алима зинадан чиқиб эшикни очди. Айвонга кўз югуртириб овоз берди. -Фароғат опа, уйдамисиз?
Уй ичи ҳамон жимжит, ҳеч кимнинг шарпаси эшитилмасди. Айвондаги хонтахта устида турган чинни товоқнинг усти дастурхоннинг чети билан омонатгина ёпилганди. Остонада турган калишни кўриб Ҳалима, уйда экан, деди. Ён томондаги эшикни очиб қаради. Орқасидан бетоқатлик билан қараган Шаходатга бир қараб қўйиб ичкари хонага қараб юрди. Ҳамма беихтиёр унга эргашди. Ҳалим кароватда ётган Фароғатни кўриб, шу ерда экан, деди. Олдига бориб елкасини секингина турди.
-Фароғат опа, кеч бўлганда нега бундай ётибсиз? Туринг, меҳмонлар келишди.
Шаҳодат яқин келиб энгашди. Ойисини қаттиқроқ туртди.
-Туринг, ойи, туринг.
Фароғат қимир ҳам этмади. Бу ҳолдан ҳамма ҳайрон эди. Искандар нима бўлганини англаб юраги «шув» этиб кетди. Лекин бир нима дейишга журъат қилолмади. Ҳалима стол устида қалашиб ётган дори қутиларини кўриб шифокор сифатида дарҳол тушунгандай бўлди. Шошиб қутиларни бир-бир очиб кўрди. Қутиларнинг бўшлигини кўриб ҳаёлидан ўтгани тўғри эканлигига ишонч ҳосил қилди. Бу ҳатти-ҳаракатига ҳайрон бўлиб қараб турганларга ўгирилиб деди:
-Фароғат опа дори ичибди. Жуда кўп дори ичган. Қаранглар, ҳамма қутидаги дориларни ичган.
-Дори?! Бўлиши мумкин эмас,- деди Самандар кўзлари ола-кула бўлиб.
Ҳалима сўзсиз бошини қимирлатди. Ҳамма саросимага тушиб қолганди. Биринчи бўлиб Искандар ўзини қўлга олди. «Нега ундай қилдинг,Фароғат», деб пичирлади. Самандар тошдай қотиб қолган, фикрлашга ҳам ожиз, гапиришга тили айланмасди. Ориф эса эшик олдида тургаича қимир этмасди. Шаҳодат ҳушини йўқотгандай эди. Ҳаммага бир- бир қараб чиқди. Бу ҳодисанинг бутун даҳшатини ҳис қилиб аъзойи бадани титраб кетди. Оёғидан куч кетгандай кароват четига ўтириб қолди. Фароғатнинг ўнг қўлини икки қўллаб ушлаб йиғлаб юборди.
-Нега ундай қилдингиз ойижон?! Нега? Сизни бундай қилишга нима мажбур қилди?!!!-деб бирдан сакраб туриб кетди. -Дадажон, акажон! Нега қараб турибсизлар? Тезроқ касалхонага олиб борайлик. Балки…
-Қани, бундай туринг-чи,- деб Ҳалима уни сал четга суриб, Фароғатнинг билагидан бирпас ушлаб турди. Кейин юрагига қулоқ солди. Қаддини ростлаб, бош чайқади. -Энди фойдаси йўқ. Кеч қолибмиз.
-Нега?! Нега кеч бўлар экан?! -деб Шаҳодат жон ҳолатда қичқириб юборди. -Айтинг, нима бўлибди?!
-Оламдан ўтибди,- деди Ҳалима ҳудди бунга ўзи айбдордай .
-Нима дедингиз, оламдан ўтибди?! -деб Шаҳодат «ялт» этиб ойисига қаради. Шунда унинг боши бир томонга ғайритабиий тарзда оғиб қолганини, ярим юмуқ кўзларида нур аллақачон сўнганини сезди. Ўзини устига ташлаб уввос тортиб йиғлаб « Нега ундай қилдингиз, ойи, шунга шунчаликми?!» деб нола қила бошлади.
Искандар титроқ овоз билан уни тинчлантиришга уринди. Лекин Шаҳодат гапини ҳам эшитмас, ойисининг совий бошлаган танасини қучоқлаб йиғлашда давом этаётган.
-Кечиринг мени ,ойижон, кечиринг. Нобакор қизингизни кечиринг! Ҳаммасига мен сабабчиман. Сизга, ўз онамга шунақа гапларни айтдим. Жонингизга қасд қилишга мажбур қилдим. Дунёни кўзинигзга қоронғи қилиб қўйдим! Гапларимга чидай олмай шундай қилгансиз!
Искандар стол устида ётган қоғозни кўриб беихтиёр қўлига олди. Шошиб кўз югуртириб чиқди. Ҳамон тошдай қотиб турган Самандар билан Орифга қаради. Шаҳодатга яқин келиб елкаларидан ушлаб ўрнидан тургизди.
-Ундай дема, қизим. Бунга бир сен эмас, ҳаммамиз айбдормиз. Аммо сени ҳечам айблагани йўқ. Мана, бизга айтмоқчи бўлган гапларини ёзиб қолдирибди.
Шаҳодат, «ойим нима деб ёзибди», дегандай ёшли кўзларини дадасига тикди. Самандарнинг ҳам кўнглидан ҳудди шу савол кечаётган эди. Искандар қоғоз ушлаган қўллари титраганича ўқий бошлади.
«Самандар, Шаҳодат. Бу сизларга айтмоқчи бўлган сўнгги гапларим. Сўнгги, дейишимнинг сабаб, буни ўқиётганларингда мен бу дунёдан кетган бўламан. Сизлардай кўнгли тоза кишиларларнинг орасида яшашга нолойиқман. Олдиларингда гуноҳим шунчалик каттаки, гапларимни ўзрларингга айтиш у ёқда турсин, кўзларингга тик қарашга ҳам ботинолмайман. Юзим чидамайди. Агар чиройли гулзор ичида бегонаўт ўсиб чиқса уни дарров юлиб ташлайдилар. Мен ҳам ораларингдаги «бегона» ўт эдим. Лекин мени ҳеч ким «юлиб ташламади». Бунинг қанчалик

❤173😢52🤨36🔥24💔5🌚3😍2✍1👍1
ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ
алима зинадан чиқиб эшикни очди. Айвонга кўз югуртириб овоз берди. -Фароғат опа, уйдамисиз? Уй ичи ҳамон жимжит, ҳеч кимнинг шарпаси эшитилмасди. Айвондаги хонтахта устида турган чинни товоқнинг усти дастурхоннинг чети билан омонатгина ёпилганди. Остонада…
оғир гуноҳ эканлигини билсам ҳам бу ишни ўзим қилишга қарор қилдим. Ойимиз судда айтган гапларимизга чидай олмай ўз жонига қасд қилди, унинг ўлимига сабабчимиз, деб ўзларингни айбламанглар. Сизлар менга ёмон гап айтмадиларинг. Юзимга ойна тутдиларинг . Нимани кўрдим, денглар, юзи қора нимани кўрарди? Қилмишларим учун худо мени бу дунёнинг ўзида шундай жазолади. Ҳали у дунёда қандай жазолар тайёрлаб қўйгани ёлғиз ўзига аён. Мен кўпгина бемаъни ишларимга Миркомил туртки берган эди. Унга ҳам боққан бало бордир?
Сизларга айтадиган гапларим жуда- жуда кўп эди. Лекин айтишни лозим кўрмадим. Ўтган кунларни эслатиб яна дилларингни вайрон қилгим келмади. Сизларга бир неча ўтинчим бор эди. Агар лозим кўрсаларинг бажаришларингни илтимос қилар эдим.
Биринчиси, мени кечиролсаларинг, кечиринглар. Дадаларингга ҳам айтинглар. У ҳам кечирсин. Шундай ажойиб, кўнгли тоза кишининг қадрига етмадим. Унга ҳиёнат қилдим. Қалбига кўп озор етказдим. Сизлардан айирдим.
Иккинчи илтимосим, Самандар, сендан бошқа меросхўрим йўқ. Келиб уй-жойга эгалик қил. Сен бунга ҳақлисан. Уйланаяпсан экан. Худодан сенга фақат бахт тилайман. Истагим шуки, менга аза қилиб тўйингни орқага сурма. Мен бунга арзимайман ҳам. Самандар, яна шуни айтмоқчиманки, ҳаётим шундай кечган ва завол топаётган бўлса ҳам ўзимни энг бахтли аёл, бахтли она, деб ҳисоблайман. Чунки сендай кўнгли тоза, бағри кенг ўғлим бор. Сен эса ўзингини бахтли инсонман, деб ҳисоблай олмайсан. Сабаби, сени мендай аёл туққан. Шаҳодат,сен ҳам бахтли бўл, қўшганинг билан қўша қаригин.
Сўнгги илтимосим, дадаларингни ҳурмат қилинглар. Сўзини ерда қолдирмангла. Шундай инсон оталаринг бўлганлигидан фахрланишларинг керак. Мендан рози бўлинглар.
Бахтиқаро ойиларинг.
Искандар хатни ўқиб бўлиши билан Шаҳодат ўзини унинг бағрига отди. Бўйнига осилиб, «энди нима қиламиз, ойимиздан айрилиб қолибмиз-ку», деб фарёд қила бошлади. Искандар қизининг елкасини силаб, қўй қизим, ўзингни қийнама, деб овутишга харакат қила бошлади. Лекин ўзи кўз ёшларини тия олмасди. Шу пайтгача тош қотиб турган Самандар секин келиб кароват четига ўтирди. Титраётган қўли билан ойисининг қўлини силарди. Ундан бутунлай айрилиганини,бунинг қанчалик даҳшат эканлигини ҳали тўла англаёлмагани учун учунми,йиғлай олмади. Ич-ичидан отилиб
чиқаётган ўтли фарёд бўғзига келганда тўхтаб қолди. «Ойи, мени кечиринг, олдингизда гуноҳкорман». Бу қанчалик самимий бўлмасин, дилидагиси тилига кўчмади. Бунга нимадир тўсқинлик қилаётган эди…
…Бутун таъзия давомида ҳар сафар Искандарнинг кўзи Самандарга тушганида унинг ҳолатини ҳис қилиб юраги ачишиб кетганди. Кўзларида йилт этган ёш кўринмас. Бир марта бўлса ҳам «онам»лаб йиғлаганини эшитилмади. Гўёки ҳушини йўқотгандай , бу таъзиянинг унга алоқаси йўқдай эди. Бу фақат ташқи кўринишдан эканлигини англаб турар. Аслида унсиз, ич-ичидан йиғлаётганини , йиғлаганда ҳам ўртаниб-ўртаниб йиғлаётганини ҳис қилиб турарди. Ҳовлидаги аёллар орасида фарёд қилаётган Шаходатнинг овози қулоғига чалинганда Самандар ҳам йиғлаганида дуруст бўларди, сал бўлса ҳам енгил тортарди, деб кўнглидан ўтказар, ишқилиб бу аҳволда бир дардга чалиниб қолмаса эди, деган ҳавотир уни қийнаётган эди. Айниқса онасининг ўлимида ўзини айбдор ҳисоблаб виждони қийналаётганидан ташвишда эди.
Вақт ўтгач, аста-секин ўзига келиб қолар, деб умидда эди. Лекин кун ўтган сари ҳам унда ўзгариш сезилмади. Бир неча марта у билан гаплашиб насиҳат қилди. Лекин фойдаси бўлмади. Аввалгидан ҳам камгап, ўйчан бўлиб қолди. Гапга деярли аралашмас. Фақат ундан ниманидир сўрашганида қисқагина қилиб жавоб қайтарар, бирор нима деб қўшимча қилишни ўйламасди ҳам. Чеҳрасидаги маюслик, ғамгинлик тарк этадиганга ўхшамасди. Ёлғиз қолганида кўпича бир нуқтага тикилганича ўй суриб қолганини кўриш мумкин эди. Бу ҳол чуқур изтиробга сола бошлади. Бунга қандай чора кўриш мумкинлигини билмас. Нима қилсам ўзига келади, деб ўйлагани ўйлаган эди. Фақат унга бир нарса озроқ бўлса ҳам таскин бераётганди. Бу ҳам бўлса Нилуфар билан бўлганида ўзини бирмунча яхши, ғам-қайғулардан ҳоли ҳис қилиши ва юрагини ўртаётган ўтмишнинг залворли хотиралари қаёққадир чекиниши маълумлиги эди. Шунинг учун ҳа

❤143😢71🔥35👍12🕊5🌚2✍1
ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ
оғир гуноҳ эканлигини билсам ҳам бу ишни ўзим қилишга қарор қилдим. Ойимиз судда айтган гапларимизга чидай олмай ўз жонига қасд қилди, унинг ўлимига сабабчимиз, деб ўзларингни айбламанглар. Сизлар менга ёмон гап айтмадиларинг. Юзимга ойна тутдиларинг . Нимани…
м тўйларини тезроқ ўтказишни кўп марта кўп марта кўнглидан ўтказди. Лекин бу ҳақда гап очишга ҳам ботинолмасди.
Бутун куз шу тарзда ўтди. Қиш бошланиб, янги йил байрами ҳам ортда қолди. Самандарда деярли ўзгариш сезилмади. Бу аҳвол қанчагача давом этишини билмасди. Аллақачонлар чек қўйиш лозимлигини англаб Самандар билан бир гаплашиб кўришга қарор қилди. Ишдан келиб тўғри унинг хонасига кирди. Ўйлаганидай Самандар ўрнида ётганича ўйга толганди. Ҳатто кирганини ҳам сезмади. Тамоқ қириб қўйганидан кейин ўзига келиб, чаққон ўрнидан турди. Қизариниб кечирим сўради. Искандар билагидан ушлаб диванга ўтиргизди. Ўзи ҳам ёнига ўтириб қўлини елкасига қўйди.
-Ўғлим, билиб турибман, шунча вақт ўтса ҳам ўзингга келолмаяпсан. Ойингнинг ўлимида ўзингни айбдор ҳисоблаяпсан. Қилган ишларингдан пушаймон бўлиб, ич-ичингдан эзилиб юрибсан. Бундай қилишинг яхши эмас. Буни аввал ҳам айтгандим, яна қайтараман.
-Агар бундай ишлар жиноят ҳисобланганида, мен энг оғир жазога тортилардим, -деди Самандар ерга қараб.
-Тўғри, айбдорсан, лекин сен ўйлаганчалик эмас…
-Йўқ, аслида ундан ҳам баттар,- деб Самандар кескин бош чайқади.- Ҳалиги қўшиқда, «сўкса умр тилагин, урса қўлин силагин», дейилган-ку. Мен нима қилдим? Ҳатто онам эканлигини ҳим унутиб қўйдим!
-Ҳа, бундай қилмаслигинг керак эди. Лекин бўлар иш бўлди. Энди минг афсусланганинг билан орқага қайтаролмайсан. Ўзингни қийнаганинг қолади, холос.
-Дада, мени ҳеч ким айблаётгани йўқ. Лекин виждоним қийналаяпти!
-Аммо бу билан ойингнинг руҳини безовта қилаяпсан. Унинг нима деб ёзгани эсингдами?-
деб Искнадар кўзларига тик қараганида нигоҳида, «наҳотки шундай бўлса», деган саволни уқди. -Ойингнинг бундай қисматга дучор бўлишида менинг ҳам айбим бор, деб ўйлайман. Лекин начора, ўтган ишларни орқага қайтариб бўлмайди. Бундай юришингдан аянг билан укаларинг ҳам ташвишланишаяпти.
-Демак ҳаммаларингни ташвишга солиб қўйибманда,- деди Самандар гуноҳкорона.
-Қўйсанг-чи бунақа гапни, -деб Искандар қўл силтади.- Умуман, ойинг гўрида тинч ётишини истасанг, бу юришинги бас қил. Аслида сен билан тўй ҳақида гаплашмоқчи эдим. Лекин ҳозир бунинг мавриди эмаслигини билиб турибман.
Ёлғиз қолган Самандар мулоҳаза қилиб кўраркан, дадасининг тўла ҳақли эканлигини тушунди. Туйғуларини жиловлай олмай, ўзини шундай тутгани учун бутун оила олдида айбдор ҳис қилди. Лекин шу билан бирга ҳали тўй ҳақида ўйлашга ҳам вақт борлигини кўнглидан ўтказди. Бу ҳақда дадаси билан аясига айтиши лозимлигини кўнглидан ўтказди.
Давоми бор.

👍93❤80🔥43✍27🤨11👏3😇3🕊1
#Мулоҳаза
Аёли эрига ачиниб деди:
"Мен сизнинг ука-сингилларингизчалик тубан қондошларни кўрмадим:
Сиз бой бўлсанггиз дарров атрофингизда бўлишади. Қўлингиз калта бўлганида уларни қидириб ҳам топа олмаймиз!"
Эри самимият билан жавоб берди:
"Эй жуфти ҳалолим!
Қачонки Аллоҳ бизга мол-мулк берса, улар ёнимизга келишади. Шу мол-мулкни уларга сарфлаб, савоб олишимиз учун Аллоҳ бизга имкон беради. Силаи-раҳм жонланади.
Қачонки биз қийин вазиятда қолсак, улар бизни янада қийин вазиятга қўймаслик безовта қилишмайди. Натижада, сен билан сабр қилиш билан Аллоҳ бизга улкан ажр беради"
Субҳаналлоҳ!
Эрдаги гумоннинг гўзали ҳамда иймони даражасини кўринг!
Дунёнинг ташвишидан ҳотиржам ҳолда, охират учун ҳар бир ҳолатдан савоб йўлида фойдаланишга уриниши таҳсинга сазовор.
Агар унинг ўрнида бошқаси бўлганида вазият ўзгача тус оларди...

❤74👍31🔥17👏4💯1
Bugun bizda elektr toki yoq. Zaryadim 2%. Yonsa SABRLIGIM hikoyasi joylanadi
👍82😢54❤31😨14😇9🔥4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Реакция белгилаб куямиз 😊
❤34💔13😍7🤗6🔥2😢1
Forwarded from ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
PREMYERA
👇 👇 👇 👇 👇 👇
🔠 🔠 🔠 🔠 🔠 🔠 🔠 🔠 🔠
Muallif:🔤 🔤 🔤 🔤 🔤 🔤 🔤 🔤
🔤 🔤 🔤 🔤 🔤 🔤 🔤 🔤 🔤
Muallif ruhsatsız koʻchirib olish va ijro qilish taqiqlanadi!!! 🛑
Muallif:
Muallif ruhsatsız koʻchirib olish va ijro qilish taqiqlanadi!!! 🛑
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😍27👏12🔥9❤8
#SABIRLIGIM
МУАЛЛИФ НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА
61-қисм.
Шохиста янгаси учта қизи борлиги учун ҳамманинг олдида тили қисиқ. Қанча қийналса ҳам ёрдам сōраб келолмайди. Шароф ора орада бир ишлаб келадию ишлаган бор пулига фақат ароқ олиб ичади. Бечора Шохиста эса одамларни уюда мардикорлик қилади. Касал холида эркаклардан кōп меҳнат қилади. Энди ёнига саккизинчи синф бōлган катта қизи ҳам қōшилган. Азизбек эл халқдан уялиб, ōзидан орттириб озгина пул бериб турганди аммо шуниям Ҳалима ая билиб қолиб пулни бир тийин ҳам қолдирмай олиб келди. Янгаси қайнонасини фелини билгани учун ҳам Азизбек берган пулларни ишлатмай юрган экан. Қайнонаси жанжал қилиб борганда олиб чиқиб пулларни юзига отди. Óша вақт илк бор қайнонасидан оғриниб қарғанди
- Рози эмасман билиб қōйинг! На қилган хизматларимга на кōнглимни ҳаққига рози эмасман. Билиб қōйинг охиратта жавобингиз оғир бōлади. Агар менга бир нарса бōлиб...ōлсам...қизларимни уволи урсин сизни!!
Азизбек аввалига тушунмади. Аммо жанжал вақтида билиб олдики онаси ва опалари ой куни яқин Шохистани овқатни вақтида қилмадинг деган бахона билан ōласи қилиб уришган. Шу сабаб бечоранинг бачадони қаттиқ эзилиб туғруқ вақтида "чиқиб" кетган. Қаттиқ қōрқув ва ваҳима сабаб эса "Сахр" бōлиб қолган. Унга оғир меҳнат, иссиқда ҳам совуқда ҳам ишлаш мумкинмас аммо онаси моддий ёрдам бермагани ва акаси ишламагани сабаб мажбуран ишларди. Чунки уч боласини боқиш керак эди. Азизбек оғир меҳнат қилавериб чиройидан асар ҳам қолмаган қирққа кирган хотинга ōхшаб қолган, қōллари ва товонлари ёрилиб, қадоқ бōлиб кетган янгасига аянч билан қаради. Аммо онаси барибир она эди. Азизбекни алдаб сулдаб яна ōз тасирига тушуриб олганди.

😢164❤69👍44❤🔥21🔥19🌚3👏2
#SABIRLIGIM
МУАЛЛИФ НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА
62-қисм.
Азизбек ҳар хил хаёллар қуршовида қишлоқнинг энг катта дōконига келиб қолди. Бу дōконни жōраси Мухторни укаси очган. Азизбек боя Гулхаёни силтаб ташлаганини ōйлаб таби баттар хира бōлди. Чōнтагини кавлади ва юзмингча пули борлигини кōриб дōкон ичига кирди.
- Эе Азиз? - касдада уч тōрт кун олдин Россиядан келган жōраси Мухтор ōтирган экан. Азизбекни кōриб дарров қучоқ очди. Азизбек ҳам анчадан бери кōрмаган жōраси билан қуюқ сōрашди.
- Ҳа байрам куни уйда эмассан, янги куёв бōлсанг? - деди Мухтор.
-Óзим жиянларга совға олай дедим-деди Азизбек уйдаги гапни айтишни истамай-Сенчи? Келганингга ҳали неча кун бōлди уйингда ōтирмайсанми?
Мухтор қōл силтади. Жуда бōғилганидан гапириб енгил тортгиси келди
- Уйда бōғилиб кетдим. Биласан келининг кетма кет учта туққан, камига кесерва бōган. Оғир иш қилиш мумкинмас. Онам шуни тушунмайди. Уйда тайёр духобка бор, онам тандирда қилсин деб байрам куниям... Уфф қисқаси уйдагилар билан тортишиб қолдим.
Мухтор ōзига тикилиб қолган жōрасига қараб хижолат бōлди
- Яна хотин қули экан деб ōйлама мени. Мен шунчаки келинингга бир нарса бōлса... учта болам чирқиллаб бировни қōлида сарсон бōлиб юрмасин дейманда!
Азизбек бирдан хаёлини йиғди
- Нега хотин қули дейман. Хотинни ёнини эр олмаса ким химоя қилади... - деди акаси Фурқатни гапини айтиб.
Дōкон катта эди у ёқ буёғини айланиб кōраётган Азизбек ҳали қишлоқ жойларга энди энди кириб келаётган *Ток печка* ни кōриб қолди
- Бу неч пул? - деди Азизбек арзонроқ бōлса оламан деган хаёл билан.
Мухтор тиржайиб ҳазил қилди
- Ҳаа кечалари совқотяпсанми?
-Эе кōп гапирмай нархини айт! - деди Азизбек қоши чимрилиб. Мухтор дōстига бундай ҳазиллар ёқмаслигини билиб жим бōлди.

👍129❤99👏34🔥32
#SABIRLIGIM
МУАЛЛИФ НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА
63-қисм
Кейин Азизбек кōргандан кōра каттароқ ҳажимдаги ток печкани олиб чиқиб олдига қōйди
- Пули шартмас бу мендан тōёна.
- Эе йōғэ қōйсангчи. Айт пулини...
-Тōйинга келолмадим, тōёнангни ҳам қайтаролмадим. Шунга буни ол. Келин билан мени дуо қилиб ишлатасизлар.
Азизбек ортиқча майдалашиб ōзини тарозига солиб ōтирмади. Дōкондан Наимани болаларига иккта қорбобо совға, онаси ва + Наимага бир хил шокалат ва Гулхаёга бошқачатоғидан олди. Гулхаёни шокаладини курткасини ички чōнтагига яшириб ҳаммасини пулини тōладида дōкондан чиқди. Аммо ҳалигина бōлган иш ҳаёлидан ōтиб яна қайтиб кирди
- Мухтор эшикни ичидан қилинадиган тайёр илгагинг борми?
-Бор, тинчликми?
-Ҳа шу эшиклар эскику биттасига керак бōляпти.
Мухтор ортиқча савол бермай олиб берди. *Нари бери беш минг тураркан. Лекин шунча вақт ҳаёлимга келмапти."
-Менга қара Азиз, сенга уйланган, бола чақали одам сифатида маслахат берайми?
Азизбек кулди
- Майли берчи маслаҳатингни?
-Шахсий чегарангни қōй дōст. Хотининг билан ётоғинг хилват жой бōлиши керак. Ҳамма кириб чиқадиган карвон сарой эмас. Агар ҳозирдан индамасанг эрта менга ōхшаб ярим тундаям хотиржам ётолмайсан. Бу ёқда болаларинг, у ёқда ота онанг ёки ака укаларинг бемалол кириб келаверади. Хуллас ҳозирдан бу нарсага жиддий қара.
Азизбек бош ирғаб чиқиб кетди. Óзича Мухторни гапларини тахлил қилди
"Ростдан Мухтор ҳақ. Мана тōйимга икки ой бōлди. Лекин шундан қанчасида Гулхаё билан алоҳида ётдим? Ҳаммаси бōлиб бир ойгаям бормайди. Чегара қōйишни ку гапирмаса ҳам бōлади. Ҳамма боягидек вазиятларда ҳам тақиллатиб ōтирмай кириб келаверади..."

👍195❤65👏42🙈40🔥21
🔥SABRLIGIM🔥 asari ham sotuvda!
Hikoya narxi 15.000 soʻm.
Toʻliq tugallangan holatda yopiq kanalda oʻqishingiz mumkin! HIKOYA 223 qismdan iborat
TOʻLOV QILISHDAN AVVAL QAYSI KARTA DEB SOʻRANG!!!
Murojaat uchun @A_lixan

❤24🕊3
#Мулоҳаза
Психолог қабулидан лавҳа
“...
- Мирзоҳид нега сен анальгин дорисини ичдинг?
- Онамга айтмайсизми?
- Йўқ, онанггаям айтмайман, ўзинггаям бошқа эслатмайман. Бу бизнинг сиримиз бўлади.
- Мен онамнинг бошлари, оёқлари оғриганида “Мирзоҳид, анальгин доримни олиб бергин” деганлари ёдимда қолган эди.
- Онангнинг оёқлари оғриса, бошлари оғриса ичган бўлсалар керакда. Сен нега анальгин ичадиган одат чиқардинг. Ўзинг айтдингку, негалигини айтиб бераман дедингку?
- Психолог опа, фақат онамларга айтманг... Менинг дадам кўп урадилар. Онамниям урадилар. Дадам урсалар оғриқни сезмаслик учун аввалдан аналгин ичсам оғриқни сезмайман деб ўйлаб, дори ичадиган бўлиб қолдим..."
(Бола ва психолог йиғлашди...)

😢117❤37😨20
#Мулоҳаза
Ерга бир томчи асал оқиб тушди. Буни кўрган чумоли шошилиб келди-да, татиб кўрди. Сўнг ортга қайтмоқчи бўлиб ўгирилиб қараса, асални таъми ёқимли.. ортига қайтиб яна бир тотиб кўрди. Яна қайтиб кетятиб, ўзини ҳали тўймагандай ҳис этди ва бир йўли мазза қилиб тўйиб олиш учун ичига тушибла олди. Аввалига жуда ёқимли эди, тўйиб-тўйиб асалдан озуқаланди, бироқ, қайта чиқишга уруниб кўрган эди, иложи бўлмади. Ҳолдан тойиб, ерга ёпишиб қолган эди. Бора-бора ҳаракат ҳам қила олмай, ўлгунича ўша ерда қолиб кетди.
Ҳаким кишилар айтади:
"Бу дунё, катта бир томчи асалдан ўзга нарса эмас. Ким, ундан бир қултумгина олиб кифояланса, нажот топибди. Ким асал денгизига кўмилиб олса, ҳалок бўлибди"

❤60👍40🔥23💯2🤨1
Самолётда оқ танли аёлнинг ёнидаги ўриндиққа ҳабаш киши келиб ўтирди. Аёлга бу ёқмади. Жирканиб кетди. Стюардессани чакириб
- Кўриниб турибдики, сиз менинг аҳволимни, ўтирган жойимни кўрмаяпсиз. Сизлар мени қора танли билан ёнма-ён ўтказиб қўйдинглар. Ва мен бундай хорликка розимасман. Бир дақиқа ҳам бу ёввойига чидолмайман. Ҳозироқ мени бошқа ўринга ўтказашингизни талаб қиламан.
Стюардесса деди:
- Кечирасиз хоним. Узр сўрайман. Тинчланинг, илтимос. Ҳамма ўриндиқлар банд. Бир нича дақиқа кутинг, мен бўш ўрин бор-йўқлигини қараб келаман.
Бир неча дақиқадан сўнг келиб:
- Хоним, таҳмин қилганимдек эконом-класс уриндиқларининг бўши йўқ экан. Бу хабарни капитанга етказдим. Бизнес-классда ҳам бўш ўрин йўқ. Аммо, биринчи-классда биттагина бўш ўриндиқ бор экан.
Йўловчи аёл бир оғиз гап гапиришга улгурмасидан стюардесса гапини давом этди:
- Ростини айтсам, эконом-класс йўловчиларини биринчи-классга ўтказиш бизда қатъиян тақиқланган. Лекин вазият тақазоси ва капитаннинг розилиги билан шуни айтиш мумкинки, ҳақиқатда ҳам бундай ёқимсиз шахс билан ҳамроҳ бўлиш инсонга йўл давомида машаққат туғдиради, - деди-да, қора танли кишига қараб:
- Жаноб, марҳамат қилиб нарсаларингизни олсангиз, мен сизни биринчи-классдаги ўрнингизга кузатиб қўйсам, - деди.
Бошқа йўловчилар бу воқеанинг гувоҳи бўлиб ўтиришганди. Стюардессанинг фаросати, ақли, олийжаноб ва хушфеъллиги, оқ танли хонимга гўзалча дашном берганидан мамнун бўлиб қарсақ чалишди

👏117❤55🔥34🙈8👍6💯1
Ойнинг ўн беши (Янги синовлар) 25-кисм
Нилуфар ишдан чиққанида қоронғи тушиб қолганди. Юпқагина қорни ғарч-ғурч босиб бораркан, ўзи сезмаган холда Самандар ҳақида ўйлай бошлади. Ҳали кетганига икки ҳафта бўлмасада, соғинганини ҳис қилди. «Йигитлари армияга кетган қизлар икки йил қандай чидар эканлар? Ўқиётганлар-чи?»-деб ҳаёлидан ўтказа бошлади.- Самандар акамнинг бир ойга кетиши мени шу аҳволга солаяпди. Ҳа, яхшиямки бир ой.
Яқинига келиб тўхтаган машинанинг кескин тормозидан чўчиб кетди. Ундан тушиб келган йигитлар кутилмаганда ташланишди. Иккитаси қўлларидан маҳкам ушладилар. Учинчиси оғзини ёпгани учун қичқиришга ҳам улгуролмади. Зўр бериб қаршилик кўрсата бошлади. Лекин тўртта барваста йигит олдида жудаям ожизлик қилди. Йигитлар куч билан машинага тиқишлари билан машина жойидан қўзғалди. Нилуфар типирчилаб қаршилик кўрсатишда давом этди. Бироқ негадир тўсатдан кўз олди қоронғилашиб кетди…
Ўзига келганида унча катта бўлмаган хонадаги диванда ётганини кўрди. Беҳушлигида қандай ишлар содир бўлиши мумкинлигини ўйлаб юраги орқасига тортиб кетди. «Дод», деб юборишига сал қолди. Беҳол ўрнидан қўзғалар экан, уни даҳшатга солган иш содир бўлмаганини англади. Қўшни хонадан ғўнғир- ғўнқир, овозлар эшитилди.
«Булар кимлар ўзи? Нега мени бу ерга олиб келишди», юрагида қўрқув билан кўнглидан ўтказа бошлади.- Мақсадлари нима ўзи? Мени ўғирлаб дадамдан пул ундиришмоқчими ёки бирор ифлоснинг истаги билан бу ишни қилишдими? Ҳа, шундай бўлса керак. Чунки дадамдан қанча ҳам пул олишлари мумкин? Балки бу Давронбекнинг ишидир? Ҳа. Ундан бошқа ҳеч ким эмас. Ахир «барибир меники бўласан,нима қилиб бўлса ҳам мақсадимга эришаман», деганди. Лекин у янглишади. Ўлсам ўламанки, ўзимни унинг ихтиёрига бериб қўймайман».
Хонада ягона бўлган дераза олдига бориб тортқилади. Лекин дераза очилмади. Шошиб кўз югуртирди. Дивандан ташқари яна биргина тошойна бор эди. Тортмаларини бир- бир очиб кўра бошлади. Энг пасткисида каттагина қайчи ётарди. Дарров қўлига олди. Эшик очилиб кимдир кириб келаётганини кўриб орқасига яширди. Кўзлари қизарган, ишшайганича кириб келган Давронбекни кўриб янглишмаганини тушунди.
-Мана, ниҳоят висолингизга етадиган кун бор экан,- деб хирс билан тикилди у.- Мен шу пайтгача бир нарсага тушунолмайман. Ўша ташландиқнинг мендан қаери ортиқ экан? Нимасига маҳлиё бўлиб уни афзал кўрдингиз?
-Нима бўлганда ҳам сендақа «олий насаб»лар унинг бир дона тукига арзимайсанлар,-деди Нилуфар очиқ нафрат билан.
-Лекин барибир тенг келолмайди.
-Тўғри, ифлосликда, пасткашликда тенг келолмайци.
-Мени ҳақорат қилаяпсиз, -деди Давронбек кўзлари совуқ йилтиллаб.- Сиздан бошқа биров шу гапни айтганида соғ қўймасдим. Аччиқланманг, сизни севганим учун шу ишга қўл урдим.
-Севги покиза туйғу,-деди Нилуфар кўзларига тик қараб.- Бу сўзни тилингга олма.Чунки қалбингда севгидан асар ҳам йўқ. Фақат хирсу ҳавас бор. Бу борада ҳайвондан фарқ қилмайсан.
-Бас, ҳаддингдан ошма,-деб Давронбек ҳам «сен»сирай бошлади.- Ҳавотирланма, сен ўйлаганчалик эмасман. Менга турмушга чиқсанг маликалардай яшайсан. Барча истакларингни бажо келтираман. Ҳуллас, сени бахтли қилиш учун ҳамма нарсага тайёрман.
-Аврашга уринма, барибир мақсадингга эришолмайсан. Ўлсам ҳам рози бўлмайман.
-Рози бўлмай қаёққа ҳам борардинг, барибир меники бўласан,-деб Давронбек киноя билан диванга ишора қилди.- Бу кеча мен билан бирга бўласан. Кейин ихтиёринг ўзингда. Кейин ўзинг уйланишимни илтимос қиласан.
-Ҳеч қачон бундай бўлмайди,-деб Нилуфар қайчини ўқталди.- Яқинлашсанг шуни сенга ёки ўзимга тиқаман!
-Ташла қайчини, ташла,-деди буни кутмаган Давронбекнинг кўзлари ола-кула бўлиб.
Қизнинг шаҳдидан тушмаслигини, ҳозир ҳамма нарсага тайёрлигини фаҳмлаб саросимага тушди. Нима қиларини билмай бир оз довдираб туриб орқасига тисарила бошлади. Хонадан чиқиб эшикни ёпди. Шу заҳоти қулф шиқирлади. Эшик ортидан масхарамуз овози эшитилди.- Шу ерда бир-икки кун турсанг ўзингга келиб қоласан. Кейин қўлимни теккизмасам ҳам менга турмушга чиқишга мажбур бўласан. Чунки Самандарингнинг озгина ғурури бўлса сенга уйланмайди.
Нилуфар деворга суяниб кўзларини юмди. Лекин ҳар лаҳзада Давронбек кириб келаётгандай туюлаверди

❤189😢90🔥18✍13🌚9⚡2👍1😍1🤨1😨1