлаб тўлқинланиб кетганди. Маҳалла раисига ўхшаган кишилар қаёқда-ю, мана бунақа инсоний фазилати борлар қаерда.
Хуршида момо аёлни ғойибона дуо қила-қила кўзойнагини олиб, қоғозларга кўз югуртирди. Аммо на ўтган ой учун, на бу ой учун тўлов қоғози тўлдирилмагани, умуман, ҳеч нарса ёзилмаганини кўриб, ҳайрон бўлди. Ё тавба, қариб, кўздан қолдимми, деса, бошқа йилларнинг тўловига кўзи ўтаяпти-ку. Хуршида момонинг кўнгли алланечук ғаш бўлиб, ётоқхонасига кирди-ю ёстиғининг бир чети кўтарилиб қолганини илғаб, юрагида қаттиқ санчиқ турди. Кампир зипиллаб бориб ёстиқни кўтарди. Ёстиқ таги бўм-бўш эди. “Балки, боя пул олганимда, қолгани каравотнинг остига тушиб кетгандир”, деган сўнгги илинжда кампир пастни ҳам титкилаб, қўллари билан каравот остидаги полни пайпаслаб, пулини қидирди. “Ҳа, уйинг куйсин-а”, – дея қарғанди момо. Нимага йўқ нарсани қидираяпти? Ахир, тўлов дафтарига ҳеч нарса ёзмаганидан ҳам ҳаммаси кундай равшан бўлиб турибди-ку. Ҳа, жувон уни лақиллатиб кетгани аниқ. Ярамас, уялмай-нетмай, куппа-кундуз куни чув тушириб кетса-я! Эртага идорасига бориб, ҳамманинг олдида уни боплаб, адабини беради.
Момо иссиқ сув идорасидагиларни ҳам қўшиб қарғай бошлаши билан яна эшик тақиллаб қолди. Кампирнинг юраги “шув” этиб кетди. Ҳа, бу ўша. Виждони қийналган. Қайтиб келган. Ҳозир пулни қайтариб, кечирим сўраса ҳам керак. Бироқ момо уни дарҳол кечирмайди. Бирпас қовоғини солиб туради-да, сўнгра: “Майли, янглишиш бандага хос. Ёш экансан, бошқа бунақа номаъқулчиликни қилма. Агар ўзинг айбингга иқрор бўлиб келмаганингда, ишхонангга бориб, расвойингни чиқарардим”, – дейди.

❤145🤨40👍20🔥12🕊7🌚5👏2
Хуршида момо тақиллаётган эшикни жаҳл билан очди-ю... дами чиққан пуфакдай шалвираб қолди. Остонада йигирма ёшлардаги йигитча турарди. Момо аламини ундан олди:
— Ҳа, ер ютгур, қайноқ сувда куйиб ўлгур, куйдирги чиққур, иссиқ сувларинг бошларингдан қолсин! Боримдан айрилдим. Бир сўмим қолмади!
Йигит кампирга анграйиб қараб тураркан, хиёл очилган оғзини юмиб, бир ютиниб олди. Сўнгра, турли одамлар билан ҳар-хил муносабатда бўлавериб, кўзи пишиб кетган, шекилли, довдираб қолмади. Бир зумда ўзини қўлга олиб, хушмуомалалик билан кампирни овутди:
– Опоқижон, бўлди, бўлди, ўзингизни босинг. Пулингиз бўлмаса кета қолай. Бироқ менга айтинг-чи, иссиқ сувдан келганимни қаердан билдингиз? Фолбин ёки кароматгўй эмасмисиз, мабодо?
— Хизрни йўқласам бўларкан, – пичинг қилди аламзада Хуршида момо. – Эшакни эсласанг, қулоғи кўринади, деганлари рост экан. Ҳм, биринг кетиб, иккинчинг келибсан-да... Сен нимамни олгани келдинг? Тилбузарними? Ёки жонимни олгани келдингми? Гапир, яшшамагур! Шеригинг қайси гўрга даф бўлди?
Воқеанинг бундай кескин тус олишини кутмаган йигит ҳайрон бўлиб қолди.
− Кечирасиз, мени ҳеч қанақа шерик-перигим йўқ. Нималар деяпсиз? Режа бўйича...
— Ҳа, оғзингдан қонинг келгур, мана шу режадан гапир! Қанақа режа тузувдиларинг иккаланг? Эҳтимол, навбатдаги режага кўра, мени гумдон қилиш учун келгандирсан-а? Гувоҳ қолдирмайсанлар-ку, сенлар! Бу фикр мен мияси айниган кампирнинг хаёлига нега илгарироқ келмади.
— Гапимни охиригача эшитасизми-йўқми, – йигит йиғламоқдан нари-бери бўлгудек аҳволда эди. – Режага асосан, бу ҳудуд тақсимоти менгагина берилган. Ким келгани-ю қанча пулингизни ўмарганидан мутлақо бехабарман!
— Ҳозир мелисани чақирсам, ҳа-аммаси эсингга тушади. Мана бу қурт еган миянг ҳам яхши ишлаб кетади. Ҳа-а, эсингни киритиб қўйишади. Ўғри, фирибгар, шеригингни яхшиликча топиб бер, акс ҳолда...
— Шеригим йўқ, деяпман-ку...
— Шунақами? Унда ўзингдан кўр босқинчи! — кутилмаганда кампир жонҳолатда чинқириб бақирди. – Вой-до-од! Ёрдам беринглар, уйимга ўғри тушди, иккинчиси мени ўлдирмоқчи, қутқаринглар, бўлмаса мени ўлдириб қўяди, вой-дод!
Зинапоя йўлаги олдида бақирганидан, кампирнинг овози акс-садодек жаранглаб кетди-ю, пастки қаватдаги қўшнилардан бири — майкачан, гавдали эркак югуриб чиқиб, аввал кампирга, кейин йигитчага бир хўмрайиб қараб олди-ю, дўриллаган овозда сўради:
— Тинчликми? Нима гап? Нима шовқин? Қани ўғри?
— Ўғри рўпарангда турибди-ку, болам. Ушла, бўлмаса қочиб кетади.
Қўшни эркак бирданига йигитнинг қўлини орқасига қайириб, оёғининг суягига қаттиқ тепди! Оғриқнинг зўридан йигит бақириб юбориб, чўккалаб йиқилишига бир баҳя қолди, аммо юқорига кўтарилиб турган қўлини омбурдек маҳкам қисиб турган қўл унинг йиқилишига йўл қўймади.
— Гапир, муттаҳам, опоқининг нимасини ўғирладинг?! – дўқ урди қўшни.
— Буямас, шериги ўғирлади, бу мени ўлдиришга келган экан...
Алқисса, ҳуқуқ-тартибот идораларининг ходимлари томонидан йигит жиноий ишда айбланиб, суриштирув-тергов ишлари бошлаб юборилди. “Иссиқсувтаъминот” идорасида ишловчи барча аёлларнинг суратлари Хуршида момога ва “таниб олиш” учун йигитчага кўрсатилди. Хуршида момо уйига келган жувон уларнинг бирортаси ҳам эмаслигини айтгач, қолаверса, йигит “терговга ёрдам беришдан бўйин товлаб, ўз айбидан тониб, жиноий шеригини яшираётгани” учун асосий гумон яна унга тушди.
Терговчи йигитга ўқрайиб тикилган кўйи саволини такрорлади:
— Менга қара, сен нимада айбланаётганингни тушунаяпсанми? Нафақат ўғриликда, балки, кампирнинг жонига қасд қилишга уринишда ҳам айбланаяпсан. Мана, даъвогарнинг ўз қўли билан ёзиб берган аризаси. Сен ўша таниш хотинни яшириб нотўғри қилаяпсан. Агар чин кўнгилдан пушаймон бўлиб, ҳаммасини рўйи-рост гапириб бериб, ўша асл жиноятчини топиб беришга ёрдамлашсанг, сени фақат жиноятни яширишда айблаймиз ва жарима билан чиқиб кетасан, бўлмаса, ўзингга қийин. Ўйлаб кўр!
− Мен “Иссиқсувтаъминот” идорасида ишласам, ахир...

❤158👍34🔥17🌚17🕊8🙈5😇4
− Сен жиноят содир этган пайтингда ҳеч қаерда ишламагансан! – терговчи унинг гапини кескин бўлди. — Ана, бошлиғинг ёзиб берган ҳужжатларга яхшилаб қара, Эргаш Алиев. Сен жиноят содир этишдан бир ҳафта аввал ишга келмаганинг учун, бошлиғингнинг буйруғига кўра ишдан бўшатилгансан. Ҳамкасбларинг ҳам сенинг ишга сабабсиз равишда келмасликларингни тасдиқлаб, ёзиб беришган. Ма, ўқи!
Эргаш эшитган гапларига ишонқирамай, терговчи узатган бир даста қоғозларга кўз югуртирди. Чиндан ҳам шундай эди. Эҳтиёткор ва қўрқоқ бошлиғи Алиевнинг милицияга тушиб қолганидан хабар топгач, ҳар эҳтимолга қарши уни аввалги сана билан ишдан бўшатиб юборган эди. Бунга қўшимча равишда йигитнинг ҳамкасбларидан ҳам унинг ишга масъулиятсизларча ёндашуви тўғрисида тушунтириш хатлари ва рапортлар олиб қўйганди... Йўқ, йўқ, бундай бўлиши мумкин эмас! Бу ерда қандайдир англашилмовчилик бўлса керак. Ё терговчи сохта қоғозларни кўрсатаяпти, ё бўлмаса ҳамкасблари унга нисбатан хоинлик қилишибди. Шундоқ ҳам бир неча кун давом этаётган терговлар таъсирида тузук ухлай олмаётган Эргаш энди бутунлай ҳолдан тойганини ҳис қилди. Бунақанги руҳий тазйиқлар уни буткул чарчатиб юборганди, аммо ишхонадагиларининг ёзиб берганлари ўлганнинг устига чиқиб тепган билан баробар бўлди.
— Ҳожатга чиқиб келсам майлими? – деб сўради у терговчининг рухсат беришига унчалик ишонмаса-да.
— Нима, ёлғон тўқишни ўйлаб олишинг учун фурсат беришим учунми? Тез жавоб бер, у хотин қаерда яшайди?!
— Бундай қилишга ҳаққингиз йўқ!
— Ие, ҳали ҳақ-ҳуқуқингни талаб қиладиган бўлиб қолдингми? Бир қари кампирни шилиш, уни шеригингни таниб қолгани учун ўлдирмоқчи бўлганинг ҳам ҳақ-ҳуқуқинг доирасига кирадими?
— Мен ҳеч кимни шилганим ҳам, ўлдирмоқчи бўлганим ҳам йўқ, бу ҳаммаси уйдирма, сафсата!
— Сафсатани биз эмас, сен айтаяпсан! Мен далилларга ишонаман. Айбсизлигингни хўп, ана, исботла, бўлмаса! Бўпти, сен кампирнинг ва ҳамкасбларингнинг гаплари билан танишиб чиққанинг ҳақида мана бу қоғозларга имзо чек. Қолгани судда маълум бўлади. Айбинг бўлмаса, қўйиб юборишар, балки.
Эргаш терговчи узатган қоғозларга имзо қўйиб берди.
Судда эса, Эргашнинг ўз айбига иқрор бўлганлиги ҳақидаги ҳужжатларга қўл қўйиб бергани маълум бўлди. Эргаш терговчи берган бўш қоғозларнинг тагига имзосини қўйибди, у эса қоғоз тепасига чиройли айбловларни ёзибди. Аммо унинг бу гапларига на суд раиси ишонди ва на суд ҳайъати. “Нега ўқимасдан қўл қўясан, нима саводсизмисан, бундай бўлиши мумкин эмас”, дейишиб, унинг ялиниб-ёлворишлари, ўзини оқлашга уриниб айтган сўзларини расмиятчилик юзасидангина тоқат қилиб эшитишди. Аммо барибир, суд ҳукми билан тегишли муддатга озодликдан маҳрум қилинди. Отаси ёллаган оқловчининг уринишлари ҳам зое кетди. Чунки ҳужжатларда унинг ўз айбига иқрорлиги битилган эди...
Орадан кўп ўтмай Хуршида момо кўп қаватли уйда яшайдиган жияни Салиманинг уйига меҳмонга борди. Шу ерда дам олиб ўтирганида эшик қўнғироғи жиринглади, кейин даҳлиздан таниш овоз эшитилгандек бўлди. Эшикни жияни очган бўлса-да, сабри чидамаган Хуршида момо овоз келган тарафга юрди.
— Электр идорасиданман, тўлов қоғозларингизни кўрсатинг... Э-ҳе, анча қарзингиз бор экан-ку...
Жувонни кўрган момонинг кўз олди қоронғулашиб, оғзи қуруқшади. Э, ҳа, бу ўша фирибгар-ку! Ўша!
— Салима, ушла уни, мени тунаган фирибгар ўғри хотин шу! — дея жонҳолатда бақирди момо.
Жувон хотиржамлик билан момога қаради, кейин беписанд оҳангда гапирди:
— Воо-ой, нега туҳмат қиласиз?! Ким фирибгар?! Ўзларинг ўғрисанлар! Электрни ўғирлаб ишлатаяпсанлар! – жувон кўзларини олайтириб, дўқ урди. — Мана менинг ҳужжатларим.
Хуршида момо бўш келмади:
− Ҳужжатларинг қалбаки! Салима, тез мелисага тилпон қил!
− Нима-а? Милицияни керак бўлса, мана мен чақираман, ҳали ҳам тўловни тўлашдан бўйин товлаганларинг, ҳам туҳмат қилганларинг учун тегишли жойда жавоб берасанлар!
Дарҳақиқат, жувон қўл телефонида кимгадир қўнғироқ қилди.

❤161🔥48👍33🌚23👏6
— Алё, бу ички ишлар бошқармасими? Менга Султонов керак эдилар. А, сизмисиз, Мирза Аҳмедович? Увайсий кўчаси, 20-уй, 15-хонадонга тез ходимларингизни жўнатинг! Ҳа, жуда яқин. Ҳа, ҳа, тўлов тўлашдан бош тортишса майлийди, менга туҳмат ҳам қилишаяпти.
Хуршида момо билан Салиманинг оғизлари очилиб, анграйиб қолишди. Улар ўзларига келиб улгурмасдан, иккита фуқаро кийимидаги киши келиб, ўзларини “Жиноят-қидирув бўлимиданмиз”, деб таништиришди, ҳужжатларини кўрсатишди ва ҳаммани ўзлари билан идорага олиб кетишларини айтишди.
— Тез, тез, эшикни қулфлаб, пастга тушинглар, сиз эса, юринг биз билан, мошинада ўтириб туринг, – дейишиб, жувонни пастга олиб тушиб кетишди.
Хола-жиян эшикни қулфлаб, пастга тушганларида эса, ташқарида ҳеч зоғ йўқ эди...
Тамом.
Музаффар Муҳаммадназар.
༺🌺༻🌸༺🌺༻

😨103❤43🙈29👍23🌚9
✒️Шунақаси ҳам бўлади.
Қимматбаҳо кўйлак кийган гўзал аёл ўз руҳшуноси ёнига келиб, ҳаёти мазмунсиз, ўзи эса тушкунликда эканлигини айтибди.
- Мен ҳозир Меридан, қандай қилиб бахтга эришгани ҳақида айтиб беришини сўрайман. Сиздан ягони илтимосим, диққат билан тингланг.
Руҳшунос офис полини тозалаб юрган аёлни чақирди, қайтиб бадавлат аёлни ёнига ўтирди.
Қари фаррош аёл супургисини йўлакда қолдириб, келиб стулга ўтирди ва ўз ҳикоясини сўзлаб берди:
- Турмуш ўртоғимни саратон олиб кетди, 3 ой ўтиб ягона ўғлим автоҳалокатда вафот этди. Менинг ҳеч кимим қолмади... Менинг ҳеч нарсам қолмади... Мен ухлай олмас эдим, томоғимдан овқат ўтмасди. Мен ортиқ ҳеч кимга табассум қилмай қўйдим. Ҳатто ҳаётимга қасд қилиш ҳақида ўйлардим.
Шундай кунларнинг бирида ишдан қайтар чоғим кичкина мушукча ортимдан эргашди. Мушукчага раҳмим келди. Ташқари совуқ эди, мушукни уйга киргизишга қарор қилдим. Унга сут бердим, мушукча товоқчани тозалаб қўйди. Сўнг келиб оёқларимга суйкалди, шу он мен неча ойлардан буён илк маротаба табассум қилдим.
Шунда ўйлаб қолдим: агар кичкинагина мушукчага берган ёрдамим мени табассум қилдира олган бўлса, балки бошқа инсонларга хизмат қилиш менга бахт олиб келар.
Эртасига мен ширинликлар пишириб, бемор ётган қўшнимдан ҳол аҳвол сўрашга чиқдим. Ҳар куни мен бошқа инсонларга нимадир қилишга ҳаракат қилардим. Уларни бахтли кўриш мени жуда бахтли қилар эди. Бугунги кунда мендан яхшироқ ухлайдиган инсонни билмайман. Мен бошқаларга бахт бериш орқали ўз бахтимни топдим.
Ҳикояни эшитган бой аёл йиғлаб юборди. У пул билан сотиб олиш мумкин бўлган барча нарсага эга эди, лекин пул билан сотиб бўлмайдиган нарсалардан айрилганди.
Ҳаётнинг гўзаллиги сен қанчалик бахтли эканлигингда эмас, сен сабабли қанча инсонларнинг бахтли эканлигида.
Бахт бу манзил эмас,
БАХТ бу саёҳат.
Бахт бу эртанги кун эмас, БАХТ бу бугун.
Бахт бу боғлиқлик эмас,
БАХТ бу қарор.
БАХТ Нима-бу БИЗНИНГ
Соглигимиз.
Dilfuza Kobulova

❤79👍29💯5😇5
#JAXOLATNING СÔНГИ ҚУРБОНИ
МУАЛЛИФ НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА
183-қисм
Салтанат опанинг тунд юзи қизи қōлида гул камига бармоğида узук билан келганидан кейин янада тундлашди.
Дилёрага эшиттириб баланд овозда гапирди
- Эшитиб олинг Зафаржон. Мен қизимни қамалган камига кōча кōйда зōравонлик қилиб юрадиган йигитга бермайман!
- Опаа Мухиддинжон жуда яхши йигит, ахир ким бу ҳаётда адашмабди дейсиз. Адашган одамни яхши гапириб, ёрдам бериб тōğри йōлга бошлаш керак, кōксидан итарсангиз ёмон бōлаверадида.
- Гулизар мени бировни яхши бōлиши учун ёлğиз қизимни қурбон қилолмайман. Буни ҳам келиб келиб шу йигитни топганини қаранг. Ундан Авазжон минг марта яхши эди.
Дилёра охири гапга аралашишга мажбур бōлди
- Ойи у уйланмаган йигит эди. Унга ōзимни тенг кōролмасдим, қолаверса у мени ōтмишимни билмасди турмуш қилмаган ёш қиз деб ōйлаганди...
- Ажрашганман деганингдан кейин ҳам уйланмоқчи бōлдику!
- Ойи...агар ҳақиқатни билганда юзимга ҳам қарамасди. Ундан ташқари у уйланиб қишлоğига кетиб бōлди. Бу гаплардан нима фойда?

❤183👍69🔥69😍22🌚10🕊4🙈3
#JAXOLATNING СÔНГИ ҚУРБОНИ
МУАЛЛИФ НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА
184-қисм.
Шу куни Тоҳиров ва Гулизар Салтанат опани кōндиролмай кетишди.
- Биз яна келамиз опа, Дилёра билан бафуржа гаплашиб бир қарорга келиб жавобини айтарсиз! - деди Тоҳиров ҳайрлашиш олди.
Кечда хаяжон билан совчилик натижасини билиш учун унга қōнğироқ қилган йигитга нима дейишини билмай каловланди
- Ҳали шошилма Мухиддин. Қизни онаси ёлğиз аёл. Хали ōйлаб кōрай деяпти...-деди мужмал қилиб.
Мухиддин ҳам иш ōхшамаганини сезиб гапни қисқа қилиб телифонни ōчирди.
🌹🌹🌹
-Келиб келиб ōзинга шу болани тенг кōряпсанми қизим? - Салтанат опа меҳмонлар кетиши билан гап бошлади-қара қамалиб чиққан экан, камига ōша эшон деган маразни малайи бōлган. Уям майли ота онаси ҳам йōқ экан. Худо билади бирорта яқини борми йōқми? Одамни яхши куни бор ёмон куни бор қизим. Инсонга ҳар доим яқинлари керак бōлади. Нима эрта тōй марака қилсанг уччаламиз шōппайиб ōтирамизми?! Бизда ҳеч ким йōқ, униям ҳеч кими йōқ. Нима ōлсамам жанозамни икковинг ёлğиз ōтгазасанми?!

❤179🔥98🙈23✍16👍11🕊3🌚2
#JAXOLATNING СÔНГИ ҚУРБОНИ
МУАЛЛИФ НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА
185-қисм
Дилёра бош эгиб ōтираверди. Ойисининг насихатлари, таъналари тугагач шундай деди
- Ойи сизга айтгандимку мени Гōзал опам қоялар орасига яшириб кетгандан кейин ортимдан дарров эшон одам жōнатиб қидиртирди. Энди топиб олишди деб турганимда мени кōрган йигит устимга қоп ташлаб мени борлигимни яширди деб..
- Хōш?!
- Óша йигит Мухиддин экан.
- Буни ōзи айтдими?! Шуни айтиб менга тегасан деб сени мажбурлаяптими?!
- Йōқ...ойи. У умуман бу ҳақда гапиргани йōқ. Óзим комада ётганимда эсладим. У Гōзал опамга ҳам Хоқонинг хонасини бузиб киришга, қочишимизга ёрдам берган...
Салтанат опа индамай туриб кетди. Дилёра ҳам энди турмоқчи эди телифони жиринглаб қолди. Рақамни таниб юраги гуппилаб уриб кетди.
Аста ойисининг хонасига мōралаб кейин балконга чиқди.
- Ало...
-Ассалому алайкум...
-Яхшимисиз Дилёра, сизни безовта қилмадимми?!
- Йōқ...кеч бōлганда нега телифон қиляпсиз?
- Овозингизни эшитгим келди...
Дилёра кулиб юборди. Ва айни дамда онаси ортида эканини билмасди. Салтанат опа эса қизига термулиб қолди. Уни узоқ йиллардан буён бундай чин қалбдан кулганини кōрмаганди....

❤285😍103🔥78✍73👍26❤🔥17😢4🕊4💘4💔3😇3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Инсоннинг ичида ўзиданда кучлироқ бир нарса бўлади...
Уни йилларки йиллар, асрлар силсиласи ҳам ўзгартира олмайди...
Бу қобилият ҳар кимда ҳар хил
Кимдадир ширин таомлар пишириш, кимдадир ёзиш, кимдадир ўз севган машғулотига муккасидан кетиш
Кимдадир чойхўрлик, кимдадир муҳаббатга ошно бўлиш, кимдадир шунчаки мағрурлик, кимдадир ҳаддан ташқари ўзини севиш, кимдадир китоб тўплаш ёки ўқиш...
Буни характер дейдими ёки одатлар ёки хобби...
Лекин инсон ҳамиша ўзини хотиржам ҳис қилиши учун ўша машғулотини қилиши керак, ўшанда фикрлари жамланиб дунё рангларини ўзи истаганидек кўра олади
Хайрли тонг ўз хоббиси бўлганлар
Менюда бугун қаҳва, албатта қаҳвахўрлар учун🤗

❤40😍7👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сени ҳар ўйлаганим учун битта китобни олганимда эди, Искандариянинг кутубхонасидан ҳам катта кутубхона барпо бўларди!
"Сенга аталган мактуб"дан
"Сенга аталган мактуб"дан
❤23👏10
#ИЗТИРОБ (ЎГАЙ_ОНА 2)
МУАЛЛИФ: #Назли
66
— Бу қиз қаерда қолди? Соатига қараб қўйди. Узоқдан келаётган қизни кўриб қўлидаги гулни у ер-бу ерини тўғрилади.
— Ассалому алайкум.
— Ваалайкум ассалом, бу сенга. Зулфиқор ўзини эркин тута бошлади.
София ўйланиб туриб гулларни олди.
— София, ниятим жиддийлигини биласан, деярли бир йилдан бери сенга айтиб келаман, ўқишинг тугашини кутдим. Мени танийсан, биласан, ёшлигимиздан бирга катта бўлдик. Деярли ҳаётимиз ҳам бир хил кечган. Сени алдаш ёки бошқа ниятим йўқ. Келажагимизни бирга давом эттиришни истайман. Менам сени танийман, сенам мени танийсан. Сенга баъзи йигитларга ўшаб осмондаги ойни олиб бераман демайман. Қўлимдан келадиган ҳамма ишни қилишга тайёрман. Иккимиз ҳам кемтик қалб билан катта бўлдик. Ўша кемтик жойни бирга бўлиб тўлдирайлик.
— Менам сизга осмондаги ойни олиб беринг демайман. Шунчаки мениям ўша кемтик қалбимга даво бўлолсангиз, бўлди. Бирор ишни қилолмасам онанг йўқ-да ўргатадиган дейилган таъна тошлардан ҳимоя қилолсангиз бўлди.
— София, айтдим-ку сенга қўлимдан нима келса қиламан. Ўқишни тугатиб ол. Кейин тўй қиламиз.
— Ишлашимга рухсат берасизми?
— Фарзандлик бўлгунимизча майли. Ундан кейин ишлашни хаёлингга ҳам келтирма. Мени ёмон деб ўйлама. Мен истагамим фарзандларимиз билан кўп вақт ўтказиш. Сен ишда, мен ишда бўлсак фарзандимизга ким меҳр беради? Уйда ҳамма шароитингни қилиб бераман. Онлайн дарс ўтишни истайсанми, нима қилишни истасанг уйда қиласан.
Бироз айланишгач иккиси ҳам уйи томон кетди... София Зулфиқордан бундай гаплар кутмаганди, уни доим асабий, жаҳли чиқиб юрганда кўргани сабаб бошқача деб ўйларди. Энди эса фикрлари бутунлай ўзгариб кетди.

😍145❤104👍100🔥23🕊19✍16🤨4💘4🌚2
#ИЗТИРОБ
МУАЛЛИФ: #Назли
67
Зулфиқор уйига келгач ширин хаёлларга берилди. Софиянинг гаплари-ю, унинг ҳар бир ҳаракатини эслаб ўзгача ҳаяжон босарди.
— Зулфиқор, ўғлим нима бўлди? Эртага яна чиқаман, ишқилиб ижобий жавоб эшитаманми? Холаси Зулфиқорнинг мамнун юз-кўзига қараб хурсанд бўлди.
— ИншаАллоҳ холажон, яхши жавоб оласиз. Софиянинг уятдан пастга қараб туришини эслаб сочини тўғрилаган бўлди.
— Розимисан?
— Билмадим...
эшикка етиб келишгач бўлган суҳбатни эсларкан Софиянинг ҳаяжон билан айтган сўзларидан Зулфиқор унинг рози эканлигини билиб турарди. Холасига шу сабабдан ишонч билан гапирди...
— Қизим, нима бўлди? Жамила ая София келишига савол берди. Софиянинг қўлидаги гулларга қараб кулиб қўйди-да — Розимисан? -деди.
— Билмадим, бувижон ҳалиям ўйлаяпман.
— Зулфиқор яхши йигит. Холаси яна келса розимиз дейман. Аданг ҳам бобонг ҳам рози.
София юзлари қизарганча хонасига кириб кетди.
🍃🍃🍃
— Қизим, оёқларинг? Дилдора ишдан келиб Маҳлиёнинг бармоқларини эркин ҳаракат қилдираётганини кўриб шошиб қолди.
— Ойижон, қаранг қимирлаяпти, энди менам юра оламанми?
— Албатта, қизим, юра оласан. Дилдора Маҳлиёнинг оёқларини силади. Кўзларидан дувуллаб оқаётган ёшларини артиб қизининг юз-кўзидан ўпди.
Дилдора кечги овқат учун нон қолмагани сабаб дўконга чиқди. Нонга қўшиб турли нарсалар олди-да, энди уйига кираман деганда бир овоз сабаб тўхтади.
— Сиз? Нимага келдингиз?
— Дилдора, ярашайлик. Уст-боши кир бўлиб бир аҳволда турган Жамшидга қараб Дилдора ғалати бўлди.
— Сиз билан ажрашдик. Ярашиш ҳақида ўйламанг!
— Дилдор... Жамшид Дилдоранинг қўлларидан тутди. — Маҳлиёдан ҳам кечирим сўрайман, ярашайлик, илтимос.
— Йўқ, дедим. Дилдора қўлини тортиб олди. — Сизни кечирмайман.
— Дилдор... Жамшид ер муштлаганча қолди.
— Кечагина қизларни йўлига солиб юрган эркакка нима бўлди? Арзимаган вақт мобайнида шу кўйга тушдими? Ҳайронман. Қилган ишларига жазо. Аллоҳ мениям, униям жазолаяпти. Қизим учун ҳам энди ярашмайман, ҳеч ким билан турмуш ҳам қурмайман. Маҳлиё оёққа туриб кетса бўлди. Қолган ҳеч нарса керакмас. Дилдора уйига етиб чиққунча хаёлидан кўп нарсани ўтказди. Қизининг бармоқларини бемалол ҳаракатлантираётганини ўйлаб ҳамма ёмонликлар ёдидан чиқди.

❤224👍72🔥31😍25😇14🕊5❤🔥4
✒️Бахиллик хорлик келтиради...
Ҳикоя қилинишича, эр ва хотин товуқ гўштидан тайёрланган таомни **** ўтиришганда, тўсатдан эшик тақиллаб қолибди. Иштаҳасини бузиб, бемаврид эшикни қоққан кишидан жахли чиққан хонадон соҳиби эшик қоққан кишини койиб, қувиб юборди. Кунлар ўта бошлади, ҳалиги кишининг турмуши кун сайин қийинлаша борди, кўп ўтмай бор бойлигидан ажралиб қолди. Ҳатто, ейишга таом ҳам тополмай, охир оқибат аёли билан ажрашиш даражасигача етиб борди. Аёли бошқа кишига турмушга чиқиб кетди. Кунларнинг бирида, аёл турмуш ўртоғи билан собиқ турмуш ўртоғи сингари пиширилган товуқ гўштидан истеъмол қилиб турганда, бир киши эшикни тақиллатди. Шунда хонадон соҳиби келган сўровчига таомни бериб юборишини аёлига буюрди. Аёл уйдан ташқарига чиқиб, сўровчига таомни берди ва таажжубда қолди, чунки сўровчи ўзининг биринчи турмуш ўртоғи эди. Сўнгра, аёл йиғлаган ҳолда қайтиб келди. Ундан турмуш ўртоғи йиғисининг сабабини сўраганида, аёл тиламчи унинг биринчи турмуш ўртоғи эканини ва у билан турмушида худди шундай воқеа содир бўлганида, тиламчини койиб, қувиб солганини айтиб берди. Шунда эри аёлига қараб, нимага таажжубланасан, Аллоҳ номи билан қасам ичаманки, мен эринг ҳайдаб солган тиламчи бўламан.
Қиссадан ҳисса шуки, саховат соҳиби иззат-ҳурматда ва бахиллик соҳиби хор бўлур. Ҳазрат Али каррамоллоҳу важҳаҳу айтганларидек, «Бойлик эҳсон қилинса – иззат, беркитилса хорлик келтиради».

❤72👍13🔥8🤨3😇3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
4-yoshli bolachani oʼyinini bir koʼringlar. Tan berdim lekin❤️❤️
❤52👏23👍16🔥3😍2
#ИЗТИРОБ
МУАЛЛИФ: #Назли
68
Матлуба, тоғораларни тўғрилаб, Зулфиқорнинг бир аммасини ёнига олиб яна Жамила аянинг уйига киришга шошилдилар.
Хушкайфиятда кутиб олинган икки аёлни меҳмонхона томон олиб кетдилар. Жамила ая қариндошларига хабар бергани сабаб ёрдам беришга барча яқинлари келгандилар. София эрта тонгдан ўқишим дея уйдан чиқиб кетган, бугун бўладиган ишлардан бироз ҳаяжонда эди. Бир зумда ҳаёти ҳал бўлиб кетаётгани-ю, ўшанда Зулфиқорнинг айтган гаплари ёлғон эмаслигини билди. Қанчадан қанча йигитлар севаман, ўлдим-куйдим дея қанча қизни алдайди, София ҳам Зулфиқорни шундай деб ўйлаганди адашган экан.
Икки томоннинг розилиги ила нон синдирилди, икки ёшга бахт-соадат тиладилар.
— Жамила аяжон, энди тўйни қачонга қиламиз? Матлуба атрофдагиларга бир назар солиб қўйди.
— Қизим, ўқишини тугатиб олаверсин.
— Тугашини кутиб ўтирамизми? Келаётган баҳорда қилиб юборамиз. Нима дейсиз?
— Майли, сизлар нима десангиз шу.
— Унда биз ҳам маслаҳатлашиб тўй кунини айтамиз. Муборак бўлсин. Ҳаммаси бир-бирини табриклаб хурсандчилик қилдилар.
— София, қара қўшни йигит яна келибди, қўлида гуллари бор. Софиянинг дугонаси университет биноси ёнида турган йигитни кўрсатди.
— Бугун унаштирилдик... София уялибгина айтди.
— Нимага менга айтмадинг? Шунча вақт мендан яшириб юрдингми?
— Йўқ, яхши кўраман деб юрганди, ишонмагандим, совчи юборганди уйдагилар рози бўлдилар.
— Табриклайман дугонажон, бахтли бўл. Унда ёнига туш, дарсимиз тугади-ку.
— Озгинадан кейин тушаман.
Машинаси ёнида турган йигитга бир қараб қўйди. Кутубхонага топширадиган китобини бериб чиққунча анча вақт ўтиб кетди.
— Ассалому алайкум. Йигитнинг ёнига борди.
— Ваалайкум ассалом, сени кутиб сочим оқарди, бунча қолиб кетдинг? Зулфиқор машинасига қўйган гулни олди. — Майли, кутишга арзигулик қизсан. Булар сенга.
— Раҳмат. София гулларни кўриб хурсанд бўлди. Зулфиқор атрофга бир назар солиб эшикни очиб берди.
— Олдига ўтираманми? Очиқ турган эшик томон қаради.
— Албатта, ўтир. Орқада ўтиришингга асос йўқ.
Анча йўл юришгач шинамгина бир кафега кирдилар. Одамлар кам, Зулфиқор аввалдан тайёрлатиб қўйган хонага кирдилар.
София хонанинг чиройли безатилганини кўриб беихтиёр табассум қилди
— Ёқдими?
— Албатта. Стулга ўтирди. Офитсант буюртма қилинган нарсаларни олиб келгач хонани тарк этди.
Зулфиқор чўнтагидан кичик қути чиқарди, стол устида турган Софиянинг қўлларидан ушлаб узукни тақди.
— Сен шу вақтгача қанчасини рад этганингга афсуслантирмайман. Мени танлаб, менга рози бўлиб, ҳаётингни мен билан давом эттиришни танлаганинг учун ҳеч афсуслантирмайман. Менга вафоли умр йўлдош бўлишга, қийин кунларда ёнимда бўлишга Аллоҳнинг берган умрининг қолганини мен билан ўтказишга тайёрмисан? Қизнинг қўлидан маҳкам ушлади. София бундай тафтни биринчи бор ҳис қилгани сабаб ҳаяжондан юрак уриши тезлашди. Зулфиқорнинг кўзларига бир қараб тасдиқ ишорасини қилиб бошини қимирлатиб қўйди.

❤245🔥73👍59🕊11😍5🙈4👏3🤨2
Қумғонда ўтин ёқиб, чой дамлаб ичганмисиз?
Anonymous Poll
75%
Ўзим ёқиб, ўзим дамлаб, ўзим ичганман. Жуда ширин бўлади;
8%
Бошқалар дамлаб берган. Ёққан;
14%
Эшитганман, кўрганман. Лекин ичиб кўрмаганман;
4%
Қумғон нима?
❤33👍15👏3
✒️БЕВАФО АЁЛ ПУШАЙМОНИ
ҲАР НЕ КЕЛСА БОШИНГГА...
Одатдагидай иш куни бошланди. Бугун анча барвақт келибман. Деразаларни очиб, энди хонадаги гулларга сув қуяётсам, эшикнинг бандини кимдир тутгандек туюлди. Бир зумдан сўнг ёшгина жувон ийманиб, ичкарига бош суқди:
— Кечирасиз. Бир дақиқага вақтингизни олсам майлими? — сўради у.
— Майли, бемалол, — дея ичкарига таклиф қилдим.
Шунда у:
— Мана шу ёзганларимни ўқиб чиқсангиз. Маъқул келса, газетада чиқарарсизлар, — деди-да қўлимга дафтарини тутқазиб, тезда чиқиб кетди.
Аввалига ҳайрон бўлдим. Иш столимга ўтириб, уни ўқий бошладим. Нома бундай бошланар эди:
«Ассалому алайкум, таҳририят ходимлари! Кимдан ёрдам сўрашни, кимдан маслаҳат олишни билмай бошим қотиб қолди. Ўйлаб-ўйлаб сизларга мурожаат қиляпман. Бошимдан ўтганларни бир бошдан сўзлаб берай. Токи қизларимиз буни ўқиб, хулоса чиқаришсин. Ҳаётнинг ўнқир-чўнқир сўқмоқларида мен каби адашиб, нима қилишни, дардини кимга айтишни билмай қолишмасин. Менинг ҳаётим уларга сабоқ бўлсин.
...Ўтган йили қўшни қишлоққа келин бўлиб тушдим. Куёв бўлмиш мени бир дугонамнинг тўйида ёқтириб қолиб, уйимизга совчи жўнатган, ота-онам эса суриштириб кўриб яхши оила эканлиги учун розилик беришган эди. Тўй ҳам бўлиб ўтди. Турмуш ўртоғим оиланинг тўнғич фарзанди, иккита укаси, иккита синглиси бор экан. Қайнонам эса уларга ўгай бўлиб, болалар ёшлигида оналари бу дунёдан ўтиб кетганлиги учун қайнотам унга уйланган экан. У бефарзанд бўлгани учунми, бу болаларни ўзгача меҳр билан, ўз боласидай кўриб тарбиялаган. Ҳатто уйнинг тўрига уларнинг оналарининг суратини осиб қўйган эди. Буни мен ҳам шундан билиб олдим. Уйда тартиб қатъий эди. Оила аъзолари ўқишга, ишга вақтида бориб, вақтида келиши қайнонам томонидан қаттиқ назорат қилинар эди. Болалари озгина кечикиб қолса, у хавотир ола бошлар, ҳатто кўча бошига чиқиб кутиб турарди. Мен ҳам бир куни ишдан анча кеч келдим. Қайнонам роса хавотир олган экан. У мени кўриб хавотирланиб сўради:
— Ҳа, қизим тинчликми?
— Домламиз оғриб қолиб, шаҳардаги касалхонада экан, шуни кўриб келяпмиз.
— Кимлар билан бордингиз?
— Лола опам, мен, яна эркаклардан уч киши, — санаб бердим мен.
Бу жавобни эшитган қайнонамнинг қаттиқ жаҳли чиқди:
— Сизнинг боришингиз шарт эмасди. Келиннинг вазифаси уйга вақтида келиб, эри келгунича овқатини пишириш.
У тарс-турс қадам босганча уйга кириб кетди. Овқатни ўзим қилмаганим учун зўр-базўр едим. Эрим қурилиш ташкилотларидан бирида ишлар, ҳафтада бир кун уйда бўлар эди.
Яна бир куни ошхонада домлам билан бирга овқатланаётган эдик. Домлам қизиқ-қизиқ нарсаларни гапирарди. Мен кулаверибман, кулаверибману ён-атрофимга қараб ҳам қўймабман. Бир маҳал қарасам, сал нарида қайнонам бизга ўқрайиб қараб турарди. Мен қилиб қўйган ишимдан хижолат бўлиб ҳар хил ўйлар гирдобида юриб, кунни зўрға кеч қилдим. Кечқурун овқатни **** бўлишгач, турмуш ўртоғим кўчага отланди, қайнотам эса телевизор кўргани ичкари уйга кириб кетди. Қайнонам бир ўзи гаплашиб олмоқчи бўлган шекилли:
— Ўтиринг, идишларни кейин йиғиштирарсиз, — деди.
Мен индамай ёнига келиб ўтирдим.
— Қизим, ишхонангизда аёллар ишламайдими? — сўради у.
Бундай саволни кутмаганим учун аввал ажабландим, кейин жавоб бердим:
— Бор, аяжон, нега сўраяпсиз?
— Ҳали ошхонада эркак киши билан овқатланаётгандингиз. Шунга сўраяпман-да.
— Ҳа, у-ми? Бўлим бошлиғимиз. «Бирга овқатланайлик», деган эди. Йўқ, дея олмадим, — деб қайнонамга ёлғон гапирдим.
— Қизим бугунги қилган ишингиз бизнинг урф-одатларимизга тўғри келмайди. Бошида эри бор аёл бундай юрмайди. Мен-ку тушундим. Аммо Аҳмаджон кўриб қолганда нима бўлар эди? Ўйлаб иш қилинг, — насиҳатомуз оҳангда деди қайнонам.
— Хўп бўлади, аяжон, — дедим осон қутулганимга хурсанд бўлиб. Мен уни эримга айтиб берса керак, кейин роса жанжал бўлади, деб ўйловдим.
— Энди менинг айтганимни қиласиз. Уйда ишламай ўтирасиз, уй юмушлари ҳам етарли...

❤167🔥107👍24😇12👏9🙈4🌚2
Қайнонамнинг бу гапидан менга муносабати ўзгарганини сездим.
Унга нима дейишни билмай қолдим, эримга айтай десам, айб ўзимда. Орадан бир ҳафта вақт ўтди. Ишга бормаганимга хавотир олиб, ойим келди. У нимага ишга бормай қўйганлигимни сўраган эди, йиғлаб юбордим. Ҳаммасини оқизмай-томизмай айтиб бердим. «Мени уйга олиб кетинг», дедим бўйнига осилганча. Бундан ойимнинг қаттиқ жаҳли чиқиб кетди. Қайнонам кирганида:
— Ўгай барибир ўгайлигини билдирарекан-да. Нима қиласиз тирноқ остидан кир қидириб. Куёвимнинг ўз онаси бўлганида бундай қилмаган бўларди. Ҳар сафар қайердаги йўқ баҳоналарни ўйлаб топаверасиз. Уйладингиз, жойладингиз. Энди нима қиласиз ёшларнинг ишларига аралашиб, — деб ойим уни заҳарханда гаплар билан узиб-узиб олди.
— Ўгай!
Бу сўз қайнонамнинг юрагига қаттиқ санчилди шекилли, ранги докадай оқариб кетди. Ҳайратдан кўзлари катта-катта очилиб, донг қотиб қолди.
Шу пайт кўчадан турмуш ўртоғим келиб қолди.
— Нима гап? — сўради у. — Тинчликми ўзи?
Ойим шунда:
— Қаранг, ўғлим. Аввал, бошлиғингни кўргани борибсан, дебди. Кейин эса, бошлиғинг билан бирга овқатланма, дебди. Ҳа, бунисигаям майли десам. Энди умуман ишга бормайсан, деб қизимга шарт қўйибди. Қизим бечора келсам йиІлаб «уйга олиб кетинг» деяпти, — деди.
Ўғли жаҳл билан ойисига ўгирилди ва овозини кўтариб деди:
— Ая, сиз менинг ишларимга аралашманг. Бу менинг хотиним. Мен жавоб бераман. Бугундан бошлаб ўз ишингизни билинг. Қайнонамга қудасининг гапи бир бўлди-ю, ўғлининг гапи бир бўлди. Йиғлаганча уйига кириб кетди. Биз эса ойимни тинчлантириб, уйга жўнатдик. Шу кундан бошлаб куёвимнинг онасига муомаласи бутунлай ўзгарди. Гаплашмай қўйди. Қайнотам орага тушса ҳам муносабатини ўзгартирмади. Биз энди оила аъзоларимиздан алоҳида овқатланар эдик. Қисқаси, «Ўзимиз хон, кўланкамиз майдон». Эртасидан мен ишга қайтдим. Ишга эрта кетиб, кеч қайтар эдим.
Аслида гап бошқа ёқда эди. Бу воқеаларнинг сабабчиси, гуноҳкори ҳам ўзим эдим. Мактабни битирган йилим ва ундан кейинги уч йил институтга кира олмадим. Тўртинчи йили нима қилиб бўлса-да, ўқишга киришга аҳд қилдим. Ҳар йили ҳужжат топширавериб, бир ёшроқ домла билан танишиб қолган эдим. Шунга арзимни айтдим. У менга ёрдам қилишга ваъда берди. Биров менга бекордан бекорга ёрдам бермаслигини билиб туриб, ундан илтимос қилдим. Ўшанда у мени институтнинг сиртқи бўлимига ўқишга жойлаб қўйди. Мен бундан роса хурсанд бўлдим. Ахир неча йиллик орзуларим ушалди. Ўқиш бошланди. Ҳар куни дарслар тугагандан сўнг, домлам мени уйга кузатиб қўяр, баъзида кинога ҳам бирга борардик. Унинг қишлоқда оиласи, битта фарзанди борлигини ўзидан эшитган эдим. Мен бунга парво қилиб ўтирмадим. Чунки, у менга ҳам ёқар эди. Шундай кунларнинг бирида уйга келсам, меҳмонлар бор экан. Мени унаштиришди. Мен ёқтирганим борлигини айтмоқчи бўлиб оғиз жуфтладиму лекин, унинг оиласи борлиги боис менга уйлана олмаслигини билганим учун бу ҳақда чурқ этолмадим. Тўй ҳам ўтди. Умр йўлдошим эсли-ҳушли йигит экан. Мен ҳаммасини унутишга қарор қилдим. Аммо, яна ўқиш бошландию қарорим бузилди. Домла тез-тез ёнимга келиб, ҳол-аҳвол сўрар, учрашишга таклиф қиларди.
Шунда мен унга:
— Энди мени тинч қўйинг. Эрим билиб қолса, сизга ҳам менга ҳам ёмон бўлади, — дедим ёлвориб. У бўлса, «Қизиқмисан, аввал билмаган эр энди қаёқданам сезсин», — деб кўнглимни хотиржам қилди. Ҳар қанча эримга содиқ бўлишга ҳаракат қилсам ҳам домла менга «қарздор»лигимни эслатиб қўяр, мен иложсиз эдим. Ва ниҳоят ўқиш тугаб, ишга қайтдим. Ҳаётим ўз изига тушгандай бўлди гўё. Орадан уч-тўрт ой ўтди. Бир куни ишда ўтирсам, кимдир телефонга чақираётганлигини айтишди. Гўшакни олсам, ҳалиги домла. У мени туғилган куним билан табриклаб, тезда етиб боришимни тайинлади. Келишилган жойга етиб бордим. Домла менга «сюрприз»и борлигини айтиб, заргарлик дўконига бошлади. У ерга кирганимизда бир-биридан чиройли зирак ва узукларни кўриб лол бўлиб қолдим. Хоҳлаганингни танла, деди у. Мен аввалига рад қилдим, аммо, домла қистайверганидан кейин, кичкина, лекин чиройли бир узукни танладим. Домла сотувчи билан тортишиб ўтирмай, нархини шартта тўлади, қўйди.

❤175😨72🔥49😇20👍14🙈2🌚1