ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ
40.1K subscribers
4.62K photos
4.06K videos
17 files
8.45K links
💖Ishq haloldir. Ikki qalbning bir - birini deb urishi , yuraklarning sevgi ila jo'sh urib, ishq daryosida oqishi Allohning rahmatini jilvasidir. 💖       

Reklama uchun👉👉 @reklamala_arzon

Talab taklif shikoyat uchun👉👉 @Neiba_bot
Download Telegram
🌙ENDI CHINNI BOZORLARINI YOPSAK XAM BULAVERADI😱😱😱
📌Chunki siz óz qulingiz bilan ajoyib idishlarni yarata olasiz👆
😀Uyingiz uchun dekuar buyumlar
📌 Dengiz efekti
📌 LAVH , SOAT
📌ETAJERKA IDISH
HAMMASINI ÓRGANIB HAM😀 DAROMADGA CHIQASIZ 💕HAM YAQINLARINGIZGA SOVGA QILASIZ.🌸
Mana sizga uyda UTIRGAN holda Halol mehnat va daromad💰
KURSIMDA
5️⃣0️⃣%%%
KATTA CHEGIRMADAN foydalanib qoling
👇👇👇👇

Ushbu hunarlarni egallab óquvchilarim bn ham muloqat qilaolasiz.
Hunaringiz orqali daromad❤️😎

✍️MUROJAT UCHUN: @Biznes_Ledy_Odinabonu

👇TEZZ Gruppamga qo'shilish uchun👇
https://t.me/resin_art_Odinabonu
https://t.me/resin_art_Odinabonu
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
5
икчадан қарадим: хотиним!

— Тезроқ очинг, — деди у. Кейин эса мен очгунимча бўлмай, ўзи очди. — Очиқ экан-ку, мен жиринглатиб ётибман... Ассалому алайкум, дадаси. Ишга яхши бориб келдингизми?

Менинг тилим калимага келмасди. Хотинимга нима деб гап очишни билмасдим. Аслида айбим йўқ, ҳаммасини рўй-рост айтишим керак. Бироқ гап хотинимнинг ишонишида!

— Салом, хотинжон! Ўзинг яхши келдингми? Болалар қани?

— Э, уларингиз яна бир кун қоламиз дейишди. Бувисини соғинишибди.

— Биласанми, сенга...

— Сиз буларни ушланг, — хотиним шундай деб қўлидаги пакетларни менга тутқазди. — Маҳалла бошидаги дўконда арзон тухум сотишяпти экан. Мен тез бориб келай.

— Шошма, ҳозир...

— Катта бўлмасаям ҳар ҳолда арзон. Тез бориб келай.

— Йўқ, шошма. Сенга бир гапни айтишим керак.

— Нима дейсиз шу пайтда? Ярим соатда қайтаман, кейин айтаверасиз.

Бирдан каллам ишлаб кетди. Хотинимнинг дўконга кетгани яхши эмасми? Қайтиб келгунича анови жувонни ўзига келтириб уйдан чиқариб юбораман. Акс ҳолда хотинимнинг кўнглига ишончсизлик ораласа, бир умр ортимдан пойлаб юрадиган бўлади.

— Бора қол, — дедим шоша-пиша.

Аммо аксига олиб, хотиним эшикдан чиқар-чиқмас, ичкари хонадан “ҳой, қаердасиз?” деган товуш келди. Мен ўзимни хотиржам тутишга ҳаракат қилдим. Хотиним эса таққа тўхтаб, ортига ўгирилди.

— Кимдир гапирдими? — сўради у. — Аёл кишининг овозими?

Мен кулимсираб жавоб бердим:

— Ташқаридан эшитилди, хотин. Қўшнининг уйидан бўлса керак... Ёки кўчадан. Сен тезроқ бориб кела қол.

— Йўқ, ичкаридан эшитилди, — шундай деб, назаримда, хотиним ҳам кулгандек бўлди. — Ичкарида ким бор, дадаси?

— Бу нима деганинг? — дедим астойдил хафа бўлиб ва овозимни кўтариб. Овозимни кўтарганимнинг боиси, мабодо ичкаридан Дилбар яна чақириб қолса эшитилмасин деган мақсадда эди. — Бормайдиган бўлдингми? Унда эшит...

— Четроқ туринг, — дўконга тараддудланиб турган хотиним мени нари суриб, ичкари хонага йўл олди.

“Ҳаммаси тамом, — ўйладим мен, — қанақа қовоқкалла ҳамшира бўлди бу, озгина гапирмай турса олам гулистон эди!”

— Менга қара, сенга ҳозир тушунтираман, — шундай деб хотинимнинг орқасидан ичкарига кирдим-у, жим бўлдим. Ҳамшира қиздан дом-дарак йўқ, хонада фақат хотиним иккимиз эдик. Дилбар қаерда бўлиши мумкин? Майли, қаерда бўлсаям, хотиним кетганидан сўнг топилса бас. Ҳар ҳолда хонада буғланиб кетмагандир.

— Хўш, ким бор экан? — дедим хотинимга. — Гапир!

Хотиним атрофга аланглади:

— Менга бир гап бўлди, шекилли? Аммо аёл кишининг овозини аниқ эшитдим-ку!

— Агар сен аниқ эшитган бўлсанг, уйимизда арвоҳ бор, — дедим мен ҳазилга олиб.

Хотиним кулиб юборди:

— Э, ҳазилингиз бор бўлсин! Бўпти, мен кетдим. Сиз онамга бир телефон қилиб қўйсангиз бўлармиди, кеча нолиб гапираётгандилар.

— Албатта, мана, ҳозир, — шундай деб чўнтагимдан қўл телефонимни олиб, қайнонамнинг рақамини излай бошладим.

Икки ҳушим хотинимда! Тезроқ дўконга чиқиб кетса-ю, мен ҳамшира қизни топиб, уйдан ҳайдаб юборсам!

— Юринг, бирга бориб келамиз, — деди хотиним.

— Қўйсанг-чи, — уҳ тортдим мен. — Ҳозиргина ишдан келдим. Чарчаганман.

— Мен чарчамайманми?

— Сен ҳам борма, — мен шубҳага ўрин қолдирмаслик учунгина шундай дедим. Қолаверса, хотинимнинг феълини яхши биламан: борма деган жойга — аксинча боргиси келади. — Телевизор кўриб ўтирамиз.

— Йўқ, майли, бора қолай, яқин-ку!

— Ўзинг биласан.

— Э, эриняпман, бормайман.

Худди шу маҳалда диваннинг орқасидан Дилбар қаддини ростлади ва аччиқланиб деди:

— Оббо, қанақа хотинсиз, борсангиз боринг-да!

Унинг бу гапидан ғазабим қўзиб кетди, аммо айни пайтда мен ҳеч нима қила олмасдим. Тилим ҳам лол эди.

Хотиним дастлаб чўчиб тушди, сўнг ўзини босиб олиб, аввал Дилбарга, кейин эса менга қаради.

Хўш, мен нима қилишим керак? Гаров ўйнаб айтаман: ҳозир нимаики демайин, хотиним барибир ишонмайди. Ҳаммасига мана шу ҳамшира айбдор, озгина чидаганида Дилобар уйдан чиқиб кетган бўларди. Йўқ, мен ўзим калта ўйладим. Хотиним уйга кириб келганидаёқ бор гапни айтиб беришим керак эди. Энди барибир ишонмайди.

— Бу аёл оилавий поликлиникадан келибди, — дедим мен ниҳоят тилга кириб. — Исми Дилбар экан, ўзи айтди. Боя дафтарга ёзиб бўлгач, бирдан ҳуши
138🔥50😇28🌚11😁9🤨5🙈2😍1
⚠️ФАҚАТ ҚИЗЛАР КИРСИН⚠️

Эрингиз доим сизни дейишини истасангиз энг зўр сирларини ўргатамиз
🤝

Факат бизда ҳаммаси бепул ўргатилади
⚠️⚠️⚠️

ҲОЗИРОҚ КИРИШГА УЛГУРИНГ ГЎЗАЛЛАРИМ
❗️❗️❗️❗️❗️❗️❗️
❤️ https://t.me/+dDFV0DdxD5BlYWQy
❤️ https://t.me/+dDFV0DdxD5BlYWQy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
6
дан кетиб қолди.

Табиийки, хотиним қошларини чимирди, ғазабнок чеҳрасида кўплаб саволлар ғужғон ўйнади. Мен Дилбарга ўгирилиб дедим:

— Сизга хотиним келади, деганмидим? Тезроқ чиқиб кетинг, деганмидим? Нега чурқ этмайсиз, ўзингиз тушунтиринг энди.

Дилбар диван ортидан айланиб ўтди-да, хотинимга юзма-юз бўлди. Унинг кўриниши хотиржам эди. Аммо гапирган гаплари мени довдиратиб қўйди:

— Биз эрингиз билан севишамиз.

Хонада шу қадар жимлик чўкдики, мен ҳеч биримиз нафас олмаяпмизмикан, деб ўйлаб қолдим. Кейин жиғибийрон бўлганча Дилбарга муштимни дўлайтирдим:

— Сиз, ўв... нималар деяпсиз? Ёлғон гапиришга уялмайсизми? Қанақа севишиш?.. Мен фақат хотинимни севаман, билдингизми? Уятсиз экансиз-ку!.. Мақсадингиз бировларнинг оиласини бузиш экан.

Дилбар пинагини ҳам бузмай менга деди:

— Сиз менга кўзингизни қисмай гапиринг, хўпми? Қачонгача яшириб юрамиз?

— Нима?!. Нимани яшириб юрамиз?.. Хотин, сен бунинг гапларига ишонма. Жиннихонадан келган бўлса керак.

— Дадаси, ўзингизни босинг, — деди Дилобар. — Сиз менга айтинг-чи, агар бу аёл ёлғон гапираётган бўлса, диванимизнинг орқасида нима қилаётган эди?

— Уф... ҳозир сенга ҳаммасини бир бошдан айтиб бераман. Ярим соат олдин эшик жиринглади, очдим. Қарасам, шу аёл турибди. “Оилавий поликлиникадан келдим”, деди. Қўлида дафтарини кўриб...

— Қанақа поликлиника, қанақа дафтар? — хахолаб кулди Дилбар. — Нималар деяпсиз?

Мен сўзимни исботлаш учун стол устига қарадим, бироқ у ерда дафтар йўқ, ғойиб бўлган эди.

— Қаерга яширдингиз, айтинг! — дедим мен ҳамширага хезланиб.

— Вой, нимани? — Дилбар шундай деб хотинимнинг орқасига яширинди.

— Дафтарни! — шундай деб хотинимга ўгирилдим. — Менга қара, Дилобар, сенга бир бошдан гапириб бераман. Ишонмасанг, ўзинг биласан.

Хуллас, хотинимга ҳаммасини айтиб бердим. Айбим йўқлиги, хиёнат қилмаганим, соддалигим туфайли шундай ноқулай аҳволга тушганимни тушунтирдим. Бу аёлни танимаслигимни айтиб, тавалло қилдим.

Дилбар гапимни бўлмади, аммо истеҳзоли кулиб турди. Хотинимнинг қошидаги тугун эса сира ечилмади. Бироқ негадир унчалик аччиқланмади, аксинча баъзи гапларимдан кулиб қўйди. Мен бундан ҳайрон бўлдим. Демак, хотиним менинг алдамаётганимни тушунди, деб ўйладим.
— Дадаси, сиз кўчага чиқиб бир айланиб келинг, — яна ҳайратга солди мени хотиним. — Биз бу киши билан ўзимиз гаплашиб оламиз.

— Ўзларинг гаплашиб оласизлар? Сен нима деётганингни тушуняпсанми? Ахир бу сени алдайди, қулоғингга лағмон осади, туппа-тузук эрингни хиёнаткорга чиқаради. Менинг айбим йўқ. Ичкарига киритмоқчи ҳам эмасдим буни!

Яна Дилбар ўртага суқилди:

— Сизнинг айбингиз бўлмаса, унда мен уйингизга ойдан тушибман-да, а? Хотинингиз келишидан аввал юз марталаб “севаман, жоним” деган ким? Кеннойим келадиган бўлса, кета қолай дедим. Йўқ, бугун учаламиз гаплашиб олишимиз шарт, дедингиз! Хотинидан қўрқадиган эркак эркакми, дедингиз! Айтмадим, денг?!. Энди эса қандайдир поликлиника дейсиз, ҳамшира дейсиз! Ўзим уколдан қўрқаман-у, қанақасига ҳамшира бўлай?

Агар Дилобар ўртага тушмаганида мен бу аёлни ногирон қилиб қўярдим. Без бўлиб гапиришини қаранг! Одам ҳам шунчалик сурбетлик қилиши мумкинми? Киприк қоқмай алдайди-я!

Хотиним мени бир амаллаб уйдан чиқарди. Ҳаммасини ўзи ҳал қилишини айтди. “Бу қаллоб аёл сени бир бало қилмасин”, дедим. Хотиним яна кулимсиради.

Дилобар мени кўчага чиқариб тўғри қилган экан — анча енгил тортдим. Аммо барибир икковлон нималарни гаплашишини ўйлаб ичим қизиди. Кўчада қанча вақт тураман, ҳайронман. Ўзимнинг уйимга хотиним чақиргандан сўнг кираманми? Ҳа, хиёнат қилганим учун... Хиёнат? Аслида хиёнат қилганим йўқ-ку! Ўша аёлнинг ўзи келди, сичқонни баҳона қилиб, ичкарига кириб олди. Менинг хатойим — хотиним келгандаёқ бу ҳақда айтишим керак эди...

Яхшилаб ўйлаб кўрилса, эркакнинг хиёнатига аёлларнинг ўзлари сабабчи бўлишади. Ўзингиз мулоҳаза қилиб кўринг: аввало, яхши хотиннинг эри бу кўчага кирмайди! Иккинчидан, бегона аёл кўзини шундай сузадики, эркак хотинини паққос эсдан чиқариб юбориши мумкин. “Ғунажин кўзини сузмаса, буқа занжирини узмайди” деган мақол бежиз айтилмаган, ахир!..

Кўчада қанча вақт қолиб кетдим, аниқ билмайман. Бир-икк
148🔥41🤨19🌚8👍7😨5
❗️ YAPON MOʻJIZASI - GANBARIMASU

Yaponlar aynan "ganbarimasu" tufayli urushdan keyingi eng qashshoq davlatdan dunyoning eng boy davlatiga aylandi.

Agar insonning ham ichida ganbarimasu bo‘lsa, har qanday qiyinchilik, har qanday muammo oddiy bo‘lib qoladi.

Buni rivojlanishni, yuksak marralarni zabt etishni xohlovchilar uchun haqiqiy omad formulasi desa ham boʻladi. Ganbarimasu bu...

Davomi shu yerda 👈
9
ита ошнамга қўнғироқ қилиб, уларнинг бошини қотирдим. Дўконга кириб тентирадим, шарбат харид қилдим ва симириб ўтирдим.

Ниҳоят хотиним менга қўнғироқ қилиб, уйга чақирди.

Кейин эса, гўё ҳеч гап бўлмагандек кутиб олди. Нима деркан деб гапиришини роса кутдим.

— Ҳалиги... анови... кетдими? — сўрадим гап очиш учун.

— Ким?.. Ҳа, уми? Кетди.

— А, сен... У нима деди?.. Нима деган бўлсаям сен ишонма! Унинг ўзи уйга кирди. Мен танимайман.

Дилобар кулиб юборди:

— Ҳаммаси жойида, дадаси.

Бу гапдан ғалати бўлиб кетдим...

Орадан ўн бир кун ўтди. Хотинимнинг таваллуд санаси эди.

— Менга совға керак эмас, — деди Дилобар. — Мени кечирсангиз бас.

Дилобарга елкаларимни қисиб қарадим.

— Ўшанда анови аёлнинг уйимизга келгани махсус уюштирилган эди, дадаси, — деди у. — Сизни шунчаки синаб кўрмоқчи эдим. Дилбар менинг танишим. Кўп бўлгани йўқ танишганимизга. Кўнгли очиқ аёл. Гапдан гап чиқиб, эрнинг хиёнати ҳақида суҳбатлашиб қолдик. Бу фикр кимдан чиққани эсимда йўқ. Хуллас, сизни синаб кўрмоқчи бўлдик... Мени кечиринг. Хиёнат қилмаслигингизга қатъий амин бўлдим. Мени шунчалик яхши кўришингизни билмаган эканман. Виждоним қийналиб кетяпти, дадаси... Сиз ўшанда мени Дилбарга чиройли деганмидингиз?

— Чиройлини чиройли дейман-да...

Эртаси куни мен у билан ресторанда учрашдим.

— Режа яхши берди, — дедим кулиб. — Энди бемалол учрашаверсак бўлади. Шубҳа, гумонга ўрин йўқ-да! Ишдан кеч қоламанми, хизмат сафарига кетаманми — энди яшил чироқ! Ролларимизни қотириб ўйнадик. Беш баҳо! Айниқса, мен бопладим. Бор маҳоратимни ишга солдим. Хотинимни ишонтира олибманки, у мендан кечирим сўради. Уйланган бўлсам ҳам нақадар эркин қушман!.. Хўш, режам иш бердими? Ҳаммасини пухта ўйлаган эканманми?

— Виждонсиз, — Дилбар кулимсираб қадаҳини кўтарди...

ТАМОМ.
😢9684🤨28😨22🙈8💔2🔥1😍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Реакция белгилаб куямиз 😊
😍1811😁11🔥3
Shoshilinch kóring 🫢
ENDI CHINNI BOZORLARINI YOPSAK XAM BULADI😱😱😱
🍬Chunki siz óz qulingiz bilan ajoyib idishlarni, kartinalarni, soatlarni, DEKUAR buyumlarni yarata olasiz💯
Mana sizga uyda UTIRGAN holda Halol mehnat va ushbu HUNARLAR orqali daromad qilishni órgatama🚗
Darslar butn UMR uzlaringda qoladi🎉
😎MUROJAT UCHUN:
@Biznes_Ledy_Odinabonu
@Kurator_Odinabonuu

💚TEZZ Gruppamga qo'shilish uchun👇
https://t.me/resin_art_Odinabonu
https://t.me/resin_art_Odinabonu
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
4
📖 БИЗ ҲАМИША БИРГА БЎЛАМИЗ
{Муҳаббатга ошно қалблар учун}

Танишдилар... Учрашиб юрдилар... Севишдилар... Фотиҳадан бир кун олдин йигит кутилмаганда яна учрашувга чақирди. Зарур гапи борлигини айтди. Қиз бир амаллаб борди. Юраги гуп гуп урар, миясида минг ҳаёл! Тинчликмикин деб хавотирда эди... Йигит кўп гапирмади. Икки оғиз гап. Кейин уй-уйига қайтишди... Орадан ўн йил ўтди. Аёл ўшанда бўлажак эри айтган сўзларни эсламаган куни йўқ. Эри учун ҳам ўзи айтган сўзлари ёд бўлиб кетган. Шу йиллар ичида кўп нарса бўлди... Тўй... Фарзандлар туғилиши... Қувонч, бахт... Кейин эса жанжал кетидан жанжал... Сув яхшигина лойқаланган пайтлари кўп бўлди... Аммо ҳар сафар тинарди... Турмушни кўп муштларини ейишди! Етишмовчилик... Рашк орқасидан жанжаллар! Лекин бир-биридан айрилмадилар. Сабаби эса ўша кундаги сўзларда эди: "Нима бўлса ҳам. Бахтли кунларда ҳам, тескари бўлиб келишолмай қолсак ҳам, ўртада ришта узилгандек туюлса ҳам бир ишни ҳеч қачон тарк этмаймиз. Бир биримизни қўлимизни қўйиб юбормаймиз. Ушлаш оғриқ берса ҳам, кафтларимиз бир бирини куйдирса ҳам! Ҳеч қачон қўйиб юбормаймиз!
109👍43💯10❤‍🔥3🔥2
"Тунгги соат 02:00. Номаълум рақамдан видеоқўнғироқ келди. Адашиб жавоб тугмасини босиб юбордим. Экранда қоп-қора зулмат ва фақатгина оғир нафас олиш овози эшитиларди.
Бирдан камера ёришди ва мен экранда... ўз ётоқхонамни кўрдим. Видео менинг орқамдан, очиқ қолган дераза ёнидан олинаётган эди. Мен секин орқамга ўгирилдим ва..."
9
Турмушим ўхшамай, ота уйимга қайтдиму ёмғирдан қочиб дўлга тутилгандек бўлдим. Келинойим кун бермас. Ҳар икки нафасда эрни рози қилолмаганимни айтиб камситарди. Менга келган совчиларга аччиқ устида розилик бердим. "Ҳаммага кўрсатиб қўяман" деган фикр миямда айланиб қолган эди. Тўйнинг дастлабки, ҳафтасида эрим, мен билан бирга келган ўғлимга яхши қаради. Ўғлимни ўз ўглидек кўрди деб ўйлаганимда эса асл юзи очила бошлади.
Ўғлим эримдан жуда қўрқар эди, яхши гапирса ҳам ва бир куни кечаси ҳаммасини тушундим. Ярим тунда уйғониб кетиб ҳовлига чиқсам, эрим болани қўлидан тортқилаганча...
😱😱😱
6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
PREMYERA
👇👇👇👇👇👇

🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠


Muallif:
🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤
🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤



Muallif ruhsatsız koʻchirib olish va ijro qilish taqiqlanadi!!! 🛑
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
5017🔥3
#SABIRLIGIM
МУАЛЛИФ НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА
73-қисм.
Ҳалима аянинг фикрича фолбининг "аммаллари" тōғридан тōғри амалга ошаётгандек эди. Чунки Азизбек ва Гулхаё тез тез жанжалашиб қолишарди. Ҳалима ая хомила уч ойликка ōтиши билан Гулхаёни фолбиникига судради. Гулхаёнинг бормайман деб қаршилик қилишлари бефойда кетди. Можарога Азизбек аралашиб икки шапалоқ урди
- Энам сен билан болага ёмонликни раво кōрмаса керак! Ôласанми айтганларини хōп деб бажарсанг?! - бақирди Азизбек. Гулхаё индаёлмади. Ҳалима ая ҳам ōз хукмини ōтказди
- Фолбин бир нарсани биладики эшигидан шунча одам аримайди!
Гулхаё бу уйдаги оми одамларга ҳеч нарсани тушунтиролмаслигини билиб индамай кийиниб чиқди. Фолбинни уйига бориб ҳам у ōқиган дуолар билан ҳам Гулхаёнинг юраги сиқилиб қоронғулашгани очилмади. Аксинча юрагида кучли ваҳм пайдо бōлди. Ним қоронғу , деворларига аллам балолар илиб ташланга уй. Бошига катта рōмол ташлаб олиб хунук овозда кекириб куф суф қилаётган фолбин... Буларнинг бари Гулхаёни дахшатга солиб бошини айланрирди. Ҳушидан кетиб қолмаслик учун оғзини катта катта очиб нафас ола бошлади. Ич ичидан оғирлашиб кетаётганини хис этди. Гулхаё ҳам жуда дин борасида билими тōкис бōлмаса ҳам ора орада теливизордан домлаларнинг марузаларини кōрарди. Фолбинларни ғайб оламидан ҳабардорман деб даво қилиши нотўғри эканини, аслида ғайб яни келажакни фақат Аллоҳ билгувчи эканини марузаларда эшитганди. Айниқса фолбинга борган одамларнинг қирқ кунлик номози қабул бōлмайди, кимки фолбинга ишонса у Муҳаммадга нозил қилинганларни инкор этгувчи ҳисобланади!! дейилганди....
Гулҳаё уйга қайтиб ҳам ич ичида пайдо бōлиб қолган оғирликдан қутилолмади. Миясида "Фолга борган онанинг ҳомиласи дуо ва баракадан маҳрум бōлади" деган гаплар айланаверди. Бу гапни аниқ қаердан эшитганини эслолмаса ҳам қулоғи остида жаранглайверди!
128😢53🔥3610👍6🕊3👏1
#SABIRLIGIM
МУАЛЛИФ НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА
74-қисм

Гулхаё уйқуга ётиб кōзи илиниши билан дахшатли тушлар кōра бошлади. Тушида туғган эмиш, лекин негадир бола мажрух эмиш! Шу қадар чиройли чақалоқ эмишки кōз қамашади, аммо оёғи йōқмиш. Гулхаё дод солиб йиғлади, чақалоқни қōлига олиб базōр тилга кирди
- Сенга нима бōлди, нега оёқчаларинг йōқ?!
Шу пайт бола Гулхаёни янада дахшатга солиб фолбининг хунук овозида гапирди
- Мени сен шу аҳволга солдинг!!!
Гулхаё
- Йōōқ!! - деб чинқириб уйғониб кетди. Унинг овозидан ёнида ётган Азизбек ҳам чōчиб уйғонди
- Нима бōлди, тинчликми?!
Гулхаё йиғлаб юборди
- Туш кōрдим...
Азизбек термосдан чой қуйиб Гулхаёга берди
- Ол ич, ōзинга келасан.
Гулхаё қайноқ чойни амалаб ичиб Азизбекка мōлтираб қаради
- Дўхтирга оборинг мени?
-Нимага бирор жойинг оғрияптими?
Гулхаё оғир нафас олди
- Тушимда... Уни кōрдим. Жуда чиройли қизча эмиш. Фақат... Фақат оёқчалари йōқ эди!! Қōрқиб кетдим...
Азизбек ҳам бир сесканди. У Гулхаёни яхши кōришини бир жōрасига айтганда жōраси шундай деганди
- Азиз, яхши кōрсанг ҳам Гулхаёга уйланма! Чунки қариндошсизлар, қариндошлар ōртасидаги никох эса охири яхши бōлмайди. Ôртангизда бола бōлса ногирон бōлиб туғилиши мумкин!!...
Азизбек миясига урилаётган фикрлар тасирида терлаб кетди. Чой қуйиб ōзи ҳам ичди. Миясида ярқ этиб қаердадир эшитган гапи жаранглади
- Зинонинг касофати болага уради!!...
Азизбек сесканиб Гулхаёни қаттиқ қучоқлаб олди
- Жиннимисан унақа бōлмайди! Мени болам соғлом туғилади..
Гулхаё йиғлаб Азизбекка ялинди
- Илтимос дōхтирга борайлик. Кōнглим безовта негадир...
- Бōпти, фақат эрта боролмаймиз. Ойлик олишимга яна икки хафта бор. Лекин вада бераман. Ойлик тушиши билан шахарга, дōхтирга обораман хōпми?!
Гулхаё бош силкиди. Азизбек Гулхаёни жойига ётқизиб қучоқлади. Пешонасидан аста ōпиб пичирлади
- Бизни боламиз соғлом бōлади. Бундай нарсаларни ōйлама!
126🔥56👍23💔11
#SABIRLIGIM
МУАЛЛИФ НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА
75-қисм.
Аммо Азизбек сōзида туролмади. Ойлик олиганини айтиб
- Гулхаёни Шахарга дōхтирга обораман! - дейиши билан Ҳалима ая уйни бошига кōтарди
- Хоо хотинли тōкис, хотинчангизни кōнгли шахарлик дōхтирларни тусаб қолибдими?! - деди Азизбекни нафсониятига тегиб- Мен тōққизта бола туғиб катта қилибману дōхтир нималигини билмапмана?! Бизни вақтлар дōхтирга қорнини қапайтириб бориш уят эди. Ҳозиргилар қорнида боласи бир кунлик бōлиши билан дōхтирга чопади!
Азизбек онасига тушунтирмоқчи бōлди
- Эна телизорданам (теливизордан ҳам деяпти) айтяптику қориндош билан никох қилганлар дōхтир кōригидан ōцин деб...
- Улар айтаверади-гап билан ōғлининг оғзига урди Ҳалима ая- ōша дōхтирларинг нима қилиб бōлса ҳам пул топиш дардида! Ҳар балони ōйлаб топаверади улар. Шахарга бориш- келиш, камига дōхтирга кириш, дори дармон олиш қанча пул бōлишини биласанми?!
- Эна ойлигимни олдим. Аммалаб, тежаб тергасак етиб қолар...
- Ойлигинга бошқа нарса режа қиганман! Мовлут ōқитмоқчиман. Мовлут ōқитиб ис чиқарсак боланг соғлом туғилади!
- Эна шу мовлутни кейинги ой қилинг...
Азизбекнинг гапи ичида қолиб Ҳалима ая шанғиллаб кетди
- Мовлут ойи ҳозир! Кейинга қолдириб бōлмайди. Ёки нима хотинчангни йōриғидан чиқолмайсанми?!
Азизбек бошқа гапиришни истамай қōл силтаб чиқиб кетди. Уйда эса уни Гулхаё бетоқат кутарди. Барибир билади қайнонаси рози бōлмаслигини аммо эри бир аммалаб кōндиришига умид қилиб турганди. Азизбекнинг шалвираб киришидан эса охирги умиди ҳам узилди.
- Рози бōлдиларми?!
-Энам бу ой мовлут қиларкан. Болага яхши бōлади деяптилар!
- Лекин...
-Ôчир, менга ақл ōргатма! - ҳар доимгидек ягона кучи етадиган одами бōлган Гулхаёга бақирди Азизбек - Энам мовлут қиларкан. Бор пулимни шунга бердим. Жуда дōхтирга боргинг келаётган бōлса ōзингни энанга айт, оборсин.
Гулхаё индамади. Мана қачондан бери уйига бормайди. Охирги марта чаллари бōлган куни борганди. Ундан бери эса рухсат йōқ. Бу албатта қайнонасини ташаббуси. Нимамуш уларнинг даврида келинлар олти ойда бир борганмиш, хомладорлигидаку уммуман уйдан чиқмаган эмиш....
Гулхаё дадасини жуда соғинганини хис этди. Юраги оғриди.
Бечора дадаси икки ой бурун келганда қайнонаси уйга киритмади
- Уят бōлади қуда, эндигина хомладор бōлган қизингизни нимасини кōргани келдингиз! Чаллар куни кōрдингизку бōлдида, ҳадрб келаверадими одам. - деганди Турсунбой акани мулзам қилиб. Бечора Турсунбой ака қизини кōролмай қайтиб кетгани ҳалигача келгани йōқ....
Гулхаё
- Унда эртага уйимизга борсам бōладими ? - деди.
-Энамдан сōра! - деди Азизбек тōнғиллаб. Гулхаё уф тортди. Бу уйда ҳамма нарсани хатто Пашша учиб ёки учмаслигини ҳам Ҳалима ая ҳал қилади. Тоғасики уммуман жим, ароқ бōлса бōлди. Ароқни кōрса Хотин бола чақаси тугул худони ҳам унитиб юборади.
188😨62🔥53😢28😍8👍6🌚6👏4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Реакция белгилаб куямиз 😊
18👍4🕊4🔥1