ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ
40.2K subscribers
4.6K photos
4.05K videos
17 files
8.45K links
💖Ishq haloldir. Ikki qalbning bir - birini deb urishi , yuraklarning sevgi ila jo'sh urib, ishq daryosida oqishi Allohning rahmatini jilvasidir. 💖       

Reklama uchun👉👉 @reklamala_arzon

Talab taklif shikoyat uchun👉👉 @Neiba_bot
Download Telegram
🎓 ПСИҲОЛОГИК ТЕСТ

Энг биринчи нигоҳингиз тушган вариантлардан бирини танланг {Танловда узоқ ўйланиш мумкин эмас!} ва жавобларни билиб олинг!👇


Javobi keyingi soatlarda
7😇7
🎓 ПСИҲОЛОГИК ТЕСТ
Қаршингиздаги суратлар орасидан кўнглингизу кўзингизга энг яқинини танланг ва феъл атворингизнинг ўзига хос жиҳатларини билиб олинг. Диққат қилинг, танловда узоқ иккиланиш ёки ўйлаб олиш бўлмасин. 

👩‍🌾1. КЎНГЛИ ОЧИҚ ИНСОН

Бу суратни танлаган кишининг феъл-атворига хавас қилса арзийди. Улар ҳар бир ишни аъло даражада бажаришга одатланишган. Юқори марраларни кўзлайдиган ва унга эришишда куч ва ғайратини аямайдиган десак асло муболаға бўлмайди. Бажараётган ишлари дунёни гўзаллаштириш учун амалга ошади. Шу ўринда ўз манфаатларини ҳам устун қўйишларини унутмаслик лозим. Аммо камдан-кам инсонларгина уларнинг меҳнатини қадрлай олади.

🙇‍♀2. КУЙДИ –ПИШДИ...

Агар танловингиз ушбу суратга қаратилган бўлса, демак сиз ўзгаларнинг ташвиши билан куйиб-пишиб яшашга одатлангансиз. Зиммангизга қандай вазифа юклатилмасин, барчасини сидқи дилдан бажарасиз ва маъсулиятдан сира чўчимайсиз. Балки шунинг учун ҳам атрофдагиларнинг ишончини қозонгандирсиз. Яқинларингиз сўзлаб берадиган воқеа ва ҳикояларни жон деб тинглашади. Истасангиз, биргина табассум билан ҳар қандай қаҳри қаттиқ кўнгилни ҳам эритиб юбороласиз.

🙅3. ЎЗ БИЛГАНИДАН ҚОЛМАЙДИГАН

Бу тоифа кишилардан ажойиб файласуфлар чиқади. Чунки улар фикрни барча нарсадан устун қўйишади. Бундан ташқари ўзларининг назарияларини ёлғизликда соатлаб ўйлаб чиқишни хуш кўришади. Изланувчан, янгилик яратишга бўлган иштиёқлари сабаб ҳурмат-иззатда яшашади. Гарчи атрофидагиларнинг қарорини маъқуллашмаса-да, бу борада муаммога дуч келишмайди.

🙆4. КЎНГЛИ НОЗИК

Аслида, сиз каби инсонларни ҳаётда учратиш мушкул. Қалбингиз жуда нозик. Кўнглингизга яқин инсонни излаб, бутун умрингизни сарф қилишдан ҳам оғринмайсиз. Ахир қалб иши билан ҳазиллашиб бўладими?! Шунга қарамай ғайриоддий одатларингиз ҳам йўқ эмас. Баъзан фикрларингиз атрофдагиларга тушунарсиз, эриш туюлади. Уларни нотўғри талқин этишганида эса шахсий маконга эҳтиёж сезасиз. ҳаётда яхши ва ёмонни ажрата билиш хусусияти ҳам сизга бегона эмас.

👩‍💼5. Мустақил ...

Бу суратни танлаганлар ҳар жиҳатдан эркин ва мустақил кишилардир. Улар ҳаётда «ўзим бажараман» шиорига қатъий амал қилишади. Яқинлари ва ҳамкасблари учун ўрнак бўлишга одатланишган. ҳаётдан нима исташларини аниқ билсалар-да, ички қўрқув уни амалга оширишга тўсқинлик қилади. Улар самимийлик ва тўғрисўзликни қадрлашади. Ва ҳамиша ҳақиқатга тик боқишга интилишади.

🤦‍♀6. ТАЪСИРЧАН

Атрофингиздагилар билан муносабат ўрнатишда қийинчилик сезмайсиз. Шу сабабдан дўст-дугоналарингиз бисёр. Табиатан ато этилган қобилиятингиз туфайли суҳбатдошингизни осонгина ўзингизга ром этасиз. Кўрсатган меҳр, эътиборингиз эвазига дилхиралик кўрсангиз, хафсалангиз пир бўлади. Ана шу ҳолатларга қарши руҳингизни чиниқтиринг.
31😇2
Forwarded from XUSNORA MENEJER
Катта пуллардан қўрқувларини ечишни истовчилар учун 5 кунлик интенсив энг тўғри танлов бўлади.

⚠️13,14-апрель кунлари
😀🥹😌😗😌
бўладиган бепул дарсда ўша⤵️бойлик ёмон, оч қорним тинч қулоғим, бойларнинг муаммоси, жавоби бор” деган фикрларингизнинг илдизини топамиз; сизнинг пул блокларингизни ДИАГНОСТИКА ўтказиб топамиз.

Интенсивга рўйхатдан ўтиб қўйинг
@talia_meditation_bot
@talia_meditation_bot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
6👍2
Ойнинг ўн беши (Мансабдан кетиш осонмас) 26-кисм

Бугун Жавлонбековнинг кайфияти аъло даражада эди. Боиси, эрталабдан бозор бошлиғи «йўқлаб» кетди. «Яна қаердан «қуёш» чиқар экан», деб ҳаёл суриб ўтирганида котибаси рухсат сўраб кириб келди.
-Сут заводининг бошлиғи Шокир Маҳмудов телефон қилдилар. Улар сизда зарур ишлари борлигини айтиб қачон келиши мумкинлигини сўрадилар.
-Тушликка яқин келаверсин,-деб Жавлонбеков «тушликка кетадиган пул ёнга қоладиган бўлди», деб ҳаёлидан ўтказиб қўйди.
Безовта қилгани учун сўраб чиқиб кетмоқчи бўлган Севарани ишора билан тўхтатиб бошидан оёғигача қараб чиқди. Ишга келганида унинг келишга қадди-қомати, гўзал чеҳрасига қараб, «туққан онангга балли-ей», деб кўнглидан ўтказиб қўйганди. Пайсалга солмай уни қўлга киритиш пайида бўлди. Зўр бериб кўнглини олишга ҳаракат қила бошлади. Турли воситалардан фойдаланди. Ҳатто бундай ишларда кўпинча ёрдами тегадиган Розия деган аёлни ишга солди. Лекин барча уринишлари беҳуда кетди. Ўз мақсадларидан шу пайтгача сира чекинмаган учун «қаёққа ҳам борарди, барибир мени бўлади», деб кўнглига тугиб қўйганди. Қизнинг яқинда турмушга чиқишини эшитиб қатъийроқ харакат қилишга аҳд қилди. Ўрнидан туриб келиб қатор қўйилган стуллардан бирига ўтирди. Севарани ёнга ўтиришга таклиф қилди. У келиб ўтирганида бир муддат суқ билан тикилиб турди. Ўнғайсизланган қиз кўзини ерга тикди.
-Турмушга чиқаётган экансиз, тўғрими? –деб сўради. Севара уялинқираб бошини қимирлатганида « афсус», дегандай бош чайқаб қўйди. Унинг яқинроқдан қараганида янада латофатлироқ қўринишидан юраги жизиллаб кетди.- Яхши, табриклайман. У жуда омадли йигит эканда. Ҳавасим келаяпти. Куёв болага тузукроқ тақинчоқлардан олдирмайсизми? Бу чиройли бармоқларга тилло узуклар жуда ярашадида. Тузукроқ зирак эса бир ҳуснингизга ўн ҳусн қўшган бўларди.
-Унақа нарсаларга ҳозир имкони йўқ. Вақти келганда олиб берар,- деди Севара бу гаплардан ҳайрон бўлиб.
-Ҳозир олдирмасангиз кейин қийин бўлар,-деб Жавлонбеков йўл кўрсатган бўлди.- Яна бир гап. Нега бошқа кизларга ўхшаб замонавий кийиниб юрмайсиз?
-Замонавий кийиниш, деганда нимани назарда тутаяпсиз?- деб сўради Севара синовчан қараб.
-Нима десам экан?… -деб Жавлонбеков, калта юпка, шим, демоқчи бўлди-ю, лекин қизнинг ўткир нигоҳидан буларни айтишга ботинолмади.- Ҳалиги, баъзи қизлар кийишади-ку.
-Ундай кийинишни ёқтирмайман,-деди Севара унинг нималарни назарда тутаётганини тушуниб. Бундан энсаси қотди. Ҳатто жаҳли ҳам чиқа бошлади. Лекин сездирмади.- Қолаверса ундай кийимлар анча қиммат туради.
-Пулингиз етмаса мана мен олиб бераман. Йўқ, демасангиз тақинчоқлар ҳам.
-Сиз олиб берасиз?-деди Севара нима мақсадда унинг бундай деётганидан аччиқланиб- Нима учун?
-Қўрқманг, кўп нарса талаб қилмайман.Фақат…
-Бунинг эвазига маъшуқангиз бўлишимни хоҳлайсиз, шундайми? Наҳотки мен шундай енгилтак қизларга ўхшасам?!
-Ундай деб ўйлаганимда сизни бир кун ҳам бу ерда ушлаб турмасдим. Севара, сиз ҳозир аччиқланаяпсиз. Кейин эса ҳурсанд бўласиз!
-Бекорларни айибсиз!-деб Севара ўзи томон узатилган қўлини силтаб ташлаб чиқиб кетди.
-Оббо, жуда хурковуғич экан-ку,-деди Жавлонбеков жойига келиб ўтираркан.-Ҳечқиси йўқ. Пулнинг нималарга қодирлигини ҳали яхши билмайдида.
Кўп ўтмай эшик шаҳд билан очилди. Севара тўғри келиб столга бир варақ қоғоз қўйди.
- Бу нима?- Жавлонбеков ҳайрон бўлиб сўради.
-Ишдан бўшаш ҳақидаги ариза. Мен бунақа жойда ишлай олмайман,-деди Севара зарда билан.
-Ие, шунга шунчаликми? Мен ҳазиллашгандим.
-Ҳазил? Сиз билан бирор марта шунақа ҳазиллашгадимми?-деди Севара нафрат билан.- Уялмайсизми? Қизингиз тенггиман-а? Сизнинг қизингизга ҳам шунақа қилишса нима бўлади? Ёки сизга барибирми?
Бу гаплар Жавлонбековнинг юрагига ўқдай қадалди. Сабаби, эрка ўсган қизи иффати бузилгани учун тўйининг эртаси куниёқ қайтиб келганди. Кўп ўтмай ўзи ишлаган идора раҳбарига иккинчи хотин бўлиб тегиб олди. Кейинроқ маълум бўлишича улар аввалдан яқин алоқада бўлган эканлар. Ўзи ҳам бу борада «фаришта» бўлмагани учун дарди ичида қолаверганди.
-Қўйсангизчи бунақа гапларни,-деди у қизариб-бўзариб.
-Имзо чекверинг, мен барибир ишламайман,-деб Севара қоғозни яқинроқ суриб қўйди.
Уни
178🔥57👏33😍8👍6🌚3
Eslamading Benom gruhi (cover 2026)
<unknown>
Кайфият ни кутариб оламиз😊
👏5
🚨 ДИККАТ ЯНГИ ФАСОНЛАР ЧИКДИ!

👗 2026 йилнинг энг тренд моделлари


💃 Миллий ва замонавий услуб
✂️ Тикиш учун идеал вариантлар


Барчаси ФАСОНЛАР каналида🔥

https://t.me/+8C2shQ0u-csxOTAy
https://t.me/+8C2shQ0u-csxOTAy
https://t.me/+8C2shQ0u-csxOTAy

👉 Ҳозир қўшилинг, кейин кеч бўлмасин!
5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Реакция белгилаб куямиз 😊
10😢5👍1
Ҳаммаси онам вафот этиб, ЎГАЙ она қўлида улғая бошладим.

Дадам онамни чизигидан чиқмай яшарди..Ҳаммаси отам хорижга кетгач бошланди .

ЎГАЙ онамни муомиласи ўша кундаёқ ўзгарди ..Қарғайдиган одат чиқарди мени қулдек ишлатадиган бўлди.. Бир куни онам ховлиқиб кириб келди.. Ва мени шошганча ҳаммомга олиб кирди. Ясантриб ухлашга ётқизди..Тушунмай қолдим.. Асли оппоқ бўлганим учун .. Яна ҳам гўзаллашдим.. Ва уйқуга ётдим. Машина овозидан уйғониб кеттим.. Ҳовлига қараганимда эса 2 эркак хонам томон келарди , онамни эса қўлида мўмайгина пуллар .Энди хонамдан чиқамоқчи эдим улар мени ҳона томон тортқилай бошлашди.. Дахшат..Оёғим қорқувдан музлади.. Улар мени....
13
қўлдан чиқаришни истамагани учун, ундан ташқари, ҳозир ишдан бўшатса бу гап тарқалиб, обрўйига путур етишини ўйлаб ниятидан қайтариш учун зўр бериб аврай бошлади.
-Чиндан ҳам бу шунчаки ҳазил эди. Иккинчи қайтарилмайди. Ишонинг.
-Бу гапларингизга жуда ишондимда,- деди Севара киноя билан.
-Ишонинг, ишонинг. Иккинчи қайтарилмайди. Қасам ичаман,-деб Жавлонбеков аризани йиртиб саватга ташлади.-Ишингизни қилаверинг.
-Майли, агар яна шунақа қилсангиз мендан яхшилик кутманг,- деди кутилмаганда Севара шаҳдидан тушиб. Чиқиб кетаётганида тўхтаб орқасига қаради.- Маҳмудов келганди, кирверсинми?
-Ҳа, кирверсин,-деди Жавлонбеков енгил тортиб.
Севара чиқиши билан Маҳмудов кириб келди. Одатда ўрнидан қўзғалиб ҳам қўймайдиган Жавлонбеков ўрнидан туриб кўришди. Ўтиришга таклиф қилиб қуюқ сўрашди.
-Безовта қилганим учун узр,- деб Маҳмудов келишининг сабабини айта бошлади.- Хабарингиз бўлса керак, Тошкентда озиқ-овқат технологияси бўйича Халқаро кўргазма бўлаяпти. Атайлаб бориб кўрдим. Швецарияда ишлаб чиқарилган сутни қайта ишлаш ва қадоқлаш линияси менга жуда маъқул бўлди. Агар шундан биттасини заводимизга ўрнатсак зўр иш бўлардида. Махсулот турлари ортиб, даромадимиз кўпаярди.
-Агар ҳақиқатдан ҳам шундай бўлса жуда яхши. Биздан бирор ёрдам керакми?
-Ҳа, ёрдамингиз керак,-деди Маҳмудов миннаддорчилик оҳангида.- Маблағ масаласи қийняпти. Банкдан кредит олишга кўмаклашиб юборсангиз.
-Бунинг ҳеч қийин жойи йўқ.Фақат…- Жавлонбеков маъноли йўталиб қўйди.
-Битта зўр зиёфат биздан,- деди Маҳмудов севиниб.
-Биргина зиёфат билан қутулмайсизда,-деб Жавлонбеков учта бармоғини кўрсатди.- Шунча «кўки»дан олиб келасиз.
-Жуда кўп-ку.
-Шокиржон, ишига ярашада
деди Жавлонбеков мийиғида кулиб.- Масъулияти ҳам бор. Ундан ташқари умидвор бўладиганлар бор. Даромад ҳам ошади, дедингиз-ку ҳозиргина.
Маҳмудов нима дейишини ҳам билмай қолди. Жавлонбековнинг «мушуги» бекорга офтобга чиқмаслигини биларди. Лекин бу даражада деб ўйламаганди. Рози бўлишдан ўзга чораси йўқлигини ҳам англаётганди.
-Қачон олиб келишим керак?
-Мана бу бошқа гап. Олиб келишингиз билан кредит кўлга тегди, деб ҳисоблайверинг,-деб Жавлонбеков қошини учириб қўйди.
Бир ҳафта ичида олиб келаман, деб кетишга изн сўраган Маҳмудовни эшиккача кузатиб қўйишга эринмади. Қўлларини бир-бирига ишқаб қўйди. Кайфиятга яраша бугун бир мириқиб «дам» олишни кўнглига тугиб телефон гўшагини кўтарди. Керакли рақамларни териши билан аёл кишининг таманно билан гапиргани эшитилди.
-Алло, эшитаман.
-Гуляхон, сизмисиз? Зиёвуддин акангиз безовта қилаяпти,-деди Жавлонбеков.
-Сизнинг ҳам овозингизни эшитадиган кун бор эканку,- деб Гуля аразлаган оҳангда гапира бошлади.- Сиздан жуда хафаман. Анчадан бери йўқлаб ҳам қўймайсиз.
-Минг бора узр,- деди Жавлонбеков унинг эркаланишидан юраги жунбушга келиб.- Бугун борсам бўладими? Ҳаммасининг хиссасини чиқарардик.
-Сиз учун эшигим ҳамиша очиқлигини биласизку, -деган ишвали овоздан кейин қисқа-қисқа гудок эшитила бошлади.
Жавлонбеков гўшакни жойига қўяркан, бугун жуда омадим келадиган кун эканда, деб кўнглидан ўтказиб қўйди.
Уйга қайтганида ярим тундан ошганди. Шундай бўлсада ҳовлидаги ҳамма чироқларнинг ёниқлигини кўриб ҳайрон қолди. Остонага яқинлашганида Мастуранинг йиғи аралаш нималардир деётганини эшитиб юрагига ғулғула тушди. Шошиб эшикни очди-ю, у ердаги ҳолатни кўриб тош қотди. Мастуранинг сочлари тўзғиган, кўзларида ёш. Икки қўли билан юзини юларди. Унинг ёнида турган келини Мавжуданинг овутишга беҳуда уринаётганини билиниб турарди. Катта ўғли Мавлонбек нима қилишни билмай серрайиб турарди. Мастура шу заҳоти захрини соча бошглади.
-Шу пайтгача қаерларда юрибсиз? Телефон қилиб ҳам ҳеч қаердан тополмадик.
-Оғайнилар билан бир улфатчилик қилгандик. Нима бўлди?-деб Жавлонбеков «қўрқоқ олдин мушт кўтарар», деганларидан дўқ билан жавоб қайтарди.
-Дард бўлди, бало бўлди! Қирғин келсин ўша улфатларингизга,- деб Мастура қарғаниб уввос тортиб йиғлаб юборди.
Озроқ бўлсада кўнгли таскин топгпн Жавлонбеков савол назари билан Мавлонга қаради.У эса қандай айтишни билоломай анча вақтгача довдираб турди. Дадасининг сўкиб юбришидан чўчиб зўрғагина дади:
-Давронбекни қамаб қўйишибди.
-Ни
🔥10296👍28👏11😢6🤨2😇1
ОПАМ ЭРИМДАН ҲОМИЛАДОР БЎЛДИ.

Опам иккимиз бир хонадонга турмушга чиқдик.
Катта ўғилга турмушга чиққан опам, аслида кичик ўғил, яъни мени эрим билан тўйдан аввал севишиб юришган экан. Опам эримни мендан рашк қиларди.
Ҳаммаси қайниакам тўйдан кўп ўтмай чет элга кетганидан бошланди.
Мен опам билан овсин эмас, кундошдек яшардим бир уйда.
Бир кун опамни чўнтагида ҳомиладорлик тести тушиб қолди. Натижасини кўриб шокка тушиб қолди.
Дахшат😨😨😭
12
ТАНИШ ЧEҲРА

Автобус тўхтади. Деразадан ташқарига термулиб кетаётган қизнинг қаршисига бир нечта оғир сумка кўтариб олган аёл тўхтади.
Қиз ўзига қараб-қараб қўяётган хотинга кўзи тушиши билан тескари қараб олди.
- Дарсдан чарчаб чиққан бўлсам... Шаҳар катта бўлса. Бу холани қайтиб кўрармидим, - ўзига-ўзи пичирлади.
Бироқ яна бир неча кундан кейин худди ўша холани кўрди. Фақат расмини...
Туғилган кунига атаб бир қучоқ атиргул олиб келган йигит секин шивирлади:
- Сен онам орзу қилгандай келин бўласан! Онам ҳам жуда меҳрибон аёл. Сенга суратларини кўрсатайми?.
Расмдаги аёл у автобусда кўрган ўша хола эди.

© Зилола Ғайбуллаева
😨48🙈3427🔥193
Forwarded from Диетолог Ясмина
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
СУВ ИЧАМИЗ ВА ОЗАМИЗ

❗️ДИЕТАГА ЎТМАНГ, биз хоҳлаганимизни истеъмол қиламиз ва жадвалга мувофиқ сув ичамиз:

08:50 - 250 мл
09:30 - BATAFSIL O’qing 👇👇👇

11 КG ozing!!! bunaqasi hali bo’lmagan
Batafsil 👇👇👇

@suvbilanozish
@suvbilanozish
@suvbilanozish
10👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Реакция белгилаб куямиз 😊
👍169🕊5😢3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
PREMYERA
👇👇👇👇👇👇

🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠


Muallif:
🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤
🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤



Muallif ruhsatsız koʻchirib olish va ijro qilish taqiqlanadi!!! 🛑
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👏26😍118🔥8
#SABIRLIGIM
МУАЛЛИФ НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА
70-қисм
Ҳалима ая ҳам диний илмсиз одам эди. Фолбинни худога яқин, худо назари тушган илоҳий одам деб хисобларди. Онгсизларча улар қанча пул сōраса ёки қандай жонлиқ атаса қулоқ қоқмай бажарар ōзини пули етмаса қарз хавола қилиб бōлса ҳам фолбиннинг айтканини бажарарди.
Ҳалима ая фолчи билан қуюқ сōрашгач "дардини" айтди
- Полчи момо шу десангиз бир неча ой олдин келин олгандим. Қурмағур жодугар экан! - Ҳалима ая румолини учини тишлаб ёлғондан увиллади- ōғилгинамни ōқитиб олган. Битовдан орттирган ҳаромисини ōғлимни бōйнига шундоққина илиб қōйди.
Полчи бурун жийирди
- Нима ōғлинг гарангми, "қиз" эмаслигини қорнида боласи борлигини билмадими?!
- Вой дод моможон вой дод- баттар уввиллади Ҳалима ая- у жодугар ōғлимни ōраб чирмаб жодулаган. Қиз чиқмаганини билиб туриб ҳайдамаяпти. Юриғидан чиқолмайди. Жон момо айтганингизни бераман. Шу боламни қайтарма қилиб беринг. Анави жодугар келиним билан қорнидаги ҳаромисини ҳам бир ёқли қилинг.
Фолчи кампир қōли билан жим ишорасини қилиб лаблари пичирлаб уёқ буёққа қараб "одамлари" " парилари" билан гаплаша бошлади. Наима ва Ҳалима ая гōё илоҳий нарсанинг гувохи бōлаётгандек оғизлари ланг очилиб фолчини кузатишарди.
- Бола икки ойликка яқинлашиб қолибди! - деди фолчи хунук кекириб- жуда маҳкам экан одамларим тушуролмайди!
- Вой энди нима бōлади?! - юзини чангаллади Ҳалима ая.
- Ôғлингни ҳам жуда кучли ōқитибди. Узоқ йиллардан бери ōқитиб, жодулаб келган. Боши тез тез оғриб қоладими ōғлингни?! - деди ваҳимали қилиб фолчи. Ҳалима аяни ōрнига Наима жавоб берди. Чунки Азизбек кōп бора унга боши оғриётганини айтган. Хатто икки кун олдинам айтганди
- Ҳаа ҳа, оғрийди боши . Жуда қаттиқ оғриб қолади.
- Ôғлингни жонига ташна қилиб ōқитган. Агар келинингдан ажратаман десанг ōғлинг ōлади!!
- Вой шōрииим!! - дод деди Ҳалима ая-Нима қиламан энди?!...
- Эрта эрталаб туриб мол бозорга бор. Бозорга борсанг учунчи қатор, учунчи боғламда битта сариқ қōчқор бōлади. Худди ōшани ол. Агар адаштирсанг дуо тасир қилмайди.
- Хōп хōп айтганингизни қиламиз!!
- Шу қōчқорни бутунича олиб келиб менга берасан. Ôзим сōйиб учта мозорга қонидан тōкаман. Гōштини ōғлингни ōрнига қабр кавлаб кōмаман.
Ҳалима ая хōп, хōп деб фолчини барча айтганларини қоғозга ёзиб олди. Кейин юрак ютиб сōради
- Қорнидаги ҳаромисини нима қиламиз?!
- Эрта қōчқор билан келишингда ōғлинг билан келинингни бирга тушган расмини олиб кел. Ôқиб дам соламан. Ҳам бир бирига тескари бōлади ҳам келинингни боласи мажрух туғилади!! . Кейин шу бахона билан ажратиб олсанг осон бōлади. Фақат битта шарти бор. Бола ҳар уч ойликни тōлдирганда олдимга ōқитишга олиб кел?!
123😨65🔥19🌚17😇3👍2🤨2😢1
#SABIRLIGIM
МУАЛЛИФ НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА
71-қисм.
Ҳалима ая фолбиникидан чиқиши билан дили ёришди. Тōлқинланиб Наимага гапирди
- Кōрдингми?! Ҳар нарсани чорасини шу полчи момо билади дегандимку сенга.
Наима эса негадир оғирлашиб қолганди. Тōғри у ҳам ора орада фол очтириб турарди, лекин...онасичалик муккасидан кетмаганди. Ҳозир ҳам фолчи "бола мажрух бōлиб туғилади" деганда сесканиб кетди. Хаёлида майиб мажрух бōлуб туғилган қōрқинчли чақалоқ жонланди. Юрагига ваҳм оралаб онасига қаради
- Энаа шу боласига зиён қилдирмасак бōлмайдими?! Ундан кōра Гулхаёни очиқча ёқтирмаганингизни айтиб ҳайдаб юборинг....
- Хоо осонгина ҳайдаб юборар эканманми?! Йōқ! Мен уларни айниқса аммангни бурнини ерга ишқайман. Ана ундан кейин минг ялинса ҳам яшатмай ажратаман ōғлимни.
Наима доим тушунмайди, келган кетганида индамай келиб кетадиган Зулхумор аммасини онаси бунчалик ёмон кōрмаса..
-Эна ōзи аммамларни бунча ёмон кōрасиз?
- Келинлигимда менга бувинг кōп азоб берган. Учта амманг ҳам бувинга бир оғиз бундай қилманг демасди. Олтита овсин бувингдан зир титрардик. Мана ōларканам уй жойи қолиб ҳам кетаркан... Лекин мени кōнглимдан қилган зуғумлари чиқмади. Зулхумор аммангни тōйи куни тилла зираги йōқолганди. Бувинг шунчга одам ичида мени ōғри деб айблаб, ōласи қилиб урганди. Аммангни тōйи уйда бōлганди. Мен бечорани хатто даврага ҳам чиқармай эрталабдан кечгача фақат идиш товоқ ювдирганди.
- Кейин тилла топилдими?
-Эе ҳамма гап шундада-хōрсинди Ҳалима ая - тилла ōлгур топилмади. Мени пешонамга эса ōша тилла зиракни олмаган бōлсам ҳам ōғри деган тамға босилди.
- Аммамларни шу сабаб ёқтирмайсизми? - Ҳалима аяга ачиниб қаради Наима.
- Улар менга очиқча ҳеч нарса дейишмаса ҳам доим пичинг гаплар билан эзиб келишди. Тōй ҳашамларда ёш яланглар туриб мени хизматга қōйишди. Гап хизматда эмас... Лекин энг катта келин бōлсам ҳам хурмат, иззат кōрмадим. Шу кунгача доим жойим пойгакда эди...
128🤨53🔥33😇20👏8👍2
#SABIRLIGIM
МУАЛЛИФ НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА
71-қисм
Ҳалима ая шу бōйи уйгача жим келди. Чамаси оғир хаёл суриб келарди. Уйга келганда ҳам, бир уй бōлиб уйини тōлдириб ōтирган бола чақасига қараб ҳам чехраси очилмади. Юраги сиқиб келаверди. Ташқаридан ичкарига бōзчининг мокисидек қатнаб бир уй одамга хизмат қилаётган Гулхаё кōзига жуда ёмон кōриниб кетди. Ҳалима аянинг захр тортиб бужмайиб турган юзи биринчи бōлиб Фурқатни этиборни тортди.
- Ҳа эна тинчликми, Нега кайфиятингиз йōқ? - деди Ҳалима аяга қараб.
- Ôзи эрталабдан қайга бордингиз эна? - гапга аралашди Шароф. У бугун энасини уйига келиши мажбурийлиги учун ичмаган, аранг чидаб ōтирарди. Ҳалима ая уф тортди
- Тōй шошилинч бōлгани учун-Ҳалима ая атай бир четда ōтирган Азизбекка қаради- Бир дугонамдан қарз олгандим. Кеча айттириб юборгани учун эрталабтан бориб бериб келдим!
Азизбек уф тортди.
- Қарз ҳақида бизга айтмагандингизку? - деди ажабланиб.
Ҳалима ая қōл силтади
- Ҳар гапни ҳисобини сенга беравермайманку. Пенсиямдан оз оз тōлаб узаман дегандим. Лекин етмади. Ҳозир борганимда шу ойлик пенсиямни бериб келдим. Қолганини эртага бераман дедим. Энди қайдан пул топсам деб ōйлаяпман!
Наима онасининг пинаги пирт этмай ёлғон гапираётганига лол бōлиб ōтирарди. Оҳири фурқат томоқ қириб гап бошлади
- Қанча етмаяпти. Ҳаммамиз ōртага ташлаймиз.
- Ака керакмас. Ôзим эрта бōлса бирор жойдан топаман...
- Эрта эрталаб оп кеб беринг, ишлатадиган жойим бор деяпти! - Азизбекни гапини бōлди Ҳалима ая - Қайдан топасан. Яна қарз оласанми?!
- Хōп эна қанчалигини айтинг! - вазият таранглашмасдан юмшатишга ҳаракат қилди Фурқат. Бу гапга фақат Шароф аралашмай ōтирарди. Чунки зōрға қōл учида кун кōришади. Пул йиғиш ҳақида гапирмаса ҳам бōлади..
- Бир милён! - Ҳалима аянинг гапидан ҳамна бир сапчиб тушди.
- Бōлди ҳал қиламиз! - деди Фурқат ортиқча гапга хожат қолдирмай.
Ҳалима ая эрта тонгдан туриб болалари тежаб тергаб йиққан пулидан ажратиб йиғиб берган бир милённи олиб фолбин айтган қōйни олгани борди.
Шу куни кечкача Ҳалима ая фолбинни айтганларини бажариш билан банд бōлди. Гулхаё ва Азизбекни тōй суратини олиб бориб ōқитиб, иссиқ совуқ қилиш ҳам эсидан чиқмади!!!!
159😨109🔥36👏12🌚12😇3👍2
🔥SABRLIGIM🔥 asari ham sotuvda!
Hikoya narxi 15.000 soʻm.
Toʻliq tugallangan holatda yopiq kanalda oʻqishingiz mumkin! HIKOYA 223 qismdan iborat
TOʻLOV QILISHDAN AVVAL QAYSI KARTA DEB SOʻRANG!!!
Murojaat uchun
@A_lixan

ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ
🔥1312👏9